Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘
Open in Telegram
Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz! Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular; YouTube kanalimizga qo'shiling👇 https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w
Show more2 604
Subscribers
-124 hours
-57 days
-3630 days
Posts Archive
Repost from Advokat Abdullayev | Rasmiy
"Мен 20 йил давомида бу ишни 30 дақиқада қандай бажаришни ўргандим"
Улкан кеманинг двигатели ишдан чиқди ва уни ҳеч ким тузата олмади.
Ва ниҳоят уни тузатиш учун 40 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган муҳандис-механикни таклиф қилишди.
У двигателни синчковлик билан текширди ва сумкасидан кичкина болғачани чиқарди. Кейин қайсидир детални урди. Двигател тезда ишлаб кетди. У таъмирланган эди!
Орадан 7 кун ўтгач инженер таъмирлаш хизмати ҳақини 20 000 доллар эканлигини айтди.
- Нима?, - дея ҳайрон бўлди кема хўжайини.
- Сиз қарийб ҳеч нарса қилмадингизку? Бизга батафсил тушунтириб бера оласизми...
- Жавоб оддий,- деди механик. - Болға билан уриш баҳоси 2 доллар. Аммо қаерга, қанча ва қандай уришнинг қиймати 19 998 доллар. Ўз билим ва тажрибасини қадрлаш муҳим. Чунки бу - курашлар, ташвишлар ва кўз ёшлар натижасидир. Агар мен ишни 30 дақиқада тугатган бўлсам, бунинг сабаби шундаки, мен 20 йил давомида бу ишни 30 дақиқада қандай бажаришни ўргандим.
Ҳеч қачон ўз меҳнатингизни арзон баҳоламанг. Сизнинг 1 кунлик иш кунингиз, ҳаётингизнинг 1 кунига тенгдир.
©️Манба
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev
А корхона импорт шартномаси буйича Туркиядан 83 500 еврога юк сотиб олди. Бўнак сифатида ҳисоб рақамдан 60 000 еврони тўлади. Юк келаётган вақтда божхона бошқармаси томонидан ҳисоб рақамга банд қўйилди. Пул чиқим қилиш бутунлай таъқиқлаб қўйилди. Тўловнинг қолган 23 500 евроси тўланмай қолди. Ушбу қарз суммаси Б корхона томонидан талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича тўлаб берилди.
Б корхона А корхонанинг қарзини ҳисоб рақамидан тўлаб берса, Б корхона учун қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?
Талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномасининг моҳияти шундаки, кредиторга бошқа корхонанинг қарзи тўлаб берилмайди, балки кредитордан бошқа корхонанинг қарзи сотиб олинади.
Бундай шартномага кўра А корхона Б корхонага 23 500 еврони тўлаб бериши керак. Шартномада ушбу асосий қарздан ташқари яна ҳақ тўлаб берилиши назарда тутилган бўлиши мумкин.
Агар Б корхона талаб қилиш ҳуқуқини А корхона унга тўлаб бериши лозим бўлган суммадан арзонроқ нархга сотиб олган бўлса, фарқ суммаси Б корхонанинг даромади ҳисобланиб, фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига киритилади (СК 300-м. 1-қ. 1-б.).
МЧЖ да уставни кўпайтириш учун пул тўланса, қанча муддатда уставни қайта рўйхатдан ўтказиш керак? Муддати борми?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2017 йилдаги 66-сонли қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 7-иловасига асосан устав фонди миқдоридаги ўзгаришлар тегишли ўзгаришлар ваколатли шахс томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланган.
Бизнинг корхонага ДСБ(Давлат солик бошкармаси) дан ишчиларни сонини текширишга текширувчилар келди, бизнинг корхона фаолиятида доимий иш булмагани сабабли ишчилар билан фукоролик хукукий тусдаги(ГПХ) шартнома асосида ишлаймиз. Ходимларга буйрук расмийлаштирилмаган бирок, ДСБ ходимлари буйрук сўрашяпти, ГПХ шартнома билан ишласа буйруқ хам чиқариш керакми?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Шунинг учун бу холатда асос фуқаролик-хукукий тусдаги шартнома хисобланади. Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси тузилганлиги учун(фуқаролик-хуқуқий тусдаги шартнома) жисмоний шахс билан юридик шахс ўртасидаги муносабатлар мехнат қонунчилиги билан эмас балки, фуқаролик кодекси билан тартибга солинганлиги учун ушбу холатда буйруқ расмийлаштириш мажбурияти йўқ
Repost from YURIST MASLAHATI
#Бизнес
❗️200 та иш ўрин яратган тадбиркорлар солиқлардан озод этилади
Ҳукуматнинг «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис» дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисида»ги низоми қабул қилинди.
✔️Низомга кўра, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқаролар камида 1 йил давомида иш билан таъминланган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган тадбиркорлар мол-мулк ва ер солиғи бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, бунда:
✅ 51 тадан 100 тагача янги иш ўринлари яратадиган тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғининг амалдаги солиқ ставкаси 50 фоизга;
✅ 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиганлар учун 75 фоизга камайтирилади;
✅ 200 тадан ортиқ иш ўринлари яратадиганлар мазкур солиқларни тўлашдан озод этилади.
✔️Дастурда иштирок этадиган тадбиркорларга барча солиқларни (ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) таъминотсиз ва фоизсиз қуйидаги муддатларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади:
✅ 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 3 ой муддатда;
✅ 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 6 ой муддатда;
☑️200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларга – 12 ой муддатда.
🚫 Қуйидагича миқдорда янги иш ўринлари яратилган тақдирда уларга нисбатан қуйидаги тартибда солиқ текширувлари ўтказилмайди:
✅ 51 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда солиқ аудити ўтказилмайди;
✅ 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратадиган тадбиркорларда барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
Repost from YURIST MASLAHATI
#Кадровик
“БОЛЬНИЧНЫЙ” БЕРИЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР БОР!
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 23-бандига асосан вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилмайди:
➖ ишдан ёки бошқа вазифалардан бўйин товлаш мақсадида ўз саломатлигига атайлаб зиён етказган ёхуд ўзини касалликка солганда;
➖ гиёҳвандлик ёки мастлик билан боғлиқ ҳаракатлар оқибатида, шунингдек, спиртли ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш натижасида касалликка чалинганда (жароҳатланганда);
➖ жиноят содир қилиш вақтида жароҳатланганда;
➖ суд қарори асосида мажбурий даволанишга юборилганда (руҳий касаллардан ташқари);
➖ ҳибсда бўлган даврда;
➖ суд-тиббиёт экспертизасидан ўтиш даврида.
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
Корхона тасисчиларга дивидендни товар куринишида беришга карор килди,олинган товар учун касса аппаратга уриладими ёки бир томонлама фактура жунатиладими?
Жавоб: Агар таъсисчига (жисмоний шахс) дивиденд товар кўринишида берилса, Вазирлар Махкамасининг 14.08.2020 йилдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган "Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 3 ва 61-бандларига асосан жисмоний шахснинг шахсий идентификация (ЖШШИР) ни кўрсатган холда электрон хисоб варақ фактура жўнатади.
Жисмоний шахс номидан-жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси орқали амалга оширилади. Бунда жисмоний шахс электрон рақамли имзога эга бўлмаса, унга юборилган электрон ҳисобварақ-фактура автоматик тарзда тасдиқланади ва электрон ҳисобварақ-фактура икки нусхада қоғоз шаклида чоп этилади ҳамда бир нусхаси жисмоний шахсга тақдим этилади, иккинчи нусхаси товарлар (хизматлар) олинганлиги тўғрисидаги жисмоний шахснинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда солиқ тўловчида сақланади.
«2022 йил 20 февралда корхона 2023 йил 31 декабрь охиригача тўлиқ тўлов шартлари билан нотурар жой бўлган биноларни сотиб олди. 2022 йил 1 мартда тўлов шартлари белгиланган, аммо фоизлар ва тўловлар жадвали кўрсатилмаган нотариал шартнома тузилди. Бухгалтерия ҳисобварақ-фактурани умумий суммага ёпди. 5-сонли БҲМС қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, корхона кўчмас мулк қийматини Марказий Банк курси бўйича камайтиришга (чегиришга) ҳақлими? Агар ҳа бўлса, у тўловнинг умумий суммасига ҚҚС суммасини ҳисобга оладими?».
– Агар шартнома шартларида харид қилинган асосий воситалар ҳақини кечиктириб ёки бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлса, унда мазкур асосий воситалар бухгалтерия ҳисобига кечиктириб ёки бўлиб тўлашни ҳисобга олмаган ҳолдаги сотиб олиш қиймати бўйича қабул қилинади. Бунда сотиб олиш қиймати ва тўловнинг умумий суммаси ўртасида юзага келадиган фарқ кечиктириб ёки бўлиб тўлаш даври давомида жорий тўловнинг кечиктириб ёки бўлиб тўлаш бўйича тўловларнинг умумий суммасидаги солиштирма оғирлигига боғлиқ ҳолда молиявий харажатларга (фоизлар бўйича харажатларга) олиб борилади 5-сонли БҲМС 11-б., 20.01.2004 й. АВ рўйхат рақами 1299.
Кўчмас мулкни сотиш шартномасида фоизлар ва тўловлар жадвали алоҳида кўрсатилмаганлиги сабабли, корхона мулкни бўлиб тўлаш билан, лекин фоизларни тўламасдан сотиб олган бўлиб чиқади. Корхона бухгалтерия ҳисобида нотурар жой биноларини электрон ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қиймат бўйича акс эттириши керак.
Агар реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинадиган сотиб олинган нотурар жой бинолари ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланилса, корхона ЭҲФда кўрсатилган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли СК 266-м..
Repost from Kun.uz | Расмий канал
Камерал назоратда тадбиркордан ҳужжат талаб қилиш ёки уни идорага чақириш қатъиян тақиқланади
Президент ҳозирда камерал назорат тўлақонли солиқ текширувига айланиб кетгани ва бу коррупцияга ҳам йўл очиб бераётганини кўрсатиб ўтди.
👉 https://kun.uz/20150079
Kun.uz расмий канали
Солиқ бўйича тадбиркорларга нисбатан судга даъво киритиш муддати ҳозирги 5 йилдан 3 йилга туширилади.
Бундан ташқари, солиқ ёки кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда, пеня ва фоизлар ҳисоблаш тўхтатилади. https://t.me/accounting_stuff
Бизнинг ташкилотимиз таълим бериш билан бирга имтихон ўтказишни хам ташкил қилади. Солиқлардан қандай имтиёзлар мавжуд?
Жавоб: Солиқ кодекси 59-моддасида таълимга оид хизматлар, шу жумладан тестлар ва имтиҳонлар ўтказишни ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар хисобланади. Мазкур моддага асосан юридик шахслар уларнинг тегишли фаолият турларидан олинган даромадлари текин олинган мол-мулк тарзидаги даромадлар ҳисобга олинган ҳолда жами йиллик даромадининг камида 90 фоизини ташкил этиши шарти билан ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар деб эътироф этилади.
Кодекснинг 337-моддасига асосан 59-моддасида белгиланган мезонларга жавоб берадиган ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар фаолиятнинг барча турлари бўйича 0 фоиз миқдорида фойда солиғи ставкасини қўллашга ҳақлидирлар.
Кодекснинг 243-моддаси биринчи қисми 10-бандига асосан ўқитиш (таълим) соҳасидаги хизматларни, шу жумладан тест синовлари ва имтиҳонлар ўтказишни ташкил этиш хизматлари,
хусусан:
таълим муассасалари (ташкилотлари), шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширадиган ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган қўшимча таълим бериш бўйича хизматларни реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.
Кодекснинг 414-моддасига асосан мол-мулк солиғи базаси маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қийматига камайтирилади.
Кодекснинг 428-моддасига асосан маданият ва санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот объектларининг эгаллаган ерлари солиқ солинмайдиган
ерлар ҳисобланади.
Кодекснинг 442-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан (агар нотижорат шаклда ташкил қилинган бўлса) нотижорат ташкилотлар томонидан нотижорат фаолиятни амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган сув ресурслари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Савол: Ассалому алайкум. Фирма (МЧЖ) балансдаги машина сотиб юборилди лекин накдга, уни пули тўланмади. Яъни машинани олган жисмоний шахс бизнинг банк хисоб рақамимизга нақд пул топширмади. Бу холатда жисмоний шахсга электрон хисоб варақ фактура жўнатаманми? Пули тўланмаса шундай харажат деб хисобдан чикариб юбораманми ёки карор буйрук шу каби хужжатлар тайёрлаш керакми? Шунда бухгалтерияда нима қилинади?
Жавоб: Вазирлар Махкамасининг 07.03.2006 йилдаги 38-сонли қарори билан тасдиқланган "Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 3-бандига асосан жисмоний шахсга автомашина сотувини тасдиқловчи хужжат нотариал тасдиқланган олди-сотди шартнома хисобланади. Шартномада белгиланган нарх билан Вазирлар Махкамасининг 14.08.2020 йилдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган "Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 61-бандига асосан жисмоний шахснинг ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация раками) ни кўрсатган холда электрон хисоб варақ фактура жўнатилади. Хисоб варақ фактура жунатилгандан сунг хакдорлик пайдо бўлади. Сизнинг ташкилотингизда автомашинани сотиш учун масъул шахс, агар автомашина нақд пулга сотилган бўлса, нақд пулни (жисмоний шахсдан)банк хисобрақамига топширилишини таъминлаши керак. Агар алохида масъул шахс белгиланмаган бўлса жамият рахбари зиммасида бўлади. Ушбу сотилган автомашина пулини ундирмаганлик учун рахбар жамият таъсисчилари олдида хисобдор бўлади. Харажатлар жамият фойдасига таъсир қилганлиги учун хакдорлик суммасини рахбардан ундириб олиш ёки харажат деб эътироф этиш таъсисчилар ихтиёрида бўлади. Агар ундирилмаган суммани харажатга олиш тўғрисида қарор чиқарилса, дебитор қарздорликни бартараф этиш юзасидан хакдорликдан воз кечиб, харажатга олиш мумкин. Лекин Солиқ кодекси 305-моддасига асосан ушбу харажат фойда солиғи базасидан чегирилмайди.
Repost from YURIST MASLAHATI
#аччиқ_ҳақиқат
Расмдаги мана бу кичикина чўнтак - айнан ўқитувчиларимизнинг иш ҳақиси учун махсус ўйлаб топилган.
👉 @yuristlar_maslahati
Repost from Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
💲O‘zbekistonda eng ko‘p oylik maoshni qaysi kasbdagilar olyapti?
2023-yilning 1-yarmida eng ko‘p maoshni moliya va sug‘urta sohasi xodimlari olgan. O‘rtacha 12,4 mln so‘m. Keyingi o‘rinda esa axborot va aloqa yo‘nalishida ishlovchilar, ular o‘rtacha 9,5 mln so‘m olishadi.
👩⚕️ Eng kam maoshni esa doimgiday ta’lim va tibbiyot xodimlari oladi: ta’lim sohasidagilar o‘rtacha 3 mln, tibbiyot sohasidagilar esa 2,8 mln so‘m oladi.
👉 Manba
Repost from YURISTKADR
☝️Ашаддий интизомсиз ходимни ишдан бўшатиш ҳақидаги ҳужжатлардан намуналар.
Баъзи ходимлар чидаб бўлмайдиган даражада интизомсиз бўлиб, агар иш берувчи бу ходимнинг бахридан тезда ўтмаса, “касаллик” авж олиб бошқаларга ҳам юқиши мумкин.
Бироқ, бугунги иш берувчиларнинг асосий муаммоси, ана шундай ходимларни қонуний қилиб бўшатиш йўлини тўлиқ билмаслигида. Натижада, энг бўмагир ходим ҳам судда ютиб чиқаверади.
Юқоридаги ҳужжатлар тўпламида прогулга йўл қўйиб, мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузган ходимни МК 161-модда иккинчи қисм 5-банд билан, яъни интизомий жазо сифатида бўшатиш тартиби акс этган.
Тўпламда ишдан бўшатиш буйруғи билан бирга жами 11 та ҳужжат намунаси бор.
Ашаддий интизомсиз ва тузалмайдиган ходимларни ишдан бўшатишда шу намуналардан фойдаланса бўлади.
👉@yuristkadr
Repost from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилади
"Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–93-сон, 12.06.2023 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади.
☑️ Дастурда тадбиркорлар “ҳамкорлик шартномалари” (3 йилгача муддатга тузилади) асосида ихтиёрий равишда иштирок этади.
📋 “Ҳамкорлик шартномалари”ни тузган тадбиркорларга Дастурда иштирок этаётганлигини тасдиқловчи сертификат берилади.
▶️ Дастурда камида 2 йил фаолият кўрсатаётган ва устав капиталида давлат улуши мавжуд бўлмаган тадбиркорлар – юридик шахслар иштирок этиши мумкин.
🗓 2023–2024 йилларда Дастурни амалга ошириш учун жами 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.
📝 Кредит линияси маблағлари ҳисобидан банклар томонидан кредитлар Дастурга киритилган тадбиркорларнинг лойиҳаларини (молия соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар бундан мустасно) амалга ошириш учун 7 йилгача муддатга 14 фоиз ставкада рўйхатга мувофиқ миқдорларда ажратилади (қуйида батафсил келтирилган).
📂Дастур доирасида тадбиркорларга қуйидаги имтиёз ва преференциялар берилади:
🔹 тадбиркорлар томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда, 2025 йил 1 январгача:
➖тадбиркорлар ушбу фуқароларга камида 1 йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи тўлаб, бандлигини таъминлаган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилади;
➖фуқаролар ишга қабул қилинганда ҳамда ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун БҲМнинг 2 бараваригача) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади.
🔹 барча солиқлар (ҚҚС ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) ва божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз 1 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;
🔹 давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектлари ва ерга бўлган ҳуқуқлар аукцион орқали сотиб олинганда, тўловларни 5 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади;
🔹божхона назоратини амалга оширишда “яшил йўлак” қоидалари амал қилади;
🔹барча турдаги солиқ текширувлари ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасидаги текширувлар бундан мустасно).
🏢 Фармонга кўра шунингдек, “Касб эгаси” дуал таълим тизими тажриба тариқасида ишга туширилади (биринчи босқичда 2023/2024 ўқув йилида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 3–4-курс талабалари учун жорий қилинади).
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Repost from Бухгалтерия | Зоҳиджон Сайдуллаев
✅ 25 yoshdan oshmagan xodimlar uchun to‘langan ijtimoiy soliq summasini qaytarib olish bo‘yicha videoqo‘llanma
Prezident Farmoni bilan joriy yil 1-maydan 2025-yil 1-yanvarga qadar ish beruvchilarga ular tomonidan 25 yoshdan oshmagan xodimlar uchun to‘langan ijtimoiy soliq summasini Davlat budjetidan qaytarib berish davom ettirilishi belgilandi.
❗️Budjet tashkilotlari, davlat korxonalari, ustav jamg‘armasi (kapitali)da davlat ulushi 50% va undan ortiq bo‘lgan yuridik shaxslar bundan mustasno.
👉PF-61-son 26.04.2023-yil
Ассалому алейкум. Хаммани табриклайман. 2022 йил якуни билан аудиторлик ташкилотимиз ренкинг курсаткичларида бир неча курсаткичлар буйича бахоланди. Соф тушум курсаткичида 42-урин, хусусий капитал курсаткичи 31-урин, соф фойда курсаткичи 38-урин, сугурта полиси курсаткичи 60-урин ва кадрлар курсаткичи буйича 87-уринларни эгаллади. Мухим курсаткичлардан бири барча аудиторлик ташкилотлари ичида бахоланмасдан колган аудиторлик ташкилотлари руйхатида йуклигимиз кувонтиради.
Итоги Рэнкинг -2023 можно найти на сайте: http://naaa.uz/wp-content/uploads/2023/05/РЭНКИНГ%202023%20по%20итогам%202022%20года%20МЭФ.pdf
Repost from Bandlik vazirligi
#bilasizmi
❗️Yangi tahrirdagi Mehnat kodeksining 333-moddasiga ko‘ra ish beruvchi ish haqini, ta’til to‘lovlarini, mehnat shartnomasi bekor qilingandagi to‘lovlarni va (yoki) xodimga to‘lanishi lozim bo‘lgan boshqa to‘lovlarni to‘lash muddatini buzgan taqdirda, ularni to‘lov muddatidan keyingi kundan e’tiboran to haqiqatda hisob-kitob qilingan kunni o‘z ichiga olgan muddatgacha har bir kechiktirilgan kun uchun O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining o‘sha vaqtda amalda bo‘lgan qayta moliyalashtirish stavkasidan kelib chiqqan holda foizlar (pulli kompensatsiya) bilan birga to‘lashi shart.
🧮 Xodimga to‘lanishi lozim bo‘lgan pulli kompensatsiyaning miqdori O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki qayta moliyalash stavkasining o‘n foizi miqdorida belgilanadi.
Ushbu moddaning ikkinchi qismida belgilangan, xodimga to‘lanadigan pulli kompensatsiyaning miqdori jamoa shartnomasi, ichki hujjat yoki mehnat shartnomasi bilan oshirilishi mumkin. Mazkur pulli kompensatsiyani to‘lash majburiyati ish beruvchining oylik ish haqini yoki xodimga to‘lanishi lozim bo‘lgan boshqa to‘lovlarni to‘lashning kechiktirilishida aybi bor-yo‘qligidan qat’i nazar yuzaga keladi.
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki qayta moliyalash stavkasi 2023-yil 17-martdan hozirgi kunga qadar 14 foiz bo‘lib, ya’ni ish haqi kechiktirilgan kun uchun pullik kompensatsiya miqdori 1,4 foizni tashkil etadi.
O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining 2000- yildan hozirgi kungacha bo‘lgan asosiy stavkasi (qayta moliyalash stavkasi) dinamikasi (o‘zgarish darajasi)ni Markaziy bankning veb-saytida ko‘rish mumkin.
Kanalga ulanish ✍️ https://t.me/mehnatvazirligi
Vazirlikning rasmiy sahifalari
👍Mehnat.uz 🌐Facebook 🌐 Instagram I 🌐Twitter
💬 Telegram 🌐 YouTube
