en
Feedback
Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘

Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘

Open in Telegram

Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz! Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular; YouTube kanalimizga qo'shiling👇 https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w

Show more
2 604
Subscribers
-124 hours
-57 days
-3630 days
Posts Archive
2023 йил 1 майдан Ўзбекистон ҳудудида: ▫️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм; ▫️базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.

Корхона бошқа корхона устав фондига улуш сифатида асосий восита бермоқчи. Асосий восита бошка корхона устав фондига улуш сифатида берилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Фойда солиғи ёки айланмадан солиқ Корхона ўз балансидаги асосий воситани бошқа корхонанинг устав фондига киритса ва асосий воситанинг чиқиб кетишидан даромад кўрса, ушбу даромад жами даромад таркибида ҳисобга олнади (СК 297-м. 3-қ. 6-б., СК 464-м. 1-қ.). Солиқ солиш мақсадида амортизация қилинадиган активларнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромад (зарар) СКнинг 298-моддасида белгиланган тартибда аниқланади. Бунда актив бўйича 2021 йилнинг 1 январдан кейин ўтказилган қайта баҳолаш натижаси ҳисобга олинмайди. Шунинг учун солиқ солиш мақсадида аниқланган молиявий натижа бухгалтерия ҳисоби мақсадида аниқланган молиявий натижадан фарқ қилиши мумкин. ҚҚС Асосий воситани бошқа корхона устав фондига улуш сифатида киритиш, ҚҚС бўйича реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади (СК 239-м. 4-қ. 1-б). Солиқ базаси унга ҚҚСни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида аниқланади (СК 248-м. 1-қ.). АВ бошқа корхонанинг УФга киритилганда ҚҚС бўйича солиқ базаси таъсисчилар ўртасида келишилган қиймат асосида аниқланади.

Чорак якуни олдидан кичик таътил! 2023 йил 18-19-20-21-22-март дам олиш кунлари деб эълон қилинган. 25-март шанба куни барча учун иш куни ҳисобланади. 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар ҳам 22-март куни дам олишгани ҳисобига 25-март куни ишлайдилар. Дам олиш эълон қилинган бўлсада, ишга чиқишга мажбур бўладиган ва дам олиш кунларида ишлагани учун Меҳнат Кодексининг 157-моддасига асосан икки ҳисса ҳақ тўланиши керак бўлса ҳам тўланмайдиган айрим давлат ташкилотлари ҳодимларига сабр тилаб қоламиз. @avantaj_buxgalteriya

2023 йил 16 март куни Марказий банк асосий ставкани 15%дан 14%гача пасайтирди: https://oml.pw/1grn5lhtl
2023 йил 16 март куни Марказий банк асосий ставкани 15%дан 14%гача пасайтирди: https://oml.pw/1grn5lhtl

#soliq_taqvimi 🗓 Eslatma❗️2023-yil 15-mart fevral oyi uchun: - hisoblangan va amalda to‘langan daromadlar summalari hamda JS
#soliq_taqvimi 🗓 Eslatma❗️2023-yil 15-mart fevral oyi uchun: - hisoblangan va amalda to‘langan daromadlar summalari hamda JShODSning ushlab qolingan summalari to‘g‘risidagi maʼlumotlarni taqdim etish, shuningdek ijtimoiy soliq hisob-kitobini taqdim etish va to‘lashning oxirgi kuni (Soliq kodeksi 389-modda 1-qism, 407-modda 4-5 qismlar); - aylanmadan olinadigan soliq hisobotini taqdim etish va soliqni to‘lashning oxirgi kuni (Soliq kodeksi 470-modda 3-4 qismlar). ________ #календарь_налогоплательщика 🗓 Напоминаем❗️15 марта 2023 года последний день за февраль: - представления сведений о суммах начисленных и фактически выплаченных доходов и суммах удержанного НДФЛ, а также представления отчетности и уплаты социального налога (ч.1 ст.389, ч.4-5 ст.407 Налогового кодекса); - представления налоговой отчетности по налогу с оборота по итогам отчетного периода (ч.3-4 ст.470 Налогового кодекса). Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |Twitter

Куни кеча имзоланган Президент қарорида аҳолига тўловларни амалга оширишида қўшимча қулайликлар яратилган. Унга кўра давлат органлари, давлат корхоналарига, божлар, коммунал тўловлар, штраф ва бошқалар амалга оширилганида, тўлов комиссияси одамларнинг ҳамёнидан эмас, балки ўша давлат идораларидан чегириб қолинади. Бу, албатта барча истеъмолчилар учун жуда яхши хабар ва нақдсиз тўловларнинг обрўйи ва баракасини оширадиган омил. Ушбу қарорнинг яна бир аҳамиятли жиҳати, яқин орада виртуал кассаси бўлган, яъни солиқ органлари марказий серверига уланган касса билан жиҳозланган барча савдо ва ҳизмат кўрсатиш корхоналари аҳолига, худди банкомат каби, пулларини картадан нақдлаб бериш имкониятига эга бўлади. Бу амалиёт аҳоли ва тадбиркорлар, ҳар иккаласига катта қулайлик яратади. Масалан, бизнинг корхона катта харажат эвазига, кунига ўнлаб миллиард нақд пулни банкларга жўнатади. Шу вақтнинг ўзида қанчадан қанча ҳаридорларимиз ўз картасидан пул ечаман, деб, банкомат излаб (у ерда баъзида пул бор, баъзида йўқ бўлиши ҳам мумкин), қийналардилар. Эндиликда маркетларимизнинг мингдан ортиқ кассалари худди ўша банкомат каби картадан пул ечиш ҳизматини кўрсатиш йўлга қўйилади. Яъни, истеъмолчи ҳаридлари билан кассага келиб, бир варакайига кассиримиздан картасидан пул ечиб беришни сўраши мумкин. Ва, устига устак, бу амал ҳаридорга банкоматдан пул ечгандан кўра арзонроқ ҳам тушади. Бу қарор, айниқса, вилоятларимизда, район ва қишлоқлардаги аҳолига алоҳида ас қотади. Яратилаётган қулайликларнинг энг асосий мохияти бу, албатта, инсонларнинг нақдсиз тўлов ва нақдсиз тўлов воситаларига ишончини кучайииришдан иборат. Агар одамлар исталган жойида ва исталган вақтида карточкасидан пул ечиши мумкинлигини ва бу амал уларга қулай ва зарарсиз бўлишини билсалар, албатта, кўнгди тўқ бўлиб, нақд пулга умуман ҳожати қолмайди. Ҳозирда мен ўзим Европада чет эл сафаридаман. Мана бир ҳафта бўлаяпти, қўлимда бирор нақд пул ушламадим, ҳамма ҳаражатлар, хатто таксига ҳам карточкадан тўлаб юрибман. Лекин, ислоҳотлардан олдин, нақд тўлов ва карточка орасида 20-30% фарқ бўлган, ойликлар унда мажбурлаб карталарга берилган, бозорда ва савдо дўконларида сотувчилар карточкадан пул олишдан бош тортган ёки маҳсулот нархини картага қимматлатиб сотган йиллар одамларимиз хотирасида жуда чуқур салбий из қолдирган эди. Офисимизда банкомат турарди. Бирор йил олдин, ойлик куни қарасам, бир ходимимиз карточкасидан ҳамма пулини ечиб олаяпти. “Нега ундай қилаяпсиз?”, десам, халиги йигит: “билмадим, лекин ёнимда пулим нақд бўлса, кўнглим тўқроқ, хотиржамроқ бўлгандей туюлади менга” деганди. Ҳозирда, ҳамма ҳаражатларга карточка ишлатиш осон ва енгил қилинган, ана энди, унинг устига ҳар қадамда, нафақат банкомат, балки исталган дўконда ёки кафеда пластик картадан нақд пул олиш ва бу амал кам ҳаражатли бўладиган бўлса, аминманки, аҳолимиз ҳотиржам картасини олиб юраверади, кўнгил ва кўз тўяди, нақдга ҳам интилиш камаяди. Zafar Khashimov

Фирибгарлар алдовига учиб бир зумда картасидаги пул маблағидан ажраб қолаётган, камига банкдан ўзи олмаган онлайн кредит учун қарздор бўлиб қолаётганлар кўпчиликни ташкил этмоқда Молиявий саводхонлиги етишмаган одам осон алданиб қолиши мумкин, лекин чув тушиб қолаётганлар орасида ҳатто айрим молиячилар борлиги муаммонинг қай кўламда эканлигини англатади.Фирибгарлар қайси схемалардан фойдаланиб банк картаси эгаларини чув туширади: Махсус эълонлар сайтларига, каналларига сотиш учун товарини қўйган сотувчига фирибгар турли ижтимоий тармоқлар, асосан телеграм тармоғи орқали алоқага чиқиб товарни сотиб олмоқчилигини, товар пулини банк картасига ўтказиб беришини билдиради. Бунинг учун махсус ҳавола(ссылка)га ўтиб карта рақамини ва амал қилиш муддатини киритишни, шундан сўнг сотувчининг мобил рақамига келган махсус кодни киритишни сўрайди. Сотувчи ушбу маълумотларни киритганидан сўнг унинг картасидаги пул маблағи фирибгар томонидан ечиб олинади. Фирибгарлар асосан эълонлар сайтидан яқиндагина рўйҳатдан ўтган янги фойдаланувчиларга эътибор қаратади. Бундан ташқари, фирибгарлар сотувчи картаси қайси банкга тегишли эканлигини билгандан сўнг, ўша банкнинг мобил иловасидаги фойдаланувчи аккаунтига кириб онлайн микроқарз олиб фойдаланган ҳолатлар ҳам мавжуд. Фирибгарлар телефон орқали қўнғироқ қилиб, оммалашган тўлов ташкилоти ёки банк оператори эканлигини айтиб, фойдаланувчи аккаунтидан рухсатсиз фойдаланишга уриниш бўлаётганлиги, бунинг олдини олиш учун фойдаланувчи телефон рақамига юборилган махсус кодни айтишни сўрайди. Агар фойдаланувчи телефонга келган махсус кодни айтса, фирибгар аккаунтидан фойдаланиш учун тўлиқ рухсатни қўлга киритади ва у ёғи ўзингизга маълум. Фойдаланувчи мобил телефонига келган турли хил соврин ва пул ютуғи соҳиби бўлганлиги тўғрисидаги сохта хабарномаларга ишониб, шубҳали сайтлар ва ҳаволаларга кирган ҳолда карта маълумотларини киритиши натижасида фирибгарлар қурбонига айланади. Пластик картадан ечилган пул маблағлари асосан электрон ҳамёнга ўтказилиши, аксарият ҳолатларда фирибгарлар бошқа давлатлардан туриб ҳаракат қилиши, бошқа шахслар номига расмийлаштирилган сим карталардан фойдаланганлиги сабабли уларни қўлга тушириш узоқ вақт талаб этади, аксарият ҳолларда деярли имконсиз. Пластик карталардан пул маблағлари ўғирланишининг олдини олиш учун биринчи навбатда фойдаланувчиларнинг молиявий саводхонлигини, фирибгарлик схемаларидан хабардорлигини ошириш, бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш лозим. Қарс икки қўлдан чиқади, ўзингиз ёрдам бермасангиз картангиздан ҳеч ким пул еча олмайди. Манба: 👉 @bank_yuristi

💸💸😞Ходимга хафсан берилганда мукофотлаш мумкинми? Жазо чораларида мукофотдан маҳрум қилиш Ходимни интизомий ножўя хатти-ҳаракатлар содир этгани учун мукофотдан маҳрум қилиш мумкинми, бу масала ташкилотда маҳаллий тартибда қандай ҳал қилинишига боғлиқ. Агар мукофотлар тўлашни тартибга солувчи мукофотлар тўлаш бўйича Низом ёки бошқа маҳаллий далолатнома мавжуд бўлса, ушбу ҳужжатлар лавозим вазифаларини бажармаганлиги учун мукофотлардан маҳрум қиладими ёки йўқми, шуни аниқлаштиринг. Сиз мукофотлаш тартиби тўғрисидаги низомда интизомий жазоси бекор қилинмаган шахсларга мукофотлар ҳисобланишини таъқиқловчи қоидани назарда тутишингиз мумкин. Агар бундай шарт кўрсатилган низомда мустаҳкамланган бўлса, интизомий жазога эга бўлган ходимни мукофотдан маҳрум қилишингиз мумкин ва бу қоидабузарлик бўлмайди. Агар бу масала маҳаллий тартибда ҳал қилинмаса, айбли бўлган ходимни мукофотдан маҳрум қилишни тавсия этмаймиз. Ташкилотнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотни ишдаги хизматлари ва муваффақияти учун бир марталик рағбатлантиришлар билан чалкаштириб юборманг. Охиргисига одатда қимматбаҳо совғалар, пул мукофоти билан фахрий ёрлиқлар, яхши ишлагани учун шунга ўхшаш бошқа мукофотлар киради. Бундай рағбатлантиришлар интизомий жазо муддати даврида қўлланилмайди ва бу қонун ҳужжатларида аниқ белгиланган

Repost from YURISTKADR
Янги МК бўйича ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқдан намуна☝️. 1. Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. 2. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади. 3. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг мазмуни меҳнат шартномасининг шартларига мувофиқ бўлиши керак. 4. Буйруқ ходимга иш ҳақиқатан бошланган кундан эътиборан 3 кун ичида имзо қўйдириб эълон қилинади. 5. Ходимнинг талабига кўра иш берувчи унга мазкур буйруқнинг лозим даражада тасдиқланган кўчирма нусхасини бериши шарт. 6. Ходимнинг меҳнат дафтарчасига мазкур буйруқ асосида ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув қайд этилиши ва ходим бу ёзув билан 3 кун ичида таништирилиши керак. 7. Иш берувчи буйруқ асосида ишга қабул қилиш ҳақидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига ҳам киритади. (Янги Меҳнат кодекси 127-моддаси). 👉@yuristkadr

#soliq_taqvimi 🗓 Eslatma❗️2023-yil 1-mart 2022-yil uchun: - foyda solig‘i bo‘yicha soliq davri yakunlari yuzasidan soliq hisobotini taqdim etish va to‘lashning oxirgi kuni (Soliq kodeksining 339-moddasi beshinchi qismi va 440-moddasi beshinchi qismi); - mol-mulk solig‘i hisoboti soliq bo‘yicha hisobga olish joyidagi soliq organiga taqdim etish va to‘lashning oxirgi kuni (Soliq kodeksining 417-moddasi ikkinchi va sakkizinchi qismi); - suvdan foydalanish yoki suvni iste’mol qilish joyi bo‘yicha soliq organlariga suv resurslaridan foydalanganlik uchun O‘zbekiston Respublikasining yuridik shaxslari tomonidan (bundan qishloq xo‘jaligi korxonalari mustasno) soliq hisobotini taqdim etish va to‘lashning oxirgi kuni (Soliq kodeksining 447-moddasi uchinchi qismi va 448-moddasi beshinchi qismi); - foydali qazilmalarni qazib olganlik uchun maxsus renta solig‘i soliq bo‘yicha hisobga olish joyidagi soliq organiga soliq hisobotini taqdim etish va to‘lashning oxirgi kuni (Soliq kodeksining 454-(prim 7)moddasi ikkinchi va uchunchi qismi); - xususiy amaliyot bilan shug‘ullanuvchi notariuslar tomonidan foyda solig‘ini hisoblab chiqarish, soliq hisobotlarini taqdim etish va to‘lashning oxirgi kuni (Soliq kodeksining 480-moddasi birinchi qismi). ______________ #календарь_налогоплательщика 🗓 Напоминаем❗️1 марта 2023 года последний день за 2022 год: - представления налоговой отчетности и уплаты по налогу на прибыль по итогам налогового периода (часть пятая статьи 339 Налогового кодекса); - представления в налоговый орган по месту налогового учета налоговой отчетности и уплаты по налогу на имущество по итогам налогового периода (части вторая и восьмая статьи 417 Налогового кодекса); - представления налоговой отчетности и уплаты по налогу за пользование водными ресурсами по месту водопользования или водопотребления юридическими лицами Республики Узбекистан (за исключением сельскохозяйственных предприятий) (часть третья статьи 447 и часть пятая статьи 448 Налогового кодекса); - уплаты и представления налоговой отчетности по специальному рентному налогу на добычу полезных ископаемых в налоговый орган по месту налогового учета (части вторая и третья статьи 454 (прим 7) Налогового кодекса); - исчисления, представления налоговой отчетности и уплаты налога на прибыль нотариусами, занимающимися частной практикой (часть первая статьи 480 Налогового кодекса). Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |Twitter

Buxgalter.uz сайти маълумотига кўра, 2023 йилнинг 1 март кунидан бошлаб солиқ тўловчилар Давлат солиқ қўмитасининг E-aktiv ах
Buxgalter.uz сайти маълумотига кўра, 2023 йилнинг 1 март кунидан бошлаб солиқ тўловчилар Давлат солиқ қўмитасининг E-aktiv ахборот тизимидан тажриба тариқасида фойдалана оладилар. Тизимдан оммавий фойдаланиш  2023 йилнинг 4-чорагидан бошлаб мажбурий тарзда киритилиши мумкин. https://bit.ly/3EKRMpF

Тўлиқ амортизация қилинган асосий воситалар ҳисоби. Асосий воситага амортизация тўлиқ ҳисобланди дегани ушбу асосий воситадан бошқа фойдаланиб бўлмайди ёки ҳисобдан чиқариш шарт дегани эмас. Фойдаланишда давом этиш мумкин фақат кейинги ойдан бошлаб амортизация ҳисоблаш тўхтатилади (5-сонли БҲМС, 31-банд). 5-сонли БҲМС 35-бандига асосан тўлиқ амортизацияланган асосий воситаларга амортизация ҳисобланмайди. Қайта баҳолашни амалга ошириш мумкин. Шундай қилиб, тўлиқ амортизация қилинган асосий воситалардан амортизация ҳисобламасдан фойдаланиш мумкин. @avantaj_buxgalteriya

#savol_javob ♻️Farzandim uchun kontrakt to‘laganman. Lekin hech qayerda ishlamayman. Men ham to‘langan kontraktdan 12% daromad solig‘ini qaytarib olsam bo‘ladimi? Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |Twitter

СМС хабарнома нима ва у нима учун қўлланилади? 👉СМС хабарнома бу хизмат тури бўлиб, ушбу хизмат орқали банк картаси эгасининг мобил телефонига СМС хабари юборилиб, банк картаси орқали амалга оширилган амалиётлар тўғрисида хабардор қилинади ва огоҳлантирилади. 👉Мазкур хизматни банк картаси очилган банкда ёки инфокиоск/банкомат ёрдамида активлаштириш мумкин.СМС хабарнома орқали ҳар доим ҳисоб рақамдаги амалиётларни кузатиб бориш мумкин. Мазкур хизматни ёқиш пуллик хизмат бўлиб, ушбу хизмат орқали банк картангиз орқали амалиётлар тўғрисида маълумот олинади. 👉СМС хабарнома хизматидан фойдаланганда махфий кодни бошқа шахсларга маълум қилинмаслиги керак. Махфий кодни учинчи шахсларга хабардор қилишингиз улар томонидан ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ишлатишга имконият яратади. Эслатма:Банк ходимлари ҳар қандай ҳолатда ҳам сиздан махфий кодни сўраб, қўнғироқ қилмаслигини билиб олинг. Фирибгарлар ишончингиздан фойдаланишига йўл қўйманг! 👉@bank_yuristi

Корхона пул ўтказиш йўли билан савдо қилади. Мижозларга маҳсулотларни сотишда ҳисобварақ-фактурани қоғозга чиқариб тасдиқлатамиз, кечки пайт уни электрон шаклда жўнатамиз. Қоғоздаги ҳисобварақ-фактурани ҳар ой алоҳида тикиб борамиз. 1. Қоғоздаги ҳисобварақ-фактураларни йиғиб бориш шартми? 2. Мижоздан ЭҲФни тасдиқлашини талаб қилишимиз шартми ёки 10 кундан сўнг у тасдиқланган бўлиб қоладими? Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади (СК 47-м. 1-2-қ.). Солиқ тўловчилар томонидан давлат сирига тааллуқли бўлган хўжалик операциялари амалга оширилганда қоғоз шаклда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Қолган барча ҳолларда ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда расмийлаштирилади ва уларнинг сақланиши ҳамда ҳисоби юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилади. Товарларни (хизматларни) сотиб олувчи фақат электрон шаклда қабул қилинган ҳисобварақ-фактураларда акс эттирилган ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақли (ВМ 14.08.2020 й. 489-қарорига 2-иловадаги Низом 10, 12-б.). Демак, давлат сирига тааллуқли бўлган хўжалик операцияларини амалга оширмасангиз, фақат ЭҲФ расмийлаштиришингиз шарт. Қоғоздагисини расмийлаштириб, йиғиб бориш керак эмас. Етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФ 10 календарь куни, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса 1 календарь куни ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади (Низом 63-б.).

Корхона рахбари ноқонуний амалиётга тўлов қилиш бўйича бош ҳисобчига топшириқ берди, бош ҳисобчи қандай ҳолда тўловни амалга ошириши мумкин?
Anonymous voting

Между главным бухгалтером(ГлБух) и руководителем возникли разногласия по поводу документального оформления, в связи с чем Глбух отказывается перечислять денежные средства по этой операции. В каком случае Глбух может принять такие документы к исполнению?
Anonymous voting

🏦🏦🏦💸Корхона қарз шартномаси асосида ходимларга узоқ муддатли пулли қарз бериб, кейинчалик тўлов графиги асосида ходимларнинг иш хақидан ушлаб қолмоқда. Қарз фоизсиз. Ушбу қарз солиқ оқибатларини келтириб чиқарадими? Корхона ходимларга фоизсиз қарз шартномаси асосида пул бериб, уни қайтариб олади. Иккала тарафда ҳам даромад вужудга келмайди, демак, солиқ оқибатлари ҳам келиб чиқмайди. Агар қарз олувчи юридик шахс бўлганида, унда СК 299-моддасига мувофиқ фойда солиғига тортиладиган даромад келиб чиқар эди. Бу норма жисмоний шахсларга тааллуқли эмас. https://t.me/accounting_stuff