cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Huquqiy axborot

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf

Show more
Advertising posts
220 074Subscribers
+324 hours
-8157 days
-6 73430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Биласизми ✅ Қонунчиликка кўра, маиший истеъмолчи ўз хоҳишига кўра, 2 ойдан кўп бўлмаган муддат учун электр энергиясидан фойдаланиш ҳақини олдиндан тўлаб қўйиши мумкин ва бунда тариф ўзгарса ҳам қиймат қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. 📌 Шунингдек, тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
#2024_йил_1_майдан ✅ Қонунчиликка мувофиқ, реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
#Биласизми 🔰 Қонунчиликка кўра, 2024 йил якунига қадар халқаро тажриба асосида республиканинг барча ҳудудларини экологик баҳолаш бўйича индикаторлар асосида "eco-indicator.uz" рейтинги шакллантирилади ва ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти эълон қилиниши белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
#2024_йил_1_майдан 🗓Қонунчиликка кўра, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш амалиёти киритилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
#Биласизми ✅ Қонунчиликка кўра, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида, тадбиркорлар томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда, 2025 йил 1 январгача: 🔹тадбиркорлар ушбу фуқароларга камида 1 йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи тўлаб, бандлигини таъминлаган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда, мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилади; 🔹фуқаролар ишга қабул қилинганда ҳамда ҳар бир ой учун иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда, ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун БҲМнинг 2 бараваригача) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
Исроф қилган кўпроқ тўлайди Жаҳон ташкилотлари ҳисоботларидан бирида “Агар биз дунё табиий заҳиралардан ҳозирги даражада фойдаланишда давом этсак, келгуси ўттиз йил мобайнида ҳаётий эҳтиёжларимизни қондириш учун яна бир сайёрага баробар захира керак бўлади”, дейилган эди. Биз яна бир сайёрага баробар заҳирани тўплай олмаймиз. Кўпчилик бўлиб қила оладиган ягона чорамиз уни тежаш ва асраб-авайлаб ишлатишдир. Видеони кўриш👉 https://youtu.be/6ONqWolMbJo Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Show all...
Исроф қилган кўпроқ тўлайди

Жаҳон ташкилотлари ҳисоботларидан бирида “Агар биз дунё табиий заҳиралардан ҳозирги даражада фойдаланишда давом этсак, келгуси ўттиз йил мобайнида ҳаётий эҳтиёжларимизни қондириш учун яна бир сайёрага баробар заҳира керак бўлади”, дейилган эди. Биз яна бир сайёрага баробар заҳирани тўплай олмаймиз. Кўпчилик бўлиб қила оладиган ягона чорамиз уни тежаш ва асраб-авайлаб ишлатишдир. Jahon tashkilotlari hisobotlaridan birida “Agar biz dunyo tabiiy zahiralardan hozirgi darajada foydalanishda davom etsak, kelgusi o‘ttiz yil mobaynida hayotiy ehtiyojlarimizni qondirish uchun yana bir sayyoraga barobar zahira kerak bo‘ladi”, deyilgan edi. Biz yana bir sayyoraga barobar zahirani to‘play olmaymiz. Ko‘pchilik bo‘lib qila oladigan yagona choramiz uni tejash va asrab-avaylab ishlatishdir.

#Биласизми ✳️ Қонунчиликка кўра, "Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт коридорининг чўл ва саҳро қисмида қуёш электр станцияларини қурган ҳолда биринчи 50 та электромобилларни тез қувватлантириш станцияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 млн сўмдан маблағлар субсидия сифатида ажратилиши белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
#Биласизми 📁 Мулкдор ўзига тегишли мол-мулкдан ўз хоҳишича фойдаланади. ✅ Аммо, мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак. ❗️Шунингдек, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдир. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
#Биласизми
❗️2024 йил 1 май кунидан аҳоли учун белгиланган электр энергияси ва табиий газ тарифлари
Батафсил инфографикада Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...
#Биласизми 🗓 Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 июндан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ бўйича ойлик маълумот “базавий меъёр” ва ундан ортиқ ҳажмлар кесимида истеъмолчиларга юборилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Show all...