Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘
Open in Telegram
Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz! Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular; YouTube kanalimizga qo'shiling👇 https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w
Show more2 604
Subscribers
-124 hours
-57 days
-3630 days
Posts Archive
Repost from bakiroo
Ҳукуматимиз хуфиёна иқтисодиётга қарши курашишни артистлардан бошласа бўлмайдими?
Ишонинг, агар Ўзбекконцерт деган цензурачи, маънавиятчи, ўртамчи балодан қутқарилса, бунинг учун ўзини ҳурмат қиладиган ва ҳисобини биладиган артистлар ҳаммаси раҳмат айтади.
Иқтисодчи Ботир Қобилов ёзмоқда:
"Артистлар ва тўй бизнесидаги барча фаолият солиққа тортилиши кераклиги кундек аён нарса.
Бюджетнинг иккала тарафига — тушумни ҳам ошириб, чиқимни ҳам камайтиради (бундай ташкилотларни боқмасдан). Хуфиёна иқтисодиёт билан ҳам кураш доирасида буни қилиш керак.
Хоҳлаган жойларига бораверишсин, муаммо эмас. Фақат фискал чек бериб, солиқни тўлаб қўйишсин. Ўшанда давлат тадбирларига, концерт-у базмларга харажатлар ҳам очиқланиб қолар".
Аввалроқ "Ҳукумат хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ишларни бошлаш ниятида" эканлиги эълон қилинганди.
Айни пайти.
Repost from IN PLUS
Иқтисодиёт ва молия вазири Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро ҳамкорларга ҳукумат хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ишларни бошлаш ниятида эканини айтди. Ҳужжатга кўра, 2030 йилгача хуфиёна иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш бўйича Стратегияни ишлаб чиқиш ва ҳукуматга киритиш кўзда тутилган бўлиб, унда бунинг улушини қисқартиришга янги ёндашувларни жорий этиш, давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини рақамлаштириш ва соддалаштириш орқали тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли ишончини мустаҳкамлаш назарда тутилади.
«Эртага, албатта, журналистлар, иқтисодчилар ва бошқаларда „Бу нима? Бу орқага қайтишми ёки жазо механизмларига ўтишми?“ деган савол туғилиши мумкин. Бундай нарса йўқ. Бир сўз билан айтганда, биз энди аста-секин ва эҳтиёткорлик билан қонун-қоидаларни бузаётган тадбиркорларни тартибга чақирмоқчимиз. Бошқа ҳеч нарса йўқ.
Манба
МЧЖга бегараз ижара шартномаси асосида физ.лицодан дамас машинаси олинган. Ёкилги списания килсакчи буладими кейин фойда солиғи базасидан чегирамизми? Шартнома беғараз бўлса, жисмоний шахсга солиқ чиқадими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 567-моддасига асосан агар транспорт воситасини ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, транспорт воситасини тижорат мақсадида ишлатиш муносабати билан ёнилғи ва ишлатиш жараёнида сарфланадиган бошқа материаллар ҳақини тўлаш, йиғимлар ва бошқа чиқимларни тўлаш ижарага олувчи зиммасида бўлади. Мазкур моддага асосан транспорт воситаларини ижарага олувчи жамият ёқилғи ва бошқа шу транспорт воситасидан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириши мумкин. Ушбу харажатлар асосли ва хужжатлар билан тасдиқланганлиги учун Солиқ кодекси 305-моддасига асосан фойда солиғи базасидан чегириш мумкин.
Ижара шартномаси беғараз (тўловсиз) бўлганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг “2024 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА” ги Қонунига 8-иловага асосан жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб жисмоний шахслар даромад солиғи хисобланиши керак. Энг кам ставкалар: енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси) 1 та автотранспорт воситаси учун ойлик ижара тўлови 780 000 сўм. Микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари 1 та автотранспорт воситаси учун 1 550 000 сўм.
Repost from Водий бозор
#Респект
Бухгалтерга ишхонасидан янги мошина совға қилишибди.
Узоқ вақт халол ишлаб келган бухгалтерга ишхона рахбари янги мошина совға қилибди!
Барча бухгалтергаларга мана шундай кунлар албатта насиб қилсин:)
Бухгалтерларга юбориб қўямиз.
Канал👉 @VODIYBOZOR
Repost from YURIST MASLAHATI
Эртага 13 апрель расман барча ходимлар учун иш куни
2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли Президент фармонига асосан, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 13 апрель, шанбадаги дам олиш куни 12 апрель, жумага кўчирилган.
👉 @yuristlar_maslahati 👈
Repost from YURISTKADR
Бугун арафа куни, ходимлар вақтлироқ ишдан кетадиган кун.
Эртага 10 апрель Рўза ҳайити байрами куни. Бугун эса арафа куни.
Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.Демак, бугун ходимлар иш вақти тугашидан камида 1 соат олдин ишни тугатишлари мумкин. Камида 1 соат дейиляпти, бу дегани, агар иш берувчи ва ходимлар ўзаро келишса, ходимлар 2 соат олдин ҳам ишдан кетиш мумкин. 👉@yuristkadr
Repost from davletovuz
10 апрель – Рамазон ҳайити
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Repost from Iqtisodiyot va moliya vazirligi
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣
📊 Auditorlik xizmatlari bozorining 2023-yil yakuni bo‘yicha hisoboti
🇺🇿O‘zbekiston Respublikasining 2021-yil 25-fevraldagi O‘RQ–677-sonli "Auditorlik faoliyati to‘g‘risida"gi Qonuni 12-moddasiga asosan, auditorlik xizmatlari bozorining 2023-yil yakuni bo‘yicha hisoboti taqdim etilmoqda.🔎 Auditorlar soni 2023-yilning yakunida o‘tgan yilning shu davriga nisbatan 122 nafarga oshib, 1003 nafarga yetdi. Ulardan 24 foizi ayol, 76 foizi erkak auditorlar, 120 nafardan ortig‘i esa xalqaro sertifikatga ega auditorlardir. ➡️ Batafsil 🇬🇧 ENG Telegram | Facebook | Instagram | Youtube| Х
Repost from Avantaj|Buxgalteriya
2-3 ойда миллиардни "уриб" қўядиган тадбиркорларга бошланишида АОСни қатъий ставкада тўлаш анча фойдали бўлади.
Айланмадан олинадиган солиқни қатъий ставкада тўлаб ишласангиз, бир ойда энг кўпи билан 2,83 млн сўм солиқ тўлайсиз. Оборотингиз бир миллиарддан ошганда эса, мажбурий равишда ҚҚС тўлашга ўтасиз ва қатъий солиқ ҳисобланиши тўхтатилади.
*Асос:* Солиқ даври давомида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашдан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтишда қатъий белгиланган суммадаги солиқ суммаси ушбу солиқларни тўлашга ўтиш амалга оширилган *охирги календарь ой ҳисобга олинган ҳолда тўланади.* СК, 470 прим 1 модда.
Агар 3 ойда бир миллиард сўмдан ошсангиз, 3 ой учун 8,5 млн сўм қатъий солиқ тўлайсиз. Қатъий солиқ тўловчи бўлмасангиз эса айланмадан 4%, яъни 40 млн сўм солиқ тўлайсиз. Туманларда чакана савдо билан шуғуллансангиз ҳам солиқ ставкаси 2%, яъни 20 млн солиқ ҳисобланади. Демак, оборотингиз қисқа муддатда бир миллиарддан ошиши кутилса, солиқ миқдори нуқтаи назаридан қатъий ставкада тўлаш қулайроқ.
Албатта, ҚҚС тўлашга ўтишда қатъий ставкада солиқ тўловчиларга айрим чекловлар мавжуд. Бизнесингиздан келиб чиқиб ушбу ҳолатларни тўғри баҳолашингиз керак бўлади.
@avantaj_buxgalteriya
Repost from AUDITOR
#иқтибос
Агар давлат бюджети ўз даромадларидан кўра кўпроқ харажат қилаётган бўлса, унда учта танлов қолади: солиқларни ошириш, пул чиқариш, қарз олиш.
Лекин бу учала танловдан ҳам оптималроқ ечим топилиши мумкин.
Асилбек Орипов
@auditor_team
Repost from YURIST MASLAHATI
#Бизнес_солиқ
КОРХОНАМИЗ ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШГА МАЖБУРМИ?
Ассалому алайкум. Мани саволим бориди. Банкдан кредит олгандик, кредитни ўз вақтида тўлалмаганимиз учун банк гаровга қуйган мулкни аукционга қуйди. Аукционда мулк сотилмаганлиги учун банк уша кучмас мулкни 10% арзон нархда МИБни қарорига асосан балансига олди. Энди бу ерда ндс солиғини ким тулайди? Банкми ёки корхонами?
📍ЖАВОБ:
Солиқ кодексининг 238- моддасига асосан реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланади. Солиқ кодексининг 239- моддасига асосан товарга бўлган мулк ҳуқуқини пуллик асосда, шу жумладан товарнинг қарз шартномаси бўйича ўтказиш, товарни бепул бериш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади.
Солиқ кодексининг 242- моддасига асосан Агар товарни жўнатиш (бериш) амалга оширилмаса, товарга бўлган мулк ҳуқуқи харидорга ўтказилган кун товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир. Кўчмас мол-мулк реализация қилинган тақдирда, кўчмас мол-мулкни бошқа шахс тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси бўйича харидорга кўчмас мол-мулк берилган сана айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади. Солиқ кодексининг 47-моддасига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.
Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Юқоридагиларга асосан. Қарз эвазига товарлар, ёки кўчар ва кўчмас мулк ваколатли органнинг қарори, суд қарори асосида ёки шартнома шартларига асосан қарз берувчи томонидан олиб қўйилганда, олиб қўювчига қарздор томонидан ҳисобварақ-фактура расмийлаштириб берилиши шарт. Ўз навбатида мулк эгаси қўйшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланади. Корхонанинг қарзи ҳисобига ижро органи қарорига асосан банк томонидан гаровга қўйилган мулк қабул топшириш далолатномасига асосан олиб қўйилган тақдирда, қабул-топшириш далолатномаси билан биргаликда мулки олиб қўйилган қарз берувчи банкка ҳисобварақ-фактурани ҚҚС билан расмийлаштириб бериши лозим.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчисидан ҳисоб варақ фактура расмийлаштирилмасдан товар ва мол-мулкни олиб қўйиш ва мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказилиши, Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан яшинтирилган даромад деб баҳоланади ва 20 фоиз миқдорида молиявий жарима қзлланилган ҳолда, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ҳисобланиб бюджетга ундирилиши таъминланади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈
Repost from SAVOLJAVOB.UZ
Савол: Ассалому алакум. Бизнинг ташкилотимиз Ўзбекистон худудида чет элдаги ташкилотга (норезидент) га хизмат кўрсатса хам экспорт бўладими? Фойда солиғидан имтиёз бўладими?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси "ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТЎҒРИСИДА" ги Қонунининг 11-моддаси 5-қисмига асосан Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш), уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, ишлар (хизматлар) экспорт ҳисобланади. Солиқ кодекси 337-моддаси 1-қисми 6-бандига асосан "Товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойда" га 0 даражали ставкада солиқ солинади.
Эътибор беринг: Мазкур модда 10-қисмига асосан товарлар экспорт қилинганда, 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси солиқ тўловчилар томонидан, товарларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспортга чиқарилган кундан эътиборан бир юз саксон календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда, қўлланилмайди.
@SJMASNAD
Bugundan dori-darmon vositalarini narxi 12 % oshadi.
2024-yil 1-apreldan QQS bo‘yicha ayrim imtiyozlar bekor qilindi
Quyidagilar bo‘yicha savdo aylanmasi 12% QQSga tortiladi
▫️tibbiy xizmatlar;
▫️veterinariya xizmatlari;
▫️dori vositalari;
▫️veterinariya dori vositalari, tibbiyot va veterinariya uchun mo‘ljallangan buyumlar.
Repost from AUDITOR
Халқаро солиққа тортиш нима?
#мулоҳаза
Халқаро солиққа тортиш деганда давлат чегараларидан ташқарида фаолият юритувчи жисмоний шахслар ва компанияларни солиққа тортиш тушунилади.
Халқаро солиққа тортишнинг асосий мақсадлари:
1️⃣ Икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш: Бунга солиқ шартномалари орқали эришилади, бу мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама битимлар бўлиб, улар бир-бирининг резидентлари ва бизнесларига қандай солиқ солишини белгилайди.
2️⃣ Aдолат ва тенгликни таъминлаш: Бу манбага асосланган тамойил ва резидентлик тамойили каби тамойилларга асосланган солиқ ҳуқуқларини қўллашни ўз ичига олади.
3️⃣ Иқтисодий самарадорликни рағбатлантириш: Бу халқаро савдо ва инвестициялар учун солиқ тўсиқларини минималлаштиришни ўз ичига олади, бу эса иқтисодий ўсиш ва ривожланишни рағбатлантириши мумкин.
4️⃣ Солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши кураш: Бу жисмоний шахслар ва корхоналарнинг ички ва халқаро миқёсда солиқ мажбуриятларини бажаришини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни ўз ичига олади.
Айтганча, халқаро солиққа тортишга оид тақдимотдан фойдаланинг. Фақат муаллифни кўрсатиб ўтишингизни сўраб қоламиз.
@auditor_team
Repost from AUDITOR
Ижарага бериш фаолияти тадбиркорликми?
#савол
Мен жисмоний шахс сифатида нотурар кўчмас мулк эгасиман. Ушбу бинони юридик шахсга ижарага бераман. Ижара даромади йилига 1 млрд сўмдан ошади. Мазкур ҳолатда ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтиб фойда солиғи ва ҚҚС тўлашим керакми?
Жавоб: Мазкур саволга жавоб топишда дастлаб жисмоний шахс учун тадбиркорлик тушунчасини изоҳлаш лозим. Мазкур тушунча Солиқ кодексида изоҳланмаган. ЎзР “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти унинг субъектлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир. Мазкур таърифдан тадбиркорликнинг асосий хусусияти кўзга ташланади: “таваккалчилик”.
Ижара бу ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш тушунилади (ФК 535-модда). Ижара даромади жисмоний шахснинг мулкий даромади бўлиб, унинг суммаси қанча бўлишидан қатъий назар факат ЖШДСга тортилади.
Лекин, ЯТТ томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар қаторида икки ижара тури кўрсатилган бўлиб, ушбу ижара хизматлари ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтгандан сўнг қўрсатилади:
- Хўжалик моллари ва уй-рўзғор буюмларини ижарага бериш;
- Туристларга уй-жойни қисқа муддатга ижарага бериш.
@auditor_team
Repost from Avantaj|Buxgalteriya
Чэт эл корхонаси транспорт хизмати кўрсатса, тўлов манбаида солиқни тўлашингиз керак, агар...
Соддароқ тушунтиришга ҳаракатқиламиз. СКнинг 351-моддасига асосан Норезидентнинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган солиқ норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади. Транспорт хизматини сотиб олувчи солиқ агенти ҳисобланади. Солиқ агенти транспорт хизмати учун тўлов миқдоридан 6% ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиб бериши керак, қачонки норезидент ташувчи резидентлик сертификатини тақдим қилмаса. Ушбу қоида икки давлат ўртасида халқаро келишув мавжуд бўлганда амал қилади. Норезидент ўз давлатининг резидентлик сертификатини тақдим қилса, тўловлар тўлиқ тўлаб берилади ва солиқ ушлаб қолинмайди.
Юқоридаги қоида норезидент транспорт хизмати кўрсатганда қўлланилади. Агар норезидент транспорт-экспедиторлик хизматини кўрсатса, солиқ ҳисоби бироз бошқача бўлади.
@avantaj_buxgalteriya
Repost from SAVOLJAVOB.UZ
Савол: Ассалому алайкум. Корхона банкдаги хисоб ракамига хисобракамни тулдириш (пополнение счета) учун деб топширилган суммага кандай солик окибатлари келиб чикади? Агар бу суммани карз деб туширса нима бўлади?
Жавоб: Солиқ кодекси 304-моддасида солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромадлар кўрсатилган бўлиб, ушбу даромадлардан фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ хисобланмайди. Лекин ушбу рўйхатда айланма маблагини тулдириш учун деб топширилган сумма киритилмаган. Шунинг учун ушбу сумма Солиқ кодекси 299-моддасига асосан текин олинган мол-мулк (хизматлар) бўлиб фойда солиғи базасига қўшилади, агар айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлса 463-моддасига асосан айланмадан олинадиган солиқ объекти бўлиб солиқ хисобланади.
Агар қарз деб пул туширилса, асос Фуқаролик кодекси 732-моддасига асосан тузилган қарз шартномаси хисобланади. Қарз шартномасига асосан пул туширилса, корхона учун даромад хисобланмайди. Қарз беғараз деб тан олинса ёки даъво муддати (3 йил) давомида қайтарилмаса корхона учун даромад деб тан олинади ва солиқ базасига қўшилади.
@SJMASNAD
Repost from AUDITOR
Ўтиб бораётган хафта постлари...
#фойдали
Ўтиб бораётган хафтада бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчиларини қийнаб келаётган долзарб саволларга жавоб берилди. Жумладан:
1. Автоматлаштирилган солиқ ҳисоботлари мажбурийми ёки ихтиёрий?
2. Банклар захира фондларининг қайта тикланиши
3. Трансферт нархни белгилаш нима?
4. Солиқ маслаҳати ва солиқ комплаенс хизматлари фарқи нимада?
5. Натура кўринишидаги даромад қандай баҳоланади?
6. Босиб келган қадамларингизга хасан от...
7. Текинга олинган мулкий хуқуқлар даромад ҳисобланадими?
8. Мол етказиб берувчиларга аванс…
9. Хизмат кўрсатувчи хўжалик бўйича фойда солиғи
10. Норезидент жисмоний шахс учун ОТМ контракт тўлови...
Бизнинг мақолаларимиз қизиқарли ва ўқиш учун осон, ҳатто сиз бухгалтерия, аудит ёки солиқ мутахассиси бўлмасангиз ҳам.
Бугуноқ пастдаги ҳавола орқали каналимизга обуна бўлинг ва мақолаларни ўтказиб юборманг!
@auditor_team
