en
Feedback
MuslimShosh.uz

MuslimShosh.uz

Open in Telegram

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvo_call_1 / @fatvo_call_2

Show more
6 751
Subscribers
-524 hours
-97 days
-4230 days
Posts Archive
#muftiy_minbari Сабрнинг фазилати 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФАУЛАШИНГ🗣

🟠Биродарингизни мактубига изнсиз назар солманг! 🔴 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким биродарининг мактубига унинг изниси
🟠Биродарингизни мактубига изнсиз назар солманг! 🔴 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, ҳудди дўзах оташига назар солгандек бўлади. 🔴Абу Довуд ривояти 🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬YouTube

⏰Намоз вақтлари 📆1448 ҳ.й МУҲАРРАМ 3 КУНИ ✅Улашинг | @MuslimShosh
Намоз вақтлари 📆1448 ҳ.й МУҲАРРАМ 3 КУНИ ✅Улашинг | @MuslimShosh

#Muslimshosh_AI 🕋БОБО-БУВИЛАРИМИЗГА ОРЗУ БЎЛГАН КУНЛАРДАМИЗ🥲 😔Болалигимизда ёши улуғларимиз девордаги Байтуллоҳ расмига қараб кўзёш тўкар эдилар... 😇 Бугун орзулар амалга ошиши учун имкониятлар бор!
🥰Барчаси учун Аллоҳ таолога алҳамдулиллаҳ!
🥹🥹
📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲📲 ✅Улашинг | @MuslimShosh

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ 🗣Суверен ислом облигациялари — сукук дастурини амалга ошириш бошланади ...Президентимиз инвестиция оқимини
+9
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣Суверен ислом облигациялари — сукук дастурини амалга ошириш бошланади
...Президентимиз инвестиция оқимини диверсификация қилиш мақсадида суверен ислом облигациялари — сукук дастурини амалга ошириш бошланишини эълон қилди. Бу корхоналаримизга камида 10 миллиард доллар қўшимча капитал олиб келади. Шунингдек, хусусийлаштириш доирасида шу йил 6 миллиард долларлик кўчмас мулк, корхоналардаги давлат улуши ва ер участкалари аукционга чиқарилади... ➡️ Батафсил
🗣Қашқадарёлик ҳожилар Ватанимизга соғ-омон қайтишди
...Муқаддас Ҳаж ибодатини улуғ вазифалар ва гўзал амаллар билан адо этган қашқадарёлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари юртимизга соғ-омон етиб келишди. Ислом арконларини бажариб, юзларида нур, қалбларида шукроналик билан қайтган ҳожиларни халқаро аэропортда оила аъзолари, кенг жамоатчилик ва нуронийлар катта хурсандчилик билан самимий кутиб олдилар. Зиёратчилар ташкилий ишларнинг юқори даражасини ва кўрсатилган ғамхўрликни алоҳида таъкидлашди... ➡️ Батафсил
🗣Россиядаги минглаб ватандошлар билан маърифий учрашувлар ўтказилди
...Юртимиз диний соҳа вакиллари Россия Федерациясида меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан тизимли учрашувлар ўтказмоқда. Ленинград вилояти Кингисепп туманидаги «RENCONS Heavy Industries» компанияси ходимлари — минга яқин юртдошимиз билан жума намози биргаликда адо этилиб, мусофирчилик одоби ва ҳалол меҳнат ҳақида ваъзлар айтилди. Калининград ва Санкт-Петербург шаҳарларида ҳам маърифий суҳбатлар уюштирилиб, ватандошларнинг шаръий саволларига жавоблар берилди... ➡️ Батафсил
🗣Халқаро форум: Исломий молия ва сукук бозорлари диққат марказида
...16 июнь куни Тошкентда бошланган Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Исломий молия ва сукук бозорлари: Кўрфаз капиталини ривожланаётган иқтисодиётларга йўналтириш» мавзусида муҳим панел сессия ўтказилди. Бугунги кунда жаҳон исломий молия бозорининг ҳажми 3 триллион АҚШ долларидан ошиб улгурди. Сессияда сукук, такафул ва шариат тамойилларига мувофиқ молиявий тузилмаларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига суверен капитал жалб қилишдаги роли атрофлича таҳлил қилинди... ➡️ Батафсил #yangiliklar ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Мақола ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛ БОШЛАНДИ Муҳаррам – қадри улуғ ой Ҳаж ойлари тугаб, ҳижрий 1448 йил бошланди. Ҳижрий йил муҳаррам ойи
#Мақола ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛ БОШЛАНДИ   Муҳаррам – қадри улуғ ой Ҳаж ойлари тугаб, ҳижрий 1448 йил бошланди. Ҳижрий йил муҳаррам ойидан бошланади. Муҳаррам Рамазондан кейинги энг ҳурматли ойдир. Динимизда бу ой уруш ҳаром қилинган ойлардан бири ҳисобланади. “Муҳаррам” сўзи “ҳурмат қилинган”, “тақиқланган” деган маъноларни англатади. Исломдан аввал ҳам араблар бу ойни улуғлаб, уруш ва жанжаллардан тийилишган. Ислом келгач, унинг муқаддаслиги янада мустаҳкамланди Бир киши Набий алайҳиссаломга... 👉БАТАФСИЛ... ✅Улашинг | @MuslimShosh

#muftiy_minbari Ислом миллийликни эмас, миллатчиликни қоралайди 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣 #muftiy_minbari@muslimuzportal ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

⏰Намоз вақтлари 📆1448 ҳ.й МУҲАРРАМ 2 КУНИ ✅Улашинг | @MuslimShosh
Намоз вақтлари 📆1448 ҳ.й МУҲАРРАМ 2 КУНИ ✅Улашинг | @MuslimShosh

#Ибратли #3DpixarAI #3danimation 🍽 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: "Одам боласи қорнидан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмаган..." Имом Термизий ривояти Ошқозонни: 🍖 овқат, 💧 сув, 🌬 ҳаво учун уч қисмга бўлиш суннатдир. 🎬 Қисқа 3D мультфильм ✅Улашинг | @MuslimShosh

#Биласизми 🌙 ҲИЖРИЙ ОЙЛАР ҲАҚИДА Ҳижрий ойлар 12 та (муҳаррам, сафар, рабиъул-аввал, рабиъус-соний, жумодул-аввал, жумодус-с
#Биласизми 🌙 ҲИЖРИЙ ОЙЛАР ҲАҚИДА Ҳижрий ойлар 12 та (муҳаррам, сафар, рабиъул-аввал, рабиъус-соний, жумодул-аввал, жумодус-соний, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввол, зулқаъда, зулҳижжа) бўлиб, бир йил 354 кундан иборат. Ҳижрий кунлар қуёш ботганидан кейин бошланиб, эртаси куни қуёш ботгунича давом этади (масалан, милодий кундаги пайшанба кечаси ҳижрий ҳисобда жума кечаси саналади). Янги ойларнинг бошланишига ойнинг туғилиши асос қилиб олинганлиги сабабли, ҳижрий йил милодий йилдан 11 кунга фарқ қилади. Ҳижрий ойлар милодий ойлардан фарқли равишда, ернинг қуёш атрофида айланиши сабаб алмашиниб турадиган фаслларга боғлиқ эмас. Бунга мисол қилиб рамазон ойи, ҳаж мавсуми ёз ойларида келгани каби қиш ойларида ҳам келишини айтиш мумкин. Муборак кун ва кечалар ҳар ўттиз уч йилда бир марта ўз кунига тўғри келади. Дунё мамлакатларининг исломий тақвимларида кичик фарқлар кўзга ташланади. Буларни келтириб чиқарадиган сабаблар қуйидагилардир: – ҳилол (янги ой)нинг илк кўринишини аниқлайдиган халқаро андозадаги ўлчов асбобининг қабул қилинмаганлиги; – ҳилолнинг илк кўринишини аниқлашда ҳар хил усуллар қўлланиши; – ҳилол кузатиладиган ҳар бир жойнинг ўзига хос об-ҳаво шароити мавжудлиги; – турли географик минтақаларнинг бир-биридан вақт нуқтаи назаридан фарқлилиги. 🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 📷 Instagram I 🔵Facebook I 🎬YouTube

#Видео Гиёҳвандлик иллатидан фарзандларимизни асрайлик! Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ✅Улашинг | @MuslimShosh

🌙ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!
📢 Муҳаррам ойининг 1-куни — 2026 йил 16 июнь, сешанба кунига тўғри келмоқда.
🗣 Муҳаррам — ҳижрий тақвимнинг биринчи ойи бўлиб, Қуръони каримда зикр қилинган тўрт улуғ ва ҳурматли ойлардан биридир.
📿Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрганларида шундай дуо қилардилар: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ 🟢 Ўқилиши: «Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ». 💬 Маъноси: «Эй Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!»
🤲 Янги 1448-ҳижрий йилда Аллоҳ таоло хонадонларимизга тинчлик ва барака, қалбларимизга мустаҳкам иймон берсин ва ҳаётимизда бизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! ⏺ 1448 ҳижрий йил — муборак бўлсин! #ҳижрий_1448_йил #янги_ой_эълони #янги_ҳижрий_йил ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

⏰Намоз вақтлари 📆1448 ҳ.й МУҲАРРАМ 1 КУНИ ✅Улашинг | @MuslimShosh
Намоз вақтлари 📆1448 ҳ.й МУҲАРРАМ 1 КУНИ ✅Улашинг | @MuslimShosh

🌙✨ ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН! ✨🌙 #ҳижрий_1448_йил #янги_ой_эълони #янги_ҳижрий_йил 🌙 Муҳаррам ойининг 1-куни — 2026 й
🌙✨ ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН! ✨🌙 #ҳижрий_1448_йил #янги_ой_эълони #янги_ҳижрий_йил 🌙 Муҳаррам ойининг 1-куни — 2026 йил 16 июнь, сешанба кунига тўғри келмоқда. 📖 Муҳаррам — ҳижрий тақвимнинг биринчи ойи бўлиб, Қуръони каримда зикр қилинган тўрт улуғ ва ҳурматли ойлардан биридир. 🤲 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрганларида шундай дуо қилардилар: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ 🕊 Ўқилиши: «Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ». 🌿 Маъноси: «Эй Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!» 🕌 Янги 1448-ҳижрий йилда Аллоҳ таоло хонадонларимизга тинчлик ва барака, қалбларимизга мустаҳкам иймон берсин ва ҳаётимизда бизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! 🌙 1448 ҳижрий йил — муборак бўлсин! Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА УЛАШИНГ🗣

🌙ГЎЗАЛ АҲД ИЙМОНДАНДИР! Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига Жассома ал-Музанийя исмли аёл кирди. Бу аёл Хадича розияллоҳу анҳонинг дугоналаридан бири эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг ташрифидан ниҳоятда шодландилар. Уни эҳтиром қилдилар. Аёл чиқиб кетгач Оиша розияллоҳу анҳо сўради: - Эй Аллоҳнинг Расули! Битта кампирга шунча эҳтиромми?! Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: - Эй Оиша! Бу аёл Хадича тириклигида келар эди. Гўзал аҳд иймондандир! Турмуш ўртоғингиз билан келишмовчилик бўлиб қолганида у билан ўтган муҳаббат лаҳзаларини ёдга олинг. Дўстингиз билан ўртангизда тушунмовчилик бўлганида у билан ўтган хурсандчилик онларини эсланг. Дунё сизни акангиздан, укангиздан, опа-синглингиздан ажратмоқчи бўлганида томирингизда оқадиган қон бир хиллигини ёдга олинг. Ёшликдаги кулгуларингизни, тупроқларда улар билан ўйнаганингизни, қалбнинг қалбдан қониққанини эсланг. Ким билан кулишган, йиғлашган, овқатланган бўлсангиз демак улар билан ўтказган аҳдингиз-замонингиз бор. Гарчи дунё сизни ажратсада, уни муҳофаза қилинг. Сирларни очманг. Заиф нуқталарга зарба қилманг. Гўзал аҳд иймондандир! ✅  Улашинг | @MuslimShosh

⏰Намоз вақтлари 📆1447 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА 29 КУНИ ✅Улашинг | @MuslimShosh
Намоз вақтлари 📆1447 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА 29 КУНИ ✅Улашинг | @MuslimShosh

#Видео 🕌 БИР УМРЛИК АРМОН 🕌Болалигимизда, оқ-қора ҳолатда байтуллоҳ расми бўлар эди, бувиларимиз кўз ёш билан орзу қилар эдилар... ✅ Бугун ўша орзулар ушалгани рост!
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов

⏰Намоз вақтлари 📆1447 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА 28 КУНИ ✅Улашинг | @MuslimShosh
Намоз вақтлари 📆1447 ҳ.й ЗУЛҲИЖЖА 28 КУНИ ✅Улашинг | @MuslimShosh

Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast  📱🗣BIR MAZHABGA ERGASHGAN ODAM BOSHQA MAZHABDAN FATVO OLISHI MUMKINMI? 🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

Repost from Muslim.uz
#xabar #muftiy #gazeta 🤩МУВАФФАҚИЯТЛИ ҲАЖ МАВСУМИ: ЮКСАК ЭҲТИРОМ, СИФАТЛИ ХИЗМАТЛАР ВА ШИНАМ ШАРОИТЛАР 🌙 Ўзбекистон мусулмо
+2
#xabar #muftiy #gazeta 🤩МУВАФФАҚИЯТЛИ ҲАЖ МАВСУМИ: ЮКСАК ЭҲТИРОМ, СИФАТЛИ ХИЗМАТЛАР ВА ШИНАМ ШАРОИТЛАР   🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан ҳаж мавсуми, хизматлар, шароитлар, ибодатлар ва ўзаро алоқалар тўғрисида бўлиб ўтган суҳбат Саудия Арабистонида чоп этиладиган машҳур “Уккоз” газетасида эълон қилинди.
🗣Мазкур интервьюда жорий йилги ҳаж мавсуми юқори даражада ташкил этилгани, юксак савияли хизматлар кўрсатилгани, намунали тартиб-интизом ва инсонпарварлик тамойиллари асосида ўтгани алоҳида таъкидланган. Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиб, жадал тараққий этаётгани эътироф этилган.   
🕋 “Ҳаж – 2026” мавсумининг муваффақиятли ўтишида ўзбекистонлик зиёратчилар учун барча чора-тадбирларни амалга оширишга раҳнамолик қилган Давлатимиз Раҳбарига миннатдорлик билдирилган. Ўз навбатида Саудия Арабистони раҳбариятига ташаккур айтилган. ✅Айниқса, шу йилда илк бор жорий этилган 100 нафар юртдошимиз “Президент ҳожиси” сифатида Саудия Арабистони масъуллари томонидан юксак эҳтиром билан кутиб олингани ва кўрсатилган олий даражадаги эътиборга алоҳида урғу қаратилган.
🕋 Мино ва Арафотдаги замонавий чодирлар, шинам шароитлар, совутиш тизимлари ҳамда рақамли хизматлар зиёратчилар ибодатларини хотиржам адо этишларига омил бўлгани қайд этилган. Шунингдек, юртимизда зиёратчиларга кўрсатилган хизматлар, хусусан 9 та халқаро аэропорт орқали авиақатновлар йўлга қўйилгани, муборак манзиллардаги озиқ-овқат, тиббий ва транспорт хизматларининг юқори даражада бўлгани икки давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик самаралари экани баён қилинган.
ℹ️ Маълумот ўрнида: “Уккоз” газетаси 1960 йилда ташкил этилган бўлиб, Саудия Арабистонида чоп этиладиган энг йирик ва нуфузли кундалик нашрлардан бири. Газета номи қадимги араб дунёсида адабиёт, маданият ва савдо маркази ҳисобланган тарихий “Уккоз бозори” шарафига номланган. Бугунги кунда нашр босма ва рақамли форматда чиқиб, қироллик ҳамда Ислом дунёсидаги сиёсий, ижтимоий ва диний жараёнларни кенг ёритади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook