MuslimShosh.uz
Kanalga Telegram’da o‘tish
O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvo_call_1 / @fatvo_call_2
Ko'proq ko'rsatish6 463
Obunachilar
+324 soatlar
-117 kun
-7730 kun
Postlar arxiv
6 462
#Видео
🕌 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ САХИЙ ЭДИЛАР 🕌
✅ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир киши ёрдам сўраб келди...
✅ Нега у саҳобий барча қавмини исломга чақирди?
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов✅Улашинг | @MuslimShosh
6 462
+3
📚ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА ДАРС БОШЛАНДИ📚
🕌Бугун 12 сентябрь Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Тошкент ислом институтидаги илк дарсларини ўтиб бердилар.
📚 Абдуқаҳҳор домла институтнинг Модуль таълим тизимида таҳсил олаётган талабалар учун "Хатоба" фанидан махсус машғулот ўтказдилар.
🎙Дарс давомида бош имом-хатиб ваъз ва насиҳат қилиш санъати, минбар одоблари, нотиқлик маҳорати ҳамда бугунги кун имом хатиби олдида турган муҳим вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритдилар.
Тажрибали устоз нотиқлик усуллари ва тингловчилар билан самарали мулоқот қилиш сирларини амалий мисоллар орқали тушунтириб бердилар.
😊Самимий ва мазмунли ўтган дарснинг якунида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.
✅Улашинг | @MuslimShosh
6 462
#Жума_шукуҳи
ЖУМА ҲАДЯЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ
🕌Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов бошчиликларида Тошкент шаҳрининг "Шайх Зайниддин" жоме масжидида жума намозига келган юртдошларимизга дўппилар тарқатилди.
😊Дўппи - ўзида миллий қадриятларимизни акс этувчи бош кийим. Жума намозидан дўппи кийиб қайтаётган юртдошларимиз бу совғадан миннатдор бўлдилар.
🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 🟠 OBUNA BO'LING VA ULASHING➡️
📷 Instagram
™️Facebook
📺YouTube
6 462
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast
📱🗣IJTIMOIY TARMOQLARDAGI FATVOLAR QANCHALIK XAVFLI?
🎙 Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi
🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring!
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
6 462
+9
#ЖУМА_ШУКУҲИ
11.09.2026
Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин" жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов ташриф буюрдилар
🔴Улашинг | @MuslimShosh
6 462
#Жума_табриги
✅Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🌙Жума айёми муборак бўлсин!!!🌙
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
🟠Улашинг | @MuslimShosh
6 462
#Жума_табриги
✅Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🌙
Жума айёми муборак бўлсин!!!🌙
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
🟠Улашинг | @MuslimShosh6 462
#Жума_табриги
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
✅Жума айёми муборак бўлсин!!!🌙
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
🟠Улашинг | @MuslimShosh
6 462
#Жума_табриги
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
✅Жума айёми муборак бўлсин!!!🌙
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
🟠Улашинг | @MuslimShosh
6 462
#Жума_табриги
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
✅Жума айёми муборак бўлсин!!!🌙
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
🟠Улашинг | @MuslimShosh
6 462
Ўқув семинар
Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди
Бугун, 10 сентябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигида Ўзбекистон Республикаси «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда қонунчилик талаблари юзасидан ўқув семинари ўтказилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргашали домла Рустамов, Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси Шўъба бошлиғи Музаффар Ниёзметов, вакиллик ҳуқуқшуноси Фозил Раҳмонов, масъуллар, имом-хатиблар ва соҳа ходимлари иштирок этди.
Семинар давомида мазкур қонуннинг асосий мақсади – фуқароларнинг виждон эркинлигига бўлган ҳуқуқини кафолатлаш, диний эътиқодни эркин амалга ошириш учун қонуний шарт-шароитларни таъминлаш, шунингдек, диний ташкилотлар фаолиятини белгиланган тартибда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш экани атрофлича тушунтирилди.
Шунингдек, диний ташкилотларнинг ҳуқуқий мақоми, уларни ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби, диний таълим, диний соҳада фаолият юритувчи масъулларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида маълумотлар берилди.
Иштирокчиларга қонун нормаларига қатъий риоя қилиш, аҳолига диний-маърифий тушунтириш ишларини олиб боришда амалдаги қонунчилик талабларига таяниш муҳимлиги таъкидланди.
Ўқув семинари якунида иштирокчиларнинг мавзуга оид саволларига жавоблар берилди ҳамда диний соҳада фаолият юритаётган ходимларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб бориш, фуқароларнинг виждон эркинлигига оид ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати
✅Улашинг | @MuslimShosh
6 462
ЖАННАТДА КЕЧА ВА КУНДУЗ
#ақида
❓ 2230-САВОЛ: Жаннатда кун ва тун бўладими? Ҳафта кунлари ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Вақт масаласида Жаннатда дунёдаги каби ҳолатлар бўлмайди. Кун, тун, ҳафта, ой, қуёш деган тушунчалар жаннатда бўлмайди, Жаннат аҳли абадий нурда бўладилар. Улар кеча ва кундуз вақтини нурли пардаларнинг туширилиши ва кўтарилиши орқали биладилар.
Аллоҳ таолонинг Марям сурасидаги:
وَلَهُمْ رِزْقُهُمْ فِيهَا بُكْرَةً وَعَشِيًّا ﴿٦٢﴾
“Уларга у ерда эртаю кеч ризқлари келиб турур”, деган сўзини муфассирлар, жумладан, Абул Баракот Насафий роҳимаҳуллоҳ шундай тафсир қилганлар: “Яъни, уларга ризқлари дунёдаги куннинг икки томони (эрта ва кеч) муддатида келтирилади, чунки у ерда на кеча ва на кундуз бор, қолаверса улар абадий нурдадирлар. Улар кундузни пардаларнинг кўтарилиши билан, кечани эса уларнинг туширилиши билан биладилар. Эртаю кеч бериладиган ризқ араблар наздида турмушнинг энг яхшисидир, шунинг учун Аллоҳ таоло Ўз жаннатини шу билан васф қилган. Шунингдек, бу билан ризқнинг давомийлиги ирода қилинган, худди сиз “Мен эртаю кеч фалончининг олдида бўламан” деганингиз каби. Сиз бу гапингиз билан давомийликни назарда тутаётган бўласиз” (“Мадорикут танзил ва ҳақоиқут таъвил” китоби).
Анас ибн Малик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Жаннатда бир бозор бор. Жаннатийлар у ерга ҳар жума келишади. Шимол тарафдан шамол эсиб, уларнинг юзлари ва кийимларини ҳилпиратади ва уларнинг ҳусну жамоллари зиёда бўлади. Сўнг улар ўз аҳлларига ўша ҳусну жамоллари зиёда бўлган ҳолларида қайтишади. Аҳллари уларга: “Аллоҳга қасамки, ҳусну жамолингиз янада зиёда бўлиб келибсиз”, дейишади. Улар: “Аллоҳга қасамки, сизнинг ҳам ҳусну жамолингиз зиёда бўлиб кетибди”, дейишади” (Имом Муслим ривояти).
Мазкур ҳадис шарҳида Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ: “Бозор – жаннат аҳлининг жамулжам бўладиган жойидир. Улар у ерда дунёдаги бир ҳафта муддатича вақт ўтгач тўпланиб турадилар. Аслида у ерда қуёш, кеча ва кундуз йўқлиги сабабли ҳақиқий ҳафтанинг ўзи йўқ”, деганлар. Мен айтаманки: кеча ва кундуз вақти баъзи хабарларда келганидек нурли пардаларнинг туширилиши ва кўтарилиши орқали билинади. Жума куни ва байрам кунлари ҳамда улар билан боғлиқ зиёрат, Аллоҳнинг жамолини кўриш ва бошқа мададу иноятлар ана шу орқали маълум бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✅Улашинг | @MuslimShosh
