cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Muslim.uz

O'zbekiston musulmonlari idorasi muslim.uz portali. 🔹Murojaat uchun: @MuslimUzAdmin2Bot 🔹Diniy savollar uchun: @SavollarMuslimUzBot | http://savollar.muslim.uz/ 🔹Batafsil: http://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19

Show more
Advertising posts
97 975Subscribers
-11624 hours
-1 0467 days
+1 39630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Ҳаж_2024 #Муҳим_эслатма ФИРИБГАРЛАРГА АЛДАНМАНГ ЁХУД ҲАЖ САФАРИ ТЎҒРИСИДА МУҲИМ ЭСЛАТМА❗️ ⚡️Айни кунларда ижтимоий тармоқларда «Фалон фирма билан ҳаж қилинг!», «Ҳаж сафари учун саноқли жой қолди!», «Ҳаж учун ярим нархни тўланг!» каби жимжимадор сарлавҳа остидаги рекламалар кўпаймоқда. Айримлар умра визаси, туристик (зиёрат) виза, бизнес виза билан ҳаж қилишни ваъда қилмоқда, бунинг мутлақо имкони йўқ! 📢 Ёдингизда тутинг! Саудия Арабистонида Ҳаж амалларини бажариш учун сизда «Ҳаж-2024» визаси бўлиши шарт. Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ чет эл фуқаролари учун ҳаж ибодатини адо этишнинг асосий шарти ҳаж визасига эга бўлиш ҳисобланади. Қолган барча турдаги визалар (умра, туризм, бизнес, зиёрат ва б.лар) билан ҳаж тадбирини амалга ошириш Саудия қонунчилигига кўра қатъиян тақиқланган ва тегишли тартибда жазоланади.
❗ Унутманг! Ўзбекистон учун ажратилган ҳаж квотаси фақатгина Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этиладиган Ҳаж сафарига отланган зиёратчиларга ажратилган, шундай экан, айримларнинг Ўзбекистон орқали Ҳаж сафарига жўнатамиз, деган алдовларига учманг! Улар фуқароларимизни бошқа давлатлар орқали ноқонуний тарзда олиб кетишга уринишмоқда. Бу эса, қонуний асосга эга бўлмаган ва ҳаж ташкил этишга ваколати йўқ кимсаларнинг уринишидир. Кези келганда айтиб ўтиш керак-ки, бу каби хатти-ҳаракатлар Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида қатъий чора кўрилишига сабаб бўлади. 📃 Аввал хабар берганимиздек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш 6 ой қамоқ жазоси, Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келади.
🗣 Маълумот учун, биргина 2022-2023 йиллардаги Ҳаж масумида Ўзбекистон фуқаролари туристик, бизнес ва бошқа визалар орқали Саудия Арабистонига ташриф буюриб, Ҳаж амаллари бажариладиган ҳудудларга кира олмаганлар. Ҳаж мавсуми арафасида зиёрат виза (туристик) олган ҳолда Бирлашган Араб Амирликлари, Иордания ва бошқа давлатлар орқали келган минглаб фуқароларимиз эса Саудия Арабистони ҳудудига киритилмаган. Улар Подшоҳлик ҳаж қонунчилигини бузганлик учун Саудия Арабистонидан 10 йил муддатга депортация қилинган. Хусусан, 2023 йилда бутун дунёдан 150 мингдан ортиқ шахслар ушланиб жаримага тортилган ва депортация қилинган. ✅ Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юртимизда «Ҳаж» тадбири Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади. Мазкур ҳужжатга асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Ҳаж» тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. «Ҳаж» фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг, хусусан, сайёҳлик ташкилотлари ва бошқаларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланади. ❗️Азиз юртдошлар, огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг! Манба: Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 72😢 4🤩 4🤝 3💯 1
🤲 Расулуллоҳ бемор бўлганларида қилган дуолари Аллоҳим барча бемор бандаларинг дардига Ўзинг шифои комил ато этгин! #zikr #rasululloh #Alloh MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 90😢 18💯 3🤝 2🤩 1
#Янгиликлар 📣 “Жумадан жумагача” (26.04.2024) 🖥 Ўтган ҳафтада диний-маърифий соҳада рўй берган муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти 00:00 Анонс 01:07 Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси ҳамда Ислом олами уюшмаси олий кенгашига аъзо бўлдилар 02:47 Олий маҳадда илк халқаро илмий-амалий анжуман муваффақиятли ўтди 03:27 Фуқаролар мурожаати тингланмоқда 03:59 Олий маъҳаднинг яна бир устозига доцент унвони берилди 04:37 “Лаби зах” масжидига илк ғишт қўйилди 04:57 “Масжид одоблари” китоби нашр этилди 05:18 Отинойилар учун навбатдаги ўқув-семинари ташкил қилинди 06:07 Навбатдаги сайёр йиғилиш Иштихон туманида ўтказилди 06:45 “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида Қуръон мусобақаси ўтказилди 07:17 Гуруҳ раҳбарлари билан йиғилиш ўтказилди ▶️ FullHD Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #Жумадан_жумагача MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 53💯 6🤩 5
#Qur'on_qissalari ИСМИ АЛЛОҲ ТОМОНИДАН ҚЎЙИЛГАН ПАЙҒАМБАР — ЯҲЁ АЛАЙҲИССАЛОМ ҚИССАСИ «Меҳробда намоз ўқиб турганида, фаришталар унга: "Албатта, Аллоҳ сенга Аллоҳдан бўлган калимани тасдиқловчи, бошлиқ, шаҳвати тийилган, солиҳ Пайғамбарлардан бўлган Яҳёнинг башоратини бермоқда", дедилар» (Оли Имрон сураси, 39-оят). Муҳаммад Бобур домла Насриддинов, Наманган шаҳар "Ҳомиддин қори" масжиди имом-хатиби. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #quron #qissa #Zakariyo #Yahyo #alayhissalom MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 83🤩 2😢 1💯 1🤝 1
🌙 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса... Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар. ——— ▶️ Каҳф сураси 📀 Шайх Алижон қори #Қуръон #Каҳф #қироат MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Show all...
👍 90🤩 7💯 7🤝 1
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». Табароний ривоят қилган. MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
Show all...
👍 65🤩 7😢 2
🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang! #sunnat #juma #namoz #infografika MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 90😢 3🤝 2🤩 1💯 1
☝️ Аллоҳга севимли 2 калима Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога каломларнинг энг севимлиси банданинг “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деб айтишидир”, дедилар. #zikr #rasululloh #Alloh MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 147😢 12💯 3
🌙 Фаришталар салавот айтувчиларни ёзиб қўядилар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Пайшанба куни бўлганда Аллоҳ фаришталарни кумушдан бўлган саҳифалар ва тилладан бўлган қаламларни туширади. Улар пайшанба куни ва жума кечаси менга кўп салавот айтган инсонларни (унга) ёзиб қўядилар", дедилар (Ибн Асокир ривояти).
☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад. #juma #salovat #duo MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 159😢 26💯 7🤩 5🤝 3
🕌 #Жума_суҳбати ▶️МАВЗУ: ДУОСИ ИЖОБАТ ЗОТ – САЪИД ИБН ЗАЙД (розияллоҳу анҳу) 📝 У зотнинг оталари Зайд ибн Амр ҳақида. 🕌 Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг исломга кириши. 📖 Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг исломга киришига сабабчи бўлган зот. 🤲У зотнинг маноқиблари ва хусусан дуолари ижобат бўлган саҳобалардан эканлиги ҳақида 🗣 Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ – Фатво маркази бош мутахассиси 🗣Отабек домла МАМАДИЕВ – Фатво маркази мутахассиси 🌐 FULL HD #Жума_суҳбатлари #juma_suhbati MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING 📲 VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Show all...
👍 70😢 7💯 3