uk
Feedback

Не попадись на ботовода! Telemetrio знаходить і позначає такі канали мітками 👉 Хочеш бачити мітку, оформляй підписку

MuslimShosh.uz

MuslimShosh.uz

Відкрити в Telegram

O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvo_call_1 / @fatvo_call_2

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу MuslimShosh.uz

Канал MuslimShosh.uz (@muslimshosh) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 16 667 підписників, посідаючи 5 005 місце в категорії Релігія і духовність та 4 841 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 16 667 підписників.

За останніми даними від 29 жовтня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 10 261, а за останні 24 години на -146, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 20.85%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 12.37% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 3 477 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 2 063 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 13.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvo_call_1 / @fatvo_call_2”

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 30 жовтня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.

16 667
Підписники
-14624 години
-9327 днів
+10 26130 днів
Архів дописів
⏰✅✅✅✅✅ 📆1448 ҳ.й Жумодул аввал 20-кун 📲Улашинг | @MuslimShosh
⏰✅✅✅✅✅ 📆1448 ҳ.й Жумодул аввал 20-кун 📲Улашинг | @MuslimShosh

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ #дайжест #диний_маърифий_фаолият 🌍 Халқаро ҳамкорлик ва нуфузли анжуманлардаги иштирок ...Қатарда Ўзбекист
+9
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ #дайжест #диний_маърифий_фаолият
🌍 Халқаро ҳамкорлик ва нуфузли анжуманлардаги иштирок
...Қатарда Ўзбекистон цивилизацияси маркази тақдимоти бўлиб ўтди ва унда муфтий ҳазратларининг табриги етказилди. Шунингдек, юртимиз делегацияси Боку шаҳридаги “Маданиятлараро мулоқот” форумида ҳамда Қозондаги ислом таълими симпозиумида қатнашди. Бундан ташқари, юртимизга келган АҚШ диний соҳа вакиллари билан келажакдаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди... ➡️Батафсил (@iiau_official) |Батафсил (@DinQumita) | Батафсил (@zayniddin_domla) | Батафсил (@muhaddisuz)
🕌 Масжидларда янги таҳоратхоналар фойдаланишга топширилди
...Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «Тўра бува» ҳамда Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги «Абул Ҳасан Харақоний» жоме масжидларида янгидан барпо этилган замонавий таҳоратхоналар очилди. Мазкур хайрли ишлар намозхонларга қулай шароитлар яратиш мақсадида Президентимиз ташаббуси ва «Вақф» фондининг амалий кўмагида амалга оширилди... ➡️ Батафсил (@MuslimShosh) | Батафсил (@hazratnavoi_uz)
🤝 Билим юрти талабаларининг эзгу ташаббуси ва мударрислар кенгаши
...Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ислом билим юрти талабалари кексаларни эъзозлаш мақсадида нуроний онахоннинг хонадонида бўлиб, хўжалик ва дала ишларига кўмаклашдилар. Шунингдек, мазкур таълим муассасасида таълим-тарбия жараёни ва талабалар давоматини яхшилашга бағишланган "Мударрислар кенгаши"нинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди... ➡️ Батафсил (@alberuniyuz)
🗣 Имом-хатиблар фаолияти таҳлили ва спорт мусобақаси
...Бухоро вилоятида имом-хатиблар йиғилиши ўтказилиб, масжидлардаги ишларни самарали ташкил этиш ва Хоразм тажрибасини оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Фарғона вилоятида диний соҳа вакиллари ўртасида ўтказилаётган мини-футбол мусобақасининг гуруҳ босқичи якунланиб, саккизта жамоа кейинги босқичга йўл олди... ➡️ Батафсил (@NaqshbandUZ) | Батафсил (@alhidoyamedia) 📝 Баҳриддин Хушбоқов 🖌Баҳром Икромов ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Жума_шукуҳи📸 30.10.2026 Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин" жоме масжидида жума шукуҳи 📱Улашинг | @MuslimShosh
+9
#Жума_шукуҳи📸 30.10.2026 Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин" жоме масжидида   жума шукуҳи 📱Улашинг | @MuslimShosh

photo content

photo content
+9

#Жума_Муборак   🌙 Энг яқин инсоним кириб келган Жума куни муборак бўлсин. 🌺ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ ✅  Улашинг | @MuslimShosh

#ЖУМА_МУБОРАК 🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! 🌸ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ! 🕌Яқинларимизни табриклаб қўя
#ЖУМА_МУБОРАК 🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! 🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ! 🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌 ✅  Улашинг | @MuslimShosh

#ЖУМА_МУБОРАК 🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! 🌸ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ! 🕌Яқинларимизни табриклаб қўя
#ЖУМА_МУБОРАК 🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! 🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ! 🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌 ✅  Улашинг | @MuslimShosh

#ЖУМА_МУБОРАК 🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! 🌸ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ! 🕌Яқинларимизни табриклаб қўя
#ЖУМА_МУБОРАК 🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! 🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ! 🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌 ✅  Улашинг | @MuslimShosh

#видео ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИГА 55 ЙИЛ ТЎЛДИ 5️⃣5️⃣🔠🔠🔡 Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати 📲Улашинг | @MuslimShosh

⏰✅✅✅✅✅ 📆1448 ҳ.й Жумодул аввал 19-кун 📲Улашинг | @MuslimShosh
⏰✅✅✅✅✅ 📆1448 ҳ.й Жумодул аввал 19-кун 📲Улашинг | @MuslimShosh

5️⃣5️⃣ 🔠🔠🔡 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИГА 55 ЙИЛ ТЎЛДИ Шундай таълим масканлари борки, уларнинг қадр-қиммати фа
+9
5️⃣5️⃣ 🔠🔠🔡 ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИГА 55 ЙИЛ ТЎЛДИ Шундай таълим масканлари борки, уларнинг қадр-қиммати фақат мутахассислар билан эмас, балки жамиятнинг маънавий қиёфаси, диний тафаккури ва илмга бўлган муносабати шаклланишидаги ўрни билан белгиланади. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ҳам ана шундай муборак илм масканларидан. Олий маъҳад 1971 йилда ташкил этилган олий диний таълим муассасаси эллик беш йиллик фаолияти давомида диний билимларни пухта эгаллаган, миллий ва диний қадриятларга содиқ, маърифат ва маънавият йўлида хизмат қилишга тайёр кўплаб мутахассисларни тарбиялаб келмоқда. Бугун  Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ташкил этилганининг 55 йиллик юбилейи муносабати биланЎзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси мажлислар залида «Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар» мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлар бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, уламолар, институт профессор-ўқитувчилари қатори Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳам иштирок этдилар. Ислом цивилизациясининг юксалишида илмга эҳтиром, далилга таяниш, тафаккур ва таҳлилга кенг йўл очиш муҳим ўрин тутган. Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий ва Бурҳониддин Марғиноний каби алломаларнинг бой илмий мероси бунинг ёрқин далилидир. Уларнинг асарлари нафақат ўтмишнинг бебаҳо маънавий хазинаси, балки бугунги авлод учун ҳам илмий изланиш, тўғри фикрлаш ва мураккаб масалаларга холис ёндашиш мактабидир. Анжуманнинг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ташкил этилиши ҳам ўзига хос рамзий маънога эга. Зеро, бундай илмий мулоқотлар тарихий меросни фақат хотирлаш эмас, балки унинг бугунги ҳаётдаги аҳамиятини очиб бериш, миллий маънавият ва диний маърифатни ривожлантиришга хизмат қилади. Илмий меросни ўрганишнинг ҳақиқий самараси эса ундаги билим ва тажрибани бугунги авлоднинг маънавий эҳтиёжлари, таълим-тарбия жараёни ҳамда жамиятдаги долзарб масалалар билан боғлай олишда намоён бўлади. Тадбир шўъбаларга бўлинган ҳолда ўтказилгани яна бир карра Исломнинг илм-маърифатни кенг тарғиб этувчи дин эканини англатади. Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати 📲Улашинг | @MuslimShosh

photo content
+9

photo content
+9

ЭЗГУЛИК КАРВОНИ ХОРАЗМДА!
Шу йилнинг 26-27 октябрь кунлари Хоразм вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари иштирок этди.
🌾​Мамлакатимизда «Инсонларнинг дарду ташвишлари билан яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир» тамойили асосида хайрли ва саховатли ишлар изчил давом этмоқда. ​2️⃣6️⃣ октябрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Хоразм вилоятида ўтказилган тарғибот тадбири доирасида Хива туманида истиқомат қилувчи кам таъминланган хонадонлар ҳолидан хабар олдилар. 🏘​Ташриф давомида бешта хонадон эгаларига совғалар топширилиб, эзгу дуолар қилинди. 🤲​Хабар олинган оилалар кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда барча ташкилотчиларга ўзларининг самимий миннатдорликларини билдирдилар. Шунингдек, Абдуқаҳҳор домла Хоразм вилояти масжидларининг янгича иш юритиш тартиби, таъсирчан тарғибот тадбирлари, рақамли молия-хўжалик фаолиятлари билан ҳам яқиндан танишдилар. 📿​Ҳадисда айтилганидек: «Сизларнинг энг яхшиларингиз одамларга манфаати кўп тегадиганингиздир» 📿 (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). ​Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати 🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ✅ Instagram I ✅ Facebook I ✅ YouTube

#Жараён #Анжуман 🎉55 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙ🎉 🎙Айни дамда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг 55 йиллик юбилейига бағишланган "Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалалар" мавзусидаги республика илмий амалий анжуман бўлиб ўтмоқда. 🕌Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳам мазкур тадбирда юртимиз уламолари билан биргаликда иштирок этмоқдалар. 📚📚📚📚📚📚📚📚📚

#muftiy_minbari Омонат бўлган фарзанд 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

⏰✅✅✅✅✅ 📆1448 ҳ.й Жумодул аввал 18-кун 📲Улашинг | @MuslimShosh
⏰✅✅✅✅✅ 📆1448 ҳ.й Жумодул аввал 18-кун 📲Улашинг | @MuslimShosh

#xabar #xuşxabar #xorazm #masjid 🕌 Хивада қайта қурилган жоме масжид фойдаланишга топширилди 📍Хоразм сафари давомида кўҳна
+9
#xabar #xuşxabar #xorazm #masjid 🕌 Хивада қайта қурилган жоме масжид фойдаланишга топширилди
📍Хоразм сафари давомида кўҳна ва қадимий Хива шаҳрида қайтадан қуриб битказилган “Шайх Нажмиддин Кубро” жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
🌙Ушбу файзли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, уламолар, имом домлалар, нуроний отахонлар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари ҳамда маҳалла аҳли жам бўлди.
💬 Маросимда сўзга чиққан Муфтий ҳазратлари йиғилганларни гўзал масжид ва Аллоҳнинг уйи очилиши билан қизғин муборакбод этдилар. Ўз сўзида бугунги кунда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва улкан саъй-ҳаракатлари билан юртимизда, хусусан, диний-маърифий жабҳада катта ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидладилар. ✅ Хусусан, Самарқанд ва Тошкентдаги йирик илмий-маънавий мажмуалар қурилиши, юртимиздаги 500 га яқин масжид таҳоратхоналарининг қайта қурилаётгани, муборак қадамжолар обод бўлаётгани шукроналик билан тилга олинди. Шунингдек, ушбу маърифат масканига қадам қўйган ҳар бир киши бу ердан олган файз ва маърифат билан жамият ривожига муносиб ҳисса қўшиши, шубҳасиз.
⏺Ушбу қайта қурилган жомега улуғ аллома номи берилиши бежиз эмас. Бу маскан худди Нажмиддин Кубро каби ҳар томонлама етук инсонлар, ватанпарвар авлодлар, хизмат қилувчи маънавият ўчоғи бўлиши таъкидланди. Замонавий талаблар асосида барпо этилган мазкур муҳташам масжид бир вақтнинг ўзида 5000 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.
📚 Мажмуа ҳудудида маъмурият хоналари, китобхонликни ривожлантириш мақсадида кутубхона, бир вақтнинг ўзида 60 кишига хизмат кўрсатадиган замонавий таҳоратхона барпо этилган. Айниқса, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш учун отинойиларга махсус хизмат хонаси ажратилгани эътиборга моликдир.
🤲 Тадбир якунида Қуръони карим тиловат қилиниб, Муфтий ҳазратлари ушбу жоме то қиёматгача Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган, таровеҳ ва хатми Қуръонлар, зикру тасбеҳлар янграйдиган ҳидоят ва маърифат маскани бўлишини сўраб хайрли дуолар қилдилар. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ҚИБЛА КАЪБАМИ ЁКИ КАЪБА ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДМИ? #қибла ❓ 2276-САВОЛ: Қибла Каъбами ёки Каъба жойлашган ҳудудми? 💬 ЖАВОБ: Бисмилла
ҚИБЛА КАЪБАМИ ЁКИ КАЪБА ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДМИ? #қибла ❓ 2276-САВОЛ: Қибла Каъбами ёки Каъба жойлашган ҳудудми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қибла Каъбаи муаззама ҳисобланади. Фақат Қиблага юзланишнинг ҳукми намозхон турган жойи нуқтаи назаридан турлича бўлади. Каъбанинг олдида, уни кўриб турган одам Каъбанинг айни ўзига юзланиши фарз бўлади. Уни кўрмай турганлар ва узоқдаги намозхонлар Каъба томонга юзланиб намоз ўқишлари фарз ҳисобланади. Ҳозирги кунимиз фуқаҳолари қибла борасидаги далилларни ўрганиб чиқиб, Қиблага юзлашишдаги хатоси 45 градусдан кам миқдорда бўлган одам қиблани топган ҳисобланади, дейишади. Яъни атайлаб шундай даражадаги хатолик билан намоз ўқисин дейилмайди, балки кимдир билмай ўқиб қўйган бўлса, жоиз дейилади. 45 градус ва ундан кўпроқ хатолик билан ўқилган намоз дуруст ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ✅ Instagram I ✅ Facebook I ✅ YouTube