MuslimShosh.uz
O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali Diniy savollar uchun: Колл марказ рақами: 781503344 Чет элдан боғланиш учун: @fatvo_call_1 / @fatvo_call_2
显示更多📈 Telegram 频道 MuslimShosh.uz 的分析概览
频道 MuslimShosh.uz (@muslimshosh) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 16 667 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 5 005,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 4 841 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 16 667 名订阅者。
根据 29 十月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 10 261,过去 24 小时变化为 -146,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 20.85%。内容发布后 24 小时内通常能获得 12.37% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 3 477 次浏览,首日通常累积 2 063 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 13。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“O'ZBEKISTON MUSULMONLARI IDORASI TOSHKENT SHAHAR VAKILLIGI
MuslimShosh.uz web sahifasining telegramdagi rasmiy kanali
Diniy savollar uchun:
Колл марказ рақами: 781503344
Чет элдан боғланиш учун:
@fatvo_call_1 / @fatvo_call_2”
凭借高频更新(最新数据采集于 30 十月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
🌍 Халқаро ҳамкорлик ва нуфузли анжуманлардаги иштирок...Қатарда Ўзбекистон цивилизацияси маркази тақдимоти бўлиб ўтди ва унда муфтий ҳазратларининг табриги етказилди. Шунингдек, юртимиз делегацияси Боку шаҳридаги “Маданиятлараро мулоқот” форумида ҳамда Қозондаги ислом таълими симпозиумида қатнашди. Бундан ташқари, юртимизга келган АҚШ диний соҳа вакиллари билан келажакдаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди... ➡️Батафсил (@iiau_official) |Батафсил (@DinQumita) | Батафсил (@zayniddin_domla) | Батафсил (@muhaddisuz)
🕌 Масжидларда янги таҳоратхоналар фойдаланишга топширилди...Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги «Тўра бува» ҳамда Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги «Абул Ҳасан Харақоний» жоме масжидларида янгидан барпо этилган замонавий таҳоратхоналар очилди. Мазкур хайрли ишлар намозхонларга қулай шароитлар яратиш мақсадида Президентимиз ташаббуси ва «Вақф» фондининг амалий кўмагида амалга оширилди... ➡️ Батафсил (@MuslimShosh) | Батафсил (@hazratnavoi_uz)
🤝 Билим юрти талабаларининг эзгу ташаббуси ва мударрислар кенгаши...Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ислом билим юрти талабалари кексаларни эъзозлаш мақсадида нуроний онахоннинг хонадонида бўлиб, хўжалик ва дала ишларига кўмаклашдилар. Шунингдек, мазкур таълим муассасасида таълим-тарбия жараёни ва талабалар давоматини яхшилашга бағишланган "Мударрислар кенгаши"нинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди... ➡️ Батафсил (@alberuniyuz)
🗣 Имом-хатиблар фаолияти таҳлили ва спорт мусобақаси...Бухоро вилоятида имом-хатиблар йиғилиши ўтказилиб, масжидлардаги ишларни самарали ташкил этиш ва Хоразм тажрибасини оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, Фарғона вилоятида диний соҳа вакиллари ўртасида ўтказилаётган мини-футбол мусобақасининг гуруҳ босқичи якунланиб, саккизта жамоа кейинги босқичга йўл олди... ➡️ Батафсил (@NaqshbandUZ) | Батафсил (@alhidoyamedia) 📝 Баҳриддин Хушбоқов 🖌Баҳром Икромов ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Шу йилнинг 26-27 октябрь кунлари Хоразм вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари иштирок этди.🌾Мамлакатимизда «Инсонларнинг дарду ташвишлари билан яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир» тамойили асосида хайрли ва саховатли ишлар изчил давом этмоқда. 2️⃣6️⃣ октябрь куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Хоразм вилоятида ўтказилган тарғибот тадбири доирасида Хива туманида истиқомат қилувчи кам таъминланган хонадонлар ҳолидан хабар олдилар. 🏘Ташриф давомида бешта хонадон эгаларига совғалар топширилиб, эзгу дуолар қилинди. 🤲Хабар олинган оилалар кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда барча ташкилотчиларга ўзларининг самимий миннатдорликларини билдирдилар. Шунингдек, Абдуқаҳҳор домла Хоразм вилояти масжидларининг янгича иш юритиш тартиби, таъсирчан тарғибот тадбирлари, рақамли молия-хўжалик фаолиятлари билан ҳам яқиндан танишдилар. 📿Ҳадисда айтилганидек: «Сизларнинг энг яхшиларингиз одамларга манфаати кўп тегадиганингиздир» 📿 (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати 🌙MUSLIMSHOSH.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ✅ Instagram I ✅ Facebook I ✅ YouTube
📍Хоразм сафари давомида кўҳна ва қадимий Хива шаҳрида қайтадан қуриб битказилган “Шайх Нажмиддин Кубро” жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди.🌙Ушбу файзли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, уламолар, имом домлалар, нуроний отахонлар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари ҳамда маҳалла аҳли жам бўлди.
💬 Маросимда сўзга чиққан Муфтий ҳазратлари йиғилганларни гўзал масжид ва Аллоҳнинг уйи очилиши билан қизғин муборакбод этдилар. Ўз сўзида бугунги кунда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва улкан саъй-ҳаракатлари билан юртимизда, хусусан, диний-маърифий жабҳада катта ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидладилар. ✅ Хусусан, Самарқанд ва Тошкентдаги йирик илмий-маънавий мажмуалар қурилиши, юртимиздаги 500 га яқин масжид таҳоратхоналарининг қайта қурилаётгани, муборак қадамжолар обод бўлаётгани шукроналик билан тилга олинди. Шунингдек, ушбу маърифат масканига қадам қўйган ҳар бир киши бу ердан олган файз ва маърифат билан жамият ривожига муносиб ҳисса қўшиши, шубҳасиз.⏺Ушбу қайта қурилган жомега улуғ аллома номи берилиши бежиз эмас. Бу маскан худди Нажмиддин Кубро каби ҳар томонлама етук инсонлар, ватанпарвар авлодлар, хизмат қилувчи маънавият ўчоғи бўлиши таъкидланди. Замонавий талаблар асосида барпо этилган мазкур муҳташам масжид бир вақтнинг ўзида 5000 нафар намозхонни ўз бағрига сиғдира олади.
📚 Мажмуа ҳудудида маъмурият хоналари, китобхонликни ривожлантириш мақсадида кутубхона, бир вақтнинг ўзида 60 кишига хизмат кўрсатадиган замонавий таҳоратхона барпо этилган. Айниқса, хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш учун отинойиларга махсус хизмат хонаси ажратилгани эътиборга моликдир.🤲 Тадбир якунида Қуръони карим тиловат қилиниб, Муфтий ҳазратлари ушбу жоме то қиёматгача Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган, таровеҳ ва хатми Қуръонлар, зикру тасбеҳлар янграйдиган ҳидоят ва маърифат маскани бўлишини сўраб хайрли дуолар қилдилар. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
