en
Feedback
Bintu Sodiq

Bintu Sodiq

Open in Telegram

Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Реклама учун: @hamkormuslimaat_bot

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Bintu Sodiq

Channel Bintu Sodiq (@bintusodiq) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 135 297 subscribers, ranking 218 in the Religion & Spirituality category and 310 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 135 297 subscribers.

According to the latest data from 31 August, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -1 147 over the last 30 days and by -26 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 46.54%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 19.68% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 63 007 views. Within the first day, a publication typically gains 26 649 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 915.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Реклама учун: @hamkormuslimaat_bot

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 01 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

135 297
Subscribers
-2624 hours
-1147 days
-1 14730 days
Posts Archive
Талабалик — инсон ҳаётидаги энг унутилмас даврлардан бири. Янги муҳит, янги дўстлар, янги орзулар ва катта мақсадлар сари қўйиладиган илк қадамлар… Бугун талабалик остонасига қадам қўйган ёшларимиз қалбида ҳаяжон, қувонч ва катта умидлар мужассам. Олтин даврингиз — талабаликка хуш келибсиз! ✨ 📚 Илоҳим, бу йиллар сиз учун нафақат билим ва тажриба, балки эзгу мақсадлар сари қўйилган қадамларга бой бўлсин. 🌱 @BintuSodiq

🌱 «Соғлом бола» китоби бўйича танлов Эртага, соат 11:00 да айнан мазкур китоб асосида танлов бўлиб ўтади. Танловга тайёрмисиз? @BintuSodiq

Чинакам ватанпарварлик қандай бўлади? 🇺🇿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан чиқиб кетаётиб: «Сен қандай ҳам
Чинакам ватанпарварлик қандай бўлади? 🇺🇿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан чиқиб кетаётиб: «Сен қандай ҳам яхши шаҳарсан! Қавмим мени чиқармаганида, бошқа жойда яшамас эдим», деганлар. Бу Ватанга бўлган энг гўзал ва соф муҳаббат ифодасидир. Ушбу муҳаббат ўз-ўзидан инсонни эзгу ишларга ундайди. Юртни обод қилиш, унинг ҳар бир қаричини асраб-авайлаш ва жамиятга фойда келтириш — мана шу чин туйғунинг ҳаётдаги амалий исботидир. Асл ватанпарварлик фақат юрт билан фахрланиш эмас, балки юрт фахрланадиган амалий ишларни қилишдир. 🌱 Сизнингча, кундалик ҳаётимизда ватанпарварликнинг энг оддий кўриниши нимада намоён бўлади? 🌱 @BintuSodiq

«Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бир дақиқа" — 2-учрашув Танлов-марафонимизнинг 2-қисмида ҳам иштирок этишга Т А Й Ё Р М И С И
«Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бир дақиқа" — 2-учрашув Танлов-марафонимизнинг 2-қисмида ҳам иштирок этишга Т А Й Ё Р М И С И З? 🌱 Бугун, 31 август куни — иккинчи учрашув мавзусини эълон қиламиз! Ҳар бир учрашув — қалбингиздаги энг нозик туйғуларни қоғозга тушириш учун бир имконият бўлади. Тасаввур қилинг... Агар суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашиш ва у зотнинг қаршиларида атиги бир дақиқа ўтириш бахти насиб этса... 🌱 2-УЧРАШУВ «Ё Расулуллоҳ, умматингиз бугун...» Агар бугунги умматнинг ҳолатини Расулуллоҳ алайҳиссаломга бир дақиқа ичида сўзлаб бериш имконияти берилса... Бугунги мусулмон аёллар, фарзандлар, оилалар, телефон ва ижтимоий тармоқлар, дунёда бўлаётган воқеаларга муносабатингиз ҳақида нималарни айтар эдингиз? Сиз у зотга нималарни айтган бўлардингиз? 🌱 Телефонни бир четга қўйинг. Атрофингиздан бир зумга узилинг. Қалбингизга қулоқ тутинг. Ва ич-ичингиздаги туйғуларни қоғозга туширинг. Ёзганларингизни @sadafdagi_dur_bot орқали юборинг. Энг самимий, таъсирли ва ибратли ёзишмалар каналимиз саҳифаларида эълон қилиб борилади. Исм-шарифингиз: Ёшингиз: Манзилингиз: 🌱 Мавлид ойида қалбингиздаги энг гўзал кечинмаларни биз билан бўлишинг! 😀 @BintuSodiq

Ҳазрат Ватанга муҳаббат билан яшаганлар Ҳазратдан: "Нима учун араб тилида китоб битмайсиз?" деб сўрашган экан. Ҳаттоки, араб
Ҳазрат Ватанга муҳаббат билан яшаганлар Ҳазратдан: "Нима учун араб тилида китоб битмайсиз?" деб сўрашган экан. Ҳаттоки, араб миллатига мансуб уламолар ҳам у зотнинг илмларидан баҳраманд бўлиш истагида араб тилида китоб ёзишни таклиф қилишган. Ҳазрат бу саволга шундай жавоб берганлар: «Араб тилида китоблар кўп, ёзадиганлар ҳам кўп. Мен ўз халқимга илинаман». Ҳазрат Ватанга муҳаббат, она тилига эҳтиром, аждодларга ҳурмат ҳисси билан яшаганлар. Улар зиммаларидаги масъулиятли вазифани гўзал тарзда адо этишга ҳаракат қилганлар. Бизнинг вазифамиз эса бу илмни, бойликни, омонатни шараф билан келгуси авлодга етказишдир. Бу йўлда Аллоҳдан мадад сўраймиз ва бу йўлда ўз хизматлари, ҳиссаларини қўшаётганлар ҳақига гўзал дуолар қиламиз. 🌱 Одинахон Муҳаммад Содиқ 🫶 @BintuSodiq

Китобни ўқиш жараёнида бўлганлар ва ҳали улгурмаганлар мутолаани чоршанбагача якунлашлари мумкин. Чоршанба куни соат 11:00 да айнан «Соғлом бола» китоби асосида танлов бўлиб ўтади. Тайёргарликни ҳозирданоқ бошланг!

;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;;

Мавлид танловидан Бир дақиқа Фотима розияллоҳу анҳонинг ўрниларида бўлсам... Неча йиллар давомида ишқдан ёнган бу қалбимдаги
Мавлид танловидан Бир дақиқа Фотима розияллоҳу анҳонинг ўрниларида бўлсам... Неча йиллар давомида ишқдан ёнган бу қалбимдаги севгимни қабул қилинг, ё Расулуллоҳ. Бу дунёнинг барча маҳзунликлари, туҳматлари, ёлғонлари, мусибатлари Роббимга ва сизга янаям қаттиқ боғлади. Сизни ёд этмай ўтган кунларимга жуда ачинаман. Суннатингизга мувофиқ яшашни жуда хоҳлайман, аммо сизга қанчалик содиқ уммат бўлолдим, фақат Аллоҳ таолога аён. Шафоатингиздан умидим бор, Ҳабибим. Сиз ҳам мени суйдингизми, ё Расулуллоҳ, ўз отам бўлса ҳам отам каби бошимни силаб, бу синовли дунёдаги имтиҳонлардан дадил ўтишимга кўмаклашдингиз. Бир дақиқага бўлса ҳам Фотима розияллоҳу анҳонинг ўрниларида бўлиб қолгим келади... Тушларимга киришингизни интиқлик билан кутдим.... Саодат асрида яшаш мен учун армон бўлди. Қанийди, илк бор Ислом овозлари янграганда сизга отилган тошларга мен кўксимни тутсам... Танангизга етказилган жароҳатларга малҳам бўлсам. Уҳуд жангида саҳобалар қатори мен ҳам бутун вужудим билан сизни ҳимоя қилсам эди... Жоним фидо бўлсин, сизга ё Расулуллоҳ. Меҳрингиз, шафқатингиз олдида ҳеч бир инсон тенг келолмайди. Сиз ҳақингизда сўзлашга ожизман, лолман, аммо шуни биламанки, Роббимга ва сизга соллалоҳу алайҳи вассалламга бўлган муҳаббатим чексиздир... ✍️Дилноза, Тошкент @BintuSodiq

Аёлни оила қўлласа, у юксалади
“Бир кун ҳам ўқишдан қолмадим, бир соат ҳам кечикмадим. Буларнинг барчаси қайнота-қайнонамнинг қўллаб-қувватлаши сабаб.”
Баъзан инсоннинг юксалиши учун унга шунчаки ишонадиган одамлар керак. “Сен уддалайсан, биз ёнингдамиз”, деган қўллаб-қувватлаш эса қанот беради. Атрофингиздаги инсонлар сизни ортга тортмай, аксинча олдинга ундаса — сиз ўсасиз, юксаласиз ва ўзингиз ҳам кутмаган марраларга эришасиз. Нозима Ибрагимова билан суҳбатимизда эса ана шундай қўллаб-қувватлашнинг инсон ҳаётини қанчалик ўзгартира олиши ҳақида гаплашдик. 🎥 “Садафдаги дур” кўрсатуви @BintuSodiq

Мавлид танловидан Қанийди саодат асрида туғилган бўлсам... Ассалому алайкум, ё Расулуллоҳ. Сиз билан суҳбатлашиш учун бир дақ
Мавлид танловидан Қанийди саодат асрида туғилган бўлсам... Ассалому алайкум, ё Расулуллоҳ. Сиз билан суҳбатлашиш учун бир дақиқа берилди. Мени сиз билан гаплашадиган, дардлашадиган гапларим кўп, эй Расулим! Қанийди асри саодатда туғилган бўлсаму, сизнинг дийдорингизга тўйиб-тўйиб қарасам, суҳбатларингиздан бир зум четда қолмасдан тингласам... Аллоҳ мени мусулмон оилада дунёга келтирди. Алҳамдулиллаҳ. Расулим, биз сизга муносиб уммат бўлолмадик. Намозларни қазо қилгувчи, мусулмонни озорлантирувчи, рўзани риё учун тутгувчи, исроф қилгувчи, закотни тарк этгувчи, суннатларни унутгувчи, ҳаж ва умра қилишни кўз-кўз қилгувчи умматингиз бўлдик... Шунда ҳам сиз бизни яхши кўрасиз... Қанийди ҳақиқатда ҳам ҳеч бўлмаса ҳаётда ҳам бир дақиқагина кўриш ва сиз билан суҳбатлашиш учун фурсат бўлганида... Вақтим тугаб бормоқда, эй Ҳабибим, суюкли Пайғамбарим... "Эй умматим, сени шафоат қилдим" дея чақирувингизга қадар сизни соғинаман... Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ✍️Эсонова Орастахон, 23 ёш. Андижон вилояти @BintuSodiq

Оғир дамларда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай дуо қилишни ўргатганлар? Суннатни ўрганамиз Анас розияллоҳу анҳудан рив
Оғир дамларда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай дуо қилишни ўргатганлар? Суннатни ўрганамиз Анас розияллоҳу анҳудан риворят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Бирортангиз мусибат келгани учун ўлимни орзу қилмасин. Агар ундан ўзга чора бўлмаса, «Эй Аллоҳ, мен учун ҳаёт яхши бўлса, мени тирик қолдиргин, агар мен учун вафот (этиш) хайрли бўлса, вафот эттиргин", десин" (Муттафақун алайҳ).
🟣Бу сўзларни айтган киши ўзининг келгусидаги ҳолатини, Аллоҳ таолонинг хоҳишига топширган бўлади ва ўлимни орзу қилган бўлмайди. 🟣Ўлимни орзу қилиш ман килинган. Чунки ҳеч ким ўз келажагининг қандай бўлишини билмайди. Келажакдаги ҳаёт у учун яхшими ёки ёмонми бу номаълум. Шунинг учун ўлимни сўрамаслик керак. Мусибат вақтида ўлимни орзу қилиш сабрсизлик белгиси. Шариат мусибат чоғида сабр қилишни тарғиб қилиб, унга бериладиган савобларни баён қилган. 🟣Агар дуо қиладиган бўлса, ҳадисда айтилгандек дуо қилсин. Муқаддас жойларда вафот этишни орзу қилиб, масалан, "Менинг жонимни Байтинг ҳузурида ол", деб дуо қилса бўлади. 🌟 "Риёзус солиҳин шарҳи" китобидан. @BintuSodiq

"Умрингиз шунчалар беқадрми?" Сиз ижтимоий тармоқда кимнидир кузатяпсизми? Демак, айнан шу вақтда ўз ҳаётингизда яшамаяпсиз. Ким қаерга борди, нима еди... Наҳотки шуларни кузатиш учун умрингизни сарфласангиз? Вақт ортга қайтмайди! Ундан кўра, ўз ҳаётингизни гўзаллаштиринг, илм олинг, яхши амалларни кўпайтиринг. Бировнинг ҳаётини томоша қилиб, ўзингизники қолиб кетмасин! Тўлиқ кўрсатувни шу ердан кўрасиз: ➡️ https://youtu.be/A6voxmHv0vc ❤️ @BintuSodiq

Мавлид танловидан Саҳобийя аёлларимизга ҳавас қилардим... Мен сизни болалигимдан таниган бўлсам-да, сиз ҳақингиздаги сийрат к
Мавлид танловидан Саҳобийя аёлларимизга ҳавас қилардим... Мен сизни болалигимдан таниган бўлсам-да, сиз ҳақингиздаги сийрат китобларини ўқиб, сиз билан ўзимни бир маконда яшагандай ҳис қилганман. Айниқса, Аҳмад Лутфий Қозончининг "Саодат асри қиссалари" китобини ўқиганимда, сизга сут она топилмаган. Ҳалима онамиз ҳали келмаган бир вақтда, сут она бўлгим келган. Отангиз, онангиз ва бобонгизни йўқотганингизда (ўзим шафоатингизга муҳтож бўлсам-да) оталик, оналик ва боболик қилишни хоҳлаганимни билсангиз эди... Аммо Сизни Яратганнинг ўзи ҳифзу ҳимоясига олганини билиб турсам-да, сиз билан бир замонда бирга яшаш учун тасаввурларимда ўзимни сизнинг ёнингизда бўлишни истар эдим. Сиз билан бир замонда яшаган саҳобийя аёлларимизга ҳавас қилардим. Сизга гапирадиган гапларим жуда кўп! Аммо бу гапларимни барини сизга айта олмасдан, сизга қараб туриб йиғлаяпман. Ҳамма гапимни ўйлаяпман. Тилим эса, Аллоҳимнинг энг суйган, мақтаган Пайғамбарига сўзлашга ожиз! Фақат йиғлаяпман! Ажратилган вақт тугаб боряпти. Яна шундай вақт бериладими, билмадим. Аллоҳ билгувчи! Ҳамон мен бир оғиз сўз айтолмадим. Ҳатто бир куни Сиз ҳақингизда туш кўрдим. Тушми, хаёлми билмай қолдим. Хуфтон намозини ўқиётган эдим. Шу куни жуда чарчаган эканман. Намоз орасида кўзим ўзидан ўзи юмилиб, кимдир Расулуллоҳ келаяпти, деди. Мен узоқдан қараяпман. Саҳобалар билан бирга бўлганингиз учун таний олмаяпман. Шу вақт кимдир келди. Фақат қўли кўринди. Қўлида чиройли оқ кўзли узук. Сизга Расулуллоҳ бериб юбордилар, деди. Шу тушдан сўнг, менга Аллоҳим 38 ёшимда 3 та фарзанддан сўнг 12 йил ўтиб яна қизалоқли бўлишни насиб этди. Мен бу тушимни хайрга йўйдим ва қизалоғимни Қуръон ходимаси қилишга аҳд қилдим... Вақт тугади... Қандай вақт тугаганини билмай қолибман. Сизга айтмоқчи бўлган гапларим жуда кўп эди, лекин биттасини ҳам айта олмадим. Фақат йиғладим. Яқин инсонимизни анча вақт кўрмасак, соғинчдан йиғлаймиз. Бу йиғи эса, ундан ҳам кучли, сизни кўрмай туриб, яхши кўрдик, соғиндик! Аллоҳим жаннатда сиз билан кўришишлик ва суҳбат қуришликни насиб этсин. ✍️Шаҳноза Қозоқбоева, 40 ёш @BintuSodiq

📿 Ғийбатдан йироқ, зикр билан яқин бўлайлик. @BintuSodiq
📿 Ғийбатдан йироқ, зикр билан яқин бўлайлик. @BintuSodiq

Қаршимда бўлганингизда, ҳолимнинг хароблигидан ерга кириб кетармидим... Тасаввуримда сиз билан бир дақиқа учрашмоқлик мен учу
Қаршимда бўлганингизда, ҳолимнинг хароблигидан ерга кириб кетармидим... Тасаввуримда сиз билан бир дақиқа учрашмоқлик мен учун албатта оз. Аммо меҳрибон Роббим бу бахтни менга насиб этганида эди, ўша ойдан-да гўзал юзларингизга фақат термулсам керак. Шайтоннинг нағмаларига учиб сизга лойиқ уммат бўла олмаяпман. Илм йўлига кирдим, толиби илмман деб фақат оғзида жар солиб, амалда оқсаб қолдим. Сизга илк оятларни Жаброил алайҳиссалом олиб келиб, сизни сиққанида илмни шундай осон олинмаслиги маълум эди. Аммо мен ҳали ҳам толиби илм бўла олмаяпман. Дунё шунчалар мени сиздан узоқлаштирдики... Ўша Рамазон ойида тушимда сизни ифорингизни туйганларимни бугун ҳануз тополмай қолдим... Ҳақиқатда ҳозир қаршимда бўлганингизда, мен ҳолимни қанчалар хароблигидан ерга кириб кетармидим... Илмни омонат этгандингиз, омонатингизни сақлай олмаяпман. Улғайганим сари бу дунё матоҳлари мени ўзига мубтало этмоқда. Шу қадарки ҳатто сўзларим, хаёлларим ҳиссиз. Oхирзамон умматимга Кавсар бўйида ўз қўлларим билан сув ичираман, дегандингиз. Шу даражаларга Роббим мен ожизани ҳам лойиқ кўрсин. Сизнинг қадамларингиз теккан, ғамгин ҳолингизда сизни бағрига олган Мадина мени бу ғофилликдан уйғотар, унинг тафти, унинг ҳиди мени бу чиркинликдан йироқ этар... дея муборак жойларга зиёрат қилиш орзусидаман... ✍️Ирода Қудратова, 19 ёш Қашқадарё @BintuSodiq

Ҳар куни шу банкка бир оз муҳаббат, сабр ва шукр қўшиб боринг — у ҳеч қачон камбағаллашмайди. @BintuSodiq
Ҳар куни шу банкка бир оз муҳаббат, сабр ва шукр қўшиб боринг — у ҳеч қачон камбағаллашмайди. @BintuSodiq

Мавлид танловидан Расулулоҳни соғиниб... Қаранг, ё Расулуллоҳ, Мадинада яна тонглар отди. Азон садолари олис-олислардан қалби
Мавлид танловидан Расулулоҳни соғиниб... Қаранг, ё Расулуллоҳ, Мадинада яна тонглар отди. Азон садолари олис-олислардан қалбимга эшитилмоқда. Ё Расулуллоҳ, сиз Билолингизга азонни ўргатган кунингиздан бошлаб Мадина бағрида неча минг марталаб азон янгради. Аммо... Аммо мен шу азон садоларини қачон Тоба бағрида туриб эшитаркинман? Оёқларин ўпган эшик пойида Пўстини бўлсайдим Набийнинг. Фироқдан боладай инграган Устуни бўлсайдим Набийнинг. Ҳар кеча кўзларин тавоф-ла ўпган Сурмаси бўлсайдим Набийнинг. Меҳмонга ўзлари ечиб тўшаган Ҳирқаси бўлсайдим Набийнинг. Ё Расулуллоҳ, ансорийларга жуда ҳавас қиламан, уларни сиз каби севсам керак. Негаки улар сизнинг оғриқли қалбинггизга ҳузур бахш этдилар. Сиз "Ҳаётим сизники, мамотим сизники", дея атаган ансорийларга чексиз муҳаббатларимиз бор. Ҳар кеча ухлашдан олдин хаёл сураман, мен ҳам сиз томон борармиканман, Равзангизни зиёрат этармиканман, ҳидларингизга тўярмиканман, дея энтикаман... Агар бора олсам, сизга ва ансору муҳожирларга, аҳли байтингизу сизга жон фидо этганларга севги изҳор қилиш ниятим бор. Баъзида кечалари кўзимни самога тикаман. Юлдузлар аралаш учиб кетаётган самолётларга кўзим тушади. Ўшанда шундай орзулар қиламан: "Қани энди, сиз томон учаётганлар ичида мен ҳам бўлсам..." Муборак қўллари ушлаган Косаси бўлсайдим Набийнинг. Юрганда қўлидан тушмаган Асоси бўлсайдим Набийнинг. Жимжилоғин қучган муҳрли кумуш Узуги бўлсайдим Набийнинг. Қуюқ киприкларин остидан боққан Сузуги бўлсайдим Набийнинг. Хушбўй сочларини минг бор тараган Тароғи бўлсайдим Набийнинг. Бадрда виқорғла илк ҳилпираган Байроғи бўлсайдим Набийнинг. Куз келиб, ҳаво совий бошласа, қушларнинг гала-гала бўлиб, иссиқ ўлкаларга учиб кетаётганини кўраман. Яна хаёл орзулар оғушига чўкади: "Қани энди бир қушга айланиб қолсаму дунёларнинг энг тафти қайноқ жойи Мадина томон учсам..." Тонг саҳар! Майин ва салқин шабада оҳистагина юзимни силаб ўтади. Яна дайди хаёллар шамолларга сўз қотади: "Йўлинггиз Мадинага тушса, саломимни Ҳабибимга етказинглааааар" Дурдек тишларини тавоф этгани Хурмоси бўлсайдим Набийнинг. Ҳажжатул вадода миниб юргани Касвоси бўлсайдим Набийнинг. Кеча янги ҳилолни кўрдим. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳунинг "Ой тўлган кечада Росулуллоҳни кўрдим. Бир ойга, бир у зотга қарадим. У зот ойдан ҳам гўзал эдилар" деган гаплари эсимга тушди. Ўша пайтда саҳобалар қандай бахтли бўлишган экана?! Ҳилолдек юзларин акс этган Кўзгуси бўлсайдим Набийнинг. Фирдавсда ўзлари нақд этган Қўшниси бўлсайдим Набийнинг. Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад. Умму Фотима (Ўғилой), 33 ёш Наманган вилояти #Tanlov @BintuSodiq

«Пешқадамлар карвони» лойиҳаси жамоасини самимий табриклаймиз! Илм-маърифат йўлидаги самарали фаолияти, эзгу ташаббуслари ва
«Пешқадамлар карвони» лойиҳаси жамоасини самимий табриклаймиз! Илм-маърифат йўлидаги самарали фаолияти, эзгу ташаббуслари ва жамиятга манфаатли лойиҳаларни амалга оширишдаги муносиб ҳиссаси учун «Пешқадамлар карвони» лойиҳаси «Регистон оналар мактаби» томонидан ташаккурнома ва ҳамкорлик эътрофи билан тақдирланди. Ушбу муносиб эътироф билан жамоани чин дилдан муборакбод этамиз! Келгусида ҳам кўплаб хайрли ва манфаатли лойиҳаларга бош-қош бўлиб, ҳамкорликларингиз бардавом бўлишини тилаймиз. @BintuSodiq

🍀 Бахтли никоҳ — фақат севги эмас, балки бир-бирини тушуниш, кечириш ва бағрикенглик билан мустаҳкамланади. ✨ Икки инсон бир
🍀 Бахтли никоҳ — фақат севги эмас, балки бир-бирини тушуниш, кечириш ва бағрикенглик билан мустаҳкамланади.Икки инсон бир-бирининг камчилигига сабр қилса, оилада меҳр ва хотиржамлик янада кўпаяди. @BintuSodiq