uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling

Bintu Sodiq

Bintu Sodiq

Kanalga Telegram’da o‘tish

Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Реклама учун: @hamkormuslimaat_bot

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali Bintu Sodiq analitikasi

Bintu Sodiq (@bintusodiq) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 134 599 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 213-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 347-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 134 599 obunachiga ega bo‘ldi.

28 Oktabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni 95 ga, so‘nggi 24 soatda esa -3 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 35.71% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 16.37% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 48 087 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 22 040 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 985 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Реклама учун: @hamkormuslimaat_bot”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 29 Oktabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

134 599
Obunachilar
-324 soatlar
-247 kun
+9530 kun
Postlar arxiv
Меҳр сўралмайди, меҳр қозонилади Муҳаббатни таъма билан қилмаслик керак. Яхши кўрсангиз, эвазига нимадир кутмасдан яхши кўринг. Ҳурмат қилинг, лекин ҳурматни талаб қилиб олманг. Чунки чин ҳурмат талаб билан эмас, инсоннинг муносабати, муомаласи ва қилган амаллари билан аста-секин қозонилади. 🎥 “Садафдаги дур” кўрсатуви @BintuSodiq

Қўрқувни енгиш — уни тушунишдан бошланади Баъзан бизни ҳодисанинг ўзидан кўра, у ҳақдаги билмаслигимиз кўпроқ қўрқитади. Ўрганиш, сабабини англаш хотиржамликка йўл очади. Қўрқаётган инсонга эса «Шунга ҳам қўрқасизми?» дейишдан аввал, уни тинглаб кўрайлик. Балки, унга ҳозир энг кераклиси — тушунишга уринаётган бир инсоннинг борлигидир. Одинахон Муҳаммад Содиқ билан қўрқувни англаш ва кўнгилга таскин бериш ҳақида — «3 дақиқа» 7-қисм #UchDaqiqa 🫶 @BintuSodiq

Одобли ва вазмин инсоннинг маданияти унинг хатоларини ёпиб, одамлар кўзида ҳурматини оширади. 🌱 @BintuSodiq
Одобли ва вазмин инсоннинг маданияти унинг хатоларини ёпиб, одамлар кўзида ҳурматини оширади. 🌱 @BintuSodiq

Ҳамма ҳурмат қилган оила "Мен ҳам олима бўламан" кўрсатуви Тўлиқ видео @BintuSodiq

Устоз-мураббий самимийлик ва лоқайдлик, камтарлик ва хорлик, виқор ва кибрни ажратиб турувчи чегараларга эътиборли бўлиши, уларни бир-бирига аралаштириб юбормаслиги даркор. 📚Тарбияда 101 қадам 61-ҚАДАМ #101qadam @BintuSodiq

Кузнинг гўзаллигидан илҳом олган «Бинту Содиқ», «Муслимаат» ва «Кўмак» жамоалари ижод ва ҳордиқни бир даврада жамлашди. Самимий суҳбатлар, янги ғоялар ва кўтаринки кайфият билан сиз учун ажойиб лойиҳалар тайёрлашди. Бу учрашувнинг илиқлиги тез орада ижодий ишларимизда ҳам акс этади! 🌿 @Ayollarga_Komak 🌸 @MuslimaatUz 🌱 @BintuSodiq

Кузнинг гўзаллигидан илҳом олган «Бинту Содиқ», «Муслимаат» ва «Кўмак» жамоалари ижод ва ҳордиқни бир даврада жамлашди. Самимий суҳбатлар, янги ғоялар ва кўтаринки кайфият билан сиз учун ажойиб лойиҳалар тайёрлашди. Бу учрашувнинг илиқлиги тез орада ижодий ишларимизда ҳам акс этади! 🌿 @Ayollarga_Komak 🌸 @MuslimaatUz 🌱 @BintuSodiq

Oиладаги ҳар бир инсон ўз бурчи ва масъулиятини билса, бутун миллатнинг пойдевори мустаҳкам бўлади. 🌱 @BintuSodiq
Oиладаги ҳар бир инсон ўз бурчи ва масъулиятини билса, бутун миллатнинг пойдевори мустаҳкам бўлади. 🌱 @BintuSodiq

Бу тузоқдан чиқиш йўли борми? Балки илк қадам — бир лаҳза тўхтаб, ўзимиздан сўрашдир: мен интернетни бошқаряпманми ёки у мени? Аввалига «бир зум қарайман» деймиз. Кейин эса ўша бир зум соатларга айланади. Чексиз интернет бизни секин-аста ўз домига тортади. Биз буни баъзан сезмаймиз, баъзан эса сезсак ҳам, билмаганга оламиз. Экранга термулиб, ҳаётимизнинг қанча қимматли лаҳзаларини бой беряпмиз? Яқинларимизга, ўзимизга ва қалбимизга қанча вақт қоляпти? 🎬«Ижтимоий дилемма» / The Social Dilemma фильмидан @BintuSodiq

Бу видеони кўра олдингизми? 🌿 Ҳа, кўрдим, раҳмат! 🟢 Йўқ, Телеграмга ҳам юклаб беринг

Бир пайтлар кафтдек эдингиз… Онангиз сизни бағрига босди, тунларини бедор ўтказди, йиқилсангиз суяди, йиғласангиз юпатди. 🌱 Одинахон Муҳаммад Содиқ билан “3 дақиқа” бир ҳақиқатни эслатади. 🌱 Видеони кўриш учун босинг 6-қисм #UchDaqiqa 🫶 @BintuSodiq

«Ишонинг, соғлардан соғроқмиз бугун!» @xayrulla_hamidov 🌱 @BintuSodiq

"Келин нега боласини уряпти?" Агар келин фарзандига қаттиққўллик қилаётган бўлса, қайноналар, ҳушёр бўлинг! Бу шунчаки жаҳл эмас, балки ичидаги аламнинг белгиси бўлиши мумкин. Уни айблашга шошилманг. Ёнингизга чақириб, аввал қилган яхши ишларини мақтанг. Кейин эса секин сўранг: "Болам, сизни эрингиз ёки мен хафа қилдимми?" Тўлиқ кўрсатувни шу ердан кўрасиз: ➡️ https://youtu.be/A6voxmHv0vc ❤️ @BintuSodiq

ОНАНИ АСРАШ — БОЛАНИ АСРАШДИР Фарзанд ҳомилалик чоғида унга яшаш ҳуқуқини бериш (туширмаслик – аборт қилдирмаслик) ҳам фарзан
ОНАНИ АСРАШ — БОЛАНИ АСРАШДИР Фарзанд ҳомилалик чоғида унга яшаш ҳуқуқини бериш (туширмаслик – аборт қилдирмаслик) ҳам фарзанднинг ҳуқуқидир. Ҳомилани ўз вужудида олиб юрган онанинг парвариши эрнинг зиммасида бўлиб, бу ҳам туғилажак боланинг ҳуқуқларидан бири. Афсуски, ҳозирги вақтда ҳомиладор аёлларимиз ҳам зўравонликларга, эътиборсизликка учраяпти. Уларнинг маънавий тушкунликка тушиб қолишаётгани ачинарли ҳолат. Ҳомилали эканликлари, келгусида бир инсонни дунёга келтириши инобатга олинмаяпти. Фарзанд ҳурмати учун, унинг ҳақ-ҳуқуқлари учун ҳам ҳомиладор аёлларга эътибор бериш керак. Бу отанинг вазифаси саналади. Одинахон Муҳаммад Содиқ 🫶 @BintuSodiq

Диний саволни кимдан сўраш керак? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф @BintuSodiq

Қалбни тўзондан қандай қутқарамиз? 🌱 @BintuSodiq
Қалбни тўзондан қандай қутқарамиз? 🌱 @BintuSodiq

Балки бугун жавоб қайтариш эмас, шунчаки сукут сақлаш керакдир?.. 🌱 Одинахон Муҳаммад Содиқ билан «3 дақиқа» 4-қисм #UchDaqiqa 🫶 @BintuSodiq

🌱 Ота-она фарзандига одобни ўргатишни энг аввало саломлашишдан бошлайди. 🌱 Катталарнинг ёш болаларга биринчи бўлиб салом бе
🌱 Ота-она фарзандига одобни ўргатишни энг аввало саломлашишдан бошлайди. 🌱 Катталарнинг ёш болаларга биринчи бўлиб салом бериши — бу фақатгина таълим эмас, балки кибрдан сақланиш ва камтарлик белгисидир. 🌱 Болалар одобни қуруқ насиҳатлардан эмас, бевосита катталарнинг амали ва муомаласидан ўрганишади. 🌱 @BintuSodiq

Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур ✍️ Маҳмудхўжа Беҳбудий @BintuSodiq
Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур ✍️ Маҳмудхўжа Беҳбудий @BintuSodiq