Bintu Sodiq
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Реклама учун @hamkormuslimaat_bot
Show more131 235
Subscribers
+3624 hours
-1057 days
-1 15130 days
Posting time distributions
Data loading in progress...
Find out who reads your channel
This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.Publication analysis
Posts | Views | Shares | Views dynamics |
01 Телефондан бош кўтариб, автобус ойнасидан ташқарига қараб, зумрад баҳорнинг гўзаллигидан баҳра олиб қолинг. Ҳадемай ёз, куз келади, ям-яшил барглар сарғаяди, тўкилиб, хазон бўлади...
Аллоҳим, умримизнинг баҳор фаслини телефонга тикилиб, хазонга айлантиришимиздан Ўзинг асра...
Барно Саидраҳмон
@BintuSodiq | 18 038 | 390 | Loading... |
02 Телефондан бош кўтариб, автобус ойнасидан ташқарига қараб, зумрад баҳорнинг гўзаллигидан баҳра олиб қолинг. Ҳадемай ёз, куз келади, ям-яшил барглар сарғаяди, тўкилиб, хазон бўлади...
Аллоҳим, умримизнинг баҳор фаслини телефонга тикилиб, хазонга айлантиришимиздан Ўзинг асра...
Барно Саидраҳмон
@BintuSodiq | 1 | 0 | Loading... |
03 Ҳайзли аёл эридан алоҳида ётиши керакми?
Савол: Ассалому алайкум, Одинахон. Саволим қуйидагича: хайз ҳолатидаги аёлнинг ўрни эридан алоҳида бўлиши керакми? Эшитишимча, бир ўринда ётиб бўлмас экан ва эр хатто қўлини ҳам теккизиши керак эмас экан. Жавобингиз учун раҳмат.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Бу нотўғри гап. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бундай ҳолатда никоҳдан, яъни жимоъдан бошқа ҳамма нарсани қилаверинглар», деганлар. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
t.me/bintusodiq | 22 522 | 209 | Loading... |
04 @BintuSodiq | 30 137 | 96 | Loading... |
05 Биз киммизки, бошқа бир мусулмон бандани кечирмаймиз?
Одинахон Муҳаммад Содиқ
https://youtu.be/-AHFwOeS9LM
@BintuSodiq | 37 941 | 700 | Loading... |
06 🩷 Ёсин сураси (444-бет)
@BintuSodiq | 32 836 | 223 | Loading... |
07 Сукут сақлаш ҳамиша яхшилик келтирган
Сукут сақлаш ҳамиша яхшилик келтирган. Жим туриш энг камида аҳмоқнинг камчилигини беркитиб туради, яъни бемаъни сўзларини ташқарига чиқармайди. Доно одамни эса балолардан сақлайди. Аниқланишича, ҳамиша ўй-фикрдаги одам деярли сукутда юради. Тинимсиз валдирайверадиган кимсалар-чи?! Гап-сўз билан овора бўлиб, тафаккур қилишга, бирор нарса ҳақида ақл юритишга уларнинг вақтлари бўлмайди.
«Гўзал ўрнак» китобидан
@BintuSodiq | 38 540 | 616 | Loading... |
08 👀 Доимий хавотир, ташвишланиш, нималардандир асоссиз ваҳимага тушавериш...
❓ Хавотирни енгишнинг қандай йўллари бор?
❓ Бу ҳолат сизга ҳам танишми?
✔️ Доимий саросимада юришнинг сабабларини билишни истайсизми?
✅ Айни шу саволларга ишончли мутахассис психолог жавобларини тинглашничи?
🔈 11-май, шанба соат 11:00 да
Пешқадамлар карвони биноси, фаоллар залида бўлиб ўтадиган
"Хавотир ва қўрқувдан халос бўлиш йўллари " мавзусидаги семинар тренинга ташриф буюринг.
💎 Спикер: Нигора Жалолова
🌹 Ҳурмат билан "Аёл-қизларга маънавий кўмак" жамоаси!
@qalblarga_komak_murojat
+998998200025
@ayollarga_komak
@BintuSodiq | 32 884 | 187 | Loading... |
09 @BintuSodiq | 38 457 | 441 | Loading... |
10 Аллоҳнинг амрини тарк қилманг!
Одинахон Муҳаммад Содиқ
https://youtube.com/shorts/94TjZmHKblk
@BintuSodiq | 39 027 | 412 | Loading... |
11 🩷 Ёсин сураси (443-бет)
@BintuSodiq | 37 140 | 274 | Loading... |
12 Йиллик танлов якунланишига оз қолди!
Яна бир бор эслатиб ўтамиз:
Bintu Sodiq канали ҳижрий 1445 йил танловини эълон қилади!
1-йўналиш: «Ёр-ёр – тўйларимиз кўрки» номли танловда иштирок этинг. Ўзингиз ва яқинларингиз билган, айтиб юрган ёр-ёрларни истасангиз, матн шаклида, истасангиз, ижро шаклида бизга жўнатинг. Жўнатган матн ёки ижроингиз билан танлов ғолибига айланинг!
2-йўналиш. «Келинчак саломи билан гўзал» деб номланади. «Келин салом» миллий маросими учун шеърлардан, ижролардан намуналар жўнатинг ва ғолибга айланинг.
3-йўналиш: «Алла – она меҳрининг самимий ифодаси». Энг гўзал алла матни ва ижросини жўнатинг ва бу йўналиш ғолибига айланинг!
👉 Танлов учун материалларни қуйидаги ботга ҳижрий 1445 йил зулқаъда ойининг 30-кунигача жўнатишингиз мумкин.
👉Танлов материалларини жўнатиш учун: @tanlov_BintuSodiq_bot
@BintuSodiq
@Muslimaatuz | 39 028 | 124 | Loading... |
13 Нафақа тўлишга қурби етмаса…
Савол: Ассалому алайкум! Опа, менинг акам тўртта фарзанди билан аёлидан ажрашган. Кейин бошқасига уйланган. Болаларига нафақа тўлашга унинг қурби етмаяпти. Шунинг учун у гуноҳкор бўладими?
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Фарзандларини таъминлаш акангизнинг бурчи. Таъминлашдан бош тортса, гуноҳкор бўлади. Таъминлашга бор имконияти билан ҳаракат қилса-ю, қўли қисқалик қилса, маъзур тутилади.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 233-оятида шундай марҳамат қилади:
«Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир. Уларни маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир...»
Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
t.me/bintusodiq | 36 950 | 226 | Loading... |
14 @BintuSodiq | 40 817 | 594 | Loading... |
15 "Озорга сабр қилганлар улуғ мукофотлар оладилар!"
Одинахон Муҳаммад Содиқ
https://youtu.be/ehRqSPzEYE8
#munosabat
#Shorts
@BintuSodiq | 46 790 | 1 335 | Loading... |
16 Сафарга чиққанда ҳам, йўлда вақтни бой бермай ўз устиларида ишлаб кетишяпти. Устоз учун шогирдини, раҳбар учун ходимини ривожини кўриш, камолга интилишига гувоҳ бўлиш нақадар бахт. Аллоҳ зиёда қилсин!
@BintuSodiq | 40 715 | 100 | Loading... |
17 🩷 Ёсин сураси (442-бет)
@BintuSodiq | 40 040 | 290 | Loading... |
18 Муслима аёлнинг бошқа диндаги одам
билан турмуш қуриши
Савол: Ассалому алайкум! Муслима аёл бошқа дин вакилига исломий урф-одатларга амал қилган ҳолда турмушга чиқса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Муслима аёл мусулмон кишидан бошқасига турмушга чиқмайди, бу жоиз эмас. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
t.me/bintusodiq | 42 846 | 143 | Loading... |
19 Ёмғир ёғмоқда...
أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ أَنزَلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَسَلَكَهُ يَنَابِيعَ فِي الْأَرْضِ ثُمَّ يُخْرِجُ بِهِ زَرْعًا مُّخْتَلِفًا أَلْوَانُهُ ثُمَّ يَهِيجُ فَتَرَاهُ مُصْفَرًّا ثُمَّ يَجْعَلُهُ حُطَامًا إِنَّ فِي ذَلِكَ لَذِكْرَى لِأُولِي الْأَلْبَابِ
🌧️”Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбалардан оқизиб қўйганини кўрмадингми?! Сўнгра у ила турли рангдаги экинларни чиқаради....", Зумар сураси, 21 - оят.
🌧️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.
Имом Нававий «Ал-Азкор»дан.
@BintuSodiq | 51 825 | 491 | Loading... |
20 @BintuSodiq | 45 631 | 461 | Loading... |
21 Дийдор
Мaтн муаллифи: Шаҳноза Раҳмонова
https://youtu.be/wk0aYgjGkwU
@BintuSodiq | 44 047 | 202 | Loading... |
22 🩷 Ёсин сураси (441-бет)
@BintuSodiq | 42 626 | 356 | Loading... |
23 Эҳсон қилишнинг ҳам ўзига хос шартлари бор
Эҳсон қилишнинг ҳам ўзига хос шартлари бор. Яъни мол-мулкимизнинг энг яхшисидан беришимиз лозим. Чунки бу Аллоҳ учун, Аллоҳнинг розилиги учун адо этилаётган амалдир. Аммо биз энг кераксиз нарсаларимизни бировларга берамиз-да, инфоқ қилдим, дея керилиб юрамиз. Минг афсуски, қилажак хайр-эҳсонимиз охиратга захира бўлишини кўп ҳолларда унутиб қўямиз.
«Гўзал ўрнак» китобидан
@BintuSodiq | 51 846 | 510 | Loading... |
24 Бойлик ва камбағаллик фитнасидан паноҳ тилаш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида:
اللَّهُمَّ إنِّي أعُوذُ بكَ مِن فِتْنَةِ الغِنَى، وأَعُوذُ بكَ مِن فِتْنَةِ الفَقْرِ
“Аллоҳумма инний аъузу бика мин фитнатил ғинаа, ва аъузу бика мин фитнатил фақри”,
дер эдилар. Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.
🔹Маъноси: “Аллоҳим, мен Сендан бойлик фитнасидан ва камбағаллик фитнасидан паноҳ тилайман”.
@BintuSodiq | 48 495 | 970 | Loading... |
25 Эркак аёлдан устундир!
Одинахон Муҳаммад Содиқ
https://youtu.be/9riEtcrTo4w
#munosabat
#Shorts
@BintuSodiq | 52 918 | 1 094 | Loading... |
26 🩷 Ёсин сураси (440-бет)
@BintuSodiq | 45 642 | 408 | Loading... |
27 Унаштирув ва никоҳнинг ораси қанча
бўлиши керак?
Ассалому алайкум! Мусулмон йигит ва қиз қанча муддат фотиҳаланишлари мумкин (унаштирув ва никоҳ ораси)? Динимизда ушбу муддат белгиланганми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Шариатимизда бу борада маълум бир муддат тайин қилинмаган. Лекин уламоларнинг тавсиясига кўра хайрли ишни тезлаштириш керак. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
t.me/bintusodiq | 50 215 | 494 | Loading... |
28 🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унда у жаннатга киритилди. Унда у жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина Жума куни қоим бўлур», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
#Juma
@BintuSodiq | 121 797 | 5 375 | Loading... |
29 МЕҲРНИНГ ЖАВОБИ
Видео матни интернет саҳифаларидан олинди.
https://youtu.be/OLgZHbjdhec
@BintuSodiq | 53 243 | 541 | Loading... |
30 🩷 Фотир сураси (439-бет)
@BintuSodiq | 48 316 | 202 | Loading... |
31 Сизни нима мақсадда бу даргоҳга юбордик?!
#Хотира
1970 йиллар. Муҳаммад Юсуф ҳожи дада одатларига мувофиқ ўғли Муҳаммад Содиқдан хабар олгани Андижондан йўл босиб, Бухоро шаҳридаги «Мир Араб» мадрасасига намозшомга яқин кириб келди. Мадраса дарвозасидан кираркан, қоровулхонадан талабаларнинг шовқини эшитилди. Қоровулхонада ўнларча талаба йигитлар зангори экранга термулиб, футбол кўришмоқда.Улар орасида Муҳаммад Содиқ ҳам бор. (Тахминан ўша вақтдаги Пахтакор жамоаси тўп сурмоқда.) Ҳожи дада ҳам секин кириб, эшик ёнидаги бўш жойга ўтириб, жимгина кузата бошлади. «Гоооол!» талабалар шовқин-сурон қилиб голни нишонлашди. Бир талаба йигитнинг кўзи бирдан ҳожи дадага тушди. У Муҳаммад Содиқни туртиб, ҳожи дада шу ердалигига ишора қилди. Муҳаммад Содиқ ҳожи даданинг вазмин нигоҳларига қараб, ранги оқариб, қотиб қолди. Талабалар каловланиб, бири салом берган, бошқаси телевизорни ўчириб, бирин-кетин қоровулхонадан чиқа бошлади.
Ҳожи дада мадрасанинг иккиничи қаватидаги Муҳаммад Содиқнинг ҳужрасига чиқиб, йўл чарчоғидан ерга тўшалган кўрпага ўрнашди. Қаршисида Муҳаммад Содиқ айбдорларча минг ҳижолатда турарди. «Чой дамлаб келайми?» Базўр шу савол чиқди. Йилларга татийдиган сукутдан сўнг ҳожи дада вазмин нигоҳини ўғлига қадаб деди: «Сизни бу даргоҳга нима мақсадда юборгандик?» Муҳаммад Содиқнинг рангида ранг қолмади, айбдор нигоҳини ерга қадаб, ҳужрадан чиқиб кетди.
Тонг отди. Ҳожи дада одатдагидек мадраса устозларини зиёрат қилди. Ўз қўллари билан ош дамлаб, устозу талабаларни меҳмон қилди. Ҳамма зиёфатдан ҳурсанд. Аммо Муҳаммад Содиқ кўринмасди.
Сафар қариди, ҳожи дада мадраса устозларидан дуо олиб, ўғлига эътиборли бўлишларини тайинлаб, Андижонга қайтди.
Ҳожи дада кетганига ишонч ҳосил қилган талабалар Муҳаммад Содиқни излай кетишди. Муҳаммад Содиқ мадраса томидан секин пастга туша бошлади. Кўзлари қизариб кетган, туни билан ухламагани билиниб турарди. Қўлида қалин муқовали бир китоб...
Муҳаммад Амин домланинг хотира дафтаридан.
Мубашшир Аҳмад
@BintuSodiq | 72 609 | 1 748 | Loading... |
32 @BintuSodiq | 50 573 | 218 | Loading... |
33 Жамоамиз Чортоқ туманида жойлашган "Увайс Қараний" зиёратгоҳида
@BintuSodiq | 57 486 | 122 | Loading... |
Photo unavailableShow in Telegram
Телефондан бош кўтариб, автобус ойнасидан ташқарига қараб, зумрад баҳорнинг гўзаллигидан баҳра олиб қолинг. Ҳадемай ёз, куз келади, ям-яшил барглар сарғаяди, тўкилиб, хазон бўлади...
Аллоҳим, умримизнинг баҳор фаслини телефонга тикилиб, хазонга айлантиришимиздан Ўзинг асра...
Барно Саидраҳмон
@BintuSodiq
👍 627😢 453😭 99❤ 78💯 33👏 17🕊 6🍓 5🥰 3🤔 3👀 3
Photo unavailableShow in Telegram
Телефондан бош кўтариб, автобус ойнасидан ташқарига қараб, зумрад баҳорнинг гўзаллигидан баҳра олиб қолинг. Ҳадемай ёз, куз келади, ям-яшил барглар сарғаяди, тўкилиб, хазон бўлади...
Аллоҳим, умримизнинг баҳор фаслини телефонга тикилиб, хазонга айлантиришимиздан Ўзинг асра...
Барно Саидраҳмон
@BintuSodiq
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳайзли аёл эридан алоҳида ётиши керакми?
Савол: Ассалому алайкум, Одинахон. Саволим қуйидагича: хайз ҳолатидаги аёлнинг ўрни эридан алоҳида бўлиши керакми? Эшитишимча, бир ўринда ётиб бўлмас экан ва эр хатто қўлини ҳам теккизиши керак эмас экан. Жавобингиз учун раҳмат.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Бу нотўғри гап. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бундай ҳолатда никоҳдан, яъни жимоъдан бошқа ҳамма нарсани қилаверинглар», деганлар. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.
#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
t.me/bintusodiq
👍 428❤ 102🙈 31💯 23🥴 9🥰 6😢 5❤🔥 3👀 3👏 2🤔 2
01:01
Video unavailableShow in Telegram
Биз киммизки, бошқа бир мусулмон бандани кечирмаймиз?
Одинахон Муҳаммад Содиқ
https://youtu.be/-AHFwOeS9LM
@BintuSodiq
👍 393😢 135❤ 80❤🔥 18👏 8🔥 5🍓 5🥰 1🏆 1
Photo unavailableShow in Telegram
Сукут сақлаш ҳамиша яхшилик келтирган
Сукут сақлаш ҳамиша яхшилик келтирган. Жим туриш энг камида аҳмоқнинг камчилигини беркитиб туради, яъни бемаъни сўзларини ташқарига чиқармайди. Доно одамни эса балолардан сақлайди. Аниқланишича, ҳамиша ўй-фикрдаги одам деярли сукутда юради. Тинимсиз валдирайверадиган кимсалар-чи?! Гап-сўз билан овора бўлиб, тафаккур қилишга, бирор нарса ҳақида ақл юритишга уларнинг вақтлари бўлмайди.«Гўзал ўрнак» китобидан @BintuSodiq
❤ 467👍 299😢 31❤🔥 26🥰 25🔥 18👏 15💯 11🤔 2🕊 2⚡ 1
00:59
Video unavailableShow in Telegram
👀 Доимий хавотир, ташвишланиш, нималардандир асоссиз ваҳимага тушавериш...
❓ Хавотирни енгишнинг қандай йўллари бор?
❓ Бу ҳолат сизга ҳам танишми?
✔️ Доимий саросимада юришнинг сабабларини билишни истайсизми?
✅ Айни шу саволларга ишончли мутахассис психолог жавобларини тинглашничи?
🔈 11-май, шанба соат 11:00 да
Пешқадамлар карвони биноси, фаоллар залида бўлиб ўтадиган
"Хавотир ва қўрқувдан халос бўлиш йўллари " мавзусидаги семинар тренинга ташриф буюринг.
💎 Спикер: Нигора Жалолова
🌹 Ҳурмат билан "Аёл-қизларга маънавий кўмак" жамоаси!
@qalblarga_komak_murojat
+998998200025
@ayollarga_komak
@BintuSodiq
👍 122❤ 49🤔 2
00:51
Video unavailableShow in Telegram
Аллоҳнинг амрини тарк қилманг!
Одинахон Муҳаммад Содиқ
https://youtube.com/shorts/94TjZmHKblk
@BintuSodiq
❤ 328👍 154😢 57❤🔥 15🕊 7💯 5🏆 4🥰 3🔥 2🎉 1🍓 1