es
Feedback
Bintu Sodiq

Bintu Sodiq

Ir al canal en Telegram

Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Реклама учун: @hamkormuslimaat_bot

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram Bintu Sodiq

El canal Bintu Sodiq (@bintusodiq) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 134 931 suscriptores, ocupando la posición 217 en la categoría Religión y espiritualidad y el puesto 320 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 134 931 suscriptores.

Según los últimos datos del 15 septiembre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -1 094, y en las últimas 24 horas de -70, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 36.18%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 17.37% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 48 813 visualizaciones. En el primer día suele acumular 23 431 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 807.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Oдинахон Муҳаммад Содиқ саҳифаси Диний саволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Реклама учун: @hamkormuslimaat_bot

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 16 septiembre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Religión y espiritualidad.

134 931
Suscriptores
-7024 horas
-2057 días
-1 09430 días
Archivo de publicaciones
Мавлид танловидан Ё Расулуллоҳ, Сизни фарзандларига сўзлайдиган оналар ҳали ҳам бор... Агар бугун Сиз билан бир дақиқа суҳбат
Мавлид танловидан Ё Расулуллоҳ, Сизни фарзандларига сўзлайдиган оналар ҳали ҳам бор... Агар бугун Сиз билан бир дақиқа суҳбатлашиш имконияти менга берилса, менимча, Сизни кўрган заҳоти тайёрлаб қўйган барча сўзларимни унутиб қўярдим. Чунки Сизни кўриб: «Мен Сизнинг умматингизман...» дейишга ҳам уялардим. Ё Расулуллоҳ, бизга нима бўлди? Сиз биз учун йиғлаб дуо қилган уммат эдик-ку! Сиз ҳали дунёга келмаган бизларни ҳам «умматим, умматим...» деб соғинган эдингиз. Аммо биз... Сизни қанчалик соғиндик? Сизнинг исмингизни эшитсак, салавот айтамиз. Лекин ҳаётимизда Сизнинг суннатингизга қанчалик ўрин бердик? Ё Расулуллоҳ, биз дунё билан банд бўлиб қолдик. Қўлимиздаги кичкина телефонлар қалбимиздан ҳам яқин бўлиб қолгандай... Ундаги инсонларнинг ҳаётини соатлаб томоша қилишдан чарчамаймиз. Аммо Қуръонни очсак, нега билмадим, кўзларимиз чарчайди. Намоз вақти келса, «кейинроқ» деймиз. Тавба қилишни ҳам эртагага қолдирамиз... Гўё эртанги кун бизга ваъда қилингандай... Ё Расулуллоҳ, бугун аёлларимиз ҳам жуда чарчаган. Биз чиройли кўриниш учун кўзгулар олдида кўп вақт ўтказамиз, аммо қалбимиздаги яраларни кўриш учун бир марта ҳам тўхтаб қарамаймиз. Бизга одамларнинг биз ҳақимизда нима дейиши муҳим бўлиб қолди. Аммо Аллоҳ биз ҳақимизда нима деб турганини унутиб қўйдик... Ё Расулуллоҳ, фарзандларимиз катта бўлиб бормоқда. Уларни дунёга тайёрлаяпмиз. Келажаги, касби, тили, кийими ҳақида қайғурамиз. Аммо бир куни уларнинг қалби Аллоҳдан узоқлашиб кетса, биз қандай жавоб берамиз? Уларни Сизни севишга ўргатдикми? Сизнинг исмингизни эшитганда қалби титрайдиган фарзанд қилиб тарбияладикми?! Ё Расулуллоҳ, баъзан ўзимдан қўрқаман. Сизнинг умматингизман деб айтаман. Аммо ҳаётимга қарасам, Сизга муносиб уммат бўлиб яшаяпманми? Сиз мени кўрсангиз, мендан рози бўлардингизми? Мана шу савол қалбимни титратади... Чунки мен Сизни яхши кўраман, ё Расулуллоҳ! Лекин муҳаббат фақат сўз билан бўлмаслигини ҳам биламан. Сизни яхши кўраман дейман, аммо гуноҳ қилганда Сизнинг умматингиз эканимни унутиб қўяман. Сизни соғиндим дейман, аммо суннатингизни ҳаётимга тўлиқ киритишга келганда ожиз қоламан. Кечиринг бизларни, ё Расулуллоҳ! Биз жуда кўп адашдик... Жуда кўп марта Аллоҳдан узоқлашдик. Жуда кўп марта тавбани кечиктирдик. Жуда кўп марта дунёни охиратдан устун қўйдик... Аммо бир нарса бор, ё Расулуллоҳ... Биз қанчалар адашмайлик, қалбимизда ҳали ҳам Сизга бўлган муҳаббат бор. Ҳали ҳам Сизнинг исмингиз тилга олинса, кўзларига ёш оладиганлар бор. Ҳали ҳам Сизни тушида кўришни орзу қилиб ухлайдиганлар бор. Ҳали ҳам фарзандларига Сизнинг ҳаётингизни сўзлаб берадиган оналар бор. Ҳали ҳам гуноҳидан қочиб, Аллоҳга қайтишга уринаётган бандалар бор... Шунинг учун биздан юз ўгирманг, ё Расулуллоҳ! Ҳеч ким ҳеч кимга ёрдам бера олмайдиган, инсон энг яқинларидан ҳам ўз жони учун узоқлашадиган кунда... Биз Сизнинг ҳовузингизга етиб боришни истаймиз. Сизнинг умматингиз эканимизни айтишни истаймиз. Аммо ўша куни Сизга яқинлашишга юзимиз бўлармикан?.. Шуни ўйласам, кўнглим йиғлайди. Ё Расулуллоҳ! Агар бугун Сиз билан ҳақиқатан ҳам бир дақиқа суҳбатлашсам, Сизга умматингизнинг айбларини санаб бермасдим. Чунки мен ҳам шу умматнинг бир гуноҳкор бандасиман. Мен фақат йиғлаб туриб, битта гап айтардим: «Ё Расулуллоҳ... биз жуда адашдик, лекин Сизни йўқотмадик. Қалбимизда ҳали ҳам Сизга бўлган муҳаббат бор...» Ва кейин Аллоҳдан сўрардим: «Аллоҳим, бизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳовузидан маҳрум қилма!» Чунки дунёдаги ҳар қандай йўқотишнинг ўрни тўлиши мумкин... Аммо У Кунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан узоқ қолишдан катта йўқотиш бўлмаса керак... Аллоҳим, бизларни севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана, менинг умматим...» деб қарши оладиган бандаларингдан қилгин... Ҳанифахон Таджибекова, Андижон 🌱 @BintuSodiq

🌱 Дунёнинг бор бойлигидан ҳам азизроқ ва ортимиздан қоладиган энг катта давлатимиз — бу солиҳ фарзандимиздир. 😀 @BintuSodiq

Миллионер ёки китобсевар Китоб ўқиган инсонлар жамият етакчиларидир. 🎬 Тўлиқ кўрсатув: “Боғбон” #Боғбон @BintuSodiq

Мавлид танловидан Ё Расулуллоҳ! Бу замонда оғриқларимиз кўп. Аммо уларни сизга айтгим келмайди. Зеро, сиз билан суҳбатлашиш и
Мавлид танловидан Ё Расулуллоҳ! Бу замонда оғриқларимиз кўп. Аммо уларни сизга айтгим келмайди. Зеро, сиз билан суҳбатлашиш имконига эга бўлганлар бу дардларни айтиб улгуришган. Уларни эшитиб, қаттиқ хафа бўлганингизни тасаввур қилляпман... Аммо мен сизга қувончли хабарларни айтмоқчиман. Бугун илм олишни истаганлар учун дунёлар очиқ. Умматингиз орасида олима аёллар кўпаймоқда. Илм даргоҳлари кўпайиб, уларда таълим олаётган ёшларимиз сафлари кенгаймоқда. Ҳатто уй бекалари ҳам уйларида ўтирган ҳолда машриқу мағрибдан илм ўрганиш имконига эга. Бугун кишилар қўлидаги биргина қурилмада олам-олам китоблар, илму маърифат, ҳидоят сари етакловчи дарслар ва одоб-ахлоқ сабоқлари жам бўлган. Албатта, ким нимани изласа, шуни топмоқда. Неъматлардан оқилона фойдаланган инсонлар ҳар қандай замонда ютуққа эришадилар. Умматингиз орасида бу имкониятларни қадрлаб, илмга, эзгуликка ва ҳидоятга интилаётган инсонлар ҳам кўп. Ё Расулуллоҳ... Сизни севиб, умматингиз сафида бўлишни ва шафоатингиздан умидвор бўлишни истаган барча инсонларга шу йўлда собитқадамлик, куч-қувват, сабр ва офият насиб қилсин. Фазилат, 41 ёш Тошкент шаҳри ❤️ @BintuSodiq

Мавлид танловидан Ё Расулуллоҳ, биз сиздек устозга муҳтожмиз! Агар сиз билан учрашсам ва Роббим менга сиз билан суҳбатлашиш и
Мавлид танловидан Ё Расулуллоҳ, биз сиздек устозга муҳтожмиз! Агар сиз билан учрашсам ва Роббим менга сиз билан суҳбатлашиш имконини берса, «Дунёда аҳволлар қандай?» деб сўрасангиз, шундай дер эдим: "Биз кийинишда, сўзлашишда, юриш-туришда, овқатланишда, яшашда, афсуски, сиз бизга ўргатган тарбияга тўлиқ амал қила олмаяпмиз. Ўзимизни ислоҳ қилолмагач, фарзандларимиз тарбиясида ҳам оқсоқландик. Улар жуда тез ташқи таъсирларга берилиб кетишмоқда... Бугун китобларимиз жуда кўп. Илм олиш ва изланишга жидду жаҳд қиляпмиз. Оилаларимизда таълим ва тарбия беришга, илм омонатини ёшларимизга етказишга ҳаракат қиляпмиз. Ўзимизга ва уларга қалб касалликлари ҳақида кўп эслатмалар беряпмиз. Ҳатто “Ғийбат ва ёлғон” мавзусида 40 кунлик марафон ҳам ўтказдик. Лекин, афсуски, ҳали-ҳануз бу касалликлардан ўзимиз ҳам тўлиқ халос бўла олганимиз йўқ... Бугун телефон ва ижтимоий тармоқларда уламоларнинг илмларидан, китобларидан ва дарсларидан фойдаланиш имкониятига эгамиз. Аммо бу неъматдан кимдир ўз фойдасига, кимдир эса зарарига фойдаланмоқда. Биз Сиздек устозга жуда-жуда муҳтожмиз! Ё Расулуллоҳ, кетяпсизми?.. Дақиқам шунчалар тез тугадими?.. Қалбларимиз сизга муштоқ! Сизнинг гўзал хулқингиздан ўрнак олишга уринаётган умматингиздан бириман. Наима Дадабаева, 47 ёш Тошкент шаҳри ❤️ @BintuSodiq

Қалбни нима юмшатади? Қалбимиздаги ҳолатни англашга чорлайдиган мулоҳаза. @BintuSodiq
Қалбни нима юмшатади?
Қалбимиздаги ҳолатни англашга чорлайдиган мулоҳаза.
@BintuSodiq

Муҳаммад оиласини таниш дўзахдан нажотдир @BintuSodiq
Муҳаммад оиласини таниш дўзахдан нажотдир @BintuSodiq

Қалб сўзлаётганда... Баъзи суҳбатларда айтилган сўзлардан кўра, улар ортидаги туйғуни англаш муҳимроқ. @BintuSodiq
Қалб сўзлаётганда... Баъзи суҳбатларда айтилган сўзлардан кўра, улар ортидаги туйғуни англаш муҳимроқ. @BintuSodiq

📿 РАБИЪУЛ АВВАЛДА САЛАВОТНИ КЎПАЙТИРИНГ «اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد» «Аллоҳумма солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад» 📿🤍 @BintuSodiq

“Пешқадамлар карвони” ва Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ўртасида aнглашув меморандуми имзоланди 🗓 10 сентябрь кун
+9
“Пешқадамлар карвони” ва Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ўртасида aнглашув меморандуми имзоланди 🗓 10 сентябрь куни “Пешқадамлар карвони” муассасаси ва Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ўртасида илмий-маърифий ҳамкорлик бўйича Англашув меморандуми имзоланди. Шу куни “Пешқадамлар карвони” вакиллари Марказга ташриф буюриб, унинг фаолияти, илмий-тадқиқот ишлари, қўлёзма ва манбаларни ўрганиш йўналишлари билан танишдилар. Учрашувда “Пешқадамлар карвони” муассасаси таъсисчиси Одинахон Муҳаммад Содиқ, муассаса ходимлари, Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари иштирок этди. Томонлар ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олдилар. Улар қаторида қўшма илмий-маърифий лойиҳалар, илмий-амалий анжуман ва семинарлар ўтказиш, тажриба ва ахборот алмашиш, маърифий экскурсиялар ҳамда ўзаро келишув асосида медиа контентлар тайёрлаш бор. Маълумот ўрнида, Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази 2025 йил 21 апрелдаги Президент Фармони асосида ташкил этилган. Марказ Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари зиёратгоҳи ҳудудида жойлашган. Мазкур меморандум томонларнинг илмий-маърифий соҳадаги ҳамкорлигини амалий лойиҳалар ва қўшма тадбирлар орқали ривожлантиришга хизмат қилади. Бухоро @BintuSodiq

Қалбларни хусуматдан асранг! Агар бирор инсон билан хусуматга бориб қолсангиз, афв этиш ва кечиб юбориш сиз учун хусуматда ба
Қалбларни хусуматдан асранг! Агар бирор инсон билан хусуматга бориб қолсангиз, афв этиш ва кечиб юбориш сиз учун хусуматда бардавом бўлишдан яхшироқдир. 🔹Чунки хусумат динни йўқотади, ақлни машғул қилади, қалб ва фикр хотиржамлигини ўлдиради, ётар жойларини тор қилади. 🔹Афв этиш ва кечириб юбориш, гарчи соҳиби ҳуқуқи бузилган ва ютқазган бўлса-да, кўп ўлжага эга бўлади. Ушбу таъсирларнинг барчасидан халос бўлади. Эвазига роҳат, сакинат, фазл ва яхшилик берилади. 📚"Рисолатул мустаршидийн" китобидан @BintuSodiq

Ўзгалар учун лойга ботиш Тадқиқотларга кўра, бировнинг муаммосини ҳал қилишда қатнашиш мияда дофамин ва окситоцин (бахт гормонлари) ишлаб чиқаришини кўпайтиради ва шахсий стрессни пасайтиради.
«Ким бир мўминнинг дунёвий ташвишларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади» (Муслим ривояти). («Ҳадис ва Ҳаёт»)
Сиз учун кичик туюлган вақт ёки маблағ сарфи бошқа одамнинг ҳаётини сақлаб қолиши ёки ўзгартириб юбориши мумкин. 🤍📿 Мавлид ойига бағишланган янги лойиҳа — «Суннат фақат сўз эмас» 🌱 @BintuSodiq

❕Ҳар бир сукут — жимлик эмас Инсоннинг асл кучи қачон сукут сақлашни билишидадир. @BintuSodiq
+5
Ҳар бир сукут — жимлик эмас Инсоннинг асл кучи қачон сукут сақлашни билишидадир. @BintuSodiq

Бу йўл — берилган имконият 👉 Тўлиқ суҳбатни кўриш учун ҳавола: https://youtu.be/5dx0zoqXy2I ⚡️ “Мен ҳам олима бўламан” кўрсатувининг ушбу сони аллақачон YouTube саҳифамизда. Уни кўрганмидингиз? @BintuSodiq

💰Берилган нарсани арзимас сананг! 👉Чунки берилган нарсани кўп ҳисоблаш беҳуда ғурурга олиб боради. 🕯Салафи солиҳлар демишлар: «Яхшилик уч нарса билан тугал бўлади: уни арзимас санаш, тез қилиш ва махфий сақлаш билан. Тоат-ибодатни эгаси қанчалик арзимас ҳисобласа, ибодати Аллоҳ таолонинг ҳузурида шунчалик буюк бўлади. Маъсиятни эгаси қанчалик буюк санаса, гуноҳи Аллоҳ таолонинг ҳузурида шунчалик кичик бўлади». 🎙Устоз Анвар Аҳмад "Руҳий тарбия" китоби шарҳидан @BintuSodiq