cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

YETTI CHINORUZ

Андижон вилояти, Ҳӯжаобод туманидаги "ЕТТИ ЧИНОР" жоме масжидининг расмий-диний-маърифий канали.

Show more
Advertising posts
5 297
Subscribers
+224 hours
-167 days
+1630 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

#Намозга_хушёр_бўлинг. #Намоз_мўминлар_мерожидир. Намоз вақтлари:  12.07.2024 йил Бомдод  04-00 Пешин    12-45 Аср          17-35 Шом        19-50 Хуфтон   21-30 Жума кунининг хайир ва барокати Сизга бўлсин. T.me/yettichinoruz
Show all...
👍 6
Photo unavailableShow in Telegram
Қадимда нима мақсадда шамга миқ қоқиб қўйишган? Жавобингизни изоҳга қолдиринг
Show all...
ВАЗИФАМИЗ Бир аъробий масжидда бавл қилди. Уни қайтариш учун саҳобалар ўринларидан туришди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Унга тегманглар!", дедилар. Ё Роббий! Аъробий ишини тугатиб бўлгач, саҳобаларга унинг бавл қилган жойига сув қуйиб юборишни амр қилдилар. Сўнгра уларга Аллоҳ томон даъват борасидаги энг муҳим дарсни бердилар: "Сизлар қийинлаштирувчи қилиб эмас, енгиллаштирувчи қилиб юборилгансиз!". Аллоҳ таоло қилич билан очмаган қалбларни юмшоқлик ва раҳмат билан очади. Қўпол ва дағаллик билан ҳидоят қилмаган кишиларни, ширин сўз билан ҳидоят қилади. Гуноҳкор инсон агар даъватчида муҳаббат ва шафқатни кўрмаса уни гуноҳни тарк қилишга нима ундаши мумкин ахир?! Мавъизадаги қаттиққўллик кўпинча кишиларни саркаш қилиб қўяди. Улар гуноҳда давом этаверишади. Бизнинг вазифамиз кишиларнинг оёғини Аллоҳ томон олиб борадиган йўлга қўймоқдир. Улар билан Аллоҳнинг ўртасига тушиш бизга эмас!
Show all...
👍 18👏 2
Бахт бу излаб топиладиган нарса эмас балки, борини қадрлаб, ўзидаги неъматларга шукр қилиб, Аллоҳдан яна ҳам зиёдасини кутиш демакдир. Кўпинча, оилавий саодат аёл кишига боғлиқ бўлади. Агар аёл эрини ҳурматлаб, имкониятидан ташқари нарсаларни талаб қилавермасдан, арзимас нарсаларга жанжал қилмай, бошқа дугоналарининг ҳаётини мисол қилмай, турмуш ўртоғи билан очиқ чеҳра ва хушмуомалалик билан яшаса, ўша оилада бахтиёрлик ҳукм суради. Уйидан хотиржам, аёли ҳузурида сукунат топган инсоннинг энг аввало кайфияти яхши бўлади, кўчада ҳам қаддини ғоздек тутиб юради, ишлари ҳам юришиб кетади, вақти билан. Фақат, аёли бироз сабр қилиши, маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши керак, холос. Бордию акси бўлиб, нуқул нолийверса, арзимаган нарсадан жанжал чиқараверса, у уйдан барака кетади. Эрнинг ҳам хаёли паришон бўлиб, ғамга тушади. Ундан кейин унинг иши юришадими?!.. Умидсизлик, токсик муносабатлар инсоннинг қувватини сўриб олади. Бундай қарасам, ҳатто ўзга дин вакилларида ҳам сабр қилиш, биргалашиб муаммоларни енгиб ўтиш, ҳар доим яхши тарафни кўра билиш хусусияти бор экан. Айниқса, бу мигрантларда кўп учрайди. Масалан, кўп гапирадиганим давлат бўлмиш БАА да аралаш турмушлар кўп. Мисол учун бир филиппинлик аёл ҳинд эркакка турмушга чиқади. Иккисида ҳам ортиқча пул йўқ ва иккиси ҳам ишлайди. Тўй ҳам ўта ихчам ва камхарж суратда ўтказилади. Оддий бир хоналик квартирани ижарага олишади. Лекин, бир-бирига нисбатан ҳурмат, меҳр бор, эрим экан деб ҳар бало талаб қилавермайди, асабларини бузавермайди. Маълум вақт ўтади, пул жамғаришади ва яхшироқ уйга кўчиб ўтишади, яхши автомобил олишади, фарзандли бўлишади ва бахтли ҳаёт кечиришади. Бу мани пулим, мани пулимга тегма, сан таъминлашинг керак, деган гаплар ҳам бўлмайди. Ҳамма нарсани ўртада қилишса ҳам эрини ҳурмат қилаверади. Айтмоқчи бўлганим, оилавий бахт учун аслида кўп нарса керакмас, бир-бирини ҳурматлаб, бир-бирига ишониб, келажакка умид билан, қаноат билан яшашдир бахт. Агар бу нарса бўлмаса, қаср ҳам татимайди, ҳаёт жаҳаннамга айланади. Салгина қийинчилик туфайли турмуш ўртоғига муомаласини ўзгартирса, унга манфий заряд бўлиб, фақат орқага тортса, ҳамма нарса баттарлашиб кетаверади. Оилавий бахт ва фаровонликка эришиш учун қурбон бериш муҳим нарса. Ота-она боласини улғайтириш учун ўз ҳаётларидан маълум нарсаларни қурбон қилишади. Оила қургач, эр ҳам, аёл ҳам қанақадир вақтда ниманидир қурбон қила билса, оила биноси мустаҳкам туради. Худбин бўлса, акси бўлади. Мен ғайридинларни бўлиб ҳам мигрантларни мисол қилишимнинг сабаби бор, уларки, ўз бахтини қура оляпти, биз мусулмонлар бу нарсага ҳақлироқ эмасмизми, ахир улардан фарқли ўлароқ охиратга иймонимиз бор, яхши ва ёмон нима эканини кўрсатиб турадиган динимиз бор?!.. Инсон бахтни ўзи яратади. Ўзи ҳам, эри ҳам оддий оиладан, мактабни ҳам чала битирган, ҳеч қандай хусусияти йўқ, аммо эридан зодагонларнинг шароитини талаб қилиш, сабр қилмаслик, унинг дилига озор бериш қанчалик мақсадга мувофиқ?!.. Яъни, бу тариқа мақсадга эришиш тугул ундан узоқлашиб кетилади. Мақсад ўз ҳолатини яхшироқ ҳолатга ўзгартириш бўлса бунга ҳам сабр керак. Эрни арралаш орқали тезда эришаман деб ўйлаш катта хато. Бу тариқа ундан ҳам, бундан ҳам қуруқ қолади, инсон. Бахтли яшаётганлар ҳаётига назар солинг, улар бахтга сабр, ўзаро ҳурмат ва меҳнат билан эришганларига гувоҳ бўласиз. Бу неъмат ўзидан-ўзи берилмайди. Агар кимдир ўзининг бахтлилиги учун ҳаракат қилмаган ва буни сезмаётган бўлса, демак унинг жуфти фазилатли, у сабр қиляпти, у қурбон беряпти, бу эса бу бахт қаердан келиб қолганини билмай яшаяпти. Алишер Султонходжаев https://t.me/yettichinoruz
Show all...
YETTI CHINORUZ

Андижон вилояти, Ҳӯжаобод туманидаги "ЕТТИ ЧИНОР" жоме масжидининг расмий-диний-маърифий канали.

👍 30
Photo unavailableShow in Telegram
Инсон сабр ила инсондир. Сабр эса сирдир, синовдир, ордир. Агар имтиҳон этилаётган бўлсангиз бу Аллоҳнинг сизни унутмаганининг муждас(хушхабар)идир. Мавлоно Жалолиддин Румий
Show all...
👍 25
Photo unavailableShow in Telegram
— Бу ҳаётда энг тўғри тақсимланган нарса нима? — деб сўрадилар бир дарвешдан. — Ақл! — деб жавоб берди дарвеш. — Нега ишонч билан айтаяпсан? — Чунки шунча йил дунё кездим, лекин ақлим камроқ деган бирор одамни учратмадим. Ҳамма нуқул ўзининг донолигидан гапирарди.
Show all...
👍 21👏 7
Photo unavailableShow in Telegram
Кўкдан не ёғилдида ер қабул этмади? Ерга не экилдида униб чиқмади? Қайси дард қайси махзунлик битмади? Сабр эт!!! Яралаган ҳам, ярага малҳам қўйган ҳам, ярага малҳам қўйиб боғлаган ҳам Яратгандир. Имтиҳондасан эй инсон! Сукут эт, сабр эт, шукр эт. Мавлоно Жалолиддин Румий
Show all...
👍 16👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Агар имтиҳон этилаётган бўлсангиз бу Аллоҳнинг сизни унутмаганининг муждас(хушхабар)идир. Ёмон кунларнинг яхши томонлари ҳам бор, инсонларни танийсан. Энг аввал ёнингда турганларини. Мавлоно Жалолиддин Румий
Show all...
👍 12👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Агар ютказсангиз фақат яхши ниятингиз сабаб ютказинг. Нима бўлса ҳам, қандай бўлса ҳам, ХАҚ ҳамиша ўз жойини топар. Ҳар шайнинг(нарсанинг) замони келади. Хозирчалик фақат ва фақат сабр. Мавлоно Жалолиддин Румий
Show all...
👍 14👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
Мавлоно Румий айтадилар: “Дуо қил Аммо, шошма ва шоширма! Замоннинг, вақтнинг соҳиби сен эмас, Аллоҳдир. Қачон, қаерда, қандай бўлишини ёлғиз У ҳал қилади” ЖУМА МУБОРАК АЗИЗЛАР!!!!
Show all...
👏 17
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.