ch
Feedback
SOF TA'LIMOTLAR | Расмий канал

SOF TA'LIMOTLAR | Расмий канал

前往频道在 Telegram

Мақсадимиз: Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш Исломий маърифат таратиш Салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш ❓ @sof_talimotlar_bot 📝

显示更多
457
订阅者
-124 小时
-17
-330

数据加载中...

标签云
无数据
有任何问题?请刷新页面或联系我们的客服
进出提及
---
---
---
---
---
---
吸引订阅者
六月 '26
六月 '26
+5
在4个频道中
五月 '26
+13
在6个频道中
Get PRO
四月 '26
+11
在13个频道中
Get PRO
三月 '26
+17
在7个频道中
Get PRO
二月 '26
+27
在14个频道中
Get PRO
一月 '26
+21
在6个频道中
Get PRO
十二月 '25
+10
在4个频道中
Get PRO
十一月 '25
+8
在20个频道中
Get PRO
十月 '25
+9
在16个频道中
Get PRO
九月 '25
+10
在31个频道中
Get PRO
八月 '25
+10
在24个频道中
Get PRO
七月 '25
+16
在24个频道中
Get PRO
六月 '25
+27
在18个频道中
Get PRO
五月 '25
+1 073
在61个频道中
Get PRO
四月 '25
+15
在11个频道中
Get PRO
三月 '25
+10
在10个频道中
Get PRO
二月 '25
+18
在26个频道中
Get PRO
一月 '25
+20
在12个频道中
Get PRO
十二月 '24
+27
在10个频道中
Get PRO
十一月 '24
+28
在7个频道中
Get PRO
十月 '24
+19
在10个频道中
Get PRO
九月 '24
+35
在9个频道中
Get PRO
八月 '24
+16
在14个频道中
Get PRO
七月 '24
+20
在13个频道中
Get PRO
六月 '24
+22
在10个频道中
Get PRO
五月 '24
+36
在11个频道中
Get PRO
四月 '24
+35
在16个频道中
Get PRO
三月 '24
+33
在17个频道中
Get PRO
二月 '24
+25
在19个频道中
Get PRO
一月 '24
+79
在12个频道中
Get PRO
十二月 '23
+28
在15个频道中
Get PRO
十一月 '23
+2 070
在17个频道中
Get PRO
十月 '23
+69
在13个频道中
Get PRO
九月 '23
+7
在0个频道中
Get PRO
八月 '23
+12
在0个频道中
Get PRO
七月 '23
+3
在0个频道中
Get PRO
六月 '23
+15
在0个频道中
Get PRO
五月 '23
+20
在0个频道中
Get PRO
四月 '23
+24
在0个频道中
Get PRO
三月 '23
+33
在0个频道中
Get PRO
二月 '23
+45
在0个频道中
Get PRO
一月 '23
+37
在0个频道中
Get PRO
十二月 '22
+19
在0个频道中
Get PRO
十一月 '22
+53
在0个频道中
Get PRO
十月 '22
+71
在0个频道中
Get PRO
九月 '22
+1 973
在0个频道中
Get PRO
八月 '22
+43
在0个频道中
Get PRO
七月 '22
+48
在0个频道中
Get PRO
六月 '22
+110
在0个频道中
Get PRO
五月 '22
+20
在0个频道中
Get PRO
四月 '22
+13
在0个频道中
Get PRO
三月 '22
+2 112
在0个频道中
Get PRO
二月 '22
+39
在0个频道中
Get PRO
一月 '22
+54
在0个频道中
Get PRO
十二月 '21
+91
在0个频道中
Get PRO
十一月 '21
+105
在0个频道中
Get PRO
十月 '21
+55
在0个频道中
Get PRO
九月 '21
+8
在0个频道中
Get PRO
八月 '21
+11
在0个频道中
Get PRO
七月 '21
+14
在0个频道中
Get PRO
六月 '21
+1
在0个频道中
Get PRO
五月 '21
+24
在0个频道中
Get PRO
四月 '21
+35
在0个频道中
Get PRO
三月 '21
+1 252
在0个频道中
日期
订阅者增长
提及
频道
24 六月0
23 六月0
22 六月+1
21 六月0
20 六月+1
19 六月0
18 六月0
17 六月0
16 六月0
15 六月0
14 六月+1
13 六月0
12 六月0
11 六月0
10 六月0
09 六月+1
08 六月0
07 六月+1
06 六月0
05 六月0
04 六月0
03 六月0
02 六月0
01 六月0
频道帖子
#МАҚОЛА #ГИЁҲВАНД #ЗАҲАР “АҚЛНИ ЎҒИРЛАЙДИГАН ЗАҲАР: (ГИЁҲВАНДЛИКНИНГ АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАРИ”) •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Инсонни бош
#МАҚОЛА #ГИЁҲВАНД #ЗАҲАР “АҚЛНИ ЎҒИРЛАЙДИГАН ЗАҲАР: (ГИЁҲВАНДЛИКНИНГ АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАРИ”) •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Инсонни бошқа мавжудотлардан ажратиб турадиган энг буюк неъмат – бу ақлдир. Ҳанафий мазҳаби уламолари айнан шу неъматни сақлашни диннинг асосий мақсадларидан бири деб биладилар. Шунинг учун ҳам ақлни заифлаштирадиган, уни йўқотадиган ёки бошқарувдан чиқарадиган ҳар қандай нарса — қатъиян ман этилган Батафсил..... Муҳаммадшокир Бобохўжаев, Норин тумани “Умарҳўжа эшон” жоме масжиди имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

2
#МАҚОЛА #ИСЛОМ #ПОКЛИК_ДИНИДИР ИСЛОМ — ПОКЛИК ДИНИДИР •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ислом дини фақат эътиқод ва ибодатлар мажмуаси
#МАҚОЛА #ИСЛОМ #ПОКЛИК_ДИНИДИР ИСЛОМ — ПОКЛИК ДИНИДИР •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ислом дини фақат эътиқод ва ибодатлар мажмуаси эмас, балки мукаммал ҳаёт тарзидир. Ушбу ҳаёт тарзининг тамал тоши эса покликдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Моида сураси 6-оятида намоз ўқувчиларга покланиш тартибларини батафсил баён қилган бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Поклик имоннинг ярмидир", дея таъкидлаганлар. Батафсил..... Адҳамжон Абдураҳманов, Поп туман “Кичик Хўжаобод” жоме масжиди имом ноиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
17
3
#МАҚОЛА #ЙЎЛ #ОДОБ ЙЎЛЛАРДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШ – МУСУЛМОН ОДОБЛАРИДАНДИР •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Машинани бировларни қўрқитад
#МАҚОЛА #ЙЎЛ #ОДОБ ЙЎЛЛАРДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШ – МУСУЛМОН ОДОБЛАРИДАНДИР •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Машинани бировларни қўрқитадиган, уларнинг ҳаётини таҳликага соладиган даражада тез миниш ушбу ҳадисда айтилган ишга тўла мос тушади. Ҳатто, жамоат намозига кеч қолаётган кишига ҳам тез юришга руҳсат берилмайди. Белгиланган тезликдан юқори юриш мақбул бўлмагани каби, жуда секин юриш ҳам мақталмайди. Аллоҳ таоло Луқмон сурасининг 19-оятида:  “Юришингда мўтадил бўл…” деган. Батафсил..... Алишер Шарипов, Наманган шаҳри “Мавлоно Алиюл қори” жоме масжиди имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
17
4
#Мақола #Салафий #Раддия #Мавзу: Дин ниқобидаги фитна- Сохта Салафийликнинг Хатари. Бугунги кунда айрим кимсалар ўзларини “салаф йўлида юрувчилар” деб танитиб, мусулмонлар орасига фитна ва бўлиниш уруғини сочмоқдалар. Аслида эса улар ҳақиқий салафи солиҳларнинг йўлидан узоқ бўлиб, ёшларни адаштириш, уламоларни ёмонлаш ва мусулмонларни бир-бирига қарши қўйиш билан шуғулланадилар. Ҳақиқий салафи солиҳлар — Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон ва Али ибн Абу Толиб каби буюк зотлар эди. Улар мусулмонларни бирликка, одобга, илмга ва раҳм-шафқатга чақирганлар. Ҳеч қачон уммат орасига нифоқ солмаганлар. Аммо бугунги кунда пайдо бўлган “сохта салафийлар”: мазҳабларни инкор қиладилар; уламоларни менсимайдилар; ота-онани ҳурмат қилишни сустлаштирадилар; мусулмонларни тезда бидъатчи ёки кофирга чиқаришга уринадилар; интернетдаги қисқа видеолари билан “олимликни” даъво қиладилар. Ҳолбуки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: “Ким бир мўминга кофир деса, ўша сўз иккисидан бирига қайтади”. (Имом Бухорий ривояти) Ҳанафий мазҳаби уламолари мусулмонларни фитнадан, ғулувдан ва жаҳолат билан фатво беришдан қаттиқ қайтарганлар. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: “Бу илм — дин. Динингизни кимдан олаётганингизга қаранг”, деганлар. Бугун ижтимоий тармоқларда диний кўринишга кириб олган ҳар бир одамга эргашиш хавфлидир. Илм санад билан, устоз билан ва ишончли уламолар орқали олинади. Мусулмон одам: Аҳли сунна вал жамоа йўлидан чиқмаслиги, тўрт мазҳаб уламоларини ҳурмат қилиши, фитначи ва такфирчи гуруҳлардан узоқ юриши керак. Хулоса ўрнида шуни такидлаб ўтмоқчимиз. Сохта салафийлик - ташқаридан дин кўринишида бўлса ҳам, кўпинча қалбларга кибр, нафрат ва бўлиниш олиб киради. Ҳақиқий Ислом эса раҳмат, ҳикмат ва бирлик динидир. Аллоҳ таоло бизларни адашган йўллардан асрасин, аҳли сунна вал жамоа ақидасида собитқадам қилсин ва илмли, тақводор уламолар йўлидан айирмасин. Норин тумани "Умарҳўжа эшон" жоме масжиди имом ҳатиби Бобоҳўжаев Мухаммадшокир. 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
52
5
#Мақола #Салафий #Раддия #Мавзу: Такфир нима? Ислом оламида аянчли оқибатларга сабаб бўлаётган, жаҳолат туфайли фитналарга замин яратаётган “такфир” тушунчасини мазмун-моҳиятини шарҳлаб ўтамиз. “Такфир” тушунчаси “бировни кофирга чиқариш”, “кофир деб ҳисоблаш” маъноларини англатади. Динда ғулувга кетиш – ҳаддан ошиш оқибатида асримизнинг долзарб масаласига айланган муаммолардан бири мусулмонларни «кофир» деб фатво чиқаришнинг кўпайганидир. Бу масала кейин чиққан масалалардандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида бирор кишини кофир деб ҳукм чиқарилганини ҳеч ким билмайди. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари мусулмонларни бу ишдан қаттиқ қайтарар эдилар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса иймоннинг аслидир: «Лаа илаҳа Иллаллоҳу» деган кимсага тегмаслик; гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз; амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса иймоннинг аслидандир», демоқдалар. Бу, масалани баён қилишнинг энг кучли усулларидан биридир. Аввал баён этиладиган нарсаларнинг ададини, аҳамиятини айтиб, кейин бирин-кетин улар васф қилинади. Демак, биз ўрганадиган нарсаларнинг адади учта. Улар энг муҳим нарсалар, чунки иймоннинг аслидан ҳисобланадилар. Мусулмон киши учун дунёда иймондан муҳимроқ нарса йўқ. Иймоннинг асли эса му-ҳимнинг муҳимидир. 1. «Лаа илаҳа Иллаллоҳу», деган кимсага тегмаслик.»Яъни, калимаи шаҳодатни айтиб, ўзининг мусулмонлигини билдириб турган кишига тегмаслик, унинг жонига, молига зарар етказмаслик зарур. Зоҳирида мусулмон бўлиб кўриниб, Исломнинг зоҳирий амалларини қилаётганлар билан мусулмонча муомала қилинаверади. Кишиларнинг ички сирлари ва ҳисоб-китоблари Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. 2. «Гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз.» Яъни, «Лаа илаҳа Иллаллоҳу»ни айтиб, зоҳирида мусулмон бўлиб кўринган одамни қилган гуноҳ иши туфайли кофирга чиқармаймиз. У кофир эмас, осий мўмин бўлади. 3. «Амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз.»Яъни, калимаи тавҳидни айтиб, Исломни зо-ҳиридан кўрсатиб турган одамни амали туфайли Ислом дини, Ислом миллатидан чиқармаймиз. Бундай одамларга амалига яраша тайин қилинган шаръий жазо берилади. Яна бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ким мўмин кишини кофирга чиқарса, уни ўлдиргандек (гуноҳкор) бўлади” (Имом Бухорий ривоятлари). Ҳанафий уламолардан Ибн Нужайм: “Агар кофир дейиш учун тӯқсон тӯққизта далил бӯлса- ю, кофир демаслик учун биргина далил бӯлса, тӯқсон тӯққизни қӯйиб, ӯша бир далилни олиш керак “,- дейдилар. Хозирги кунимизда ёшларимиз, баъзи бир Сохта салафийларнинг жим-жимадор суҳбатлари қурбони бўлиб қолишдан сақланишлари, ижтимоий тармоқлар орқали тинч ва осуда яшаб келаётган ва диний ибодатларни қилаётган, айниқса, диний- дунёвий раҳбарларни кофирга чиқариб обрӯсизлантиришга уринаётган, тинч юртимизни барбод қилиб, нотинч қилиш каби гуноҳ ишларга чақираётган кимсалардан огоҳ ва эҳтиёт бӯлишлари талаб этилади. Аллоҳ таоло юртимиз мусулмонларини, мусулмон уммати бирлигига раҳна солувчи маънавий таҳдид бӯлган “такфир “дан сақласин. Муҳибуллоҳ Ҳудойбердиев  Тўрақўрғон тумани бош имом хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
73
6
#Мақола #Мотуридий #Мавзу: ИЙМОНДА ИСТИСНО МАСАЛАСИ Бугунги кунда диний таълимотни интернет оламида осонгина тарқатиш мумкин. Бузуқ тоифалар ўз сайтларида мотуридийлар ва ашъарийларга раддиялар жамланган алоҳида-алоҳида бўлимлар очиб қўйишган. Уларда компютер китоблари-ю, жуда кўп мақолалар қўйилган. Уларнинг аксари араб тилида бўлса-да, бузуқ тоифаларнинг ариғига сув очиб юрган айрим тилмочлар, ўзбек тилига ҳам таржима қилиб тарқатишни аллақачон бошлаб юборишган. Уларда, албатта, истисно масаласини нотўғри талқин қилиш йўли билан мазҳабга эргашишдан қайтариш, мусулмонларни парчалаш ва ички низолар уруғини сочиш кўзда тутилган. Иймонда истисно қилиш масаласи ақидавий масалалардан бўлиб, ҳар бир мўъмин-мусулмон бу ҳақида хабардор бўлиши керак. Иймонда истисно қилиш дегани мўъмин кимсанинг: "Худо хоҳласа, мен мўъминман!", деганга ўхшаш гапларни айтишидир. Бу гапнинг жоиз бўлиши ёки жоиз бўлмаслиги борасида аҳли сунна ва жамоанинг икки йўналиши вакиллари – ашъарийлар ва мотуридийлар бир-бирлари билан ихтилофга борганлар. Бу ихтилоф фақат шу сўзни айтиш-айтмаслик борасида (лафзий) бўлиб, маъносини тўғри тушунилганда, ҳеч қандай ихтилоф йўқлиги маълум бўлади. Мотурдийларга кўра, мўъмин кимса ҳозирги иймонли ҳолини назарда тутиб, ўз иймонида шак-шубҳага бориши мумкин эмас. Чунки, у иймонли бўлса, ҳақиқий иймонли бўлади. Бирор одамнинг чала иймонли бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун у: "Мен, иншааллоҳ, мўъминман!", демайди. "Иншааллоҳ", "Худо хоҳласа" каби гаплар бирор нарсада шак қилган кимсанинг, ўша нарсанинг ҳақиқатини Аллоҳга топшириши бўлиб, ўз иймонига тўла ишонган кимса бу гапни айтмаслиги керак. Ашъарийларга кўра, мўъмин кимса ҳозирги иймонли ҳолида ўз иймонига шак-шубҳага бормаса ҳам, лекин, кейинги ҳолини, дунёдан ўтиш асносини аниқ билмагани боис, у шу кейинги ҳолатини назарда тутиб, "Мен, иншааллоҳ, мўъминман!", дейиши керак. Айрим ҳанафий олимлари томонидан айтилган, баъзи фиқҳий манбаларда акс этган фикрлардан бири: "Ҳанафийлар шофеъийларнинг қизларига уйланиши дуруст эмас, чунки, улар имонида истисно қиладилар. Иймонда истисно қилганлар кофир бўлурлар", деган фатво бўлиб, бу асос эътибори билан янглиш нақл қилинган ва хато чиқарилган фатводир. Буни ўз даврида ҳанафий олимлар тўғри англаб, кучли раддиялар билан инкор қилганлар. Бу фатволар шозз фатволар сифатида фақат китоблардагина қолиб кетди, ҳеч ким унга амал қилмади. Кўпчилик ҳанафийлар ва муҳаққиқ олимларнинг фикрлари ва раддияларига суяниб, ушбу чиқарилган шозз фатволар ҳанафийликда асло қабул қилинмади. Юқорида батафсил зикр қилинган, айрим ҳанафийлар томонидан айтилган шозз фатволаридан бири бўлмиш: "Ҳанафийлар шофеъийларнинг қизларига уйланиши дуруст эмас, чунки, улар иймонида истисно қиладилар. Иймонда истисно қилганлар кофир бўлурлар" каби фатволарни рўкач қилиб, мазҳабларни тан олмайдиган янги чиққан тоифалар ашъарийлар ва мотуридийлар орасида ақидавий ихтилоф ва келишмовчиликлар бор, деб оламга жар солмоқдалар. Буларнинг фикри бирёқлама бўлиб, мазҳабларда қабул қилинмаган фикрни ўртага олиб чиқишга, асл ҳақиқатни яширишга, мазҳабда қабул қилинган ҳақиқий фатвони кўрсатмасликка асослангандир. Аллоҳ таоло тўғри йўлдан чалғиб қолишимиздан асрасин! Аҳли суннат ва-л-жамоат йўлининг ҳомийлари бўлмиш, ўтган уламолардан рози бўлсин! Бугунги кунда уммат тинчлигини кўзлаб, соф аҳли суннат эътиқодини тарқатиш ғамида юрган барчани ўз паноҳида асраб-авайласин! (Оқимларга раддия иловаси асосида таёрланди) Янгиқўрғон тумани "Боҳовуддин Пирим" жоме масжиди имом ноиби Музаффар Зулфиқоров 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
60
7
#Мақола #Мазҳаб #Радлия #Мавзу: Мазҳабимизда фотиҳадан кийинги оминни овоз чиқармасдан айтиш Ҳанафий уламолар одамларни ўз фикрларига юргизишга ўринмаганлар. Улар хар бир хукумга Қурьон ва Суннатдан аниқ бир далил келтиришга ҳаракат қилганлар . Омин лафзи Қурондан эмаслиги ҳаммамизга маьлум. Омин лафзи дуо. Унинг маьноси (Ижобат қил) яъни(Дуони қабул қил ) демакдир . Алоҳ таъоло (Аъроф) сурасида шундай деб марҳамат қилган. ( Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуъо қилинг! Албатта У тажовузкорларни хуш курмайди). Демак Оминни ичимизда айтсак , мазкур оятга амал қилган бўламиз. Ҳанафий уламолар ўз гапларини тасдиқлаш учун яна бир қанча ривоятларни келтирадилар . Абу воил розияллоху ъанҳудан ривоят қилинади . ( Али ва Ибн Масъуд : Бисмиллоҳир роҳманир роҳим: ни ҳам : Аъузуни: ҳам : Омин: ҳам овоз чикариб айтмас эдилар. Росулуллоҳ билан доимо юрган ҳазрати Али Абдуллоҳ ибн Масъуд каби ўта илмли саҳобиларнинг ( Оминни ) ичларида айтиши ҳам кучли далил ҳисобланади. Бошқа бир ривоятда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам ( Оминни) ичларида айтиб намоз ўқишлари такидланади. Намоз жуда ҳам машҳур ибодат ҳисобланади . Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам намоз фарз булган кундан бошлаб ҳар куни беш вақт намозни жамоат билан ўқиганлар . Ул зот саллолоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир намозлари минглаб кишилар томонидан синчковлик ила кузатиб турилган . Агар Оминни овоз чиқариб айтиш афзал бўлганида, У Зот бу нарсани баён қилган бўлар ва орада ҳеч қандай шубҳа қолмас эди . Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васаллам ўзлари имом ҳоллларида , баъзида таълим учун биринчи сафдагилар эштадиган қилиб Омин деганларидан бошқа ҳеч бир далил йуқ , айниқса , имомга иқтидо қилган кишиларнинг Оминни овоз чиқариб айганлари ҳақида ҳеч қандай ривоят маълум эмас . Мансурхон Марупов, Косонсой тумани “Ҳазрати Умари Одил” жоме масжиди имом-хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
57
8
#Мақола #Мотуридий #Раддия #Мавзу: Имон – иқрор ва тасдиқдан иборат. Имон “ишонч”, “эътиқод”, “тасдиқлаш”, “омонлик бериш” маъноларини англатиб, динимизнинг бешта асос, яъни устунларидан биринчисидир. Ҳанафий мазҳабимиз ва мотуридия ақидамизга кўра, имон Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ таолодан етказган барча хабарларини тасдиқлаш ва иқрор қилишдан иборат. амал имондан эмас. Яъни, динда буюрилган амалларни адо этиш фарз бўлса-да, улар имондан ҳисобланмайди. Шунга кўра амални тарк қилиш туфайли куфрга ҳукм қилинмайди. Имон зиёда ҳам, нуқсон ҳам бўлмайди. Чунки имоннинг асли тасдиқдан, яъни юз фоизлик қатъий ишончдан иборат. Бундай тасдиқда эса зиёда ва кам бўлиш тасаввур қилинмайди. Яъни, камайса, юз фоизлик ишонч бўлмагани учун имон бўлмай қолади, кўпайишнинг эса ўзи тўлиқ бўлгани учун имкони йўқ. Афсуски, ҳозирги кунда мутаассиб оқимлар “амали йўқлар имонсиз бўлади ва дўзахда куяди” деган даъво билан ўзларига эргашмаган мусулмонларни имонсизликда айблашга ва охират билан қўрқитишга ҳаракат қилмоқдалар. Мазкур масала бўйича ҳанафий мазҳабининг фақиҳ, муфассир, мутакаллим ва муҳаддис олими Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагиларни баён қилган: “Баъзи адашган фирқалар Қуръон ва суннатга тўғри келмайдиган қарашлари сабабли кишиларни шаҳодат калималарини айтаётган бўлсалар-да, ислом арконларини адо этаётган бўлсалар-да, кофирга чиқаришга уринганлар. Бошқа баъзи фирқалар эса юқоридагилардан мутлақо тескари йўл тутишиб, шаҳодат калималарини талаффуз қилганларни бирор ҳолатда ҳам куфрга чиқариб бўлмайди деб ҳисоблашган. Аҳли сунна вал жамоадагилар эса куфрга чиқаришни мутлақо инкор ҳам қилмайдилар ва ҳар бир гуноҳ туфайли куфрга ҳам ҳукм қилмайдилар, балки аҳли қибла тўғрисида доимо яхши фикрда бўладилар”. “Ақидатут Таҳовий” китобида қуйидагилар таъкидланган: “Қибла аҳлини гуноҳ иш қилсалар ҳам кофир санамаймиз, башарти уни гуноҳ иш эканлигини кўр-кўрона инкор этмаса. ...Киши имондан чиқиши учун имонга киришига сабаб бўлган нарсаларни инкор этган бўлиши керак. Раҳматуллоҳ Мирсайдуллаев, Наманган шаҳар “Мулла Исмоил” масжиди имом ноиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
36
9
#Мақола #Мазҳаб #Раддия #Мавзу: Махумларни хотирлаш ва улар хаққига Қуръон ўқиш хукми Ўзбек ҳалқининг гўзал одатларидан бири маййит чиққан ҳонадон аҳлига таъзия изҳор этиб, ўтганлар ҳаққига Қуръон оятларидан тиловат қилиб, савобини бағишлашдир. Бу одат аслида ҳалқимизга Ислом дини таълимоти асосида кириб келган. Қуръон оятилари нафақат  марҳумларга ҳатто уни ўқигувчиларнинг ўзига ҳам манфаатлидир. Аҳли суннат таълимоти бўйича, тириклар томондан қилинган яхши ишларнинг савоби албатта, марҳумларга етиб боради. Бу этиқод ҳалқимизнинг қон-қонига синггиб кетганки, ҳатто уни Ислом дини илмларидан тўлиқ хабари йўқлар ҳам билади. Маҳалла-кўй, таниш-билишлар орасида таъзия бўлса, дарҳол бориб ҳонадон эгаларига тасалли бериб, фотиҳа ўқиб келиш одати ҳам шундандир. Аммо, кейинги даврларда янги чиққан айрим адашган тоифаларнинг талқин қилишича, Қуръон ўқиб савобини ўтганларга бағишлашнинг фойдаси йўқ эмиш. Такфирчи ваҳҳобийларнинг раҳнамоларидан бири саналмиш, ибн Бознинг “Ал-фатава”, деб номланган китобида бу ҳақда қуйидаги маълумотни учратасиз: “ان قراءة القرءان على أموات المسلمين ضلال” Яъни, “мусулмонларнинг ўликларига Қуръон тиловат қилиб савобини бағишлаш ҳаромдир!”. Ибн Бознинг бу фатвоси салафи-солиҳлар жумлаи жаҳон аҳли сунна мусулмонларининг фикрига хилофдир. Шу билан бирга унинг бу ва бу каби бошқа бидъатлари тинч-тотув яшаб келаётган мусулмон миллатлар орасида фитна, адоват ва ихтилоф уруғларини сочувчи омил вазифасини ҳам ўтаб берди. Маййитларга тиловат савобининг етиб бориши уммати муҳаммадиянинг ижмоъси билан исботланган. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг машҳур “Ал-азкор” номли асарида айтади: ”Тириклар дуосининг ўтганларга манфаъати бор, амалларнинг савоби ҳам етиб боради, деб уламолар ижмоъ қилганлар”. Шунингдек, имом Нававий ҳазратлари имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳдан қуйидагича ривоят қилган: ويستحب أن يُقرأ عند الميّت شىء من القرءان وإن ختموا القرءان عنده كان حسنًا Яъни, “маййитнинг қабри олдида Қуръон оятларидан ўқишлик мустаҳабдир, агар Қуръоннинг ҳаммасини ўқиб хатм қилинса, янада яхши бўлади”. Имом Шофеъийнинг бу сўзлари “тиловат савобини бағишлаш ҳаром”, деган ваҳҳобий-салафийларнинг барчасига қарши ҳужжат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳам, اللهم اغفر لاهل البقيع , “Эй Аллоҳ Бақиъ қабристон аҳлини кечиргин”, деб дуо қилганлари машҳур ҳадисларда келган. Ва яна, жаноза намозининг ўзида ҳам учинчи такбирдан кейинги ўқиладиган дуода “тирикларимиз ва ўтганларимизнинг гуноҳларидан ўт”, деб дуо қилинади. Бу дуони ҳатто ўша ибн Бознинг ўзи ҳам, издошлари ҳам ўқиб келишади. Маъқал ибн Ясорнинг ҳадисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: اقرءوا يـس على موتاكم “Ўликларингизга Ясин сурасини ўқинглар”, деган тавсиялари айтилган. Имом Бухорий ва имом Муслимлар ривоят қилган бир ҳадисда айтилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кун қабристондан ўтар экан, тўсатдан икки ёнма-ён қабр олдида тўхтайдилар ва асҳобларига бирон новда келтиришни буюрадилар. Асҳоблар дарҳол хурмо новдасини келтиради, Расулуллоҳ новдани иккига бўлиб, иккала қабр устига санчиб қўяди. Бу ҳолга ажабланиб қараб турган саҳобаларга Ул зот: “Шу икки қабр эгалари қабрида азоб чекишмоқда, уларнинг бири бавлидан сақланмас, иккинчиси эса бировларнинг айбини ташиб чақимчилик қилар эди. Зора, шу новда қуригунча уларнинг азоби енгиллашса..”, дедилар. Худди шу ҳадиснинг шарҳида имом Нававий айтганларки: “Оддий бир новданинг айтган тасбиҳларидан қабр аҳлига манфаат бўлса, инсон зоти ўқиган оятларнинг қандай нафи бўлмасин?! Албатта, Қуръон оятларининг нафи новданинг тасбиҳидан кўпроқ бўлади”. Бу каби ҳужжат далилларни кўплаб келтириш мумкин. Қадимдан мағрибу-машриқ мусулмонлари ўқилган оятларнинг савоби марҳумларга етади, деб эътиқод қилиб келган. Учқўрғон туман "Музаффархон эшон" жоме масжиди имом хатиби Ҳушназаров Иброхимжон 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
45
10
#МАҚОЛА #ОИЛА #ЮРТ ОИЛА ТИНЧ БЎЛСА, ЮРТ ФАРОВОН БЎЛАДИ. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ислом дини оилада меҳр-муҳаббат ва раҳм-шафқ
#МАҚОЛА #ОИЛА #ЮРТ ОИЛА ТИНЧ БЎЛСА, ЮРТ ФАРОВОН БЎЛАДИ. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ислом дини оилада меҳр-муҳаббат ва раҳм-шафқатни энг муҳим қадриятлардан бири сифатида белгилаган. Қуръон оятлари ва ҳадислар инсонларни ўз жуфтига, фарзандларига, ота-онасига ва барча яқинларига меҳрибон бўлишга чақирган. Оилада меҳр-муҳаббат ҳукм сурса, жамият ҳам мустаҳкам ва фаровон бўлади. Батафсил..... Ғиёсиддин Тожимирзаев, Учқўрғон туман “Бузрукхўжа эшон” жоме масжиди имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
35
11
#МАҚОЛА #ГИЁҲВАНДЛИК #ЁШЛАР ГИЁҲВАНДЛИКДАН ЁШЛАРИМИЗНИ АСРАЙЛИК •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ҳозирги асримизда гиёҳвандлик балоси
#МАҚОЛА #ГИЁҲВАНДЛИК #ЁШЛАР ГИЁҲВАНДЛИКДАН ЁШЛАРИМИЗНИ АСРАЙЛИК •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Ҳозирги асримизда гиёҳвандлик балоси инсоният ҳаётига жиддий хавф солаётган, унинг азиз ва мукаррамлигига путур етказаётган машъум иллатлардан бири бўлиб турибди. Гиёҳвандлик Аллоҳ таоло инсонга ато этган жон, жисм ва ақл неъматларининг заволига сабабчидир Батафсил..... Мансурхон Нишанов, Чортоқ тумани “Ҳазрати Усмон” жоме масжиди имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
33
12
#МАҚОЛА #ИСЛОМ #МАЗҲАБ МАЗҲАБСИЗЛИК ... •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Хулоса қилиб айтганда, мазҳаблар динга киритилган янгилик (б
#МАҚОЛА #ИСЛОМ #МАЗҲАБ МАЗҲАБСИЗЛИК ... •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Хулоса қилиб айтганда, мазҳаблар динга киритилган янгилик (бидъат) эмас, балки Қуръон ва Суннатни тўғри тушунишнинг илмий тизимидир. Ким мазҳабга эргашса, у ўзбошимчалик билан хато қилишдан асралади ва бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига энг хавфсиз йўл билан эргашган бўлади Батафсил..... Муҳаммадхон Абдураҳманов, Наманган шаҳар “Мулла Исмоил” жоме масжиди имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
27
13
#Мақола #Ҳанафий #Мавзу: МАЗҲАБСИЗЛИК ТУШУНЧАСИ Ҳозирги кунда бутун мусулмон оламида ислом ниқоби остидаги ақидапараслик гурухларидан ташқари яна бир таҳдиднинг янги қатлами намоён бўлдики,у ҳамбўлса мазҳабсизликка чақирувчилар тоифасидир. Уларнинг даъвосича, исломда унга эътиқод қилувчи шаҳс учун суннийликдаги тўрт фиқҳий мазҳабларнинг бирига эргашиш шарт қилинмаган.Агар бирор бир мусулмон унга амал қилса,у кўркўрона тақлид қилгани учун ҳатокор мутассиб ва диндан ажралган фирқа бўлади дейишади. Бугунги кунимиздаги ҳар бир мусулмон якка тартибдаги ижтиҳод билан шугулланиши керак, деган гап ҳам мутлако асоссиздир. Имом Аҳмад айтадилар "Ким динда тақлид йўқ деса, Аллоҳ ва Унинг Расули олдида фосиқдир. Унинг сўзи Сунна ва салафи солихлар қарашларини рад қилишдир". Мужтахид Абдуллох ибн Вахб айтадилар: "Мен 360 та уламони учратдим. Агар Имом Молик ва Имом Лайс бўлмаганда уларнинг илмларида адашиб кетардим" ИМОМ МОЛИКНИНГ шогирди бўлган, моликия мазҳабининг мужтахиди ибн Ваҳб бу сўзлари билан айтмоқчики, хадисларни тушуниш ва унга эргашишда Имом Молик тушунча бермаганда адашар экан. Яна у айтади: "Ҳадис илмлари, агар фиқҳ илми бўлмаса, адаштиради". Имом Таховий, Имом Ибн Сурайж, Имом Кудурий, Имом Сарахсий, Имом Жувайний, Имом Ғаззолий, Имом Нававий ва кўплаб мужтаҳид уламолар тўрт мазҳабдан бирига эргашганлар. Ваҳоланки, улар "илм денгизлари" дея эътироф этилган зотлар бўлиб, бугунги кунимизгача барча мусулмонлар уларнинг илмларидан фойдаланиб келмокдалар. Мазҳабдан юз ўгириш салафи солиҳ йўлидан юз ўгириш булиб, шубҳасиз адашишга олиб боради. Шунинг учун ҳам замонамизнинг машхур алломаларидан доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: "Мазҳабсизлик ислом шариатига таҳдид соладиган хатарли бидъатдир", - деганлар. Минг афсуслар бўлсинки,мана шундай етук олимлар бир мазҳабни ушлаб,тўғрилигини эътироф қилмб турган бир пайитда баъзи юртдошлаоимиз"Мен Қуръон ва ҳадисдан ўзим ҳукум оламан"деб даъво қлиб,турли ихтилофлар келтириб чиқармоқдалар.Ўзлари адашгани етмагандек,ўзгаларни ҳам адашишига сабаб бўлмоқдалар. Орифхон Имомов, Тўрақўрғон тумани "Ҳўжа Калон Абдулмоний" масжиди имом хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
67
14
#Мақола #Ихтилоф #Hfllbz #Мавзу: Макка фатхидан кейин хижрат йўқ!. Ҳижратга даъват қиладиганларнинг етакчилари «Нисо» сурасидаги ушбу оятни далил қилиб келтирадилар: «Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганларга фаришталар: «Нима қилаётган эдинг-лар?» – дерлар. Улар: «Ер юзида бечора эдик», дерлар. «Аллоҳнинг ери кенг эди-ку, ҳижрат қилсангиз бўлмасмиди?!» – дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой!» (97-оят). Аслида эса, Тафсири Бағавийда ушбу оят, исломга кирган, аммо ҳижрат қилмаган, Бадр жанги куни Макка мушриклари сафида муртад ҳолида мусулмонларнинг зиддига чиқишиб, жангда ўлдирилган Қайс ибн Фокиҳ ибн Муғира ва Қайс бин Валид ибн Муғиралар ҳақида туширилгани келтирилади. Чунки Аллоҳ таоло Пайғамбаримизнинг ҳижратларидан кейин мусулмонларнинг исломини фақат ҳижрат билан қабул қилди. Макка фатҳ қилингандан сўнг ҳижрат бекор (насх) қилинди. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам “ Макка фатҳидан сўнг ҳижрат йўқ” дедилар (Бағавий тафсири). Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари, ҳижрат тўғрисида берилган саволларга берган жавобларида қуйидагиларни келтирганлар. Ҳаким ибн Муовиядан, у отасидан ривоят қиладилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг барчаси мусулмонга ҳурматлидир. Улар икки бир-бирига ёрдамчи биродардирлар. Аллоҳ Азза ва Жалла мушрикдан, мусулмон бўлганидан кейин токи у мушрикларни тарк қилиб мусулмонларга келмагунича, амални қабул қилмайди», дедилар» (Насаий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган). Уларнинг гапларига раддия: Улар далил қилиб келтираётган оят ва ҳадис қўрқитиш маъносидаги матнлардандир. Бу каби оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш учун асл ҳукмларга қайтилади. Асл ҳукм бўйича, аҳли тавҳид дўзахда абадий қоладиган кофир бўлмайди. Имом Муҳаммад ибн Исмоил ас-Санъоний ўзининг «Субулус Салом» номли машҳур китобида юқоридаги ҳадис ва унинг маъносидаги бошқа ҳадисларни шарҳлаб бўлганидан кейин, қуйидаги ҳадиснинг шарҳида айтади: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган. «Бу ҳадис умумий ва ўзидан олдин келган ҳижратга далолат қилувчиларини насх қилувчидир, дейдилар. Шу билан бирга, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бўлган арабларни Ўзлари томон ҳижрат қилишга амр қилмаганлар ва ўз юртларида туришларини инкор қилмаганлар». Ушбу далиллар сохта салафийларнинг оят ва хадисларни ўз қарашлари билан юзаки қараб ҳукм олаверишлари мана шунақа кўплаб ихтилофларга, улар орқасидан тушунар-тушунмас адашиб қолаётган ҳолатлари мавжуд. Ёшларимиз ва ихлосманд биродарларимиздан сохта салафийларнинг алдамчи иддаоларига кўр кўрона ишониб қолмасликларини сўраб қоламиз. Манбаълар асосида Мингбулок тумани "Шохи Фозил" жоме масжиди имом хатиби Махмудхон Сидикходжаев 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
52
15
#Мақола #Мазҳабсизлик #Раддия #Мавзу: БЕМАЗҲАБЛИК- ДИНСИЗЛИКГА ЙӮЛ. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ихтилофлар ҳақида ёзган асарларида шундай деган эдилар: Мусулмонлар орасида турли ихтилофларни қўзғаётган бемазҳабларнинг фаолиятлари ҳам ўзига хос. Одатда, ихтилофни қўзиган шахс одамларга кўринмайди. Балки ўз одамини юбориб, «фалончига мана бу саволни бер, у ундай деса, сен бундай дегин» қабилида гап ўргатади. Ҳалиги одам унинг айтганини қилиб, мусулмонлар ичида ихтилоф қўзғайди. Бу ҳолат бир эмас, бир неча кишидан, бир неча марта такрорлангандан кейин, ихтилоф тарқалиб, ўз кучини кўрсата бошлайди. Баъзи одамлар, биз нотўғри иш қилаётган эканмиз деб, ихтилофчига ергашади. Бошқалари шубҳага тушади. Учинчиси: «Шу пайтгача қилган ибодатимиз нима бўлди?» дейди ва ҳоказо. Охири, одамлар орасида катта нохушлик содир бўлади.   Бу пайтда ихтилофчиларнинг «мулла»си ўзининг югурдакларига яна бошқа бир ихтилофни ўргатиб, уларни кишилар ичига юборишга тайёрлаётган бўлади. Югурдаклар эса, ўзларига айтилган, ихтилоф қўзғаш учун тўқилган сафсатани тўтиқушдек такрорлашга ошиқаётган бўладилар. Аммо аста-секин уларнинг сирлари фош бўлиб, башаралари кўпчилик ичида намоён бўлмоқда.   Ҳозирги кунга келиб, маълум бўлишича, ихтилофчиларнинг «мулла»ларига ҳам кўрсатмалар чет элдаги хўжайинларидан келар экан. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, дунё мусулмонлари орасида ихтилоф қўзғаш ишлари халқаро марказдан бошқариб борилмоқда. Эндиликда ихтилофчи бемазҳабларга ижтимои тармоқлар, интернет орқали кўрсатмалар келмоқда. Улар мазкур кўрсатмаларни таржима қилиб, югурдаклари уни кўтариб олиб, мўмин-мусулмонлар ичида ихтилоф уруғини сочмоқдалар. Ушбу сатрларда зикр қилинаётган ихтилофлар нафақат Ўзбекистон, Ўрта Осиё ёки МДҲ давлатларида, балки бутун дунёда мусулмонларнинг бошини қотираётганлари ҳечкимга сир эмас. Биз «ихтилофчилар» ва «Бемазҳаблар» деб атаётган фитначилар кимлар ӯзи? Энг ачинарлиси уларнинг кӯпчилиги динда улуғ иш қиляпман деб ӯйлайди. Аллоҳ таоло дунёга келтирган юртида туғилиб қаерлардаги дунёсини деб охиратини бой берган, нафсини қулига айланган, инсонларни ўртасига фитна уруғини тарқатаётган инсонлар ,ўз юртини хоини, кечириб бўлмайдиган гунохларди содир этувчи инсонларга эргашиб не-не орзулар билан дунёга келтирган ота-онасини халқ олдида бошини эгилишига сабаб бўлаётгани ачинарлидир. Аллоҳ таоло барчамизни бу ўткинчи дунё фитналарига алданиб қолишдан Ӯзи паноҳида асрасин. Манбалар асосида тайёрланди Косонсой тумани "Исломобод" жоме масжиди имом хатиби Ҳошимжон Қорабоев . 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
67
16
#Мақола #Ихтилоф #Раддия #Мавзу: ЗАМОНАВИЙ ҲИЖРАТ Бундай эркинлик эса гоҳида чегарадан чиқиб, баъзи ёшлар нохолис манбалардан динни ўрганишга ўтишлар ҳам кузатилди. “Исломда ҳижрат қилиш фарз экан”, деган ғояни нотўғри тушуниш оқибатида ўз юртини сотиб, ватандан кечиб хорижга чиқиб кетаётган, аниқроғи, хориждаги диний экстримистик гуруҳлар қўлига тушиб қолаётган ёшлар ҳақида ҳам эшитиб қоламиз. Аслида ҳижрат нима? Нима учун ҳижрат пайдо бўлган эди? Ҳижрат луғатда “кўчиш” маъносида бўлиб, истилоҳда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ул зот кўрсатмаси ва бошчилигида мусулмонларнинг Ҳабашистонга ва сўнгра Мадинага кўчиб ўтишлари тушунилади. Кейинчалик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага кўчиб ўтганларидан бошлаб ҳижрий сана ҳисоби бошланган. Бу сананинг жорий қилиниши Ҳазрати Умар роизяллоҳу анҳунинг халифалик даврида мусулмонларнинг бошқа мамлакатлар билан дипломатик алоқалари натижасида йўлга қўйилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ҳижратнинг келиб чиқишига мусулмонларнинг ўз юртларига сиғмай қолишлари, аниқроғи, жонларига ва динларига ҳалокатли хатар юзлангани боис мажбурлик ва зарурият сабаб бўлган эди. Шунинг учун ҳам саҳиҳ ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ!” дея марҳамат қилганлари зикр этилади. Ушбу ҳадис барча саҳиҳ ҳадислар тўпламларида мавжуд. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ухлаётганида ёстиғи тагидаги ҳамёнини ўғри уриб кетади. Уни ушлашиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига олиб борадилар. Шунда ўғри ўз қилмишини ушбу маблағ эвазига ҳижрат қилмоқчи эканлиги билан оқламоқчи бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни жазолашни буюрадилар. Кейин унга Маккага қайтишни ва ўз юртида яшашини айтиб, “Ҳижрат тўхтатилди!” дея ҳукм қиладилар. Мазкур воқеадан ҳижрат аллақачонлар тўхтатилганини, шунингдек, асли ҳижрат яхшилик экани, уни қиламан деб, одам ҳар қандай ёмонликни қилиши мумкин, деган фикрнинг нақадар нотўғри эканини билиб оламиз. Демак, ватанни сотиб, ўз юрти одамларига ёмонликни раво кўриб асло ҳижрат қилиб бўлмас экан! Аслида ватан, она ватан соғинчи, унга мансуб бўлиш ҳар нарсадан устун туради. Ўзга юртларда ҳам ҳеч қачон ўз юртини, ватан ободлигини, ватан соғинчини унутмаслик даркор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва унинг давридаги мусулмонларга энг кўп ёрдам берган мусулмонлар Мадиналик ансорлар эди. Улар ўзларининг фидойиликлари, меҳмондўстликлари, беғараз ёрдамлари ила ислом пайғамбарининг кўнглини олган эдилар. Бироқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар ҳижрат бўлмаганда эди, ансорлардан бири бўлган бўлардим!” дея лутф қилганлар. Ҳанафий олимларидан бўлмиш Абу Жаъфар ат-Таҳовий (р.ҳ.) ушбу ҳадисни шарҳ қила туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзга ватандан, яъни Маккалик бўлгани боис ўзларини ансорлар жумласига киритмаганлар, деган. Бу ерда ансорлар нақадар улуғ инсонлар бўлгани билан бирга уларга ўзини мансуб қилиш нақадар улуғ фазилат бўлса ҳам, лекин инсон ҳеч қачон ўз ватанидан кеча олмаслиги, ватанни танлай олмаслиги, балки ҳар бир инсон ўз она юртига, ота ватанига содиқ фарзанд бўлиши лозимлиги маълум бўлади. Янгиқўрғон тумани бош имом хатиби Акмалхон Саппанов 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
69
17
#Мақола #Салафий #Раддия #Мавзу: СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ АҚИДАВИЙ ЗАЛОЛАТЛАРИ "Ҳар қандай солиҳ ва фожир имом орқасида иқтидо қилиб намоз ўқишни жоиз деб биламиз. Яхши-ёмон мусулмонга ҳам жаноза ўқийверамиз. Мўъминман деб юрганларни қатъий жаннатий ёки дўзахий деб айтмаймиз. Уларни то аниқ белгиси зоҳир бўлмагунча кофир, мушрик ёки мунофиқ деб гувоҳлик бермаймиз. Уларнинг зоҳирига қараб мусулмончилик муомаласини қилаверамиз, ботинларини Аллоҳга ҳавола этамиз". (Ал-ақида ат-Таҳовия) Юқоридаги сўзлар ақида китобларимизда келтирилган. Бундан кўринадики, бугун имомларнинг орқасида намоз ўқимай алоҳида ўқиётган Сохта Салафийлар мана шу ўринда ҳам ҳаддиларидан ошадилар. Ақида бўйича фосиқга эргашиб ўқилган намоз ҳам дуруст бўлар экан. Улар эса Росулуллоҳ (соллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг меросҳўрларига иқтидо қилиб намоз ўқимайдилар. Ўзлари залолатда бўла туриб, дин пешволарини адашганлар деб ҳисоблайдилар. Иймон калимасини айтиб, мусулмонлиги зоҳир кўриниб турган диндошларини кофирга чиқарадилар. Пайғамбар (Алайҳиссалом)нинг сўзларида бу калимани айтган киши, сўзида адашган бўлса, бу сўз ўзига қайтиб қолиши ҳақида огоҳлантирган эдилар. Бизнинг Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра, зоҳиран мусулмонлиги кўриниб турган инсонни мўмин деб биламиз. Уларнинг барчасига гўзал муомилада бўламиз. Бизга кўра мусулмоннинг адади камайишидан кўра, кўпайиши суюклироқ ҳисобланади. Сохта Салафийлар диндошларининг қонини, молини, обрусини эгаллаш учун, аввало уни кофирга ҳукм қиладилар. Мусулмонларни илк маротаба кофирга чиқарган тоифа Хаворижлар фирқаси бўлса, бугуннинг хаворижлари яъни диндошини кофирга чиқарувчи тоифа сохта Салафийлардир. Шунинг ўзи уларнинг ақидаси бузуқлигига далолат қилади. Манбалар асосида тайёрланди Сўфиев Абдулҳаким, Янги Наманган тумани "Саид Собитхон" жоме масжиди имом-хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
47
18
#Мақола #Ихтилоф #Раддия #Мавзу: Ҳижрат йўқлигига далиллар Пайғамбаримиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз давридаги мусулмонлар билан бирга азиз ватанлари бўлмиш Макка шаҳридан Ясриб шаҳрига кўчиб ўтганлар. Ана шу кўчиб ўтишлари араб тилида “ҳижрат” – “кўчиш” деб аталади. Ушбу ҳижратдан “ҳижрий йил” ҳисоби бошланган, яъни “кўчиб ўтганликнинг биринчи йили, иккинчи йили ва ҳоказо”, деб номлана бошлаган. Ушбу ҳижрат сабабидан Ясриб шаҳри Мадина деб атала бошлаган. Ана шу ҳижрат сабабидан Маккадан Мадинага кўчиб борганлар “муҳожир” – “кўчиб борувчи” ёки “кўчиб ўтувчи”лар деб аталган. Ҳижрат йўқлигига далиллар Муҳаддислар султони Имом ал-Бухорий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг саҳиҳ ҳадислар тўплами “Саҳиҳи Бухорий” – “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асарларида ўндан ортиқ жойида: لا هجرة بعد فتح مكّة – “ Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ!”, деган мазмундаги ҳадиси шарифни келтирганлар. Ҳозирда ҳижрат фарз, деб оламга жар солаётганларнинг ўзлари айрим ихтилофли масалаларни қўзғаш мақсадида доим Имом ал-Бухорий раҳимаҳуллоҳ номидан фойдаланадилар, у зотнинг асарларидан иқтибос келтиришни яхши кўрадилар. Қизиқ! У зот ривоятидаги, асарида ўндан ортиқ жойида келтирилган: لا هجرة بعد فتح مكّة – “Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ!”, деган мазмундаги ҳадис ҳақида лом-мим демайдилар Ҳижрат йўқлигига далиллар Ойша онамиз разийаллоҳу анҳо: “Бугун ҳижрат йўқ! Бир вақтлар мусулмонлар дини сабабли фитнага тушиб қолмаслик мақсадида Аллоҳ таолога ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қочган эдилар. Энди эса Аллоҳ исломни зоҳир қилди. Бугун ҳар ким хоҳлаганча парвардигорига ибодат қилаверади”, деганлар (Бухорий, 5/3900). Тобеъинларнинг яна бир улуғларидан бири Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ таниқли саҳоба Абдуллоҳ ибн Умар разийаллоҳу анҳуга: “Мен Шомга ҳижрат қилмоқчиман!”, деганлар. Ибн Умар разийаллоҳу анҳу унга: لا هجرة اليوم – Бугун ҳижрат йўқ! Ортингга қайт!”, деганлар (Бухорий, 5/4309). Бугунги кунда ҳизбчиларми, янги хаворижларми, бузғунчи “мусулмон”ларми, ўзларига “Мақсадга эришиш йўлида ҳаром ишларни ҳам қилиш мумкин!”, деган ботил фатвони чиқариб олишган. Шу йўлда улар одам ўлдиришдан ҳам, ҳаром-ҳариш мол-дунё тўплашдан ҳам, аёл-қизларнинг номусига тегишдан ҳам, оммавий қотилликлар уюштиришдан ҳам, намозхонларни масжидларда портлатиб юборишдан ҳам, ўзларига мушрик-кофирларни раҳнамо қилиб олишдан ҳам, қайтишмайди. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижратга тайёргарлик ниятида ўғирлик қилганларнинг қўлларини, “Ҳижрат йўқ!” дея аямай чопиб ташлатганлар. Сайдулло Ҳабибуллаев, Наманган тумани "Умарбой ҳожи" жоме масжиди имом ноиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
65
19
Марҳумларни хотирлаш ва улар ҳаққига қурон ўқишЮнусхон Умаров, Косонсой туман "Садпири Комил" жоме масжиди имом хатибиАМАЛ ИЙМОННИНГ РУКНИМИ?Қодиржон Умурзаков Поп тумани "Муҳаммаджон қори" жоме масжиди имом-хатибиИмон-иқрор ва тасдиқдир Чортоқ туман "Зайд ибн Хорис" жоме масжиди имом хатиби Макка фатҳидан кейин ҳижрат жоиз эмас.Нуруллоҳ Имамов, Тўрақўрғон тумани "Хонақоҳ" жоме масжиди имом-хатибиҚуръон Аллоҳнинг каломи, маҳлуқ эмасМУҲАРРАМ ОЙИ ВА АШУРО КУНИ ФАЗИЛАТИГИЁҲВАНДЛИК ИНСОНГА ҲАР ТАМОНЛАМА УЛКАН ЗАРАР БЕРАДИ
1
20
#МАҚОЛА #ГИЁҲВАНДЛИК #ЗАРАР ГИЁҲВАНДЛИК ИНСОНГА ҲАР ТАМОНЛАМА УЛКАН ЗАРАР БЕРАДИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Фатволарда келишича
#МАҚОЛА #ГИЁҲВАНДЛИК #ЗАРАР ГИЁҲВАНДЛИК ИНСОНГА ҲАР ТАМОНЛАМА УЛКАН ЗАРАР БЕРАДИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Фатволарда келишича, Гиёҳванд моддаларни истемол қилиш, уни сотиш ва унинг тижоратидан келган фойда ҳам харом саналади. Таъкидлаш жоизки, гиёҳванд моддаларни ёшларимиз ичида тарқатаётганлар жамиятимизнинг ҳам динимизнинг ҳам душманлари бўлиб, уларнинг охиратлари барбод бўлади Батафсил..... Фазлиддин Салимов Мингбулоқ туман “Мулла Тожи Аҳмад” жоме масжиди имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
44