SOF TA'LIMOTLAR | Расмий канал
Открыть в Telegram
Мақсадимиз: Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш Исломий маърифат таратиш Салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш ❓ @sof_talimotlar_bot 📝
Больше444
Подписчики
-124 часа
-27 дней
-830 дней
Загрузка данных...
Похожие каналы
Облако тегов
Нет данных
Возникли проблемы? Пожалуйста, обновите страницу или обратитесь к нашему support-менеджеру .
Входящие и исходящие упоминания
---
---
---
---
---
---
Привлечение подписчиков
сентябрь '26
сентябрь '26
+1
в 1 каналах
август '26
+11
в 5 каналах
Get PRO
июль '26
+12
в 4 каналах
Get PRO
июнь '26
+7
в 4 каналах
Get PRO
май '26
+13
в 6 каналах
Get PRO
апрель '26
+11
в 13 каналах
Get PRO
март '26
+17
в 7 каналах
Get PRO
февраль '26
+27
в 14 каналах
Get PRO
январь '26
+21
в 6 каналах
Get PRO
декабрь '25
+10
в 4 каналах
Get PRO
ноябрь '25
+8
в 20 каналах
Get PRO
октябрь '25
+9
в 16 каналах
Get PRO
сентябрь '25
+10
в 31 каналах
Get PRO
август '25
+10
в 24 каналах
Get PRO
июль '25
+16
в 24 каналах
Get PRO
июнь '25
+27
в 18 каналах
Get PRO
май '25
+1 073
в 61 каналах
Get PRO
апрель '25
+15
в 11 каналах
Get PRO
март '25
+10
в 10 каналах
Get PRO
февраль '25
+18
в 26 каналах
Get PRO
январь '25
+20
в 12 каналах
Get PRO
декабрь '24
+27
в 10 каналах
Get PRO
ноябрь '24
+28
в 7 каналах
Get PRO
октябрь '24
+19
в 10 каналах
Get PRO
сентябрь '24
+35
в 9 каналах
Get PRO
август '24
+16
в 14 каналах
Get PRO
июль '24
+20
в 13 каналах
Get PRO
июнь '24
+22
в 10 каналах
Get PRO
май '24
+36
в 11 каналах
Get PRO
апрель '24
+35
в 16 каналах
Get PRO
март '24
+33
в 17 каналах
Get PRO
февраль '24
+25
в 19 каналах
Get PRO
январь '24
+79
в 12 каналах
Get PRO
декабрь '23
+28
в 15 каналах
Get PRO
ноябрь '23
+2 070
в 17 каналах
Get PRO
октябрь '23
+69
в 13 каналах
Get PRO
сентябрь '23
+7
в 0 каналах
Get PRO
август '23
+12
в 0 каналах
Get PRO
июль '23
+3
в 0 каналах
Get PRO
июнь '23
+15
в 0 каналах
Get PRO
май '23
+20
в 0 каналах
Get PRO
апрель '23
+24
в 0 каналах
Get PRO
март '23
+33
в 0 каналах
Get PRO
февраль '23
+45
в 0 каналах
Get PRO
январь '23
+37
в 0 каналах
Get PRO
декабрь '22
+19
в 0 каналах
Get PRO
ноябрь '22
+53
в 0 каналах
Get PRO
октябрь '22
+71
в 0 каналах
Get PRO
сентябрь '22
+1 973
в 0 каналах
Get PRO
август '22
+43
в 0 каналах
Get PRO
июль '22
+48
в 0 каналах
Get PRO
июнь '22
+110
в 0 каналах
Get PRO
май '22
+20
в 0 каналах
Get PRO
апрель '22
+13
в 0 каналах
Get PRO
март '22
+2 112
в 0 каналах
Get PRO
февраль '22
+39
в 0 каналах
Get PRO
январь '22
+54
в 0 каналах
Get PRO
декабрь '21
+91
в 0 каналах
Get PRO
ноябрь '21
+105
в 0 каналах
Get PRO
октябрь '21
+55
в 0 каналах
Get PRO
сентябрь '21
+8
в 0 каналах
Get PRO
август '21
+11
в 0 каналах
Get PRO
июль '21
+14
в 0 каналах
Get PRO
июнь '21
+1
в 0 каналах
Get PRO
май '21
+24
в 0 каналах
Get PRO
апрель '21
+35
в 0 каналах
Get PRO
март '21
+1 252
в 0 каналах
| Дата | Привлечение подписчиков | Упоминания | Каналы | |
| 04 сентября | 0 | |||
| 03 сентября | +1 | |||
| 02 сентября | 0 | |||
| 01 сентября | 0 |
Посты канала
Repost from УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА
ОТАСИГА ЖАНОЗА ЎҚИТМАГАН ЎҒИЛ!
УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА ЎМИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ, УЛАМОЛАР КЕНГАШИ АЪЗОСИ@ZAYNIDDIN_DOMLA
| 2 | #Мақола #Мотуридий #Раддия
#Мавзу: Улуғларнинг қабрларига мақбара қилиш жоизлиги!
Бизга Абдуллоҳ ибну Мусо, Шайбондан, у Ҳилолдан, у Ҳилол Ваззандан, у Урвадан, у Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилиб гапириб берди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом дунёдан узилиш вақтдаги касал ҳолатларида шундай дедилар: “Пайғамбарларини қабрларини саждагоҳ қилиб олган яҳудий ва насароларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. (Дафн қилингандан кейин) Оиша (онамиз) : "Бундай бўлмаганда эди, (яъни саждагох қилинмаганда эди) албатта қабрларини кўрардилар (янъи қабрларини ўртасини девор билан тўсмаган ҳолда қоларди). Чунки мен саждагоҳ бўлишидан қўрқаман", дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Изоҳ: Бу ҳадисга этибор қилайлик! Оиша онамиз «масжид» дан мақсад сажда қилишларини назарда тутганлари ёққол кўриниб турибти. Агар: "Масжид бўлишидан қўрқаман", деган маънони берсак, қабрларини атрофлари масжидга айланиб бўлган ва ҳеч ким равзаи муборакларига сажда қилаётгани йўқ. Яъни, Саҳоба розияллоҳу анҳумлар ҳам шу жойга кўммаган бўлар эдилар.
Янгиқўрғон тумани "Заркент" жоме масжиди имом хатиби Абдулҳодий Ёқуббоев
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 105 |
| 3 | #Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: Мазҳабни бекорга чиқарганлар.
Билгинки, замонамиздаги ҳадис илмида назари қосирлар "Машориқ ал-анвор"ни бирров қараб чиқиб ёки ал-Бағавийнинг "Масобеҳ"ини кўриб, муҳаддислар даражасига етиб қолдим, деб ўйлайдилар. Буни улар ҳадисга жоҳилликлари сабабли қиладилар. Агар биров бу икки китобни зоҳир қалбидан тўла ёд олса, бу икковига бир қанча ҳадис матнларини қўшган бўлса ҳам у игнанинг тешигидан туя ўтгунгача ҳадисшунос бўлиб қолмайди. Замона аҳли "ан-Ниҳоя"гача ўқиганни ўзларича муҳаддислар муҳаддиси, Ибн Асирнинг "Жомеъ ал-усул"и билан шуғулланган кимсани эса Бухорий ал-аср дейдилар. Агар бунга қўшимча равишда у Ибн ас-Салоҳнинг "Улум ал-ҳадис" асарини, ан-Нававийнинг "ат-Тақриб"ини ёд олган бўлса ҳам у муҳаддислар мартабасига етиб борган бўлмайди. Муҳаддис дегани муснадларни, "Илал" китобларини, асмо ар-рижол фанини, олий ва нозил ҳадисларни, таниши, шу билан бирга жуда кўп ҳадис матн тўпламларини ёд олиши, олтита саҳиҳ ҳадислар тўпламини ўқиб эшитган, "Муснади Аҳмад, "Сунан л-Байҳақий", "Мўъжам ат-Табароний"ларни тўла ўқиб чиққан, бунга қўшимча равишда ҳадис жузларидан мингта миқдордаги жузларни қўшган кимса бўлади. Бу ҳам муҳаддисликнинг энг паст даражасидир".
Ҳижрий ўнинчи юз йилликдан олдин яшаган ас-Субкийнинг давридаги ҳолат шундай бўлса, бизнинг замонамизнинг ҳолига нима дейиш мумкин?!
Бизнинг давримиздаги ўзларини мазҳабларни янгиловчи деб билиб, ҳақ мазҳабларни бекорга чиқарадиган "муҳаддис"лар барчани гумроҳ қилувчидирлар. Масалан, улар ҳанафийликдаги ёки шофиъийликдаги қайсидир масалани "Сиҳоҳи ситта"дан топмаса, "Имом Абу Ҳанифа ёки Имом Шофиъий бу масалани ҳадисга хилоф равишда айтган", дейдилар.
Толибжон Шарипов,
Чортоқ тумани "Зайд ибн Хорис" жоме
масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 68 |
| 4 | #МАҚОЛА #ҚАБР #ЗИЁРАТ
ШУКР ҚИЛМОҚЛИК – ОЛИЙ НЕЪМАТ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Бугунги тинч, доруломон ва тўкин кунларимиз айнан ана шундай буюк неъматдир. Эндиги вазифамиз — ушбу неъматларнинг қадрига етиб, Яратганга чин дилдан шукр қилиш ва зиммамизга юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажаришдир
Батафсил.....
✍️ Алихон Олимов,
Наманган тумани “Мулла Гузар Ҳалифа” жоме масжиди имом ноиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing! | 25 |
| 5 | #МАҚОЛА #ҚАБР #ЗИЁРАТ
ҚАБР ЗИЁРАТИ — ИБРАТ УЧУН
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Қабрларни зиёрат қилиш масаласида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан очиқ ҳадис бор.
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Энди уларни зиёрат қилинглар». (Имом Муслим ривояти.)
Батафсил.....
✍️ Нуруллоҳ Имамов,
Тўрақўрғон туман "Хонақоҳ" жоме масжиди имом хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing! | 25 |
| 6 | #МАҚОЛА #ЁШЛАР #ТАРБИЯ
ЁШЛАР ТАРБИЯСИ — МИЛЛАТ КЕЛАЖАГИНИНГ КАФОЛАТИ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Инсон ҳаётида шундай бир бойлик борки, уни олтин билан ўлчаб бўлмайди, дунё мол-мулки билан тенглаштириб бўлмайди. Бу — фарзанд. Айниқса, ёш авлод — бир оиланинг эмас, бутун миллатнинг эртанги кунидир
Батафсил.....
✍️ Авазбек Тўраев,
Норин тумани “Қурбон ота” жоме масжиди имом хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing! | 21 |
| 7 | #Мақола #Ихтилоф
#Мавзу: Тинчлик хотиржамликни қадрига етайлик!
Инсоният яшаш давомида эзгу мақсадларга етиш учун доимо изланади ва ҳаракатда бўлади. Эзгу мақсадли инсон орзу-умидини амалга ошириши учун энг катта таянч бу тинчлик ва осойишталик муҳитидир. Оилада тинчлик ва осойишталик ҳукм сурса, оила бардавом ва мустаҳкам. Эл-юртда тинчлик ва осойишталик давом этса, мамлакат тараққиёти, фаровонлиги, юрт аҳлининг турмуши обод бўлади.
Тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, фарзандлар эмин-эркин камолга эришади, оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради. Демак, дунёда ҳаётнинг бир маромда давом этиши, халқнинг Ҳақ таоло буюрган амаллар ва ибодатлар ишларини мукаммал ва хотиржам адо этишлари учун тинчлик ва осойишталик лозим. Яратган Парвардигор Қуръони каримда ана шу тинчликни сақлаш ва қадрлаш вазифасини инсон зиммасига юклаб, Ислом дини тинчликка тарғиб қилишини, шайтоний йўлларга эргашмаслик лозимлигини таъкидлаб, шундай дейди:“Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир”. (Бақара, 208 оят).
Тинчлик Аллоҳ таоло бутун инсониятга инъом этган энг улуғ неъматдир.Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тинчлик ва хотиржамлик ҳақида бундай деганлар: “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдирки, бундан кўп одамлар бебаҳрадирлар” (Имом Бухорий ривояти).
Шундай экан, инсонлар нафақат мавжуд тинчликнинг қадрига етиб, шукрини адо этишлари, балки унга ношукрлик қилиб путур етказишдан ҳам сақланишлари лозим.
Аллоҳ таоло Ўзининг фазлу карами ила инсон зотини ақл ва идрок соҳиби қилиб яратди ва унга беҳисоб неъматларни ато қилди. Шу билан бирга берган неъматларига шукр айтишга ҳам буюриб, муборак каломида шукр қилувчиларга неъматларини янада зиёда қилишни ваъда қилди:
Аллоҳ таоло курьони каримда шундай марҳамат қилади: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир. Иброҳим сураси 7 – оят. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) га бирор хурсандчилик иш бўлса ёки хабар беришса Аллоҳга шукр қилар эдилар.
Демак, Парвардигоримиз биз бандаларга берган тансиҳатлик, фаровонлик, бахту саодат, тинчлик ва осойишталик каби улуғ неъматларга шукр айтсак, қадрига етсак – Аллоҳ буни неъматни бардавом этад
Яратганга беадад шукрки, Ўзбекистонда тинчлик-осойишталик ҳукм сурмоқда. Кўп миллатли бағрикенг халқимиз хотиржам турмуш кечирмоқда. Донишмандларимиз юрти тинчнинг ўзи тинч, деб бежиз айтмаган.
Демак шундай экан, Яратгандан бир-биримизга тинчлик, амният, хотиржамлик тилайлик! Аллоҳ таоло тинчлик-осойишталигимизни ҳамиша барқарор айласин. Жаннатмакон юртимизни тинч, меҳнатсевар халқимиз ҳаётини фаровон айласин!
Қодирхон Азизов,
Косонсой туман "Аълохон махдум" жоме
масиди имом хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 45 |
| 8 | #Мақола #Мотуридий #Раддия
#Мавзу: АҚИДАМИЗДА ИЙМОНГА ТАЪРИФ.
Иймон – тил билан иқрор бўлиш ва қалб ила тасдиқ қилишдир.
Шарҳ: Бу иймонни изҳор қилиш эътиборидан тасдиқлашдир. Чунки тасдиқлаш ички иш бўлиб, у беркилган бўлади. Фақат иқрор ёки тасдиққа далолат қилувчи ишлар билангина билинади. Аммо мавжудлик ва ҳақиқатга айланиш жиҳатидан эса иймон – дил билан тасдиқ қилишдир. Тил билан иқрор бўлиш, унинг аломати ва изҳоридир. Бас, муаллифнинг гапи бошқаларнинг гапига мухолиф бўлмайди.
Иймоннинг тасдиғи ҳақидаги мазҳаблар бештадир:
1. Молик, Шофеъий, Аҳмад, Авзоъий, Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, бошқа аҳли ҳадислар, Мадина аҳли, аҳли зоҳир ва мутакаллимлардан бир жамоаси: «Иймон қалб ила тасдиқ қилиш, тил билан иқрор бўлиш ва аъзолар билан амал қилишдир», деганлар.
2. Бизнинг асҳобларимиздан кўплари Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳи зикр қилган нарсага: «Иймон тил билан иқрор бўлиш ва қалб билан тасдиқ қилишдир», деган фикрга иттифоқ қилганлар.
3. Абу Мансур Мотуридий ва Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳилар: «Тил билан иқрор бўлиш ортиқча рукндир, аслий эмас. Аслий рукн қалб билан тасдиқ қилишдир. Иқрор эса унга аломат ёки узрли бўлмаганлар учун шартдир», дейдилар.
4. Карромия мазҳабидагилар: «Иймон фақат тил билан иқрор бўлишдир», дейдилар.
Уларнинг наздида мунофиқлар ҳам комил мўмин ҳисобланадилар. Бу эса очиқ-ойдин фасоддир. Чунки Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида: «Улар мўмин эмаслар» ва «Ана ўшалар ҳидоятга залолатни сотиб олганлар», деган (Бақара сураси, 8 ва 16-оятлар).
5. Жаҳм ибн Сафвон, қадария мазҳаби раисларидан бири Абул Ҳасан Солиҳий: «Иймон қалб маърифатидир, бўйсунмаса ва таслим бўлмаса ҳам бўлаверади», деганлар. Бу гапнинг фасоди олдинги гапдан ҳам зоҳирроқдир. Агар бу гапга юрилса, фиръавн ва унинг қавми ҳам мўмин бўладилар. Чунки улар Мусо ва Ҳорун алайҳиссаломларнинг ҳақлигини билганлар, аммо иймон келтирмаганлар. Аҳли китоблар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ эканликларини ўз болаларини билгандек билганлар, аммо иймон келтирмаганлар. Кофир бўлганлар.
Билингки, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи билан бошқа Аҳли сунна имомлари орасидаги ихтилоф суратда, холос. Улар гуноҳи кабира иймондан чиқармаслигида, балки уни қилган одам Аллоҳнинг хоҳишига ҳавола қилинишида, хоҳласа азоблайди, хоҳласа афв қилади, деган фикрда иттифоқ бўлиб туриб, «Қалбдаги иймон учун аъзоларининг амали лозимми ёки иймондан бир жузми?» деган масалада баҳслашганлар ва бу баҳс лафзий низодан бошқа нарса бўлмаган. Бу ерда ақийдага тегадиган нарса йўқ.
Агар бу масалада Аҳли сунна орасидаги низо фақат лафзий низо бўлса, уларнинг бир тоифаси иккинчисига душманлик қилишларига ва шу боис тафриқага тушишларига ҳеч ҳожат йўқ.
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи далиллар келтириб, иймон ҳақиқатига луғавий жиҳатдан назар қилганлар. Бошқа имомлар раҳматуллоҳи алайҳим эса иймон ҳақиқатига шаръий таъриф жиҳатидан назар қилганлар. Чунки шариатда тасдиққа намоз, рўза, ҳаж ва шунга ўхшаш нарсалардаги каби васф ва шартлар қўшилган.
«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан
Фазлиддин Пўлатов,
Наманган тумани "Шамсиддин Вали" жоме
масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 52 |
| 9 | #Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: ПАЙПОҚҚА МАСҲ ТОРТИШ ҲУКМИ
Ҳозирги кунда айрим кимсалар баъзи заиф ҳадисларда келган “жавроб” иборасини “пайпоқ” деб таржима қилиб, таҳоратда пайпоққа масҳ тортиш мумкин дея одамларни чалғитмоқдалар. Аслида ҳадиси шарифда зикр қилинган жавроб бошқа ва яқин пайтларда пайдо бўлган пайпоқ бошқа эканини англаш учун ортиқча ақл ёки билим керак эмас.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида жорий бўлган жавробга берилган таърифларнинг ҳаммасини ўрганиб, хулоса қилинса, жавроб – жундан ёки пахтадан тўқилган қалин матодан бўлган, оёқни иссиқ тутиш учун кийиладиган ёки оёққа ўраладиган, энг камида ости теридан бўлган нарса экани маълум бўлади.
Мўътабар фиқҳий манба “Иноя шарҳул Ҳидоя” китобида шундай дейилади:
“Жавробга масҳ тортишнинг ҳукми уч хил кўринишда бўлади:
- Агар у қалин жавроб бўлиб, остига тери қўйилган бўлса, масҳ тортиш жоиз. Бунга уламоларимиз иттифоқ қилганлар.
- Теридан бўлмаган юпқа жавроб бўлса, масҳ тортиб бўлмайди. Бунга ҳам барчалари иттифоқ қилганлар.
- Теридан бўлмаган, лекин қалин жавроб бўлса, Имом Аъзам наздида масҳ тортиш дуруст эмас”.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, барча фақиҳлар ва мужтаҳидлар сув сизиб ўтадиган, оёқда ўзини тутиб тура олмайдиган, яъни боғичсиз тушиб кетадиган, 6 км масофагача кийиб юрилса, йиртилиб кетадиган пайпоқлар ва пойабзалга масҳ тортиш жоиз эмаслигига иттифоқ қилганлар. Агар кимдир ҳозирги юпқа пайпоқларга масҳ тортаётган бўлса, Имом Абу Ҳанифа ва у зотнинг икки шогирдлари ҳамда Имом Молик, Имом Шофеий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг мазҳабларига кўра унинг таҳорати дуруст бўлмайди.
Муҳаммадхон Ибрагимов,
Наманган шаҳар "Исмоил Маҳдум" жоме
масжиди имом ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 96 |
| 10 | #Muslim_podcast
📱🗣BIR-IKKI HADIS BILISH — ILM EGASI BO‘LISHMI?
🎙 Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi
🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzdakoʼring!
📝 Mazkur podkastDin ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 | 30 |
| 11 | #МАҚОЛА #ИЛМ #САОДАТ
ИЛМ — ИНСОННИНГ ЭНГ УЛУҒ БОЙЛИГИ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Илм — инсонни дунёда улуғлайдиган, қалбини нурлантирадиган ва охиратда саодатга етаклайдиган буюк неъматдир.
Мол-дунё бир кун йўқолиши мумкин, аммо фойдали илм инсон билан қолади
Батафсил.....
✍️ Абдулвоҳид Исақов,
Янгиқўрғон тумани “Исхоқ ҳожи” жоме масжиди имом ноиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing! | 27 |
| 12 | #МАҚОЛА #ИЛМ #САОДАТ
ИЛМ — ИККИ ДУНЁ САОДАТИГА ЕТАКЛОВЧИ ОМИЛДИР
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Бугунги ёшлар учун илм ўрганиш имкониятлари жуда кенг. Китоблар, мактаб ва олий таълим муассасалари, устозлар, кутубхоналар ва турли таълим воситалари орқали билим олиш мумкин
Батафсил.....
✍️ Ғиёсиддин Тожимирзаев,
Учқўрғон туман “Бузрукҳўжа эшон” жоме масжиди имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing! | 26 |
| 13 | #Мақола
#Салафий
#Мавзу: Динимизда тавассул масаласи
Тавассул қилишлик бу солиҳ амаллар, тирик ва вафот этган улуғ инсонларни восита қилиб Аллоҳдан ҳожат сўрашликдир. Мусулмон умматининг энг хайрли аждодлари бўлмиш саҳоба ва тобеъинлар сўралган нарсани ато қилувчи ёлғиз Аллоҳнинг Ўзидир, деб эътиқод қилган ҳолда тавассул қилиб дуо қилишлик жоиздир. Уламоларимиз тавассул қилишлик дуонинг ижобатига бир сабабдир, деб ижмоъ қилганлар.
Тавассул аслида фуруъот масалалардан бўлиб, фиқҳий манбаларнинг қабр зиёратига доир бўлимларидан жой олган. Аммо, кейин пайдо бўлган аҳли бидъатлар тавассул қилувчиларни мушрикликда айблаб, бу масалани усулидин масалалари қаторига қўшиб юбордилар. Ибн Таймиянинг иддаосига кўра, Аллоҳнинг сифатлари, солиҳ амаллар ва тирик ҳолдаги солиҳ инсонлар билан тавассул қилиб дуо қилишлик дуруст, аммо, марҳумларни восита қилиб тавассул қилишлик «ширк» дир.
Ўтган пайғамбар ва солиҳ авлиёларни тавассул қилиб дуо қилиш одати аҳли тасаввуф орасида жуда оммалашган эди. Аҳли бидъатлар тавассул қилувчи аҳли тасаввуфларни ёппасига мушрикликда айблаб, мусулмон умматининг парчаланишига сабаб бўлдилар.
«Салафийлик» оқимининг яқин раҳнамоларидан бири Носириддин Албоний ҳам, бу тоифанинг қадимги йўлбошчилари каби марҳумлар билан тавассул қилишни ҳаром ва залолат, деб фатво берганлардан биридир. Унинг бу фатвоси бугунги кунда, оқим аъзоларига маълум ва машҳур. Носириддин Албонийнинг «ат-тавассул анвоъуҳу ва аҳкамуҳу», номли рисоласида бу ҳақда батафсил келтирилган. Аммо шуниси қизиқки, Носириддин Албоний тавассул қилувчиларни залолат ва ширкда айбласада, «Ақийдатут-таҳовий»нинг шарҳи аввалидаги муқаддимасида тавассул масаласи фуруъот масалаларидандир, деб ўтган.
Аслида улуғларнинг қабрларини зиёрат қилиш ва марҳумлар воситасида Аллоҳдан ҳожат сўраб дуо қилиш бузуқ тоифалар зоҳир бўлгунларига қадар бирдамлик ва иттифоқ ила қабул қилинган ижмоъий масаладир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Умар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан умрага изн сўрадилар. Бас, унга изн бериб: “Эй, биродарим! Дуоингда бизни эсдан чиқарма”, дедилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “У дунё(даги нарсалар)дан яхшироқдир”, деди”.
Шунингдек, саҳобий розияллоҳу анҳумлар ва тобеинлар бир-бирлари ҳаққига дуо қилишни илтимос қилганлар.
Ҳаттоки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларигача васила қилиш қадимда одат бўлган. Бу ҳақда Имом Муслимдан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган: “Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳо кисровий таёлисий ёқаси ва икки чекасига ипак қопланган бир жуббани чиқарди ва: “Бу Оиша розияллоҳу анҳо вафот топгунича унинг ҳузурида эди. Вафот топгач, уни олдим. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кияр эдилар. Биз уни шифо сўраган касалларга ювиб (сувини) берамиз”, – деди”.
Демак, билиб олдикки василага шариатимизда рухсат берилган бўлиб, билиб-билмай уни инкор этишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Авазбек Тўраев,
Норин тумани Қурбон ота масжиди имом хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 61 |
| 14 | #xabar #anjuman #film
🗣🌙 Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | 18 |
| 15 | #Мақола #Ихтилоф
#Мавзу: Тинчлик осойишталик олий неъмат
Тинчлик Аллоҳ таоло бутун инсониятга инъом этган энг улуғ неъматдир. Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва муҳим шиорига айлантиргани ҳам бежиз эмас, албатта.
Бу дин кишиларни тинчликни асраб-авайлаш ва барқарорликни таъминлаш йўлида имон, инсоф, адолат, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилишга, фитна ва ўзаро адоватга барҳам беришга чақиради.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда баён қилади: «Эй имон келтирганлар! Барчангиз ёппасига тинчлик ишига киришингиз» (Бақара, 208).
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тинчлик ва хотиржамлик ҳақида бундай деганлар: “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдирки, бундан кўп одамлар бебаҳрадирлар” (Имом Бухорий ривояти).
Яратганга беадад шукрки, Ўзбекистонда тинчлик-осойишталик ҳукм сурмоқда. Кўп миллатли бағрикенг халқимиз хотиржам турмуш кечирмоқда. Биз учун тинчлик-осойишталикнинг қадри ўзгача. Донишмандларимиз юрти тинчнинг ўзи тинч, деб бежиз айтмаган. Тинчлик-осойишталик ҳукм сурган жойда, юксалиш, тараққиёт бўлади. Мамлакат гуллаб-яшнайди. Фуқароларнинг турмуши фаровонлашади. Шундай экан, тинчлик-осойишталикка ўз-ўзидан эришиб бўлмаслигини ҳаммамиз тўғри англашимиз керак. Бу ютуқлар қандай қўлга киритилгани, халқимизга хос бўлган сабр-бардош, мамлакат келажагига қатъий ишонч, ҳамжиҳат-ҳамфикр яшаш, тинчлик-осойишталикни асраш, бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат кўрсатиш каби улуғ фазилатлар ҳақида халқимизга, хусусан, ўсиб келаётган ёш авлодга сўзлаб бериш зарур. Токи, бугунги мураккаб шароитда тинчликни асраш учун огоҳлик, сезгирлик, ҳушёрлик ҳар қачонгидан кўра муҳимлигини улар тўлиқ тушуниб етсин.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тинчлик ва хотиржамлик ҳақида бундай деганлар: “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдирки, бундан кўп одамлар бебаҳрадирлар” (Имом Бухорий ривояти).
Халқ орасида фитна қўзғатиш, туҳмат ва иғво тарқатиш йўлидаги уринишлар тинчлик ва хотиржамликни издан чиқарувчи ҳодисалардан ҳисобланади. Бундай ҳаракатлар ислом динининг моҳиятига мутлақо зид экани Қуръони каримнинг Бақара сураси 191-оятидаги “…Фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир…”, деган кўрсатмада янада ойдинлашади.
Огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш, тинчликни таъминлаш турли хил кўнгилсизликлар ва хавфу хатарларнинг олдини олишнинг зарурий шартидир. Зеро, ғофиллик ва бепарволик турли нохушликларга замин яратади.
Тинчлик — улуғ неъмат, деб эълон қилган динимизда бу йўлда нафақат амал билан, балки сўз билан ҳам зарар келтиришдан қайтарилган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилганлар: “Ҳақиқий мусулмон – бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда бўлган кишидир”
Чортоқ тумани Хазрати Усмон масжиди имом хатиби Нишанов Мансурхон
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 58 |
| 16 | #Мақола #Салафий #Раддия
«МАЗҲАБГА ЭМАС, САЛАФЛАРГА ЭРГАШИШ КЕРАК»МИ?
Салафийларнинг яна бир даъвоси «Мазҳабга эмас, салафларга эргшашиш керак» дейдилар. Мана шу сўзни айтаётган салафийга: «Бу фикрга қаердан келдинг», деб савол берсангиз, у: «Албоний, Усаймин ва Ибн Бозларнинг маърузасидан ёки китобидан ўқиб шу фикрни айтганларини эшитдим», дейди. Фаразан тўрт мазҳаб имомига эргашмай, салафларнинг йўлидан юрадиган бўлсак, ўша салафларнинг сўзини, йўлини қандай топамиз, десак, салафийлар: «Албоний, Усаймин, Ибн Боз ва бошқа олимлар ўз китоблари ва маърузаларида салафлар йўлини баён қилиб, фиқҳий масалаларни айтишган. Биз ўшанга амал қилсак бўлди», дейди. Биз шунда у салафийга: «Демак, сен ҳам салафларнинг эмас, ўша Албонийларнинг йўлига эргашаятган экансанда», деймиз. Аслида, имом Аъзамга эргашиш салафлар йўлини маҳкам тутишдир. Чунки, имом Аъзам тобеин яъни салаф бўлганлар. Шунингдек, қолган уч мазҳаб имоми Албоний, Усайминдан кўра салафлар даврига яқин яшаган ва уларнинг йўлини булардан кўра яхши билган.
Манбалар асосида Сўфиев Абдулҳаким таёрлади
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 57 |
| 17 | #Мақола #Ихтилоф #Раддия
#Мавзу: ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ— ДИН НИҚОБИДАГИ ҲАЛОКАТ.
Ислом — тинчлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва адолат динидир. У инсон ҳаётини асрашни, ота-онага яхшилик қилишни, қўшнига ҳурмат билан муносабатда бўлишни ва жамиятда тинчликни сақлашни буюради. Аммо айрим кимсалар дин номидан фойдаланиб, зўравонлик, адоват ва бузғунчиликни тарғиб қиладилар. Бу — диннинг ўзи эмас, балки динни нотўғри талқин қилиш ва ундан ёмон мақсадда фойдаланишдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Дин тўғрисида сизларга ҳеч қандай тангликни яратмади.” (Ҳаж сураси, 78-оят)
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам эса ҳаддан ошишдан огоҳлантириб: “Динда ҳаддан ошишдан сақланинглар”, деб марҳамат қилганлар.
Экстремизм инсонни аввало тўғри фикрлашдан, кейин эса инсонийликдан узоқлаштиради. У ёшларнинг қалбига нафрат уруғини сочиб, ака-укани бир-бирига қарши қўйиши, оилаларни пароканда қилиши ва жамият тинчлигини бузиши мумкин.
Энг ачинарлиси — экстремизмга берилган инсон кўпинча ўзининг нотўғри йўлда эканини англамайди. Шунинг учун динни интернетдаги номаълум манбалардан эмас, ишончли уламолар ва мўътабар илм манбаларидан ўрганиш ниҳоятда муҳимдир.
Ҳақиқий мусулмоннинг кучи — нафратида эмас, сабрида; зўравонлигида эмас, ахлоқида; бошқаларга зарар етказишида эмас, уларга фойда келтиришидадир.
Ибратли сўзлар:
Нафрат уруғи экилган қалбда тинчлик унмайди.
Илм бор жойда жаҳолатга ўрин йўқ.
Ёш қалбларни ёт ғояларга бермайлик.
Тинч жамият — соғлом авлод билан барпо бўлади.
Ёшлар учун 7 та муҳим тавсиялар.
1. Ҳар бир диний маълумотга дарҳол ишонманг. Интернет ва ижтимоий тармоқлардаги ҳар қандай “диний” чақириқ ҳақиқат бўлавермайди. Манбасини текширинг.
2. Динни ишончли устозлардан ўрганинг. Савол туғилса, малакали ва ишончли уламоларга мурожаат қилинг.
Номаълум шахсларнинг кескин фикрларига эргашманг.
3. Нафрат ва зўравонликни тарғиб қилувчи гуруҳлардан узоқ бўлинг. “Биз ва улар”, “фақат биз ҳақмиз”, “бошқаларга қарши курашиш керак” каби чақириқлар — хавфли белгидир.
4. Шошилинч қарор қабул қилманг. Сизни оилангиздан, дўстларингиздан ёки жамиятдан узишга уринаётган ҳар қандай ғоя ҳақида жиддий ўйланг ва яқинларингиз билан маслаҳат қилинг.
5. Илм ва танқидий фикрлашни кучайтиринг. Китоб ўқинг, турли манбаларни солиштиринг, савол беришдан қўрқманг. Билим — экстремизмга қарши энг кучли қалқонлардан биридир.
6. Бўш вақтингизни мазмунли ўтказинг. Спорт, таълим, ҳунар, ижод ва фойдали жамоавий фаолият инсонни ижобий мақсадларга йўналтиради.
Шубҳали ҳолатни яширманг. 7. Агар кимдир сизни зўравонликка, ноқонуний ҳаракатга ёки нафратга ундаётган бўлса, буни ота-она, устоз ёки тегишли мутахассис билан муҳокама қилинг.
Ёдингизда бўлсин:
Экстремизм аввал фикрнингизни,этиқодингизни эгаллайди, кейин ўзи ҳоҳлаган услубига, ҳоҳлаган ғаразли ишларини амалга оширишда фойдаланишади. Дин ҳақида баландпарвоз сўзларни сўзлаётган инсонлар учун сиз ҳечкимсиз, сиз улар учун ўзларини ғаразли нийятларини амалга ошириб олишлари учун бир буюмсиз. Аллоҳ таоло сизу бизга ўзимизга яраша илм ва ақил берди қаердалиги, кимлиги номаълум, мазҳаби ва этиқоди қандейлигини билмаган инсонларни сохта сўзларига алданиб қолманг!
Хулоса ўрнида яна шу қўшимча қиламиз.
Динни севиш — инсонларни ёмон кўриш дегани эмас. Ислом номидан бузғунчилик қилиш — Исломга хизмат эмас. Тинчликни асраш, илм олиш, яхшилик қилиш ва инсон ҳаётини қадрлаш — динимизнинг гўзал амрларидандир.
Бир инсонни адоватдан қайтарсангиз — бир оилани асрайсиз. Бир ёшни экстремизм чангалидан қутқарсангиз — бир келажакни сақлаб қоласиз.
Аллоҳ таоло юртимизни тинч, ҳонадонларимизни обод, умид билан тарбия қилаётган фарзандларимизни юртимизга, ҳалқимизга ҳизмат қиладиган, элимизни, ҳалқимизни дуоларини оладиган, ота-онасини ва Роббимизни рози қиладиган, иккала дунёда ҳам саодатимизни зиёда қилгувчи фарзандлардан бўлишларини насиб этсин.
Муҳаммадшокир Бобоҳўжаев
Норин тумани "Умарҳўжа эшон" жоме масжиди имом хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 63 |
| 18 | #Мақола
#Ихтилоф
#Мавзу: Ватанга бўлган севги.
Табийки инсон қаерда туғилса ўша ер инсон учун қадрли ватан бўлади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳеч нарсага алишиб бўлмайдиган, ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир.
Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан Мадинаи Мунавварга қараб ҳижрат қилиб кетаётганларида орқаларига ўгирилиб, яьни Маккаи Мукарамага қараб: «Агар қавм мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганда ҳеч ҳам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим»— деганлар. Демак, ватанни севиш инсоннинг фитратида бор нарса.
Ватан манфаатининг бир заррасини ҳам сотиш хиёнат. Ватан биз нафас олаётган ҳаво, ватан биз яшаётган замин ватанга муҳаббатни жамлай олган юрак фақат одам боласига хосдир.
Бу азиз мукаррамликни ватанни севмоқ, ватанни қадрламоқ ва равнақи ҳамда шону-шарафи учун хизмат этмоқ каби фазилатларида кўрамиз. Ота-онага, Ватанга бўлган муҳаббат фазилат фақатгина одам болаларига берилган. Шундай экан Ватан қадрига етмасликни Аллоҳ таолонинг неьматларига ношукурлик, беписандлик, деб баҳолаш мумкин. Ҳайвонлар ҳам ўтлайдиган ўтлоғини бошқа ўтхўр ҳайвонлардан қизғанади. Асалари ҳам ўз уясига бегона ари ва ҳашоратларни киргазмайди. Чумоли ҳам уясининг олдида бир қўриқчи туриб олиб кирган чиққанларни назорат қилади. Чумоли учун ҳам ер остидаги бир парча жой ҳамма нарсадан азиз бўлган ватан. Асалари учун ҳам ўз уяси ўзи учун азиз бўлган ватан.
Аллоҳ таоло яратган маҳлуқотлар ичида энг ақллиси, ер юзасини боғи бўстон қиладигани бу ҳазрати инсон бўлади. Шу ҳазрати инсон ичида чумоличалик ватанни севаолмайдиган инсонлар ҳам бор. Ватанни севайлик, ватан тўғрисида оғиз кўпиртириш эмас Ватанни севиш, ҳаммамиз ўз касбимизга сидқу-дилдан ёндашиб ҳалол-пок бўлиб Ватан учун хизматимиз шу бизнинг Ватан равнақи учун тараққиёти учун, гуллаб яшнаши учун қўшган катта ҳиссамиз бўлади.
Чуст туман Эшон Суфи бобо жомеъ масжиди
имом хатиби Хурматали Нортиллаев
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 73 |
| 19 | #xushxabar #anjuman #taqdirlash
🤝 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофот топшириш жараёни
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | 25 |
| 20 | #МАҚОЛА #ВАТАН #ОШИҚИШ
ВАТАННИ СЕВИШ ВА УНГА ОШИҚИШ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Мустақиллик бу Аллоҳ таолонинг берган улуғ неъматларидан биридир. Инсон обод ва озод Ватанда ҳаёт кечириши унинг бахту – саодатидир
Батафсил.....
✍️ Росулхон Қориев,
Поп тумани “Ғойиб ёронлар” жоме масжиди имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing! | 40 |
