SOF TA'LIMOTLAR | Расмий канал
الذهاب إلى القناة على Telegram
Мақсадимиз: Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш Исломий маърифат таратиш Салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш ❓ @sof_talimotlar_bot 📝
إظهار المزيد460
المشتركون
لا توجد بيانات24 ساعات
+27 أيام
+230 أيام
جاري تحميل البيانات...
القنوات المماثلة
سحابة العلامات
لا توجد بيانات
هل تواجه مشاكل؟ يرجى تحديث الصفحة أو الاتصال بمدير الدعم الخاص بنا.
الإشارات الواردة والصادرة
---
---
---
---
---
---
جذب المشتركين
يوليو '26
يوليو '26
+9
في 2 قنوات
يونيو '26
+7
في 4 قنوات
Get PRO
مايو '26
+13
في 6 قنوات
Get PRO
أبريل '26
+11
في 13 قنوات
Get PRO
مارس '26
+17
في 7 قنوات
Get PRO
فبراير '26
+27
في 14 قنوات
Get PRO
يناير '26
+21
في 6 قنوات
Get PRO
ديسمبر '25
+10
في 4 قنوات
Get PRO
نوفمبر '25
+8
في 20 قنوات
Get PRO
أكتوبر '25
+9
في 16 قنوات
Get PRO
سبتمبر '25
+10
في 31 قنوات
Get PRO
أغسطس '25
+10
في 24 قنوات
Get PRO
يوليو '25
+16
في 24 قنوات
Get PRO
يونيو '25
+27
في 18 قنوات
Get PRO
مايو '25
+1 073
في 61 قنوات
Get PRO
أبريل '25
+15
في 11 قنوات
Get PRO
مارس '25
+10
في 10 قنوات
Get PRO
فبراير '25
+18
في 26 قنوات
Get PRO
يناير '25
+20
في 12 قنوات
Get PRO
ديسمبر '24
+27
في 10 قنوات
Get PRO
نوفمبر '24
+28
في 7 قنوات
Get PRO
أكتوبر '24
+19
في 10 قنوات
Get PRO
سبتمبر '24
+35
في 9 قنوات
Get PRO
أغسطس '24
+16
في 14 قنوات
Get PRO
يوليو '24
+20
في 13 قنوات
Get PRO
يونيو '24
+22
في 10 قنوات
Get PRO
مايو '24
+36
في 11 قنوات
Get PRO
أبريل '24
+35
في 16 قنوات
Get PRO
مارس '24
+33
في 17 قنوات
Get PRO
فبراير '24
+25
في 19 قنوات
Get PRO
يناير '24
+79
في 12 قنوات
Get PRO
ديسمبر '23
+28
في 15 قنوات
Get PRO
نوفمبر '23
+2 070
في 17 قنوات
Get PRO
أكتوبر '23
+69
في 13 قنوات
Get PRO
سبتمبر '23
+7
في 0 قنوات
Get PRO
أغسطس '23
+12
في 0 قنوات
Get PRO
يوليو '23
+3
في 0 قنوات
Get PRO
يونيو '23
+15
في 0 قنوات
Get PRO
مايو '23
+20
في 0 قنوات
Get PRO
أبريل '23
+24
في 0 قنوات
Get PRO
مارس '23
+33
في 0 قنوات
Get PRO
فبراير '23
+45
في 0 قنوات
Get PRO
يناير '23
+37
في 0 قنوات
Get PRO
ديسمبر '22
+19
في 0 قنوات
Get PRO
نوفمبر '22
+53
في 0 قنوات
Get PRO
أكتوبر '22
+71
في 0 قنوات
Get PRO
سبتمبر '22
+1 973
في 0 قنوات
Get PRO
أغسطس '22
+43
في 0 قنوات
Get PRO
يوليو '22
+48
في 0 قنوات
Get PRO
يونيو '22
+110
في 0 قنوات
Get PRO
مايو '22
+20
في 0 قنوات
Get PRO
أبريل '22
+13
في 0 قنوات
Get PRO
مارس '22
+2 112
في 0 قنوات
Get PRO
فبراير '22
+39
في 0 قنوات
Get PRO
يناير '22
+54
في 0 قنوات
Get PRO
ديسمبر '21
+91
في 0 قنوات
Get PRO
نوفمبر '21
+105
في 0 قنوات
Get PRO
أكتوبر '21
+55
في 0 قنوات
Get PRO
سبتمبر '21
+8
في 0 قنوات
Get PRO
أغسطس '21
+11
في 0 قنوات
Get PRO
يوليو '21
+14
في 0 قنوات
Get PRO
يونيو '21
+1
في 0 قنوات
Get PRO
مايو '21
+24
في 0 قنوات
Get PRO
أبريل '21
+35
في 0 قنوات
Get PRO
مارس '21
+1 252
في 0 قنوات
| التاريخ | نمو المشتركين | الإشارات | القنوات | |
| 14 يوليو | 0 | |||
| 13 يوليو | +1 | |||
| 12 يوليو | +2 | |||
| 11 يوليو | 0 | |||
| 10 يوليو | +2 | |||
| 09 يوليو | 0 | |||
| 08 يوليو | +1 | |||
| 07 يوليو | +1 | |||
| 06 يوليو | +1 | |||
| 05 يوليو | +1 | |||
| 04 يوليو | 0 | |||
| 03 يوليو | 0 | |||
| 02 يوليو | 0 | |||
| 01 يوليو | 0 |
منشورات القناة
| 2 | #Мақола
#Мазҳаб
#Мавзу: Пайпоққа масх тортиш.
Бугунги кундаги пайпоқларнинг барча турига хоҳ қалин хоҳ юпқа бўлсин масҳ тортиб бўлмайди. Баъзи ҳадисларда Пайғамбар алайҳиссалом “жавроб”га масҳ тортганлари ривоят қилинган. Ҳозирги замонавий араб тили луғатларида жавроб – пайпоқ экани қайд этилади. Лекин шуни таъкидлаб ўтиш лозимки Пайғамбар алайҳиссалом давридаги “жавроб”лар билан ҳозирги замонавий пайпоқлар бутунлай бошқа-бошқа нарсалардир. Буни тўғри англаб етиш учун мўътабар манбаларга мурожаат қилиб, асри саодат даврларида жавроб қандай бўлганини яхши билиб олишимиз лозим бўлади.
Муғийра ибн Шўъба разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва жавробга ҳамда ковушга масҳ тортдилар” (Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилган).
«Жавроб» сўзи аслида “кавроб” бўлиб, араб тилига бошқа тилдан кириб келган. “Қомусул Муҳийт” ва “Лисонул Араб” номли энг мўътабар луғат китобларда “жавроб” кишининг оёқларига ўраладиган нарса экани айтилган. Аллома Шавконий: “Махси юмшоқ, ошланган теридан қилинади, чориқ унинг устидан кийилади, “жавроб” эса чориқдан ҳам катта бўлади”, деган. Моликий мазҳабидаги муҳаққиқ уламолардан Ибн Арабий ҳадисларда келган жавробни қуйидагича изоҳлайди:
“Жавроб – икки оёқни иссиқ тутиш учун жундан тайёрланган ва уни ўраб турадиган нарсадир” Аллома Бадриддин Айний мазкур таърифга қўшимча қилиб, жавробни одамлар одатда ўта совуқ ўлкаларда кийишини таъкидлаб ўтган.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида жорий бўлган жавробга берилган таърифларнинг ҳаммасини ўрганиб, хулоса қилинса, у – жундан ёки пахтадан тўқилган қалин матодан бўлган, оёқни иссиқ тутиш учун кийиладиган ёки оёққа ўраладиган нарса бўлгани маълум бўлади. Жавробнинг махсидан фарқи шуки, махси ошланган теридан тикилиб тайёрланган бўлса, жавроб қалин матодан тайёрланган. Баъзи уламоларга кўра жавробнинг ости ёки усти теридан қопланган.
“Жавробга масҳ тортишнинг ҳукми уч хил кўринишда бўлади:
– Агар у қалин жавроб бўлиб, остига тери қўйилган бўлса, масҳ тортиш жоиз. Бунга уламоларимиз иттифоқ қилганлар.
– Теридан бўлмаган юпқа жавроб бўлса, масҳ тортиб бўлмайди. Бунга ҳам барчалари иттифоқ қилганлар.
– Теридан бўлмаган лекин қалин жавроб бўлса, Имом Аъзам наздида масҳ тортиш дуруст эмас. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад наздида масҳ тортиш жоиз”.
Демак, аввалги пайпоқлар маҳсига ўхшагани, маҳсига қўйилган талабларга жавоб бергани учун уларга масҳ тортилган. Ушбу талабларга жавоб бера олмаган ҳар қандай оёқ кийимларга масҳ тортиш жоиз эмас, деб ҳисобланган.
Иномиддин Тўрабаев,
Чортоқ тумани "Сирли" жоме масжиди имом хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 65 |
| 3 | #Мақола
#Мазҳаб
«МАЗҲАБГА ЭМАС, САЛАФЛАРГА ЭРГАШИШ КЕРАК»МИ?
Салафийларнинг яна бир даъвоси «Мазҳабга эмас, салафларга эргшашиш керак» дейдилар. Мана шу сўзни айтаётган салафийга: «Бу фикрга қаердан келдинг», деб савол берсангиз, у: «Албоний, Усаймин ва Ибн Бозларнинг маърузасидан ёки китобидан ўқиб шу фикрни айтганларини эшитдим», дейди. Фаразан тўрт мазҳаб имомига эргашмай, салафларнинг йўлидан юрадиган бўлсак, ўша салафларнинг сўзини, йўлини қандай топамиз, десак, салафийлар: «Албоний, Усаймин, Ибн Боз ва бошқа олимлар ўз китоблари ва маърузаларида салафлар йўлини баён қилиб, фиқҳий масалаларни айтишган. Биз ўшанга амал қилсак бўлди», дейди. Биз шунда у салафийга: «Демак, сен ҳам салафларнинг эмас, ўша Албонийларнинг йўлига эргашаятган экансанда», деймиз. Аслида, имом Аъзамга эргашиш салафлар йўлини маҳкам тутишдир. Чунки, имом Аъзам тобеин яъни салаф бўлганлар. Шунингдек, қолган уч мазҳаб имоми Албоний, Усайминдан кўра салафлар даврига яқин яшаган ва уларнинг йўлини булардан кўра яхши билган.
Манбалар асосида Абдулазиз Бобамирзаев таёрлади
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 61 |
| 4 | #Мақола
#Салафий
#Мавзу: Бировни кофирга ҳукм қилиш
Такфир – шариатга оид ҳукм бўлиб, тўғридан-тўғри Аллоҳ ва Унинг Расулига бориб тақалади. Шунинг учун ҳам Китоб ва суннатдан очиқ-ойдин далил-исбот бўлмаса, бировларни кофирга чиқариш мумкин эмас. Бу масала жуда ҳам нозик ва хатарлидир. Бу масалада «Шарҳи ақийдатут Таҳовия» китобида қуйидагилар айтилади: «Аҳли қиблалардан бирортасини гуноҳ туфайли кофир қилмаймиз. Модомики, ўшани ҳалол ҳисобламаса».
Демак, аҳли қиблалардан бирортасини гуноҳ туфайли кофир қилмаймиз» дегани, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган жами нарсаларга иймон келтириб, диннинг асосий нарсаларидан бирор нарсани инкор қилмаган одамни гуноҳи кабира ёки гуноҳ туфайли кофир, деб ҳукм чиқармаймиз, деганидир.
Бу масалада аҳли сунна ва жамоа айтган хулоса шулки, мўмин одам гуноҳи кабира қилиши билан кофир бўлиб қолмайди. Фақат ўша ишни ҳалол санаса, кофир бўлади. Аҳли сунна ва жамоа ҳаммалари гуноҳи кабира қилган мўмин бутунлай миллатдан чиқиб кетадиган кофир бўлмаслигига иттифоқ қилганлар. Агар гуноҳи кабира билан диндан бутунлай чиқадиган бўлса, гуноҳкор муртад бўлиб уни ўлдириш вожиб бўлар эди. Унинг ҳақида афв қабул қилинмас эди. Қасос ҳам олинмас эди. Зино, ўғрилик, ароқхўрлик ва бировни зинода айблашда ҳадд (шаръий жазо)лар жорий қилинмас эди.
Шариат ҳукмида эса мазкур гуноҳларни қилган одамлар муртад деб эмас, жазога лойиқ жиноятчи деб топилган. Бизнинг мисолимиздаги ароқхўрга дарра уриш тайин қилинган. Агар ароқ ичган одам диндан чиқиб кофир бўладиган бўлса, уни муртад сифатида қатл қилиш лозим бўлар эди.
Шунингдек, Қуръон ва Суннат ҳамда ижмоъда келган матнлар зинокор, ўғри ва бошқа катта гуноҳларни қилганларни ўлдирмасликка, балки уларга ҳадд (шаръий жазо) жорий қилишга далолатлар келган. Бу эса уларнинг муртад эмасликларини тақозо қилади.
Аммо бундан гуноҳларни қилаверса бўлар экан, деган фикрга бориш керак эмас. Бу маънода жуда эҳтиёт бўлмоқ лозим. Гуноҳни қилавераса бўлар экан дейишнинг ўзи куфрга олиб боради.
Гап бир одамни кофирга чиқариб юбориш осон эмаслиги ҳақида бормоқда. Шунинг учун ҳам жуда эҳтиёт бўлиш зарур. Афсусуки, аввалда ҳам, ҳозирда ҳам кишиларни кофирга чиқаришга ишқибозлар етарли бўлган ва бўлмоқда.
Ҳолбуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари юқоридагига ўхшаш ишларга қарши бўлганлар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лаа илаҳа иллаллоҳу» деган кимсага тегмаслик: Гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз. Амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.
Шунинг учун ҳам тақводор ва мутамаккин уламолар бировни кофир дейишни ўзларига эп кўрмайдилар. Шунинг учун бу ишда ўта ҳушёр бўлиш лозим.
Норин тумани Қурбон ота масжиди имом хатиби Авазбек Тўраев
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 44 |
| 5 | #Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: НАМОЗДА ОЁҚЛАР ОРАСИ ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК?
Ислом дини ибодатларда мўътадиллик, хушуъ ва гўзал одобни талаб қилади. Намоз — банданинг Холиқи ҳузурида туришидир. Бироқ охирги вақтларда пайдо бўлган баъзи тоифалар (мазҳабсизлар) намознинг ташқи кўринишига оид жузъий масалаларни мафкуравий баҳсга айлантириб, жамоат орасида фитна чиқармоқдалар. Шулардан бири — қиёмда оёқлар орасини елка кенглигидан ҳам ошириб, сунъий равишда кенг очиб туришдир.
Бемазҳаблар ўз қарашларини "Саҳиҳул Бухорий"да келган Нуъмон ибн Башир ва Анас розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисларга асослашга ҳаракат қиладилар. У ерда: “Бизлардан ҳар бир киши елкасини шеригининг елкасига, оёғини (тўпиғини) унинг оёғига теккизар эди”, деган иборалар келади.
Бироқ, улар ҳадисни юзаки тушуниб, қуйидаги муҳим жиҳатларни инкор қиладилар:
1. Муболаға ва мажоз. Машҳур ҳадисшунос олим Ибн Ҳажар Асқалоний ушбу ҳадис шарҳида бу иборалар сафни текис ва зич қилишга бўлган кучли тарғиб (муболаға) эканини, ҳақиқий маънода оёқни оёққа ёпиштириб туриш назарда тутилмаганини айтган.
2. Табиийликнинг йўқолиши. Оёқларни ҳаддан ташқари кенг очиб, ёнидаги одамнинг оёғига мажбуран ёпишиш намоздаги энг муҳим унсур — хушуъ ва хотиржамликни йўқотади. Намозхон сафни тўғирлашни ўйлаш ўрнига, ёнидаги одамнинг оёғини “поялаш” билан овора бўлиб қолади.
Мазҳабсизларнинг бу амали намозхонлар орасида қуйидаги салбий ҳолатларни келтириб чиқармоқда:
1. Намозхонларни бездириш. Намозда ёт бир эркакнинг оёғи елка ва тўпиққа мажбуран тегиб туриши кўпчиликда (айниқса, намозга янги кирганларда) ноқулайлик ва нафрат уйғотади.
2. Авратнинг очилиш хавфи. Оёқ ҳаддан ташқари кенг очилганда, кийим (айниқса шим ёки кўйлак) юқорига тортилиб, сажда ва рукуъда авратнинг очилиб қолиш хавфи ортади.
3. Сафнинг бузилиши. Оёғини шеригига теккизаман деб, инсон ўз ўқидан сурилади. Бу эса елкаларнинг тўғри чизиқдан чиқиб кетишига ва сафнинг эгри-бугри бўлишига олиб келади. Улуғ тобеин Исо ибн Юнус айтадилар: “Агар мен бугунги кунда бирор кишига оёғимни теккизсам, у албатта озорланади ва бундан қочади. Саҳобалар давридаги амал намозхонларнинг бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббати ва сафни жипслаштириш иштиёқи белгиси эди, одамларга озор бериш эмас”.
Хулоса. Қиёмда оёқлар орасини меъёрида — Ҳанафий мазҳабига кўра 4 бармоқ ҳажмида ёки инсоннинг ўз табиий гавдасига мос елка кенглигида қўйиши суннатга энг мувофиқ ишдир. Мазҳабсизларнинг ҳадислар замиридаги асл мақсадни (сафни зич қилиш) тушунмасдан, суратга ёпишиб олишлари ва мусулмонларга намозда озор беришлари шариат руҳига зиддир.
Биз, мусулмонлар, асрлар давомида синалган, буюк мужтаҳид олимлар тизимлаштирган фиқҳий мазҳабларимизга эргашишимиз, жамоат намозларида фитна ва ноқулайликларга йўл қўймаслигимиз лозим. Суннат — инсонларга енгиллик ва қалб хотиржамлиги бериш учун келган, машаққат ва тарқоқлик учун эмас.
Манбалар асосида тайёрланди
Қодиржон Умурзақов
Поп тумани Муҳаммаджон қори масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 43 |
| 6 | #Мақола #Ихтилоф #Раддия
#Мавзу: АДАШГАН ТОИФАЛАР
Бугунги адашган тоифалар ўзларининг бузуқ йўлларида шунча узоқлашиб кетдиларки, уларни ислом билан боғлаб турган, Пайғамбар алайҳиссалом билан боғлаб турган энг нозик, энг охирги ришталар ҳам узилишга келди, десак хато бўлмайди.
Бунинг исботи ўлароқ Пайғамбар алайҳиссалом бир ҳадиси шарифларида “Кимки умматимдан умматимга қурол (кўтариб) чиқса, яхшисини, ҳам гуноҳкорини ҳам ўлдирса, мўминига раҳм қилмаса, аҳдлашган зиммийнинг аҳдига вафо қилмаса мендан эмас”, деб хитоб қилдилар. Қаранг зиммий, яъни бошқа дин аҳли билан қилинган аҳдга вафо қилиш мусулмоннинг бурчи бўлгани ҳолда, юзлаб мусулмон, ҳатто бошқа дин вакиллари душманларнинг қўли билан эмас, ўзини мусулмон деб атаётганлар қўли билан қатл қилинди.
Бегуноҳ инсонлар, ёш болалар, аёлларни қатл қилиш, асирга тушган муслима аёлларни чўри қилиб сотиш, мактаб-илм масканларини, масжидларни вайрон қилиш – қуръон оятларига, ҳадис шарифларга бутунлай зиддир. Ўзларини салафий деб атаётан оқимлар, бутун оламни исломдан қўрқитиш, ислом динига нисбатан оммавий нафрат пайдо қилиш, ислом маърифатининг тарқалишига тўсқинлик қилиш, ёшларни “жиҳод” шиори остида жувонмарг қилиш, уламоларни кофирга чиқариб йўқ қилиш, мусулмон ўлкаларида таҳликали фитналарни уюштириш ва низолар чиқаришдан бошқа бирон фойдали иш қилмадилар.
Имом ал-Бухорийнинг шайхлари Нуъайм ибн Ҳаммод “Фитналар” китобида Ҳазрат Али иб Абу Толиб каррамаллоҳу важҳадан ушбу ривоятни келтирадилар: “Қачон қора байроқлиларни кўрсангиз ерни лозим тутинг. Қўлларингизни қимирлатманг, оёқларингизни ҳам. Сўнгра бир қавм зоҳир бўлур. Улар заифдирлар, эътиборга сазовор эмаслар. Уларнинг қалби темирнинг зангига ўхшайди. Улар давлат соҳибларидир. Аҳдга вафо қилмаслар, мийсоққа ҳам вафо қилмаслар. Ҳаққа чақирурлар, лекин ўзлари ҳақ аҳлидан эмаслар. Исмлари куня (лақаб)дир. Нисбатлари қишлоқларгадир. Сочлари аёлларни сочига ўхшаб осилиб туради. Улар охири бориб ўзаро ихтилоф қиладилар, сўнгра Аллоҳи субҳанаҳу ва таъоло ҳақни кимга ҳоҳласа ўшанга берур”.
Қаранг бир минг икки юз йил олдин Али розиёллоҳу анҳу айтган гаплар худди бугунги “биз жиҳод қилиб, ислом учун курашяпмиз”, деб даъво қилаяётган сохта салафийлар тўғрисида айтилгандек.
Фаразан юзта қора чумоли ва юзта сариқ чумолини бир шишага солиб қўйсангиз ҳеч нарса бўлмайди. Агар шишани силкитиб юборилса, улар бир бирини қириб ташлайди. Ваҳолонки, шишани силкитган бошқа одам эди. Улар шишани силкитаётганларнинг ҳийласига учиб ўзларини ҳам бошқаларни ҳам ҳалокатга ташлаётган ғофиллардир.
Азизлар! Фарзандларимиз тарбиясига беэътибор бўлмайлик, уларни ким билан дўст бўлаётгани, телефонда кимлар билан гаплашаётгани, кечалари ухламай интернетда, қандай сайтларда кезаётганидан хабардор бўлайлик, токи у сохта салафийлар тузоғига бирон-бир оиланинг фарзанди ўлжа тушиб Ватан, дин хоинига айланмасин!
Кичик Хўжаобод масжиди имом ноиби А.Абдураҳмонов
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 56 |
| 7 | #Мақола #Ихтилоф #Раддияга_кўмаклашувчи
#Мавзу: Ёшларни бузғунчи ғоялар таъсиридан сақлаш
Инсон “Ла илаҳа иллалоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ” (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Мухаммад унинг расули), -деб шаҳодат калимасини қалби билан холис тасдиқласа, мусулмон хисобланади. Унга мусулмонларга қилинадиган муомала қилиниши лозим. Ким фақат тили билан шаҳодат калимасига иқрор бўлса хам Исломга киради. Қалбида уни инкор қилиб турган тақдирда ҳам унга мусулмонларнинг хукми жорий бўлади. Чунки биз зоҳирга қараб ҳукм чиқаришга, қалблардаги нарсаларни Аллоҳга ҳавола қилишга буюрилганмиз. Бунга далиллар:
1.Расулуллоҳ (салолоҳу алйҳи ва саллам) икки шаҳодатнинг айтганнинг мусулмонлигини қабул қилаверардилар. Номоз, рўза ва бошқа ибодатларни бажаришини кутиб ўтирмасдилар;
2.Усома Ибн Зайд (розияллоҳу анҳу) душманлардан бирига қилич ялонғочлаб турганида у (Ла илаҳа иллаллоҳ), дейди. Лекин Усома уни ўлимдан қутилиш учун айтди деб ўлдиради. Расулуллоҳ (салолоҳу алйҳи ва саллам) бу ишни инкор қилиб, ”Уни “Ла илаҳа иллаллоҳ”, дегандан сўнг ўлдирдингми?” дедилар. Усама: ”Уни буни қиличдан сақланиш учун айтди”, деди. Шунда У зот: ”Уни қалбини ёриб кўрдингми?” дедилар.
Яна киши шаҳодат калимасини айтиш билан Аллоҳдан икки нарсага ҳақли бўлади:
1. Дўзахда абадий қолишдан нажот топиш;
2. Жаннатга кириш.
Абу Зар (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: ”Расулуллоҳ (салолоҳу алйҳи ва саллам) нинг олдиларига келдим. У киши; ”Қайси банда “Ла илаҳа иллаллоҳ”, деса ва ўшанда ўлса, албатта жаннатга киради” дедилар.(Муттафақун алайҳ).
Ғуломжон Саттаров,
Наманган тумани Ал-Масжидун Набавий жоме масжиди имом-ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 89 |
| 8 | #Мақола #Мотуридий #Раддия
#Мавзу: Ақидада қабр азоби
Ҳар бир мусулмон борки, Аллоҳнинг ягоналигини сидқидилдан тасдиқ қилиб, тили билан тавҳид калимасини айтади. Шунингдек, у Аллоҳнинг фаришталари, китоблари, Пайғамбарлари, қиёмат кунига, тақдирнинг яхши- ёмони Аллоҳдан эканлигига ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмоғи шартдир Бу эса имон дейилади.
Шу билан бир қаторда ҳар бир мусулмон киши қабр ҳаёти ва азоби борлигига ишониши лозимдир. Дунё ва охират ўртасида бошқа бир ҳаёт бўлиб, у барзах ҳаёти, яъни, қабр ҳаётидир.
Қабр ҳаёти ўзига хос бир ҳаётки, у ҳар хил сир-асрорларга, ғаройиб воқеа-ҳодисаларга бой бўлиб, ҳали тириклардан бирон-бир кимса уни ўзида синаб кўрган эмас. Мусулмон киши қабр ҳаёти ҳақидаги маълумотларни Аллоҳнинг китоби ва охир замон Пайғамбари (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларидан олиши керак.
Яна қабрда шундай кўз кўриб қулоқ эшитмаган ғаройиботлар бор. Улар охиратга тааллуқли ҳодисалардир.
Масалан, қабрнинг кенг ёки тор, ёруғ-равшан ёки олов бўлиб ловуллаб туриши сингари ҳодисалар шунга мисол бўла олади.
Хадис келтирилади
Инсонлар қабрларда азобланиб ётган ўликларни кўра олишганида ғайбга имон келтиришнинг ҳеч бир қизиғи қолмасди. Шундан кейин ҳам, яъни, азобни ўз кўзи билан кўргач, инсонлар ичида бирорта динни ёлғончи дегувчи кофир кимса қолармиди? Унда бандаларни яратишдан кўзланган ҳикмат қайда қолар эди? Ахир илоҳий ҳикмат ким кофир, ким мўмин бўлишини синаб кўришдан иборат-ку.
Сайдуллоҳ Ғаниев,
Уйчи туман "Ислом нури" жоме масжиди имом хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 107 |
| 9 | #Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: ҲАНАФИЙ МАЗХАБИДА "ТАКБИРИ ТАХРИМА" ВА НАМОЗДА ҚЎЛ БОҒЛАШ
Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етказилади ва "такбири таҳрима" айтиб, намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади.
Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиши ҳақида бир қанча ҳадислар келган бўлиб, қуйида уларнинг баъзиларини келтирамиз:
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا إِفْتَتَحَ الصَّلاَةَ كَبَّرَ ثُمَّ رَفَعَ يَدَيْهِ حَتَّى يُحَاذِيْ إِبْهَامَيْهِ أُذْنَيْهِ (رواه الإمام الحاكم والإمام الدارقطني
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришда такбир айтиб, икки бош бармоқларини қулоқлари баробаригача кўтарар эдилар».
Имом Ҳоким, Имом Дорақутний ривояти.
Уламоларимиз: "Ҳадисларда келган "қўлни қулоқ баробаригача кўтариш"дан мурод уни қулоққа теккизишдир, чунки қулоқнинг юмшоғига қўл тегиши қўлнинг қулоқ баробаригача кўтарилганининг аниқ белгисидир" деганлар. Бу ҳақда "Раддул Мухтор", Ал-Лубоб фий шарҳил китоб", "Фатавои Қозихон", "Шарҳул Виқоя", "Мажмаъул анҳур" шу каби бир қанча мўътабар фиқҳий китобларимизда баён қилинган.
Ибодуллоҳ Усмонов,
Косонсой тумани "Абдулҳайхон" жоме масжиди имом-ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 73 |
| 10 | #Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: Мазҳабсизлик ғоясининг тарихи ва моҳияти
Мазҳабсизлик ғояси қачон пайдо бўлди?
Бу ғояни илгари сурувчи кишилар ўзларини бир қанча турли номлар билан атайди: салафи солиҳларга эргашиш даъвоси билан салафийлар, саҳиҳ ҳадисга эргашиш даъвоси билан аҳли ҳадислар.
Бу қарашнинг тарихи узоқ эмас, ислом тарихини кўриб чиқиб, бу ғоя яқиндагина пайдо бўлган эканлигини хулоса қилиш мумкин. Чунки мазҳабсизлик ғояси ҳақида охирги бир ярим асрдан олдинги барча тарих саҳифаларида бошқа фирқа ва оқимлар каби маълумот берилмаган. Бу ғоянинг тарихи яқин бир ярим асрга тўғри келади.
Мазҳабсизлик қарашлари ҳамма жойда бир хил эмас, бу қарашларни илгари сураётганларнинг ўзлари ҳам якдил фикрга келмаган.
Баъзилари очиқдан очиқ мазҳабларни инкор қилади ва уларни тарк этишга чақиради. Мазҳабларни мусулмонларнинг энг катта хатоси ва уларга тақлид қилиш энг катта хатар деб ҳисоблайди ва фиқҳий йўналишларни илдизи билан қўпориб ташлашга ҳаракат қилади.
Бошқалари эса мазҳабларга тақлид қилишни рад қилмасада, кишининг доим бир имомга мутлақ тақлид қилиши ва унга мутаассиблик қилиб олишга қарши чиқади. Улар мазҳаблар билан ишлашда анча эҳтиёткор ва олимлар ҳақида гапирганда нисбатан одоб сақлайди. Шунга қарамай, уларнинг қарашларини ўрганувчи киши уларнинг қарашлари ҳам охир оқибат фиқҳий мазҳабларни бекор қилишга олиб келишини билиб олади.
Мазҳабсизлик тарафдорлари мазҳаб ва мазҳабга тақлид қилувчиларга мазҳаблар орасидаги фиқҳий ихтилофлар барча ёмонликларнинг боши, бу ихтилофлар сабабли дин емирилиб, ёмон ҳолатга келиб қолган, деб эътироз билдирадилар.
Маъруфхон Алоходжаев,
Наманган шаҳар Абдулқодир қори жоме масжиди имом-ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 71 |
| 11 | #Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: Пайпоққа масх тортиш.
Бугунги кундаги пайпоқларнинг барча турига хоҳ қалин хоҳ юпқа бўлсин масҳ тортиб бўлмайди. Баъзи ҳадисларда Пайғамбар алайҳиссалом “жавроб”га масҳ тортганлари ривоят қилинган. Ҳозирги замонавий араб тили луғатларида жавроб – пайпоқ экани қайд этилади. Лекин шуни таъкидлаб ўтиш лозимки Пайғамбар алайҳиссалом давридаги “жавроб”лар билан ҳозирги замонавий пайпоқлар бутунлай бошқа-бошқа нарсалардир. Буни тўғри англаб етиш учун мўътабар манбаларга мурожаат қилиб, асри саодат даврларида жавроб қандай бўлганини яхши билиб олишимиз лозим бўлади.
“Жавроб – икки оёқни иссиқ тутиш учун жундан тайёрланган ва уни ўраб турадиган нарсадир” Аллома Бадриддин Айний мазкур таърифга қўшимча қилиб, жавробни одамлар одатда ўта совуқ ўлкаларда кийишини таъкидлаб ўтган.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида жорий бўлган жавробга берилган таърифларнинг ҳаммасини ўрганиб, хулоса қилинса, у – жундан ёки пахтадан тўқилган қалин матодан бўлган, оёқни иссиқ тутиш учун кийиладиган ёки оёққа ўраладиган нарса бўлгани маълум бўлади.
Жумладан: мўътабар фиқҳий манба ҳисобланган “Иноя” китобида шундай дейилади: “Жавробга масҳ тортишнинг ҳукми уч хил кўринишда бўлади:
– Агар у қалин жавроб бўлиб, остига тери қўйилган бўлса, масҳ тортиш жоиз. Бунга уламоларимиз иттифоқ қилганлар.
– Теридан бўлмаган юпқа жавроб бўлса, масҳ тортиб бўлмайди. Бунга ҳам барчалари иттифоқ қилганлар.
Демак, аввалги пайпоқлар маҳсига ўхшагани, маҳсига қўйилган талабларга жавоб бергани учун уларга масҳ тортилган. Ушбу талабларга жавоб бера олмаган ҳар қандай оёқ кийимларга масҳ тортиш жоиз эмас, деб ҳисобланган.
Аброрҳўжа Рашидов,
Чортоқ тумани "Абу Бакр Сиддиқ" масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 80 |
| 12 | #Мақола
#Мазҳаб
#Мавзу: Нима учун айнан тўрт мазҳаб
Тарихдан маълумки, тўрт мужтаҳид аиммалардан ташқари яна мужтаҳид уламолар кўп бўлган. Буларга мисол учун Ҳасан Басрий, Суфёнис Саврий, Табарий ва бошқалар. Аллоҳнинг ҳикматини қарангки шу тўрт мазҳаб издошлари қолиб қолганлари йўқ бўлиб кетди.
Бунинг сабаби нимада:
1. Бу мазҳаб эгалари тўғри ақида усулларида бир бирлари билан иттифоқдирлар.
2. Бу зотларнинг ҳаёт тарзлари бир бирига яқиндир. Шу билан бирга бир бирларини мазҳаб услубларидан фойдаланиш имкониятига эга эканликлари.
3. Аксарият шарий масалаларда муфаққиҳ ва мужтаҳид уламолар иттифоқига мос равишдаги шарий усуллларда ҳукм чиқаришлари. Шаий усуллар: Қурони Карим, суннат ижмо ва қиёс.
4. Уларнинг ораларида бир бирларига нисбатан ҳасад ёки, гина гудрат бўлмаганлиги.балки бир бирларини узтоз даражасида билганлар.
5. Уларнинг шогирдлари узтозларидан ўрганган мавқеда илмга ёндашганликлари, ва умматга етказишда холис бўлганликлари.
6. Бу улуғ зотларни сўзлари ишончли йўллар билан ривоят қилинганлиги, ва шариат аҳкомларида омонатга хиёнат қилмаганликлари.
Аллоҳ буюк имомларимиздан ўзи рози бўлсин. (Имом Абу Ҳанифа ҳаётлари китобидан таржима)
Янгиқўрғон тумани "Қаюм ота" жоме масжиди имом хатиби Хайруллоҳ Муродшаев
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 164 |
| 13 | #Мақола
#Мазҳаб
#Мавзу: Ўтганларга тиловат, дуо ва савобли амалларни етиб туриши
Дунёдан ўтиб кетганларни йўқлаб туришнинг бир воситаси улар номидан хайр-эҳсонлар қилиш, Қуръон тиловат қилиб, руҳларига бағишлашдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўлганларингизнинг яхши хислатларини эсланглар, уларнинг ёмонликларини гапиришдан тилингизни тийинг!”, деб марҳамат қилганлар (Термизий ва Абу Довуд ривоятлари).
Аҳли суннат ва жамоат таълимоти шуки, ўтганлар руҳига бағишланган тиловатлар ва хайр-эҳсонлар уларга фойда беради ва савоблар етиб боради. Бунга Абу Ҳафс ан-Насафий раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Ақоид ан-насафия” асаридаги: “Тирикларнинг ўликлар учун қилган дуо ва садақаларида улар учун фойда бордир. Аллоҳ таоло дуоларни ижобат қилади ва ҳожатларни раво қилади”, деган қоидани келтириш мумкин. Таниқли ҳанафий олими Сирожиддин ал-Ўший раҳимаҳуллоҳнинг “Бадъ ул-амолий” номли мотуридийлик ақидасига бағишланган қасидасида бундай дейилган:
و للدعوات تأثير بليغ، و قد ينفيه أصحاب الضلال
“Дуоларда етук таъсир бор, уни залолатдаги одамларгина инкор қиладилар”.
Хуллас, аҳли суннат ва жамоат таълимотига эргашган уламоларнинг барчаси ўтганларга бағишлаб қилинган хайр-эҳсон ва дуолар уларга етиб бориши борасида иттифоқ қилганлар.
Ҳаётдаги инсонларнинг савобли ишлари ўтганлар руҳига бағишланганда, савоб етиб бормайди, дегувчиларнинг ақлий далиллари дуо қазони, яъни тақдирни ўзгартира олмайди, дейишларидир. Ҳолбуки, тақдирга мувофиқ қилинган дуо қазо-қадарни ўзгартириши, умрни узайтириши, бало-офатларни ҳам қайтара олиши ҳадиси шарифларда зикр қилинган. Жалолиддин ас-Суютий раҳимаҳуллоҳ томонидан “ал-Жомеъ ас-сағир” асарларида: الدعاء يردّ البلاء– “Дуо балони қайтаради”, деган ҳадис ривоят қилинган. Айнан ўтганлар руҳига атаб дуо қилишни эса бизга Қуръони карим ўргатган. Унда қуйидаги ояти карима мавжуд:
وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!» (Ҳашр, 10).
Хулоса қилиб айтганда, мўътабар манбаларда Қуръон тиловат, дуо қилиш умумий тарзда рухсат берилган, тарғиб қилинган ишлардандир. Юқорида ўтган ҳадислар ва умумий шаръий йўриқлар шуни кўрсатади. Шунга кўра, Қуръон тиловат, дуо қилиб, савобини ўтган ота-она ва бошқа яқинларга бағишлаш улуғ савобли амаллардандир.
Абдухалим Қаюмов,
Янги Наманган тумани "Усмон Зуннуройн" жоме
масжиди имом-ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 100 |
| 14 | #МАҚОЛА #СУВ #НЕЪМАТ
СУВ - АЛЛОҲНИНГ БИЗГА БЕРГАН НЕЪМАТИ!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Аллоҳ таоло Ерни яшашга қулай қилиб яратгани баробарида унда сувларни оқизиб турли ўт-ўлан, дов – дарахтларни ўстириб ҳам қўйди
Батафсил.....
Анвархон Садриддинов
Наманган шахар “Ҳазрати Лангар” жоме масжиди имом-хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing! | 51 |
| 15 | #МАҚОЛА #СУВ #БЕБАҲО
СУВ – БЕБАҲО НЕЪМАТ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Сувни муҳофаза қилиш – табиатни муҳофаза қилиш демакдир. Табиатга эҳтиром билан муносабатда бўлган инсон келажак авлод учун ҳам муносиб ҳаёт шароитини яратади
Батафсил.....
Фазлиддин Камолов,
Учқўрғон туман “Абдулҳамид хожи Абдуррахмон ўғли” жоме масжиди имом хатиби
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing! | 40 |
| 16 | #Мақола #Салафий #Раддия
#Мавзу: “ИСТИВО” ВА УНИНГ МАЪНОСИ ТЎҒРИСИДА ТОРТИШАЁТГАНЛАРГА РАДДИЯ
Аллоҳ таъоло Оли Имрон сураси 7- оятида шундай марҳамат қилади: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом) У Зот сизга Китобни тушурди. Ундаги баъзи оятларнинг маъноси равшан бўлиб, улар китобнинг аслидир. Яна муташобиҳ (маъноси зоҳир эмас) оятлар ҳам бор. Қалбларида қинғирлик бор кимсалар фитна мақсадида ва таъвийл қилиш мақсадида у (муташобиҳ) оятларга эргашадилар. Ваҳоланки унинг таъвилини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Илмда собит бўлганлар эса; унга имон келтирдик, бу (оятларнинг) барчаси Роббимиз ҳузуридандир, дейдилар. Бундан фақат ақл эгаларигина панд- эслатма олурлар”. Ушбу ояти каримага амал қилган саҳобийлар ва улардан кейинги тобеъийнлар, аҳли суннат ва жамоат уламолари, тўрт мазҳаб соҳиблари Қуръони каримдаги муҳкам ва муташобиҳ оятларни ўрганиб муҳкамларига амал қилиш ва муташобиҳлари борасида тортишиб таъвил қилишдан тийилганлар.
Ўша муташобиҳ оятлардан бири Аъроф сураси 54- оятидир. Унда: “Албатта, осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра аршни истиво қилган роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир”, дейилади. Ояти каримадаги “Истиво қилди” калимаси луғатда “тик турди”, “тўғри бўлди”, “ўрнашди” мазмунини берсада, улардан қайси бири тўғри келиши Аллоҳ таъолонинг ўзига маълум. Лекин юқорида келтирилган Оли Имрон сураси оятида таъкидланган қалблари фитнага мойил инсонлар ушбу истиво калимаси қатнашган оятларда ўзларича таъвилга киришиб, йўлдан адашдилар. Ушбу оятнинг тафсирида Имом Молик, Авзоъий, Саврий, Лайс ибн Саъд, имом Шофеъий, имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ каби салаф солиҳлар оятда қандай келган бўлса, ўхшатишсиз, инкор қилишсиз, таъвил қилмасдан, қандай бўлса, шундай тушунилади, дейдилар. Масалан, аҳли сунна вал-жамоа мазҳабларидан Моликий мазҳаби соҳиби, буюк олим Имом Молик раҳимаҳуллоҳ истиво (Аллоҳ таолонинг Аршга юксалиши) ҳақида сўраган кишига: «Истиво маълум, унинг кайфияти (қандайлиги) номаълум, унга имон келтириш вожиб ва бу ҳақда сўраш бидъатдир», деб жавоб берган экан.
Бу жавоб аҳли сунна вал жамоа ақидасининг асосий қоидасига айланган. “Ақидатут-Таҳовий”китобида ҳам “Ким ўрганиш ман қилинган нарсага киришса васвасага тушган, адашган ва шакка тушган ҳолатда бўлади”, дейилади.
Бугунги “биз салафийлар”миз деяётган тоифалар “истиво”нинг зоҳирий маъносига ёпишиб олиб “Аллоҳ Аршга ўтирди, арш осмонда, бундан келиб чиқиб Аллоҳ осмондадир”, деб Аллоҳга макон исбот қилиб мусулмонларни нотўғри, бузуқ эътиқодга бошламоқчи бўлмоқдалар. Аллоҳ таъоло бирор маконда бўлса, турса, жойлашса, У ҳам Ўзи яратган махлуқотлардан бирига ўхшаб қолади. Бу эса Аллоҳ таъоло борасида қабул қилиб бўлмайдиган, бандани диндан мосуво қиладиган сўз бўлиб, аҳли суннат вал жамоат эътиқоди бўйича куфр ҳисобланади. Аллоҳ таъоло барчамизни бундай нотўғри эътиқодлардан асрасин!
Адҳамжон Абдураҳманов,
Поп тумани “Кичик Хўжаобод” жоме масжиди имом ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 70 |
| 17 | #Мақола
#Мотуридий
#Мавзу: ҚАБР АЗОБИНИНГ ҲАҚЛИГИГА ҚУРЪОНИ КАРИМДАН ДАЛИЛЛАР
"У азоб (бир) оловдирки, улар эртаю кеч ўшанга кўндаланг қилиб (куйдирилурлар) "Қиёмат соати қоим бўладиган кунда эса, (дўзах фаришталарига):" Фиръавн хонадонини энг қаттиқ азобга киритинглар", (дейилур). (Ғофир сураси, 46-оят).
Уламоларнинг айтишларича кофирларнинг эртаю кеч оловга кўндаланг қилиб куйдирилишлари Қиёмат кунида эмасдир. Аллоҳ таъолонинг кейинги сўзлари бунга далил:
"Қиёмат соати қоим бўладиган кунда эса (дўзах аҳлига): "Фиръавн хонадонини энг қаттиқ азобга киритинглар" (дейилур)". (Ғофир сураси, 46-оят).
Шунингдек, оятдан мурод уларнинг дунёда оловга кўндаланг қилинганлари эмас.
Чунки бу дунёда Фиръавн хонадони эртаю-кеч оловга кўндаланг қилинганлари йўқ.
Демак бу оловга улар ўлганларидан сўнг яъни, қабрда рўбарў бўлдилар.
"Улар ўз хато-гуноҳлари сабабли ғарқ қилиниб, дўзах оташига киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдамчи топа олмадилар". (Нуҳ сураси, 25-оят).
Уламоларнинг айтишларича оятдаги, "фаудхилу" сўзидаги "фа" ҳарфи ўз маъносига кўра уларнинг охиратдан олдинроқ бўладиган оловга киритилганларини билдиради.
Чунки бу ҳарф "тезда", "дарҳол" деган маъноларни англатади. Шунингдек бу маънони оятдаги "киритилдилар" феълининг ўтган замон сийғасида келтирилиши ҳам таъкидлайди.
"Албатта золим-кофир бўлган кимсалар учун бундан илгари ҳам азоб-уқубат бордир". (Тур сураси, 47-оят).
Айтишларича, бу азоб-уқубат қабрдаги азобдир. Чунки Аллоҳ таоло буни қуйдаги сўзидан кейин зикр қилган: "Бас, (Эй Муҳаммад) сиз токи ўзлари ҳалок қилинадиган Кунларига рўбаро бўлгунларича (уларни) тарк қилинг". (Тур сураси, 45-оят).
Оятда айтилаётган кун дунёдаги энг сўнгги кундир. Демак, улар тортаётган азоб қабр азобидир.
"Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз", деди. (Тоҳа сураси, 124-оят).
Абу Саъид Худрий ва Абдуллоҳ ибн Масъудлар оятдаги "зонкан" яъни, "танг-бахтсизлик" сўзини қабр азоби деб тафсир қилишган экан.
Абу Ҳурайрадан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Сизлар албатта унинг танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз", "танг-бахтсиз ҳаёт ўзи нима эканини биласизларми?". "Аллоҳ ва расули билгувчироқдир» - деб жавоб беришди саҳобалар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: - (Бу оят) кофирларнинг қабрдаги азоби ҳақида (нозил бўлган).
Қатода ва Рабиъ ибн Анаслар Аллоҳ азза ва жалланинг: "...Биз уларни икки бора азоблагаймиз". (Тавба сураси, 101-оят) деган оятини "Биринчи гал дунёдаги азоб билан иккинчи маротаба эса қабрдаги азоб билан" - деб тафсир қилишган экан.
Наманган тумани Мухаммад Сиддиқ масжиди имом хатиби Kаримов Aнасхон.
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 68 |
| 18 | #Мақола
#Мотуридий
Ақидада қабр азоби
Ҳар бир мусулмон борки, Аллоҳнинг ягоналигини сидқидилдан тасдиқ қилиб, тили билан тавҳид калимасини айтади. Шунингдек, у Аллоҳнинг фаришталари, китоблари, Пайғамбарлари, қиёмат кунига, тақдирнинг яхши- ёмони Аллоҳдан эканлигига ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмоғи шартдир Бу эса имон дейилади.
Шу билан бир қаторда ҳар бир мусулмон киши қабр ҳаёти ва азоби борлигига ишониши лозимдир. Дунё ва охират ўртасида бошқа бир ҳаёт бўлиб, у барзах ҳаёти, яъни, қабр ҳаётидир.
Қабр ҳаёти ўзига хос бир ҳаётки, у ҳар хил сир-асрорларга, ғаройиб воқеа-ҳодисаларга бой бўлиб, ҳали тириклардан бирон-бир кимса уни ўзида синаб кўрган эмас. Мусулмон киши қабр ҳаёти ҳақидаги маълумотларни Аллоҳнинг китоби ва охир замон Пайғамбари (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларидан олиши керак.
Яна қабрда шундай кўз кўриб қулоқ эшитмаган ғаройиботлар бор. Улар охиратга тааллуқли ҳодисалардир.
Масалан, қабрнинг кенг ёки тор, ёруғ-равшан ёки олов бўлиб ловуллаб туриши сингари ҳодисалар шунга мисол бўла олади.
Хадис келтирилади
Инсонлар қабрларда азобланиб ётган ўликларни кўра олишганида ғайбга имон келтиришнинг ҳеч бир қизиғи қолмасди. Шундан кейин ҳам, яъни, азобни ўз кўзи билан кўргач, инсонлар ичида бирорта динни ёлғончи дегувчи кофир кимса қолармиди? Унда бандаларни яратишдан кўзланган ҳикмат қайда қолар эди? Ахир илоҳий ҳикмат ким кофир, ким мўмин бўлишини синаб кўришдан иборат-ку.
Чортоқ тумани Абу Бакр Сиддиқ масжиди имом хатиби Аброрхўжа Рашидов
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 104 |
| 19 | #Мақола
#Мотуридий
#Мавзу: ИМОННИНГ ШАРТЛАРИ.
Ахли сунна вал жамоа эътиқодида имон Ҳанафий мазҳабимиз асосчиси Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқҳул акбар” асарида имонга шундай таъриф берилган: “Имон — бу иқрор ва тасдиқдан иборатдир.
Имон тушунчаси исломда муҳим ва баҳсли масалалардан биридир Хусусан, ҳанбалийлик мазҳабида имон қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор бўлиш ва тана аъзолари билан амал қилиш ҳисобланади. Лекин улар ҳам амал қилмаганни кофир демайдилар.
Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагиларни баён қилган: “Баъзи адашган фирқалар Қуръон ва суннатга тўғри келмайдиган қарашлари сабабли кишиларни шаҳодат калималарини айтаётган бўлсалар-да, ислом арконлари ни адо этаётган бўлсалар-да, кофирга чиқаришга уринган лар. Бошқа баъзи фирқалар эса юқоридагилардан мутлақо тескари йўл тутишиб, ш а ҳ одат калималарини талаффуз қилганларни бирор ҳолатда ҳам куфрга чиқариб бўлмайди деб ҳисоблашган.
Aҳли сунна вал жамоадагилар эса куфрга чиқаришни мутлақо инкор ҳам қилмайдилар ва ҳар бир гуноҳ туфайли куфрга ҳам ҳукм қилмайдилар, балки aҳли қибла тўғрисида доимо яхши фикрда бўладилар”.“Ақидатут Таҳовий” китобида: “Қибла aҳлини гуноҳ иш қилсалар ҳам кофир санамаймиз, башарти уни гуноҳ иш эканлигини кўр-кўрона инкор этмаса дейилган. Киши имондан чиқиши учун имонга киришига сабаб бўлган нарсаларни инкор этган бўлиши керак. Имон — бу Расули акрам алаҳиссалом Аллоҳ томонидан келтирган барча хабарларни тил билан иқрор қилиб, қалб билан тасдиқлашдир”. Яъни, мусулмон киши икки шаҳодат калимасини талаффуз қилиб, маъноларига эътиқод қилиш билан Исломга кирса, уларнинг маъноларини инкор қилиш билан Исломдан чиқади. Бугунги мутаассиб гуруҳлар намоз ва рўза каби амалларни бажармаганларни кофирга чиқариб, қонини тукишни ҳалол санамокдалар. Аҳли сунна уламоларини эса эътиқодлари қуйидагичадир: “Қибла аҳлидан ҳеч кимни бирор гуноҳ туфайли, модомики ҳалол санамаса, кофирга чиқармаймиз».
Ҳулоса қилиб айтганда бизни эътиқодимиз бўйича амал имоннинг шарти эмас. Амал қилмаган мусулмонни гуноҳкор мусулмон деймиз.Унга куфр тамғасини урмаймиз.
Қаҳрамон Абдураҳимов,
Чуст тумани "Иброҳим Ҳалилуллоҳ" жоме масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 86 |
| 20 | #Мақола
#Сохта_салафий
#Мавзу: Сохта салафийлик оқими
Сохта салафийлик оқими Ислом динидаги ҳукм ва фатволарни замон тақозосига кўра эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда тадбиқ этишни олға сурувчи оқим ҳисобланади. Оқим аъзолари ўн тўрт асрдан бери Исломнинг буюк алломалари, фақиҳу-мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар.
“Салаф” сўзи араб тилида “олдин ўтган”, “аввал яшаган” деган маънони беради. Истилоҳий маъноси эса Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан кейин тахминан уч юз йил яшаб Ислом динига хизмат кўрсатган олимлар “салафи солиҳинлар” тушунилади.
Охирги пайтларда “салафи солиҳларга эргашиш”ни ниқоб қилиб Исломий жамиятларга Исломнинг илк даврига қайтишни тарғиб қилувчи мутаассиб сохта салафий оқимлар кўп кузатилмоқда.
Бу оқим вакиллари ўзлари учун 1263 – 1328 йилда яшаган Ибн Таймиянинг фикр ва қарашларини мослаштириб оладилар. Ибн Таймия ҳам ўз навбатида кескин ҳаракатлари туфайли тўрт марта зиндонга ташланган. Ўзи яшаган давр олимлари томонидан кўп танқид остига олинган. У 1328 йилда қамоқхонада вафот этган.
Ибн Таймиянинг фикрига кўра асрлар ўтиши билан Ислом динига турли бидъат ва хурофотлар кирган, уларни тозалаш зарур, бунинг учун “давлатни шариатсиз бошқарган ҳукмдорга жиҳод эълон қилиш керак” деган ғояни илгари сурган. Бу эса кейинги асрларда радикал сиёсий оқимларнинг пайдо бўлишига катта замин яратган.
Ибн Таймиянинг Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам, саҳобалар ва валий кишиларнинг қабрини зиёрат қилиш, шунингдек, тавҳид, Аллоҳнинг макони, такфир (куфр келтириш) ва бошқа ақидавий масалаларда ашъарийлик ва мотуридийликка зид фикрлари ўша давр мусулмон уламоларининг кескин норозилигига учраб, кўплаб раддиялар битилиб, кескин кураш олиб борилган. Шундай бўлсада, бундай ғоялар кейинчалик турли мутаассиб гуруҳ ва ҳаракатлар етакчилари мафкурасига асос бўлиб хизмат қилган.
Бунинг оқибатида “Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатидан ҳеч қандай наф йўқ”, деган ғоялар тарқалиб, муқаддас зиёратгоҳлар вайрон қилинган.
Кейинчалик Жамолиддин Афғоний, Муҳаммад Абдуҳ ва Абдураҳмон Кавкабийларга ўхшаган радикал тарғиботчилар “Ислоҳотчи салафийлар” номини олишди. Улар XIX асрнинг ўрталарида яшаган, ҳамда “мусулмон халқларининг диний сиёсий иттифоқи” номли ғоя ишлаб чиқишди. Бундан мақсад урфдаги мазҳабларни йўқотиш, мазҳабсизликка олиб бориш эди. Мазҳабсизлик эса жуда хатарли йўл экани хаммага маълум.
Муминжон Атамирзаев,
Учқўрғон тумани "Абдураҳмонбой" жоме масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR | 86 |
