uz
Feedback
SOF TA'LIMOTLAR | Расмий канал

SOF TA'LIMOTLAR | Расмий канал

Kanalga Telegram’da o‘tish

Мақсадимиз: Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш Исломий маърифат таратиш Салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш Кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш ❓ @sof_talimotlar_bot 📝

Ko'proq ko'rsatish
454
Obunachilar
+124 soatlar
-27 kunlar
-430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Taglar buluti
Ma'lumot yo'q
Muammo bormi? Iltimos, sahifani yangilang yoki bizning qo'llab-quvvatlash boshqaruvchimizga murojaat qiling>.
Kirish va chiqish esdaliklari
---
---
---
---
---
---
Obunachilarni jalb qilish
Avgust '26
Avgust '260
0 kanalda
Iyul '26
+12
4 kanalda
Get PRO
Iyun '26
+7
4 kanalda
Get PRO
May '26
+13
6 kanalda
Get PRO
Aprel '26
+11
13 kanalda
Get PRO
Mart '26
+17
7 kanalda
Get PRO
Fevral '26
+27
14 kanalda
Get PRO
Yanvar '26
+21
6 kanalda
Get PRO
Dekabr '25
+10
4 kanalda
Get PRO
Noyabr '25
+8
20 kanalda
Get PRO
Oktabr '25
+9
16 kanalda
Get PRO
Sentabr '25
+10
31 kanalda
Get PRO
Avgust '25
+10
24 kanalda
Get PRO
Iyul '25
+16
24 kanalda
Get PRO
Iyun '25
+27
18 kanalda
Get PRO
May '25
+1 073
61 kanalda
Get PRO
Aprel '25
+15
11 kanalda
Get PRO
Mart '25
+10
10 kanalda
Get PRO
Fevral '25
+18
26 kanalda
Get PRO
Yanvar '25
+20
12 kanalda
Get PRO
Dekabr '24
+27
10 kanalda
Get PRO
Noyabr '24
+28
7 kanalda
Get PRO
Oktabr '24
+19
10 kanalda
Get PRO
Sentabr '24
+35
9 kanalda
Get PRO
Avgust '24
+16
14 kanalda
Get PRO
Iyul '24
+20
13 kanalda
Get PRO
Iyun '24
+22
10 kanalda
Get PRO
May '24
+36
11 kanalda
Get PRO
Aprel '24
+35
16 kanalda
Get PRO
Mart '24
+33
17 kanalda
Get PRO
Fevral '24
+25
19 kanalda
Get PRO
Yanvar '24
+79
12 kanalda
Get PRO
Dekabr '23
+28
15 kanalda
Get PRO
Noyabr '23
+2 070
17 kanalda
Get PRO
Oktabr '23
+69
13 kanalda
Get PRO
Sentabr '23
+7
0 kanalda
Get PRO
Avgust '23
+12
0 kanalda
Get PRO
Iyul '23
+3
0 kanalda
Get PRO
Iyun '23
+15
0 kanalda
Get PRO
May '23
+20
0 kanalda
Get PRO
Aprel '23
+24
0 kanalda
Get PRO
Mart '23
+33
0 kanalda
Get PRO
Fevral '23
+45
0 kanalda
Get PRO
Yanvar '23
+37
0 kanalda
Get PRO
Dekabr '22
+19
0 kanalda
Get PRO
Noyabr '22
+53
0 kanalda
Get PRO
Oktabr '22
+71
0 kanalda
Get PRO
Sentabr '22
+1 973
0 kanalda
Get PRO
Avgust '22
+43
0 kanalda
Get PRO
Iyul '22
+48
0 kanalda
Get PRO
Iyun '22
+110
0 kanalda
Get PRO
May '22
+20
0 kanalda
Get PRO
Aprel '22
+13
0 kanalda
Get PRO
Mart '22
+2 112
0 kanalda
Get PRO
Fevral '22
+39
0 kanalda
Get PRO
Yanvar '22
+54
0 kanalda
Get PRO
Dekabr '21
+91
0 kanalda
Get PRO
Noyabr '21
+105
0 kanalda
Get PRO
Oktabr '21
+55
0 kanalda
Get PRO
Sentabr '21
+8
0 kanalda
Get PRO
Avgust '21
+11
0 kanalda
Get PRO
Iyul '21
+14
0 kanalda
Get PRO
Iyun '21
+1
0 kanalda
Get PRO
May '21
+24
0 kanalda
Get PRO
Aprel '21
+35
0 kanalda
Get PRO
Mart '21
+1 252
0 kanalda
Sana
Obunachilarni jalb qilish
Esdaliklar
Kanallar
01 Avgust0
Kanal postlari
#МАҚОЛА #СОЛИҲА #АЁЛ СОЛИҲА АЁЛ УЙИДА ЖАННАТ ИФОРИ БОРДИР •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Никоҳ туфайли инсоннинг майли жиловланади,
#МАҚОЛА   #СОЛИҲА    #АЁЛ СОЛИҲА АЁЛ УЙИДА ЖАННАТ ИФОРИ БОРДИР •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Никоҳ туфайли инсоннинг майли жиловланади, унинг учун хотиржамлик, саодат таъмин этади. Инсон никоҳ туфайли ўз иффатини сақлайди ва зино каби ҳаром ишдан ўзини сақдайди. Шу билан бирга никоҳ маданият, тараққиёт ва илғорлик белгисидир. Шунингдек, никоҳ ёрдамида инсон ўз наслу насабининг поклигини ҳам сақлаб қолади Батафсил..... Баҳодир Ботиров. Чуст тумани “Охунбобо” жоме масжиди имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

2
#МАҚОЛА #ҚАЛБ #ОЙНА ҚАЛБ ОЙНАДИР — УНИ ПОКИЗА ТУТИНГ! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Инсон қалби худди топ-тоза ойнага ўхшайди. Ойн
#МАҚОЛА   #ҚАЛБ    #ОЙНА ҚАЛБ ОЙНАДИР — УНИ ПОКИЗА ТУТИНГ! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Инсон қалби худди топ-тоза ойнага ўхшайди. Ойна қанчалик тоза тиниқ бўлса, у атрофга нур сочади, ўзига тушган зулматни ҳам ёритувчи нурга айлантиради. Аммо унга ғубор қўнса, вақт ўтиши билан нурни ўтказмай қўяди... Батафсил..... Адҳамжон Абдураҳмонов, Поп туман “Кичик Хўжаобод” жоме масжиди имом ноиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
23
3
#Мақола #Мазҳаб Ўтганларга тиловат, дуо ва савобли амалларни етиб туриши Дунёдан ўтиб кетганларни йўқлаб туришнинг бир воситаси улар номидан хайр-эҳсонлар қилиш, Қуръон тиловат қилиб, руҳларига бағишлашдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўлганларингизнинг яхши хислатларини эсланглар, уларнинг ёмонликларини гапиришдан тилингизни тийинг!”, деб марҳамат қилганлар (Термизий ва Абу Довуд ривоятлари). Аҳли суннат ва жамоат таълимоти шуки, ўтганлар руҳига бағишланган тиловатлар ва хайр-эҳсонлар уларга фойда беради ва савоблар етиб боради. Бунга Абу Ҳафс ан-Насафий раҳимаҳуллоҳнинг “ал-Ақоид ан-насафия” асаридаги: “Тирикларнинг ўликлар учун қилган дуо ва садақаларида улар учун фойда бордир. Аллоҳ таоло дуоларни ижобат қилади ва ҳожатларни раво қилади”, деган қоидани келтириш мумкин. Таниқли ҳанафий олими Сирожиддин ал-Ўший раҳимаҳуллоҳнинг “Бадъ ул-амолий” номли мотуридийлик ақидасига бағишланган қасидасида бундай дейилган: و للدعوات تأثير بليغ، و قد ينفيه أصحاب الضلال “Дуоларда етук таъсир бор, уни залолатдаги одамларгина инкор қиладилар”. Хуллас, аҳли суннат ва жамоат таълимотига эргашган уламоларнинг барчаси ўтганларга бағишлаб қилинган хайр-эҳсон ва дуолар уларга етиб бориши борасида иттифоқ қилганлар. Ҳаётдаги инсонларнинг савобли ишлари ўтганлар руҳига бағишланганда, савоб етиб бормайди, дегувчиларнинг ақлий далиллари дуо қазони, яъни тақдирни ўзгартира олмайди, дейишларидир. Ҳолбуки, тақдирга мувофиқ қилинган дуо қазо-қадарни ўзгартириши, умрни узайтириши, бало-офатларни ҳам қайтара олиши ҳадиси шарифларда зикр қилинган. Жалолиддин ас-Суютий раҳимаҳуллоҳ томонидан “ал-Жомеъ ас-сағир” асарларида: الدعاء يردّ البلاء– “Дуо балони қайтаради”, деган ҳадис ривоят қилинган. Айнан ўтганлар руҳига атаб дуо қилишни эса бизга Қуръони карим ўргатган. Унда қуйидаги ояти карима мавжуд: وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ «Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!» (Ҳашр, 10). Хулоса қилиб айтганда, мўътабар манбаларда Қуръон тиловат, дуо қилиш умумий тарзда рухсат берилган, тарғиб қилинган ишлардандир. Юқорида ўтган ҳадислар ва умумий шаръий йўриқлар шуни кўрсатади. Шунга кўра, Қуръон тиловат, дуо қилиб, савобини ўтган ота-она ва бошқа яқинларга бағишлаш улуғ савобли амаллардандир. Наманган шаҳри ''Хомиддин қори'' жоме масжиди имом-хатиби Сулейманов Камолхон 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
1 158
4
#Мақола #Мазҳабсизлик #Мавзу: Мазҳабсизлик-динсизликка йўл   Пайғамбар алайҳис салом вафотларидан сўнг  биринчи асрнинг охири ва иккинчи асрнинг бошларида турли диёрлардан диний ҳуқуқларни ечиб бера оладиган олимлар етишиб чиқа бошладилар. Натижада Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофиъий, Имом Аҳмадлар бугунги кунимизгача етиб келган тўрт фиқҳий мазҳабларга асос солдилар. Мазкур мазҳаббошилар эътиқод ва ибодат масалаларни Қуръони карим  ва Пайғамбар алайҳис саломнинг суннатларига мувофиқ маълум қоидаларга солиб чиқдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейинги тўрт ишончли халифалар, саҳобалар, тобеъинлар, улардан кейингилар ва Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофиъий, Имом Аҳмад роҳимаҳумуллоҳлар эътиқод ва ибодатда “Суннат”га таяниб иш кўрганлари учун “Суннийлар” ёки “Аҳли сунна вал жамоа” деган шарафли ном билан аталган.           Ўн икки асрдан зиёд давр мобайнида бутун дунё мўмин-мусулмонлари мазкур мазҳаб кўрсатмаларига амал қилиб, эътиқод ва ибодатда бардавом бўлиб келишмоқда. Бугунги кунда пайдо бўлган “Сохта салафийликк” ғояси тарафдорлари Ислом уммати қадим-қадимдан амал қилиб келаётган ақида ва фиқҳ мазҳабларини инкор қилиб, “Мазҳаб тузиш Расулуллоҳ алайҳис-солату вассаломнинг даврларида йўқ эди, шундай экан биз, мазҳаб эгаларининг айтганига эмас, балки Аллоҳ ва Расулининг айтганига амал қилишимиз керак” деган давони илгари суришмоқда.  “Сохта салафийлар” нинг          ғоялари – Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлардан сўзма-сўз маъно чиқариб, ўша маънога кўр-кўрона амал қилиш орқали бошқа манбаъларни ботилга чиқаришдир. Ҳаким Самарқандий Қуръон оятларининг зоҳирига қарабҳукм олиш борасида фикр юритиб: “Қуръондаги ҳамма нарсани ҳам зоҳирига қараб шарҳлаш мумкин эмас, чунки Қуръонда кўп ўринларда оятларнинг зоҳири бошқа маънони, ботини бошқа маънони англатади. Аллоҳдан қўрқинг. Қуръонни фақат ўз раъйингиздан келиб чиқиб шарҳламанг”, деб бу ишнинг шариъат кўрсатмасига хилоф эканини таъкидлаган.  “Мазҳабсизлик” ғояси тарафдорлари худди – компьютер вируси каби юртимиз мусулмонларининг ҳанафийлик мазҳаби таълимоти билан боғлиқ ўн икки асрлик тарихини бир зумда ўчириб ташлаб, ўрнига ўзининг ғаразли ғояларини юкламоқчи бўлишади. Биз аждодларимизнинг шонли йўлидан ҳеч қачон воз кечмаймиз. Агар уларнинг асоссиз сафсаталарига қулоқ соладиган бўлсак, Исломнинг ўн икки асрлик тарихидан воз кечган бўламиз. “Аҳли сунна ва жамоа” фирқасида ижод қилиб ўтган минглаб забардаст уламолар томонларидан ёзилган ноёб асарларидан бебаҳра бўлиб қоламиз. Асрлар мобайнида барча мусулмонлар амал қилиб келаётган анъаналар бекорга чиқади. Натижада мусулмонлар орасида поракандалик юзага келади. “Мазҳабсизлик” ғояси тарафдорларининг бемазҳабликни  тарғиб қилишдан кўзлаган бош мақсадлари – ўзи халқ орасида “поракандалик” келтириб чиқаришдан иборатдир. Наманган тумани "Ал Масжидун Набавий" жоме масжиди имом хатиби Пахриддин Юсупов 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
54
5
#Мақола #Мазҳаб #Раддия #Мавзу: ҚИЁМДА ҚЎЛ ҚАЙ ҲОЛАТДА ТУРАДИ? Кейинги пайтда намозда қиёмда турган холатида қўлларни кўкрак баробарида ушлаб турадиган кишилар кўзга ташланадиган бўлиб қолди. Қиёмда қўл тутишнинг одоби тўғрисида мўътабар манбаъларимизда қуйидагилар келтирилган: «Суннат қилинган зикр мавжуд бўлган ҳар бир қиёмда киндик остига ўнг қўлини чап қўлининг устига қўйиб туради. Рукуъдан турганда ва икки ҳайит такбирлари орасида қўлларни икки ёнга тушириб туради». (Мухтасар ул-Виқоя). Жаноби Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам унга доимий одат қилганлар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: «Намозхон намозда киндик остида ўнг қўлини чап қўли устига қўйиб тутиб туриши суннатдандир», деганлар. Имом Муҳаммад (р.а.) наздида ўнг кафтининг ичини чап кафти устига қўяди. Имом Абу Юсуф (р.а.) наздида эса чап қўлининг бўғинини ўнг қўли тутиб туради. Машойихлардан кўпчилиги икки ҳукмни жамъ қилишни яхши санашган. Яъни ўнг қўл кафтининг ич қисмини чап кафти устига қўяди ва бош ҳамда жимжилоқ бармоқ билан бўғимини ўраб туради. Имом Муслим ва Имом Бухорий ривоят қилган ҳадиси шарифларда ўнг қўлни чап қўл устига қўйиб туриш ҳақида зикрлар келган. Имом Абу Довуд Ибн Масъуд (р.а.)дан ривоят қилишича, у чап қўлини ўнг қўли устига қўйиб турганида Жаноби Расули акрам соллалоҳу алайҳи васаллам унга ўнг қўлини чап қўли устига қўйиб туришни таълим берган эканлар. Яна бир далил, ушбу ҳадиски: «Қубайса ибн Ҳалабдан, у отасидан ривоят қилиб айтади: Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам бизга имом бўлардилар. Шунда чап қўлларини ўнг қўллари билан ушлар эдилар». Ушбу ҳадисни Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан деган. Имом Аҳмад ва Ибн Хузаймалар Воил ибн Ҳажар розияллоҳу анҳудандан ривоят қилган ҳадисга суяниб, Имом Шофиъий ва унинг асҳоблари қўлни кўкракда қовуштириб туришни олганлар. Бизнинг мазҳаб аҳли аёлларнинг сатрига мувофиқ бўлганлиги учун айни ривоятни аёллар учун олиб, хотинлар кўкракларига қўйиб туришини таржиҳ қилганлар. Энди, бизнинг мазҳабимизда қўл қовуштириб туриш киндик остида бўлиши керак. Бу Имом Аҳмаддан ривоят қилинган ҳадисга асосланган. Унинг ривоят қилишича, Али розияллоҳу анҳу бундай деган эканлар: «Албатта кафтларни кафтларга киндик остида қўйиш суннатдандир». Бир соҳобийнинг суннат деган гапи Пайғамбар соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатига ҳамл қилинади. Батафсил далиллар билан келтирилишича, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ўз амалларини ибодат-у таълимда эркаклар ва аёлларнинг амалларини мувофиқлаштириш мақсадида қилаверганлар. Истисно ҳолларидагина бундай бўлмаган экан. Бу ҳолатларни ижтиҳод аҳлигина ажрата олади. Демак, намозда қўлни тутиб туриш ҳақидаги биз зикр қилаётган ҳадисларни ҳам мувофиқлаштириш лозим бўлади. Уни эса фақат ижтиҳод қилишга қодир уламоларимиз аниқлаб беради. Бундай туриш қиёмда таъзимда туришни ҳам ифодалайди. Бошқа мазҳабларнинг амалларига ҳам, юқорида айтганимиздек, суннатдан далиллар мавжуддир. Аммо бизнинг юрт аҳли кўп асрлардан бери Имоми Аъзам мазҳабига тобиъ бўлиб келмоқдалар. Бошқа баъзи ҳадисларни билиб олиб мусулмонлар орасида жорий қилиш фитнага сабаб бўлиши, одамларни чалғитиши мумкин. Бинобарин, уларнинг қилаётган ишлари Ҳанафий мазҳабига мувофиқ, суннат ва осорлардан далиллари билан қувватланган амаллар экан, энди, кўпчилик юрган йўлдан юрмоқлик, ақлан ҳам нақлан ҳам лозимдир. Мирзохид Умирзоқов, Мингбулоқ тумани «Топтиқ Азиз» масжиди имом хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
53
6
#Мақола #Салафий #Раддия #Мавзу: Салафийлик исломий мазҳаб эмас. Охирги асримизнинг кўзга кўринган етук алломалардан бири марҳум Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “салафийлар” деб атаётганларга раддия сифатида “Салафийлик исломий мазҳаб эмас, балки у муборак давр босқичидир” номли асарларида жумладан шундай дейдилар: “Ислом динининг ўтаган ўн тўрт асрлик тарихи давомида бирор мўътабар имом ёки уламодан эшитмаганмизки, мусулмонларнинг ҳидоятда бўлишларининг ҳужжати “салафийлар” деб номлаган гуруҳга мансуб бўлиш ҳисобланса. Балки, “салафийлик” деган гуруҳга мансуб бўлишнинг ўзи айни бидъатдир” (231-232-бетлар). Аллоҳ таоло Анъом сураси, 153-оятида марҳамат қилган  “Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинглар. Ва бошқа йўлларга эргашманглар. Бас, сизни унинг йўлидан адаштирмасинлар.Мана шу сизга қилган амрдирки, шояд тақво қилсангиз” оятига хилоф  иш тутди. Шу тариқа нафсу ҳавосига берилган, бидъат ва залолатга кўмилганлар тоифаси кўпайиб борди. Бу ҳолат асрлардан асрларга ўтиб ҳозирги кунимизда ҳам давом этмоқда. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Дарҳақиқат ,бани Исроил етмиш икки миллат (гуруҳ)га бўлинди,умматим эса етмиш уч миллатга бўлинади.Фақатгина бир миллатдан ташқари уларнинг барчаси дўзахдадир”,дедилар.Саҳобалар : “Нажот топган )у( миллат) кимлардир ,ё Расулуллоҳ ?” деб сўрадилар.(Бунга жавобан) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : (“Мен ва асҳобларим унинг узра бўлган (миллатдир),дедилар  (Имом Термизий ривояти). Сохта салафийларнинг Пайғамбаримизга ҳурматсизлик қилиши у зотнинг ота-оналари мусулмон ҳолда вафот этмаган дейишларида ҳам яққол кўрина- ди. Уларнинг бундай ғайриисломий ёндашуви гўёки “нубувват”, яъни пайғамбарлик Набий алайҳиссаломнинг фақат сўзи ва амалида намоён бўлган, деган хулосага олиб келади. У зотнинг таналари, яъни жисмларидан фойда йўқ. Чунки бу тана у зотнинг мушрик ота-онасининг бир бўлагидир. Пайғамбар ўлди, унинг жасадидан фойда йўқ. Шу боис сохта салафийлар у зотнинг қабрлари зиёратидан маъни йўқ, деган сохта, асоссиз, бемаъни, мантиқсиз, тутуруқсиз гапларни тарқатишади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом бериш ва у зотнинг қабрларини зиёрат қилиш бахт ва саодатдир. Шу боис бу муборак равзадан йил бўйи Ер юзининг турли бурчакларидан келган мўмин-мусулмонларнинг қадами узилмайди. Набиййи муҳтарам соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин қабрларини зиёрат қилувчи умматларга бундай дея марҳамат қилганлар: “Бирор киши менга салом берса, албатта, Аллоҳ менинг руҳимни қайтариб беради ва мен ўша одамнинг саломига алик оламан” (Имом Абу Довуд ва Имом Байҳақий ривояти). Пайғамбаримиз алайҳиссалом бошқа ҳадисда: “Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар (Қози Иёз ривояти). Бизнинг энг асосий вазифамиз ёшларни бундай сохта салафийлар домига тушиб қолишдан асрашимиз ва бунинг учун эса доим огоҳлик билан уларга қарши илмий раддиялар бериб боришимиз керак бўлади. Муҳибулло Ҳудойбердиев, Тўрақўрғон туман бош имом хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
87
7
#Мақола #Ихтилоф #Тарбия #Мавзу: ИСТИҒФОР - СОҒЛИК ГАРОВИ Дунёда шундай ажойиб дорилар бор, уни кашф килиш учун табиблар илм-тажрибаси камлик килади. Бу кандай дори эканини биласизми? Аллоҳга ишониш, таваккал килиш, дуо-илтижо садака бериш, тавба қилиш, истиғфор айтиш одамларга ёрдам кўлини чўзиш, ғамга ботган кишилар кўнглини кўтариш, йиқилганни суяб қўйиш мана шундай ажойиб малхамдир. Биздан олдин ўтганлар бу дориларни синаб кўриб, фойдаси кўплигига амин бўлишди, Биз ҳам шунга ишондик. Рухий малҳамлардан олинадиган шифони табиблар дорисини ичиб хосил килиш имкони йўқ. Шу жиҳатдан ҳам ҳиссий-маънавий даво усуллари афзалдир. Ривоят қилинишича, бир киши Ибн Жавзий раҳматуллохи алайҳдан: “Тасбех айтганим яхшими ёки истигфор?" деб сўради. Ибн Жавзий: айтади “Кир либос учун атирдан кўра совун мухимрок“, деб жавоб берди Масалан, истиғфор мисолида олиб кўрайлик ғамга ботган гуноҳкор одам битта таблетка ичса, қалбидаги хижиллар ёзиладими ёки бирон муаммога дуч келганда, табиб берган дамламадан бир-икки ҳўпласа, мушкули осон бўлиб қоладими? Йўк, албатта. Шифокор тавсия этган дорилар танамизнинг маълум кисмини даволайди. Истиғфор эса танамизни ҳам, руҳимизни ҳам даволайди бизга кувонч багишлайди, елкамизни босиб турган ғам-ташвишлардан халос этади. Шунинг учун хам касалликдан тўлиқ соғайишда, рухий хотиржамликка эришишда истиғфорнинг ўрни бекиёс. Истиғфор айтадиган киши қалбига хотиржамлик киради, дили равшан бўлади. Истиғфор айтувчининг танаси касалликлардан халос булади, ризкига барака, хонадонига файз киради. Уйчи туман бош имом хатиби Олимхон Исақов 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
60
8
#МАҚОЛА #КЕЧИРИМЛИЛИК #РАҲМАТ КЕЧИРИМЛИЛИК — ҚАЛБЛАРНИНГ ЗИЙНАТИ ВА АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИГА ЭЛИТУВЧИ ЙЎЛ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
#МАҚОЛА   #КЕЧИРИМЛИЛИК    #РАҲМАТ КЕЧИРИМЛИЛИК — ҚАЛБЛАРНИНГ ЗИЙНАТИ ВА АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИГА ЭЛИТУВЧИ ЙЎЛ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Инсон ҳаёти давомида турли инсонлар билан муомала қилади. Баъзан яқинлари, дўстлари ёки бошқа одамлар томонидан озор кўриши, ранжиши мумкин. Бундай вазиятларда нафс қасос олишни, ёмонликка ёмонлик билан жавоб беришни хоҳлайди. Аммо Ислом дини мўминларни кечиримли бўлишга, адоват ва гина-кудуратни қалбдан чиқаришга даъват этади Батафсил..... Муҳаммадшокир Бобоҳўжаев Норин тумани “Умарҳўжа эшон” жоме масжиди имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
32
9
#МАҚОЛА #МОЛ_МУЛК #ДИН МОЛ-МУЛКНИ ҚАЕРДАН ТОПГАНИГА ПАРВО ҚИЛИШ ДИНИМИЗ КЎРСАТМАСИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Қайтарилган йўл б
#МАҚОЛА   #МОЛ_МУЛК    #ДИН МОЛ-МУЛКНИ ҚАЕРДАН ТОПГАНИГА ПАРВО ҚИЛИШ ДИНИМИЗ КЎРСАТМАСИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Қайтарилган йўл билан даромад топишга ундовчи сабаблар ва уларнинг зарарлари ҳақида яна айтадиган бўлсак, биринчиси Аллоҳдан қўрқиш ва ҳаёнинг йўқлигидир. Қўрқув ва ҳаё одамни ҳимоя қиладиган, ҳаром йўлга юришдан сақлайдиган омилдир. Батафсил..... Кенжабек Солиев, Чуст туман “Ғойиб эронлар” жоме масжиди имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
27
10
#Мақола #Мазҳаб #Раддия #Мавзу: Бемазҳаблардан узоқ бўлинг!  XXII асрда яшаб ўтган буюк ҳанафий фиқҳи ва ақоиди устози Имом Носириддин Абул Қосим Самарқандий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Ақоид” китобларида келтириладилар: “Ҳеч ким уммат ижмо қилган нарсага хилоф қилмасин, риоя қилсин, ҳар жойда бўлсада намозни жамоат билан ўқисин. Сирот кўпригидан яшиндек ўтиб кетади. Қиёмат куни унинг юзи ўн тўрт кунлик ойдек порлаб туради. Шундай экан, эй биродар сенга бу охир замон қоронғулигида ўз динингни нафси ҳаво талабидан ва бидъатлардан эҳтиёт қил сақла, зероки йўл йўқотганлар ва бидъатчилар кўпайиб бидъатлар ошкора бўлиб бормоқда. Нафси ҳавосига берилганлар, бемазҳаблар суннийлар билан, покмазҳаблар билан аралашиб кетди. Уларнинг суҳбатларидан ҳазар қил, қочки сени ҳам йўлдан адаштириб, йўл йўқотганлардан қилиб қўймасинлар”.  Яқин тўққиз аср аввал айтилган бу ҳакимона сўзлар бугунги биз мусулмонларни, айниқса динига бефарқ бўлмаган ёшларимизни асрлар ортидан туриб огоҳлантирмоқда. Минг йиллардан бери дунё мусулмонлари эътироф этган тўртта суннийлик мазҳаблари ижтиҳод қилган шаръий ҳукмлар бўйича ибодатларини бажариб келаётган эдилар. Лекин илдизи исломнинг илк даврига бориб қадаладишган адашган тоифалар хаворижларнинг йўлини тутиб, “ тўрт мазҳаб нимага керак”, “бирор мазҳаб аввалда йўқ эди” деган чалғитувчи саволлар билан мусулмонларни тафриқа  бўлинишга етаклаётган мутаасиб оқимлар бугун катта муаммога айланди. Уларни қилаётган ишларини нотўғри эканини оддий инсон ҳам тушуниб етса бўлади. Агар ўш тўрт мазҳаб мусулмонларни  тўрт қисмга бўлаётган экан, бу радикал тоифалар ўзлари бешинчи “мазҳабни” ташкил қиляптилар-ку?! Аниқроқ айтганда улар: Ҳамма ўзи Қуръон ва ҳадисдан ҳукм чиқариб олаверади, дейиш билан ўзлари уларга эргашганлар сонича бир қанча “ясама мазҳаблар” пайдо бўлиб, мусулмонларни бир-бирига душман тоифаларга бўлиниб кетишига сабаб  бўлдилар. Бугунги замонавий алоқа воситалари, ижтимоий тармоқ ниҳоятда ривожланган даврда, кўпчилик телефон, компютер орқали  тармоқнинг нариги томонидаги одамни кимлигини билмасдан ундан динни ўрганмоқда, ҳамда ўзлари тушунмаган ҳолда буни дин деб қабул қилинмоқда. Лекин тарқатилаётган аксар маълумотлар ўша қадимий хавориж тоифаларининг бугунги давомчилари – бадмазҳаблар ва бидъат аҳилларининг  динни бузилишига хизмат қиладиган сохта маълумотлар холос. Ҳеч ким ўзига қарашли оғир беморни дуч келган одамга кўрсатиб даволаб беринг, демайди, балки ўз ишининг устаси бўлган докторга излаб топиб, мурожаат қилади. Дин масаласи ҳам ундан кам эмас, балки дунё ва  охират масаласидир. Икки дунёда муваффақиятга эга бўлай, деган инсон кимлиги, қаерда ўқиганлиги, диний соҳада қанча хизмат қилганлиги номаълум бўлган глобал тармоқ ортидаги инсонларнинг “даъвати”, “маслаҳати” билан дунё мусулмонларининг учдан иккиси амал қилиб келаётган ҳанафий мазҳабига хилоф қилмайди. Ахир бу борада дунё тан олган фақиҳлар Бурҳониддин Марғиноний, Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий, Имом Сарахсий, Имом Ҳалавоний, Имом Косоний, Имом Мотуридий, Имом Насафийлар каби қатор буюк аллома боболаримиз шу мазҳабга амал қилиб, уни ривожланиши йўлида қалам тебратиб ўтдилар. Наҳотки китоблари жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасаларида дарслик қилиб ўқитилаётган аждодларимиз йўлини нотўғри, деб кеча пайдо бўлган кимлигини тайини йўқлар айтаётган бемазҳаблик йўлига эргашсак. Ақлимизни йиғиб олайлик азизлар!   Адҳамжон Абдураҳмонов Поп туман "Кичик Хўжаобод" жоме масжиди имом ноиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
60
11
#Мақола #Салафий #Раддия #Мавзу: Сохта салафийлик Ҳозирги кунда муқаддас ислом номидан ҳар хил оқимларнинг ўзларини жозибадор исмлар билан номлаб олиб, гўёки тўғри йўлни даъво қилиб, ғараз мақсадлари йўлида ушбу ниқобдан фойдаланиш ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. Ана шундай оқимлардан бири “Сохта салафийлар”дир. Бу оқимга мансуб бўлганлар исломдаги аҳком ва фатволарни ҳар бир замон тақозосига қараб эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни тарғиб қилувчи оқимдир. Бу оқим араб ва ислом мамлакатларида кўпроқ тарқалган бўлиб, Ўрта Осиёга ҳам кириб келмоқда. Бу оқим тарафдорлари ислом динининг ҳар бир замон ва ҳар бир маконга мослаша олишини тан олмайдилар. Ўн тўрт асрдан бери исломнинг етук алломалари, фақиҳу мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар. Исломда “салаф” (арабча – “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар”) деганда, ҳадисларга кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ҳамда ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Шунга кўра, ислом уламолари саҳобий, тобеин ва табъа тобеинларни “салафи солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдирлар. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафий”лар тушунчаларини ишлатиш мумкин эмас. Сўнгги йилларда “салафи солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмон жамиятларини илк ислом даври ҳолатига қайтаришни тарғиб қилувчи мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим. Сохта салафийликнинг ақидавий, ҳуқуқий ва фалсафий асослари суриялик Ибн Таймия (1263-1328 й.) фаолияти билан боғлиқ. Умри давомида ўзининг агрессив қарашлари туфайли тўрт марта (1307, 1309,1322 ва 1326 йилларда) қамоқ жазосига тортилган ва 1328 йилда қамоқхонада вафот этган бу шахс ҳаракатнинг назарий асосларини белгилаб берганини барча мутахассислар эътироф этадилар. Ибн Таймия гўёки, асрлар давомида исломга турли бидъатлар кириб қолганини иддао қилиб, жамият ва мусулмонларнинг кундалик турмуш тарзи унинг талқинидаги қуръон ва суннатга асосланган ҳолда қатъий тартибга солиниши зарурлиги ҳақидаги ғояни илгари суради. Уларнинг бу хатокор қарашларига аҳли сунна вал жамоа уламолари муносиб раддиялар билдирганлар. Абдулҳай Ўринов, Учқўрғон туман "Саттибой халфа" жоме масжиди имом хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
51
12
#Мақола #Мазҳаб #Раддия #Мавзу: Мазҳабга эргашиш вожиб эканлигига далиллар. Мужтаҳид бўлмаган киши тўрт ҳақ мазҳабдан энг яхши билганига амал қилади. Бугунги даврда тўрт мазҳабдан бирига тобе бўлиш лозим. Чунки мўътабар китобларимизда айтиладики: “Мужтаҳид бўлмаган бир олимнинг тўрт мазҳабдан бирига тақлид қилиши вожибдир.” (Мезон-и кубро) Ибни Обидин ҳазратлари айтадики: Бир ояти каримада Аллоҳ таъоло: “Биладиганлардан сўранг!” деб буюрди. Шунинг учун мужтаҳиддан сўраш, бир мазҳабга тобе бўлиш вожиб бўлди.” Абдулазиз Бобамирзаев, Янги Наманган тумани бош имом-хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
49
13
#Мақола #Ихтилоф #Раддия #Мавзу: Худкушлик шаҳидлик эмас, оғир гуноҳ ҳисобланади. Бугунги кунда «шахидлик мақомига эришаман» деб, ўзини-ўзи портлатиб, ўзи ва бошқалар ҳаётига замин бўлаётганлар учрамоқда. Улар сохта «шайхлари» чиқараётган «фатволар» га амал қилган ҳолда, бундай разил ишларга қўл ураётгани ҳамманинг нафратини қўзғамоқда. Ана шундай бир худкушлик натижасида, Аллоҳнинг уйи, яъни жомеъ масжидида мусулмон дунёсининг забардаст олими Рамазон Бутий ҳамда 40 нафардан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмди. Ваҳоланки, Қуръони карим оятлари, Пайғамбар алайхиссалом ҳадиси шарифлари, мужтаҳид уламолар асарлари ва фатволарида ҳаёт Аллоҳ таоло томонидан инсонга берилган имконият ва айни дамда омонат эканлиги, унга хиёнат қилмаслик лозимлиги таъкидланиб, ўз жонига қасд этиш катта гуноҳ сифатида қатъий қораланган. Қуръони каримда: «Шунингдек, ўзларингизни ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга рахм-шавқатлидир» (Нисо,29), деб айтилган. Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: «Ким ўзини тоғ тепасидан ташлаб улдирса, улганидан кейин жаҳаннамда шу хил азобга гирифтор бўлади. Ўзини сувга ташлаб ё осиб ёки куйдириб ўлдирган кишиларнинг хукми хам унинг хукми бидан баробардир». Яна бир.ҳадисда бундай дейилади: «Аллоҳ таоло хадиси қудсийда баён килади: «Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, мен унга берган умрга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий харом қилдим» (Имом Бухорий). Ўзини-ўзи ўлдириш бу ўз ҳаётини қасддан тўхтатишдир. Шариат нуқтаи назаридан бу ҳаракат қаттиқ қораланади. ўзини-ўзи портлатаётганлар аниқ биладики, портлатганидан кейин ўлади. Бу ҳолат шахидлик даражаси эмас, балки ўз жонига бегуноҳларнинг жонига қасд қилишдир. Бундай шахс шаҳидлик мартабасига эмас, балки гуноҳкор дўзахий бандалар қаторига қўшилиши аниқ ва муқаррардир. Инсон пичок, захар ёки бошқа нарса билан бегунох бир инсонни ўлдирса, бу иши билан у барча одамларни ўлдирган ҳисобланади. Аксинча, бир инсонга ёрдам бериб, унинг жони, молини сақлаб қолган одам эса барча одамларни сақлаб қолган саналади. Қуйидаги оят ҳам шунга далолат қилади: «Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам ҳудди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Ва унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир» (Моида, 32) Юқорида келтирилган оятлар ва ҳадиси шарифлардан хулоса чиқариб айтиш мумкинки, ўзини-ўзи ўлдириш, белига бомба боғлаб портлатиш асло шахидлик эмас, энг катта гунохдир. Машрабжон Қазақов, Мингбулоқ тумани "Мулла Назар охун" жоме масжиди имом-хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
53
14
#Мақола #Салафий #Раддия #Мавзу: ТАКФИР (кофирга чиқариш) хатарлидир. Ислом динимиз таълимотида ширкдан ташқари ҳар қандай гуноҳ қилган инсон, токи ӯша гуноҳини ҳалол деб ҳисобламас экан, кофир бӯлмайди. Мусулмон кишини кофирга чиқариш мумкин эмаслиги борасида Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: " Уч нарса имоннинг аслидир: " Лаа илааҳа иллаллоҳ ( Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ) " кимсага тегмаслик ; гуноҳи боис уни куфрда айбламаслик ; амали учун уни Исломдан чиқармаслик." Шунингдек зоҳирида мусулмон бўлиб кўриниб, Ислом амалларини қилаётганлар билан яхши муомала қилинаверади. Кишиларнинг ички сирлари Аллоҳнинг Ӯзига ҳавола. Ҳазрати Ойша ( розияллоҳу анҳо ) : " қибла аҳлини кофирга чиқариш йўқ " деганлар. Абу Ҳанифа ( раҳматуллоҳи алайҳ) эса: " Мусулмон киши, бир гуноҳни қилгани билан ӯша гуноҳни ҳалол санамаса, уни кофирга чиқармаймиз ". деб таъкидлаганлар. Юқорида келтирилган фикрлар асосида айтиш мумкинки, ҳеч кимга бошқа бир кишини " кофир" ликда айблаш ҳуқуқи берилмаган. Чунки инсон қалбида кечаётган ҳис- туйғуларни Яратгандан бошқа ҳеч ким билмайди. Аллоҳ таоло барчамизни бундай хатарли ишдан Ӯзи паноҳида асрасин... Манбаълар асосида тайёрланди. Ҳошимжон Қорабоев, Косонсой тумани "Исломобод" жоме масжиди имом хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
66
15
#Muslim_podcast_6_son 📱🗣АVVALDA BOʼLMAGAN HAR QANDAY ISH BIDʼATMI❓⚡️ 📢 Barchasi ushbu koʼrsatuvda aniq dalillar va salaf u
#Muslim_podcast_6_son 📱🗣АVVALDA BOʼLMAGAN HAR QANDAY ISH BIDʼATMI❓⚡️ 📢 Barchasi ushbu koʼrsatuvda aniq dalillar va salaf ulamolarning soʼzlari bilan bayon etilgan. 🎙 Ekspert: Yorqinjon domla Jumaboev – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi 📱 🗣Podkastimizning o‘tgan sonida quyidagi savollarga javob berilgan: 1. Аvvalda boʼlmagan har qanday ish bidʼatmi? 2. Bid’at o'zi nima? 3. Bid'atni qanday turlari bor? 4. E'tiqodiy bid'atlarga nimalar kiradi? 5. Sahobalar qilmagan har ishni rad etish to'g'rimi? 6. Mandub bid'atlarga nimalar kiradi? 7. Yangi narsa har doim ham bid'atmi? 8. Ulamolar bid’atlarni necha turga bo'lishgan? 9. Makruh bo‘lgan bid’atlarga nimalar kiradi? 10. Qanday odamlarga iqtido qilish makruh xisoblanadi? 11. Bid'atchi kim? 12. Qur'on va Sunnatga zid bo'lgan har qanday ish bid'atmi? 13. Taroveh namozini o'qish hukmi qanday? 14. Mavludni nishonlash joizmi? (1-qism) 15. Salovat aytish qur'onda buyruq bilan kelganmi? 16. Odamlarni taomlantirish ham bidʼatmi? 17. Mavludni nishonlash joizmi (2-qism) 18. Bid'atchilarni qanday tanib olish mumkin? 19. Kim Qur'onni o'z rayi  (o'zidagi ozgina ilm)  bilan tafsir qilsa... 20. Asossiz da'volar axloqiy muammo emasmi? 21. Qanday bid’atlardan extiyot bo'lishimiz kerak? 22. Qaysi amallar oxiratda foydali bo'ladi? 23. Yoshlarimiz bilishi kerak bo'lgan tavsiyalar! 24. Yoshlarga tavsiya! 🎞 Toʼliq👉FULL HD: https://www.youtube.com/watch?v=dXjcshRXhQ0 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
33
16
#МАҚОЛА #КОМПЬЮТЕР #ОҚИБАТ КОМПЬЮТЕР ЎЙИНЛАРИНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Бугунги тараққиёт асрида маиший
#МАҚОЛА   #КОМПЬЮТЕР    #ОҚИБАТ КОМПЬЮТЕР ЎЙИНЛАРИНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Бугунги тараққиёт асрида маиший техника воситалари ривож топди. Жумладан мобил телефонлар, компьютерлар омманинг фикрига ва фаолиятига муҳим таъсир ўтказувчи омилларга айланди. Ҳаммага маълумки глобал тармоқдан ҳам ижобий, ҳам салбий ишларда фойдаланиш мумкин Батафсил..... Анвархон Садриддинов Наманган шаҳар “Ҳазрати Лангар” жоме масжиди имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
32
17
#МАҚОЛА #ИСЛОМ #УМР БУГУН УМРИМИЗНИ НИМАГА САРФЛАЯПМИЗ? 2-қисм •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Энг ачинарлиси шундаки, кўпчилик инсо
#МАҚОЛА   #ИСЛОМ    #УМР БУГУН УМРИМИЗНИ НИМАГА САРФЛАЯПМИЗ? 2-қисм •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Энг ачинарлиси шундаки, кўпчилик инсонлар умрнинг энг қиммат сармоя эканини яхши билса-да, уни қаерга сарфлаётгани ҳақида жиддий ўйлаб кўрмайди. Кимдир соатлаб чойхоналарда ўтиради. Кимдир кунларни беҳуда гап-гаштаклар билан ўтказади. Батафсил..... Сайфиддин Темиров Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме масжид имом ноиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
33
18
#Мақола #Ихтилоф #Тарбия #Мавзу: Кийиниш одоблари Инсоннинг кийиниши унинг ички-маънавий дунёсининг сиртда акс этишидир. Қайси инсонда уят, ҳаё, ор-номус каби тушунчалар бўлса, ўша инсон ўз обрўсини сақлайдиган, бошқаларнинг нафратини қўзитмайдиган ҳолатда кийинади. Зотан, азалдан халқимизда «Ҳаё ва ибонинг ташқи кўриниши — кийимдур», мазмунидаги ҳикмат бор. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ шогирдларини виқорли, салобатли кийинишга ундар эдилар. Чунки бу ишда илмни ва илм аҳлини ҳурмат қилиш бор. Инсон кийим танлаш борасида миллий-диний қадриятлари чегарасида тургани яхши. Кийиниш маданияти инсоннинг диди қандай эканини кўрсатади. Ҳазрат Мир Алишер Навоий бир байтларида: Яхши суҳан жонга оройиш, Яхши либос танга оройиш, деб ҳикматли насиҳат берадилар. Либос бу – Аллоҳнинг Ўз бандаларига ато этган тенгсиз неъматларидан бири десак муболаға қилмаган бўламиз. У инсонни иссиқ-совуқдан сақлайди, авратларини беркитади ва кишига зийнат бўлиб хизмат қилади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади “Эй Одам болалари, дарҳақиқат, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан либосини ҳам нозил қилдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир” (Аъроф сураси: 26-оят). Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсонларга авратларини беркитадиган ҳамда уларга зийнат бўладиган ҳар турли либосларни яратиб бергани, уларга бу нарсаларни бичиш, тикиш ва тайёрлаш учун имкон берганини “нозил қилдик” деган сўз билан эслатар экан, авратларни мазкур либослар ила тўсишга амр этмоқда. Аврат ўринлари эркакларда киндикдан тиззагача бўлган жойни ўз ичига олади. Демак, мазкур жойларни беркитиш вожибдир. Имом Аҳмад ўзларининг “Муснад” номли ҳадис тўпламларида ривоят қилишларича, Жарҳад исмли саҳобий сонини очиб турган пайтда Набий алайҳиссалом унинг ёнидан ўтиб қолдилар ва “Эй Жарҳад, сонингни ёп(!), зеро, сон авратдир”, дедилар. Мазкур ҳадиси шарифни ҳужжат қилиб аксар уламолар, жумладан, Ҳанафий мазҳаби уламолари сон авратдир, дейдилар. Шундай экан, киши энг камида ўзгаларга баданининг мазкур жойларини очиқ ҳолда кўрсатмаслиги лозим. Акс ҳолда гуноҳкор бўлади. Ислом дини мукаммал шариат бўлгач, унда барча нарсанинг одоби ва маданияти муфассал тарзда баён қилиб берилган. Шу жумладан динимиз таълимотида кийиниш маданиятининг ҳам ўзига хос одоблари мавжуд бўлиб, қуйида улар ҳақида қисқача сўз юритамиз. Либос инсоннинг терисини кўрсатадиган даражада юпқа ва шаффоф бўлмаслиги лозим. Тор бўлмаслиги. Баъзи либослар терини кўрсатадиган даражада юпқа бўлмасада аммо, аврат ерларининг шаклини кўрсатиб қўядиган даражада тор бўлади. Бу ҳам мумкин эмас. Эркак киши кийинишда ўзини аёлларга ўхшатиб олмаслиги ёки аксинча, аёл эркакча кийинмаслиги лозим. Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Саҳиҳ” тўпламларида Абдуллоҳ ибн Аббос (разияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (кийинишда) ўзини аёлларга ўхшатадиган эркакларни ва эркакларга ўхшаб кийинадиган аёлларни лаънатладилар”. Наманган тумани Шамсиддин вали масжид имом хатиби Пўлатов Фазлиддин 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
59
19
#Мақола #Мотуридий #Мавзу: РИЗҚ ВА ҲАСАД: ҚАДАРГА ИЙМОН ВА ИНСОНИЙ МАСЪУЛИЯТ. Инсон ҳаётида ризқ масаласи доимо муҳим ўрин тутади. Кимдир кўпроқ, кимдир камроқ неъматга эга бўлиши эса кўпинча қалбларда турли туйғуларни уйғотади. Айниқса, ҳасад — инсонни маънан емирувчи хатарли иллатлардан бири сифатида намоён бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: «Аллоҳ ризқда баъзингизни баъзингиздан афзал қилди...» (Наҳл сураси, 71-оят) Ушбу оятдан маълум бўладики, инсонлар ўртасидаги ризқ тафовути тасодиф эмас, балки илоҳий ҳикматга боғлиқдир. Бироқ бу ҳақиқатни тўғри тушуниш муҳим: ризқдаги фарқ инсонни ҳасад қилишга эмас, балки шукр ва сабрга чорлаши лозим. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳасаднинг хавфини шундай баён қилганлар: «Ҳасад яхшиликларни еб қўяди, худди олов ўтинни еб қўйганидек». (Имом Абу Довуд ривояти) Бу ҳадис ҳасад инсоннинг амалларини бекор қилиши мумкинлигини кўрсатади. Демак, «ҳеч кимга ризқи сабабли ҳасад қилма» деган фикр мазмун жиҳатдан тўғри бўлса-да, уни янада чуқурроқ англаш талаб этилади. Танқидий жиҳатдан қаралганда, баъзан «сен ўз ҳаққингдан ортиғини ололмайсан» деган қараш нотўғри талқин қилиниб, инсонни фаолиятсизликка олиб бориши мумкин. Ваҳоланки, Ислом таълимотида ризқ фақат тақдир билан эмас, балки саъй-ҳаракат билан ҳам боғлиқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда эди, У сизларни қушларни ризқлантирганидек ризқлантирган бўлар эди: улар эрталаб оч чиқиб, кечқурун тўқ қайтарлар». (Имом Муҳаммад ал-Термизий ривояти) Бу ҳадисдан кўриниб турибдики, қушлар ҳам ризқни кутиб ўтирмайди — ҳаракат қилади. Демак, инсон ҳам фақат тақдирга суяниб қолмасдан, ҳалол меҳнат қилиши шарт. Шунингдек, Исломда «ғибта» — яъни бировдаги неъматни ундан олиб қўйишни эмас, балки ўзингда ҳам шундай неъмат бўлишини исташ — маъқулланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Фақат икки тоифа кишига нисбатан ғибта қилинади: Аллоҳ мол берган ва уни ҳақ йўлида сарфлаётган киши ва Аллоҳ илм берган ва унга амал қилаётган киши». (Имом Муҳаммад ал-Бухорий ва Муслим ибн Ҳажжож ривояти) Хулоса қилиб айтганда, ризқ масаласида тўғри мувозанатни сақлаш зарур: — Аллоҳ тақсимотига рози бўлиш; — ҳасаддан узоқ туриш; — бир вақтнинг ўзида ҳалол меҳнат ва интилишни тарк этмаслик. Шундагина инсон қалби хотиржамликка эришади ва жамиятда соғлом муҳит шаклланади. Ризқ — фақат неъмат эмас, балки синов ҳамдир. Уни тўғри англаш эса иймон ва идрок камолини талаб қилади. Суроббоев Абдураҳим Тўрақўрғон туман Яндама жомеъ масжид имом хатиби 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
106
20
#Мақола #Мотуридий #Мавзу: Мотуридийлик таълимоти قال الشيخ رحمه الله: تفسير كلمة الإخلاص «لا اله الا الله» إنّ اوّلها نفى الالوهيّة عن غير الله تعالى و آخرها اثبات الالوهيّة لله تعالى، فصارت من اوّلها الى آخرها توحيداً. ثمّ التصديق برسالة محمد عليه السلام تصديق بكلّ ما يجب ان يصدق من الكتب و الرُّسُل فى الدين الا أن يأتى بعد ذلك شئ يهدمه او يخلّ به Шайх (Абу Мансур ал-Мотуридий) раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Ла илаҳа иллаллоҳ!” деган ихлос калимасининг маъноси шуки, унинг аввалги қисми Аллоҳ таолодан ўзгасидан илоҳийликни инкор қилишдир. Кейинги қисми эса Аллоҳ таоло учун илоҳликни исботлашдир. Демак, аввалидан то охиригача тавҳидга айланди. Сўнгра Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликларини тасдиқлаш диндаги пайғамбарларнинг барчасини, китобларда тасдиқлаш лозим бўлган нарсаларнинг ҳаммасини тасдиқламоқдир. Ана ундан кейин фақатгина уни вайрон қиладиган ва унга халал етказадиган нарсалар келади, холос. Янгиқўрғон тумани "Бобоихандон" жоме масжиди имом хатиби Қосимхон Инамов 🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
106