"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv
前往频道在 Telegram
Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.
显示更多6 239
订阅者
-324 小时
-67 天
+3130 天
数据加载中...
吸引订阅者
九月 '26
九月 '26
+31
在0个频道中
八月 '26
+202
在4个频道中
Get PRO
七月 '26
+169
在2个频道中
Get PRO
六月 '26
+197
在1个频道中
Get PRO
五月 '26
+230
在2个频道中
Get PRO
四月 '26
+167
在3个频道中
Get PRO
三月 '26
+327
在3个频道中
Get PRO
二月 '26
+565
在3个频道中
Get PRO
一月 '26
+303
在2个频道中
Get PRO
十二月 '25
+325
在2个频道中
Get PRO
十一月 '25
+276
在2个频道中
Get PRO
十月 '25
+222
在3个频道中
Get PRO
九月 '25
+215
在3个频道中
Get PRO
八月 '25
+240
在3个频道中
Get PRO
七月 '25
+179
在3个频道中
Get PRO
六月 '25
+199
在4个频道中
Get PRO
五月 '25
+189
在3个频道中
Get PRO
四月 '25
+211
在2个频道中
Get PRO
三月 '25
+660
在4个频道中
Get PRO
二月 '25
+352
在4个频道中
Get PRO
一月 '25
+367
在4个频道中
Get PRO
十二月 '24
+205
在3个频道中
Get PRO
十一月 '24
+216
在5个频道中
Get PRO
十月 '24
+203
在4个频道中
Get PRO
九月 '24
+186
在4个频道中
Get PRO
八月 '24
+193
在3个频道中
Get PRO
七月 '24
+181
在4个频道中
Get PRO
六月 '24
+171
在3个频道中
Get PRO
五月 '24
+180
在5个频道中
Get PRO
四月 '24
+255
在4个频道中
Get PRO
三月 '24
+397
在5个频道中
Get PRO
二月 '24
+259
在3个频道中
Get PRO
一月 '24
+312
在3个频道中
Get PRO
十二月 '23
+230
在2个频道中
Get PRO
十一月 '23
+256
在5个频道中
Get PRO
十月 '23
+247
在4个频道中
Get PRO
九月 '23
+230
在0个频道中
Get PRO
八月 '23
+185
在0个频道中
Get PRO
七月 '23
+183
在0个频道中
Get PRO
六月 '23
+188
在0个频道中
Get PRO
五月 '23
+183
在0个频道中
Get PRO
四月 '23
+326
在0个频道中
Get PRO
三月 '23
+379
在0个频道中
Get PRO
二月 '23
+220
在0个频道中
Get PRO
一月 '23
+276
在0个频道中
Get PRO
十二月 '22
+245
在0个频道中
Get PRO
十一月 '22
+209
在0个频道中
Get PRO
十月 '22
+175
在0个频道中
Get PRO
九月 '22
+191
在0个频道中
Get PRO
八月 '22
+157
在0个频道中
Get PRO
七月 '22
+183
在0个频道中
Get PRO
六月 '22
+134
在0个频道中
Get PRO
五月 '22
+171
在0个频道中
Get PRO
四月 '22
+700
在0个频道中
Get PRO
三月 '22
+215
在0个频道中
Get PRO
二月 '22
+184
在0个频道中
Get PRO
一月 '22
+402
在0个频道中
Get PRO
十二月 '21
+186
在0个频道中
Get PRO
十一月 '21
+144
在0个频道中
Get PRO
十月 '21
+135
在0个频道中
Get PRO
九月 '21
+175
在0个频道中
Get PRO
八月 '21
+154
在0个频道中
Get PRO
七月 '21
+139
在0个频道中
Get PRO
六月 '21
+105
在0个频道中
Get PRO
五月 '21
+129
在0个频道中
Get PRO
四月 '21
+309
在0个频道中
Get PRO
三月 '21
+177
在0个频道中
Get PRO
二月 '21
+255
在0个频道中
Get PRO
一月 '21
+195
在0个频道中
Get PRO
十二月 '20
+1 837
在0个频道中
| 日期 | 订阅者增长 | 提及 | 频道 | |
| 04 九月 | +11 | |||
| 03 九月 | +5 | |||
| 02 九月 | +12 | |||
| 01 九月 | +3 |
频道帖子
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Жума Айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун 5 сентябр, 2026 йил.
Ҳафтанинг Шанба куни.
Ҳижрий сана: 1448, Робиул аввал ойининг йигирма учинчи куни!!! https://t.me/yunusalioxund
| 2 | Зеҳн
Хотираси паст эканидан шикоят қиладиганлар учун:
Али ибн Хашрам роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Вакиъ ибн Жарроҳга қачон қарасам, қўлида китоб бўлмас эди. Лекин у биз ёдлай олмаган нарсаларни ҳам ёддан билар эди. Мен бундан ажабланиб:
- “Эй Вакиъ! Ҳеч китоб кўтариб юрмайсиз ва қоғоз ҳам қораламйсиз, шунга қарамасдан биз ёдлагандан кўп нарса ёд оласиз” - деб сўрасам, у қулоғимга пичирлаб:
- “Эй Али! Хотирани кўчайтирадиган нарсага сени йўллаб қўяйми?” - деди. Мен:
- “Аллоҳга қасамки, ҳа” - дедим.
Шунда у:
- “Бу – гуноҳлар ва маъсиятларни тарк қилишдадир. Аллоҳга қасамки, гуноҳларни тарк қилишдан кўра хотирани кучайтириш учун манфаатлироқ нарсани кўрмадим” - дедилар.
Нолидим хотирамдан Вакиъга,
“Гуноҳ қилма!” - дея уқтирди у менга.
Айтди у илм илоҳий нур эканин,
Бундан эса осий маҳрум эканин.
(Шофеъий девони)
@yunusalioxund | 475 |
| 3 | Бахтнинг сабаблари
- Аллоҳнинг тақдирига рози бўлиш.
- Ўзида бор неъматлар билан қаноат қилиш.
- Қалбни кек ва ҳасаддан поклаш.
- Машаққат ва синовлар пайтида нафсни сабрга ўргатиш.
Набил Али Авзий.
@yunusalioxund | 728 |
| 4 | Мажбуриятдан берилган эътибор худди сохта пулдек гап: ишлатишга ҳаракат қиласиз, лекин барибир ҳеч қандай қиймати йўқ. @yunusalioxund | 1 313 |
| 5 | https://www.youtube.com/watch?v=UEtm_McA8tE @yunusalioxund | 1 451 |
| 6 | Султон Маҳмуд Ғазнавий
Ҳинд фотиҳи ва бут-санамларни синдирувчидир. Ҳар қачон бутларни синдирганда ҳиндлар: “Албатта ушбу санамлар ва шаҳарларга Сомнас маъбудининг қаҳр-ғазаби тушди. Агар у биздан рози бўлганда эди, бизга қасд қилганларни албатта ҳалок этарди”, дейишди. Султон Маҳмуд: “Сомнас нима?” деб сўради. “У ҳиндларнинг энг катта ва улуғ санамидир” дея жавоб беришди. Ҳиндлар ой тутилган тунда Сомнас зиёратгоҳига сафар қилишар, сув сатҳини кўтарилиб тушишида улар денгизга турли қимматбаҳо буюмлар, тақинчоқларни ибодат сифатида улоқтиришар эди. Ушбу маросимга жуда кўп ададда одамлар йиғилар, ўша катта санам хизматига ўзларини бағишлар эди.
Султон Маҳмуд ўша Сомнас эҳроми (Ҳиндларнинг Гужарат вилоятига қарашли Катхиаваре деган жой) кириб бориб, ундаги бутни чил-парчин қилиб ташлашга азму шижоат топди.
Ибн Касирнинг “Бидоя ван ниҳоя”, Ибн Асирнинг “Ал-камилу фит тарих” асарларидан.
Изоҳ: Маҳмуд Ғазнавий, Абулқосим Маҳмуд ибн Сабуқтегин (967— Ғазна, 1030) — давлат арбоби ва ҳарбий саркарда, Ғазнавийлар давлати ҳукмдори (998—1030). Сабуқтегиннинг ўғли. Ғазнавийлар давлатининг Нишопурдаги ноиби (994—997). Отаси вафотидан сўнг тахтни эгаллаган (998 й.дан).
Маҳмуд Ғазнавий қорахонийлар билан ўз мавқеини мустаҳкамлаб, асосий эътиборни Шимолий Ҳиндистонни охиригача забт этишга қаратган. У Панжоб ва Кашмир вилоятларига 17 марта ҳарбий юришлар уюштирган (1002—28). Маҳаллий аҳолини ислом динига киритган. Унинг ҳарбий сафарларида Беруний ҳамкорлик қилган. Берунийнинг машҳур «Ҳиндистон» (1030—31) асари ушбу сафарлар натижасида вужудга келган.
Маҳмуд Ғазнавий араб ва паҳлавий (форс) тилларини пухта билган, туркий тилда шеърлар битган. Ўз давлатининг пойтахти Ғазнада нодир китоблардан катта кутубхона тўплаган. Бу даврда ислом маданияти ривожланиши ва ислом дини тарқалишига катта ҳисса қўшган. Хусусан, ўз саройида 400 дан ортиқ олимлар, шоирлар ва санъаткорлар (Беруний, Унсурий ва бошқаларни тўплаб, уларга ҳомийлик қилган.
@yunusalioxund | 1 570 |
| 7 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Жума Айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун 4 сентябр, 2026 йил.
Ҳафтанинг Жума куни.
Ҳижрий сана: 1448, Робиул аввал ойининг йигирма иккинчи куни!!! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривояти
Аллоҳ хонадонларимизга тинчлик, файзу барака, ризқ ва хотиржамлик ато этсин. https://t.me/yunusalioxund | 2 503 |
| 8 | #эслатма
Мажлислар омонатдир
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мажлислар омонатдир. Фақат уч мажлис бундан мустасно: ноҳақ қон тўкиш, ҳаром шаҳвоний алоқа (зино) ва ноҳақ молни тортиб олиш ҳақидаги мажлислар” (Имом Абу Довуд ривояти).
“Мажлислар омонатдир”, яъни одамлар йиғилган ҳар қандай мажлисда айтиладиган гаплар омонат ҳисобланади. Агар суҳбатдошлар маълум бир гапнинг сир сақланишини истасалар ёки вазият шуни тақозо этса, у ҳолда у гапни бошқаларга тарқатиш жоиз эмас. @yunusalioxund | 1 714 |
| 9 | 没有文字... | 4 807 |
| 10 | Дуо билан Аллоҳ сизга ризқ беради.
- Дуо билан Аллоҳ сизга шифо ато этади.
- Дуо билан Аллоҳ қалбингизни кенгайтиради.
- Дуо билан Аллоҳ ғам-ташвишларингизни кетказади.
- Дуо билан Аллоҳ ишларингизни ислоҳ қилади.
- Дуо билан Аллоҳ ҳожатларингизни раво қилади.
Шунинг учун дуони кўпайтиринг, кўпайтиринг ва кўпайтиринг. Айниқса сажда пайтида; азон билан иқомат орасида; туннинг охирги учдан бир қисмида.
Зеро, сиз Аллоҳга дуо қилиб, Уни зикр этар экансиз, Аллоҳ сизни эшитади, барака беради, яхши кўради ва сиздан рози бўлади.
Доктор Босил Анзий.
@yunusalioxund | 1 902 |
| 11 | Оддий кун ҳам неъмат
Эрталаб ҳеч ким сизни уйғотмасдан ўйғонишингиз,
бирор тиббий қурилмасиз юришингиз,
ҳеч қандай нафас олиш аппаратисиз нафас олишингиз,
кунни оғир хасталик билан курашмасдан ўтказишингиз...
Буюк неъматдир.
Шундай экан, Аллоҳга сиз учун «оддий» бўлиб туюлган ҳар бир кун учун ҳам ҳамд айтинг. Зеро, бошқалар айнан сиз ҳозир эга бўлган баъзи неъматларни орзу қилиб яшамоқда.
@yunusalioxund | 1 951 |
| 12 | Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловда олдинда, Абу Бакр эса уларнинг орқаларига мингашган эди. Абу Бакр Шомга қатнаб тургани учун йўлда уни танишар эди. У одамларнинг ёнидан ўтаётганида улар: «Эй Абу Бакр, ёнингдаги бу киши ким?» деб сўрашарди. У эса: «Менга йўл кўрсатаётган йўлбошчи», деб жавоб берарди.
Мадинага яқинлашганларида, ансорлардан Исломни қабул қилган қавмга — Абу Умома ва унинг шерикларига одам юбордилар. Улар икковларининг олдига чиқиб: «Омонликда ва итоат қилинган ҳолда киринглар», дейишди ва улар (шаҳарга) киришди.
Анас айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр Мадинага кириб келган кунларидан кўра мунавварроқ ва гўзалроқ кунни ҳеч қачон кўрмаганман. Ва у зотнинг вафот этган кунларига ҳам гувоҳ бўлдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган кунларидан кўра қоронғироқ ва ёқимсизроқ кунни ҳеч қачон кўрмаганман».
Имом Аҳмад ва Абу Яъло Ҳаммод ибн Саламадан, у Собитдан, у эса Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган, саҳиҳ ҳадис.
🔖Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган чоғларида биз худди ёмғирли тунда қаровсиз қолиб кетган қўйлар каби бўлиб қолгандик", деди.
@yunusalioxund | 1 761 |
| 13 | #Muslim_podcast
📱🗣BIR-IKKI HADIS BILISH — ILM EGASI BO‘LISHMI?
🎙 Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi
🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzdakoʼring!
📝 Mazkur podkastDin ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 | 1 341 |
| 14 | “Имомлар қуёши” кимлар?
“Шамсул аимма” илмий унвон бўлиб, маъноси – “Имомлар қуёши” демакдир. Бу унвон Ислом илмлари, айниқса, фиқҳ соҳасида жуда юксак мақомга эришган айрим йирик уламоларга берилган.
Манбаларда бу унвон қуйидаги машҳур тўрт уламога нисбатан қўлланади:
1. Абдулазиз ибн Аҳмад Ҳалвоний (ёки Ҳалвоий) – “Шамсул аимма” унвонини олган илк машҳур ҳанафий фақиҳлардан бири ҳисобланади. У Бухоро илм муҳитининг йирик намояндаси бўлиб, кўплаб шогирдлар етиштирган.
2. Муҳаммад ибн Аҳмад Сарахсий – ҳанафий мазҳабининг энг буюк фақиҳларидан бири. У ҳам “Шамсул аимма” унвони билан машҳур бўлган. Ривоятларга кўра, у ўн икки мингга яқин рисолани ёд билган ва машҳур “ал-Мабсут” асарини зиндонда туриб шогирдларига айттирган.
3. Бакр ибн Муҳаммад Заранжарий – айрим тарихий манбаларда унга ҳам “Шамсул аимма” унвони берилгани қайд этилади.
4. Имом Кардарий – машҳур аллома, машриқ фақиҳи ва йирик ҳанафий олими бўлиб, Шамсул аимма Абул Ваҳда Муҳаммад ибн Абдусаттор Имодий Кардарий Ҳанафий Баротқиний номи билан танилган. “Кардарий” нисбаси Хоразм вилоятининг қадимий Кардар (ҳозирги Туркманистон ҳудуди, Тошҳовуз вилоятига яқин) шаҳрига бориб тақалади.
Демак, “Шамсул аимма” расмий ёки оммавий тарзда ҳар кимга бериладиган унвон эмас, балки ислом илмлари, хусусан, ҳанафий фиқҳида улкан хизмат қилган ва замонасининг энг етук олимлари сифатида эътироф этилган шахсларга берилган шарафли илмий унвондир.
@yunusalioxund | 1 301 |
| 15 | #xabar #anjuman #film
🗣🌙 Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | 1 150 |
| 16 | #Нодир_фатволар
❓Савол: Бизнинг мазҳабимизда қайси таҳорат ниятсиз дуруст бўлмайди?
💬 Жавоб: Хурмо набийзига* таҳорат қилинса, ниятсиз дуруст бўлмайди. Бунга муҳаққиқ устоз Илоҳдод Жунфурий «Ҳидоя»нинг ҳошиясида Қудурийдан далил келтирган. Бунинг сабаби шуки, хурмо набийзи ҳақиқий сув эмас, балки сув йўқлигида ушбу сувнинг ўрнига ишлатилувчи ҳисобланади. Шунга кўра, у билан таҳорат қилиш таяммумга ўхшаб қолади. Таяммум** ниятсиз дуруст бўлмаганидек, бу ҳам ниятсиз дуруст бўлмайди.
Изоҳ:
* Набийз — луғатда «ташланган» маъносини англатади. Хурмо ёки майизни сопол идишдаги сувга ташлаб тайёрлангани учун бу ичимлик набийз деб аталган. Бу ичимликнинг ўткир таъми бўлган. Исломнинг аввалида «хамр» (маст қилувчи ичимлик)дан бўшаган сопол идишларда тайёрланган набийзни истеъмол қилишдан қайтарилган. Аммо кейинчалик мазкур идишлар йўқотилиб, тоза идишларда тайёрланган набийзни ичишга рухсат берилган. Набийзни ҳаромга чиқармаслик Аҳли сунна вал жамоа иттифоқ қилган масалалардан ҳисобланади.
** Таяммум — луғатда «мақсад қилиш» маъносини англатади. Истилоҳда эса «покланиш мақсадида пок ер жинси билан юзга ва икки қўлга тирсаклари билан қўшиб масҳ тортиш таяммум деб аталади». Таяммумнинг ҳикмати бандалардан покланишдаги машаққатларни аритиб, уларга енгиллик яратишдир.
"Нодир фатволар"дан
@yunusalioxund | 1 304 |
| 17 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Айёмингиз муборак бўлсин!
Бугун 3 сентябр, 2026 йил.
Ҳафтанинг Пайшанба куни.
Ҳижрий сана: 1448, Робиул аввал ойининг йигирма биринчи куни!!! https://t.me/yunusalioxund | 2 457 |
| 18 | УЛУҒЛАР ҲИКМАТИ
1. Руҳни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди.
2. Дуо қилувчининг ейдиган таоми, киядиган кийими, тураржойи, барча нарсалари ҳалолдан
бўлиши керак.
3. Энг яхши дори – хордиқ ва нафсни тийиш.
4. Секин-секин шошил.
5. Феъл кенглиги – ризқ мўллиги.
6. Кулиш билан йўқотилган нарса йиғлаш орқали топилмайди.
7. Кўп ухлайдиган одамнинг умри бебарака бўлади.
8. Ким бировнинг пайини қирқса, ўзиники ҳам қирқилади.
9. Ғазабнинг аввали тентаклик, охири надоматдир.
10. Болаларим мени ҳурмат қилсин десанг, ота-онангни эъзозла.
11. Бойликнинг яхшиси ҳалолдан топилгани, савобли ишларга сарфланганидир.
12. Кибрланма, зинога яқинлашма, ота-онага хизмат қил, исрофгарчилик қилма, ҳалол меҳнат
қил, кийимингни тоза тут. Шунда соғлом бўласан, узоқ яшайсан.
13. Уйқуга кетишдан олдин “Аллоҳга шукр, мен соғман, мен яхшиман”, деган сўзларни
такрорла.
14. Кўп кишилар сир сақлай билмаганлари учун ҳалокатга учрайдилар.
15. Умринг аввалида қанчалик сергак бўлсанг, умринг охирида ҳам шунчалик ҳушѐр туриб,
тадоригингни кўриб қўй.
16. Қудуқ ичидан осмонга қараган одам жуда оз нарсани кўради.
17. Деворни нам, инсонни ғам йиқитади.
18. Ният хайрли бўлса, оқибат ҳам хайрли бўлади.
19. Ёмғир ёғаётганда кўзасини тўлдирмаган сувсиз қолади.
@yunusalioxund | 1 653 |
| 19 | #xushxabar #anjuman #taqdirlash
🤝 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги "Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун" халқаро мукофот топшириш жараёни
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | 1 460 |
| 20 | #савол_жавоб
Одамлар ҳаққини бермаслик
❓Савол: Узоқ қариндошим мени икки ой ишлатиб пул бермади. Пули кўп, аммо ночор одамлар ҳаққини бермайди.
Бу ҳақда динимизда нима дейилган?
📨 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мардикорнинг ҳаққини кечиктирмасдан тез тўлашга тарғиб қилганлар: “Мардикорнинг ҳаққини унинг (пешона) териси қуримасидан олдин беринглар!” (Ибн Можа ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таоло деди: “Мен Қиёмат куни уч кишининг душманидирман:
1. Менинг номимни ўртага қўйиб (бирон нарса) олиб,
сўнг хиёнат қилган кишининг.
2. Ҳур-озод одамни сотиб, сўнгра пулини еган кишининг.
3. Ва мардикорни ижарага олиб ишлатиб, ҳаққини тўлиқ бермаган кишининг”» (Имом Бухорий ривояти). Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
@yunusalioxund | 1 674 |
