ar
Feedback
Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee

Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee

الذهاب إلى القناة على Telegram

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 📍 Лабзак 3,Тошкент 100128 🌐 raqobat.gov.uz 📞 71 207 47 00 ☎️ 1159 📧 info@raqobat.gov.uz facebook.com/raqobatgovuz instagram.com/raqobatgovuz x.com/RaqobatGovUz

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee

تُعد قناة Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee (@raqobatgovuz) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 19 193 مشتركاً، محتلاً المرتبة 2 953 في فئة السياسة والمرتبة 4 141 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 19 193 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 03 أكتوبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -982، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -51، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: موثّقة (مؤكدة رسمياً من تيليجرام)
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 6.16‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 4.33‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 1 184 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 832 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 0.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 📍 Лабзак 3,Тошкент 100128 🌐 raqobat.gov.uz 📞 71 207 47 00 ☎️ 1159 📧 info@raqobat.gov.uz facebook.com/raqobatgovuz instagram.com/raqobatgovuz x.com/RaqobatGovUz”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 04 أكتوبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة السياسة.

19 193
المشتركون
-5124 ساعات
+3297 أيام
-98230 أيام

جاري تحميل البيانات...

سحابة العلامات
لا توجد بيانات
هل تواجه مشاكل؟ يرجى تحديث الصفحة أو الاتصال بمدير الدعم الخاص بنا.
الإشارات الواردة والصادرة
---
---
---
---
---
---
جذب المشتركين
أكتوبر '26
أكتوبر '260
في 15 قنوات
سبتمبر '26
+647
في 42 قنوات
Get PRO
أغسطس '26
+1 736
في 41 قنوات
Get PRO
يوليو '26
+1 414
في 135 قنوات
Get PRO
يونيو '26
+2 183
في 87 قنوات
Get PRO
مايو '26
+3 767
في 70 قنوات
Get PRO
أبريل '26
+2 420
في 47 قنوات
Get PRO
مارس '26
+3 289
في 59 قنوات
Get PRO
فبراير '26
+1 454
في 231 قنوات
Get PRO
يناير '26
+907
في 95 قنوات
Get PRO
ديسمبر '25
+2 125
في 159 قنوات
Get PRO
نوفمبر '25
+1 353
في 140 قنوات
Get PRO
أكتوبر '25
+1 814
في 107 قنوات
Get PRO
سبتمبر '25
+327
في 59 قنوات
Get PRO
أغسطس '25
+858
في 77 قنوات
Get PRO
يوليو '25
+1 319
في 60 قنوات
Get PRO
يونيو '25
+1 975
في 151 قنوات
Get PRO
مايو '25
+2 449
في 99 قنوات
Get PRO
أبريل '25
+2 223
في 144 قنوات
Get PRO
مارس '25
+6 824
في 124 قنوات
Get PRO
فبراير '25
+4 370
في 121 قنوات
Get PRO
يناير '25
+4 004
في 77 قنوات
Get PRO
ديسمبر '24
+6 220
في 92 قنوات
Get PRO
نوفمبر '24
+2 796
في 100 قنوات
Get PRO
أكتوبر '24
+598
في 82 قنوات
Get PRO
سبتمبر '24
+3 465
في 182 قنوات
Get PRO
أغسطس '24
+1 100
في 201 قنوات
Get PRO
يوليو '24
+1 604
في 267 قنوات
Get PRO
يونيو '24
+2 204
في 18 قنوات
Get PRO
مايو '24
+2 937
في 18 قنوات
Get PRO
أبريل '24
+1 193
في 14 قنوات
Get PRO
مارس '24
+244
في 56 قنوات
Get PRO
فبراير '24
+2 912
في 114 قنوات
Get PRO
يناير '24
+1 268
في 17 قنوات
Get PRO
ديسمبر '23
+165
في 34 قنوات
Get PRO
نوفمبر '23
+3 092
في 22 قنوات
Get PRO
أكتوبر '23
+1 424
في 16 قنوات
Get PRO
سبتمبر '23
+82
في 0 قنوات
Get PRO
أغسطس '23
+58
في 0 قنوات
Get PRO
يوليو '23
+94
في 0 قنوات
Get PRO
يونيو '23
+48
في 0 قنوات
Get PRO
مايو '23
+86
في 0 قنوات
Get PRO
أبريل '23
+89
في 0 قنوات
Get PRO
مارس '23
+452
في 0 قنوات
Get PRO
فبراير '23
+42
في 0 قنوات
Get PRO
يناير '23
+128
في 0 قنوات
Get PRO
ديسمبر '22
+393
في 0 قنوات
Get PRO
نوفمبر '22
+221
في 0 قنوات
Get PRO
أكتوبر '22
+227
في 0 قنوات
Get PRO
سبتمبر '22
+276
في 0 قنوات
Get PRO
أغسطس '22
+333
في 0 قنوات
Get PRO
يوليو '22
+258
في 0 قنوات
Get PRO
يونيو '22
+382
في 0 قنوات
Get PRO
مايو '22
+304
في 0 قنوات
Get PRO
أبريل '22
+214
في 0 قنوات
Get PRO
مارس '22
+1 260
في 0 قنوات
Get PRO
فبراير '22
+362
في 0 قنوات
Get PRO
يناير '22
+48
في 0 قنوات
Get PRO
ديسمبر '21
+29
في 0 قنوات
Get PRO
نوفمبر '21
+844
في 0 قنوات
Get PRO
أكتوبر '21
+84
في 0 قنوات
Get PRO
سبتمبر '21
+172
في 0 قنوات
Get PRO
أغسطس '21
+4 953
في 0 قنوات
Get PRO
يوليو '21
+20
في 0 قنوات
Get PRO
يونيو '21
+29
في 0 قنوات
Get PRO
مايو '21
+32
في 0 قنوات
Get PRO
أبريل '21
+2 650
في 0 قنوات
Get PRO
مارس '21
+66
في 0 قنوات
Get PRO
فبراير '21
+44
في 0 قنوات
Get PRO
يناير '21
+168
في 0 قنوات
Get PRO
ديسمبر '20
+4 879
في 0 قنوات
التاريخ
نمو المشتركين
الإشارات
القنوات
04 أكتوبر0
03 أكتوبر0
02 أكتوبر0
01 أكتوبر0
منشورات القناة
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести 📆 (28 сентябрь - 3 октябрь кунлари) 🗓 28 сентябрь ✅ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар марказининг бошланғич нархи 14 млрд бўлган тендер савдосида қонунбузилиш ҳолатининг олди олинди; ✅ Жиззах вилоятида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди, "JTV" телеканалида; ✅ Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан жойларда ўқув семинари ва давра суҳбатлари ташкил этилди; ____ 🗓 29 сентябрь ✅Рақобат қўмитаси томонидан Наманган, Самарқанд ва Навоийдаги тиббиёт муассасаларида фуқаролардан 200 млн сўмдан ортиқ асоссиз маблағ олингани аниқланиб, қайтарилиши белгиланди; ✅ Рақобат муҳитига таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилинмоқда; ✅ "Молиявий саводхонлик — фаровон ҳаёт гарови" мавзусида тадбир ўтказилди, "IKBOL TV"да; ✅ Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан жойларда ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ташкил этилди; ____ 🗓 30 сентябрь ✅ Қорақалпоғистонда 200 та танлов савдосида рақобатга қарши келишув ҳаракатлари аниқланди; ✅ Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан брифинг ўтказилди, "SIRDARYO MTRK"да; ✅ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори; ✅ Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришни янада жадаллаштириш ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш чора-тадбирлари; ____ 🗓 1 октябрь ✅ Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик; ✅ Рақобат қўмитасида 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди; ✅ 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни; ____ 🗓 2 октябрь ✅ Рақобат қўмитаси хатловида 127 та ун ишлаб чиқарувчи корхона талабларга мос эмаслиги аниқланиб, назоратни кучайтириш бўйича тегишли инстанцияларга таклифлар киритилди; ✅ "Молиявий саводхонлик — фаровон ҳаёт гарови" мавзусидаги тадбир ўтказилди, "SURXONDARYO MTRK"да; ✅ Истеъмолчилар ҳуқуқлари — эътибор марказида, "Ruxsor TV"да; ✅ Истеъмолчи ҳуқуқлари – давлат ҳимоясида. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube

2
ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚЛАРИ – ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА 🇺🇿 Бугунги кунда ҳар бир фуқаро кундалик ҳаётда савдо, дорихона, коммунал ва бошқа
ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚЛАРИ – ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА 🇺🇿 Бугунги кунда ҳар бир фуқаро кундалик ҳаётда савдо, дорихона, коммунал ва бошқа хизматлардан фойдаланувчи истеъмолчи ҳисобланади. Шу боис ўз ҳуқуқларини билиш муҳим аҳамиятга эга. 🪪 “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, истеъмолчи сифатли ва хавфсиз товар ҳамда хизмат олиш, товар, ишлаб чиқарувчи ва сотувчи ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумотга эга бўлиш, эркин танлаш, етказилган зарарни қоплатиш, ваколатли органларга мурожаат қилиш ва ўз ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобатни таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат томонидан кафолатланиши белгиланган. 📝 Истеъмолчи ҳуқуқлари бузилганда соҳасига қараб тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши мумкин. Жумладан, нархларнинг асоссиз оширилиши, сифатсиз маҳсулот сотилиши, пулни қайтариш рад этилиши, маҳсулот сифати ва хавфсизлиги, сертификатлаш, тиббий хизмат ва дори воситалари савдоси, шунингдек, газ, сув, электр, иссиқлик таъминоти, коммунал ҳисоб-китоблар ва атроф-муҳит ифлосланиши масалалари бўйича қисқа ишонч рақамлари орқали мурожаат қилиш имконияти мавжуд. Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида Қўмита масъул вазирлик ва идоралар ҳамда German Sparkassenstiftung ташкилоти билан ҳамкорликда махсус флаерлар тайёрлади. Уларда истеъмолчи ҳуқуқлари, ҳуқуқлар бузилганда мурожаат қилиниши лозим бўлган ташкилотлар ва уларнинг қисқа рақамлари кўрсатилган. Шунингдек, рецептли дори воситаларининг нархи ва сифатини серия рақами орқали текшириш учун QR-кодлар жойлаштирилган. ✈️ Ҳозирда Рақобат қўмитаси томонидан мазкур флаерлар орқали аҳолини истеъмолчи ҳуқуқлари ва мурожаат қилиш тартиби ҳақида хабардор этиш мақсадида республиканинг барча ҳудудларида ҳамкор ташкилотлар билан тарқатиш ишлари амалга оширилмоқда. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
850
3
Истеъмолчилар ҳуқуқлари — эътибор марказида 🟦 Истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тарғибот тадбири
Истеъмолчилар ҳуқуқлари — эътибор марказида 🟦 Истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди. Унда фуқароларга истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди. ▶️ Батафсил "Ruxsor TV"да. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
871
4
Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан "Молиявий саводхонлик — фаровон ҳаёт гарови" мавзусидаги
Рақобат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан "Молиявий саводхонлик — фаровон ҳаёт гарови" мавзусидаги тадбир ўтказилди Тадбирда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратилди. ✈️ Батафсил "SURXONDARYO MTRK"да. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
861
5
Рақобат қўмитаси хатловида 127 та ун ишлаб чиқарувчи корхона талабларга мос эмаслиги аниқланиб, назоратни кучайтириш бўйича т
Рақобат қўмитаси хатловида 127 та ун ишлаб чиқарувчи корхона талабларга мос эмаслиги аниқланиб, назоратни кучайтириш бўйича тегишли инстанцияларга таклифлар киритилди ✈️ Рақобат қўмитаси томонидан топшириққа мувофиқ биржа савдоларида талаб юқори бўлган маҳсулотлар, хусусан буғдой ва ун маҳсулотининг биржа орқали савдога қўйилиши, реализация қилиниши ҳамда нархлар шаклланишига таъсир этувчи омиллар доимий мониторинг қилиб борилмоқда. 🖋 Қўмита Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан ҳамкорликда Жамғарма томонидан биржа савдолари орқали сотилган буғдойни харид қилган ун ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини қайта хатловдан ўтказди. Ўрганишлар давомида корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари, донни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари, омбор ва сақлаш қувватлари, шунингдек, мувофиқлик сертификати ҳамда санитария-эпидемиологик хулосанинг мавжудлиги каби кўрсаткичлар ўрганилди. ♻️ Хатлов натижаларига кўра, республикада ун ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 301 та тадбиркорлик субъекти мавжудлиги аниқланди. ✈️ Шундан, 🔘49 таси ўз ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлмасдан давал шартномалари асосида фаолият юритиши, 🔘22 таси вақтинча ишламаётгани, 🔘6 тасининг фаолияти тўхтатилгани, 🔘42 тасида мувофиқлик сертификати ва 🔘8 тасида санитария-эпидемиологик хулоса мавжуд эмаслиги маълум бўлди. ✈️ Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан Жамғарма буғдойини харид қилган корхоналар томонидан ундан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ҳамда мазкур соҳадаги тартибга солиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тегишли инстанцияларга киритилди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
962
6
🎉 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклаймиз! 📚 Ҳар қандай буюк мақсадларнинг амалга ошиши ва етук
🎉 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклаймиз! 📚 Ҳар қандай буюк мақсадларнинг амалга ошиши ва етук мутахассисларнинг етишиб чиқишида Сиз, азиз устозларнинг ўрнингиз беқиёсдир. Юртимизда эришилаётган ҳар бир зафар замирида айнан Сизнинг сабр-тоқатингиз ва фидокорона меҳнатингиз ётади. 🎊 Ёш авлодга таълим-тарбия беришдек ғоят масъулиятли ва шарафли йўлингизда тугалмас куч-ғайрат, мустаҳкам соғлик ва улкан муваффақиятлар тилаймиз! 🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ___ 🎉 Сердечно поздравляем вас с Днём учителей и наставников, отмечаемым 1 октября! 📚 В достижении любых великих целей и в становлении высококвалифицированных специалистов ваша роль, дорогие учителя, поистине незаменима. В основе каждой победы нашей страны лежат именно ваше терпение и самоотверженный труд. 🎊 Желаем вам на ответственном и почётном пути обучения и воспитания подрастающего поколения неиссякаемой энергии, крепкого здоровья и больших успехов! 🇺🇿 Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей Республики Узбекистан Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
1 094
7
Рақобат қўмитасида 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди 🇺🇿 Тадбирда кўп йиллар+9
Рақобат қўмитасида 1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди 🇺🇿 Тадбирда кўп йиллар давомида соҳа ривожига беқиёс ҳисса қўшган фахрийлар ҳамда бугунги кунда ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиб келаётган тажрибали устозлар алоҳида эъзозланди. Инсон қадри, унинг меҳнати ва жамиятда тутган ўрнини улуғлаш, айниқса, ёш авлодга йўл кўрсатувчи мураббийларга эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг энг гўзал қадриятларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди. 🤩 Уларнинг машаққатли ва шарафли меҳнатлари эътироф этилиб, қўмита раҳбарияти томонидан махсус ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 🇺🇿 Тадбирда фахрийлар, тажрибали ходимлар, раҳбарлар ва ёш мутахассислар бир даврада жам бўлиб, соҳа тараққиёти, бугунги ислоҳотлар ва авлодлар ўртасидаги тажриба алмашинуви ҳақида фикр алмашдилар. _________ В Комитете по конкуренции состоялось праздничное мероприятие по случаю 1 октября — Дня учителей и наставников 🇺🇿 В ходе торжества особое внимание было уделено заслуженным работникам, внёсшим неоценимый вклад в развитие отрасли на протяжении многих лет, а также опытным наставникам, которые сегодня направляют молодёжь. Было подчёркнуто, что уважение к человеку, его труду и роли в обществе, в особенности почтение к наставникам, помогающим молодому поколению найти свой путь, является одной из самых прекрасных ценностей нашего народа. 🤩 Их нелёгкий и почётный труд был отмечен руководством Комитета, которое наградило их специальными благодарственными письмами и памятными подарками. 🇺🇿 На встрече заслуженные работники, опытные сотрудники, руководители и молодые специалисты собрались вместе и обменялись мнениями о развитии отрасли, текущих реформах и передаче опыта между поколениями. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
938
8
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик — Поздравление учителям и наставникам Узбекистана Telegram | Press_service | Fac
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик — Поздравление учителям и наставникам Узбекистана Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
780
9
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарорига кўра устав фондидаги (устав капи
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарорига кўра устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объект фаолияти соҳасида рақобат етарлича ривожланганлиги юзасидан хулоса бериш Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари томонидан амалга оширилиши белгиланди. 🗂 Хулоса хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объектлар фаолияти соҳасида рақобат етарлича ривожланганлигидан келиб чиқиб берилади. ↗️ Шу билан бирга, давлат муассасалари фаолияти соҳасида қуйидаги йўналишларда таклифлар ишлаб чиқилади: ⏺️давлат мулкига эгалик қилиш мезонларига мос бўлмаган давлат муассасаларини хусусийлаштириш ёки тугатиш; ⏺️давлат муассасалари фаолияти соҳасида рақобат етарлича ривожланганлигидан келиб чиқиб, уларни хусусийлаштириш, тугатиш ёки сақлаб қолиш. ✅ Янги тартибга кўра, хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган объектлар рўйхати Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан монополияга қарши органга ҳар йили 1 сентябрга қадар тақдим этилади. Монополияга қарши орган тегишли таҳлилларни ўтказгандан сўнг 1 декабрга қадар якуний хулоса беради. ➡️Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳар йиллик давлат мулкини хусусийлаштириш дастурларини шакллантиришда монополияга қарши органнинг хулосасини инобатга олади. Хулоса ва таклиф бериш жараёни ахборот тизимлари орқали электрон, интеграциялашган ҳолда амалга оширилади. ✅ Қарор билан танишиш. _________ 🇺🇿 Согласно постановлению Кабинета Министров Республики Узбекистан от 29 сентября 2026 года № 520, дача заключения о достаточности развития конкуренции в сфере деятельности объекта, государственный пакет акций (доля) в уставном фонде (уставном капитале) которого планируется к приватизации, возложена на Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей и его территориальные органы. 🗂 Заключение даётся исходя из достаточности развития конкуренции в сфере деятельности объектов, планируемых к приватизации. ↗️ Вместе с тем в сфере деятельности государственных учреждений предложения разрабатываются по следующим направлениям: ⏺️приватизация или ликвидация государственных учреждений, не соответствующих критериям владения государственной собственностью; ⏺️приватизация, ликвидация или сохранение государственных учреждений исходя из достаточности развития конкуренции в сфере их деятельности. ✅ В соответствии с новым порядком перечень объектов, планируемых к приватизации, представляется Агентством по управлению государственными активами в антимонопольный орган ежегодно до 1 сентября. После проведения соответствующего анализа антимонопольный орган даёт окончательное заключение до 1 декабря. ➡️Агентство по управлению государственными активами при формировании ежегодных программ приватизации государственного имущества учитывает заключение антимонопольного органа. Процесс дачи заключения и предложений осуществляется в электронном виде на основе интеграции информационных систем. ✅ Ознакомиться с постановлением Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
788
10
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори билан Устав фондидаги (устав капит
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 520-сон қарори билан Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат муассасалари фаолияти соҳасида рақобатнинг ривожланганлик ҳолати бўйича монополияга қарши органнинг хулоса ва таклифларини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.   🔘 Мазкур низом билан иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришни янада жадаллаштириш ҳамда соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат акциялари пакети (улуши) хусусийлаштирилиши режалаштирилаётган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат муассасалари фаолияти соҳасида давлат мулкига эгалик қилиш мезонлари ва рақобатнинг ривожланганлик ҳолати тўғрисида Рақобат қўмитасининг ёки унинг ҳудудий органларининг хулосасини олиш ҳамда давлат муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш, уларни хусусийлаштириш, сақлаб қолиш ёки тугатиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш тартиби белгиланди.   📁 Шунингдек, низом билан қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг хулосаси ва таклифларини олиш белгилаб қўйилди: ➡️хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат акциялари пакетларини (улушларини) ва давлат муассасаларини ҳар йиллик хусусийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш жараёни бошланишидан олдин; ➡️Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ҳар йиллик давлат мулкини хусусийлаштириш дастурлари шакллантирилишида монополияга қарши органнинг хулосасини инобатга олиш; ➡️ давлат муассасалари фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда уларни хусусийлаштириш, тугатиш ёки сақлаб қолиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда уни Давлат активларини бошқариш агентлигига юбориш; ➡️ Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан таклифлар Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритиш. ✅ Қарор билан танишиш. _______ 🇺🇿 Постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан от 29 сентября 2026 года № 520 утверждено Положение о порядке выработки антимонопольным органом заключений и предложений по состоянию развития конкуренции в сфере деятельности хозяйственных обществ, государственный пакет акций (доля) в уставном фонде (уставном капитале) которых планируется к приватизации, а также государственных учреждений. 🔘 Данным положением, в целях дальнейшего ускорения сокращения государственного участия в экономике и развития здоровой конкурентной среды, определён порядок получения заключения Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей или его территориальных органов о критериях владения государственной собственностью и состоянии развития конкуренции в сфере деятельности хозяйственных обществ, государственный пакет акций (доля) в уставном фонде (уставном капитале) которых планируется к приватизации, и государственных учреждений, а также порядок анализа деятельности государственных учреждений, выработки и рассмотрения предложений по их приватизации, сохранению или ликвидации. 📁 Кроме того, положением предусмотрено получение заключения и предложений антимонопольного органа в следующих случаях: ➡️ до начала процесса разработки ежегодных программ приватизации государственных пакетов акций (долей) в уставном капитале хозяйственных обществ и государственных учреждений; ➡️ при формировании Агентством по управлению государственными активами ежегодных программ приватизации государственного имущества — с учётом заключения антимонопольного органа; ➡️ при анализе деятельности государственных учреждений, выработке предложений по их приватизации, ликвидации или сохранению и направлении этих предложений в Агентство по управлению государственными активами; ➡️ при внесении Агентством по управлению государственными активами предложений в Кабинет Министров для рассмотрения. ✅ Ознакомиться с постановлением Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
758
11
#брифинг 🇺🇿 Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан соҳада амалга оширилган ишлар ва эришилган натижа
#брифинг 🇺🇿 Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан соҳада амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар юзасидан брифинг ўтказилди. Ҳудудий бошқармага фуқаролардан 640 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улар белгиланган тартибда ўрганилиши натижасида истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, қонуний манфаатлари таъминланган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида фуқаролар фойдасига 2.8 млрд сўмдан зиёд маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинган. ✈️ Батафсил "SIRDARYOMTRK"да. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
783
12
Қорақалпоғистонда 200 та танлов савдосида рақобатга қарши келишув ҳаракатлари аниқланди. 🔴 Қорақалпоғистон Республикаси Рақо
Қорақалпоғистонда 200 та танлов савдосида рақобатга қарши келишув ҳаракатлари аниқланди. 🔴 Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида 2026 йилнинг январ–июн ойларида умумий қиймати 41 млрд. сўмга яқин 345 та танлов савдоси таҳлил қилинди. Ўрганишлар натижасида қиймати 32,1 млрд. сўм бўлган 317 та давлат харидида жами 842 та рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид ҳолатлар аниқланди. ⏱ Жумладан, 2025 йил давомида etender.uzex.uz электрон платформаси орқали йўл қурилишида фойдаланилган қурилиш материаллари ва бажарилган ишлар сифатини лаборатория синовларидан ўтказиш ҳамда лаборатория хулосалари ва синов баённомаларини расмийлаштириш хизматларини харид қилишга оид бошланғич қиймати 1,6 млрд. сўмдан ортиқ бўлган 200 та танлов савдоси ўрганилди. 🟢 Таҳлиллар натижасида буюртмачи ҳамда танловларда иштирок этган айрим хўжалик юритувчи субъектлар ҳаракатларида рақобатга қарши келишувлар ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар аломатлари мавжудлиги аниқланди. Хусусан, ўрганишлар давомида: ✈️иштирокчиларнинг танловларда ҳудудлар кесимида ўзаро тақсимланган ҳолда иштирок этганлиги; ✈️айрим корхоналарнинг мунтазам равишда биргаликда иштирок этиши натижасида муайян иштирокчининг доимий равишда ғолиб бўлганлиги; ✈️таклиф этилган нархларда бир хил ва синхрон ёндашувлар қўлланганлиги; ✈️айрим ҳолатларда лаборатория синов баённомалари танлов ўтказилиши ҳамда шартнома тузилишидан аввал расмийлаштирилганлиги; ✈️айрим шартномалар бўйича ишлар Ғазначиликда рўйхатдан ўтган куннинг ўзида ёки эртаси куни тўлиқ бажарилганлиги ҳақида ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилганлиги аниқланди. ✈️ Мазкур ҳолатлар юзасидан Махсус комиссия томонидан буюртмачи ҳаракатларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланди. 🔘 Шу билан бирга, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилиб, қонунбузилишига йўл қўйган масъул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
930
13
Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан жойларда ўқув+5
Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан жойларда ўқув семинарлари ва давра суҳбатлари ташкил этилди. 📍АНДИЖОН ВИЛОЯТИ Андижон шаҳар юридик техникуми ўқувчилари учун «Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик» мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Тадбирда иштирокчиларга истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари, уларни ҳимоя қилиш механизмлари ҳамда истеъмолчилик муносабатларида учрайдиган муаммоларнинг ҳуқуқий ечимлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, шахсий ва оилавий бюджетни бошқариш, даромад ва харажатларни режалаштириш, молиявий хавф-хатарларни баҳолаш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича амалий тавсиялар тақдим этилди. 📍ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Пахтакор туманидаги «Пахтакор» ва «Сувонобод», Шароф Рашидов туманидаги «Яхтанлик» ва «Тошкентлик», Ғаллаорол туманидаги «Бахт» ва «Сарбозор» ҳамда Жиззах шаҳридаги «Амир Темур», «Бобур» ва «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун «Молиявий хизматларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» мавзусида ўқув-амалий семинарлар ўтказилди. Учрашувларда, айниқса, уй бекалари ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга шартномавий муносабатларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, олди-сотди ва хизматлардан фойдаланиш жараёнида фирибгарликдан эҳтиёт бўлиш, молиявий мажбуриятларни тўғри баҳолаш ҳамда оилавий бюджетни оқилона тақсимлаш бўйича тушунтиришлар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар олишди. 📍НАВОИЙ ВИЛОЯТИ Кармана туманидаги «Дўстлик» ва «Сардоба» маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлари иштирокида истеъмолчилар ҳуқуқларига оид билим ва кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган семинар ташкил этилди. Тадбирда товар харид қилиш ва хизматлардан фойдаланишда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари, сотувчи ҳамда хизмат кўрсатувчиларнинг мажбуриятлари тушунтирилди. Товарнинг сифати, хусусиятлари ва нархи ҳақида маълумот олиш, харидни тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш ҳамда кафолат муддатига эътибор қаратиш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, ҳуқуқлар бузилганда қаерга ва қандай тартибда мурожаат қилиш, мурожаатга қандай ҳужжатларни илова қилиш лозимлиги ҳақида маълумотлар тақдим этилди. 📍ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида «Молиявий саводхонлик — фаровон ҳаёт гарови» мавзусида семинар ўтказилди. Шу йўналишдаги тадбирлар Хонқа туманидаги «Ойдин ҳаёт» ва «Мустақиллик» ҳамда Урганч туманидаги «Шерматлар» ва «Оёқбоғ» маҳаллаларида ҳам ташкил этилди. Семинарларда даромад ва харажатларни тўғри тақсимлаш, оилавий бюджетни шакллантириш ҳамда молиявий хизматлардан фойдаланишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ёритилди. Шартномани имзолашдан олдин уни тўлиқ ўқиб чиқиш, комиссиялар, устама тўловлар ва жарималарга оид шартларни текшириш зарурлиги тушунтирилди. Иштирокчиларга қонуний ҳуқуқлари бузилган тақдирда қандай йўл тутиш бўйича тавсиялар берилиб, уларнинг саволларига жавоб қайтарилди. 🖋 Рақобат қўмитаси барча фуқароларни истеъмолчилик маданиятини оширишга ва ўз ҳуқуқларини билишга чорлайди! Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
1 086
14
✈️ Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Молиявий саводхонлик — фаровон ҳаёт гарови» мавзусида та
✈️ Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Молиявий саводхонлик — фаровон ҳаёт гарови» мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратилди. ✈️ Батафсил "IKBOL TV"да. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
971
15
Рақобат муҳитига таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилинмоқда 🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокими
Рақобат муҳитига таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилинмоқда 🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда амалдаги эксклюзив ҳуқуқларнинг рақобат муҳитига таъсири юзасидан тизимли ўрганишлар олиб борилмоқда. ⚡️ 2026 йилнинг I ярим йиллигида 69 та маҳаллий давлат ҳокимияти органи ва 54 та давлат бошқарув органи фаолияти ўрганилиб, 573 та ҳолатда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид ҳаракатлар аниқланди. Шунингдек, 80 дан ортиқ амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва 500 дан зиёд ҳужжат лойиҳасининг рақобат муҳитига таъсири баҳоланди. ✈️Таҳлиллар давомида тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва молиявий харажатларни келтириб чиқариши, бозорга киришни қийинлаштириши ёки айрим иштирокчиларга асоссиз устунлик бериши мумкин бўлган нормаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 🐉 Шу билан бирга, 2026 йилнинг II ярим йиллигида амалдаги қонунчиликда назарда тутилган эксклюзив ҳуқуқларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва бундай ҳуқуқлар тақдим этилган корхоналар реестрини қайта кўриб чиқиш режалаштирилган. Зарурати ва иқтисодий асослари сақланмаган мутлақ ёки эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади. ✈️ Шунингдек, 4 та вазирлик ва идора ҳамда 4 та вилоят ҳокимлигида рақобат қонунчилигига риоя этилиши давлат харидлари ва ташқи реклама соҳаларини ҳам қамраб олган ҳолда кенг ўрганилади. ‼️ Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, бозорга киришдаги ортиқча тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектлари учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш бўйича мониторинг ишлари изчил давом эттирилади. #рақобат #рақобатқонунчилиги Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
921
16
Рақобат қўмитаси томонидан Наманган, Самарқанд ва Навоийдаги тиббиёт муассасаларида фуқаролардан 200 млн сўмдан ортиқ асоссиз
Рақобат қўмитаси томонидан Наманган, Самарқанд ва Навоийдаги тиббиёт муассасаларида фуқаролардан 200 млн сўмдан ортиқ асоссиз маблағ олингани аниқланиб, қайтарилиши белгиланди 🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан аҳолига кўрсатилаётган пуллик тиббий хизматлар нархларининг шакллантирилиши бўйича тегишли қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудудлар кесимида мисоллар: ✅ Наманган вилояти Ҳудудий бошқарма томонидан Наманган вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилган ўрганишда, муассаса томонидан 2026 йилнинг февраль, март ва апрель ойларида УЗИ аппарати орқали кўрсатилган хизматлар бўйича жами 416 нафар истеъмолчидан навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказилмаган ҳолда 34,3 млн сўм маблағ асоссиз олинганлиги аниқланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасида Товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўлаш нақд пулли ёки нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши мумкин. Сотувчининг (ижрочининг) ҳақ тўлаш шаклига қараб товарнинг айни бир маркаси (модели, артикули), шунингдек бир хил ҳажмдаги ва сифатдаги ишлар, хизматлар учун ҳар хил нархлар (тарифлар) белгилаши, шу жумладан уларни сунъий равишда ошириши ёки пасайтириши тақиқланади. Товарлар (ишлар, хизматлар) учун нақд пулсиз шаклда ҳақ тўланганда, истеъмолчиларга рағбатлантиришлар берилиши мумкинлиги белгилаб берилган. ✅ Самарқанд вилояти Ҳудудий бошқарма томонидан Каттақўрғон туман соғлиқни сақлаш бўлимида ўтказилган ўрганишлар давомида муассаса томонидан 2024–2025 йиллар давомида белгиланган тартибларга риоя этмаган ҳолда нархларни ошириб белгилаш натижасида беморларга кўрсатилган пуллик тиббий хизматлар бўйича 55,7 млн сўмга яқин ортиқча маблағ олинганлиги аниқланди.   ✅ Навоий вилояти Ҳудудий бошқарма томонидан Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалида ўтказилган ўрганишлар давомида муассаса томонидан 2023–2025 йиллар давомида белгиланган талабларга риоя этмаган ҳолда нархларни ошириб белгилаш натижасида беморларга кўрсатилган пуллик тиббий хизматларда 35 млн сўмга яқин ортиқча маблағ олинганлиги аниқланди.   ✅ Юқоридагиларга кўра, Наманган, Самарқанд ва Навоий вилояти ҳудудий бошқармалари Махсус комиссиялари томонидан қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан мазкур учта тиббиёт муассасаларига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилди. ✈️ Шунингдек, тарифларни амалдаги тартиб ва талаблар асосида қайта шакллантириш ҳамда нархларни мақбуллаштириш, 125 млн сўмга яқин маблағни истеъмолчиларга қайтариш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
1 014
17
Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан жойларда ўқув+5
Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан жойларда ўқув семинарлари ва учрашувлар ташкил этилди. 📍 НАМАНГАН ВИЛОЯТИ Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Тўрақўрғон туманидаги «Қуймозор», Уйчи туманидаги «Ғайрат» ва «Хизиробод», Янгиқўрғон туманидаги «Бунёдкор» ва «Қўриқ» ҳамда Чуст туманидаги «Пансада», «Бирлик» ва «Садача» маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолининг ҳуқуқий билими ва молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган семинарлар ўтказилди. Тадбирларда товар ва хизматларни харид қилишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, шартнома шартларини ўрганиш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилиш масалалари бўйича тушунтиришлар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб ва тавсиялар олишди. 📍 ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ Нишон туманидаги «Гулзор», «Нишон» ва «Ёшлар диёри», Қарши шаҳридаги «Харамжўй» ва «Қурғонча» маҳалла фуқаролар йиғинларида истеъмолчилар ҳуқуқлари ва молиявий саводхонлик масалаларига бағишланган ўқув семинарлари ташкил этилди. Учрашувларда аҳолига истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, сифатсиз маҳсулот ёки хизматга дуч келганда мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди. Шунингдек, шахсий ва оилавий бюджетни шакллантириш, даромад ва харажатларни режалаштириш ҳамда молиявий хавф-хатарларни баҳолаш бўйича амалий тавсиялар берилди. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ходимлари учун ҳам «Молиявий саводхонлик — барқарор молиявий келажак асоси» мавзусида семинар ўтказилиб, кредит ва бошқа молиявий мажбуриятларни қабул қилишда эътиборли бўлиш, молиявий хавфлар ва фирибгарликдан ҳимояланиш масалалари ёритилди. 📍 САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида аҳолининг, хусусан, уй бекаларининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган семинарлар ташкил этилди. Учрашувларда истеъмолчиларнинг кундалик ҳаётда дуч келаётган муаммолари, товар ва хизматларни танлаш, шартнома шартларини ўрганиш, тўлов ҳужжатларини сақлаш ҳамда ҳуқуқлар бузилганда қонуний ҳимоя механизмларидан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди. 📍 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ Оила ва хотин-қизлар соҳасидаги ҳудудий тузилмалар билан ҳамкорликда Оҳангарон шаҳридаги «Ёшлик» ва «Адолат», Нурафшон шаҳридаги «Тараққиёт» ва «Маърифат», Олмалиқ шаҳридаги «Ҳилол» ва «Тошкент» ҳамда Ўртачирчиқ туманидаги «Халқобод», «А. Йўлбарисов» ва «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғинларида ўқув семинарлари ўтказилди. Тадбирларда аҳолининг, айниқса, уй бекалари ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қийин вазиятга тушган хотин-қизларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга эътибор қаратилди. Иштирокчиларга шартномавий муносабатларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, молиявий маблағлардан оқилона фойдаланиш ҳамда молиявий хавфларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди. 🔍 Рақобат қўмитаси барча фуқароларни истеъмолчилик маданиятини оширишга ва ўз ҳуқуқларини билишга чорлайди! Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
1 308
18
Жиззах вилоятида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди 🇺🇿Рақобат қўмитасининг Жизза
Жиззах вилоятида аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди 🇺🇿Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида "Молиявий хизматларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда аҳолига молиявий хизматлардан фойдаланишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шартнома шартларига эътибор қаратиш ҳамда ҳуқуқлар бузилган ҳолатларда мурожаат қилиш тартиби юзасидан тушунтиришлар берилди. ✈️ Батафсил "JTV" телеканалида. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
1 082
19
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар марказининг бошланғич нархи 14 млрд бўлган тендер савдосида қонунбузилиш ҳолати
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар марказининг бошланғич нархи 14 млрд бўлган тендер савдосида қонунбузилиш ҳолатининг олди олинди ✈️ Рақобат қўмитаси томонидан "Skymed-Technologies" МЧЖ мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар маркази давлат муассасаси буюртмачилигида тиббий жиҳозлар харид қилиш бўйича бошланғич нархи 14 млрд бўлган тендер савдосида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. 🤩 Олиб борилган ўрганиш натижасида, Харидлар маркази давлат муассасаси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланди. ✈️ Юқоридагиларга мувофиқ, амалга оширилган ишлар натижасида Харидлар маркази давлат муассасаси томонидан ўтказилган тендер савдоси белгиланган тартибда бекор қилинди. 🤩 Аниқланган қонунбузилишларнинг олди олиниши давлат маблағларининг самарали ва шаффоф сарфланишини таъминлайди, шу билан бирга тадбиркорлар учун очиқ ва адолатли рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
1 274
20
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести 📆 (21 – 26 сентябрь кунлари) 🗓 21 сентябрь ✅ Рақобат қўмитаси тибб
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести 📆 (21 – 26 сентябрь кунлари) 🗓 21 сентябрь ✅ Рақобат қўмитаси тиббий хизматларни реклама қилаётган тадбиркорлик субъектларини реклама қонунчилиги талабларига амал қилишга чақиради; ✅ Темир йўлда бепул хизматлар борлигини билармидингиз? ✅ Навоий вилоятида янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилди; ____ 🗓 22 сентябрь ✅Эълон: “Бизнес ривожининг асосий омили – мижозга содиқлик ва истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги” мавзусида халқаро тренинг; ✅ Темирдан ёки легирланмаган пўлатдан симлар бозори таҳлил қилинди; ✅ Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитасида матбуот анжумани ўтказилди, "QARAQALPAQSTANMTRK"да; ✅ Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан жойларда ўқув семинари ва давра суҳбатлари ташкил этилди; ____ 🗓 23 сентябрь ✅ Мижозга содиқлик ва истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлигига бағишланган халқаро тренинг ўз ишини бошлади; ✅ Халқаро тренингда истеъмолчиларга йўналтирилган бизнес ва мижозлар ишончини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди; ✅ Тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокидаги халқаро тренинг якунланди; ____ 🗓 24 сентябрь ✅ Савдо ва коммунал соҳаларида истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар мунтазам ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқда; ✅ БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессиясида Ўзбекистоннинг позицияси билдирилди; ✅ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди; ✅ “Нотинч дунёда тинч мамлакат бор — бу Ўзбекистон”; ____ 🗓 25 сентябрь ✅ 4 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги биржа савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди; ✅ “Бизнес ривожининг асосий омили — мижозга содиқлик ва истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги” мавзусидаги халқаро тренинг, “Sevimli” телеканалида; ✅ Қўмита вакиллари ICTWEEK Uzbekistan 2026 доирасида Future Intelligence Forum’да иштирок этдилар; ✅ Энергия таъминоти соҳасида истеъмолчилар учун янги тартиблар белгиланди. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
1 055