Raqobat qo‘mitasi
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 📍 Лабзак 3,Тошкент 100128 🌐 raqobat.gov.uz 📞 71 207 47 00 ☎️ 1159 📧 info@antimon.gov.uz facebook.com/RaqobatGovUz instagram.com/raqobat_gov_uz x.com/RaqobatGovUz
Mostrar más📈 Análisis del canal de Telegram Raqobat qo‘mitasi
El canal Raqobat qo‘mitasi (@raqobatgovuz) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 20 394 suscriptores, ocupando la posición 2 798 en la categoría Política y el puesto 3 923 en la región Uzbekistán.
📊 Métricas de audiencia y dinámica
Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 20 394 suscriptores.
Según los últimos datos del 28 julio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de 639, y en las últimas 24 horas de -44, conservando un alto alcance.
- Estado de verificación: No verificado
- Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 21.04%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 20.56% de reacciones respecto al total de suscriptores.
- Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 4 305 visualizaciones. En el primer día suele acumular 4 205 visualizaciones.
- Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 0.
📝 Descripción y política de contenido
El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
“Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
📍 Лабзак 3,Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@antimon.gov.uz
facebook.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
x.com/RaqobatGovUz”
Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 29 julio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Política.
Carga de datos en curso...
| Fecha | Crecimiento de Suscriptores | Menciones | Canales | |
| 29 julio | +2 | |||
| 28 julio | 0 | |||
| 27 julio | +531 | |||
| 26 julio | 0 | |||
| 25 julio | 0 | |||
| 24 julio | 0 | |||
| 23 julio | +2 | |||
| 22 julio | +6 | |||
| 21 julio | 0 | |||
| 20 julio | 0 | |||
| 19 julio | 0 | |||
| 18 julio | +1 | |||
| 17 julio | +740 | |||
| 16 julio | +73 | |||
| 15 julio | +2 | |||
| 14 julio | 0 | |||
| 13 julio | 0 | |||
| 12 julio | 0 | |||
| 11 julio | 0 | |||
| 10 julio | +4 | |||
| 09 julio | +39 | |||
| 08 julio | +1 | |||
| 07 julio | 0 | |||
| 06 julio | +1 | |||
| 05 julio | 0 | |||
| 04 julio | 0 | |||
| 03 julio | +4 | |||
| 02 julio | 0 | |||
| 01 julio | 0 |
Қўмита масъул ходими А.Салимов тадбир иштирокчиларига корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари учун биржа савдосини ташкил этиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларини тартибга солишга доир янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида батафсил маълумот берди.✈️ Батафсил “O‘ZBEKISTON 24” радиоканалида. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
| 2 | Рақобат қўмитаси томонидан фуқаролардан уй-жой ва савдо хизматлар борасида тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.
Ҳудудлар кесимида мисоллар
📍Самарқанд вилояти
Фуқаро Ш.М. уй-жой сотиб олиш мақсадида “ELPARVAR TURKMAN CITI” МЧЖ билан шартнома тузиб, унга кўра 60 ой давомида тўлов амалга ошириши лозим бўлган ва жами 12 млн 147 минг сўм тўлов қилган, бироқ айрим сабабларга кўра қолган тўловларни тўлай олмаган. Қурилиш корхонаси томонидан мазкур хонадон бошқа шахсга расмийлаштирилиб сотиб юборилгани сабабли, у тўланган пулни қайтариш юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, Қурувчи ташкилот фуқарога пул маблағларини тўлиқ қайтарилиши таъминланди.
📍Сурхондарё вилояти
Фуқаро Ш.Ф “Сурхондарё эълонлари” Телеграм канали орқали мебеллар тўплами буюртма қилиб ушбу маҳсулот учун тўлаган маблағни қайтариш юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан фуқарога пул маблағларини тўлиқ қайтарилиши таъминланди.
📍Тошкент вилояти
Фуқаро “Uzum market” интернет дўконидан сотиб олган планшет товарини носозлиги сабабли пулини қайтариш юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида, фуқарога тўлаган пул маблағлари қайтариб, берилиши таъминланди.
📍Хоразм вилояти
Фуқаро харид қилган кир ювиш машинаси буюртма қилганидай бўлиб чиқмаганлиги сабабли шартномани бекор қилиниши сўраб мурожаат қилишига қарамасдан шартнома бекор қилинмаганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида, фуқаронинг маҳсулоти қайтариб олиниб шартнома бекор қилинди ҳамда маҳсулот учун ечиб олинган 750 000 сўм пул маблағи қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube | 868 |
| 3 | ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ
🗣 Рақобат қўмитаси томонидан “Uztex Group” МЧЖга “Zarofattex” МЧЖни қўшиб олиш бўйича иқтисодий концентрация битимига розилик олиш юзасидан мурожаат кўриб чиқилди.
🔴 Таъкидлаш лозимки, “Uztex Group” МЧЖ трикотаж кийимлар ишлаб чиқариш ва “Zarofattex” МЧЖ тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади.
✈️ Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битим бозорда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ҳамда битимга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube | 938 |
| 4 | #Семинар
Товар-хом ашё биржалари фаолиятини тартибга солиш ҳамда биржа савдоларида шаффофликни таъминлаш масалалари.
Рақобат қўмитасининг масъул ходими А. Ботиров ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳамда тизимдаги янгиликлар ҳақида маълумот берди
✈️ Батафсил “O‘ZBEKISTON 24” радиоканалида.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube | 1 107 |
| 5 | #Семинар
Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган тадбирда биржа савдоси ва давлат харидлари соҳасида жорий йилнинг олти ойида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Семинарда соҳага оид янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтирилиб, биржа савдоларини такомиллаштиришга қаратилган тақдимотлар намойиш этилди.
▶️ Батафсил “YOSHLAR” телеканалида.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube | 1 125 |
| 6 | РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ: “ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА НОҚОНУНИЙ РЕКЛАМАЛАРГА ИШОНМАНГ!
➡️ Мамлакатимизда фуқароларнинг бюджет жараёнларида фаол иштирокини таъминлаш мақсадида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда.
✈️ Мазкур жараён доирасида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича лойиҳалар таклиф қилиши ва овоз беришда иштирок этиши мумкин. Овоз бериш ихтиёрий бўлиб, у учун ҳеч қандай тўлов ёки моддий рағбатлантириш мавжуд эмас.
✈️ Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram-ботлар орқали “Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш эвазига пул мукофотлари таклиф этилаётган ҳолатлар кузатилмоқда. Бу эса аҳоли орасида турли талқинлар ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб, жараённинг шаффофлигига путур етказиши мумкин.
✈️ Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишларда айрим таниқли блогерлар томонидан учинчи шахслар манфаати йўлида норасмий “бот”лар орқали маълум тўлов эвазига овоз бериш мумкинлиги ҳақида реклама тарқатилгани аниқланди. Бунда “расмий” сўзлардан ва “Ochiq budjet” портали логотипларига ўхшаш белгилардан фойдаланилгани фуқароларни чалғитиши эҳтимолини кучайтиради.
✈️ Шу муносабат билан, Рақобат қўмитаси барча фуқароларга қуйидагиларни расман эслатиб ўтади:
🔘“Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш фақатгина “Ochiq budjet” ахборот портали, унинг Android ва iOS тизимларидаги мобил иловалари ҳамда Telegramдаги расмий бот орқали амалга оширилади;
🔘Амалдаги тартибга кўра, берилган овозлар учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди ва овоз берган фуқароларга ҳеч қандай моддий рағбатлантириш кўзда тутилмаган;
🔘Норасмий “бот”лардан фойдаланиш ёки улар орқали тарқатилаётган маълумотларга ишониш жараённинг тўғри ташкил этилишига салбий таъсир кўрсатиши ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Маълумот учун: Рақобат қўмитаси томонидан ўтган давр мобайнида, бир қатор блогерлар ушбу норасмий “бот”лар орқали пул эвазига овоз бериш мумкинлиги ҳақида реклама тарқатганликлари аниқланган бўлиб, utkir_shodmonov (Ўткир Шодмонов), Mominlive.1 (Абдурасул Иброхимов), Aslbek_emir (Амиров Асилбек), jasjannew (Жасур Шодиев) каби блогерларга огоҳлантириш ва тушунтиришлар берилган ҳамда тегишли чоралар кўрилиб, рекламалар олиб ташланган.
📊 Фуқаролардан ушбу жараёнда фақат расмий манбаларга ишониш, ҳар қандай норасмий таклифларга алданмаслик ва бу каби ҳолатларга дуч келганда тегишли идораларга хабар беришларини сўраймиз.
✅ Рақобат қўмитаси томонидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан тизимли мониторинглар олиб борилмоқда, норасмий ботлар, ҳақ эвазига овоз бериш ёки фуқароларни чалғитувчи бошқа реклама қонунчилиги талабларини бузувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда Қўмита ваколати доирасида тегишли чоралар кўрилишини маълум қиламиз.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube | 1 557 |
| 7 | #Семинар
Биржада юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар савдоси ва давлат харидлари масалалари
🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда 2026 йилнинг 1-ярим йиллигида биржа савдоси ва давлат харидлари соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, янги норматив ҳужжатлар ва биржа савдолари юзасидан тақдимотлар ўтказилди.
▶️ Батафсил “UZREPORT”да.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube | 1 151 |
| 8 | Сирдарё вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
🇺🇿 Сирдарё вилоятида “Миллий брендларни ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
✅ Унда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Ф. Карабаев, Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази директори О. Жумаев, Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ҳамда мутасадди идоралар масъуллари, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.
🔵 Мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан миллий брендларни ривожлантириш, маҳсулотларни экспорт ва импорт қилиш жараёнларида учраётган муаммолар, ишлаб чиқаришда энергия ресурслари сарфини камайтириш, инновацион ишланмалар ва ихтироларни патентлаш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга оид долзарб масалалар юзасидан мурожаат ва таклифлар билдирилди.
🟦 Жумладан,
🔍 "Navro‘z Total Textile" МЧЖ вакили ип-калава ишлаб чиқариш цехини табиий газга уланган газ генератори орқали электр энергияси билан таъминлаш бўйича;
🔍 "Mukarram Uvays" хусусий корхонаси вакили ўзи ихтиро қилган ғишт тайёрлаш ускунасининг бошқа корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётгани юзасидан мурожаат қилиб, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишда:
🔍 "Mevazor Mebel Servis" хусусий корхонаси вакили хорижий ҳамкор томонидан сифатсиз деб қайтариб олинган асбоб-ускуналар учун тўланган маблағларни қайтариш масаласида амалий ёрдам сўради.
➡️ Билдирилган мурожаатлар мутасадди ташкилотлар иштирокида муҳокама қилиниб, улар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар эса назоратга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube | 1 348 |
| 9 | Рақобат қўмитаси аралашуви билан тадбиркорга нисбатан асоссиз ҳисобланган 72 млн сўмлик қарздорлик бекор қилинди
✈️ Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишларни давом эттирмоқда.
💬 Урганч шаҳрида фаолият олиб борувчи “PITNAK ESHIK OYNA” МЧЖга бино-иншоотига табиий газ қоидаларини бузганлик учун тузилган 72 млн сўмлик далолатнома асоссиз эканлигини билдириб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
✈️ Мурожаат юзасидан тегишли ўрганиш ишлари олиб борилиши давомида “Ҳудудгаз таъминот” АЖ ва унинг “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали томонидан асоссиз далолатнома тузилганлик ҳолати аниқланди.
Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси талаблари бузилганлиги бўйича “Ҳудудгаз таъминот” AЖнинг “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиалига нисбатан иш қўзғатилди.
✈️ Шунингдек, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳамда ортиқча ҳисобланган 72 млн сўм қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
📃 Ушбу қарор ва кўрсатма орқали “PITNAK ESHIK OYNA” МЧЖнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари тикланди ҳамда газ таъминоти соҳасидаги асоссиз қарздорликларга чек қўйилди.
Рақобат қўмитаси келгусида ҳам тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, шаффоф ва адолатли бозор муҳитини шакллантириш борасидаги фаолиятини изчил давом эттиради.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube | 972 |
| 10 | 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
👍 Рақобат қўмитасининг ҳафталик дайжести.
📆 (20–24 июль кунлари)
🗓 20 июль
✅ Алкоголли ичимликларни реклама қилган блогер маъмурий жавобгарликка тортилди;
✅ Алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар мурожаатлари ижобий ҳал этилди;
✅ Қонунлар маҳаллий аҳоли ва чет элликларга бир хил қўлланилиши мавзусида подкаст ташкил этилди.
____
🗓 21 июль
✅ Давлат органлари веб-сайтларида тижорат рекламасига оид қонунчилик талаблари бўйича тушунтириш берилди;
✅ Биржа савдолари ва давлат харидлари масалаларига бағишланган семинар ўтказилиши эълон қилинди;
✅ Президент раислигида йилнинг биринчи ярми якунларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди;
✅ Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
____
🗓 22 июль
✅ Миллий бренд эгалари ва тадбиркорлардан мурожаат ҳамда таклифлар қабул қилиниши эълон қилинди;
✅ Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш бўйича дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди;
✅ Тошкент–Самарқанд пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйилди.
____
🗓 23 июль
✅ «Xorazm Profi School» МЧЖ ва «Bilimintertrans» МЧЖ брендлари ҳуқуқлари тикланиб, инсофсиз рақобат ҳолатларига чек қўйилди;
✅ Биржада юқори ликвидли маҳсулотлар савдоси ва давлат харидлари масалалари муҳокама қилинди ( I пост | II пост );
✅ Президентнинг VI Очиқ мулоқоти доирасида тадбиркорлардан мурожаатлар қабул қилинмоқда.
🗓 24 июль
✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан табрик йўлланди;
✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари эътироф этилди.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube | 1 020 |
| 11 | #Mirziyoyev #PresidentUZ
Юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ва давлатимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, қатъият ва фидойилик билан олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари юксак эътирофга сазовордир.
#BizningPrezident
Telegram |Press_service| Facebook| Instagram | Youtube | 4 935 |
| 12 | #Mirziyoyev #NewUzbekistan
Муҳтарам Президент,
Мустақил Ўзбекистонни янада тараққий эттириш, халқимиз фаровонлигини ошириш йўлидаги фидойи меҳнатингиз, олиб бораётган ислоҳотларингиз мамлакатимиз келажаги учун муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Президентимиз.
#LeaderOfUzbekistan
#PresidentUZ
Telegram |Press_service| Facebook| Instagram | Youtube | 3 686 |
| 13 | ОЧИҚ МУЛОҚОТ – 2026
👍 Ўзбекистон Республикаси Президенти билан бўлажак VI Очиқ мулоқот мамлакатимиз бизнес муҳитини ривожлантиришда юксак стратегик аҳамиятга эга.
📞 Тадбиркорлар 1100 ёки 1094 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш ёки @ochiqmuloqot2026_bot орқали мурожаат юборишлари мумкин!
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube | 1 464 |
| 14 | 🖥 Семинарнинг иккинчи қисмида Рақобат қўмитасининг масъул ходимлари А. Ботиров ва А. Салимов томонидан биржа савдоларида юқори ликвидли ҳамда монопол турдаги маҳсулотларни реализация қилиш, давлат харидлари жараёнларида рақобатни таъминлаш, амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда сўнгги норматив-ҳуқуқий ўзгаришлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.
💬 Тақдимотлардан сўнг тадбир очиқ мулоқот ва савол-жавоб форматида давом этди. Унда брокерлик идоралари, трейдерлар, юқори ликвидли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари, импортчилар ҳамда бошқа бозор иштирокчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар билан мурожаат қилишди.
✅ Рақобат қўмитаси мутахассислари томонидан биржа савдоларини ташкил этиш тартиби, давлат харидлари соҳасидаги амалиёт, рақобат тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш ҳамда соҳада учраётган айрим масалалар юзасидан батафсил ҳуқуқий ва амалий тушунтиришлар берилди.
🤝 Тадбир якунида иштирокчилар билан фикр алмашилиб, улар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, биржа савдолари шаффофлиги ва давлат харидлари самарадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube | 4 429 |
| 15 | Биржада юқори ликвидли маҳсулотлар савдоси ва давлат харидлари масалалари муҳокама қилинмоқда
▶️Айни пайтда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Республика товар-хомашё биржаси ҳамкорлигида “Биржада юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар савдоси ҳамда давлат харидлари масалалари” мавзусида семинар ўтказилмоқда.
✅ Тадбирни Рақобат қўмитаси Рақобатга зид ҳаракатларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Д.Раҳимов кириш сўзи билан очиб, товар ва молиявий бозорларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш, биржа савдоларида шаффофлик ва очиқликни кучайтириш, шунингдек, замонавий бозор инфратузилмасини ривожлантиришда илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири эканини таъкидлади.
🤝 Семинарда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзметкомбинат” АЖ, “Олмалиқ КМК” АЖ, “Навоий КМК” АЖ, “Тошкент металлургия заводи” АЖ ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар сотувчилари, импортчилар, брокерлик идоралари ва трейдерлар иштирок этмоқда.
🔘 Тадбир давомида биржа савдоларида рақобат муҳитини янада ривожлантириш, монопол маҳсулотлар савдосида шаффофликни ошириш, давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳадаги амалий муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашилмоқда.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube | 7 614 |
| 16 | «Xorazm Profi School» МЧЖ ва «Bilimintertrans» МЧЖ брендлари ҳуқуқлари тикланиб, инсофсиз рақобат ҳолатларига чек қўйилди
🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан миллий брендларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда инсофсиз рақобат ҳолатларининг олдини олиш юзасидан тизимли чоралар кўриб келинмоқда.
➡️ Жумладан, «Xorazm Profi School» МЧЖ мурожаати асосида ўтказилган ўрганишларда «Nexus School» НТМ томонидан «nexus_maktab» ижтимоий тармоқ саҳифаси ҳамда «Nexus International School» ёзувидан фойдаланилиши истеъмолчиларни чалғитиши ва рақобатчининг ишчанлик обрўсига салбий таъсир кўрсатиши аниқланди.
➡️ Шунингдек, «Bilimintertrans» МЧЖ мурожаати асосида ўтказилган ўрганишда «Bilim Trans School» МЧЖ корхона номи «Bilimintertrans» фирма номи билан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш экани аниқланиб, мазкур ҳолат истеъмолчиларни хизмат кўрсатувчи ташкилотни танлаш жараёнида чалғитиши ҳамда соғлом рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши қайд этилди.
🔎 Юқоридагиларга кўра, «Nexus School» НТМ ҳамда «Bilim Trans School» МЧЖга нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан белгиланган тартибда ишлар қўзғатилди ҳамда молиявий жарималар қўлланилиб, қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан бажарилиши мажбурий кўрсатмалар берилди.
🔴 Кўрилган чоралар натижасида «Xorazm Profi School» МЧЖ ва «Bilimintertrans» МЧЖ брендларининг ҳуқуқлари тикланиб, уларнинг қонуний манфаатлари таъминланди ҳамда инсофсиз рақобат ҳаракатларига чек қўйилди.
👍Эслатиб ўтамиз, «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, рақобатчининг фирма номи, товари, иши ёки хизматига ўхшаш белгилар орқали истеъмолчиларни чалғитиш, нотўғри таққослаш ёки рақобатчининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи хатти-ҳаракатларни содир этиш инсофсиз рақобат ҳисобланади ва қонунчиликда тақиқланади.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube | 4 465 |
| 17 | Президент Шавкат Мирзиёев Ўрта Чирчиқ туманида Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиёти 3 карра ошгани, 2030 йилга қадар унинг ҳажмини 240 миллиард долларга етказиш бўйича катта марра олинганини таъкидлади.
Бугун Ўзбекистон ҳудудидан халқаро аҳамиятга эга 4 минг километр транзит йўл ўтган. Айни пайтда халқаро йўлларнинг 30 фоизи тўлиқ қувватда, яна 25 фоизи ортиқча юклама билан ишламоқда.
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” ва Трансафғон темир йўллари ишга тушгач, Ўзбекистон Тинч океанидан Европагача бўлган энг қисқа қуруқлик йўлагининг асосий бўғинига айланади. Шунингдек, Покистон портлари орқали Ҳинд океани ва қарийб 2 миллиард аҳоли яшайдиган Жанубий Осиё бозорларига чиқиш имконияти очилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон йилига қўшимча 15–20 миллион тонна халқаро транзит юкини қабул қилса, 400–600 миллион доллар даромад олинади, логистика марказлари ва терминаллар қурилишига 3 миллиард доллар инвестиция жалб этилади, камида 50 мингта барқарор иш ўрни яратилади.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube | 4 802 |
| 18 | Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш бўйича дастур ишлаб чиқилади.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube | 5 327 |
| 19 | ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА
🇺🇿 Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, миллий брендларни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
🟦 Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси миллий брендларнинг эгалари бўлган ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар фаолиятида учраётган қуйидаги салбий ҳолатлар бўйича мурожаат ва таклифларни қабул қилади:
✅ маҳаллий маҳсулотларга нисбатан инсофсиз рақобат, шу жумладан:
• демпинг нархлар қўллаш,
• товар белгисини қалбакилаштириш,
• миллий брендни обрўсизлантириш, нотўғри таққослаш,
• тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни, хусусан, фан-техникага, ишлаб чиқаришга ёки савдога оид ахборотни эгасининг розилигисиз олиш, ундан фойдаланиш, уни ошкор этиш,
• товар ёки молия бозорига киришига тўсқинлик қилиш ёки бозордан четлаштириш ва бошқалар.
✅ Бундан ташқари, импортдан келтирилган контрафакт маҳсулотлар;
✅ фаолиятни юритишдаги турли бюрократик тўсиқлар;
✅ ички ва ташқи бозорларга чиқишдаги муаммолар;
✅ рақобатни чеклаётган бошқа муаммолар.
✈️ Тадбиркорлар мурожаат ва таклифларини Қўмитанинг расмий @rquzbot телеграм боти орқали юборишлари мумкин.
✈️ Қўмита томонидан барча мурожаатлар ўрганилиб, аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.
#тадбиркорлар_диққатига
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube | 54 567 |
| 20 | Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бу борада жорий этилган тизим натижасида маҳаллий брендлар сони ортиб бормоқда.
Сўнгги икки йилда миллий брендлар учун 15,5 миллиард сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилган.
Лекин ўз брендини рўйхатдан ўтказган 309 та маҳаллий корхонанинг учдан бири ҳалигача экспортга чиқмаган.
Давлатимиз раҳбари бренд яратган тадбиркорлар сифат, нарх ва кафолат бўйича ички бозорда ишонч қозонганини таъкидлади. Уларга озгина кўмак берилса, ташқи бозорларда ҳам ўз йўлини топиши мумкин.
Шу билан бирга, айрим импорт маҳсулотлари демпинг нархда ёки контрафакт сифатида кириб келаётгани маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатига салбий таъсир кўрсатаётгани айтилди.
Мутасаддиларга икки ҳафтада маҳаллий брендларни қўллаб-қувватлаш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Telegram |Press_service| Facebook| Instagram | Youtube | 6 801 |
