Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 📍 Лабзак 3,Тошкент 100128 🌐 raqobat.gov.uz 📞 71 207 47 00 ☎️ 1159 📧 info@raqobat.gov.uz facebook.com/raqobatgovuz instagram.com/raqobatgovuz x.com/RaqobatGovUz
نمایش بیشتر📈 تحلیل کانال تلگرام Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee
کانال Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee (@raqobatgovuz) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 19 110 مشترک است و جایگاه 2 965 را در دسته سیاست و رتبه 4 185 را در منطقه أوزبكستان دارد.
📊 شاخصهای مخاطب و پویایی
از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 19 110 مشترک جذب کرده است.
بر اساس آخرین دادهها در تاریخ 09 اکتبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -896 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -28 بوده و همچنان دسترسی گستردهای حفظ شده است.
- وضعیت تأیید: تأیید شده (به صورت رسمی توسط تلگرام)
- نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 6.02% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 4.72% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب میکند.
- دسترسی پستها: هر پست به طور میانگین 1 149 بازدید دریافت میکند. در اولین روز معمولاً 900 بازدید جمعآوری میشود.
- واکنشها و تعامل: مخاطبان بهطور فعال حمایت میکنند؛ میانگین واکنش به هر پست 0 است.
📝 توضیح و سیاست محتوایی
نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاههای شخصی توصیف میکند:
“Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
📍 Лабзак 3,Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@raqobat.gov.uz
facebook.com/raqobatgovuz
instagram.com/raqobatgovuz
x.com/RaqobatGovUz”
به لطف بهروزرسانیهای پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 10 اکتبر, 2026)، کانال همواره بهروز و دارای دسترسی بالاست. تحلیلها نشان میدهد مخاطبان بهطور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته سیاست تبدیل کردهاند.
در حال بارگیری داده...
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 09 اکتبر | +1 | |||
| 08 اکتبر | 0 | |||
| 07 اکتبر | +2 | |||
| 06 اکتبر | +3 | |||
| 05 اکتبر | +21 | |||
| 04 اکتبر | 0 | |||
| 03 اکتبر | 0 | |||
| 02 اکتبر | 0 | |||
| 01 اکتبر | 0 |
| 2 | #брифинг
🗣Рақобат қўмитаси томонидан 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида табиий монополияларни тартибга солиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.
Сўнгги уч йилда табиий монополия субъектлари сони 140 тадан 78 тага, яъни 44 фоизга қисқартирилди. Ҳозирда 78 та корхона 10 турдаги товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилган.
🖋 Шунингдек, Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида Mobiuz фойдасига 1,1 млрд сўм қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди ҳамда “Vodiy Sof Qog‘ozi” МЧЖга асоссиз ҳисобланган 340,8 млн сўм қарздорлик ҳисобдан чиқарилиши таъминланди.
✈️ Бундан ташқари, электр тармоғига қайта улаш жараёнида 965 та ҳолатда жами 5,5 млрд сўм миқдорида асоссиз тўловлар ундирилганлиги аломатлари бўйича тегишли корхоналарга нисбатан иш қўзғатилиб, Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилмоқда.
🔍 Батафсил.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube | 1 427 |
| 3 | 👍👍👍👍👍👍 | #брифинг
✈️ Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида
🇺🇿 Рақобат қўмитаси раисининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Отабек Усмонов "Рақобат қўмитаси томонидан табиий монополияларни тартибга солиш соҳасида 2026 йилнинг 9 ойида амалга оширилган ишлар" юзасидан маълумот бермоқда.
🇺🇿 Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев топшириқлари асосида табиий монополия соҳаларида мустақил бозор регуляторларини жорий этиш, рақобатни ривожлантириш ҳамда эркин бозор тамойилларини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланган.
✈️ Юқоридагилар ижросидан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси томонидан табиий монополия субъектлари сонини қисқартириш, уларнинг фаолиятини назорат қилиш, тартибга солинадиган нарх ва тарифларнинг асосли қўлланилишини таъминлаш, шунингдек, соҳада эркин бозор тамойилларини ривожлантириш ҳамда тадбиркорлар ва истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган натижалар ҳақида маълумот берилмоқда.
Брифинг
😄 "O‘zbekiston 24" телеканали,
▶️ Контент маркази ва
▶️ Қўмитанинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эфирга берилади.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube | 1 329 |
| 4 | Қўмита делегацияси Германия тажрибасини ўрганмоқда
🇺🇿🇩🇪 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси делегацияси 4–10 октябрь кунлари Германия пойтахти Берлинда бўлиб, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат сиёсати соҳасидаги Германия тажрибасини ўрганмоқда.
✈️ Ташриф доирасида Германиянинг Федерал юстиция ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вазирлиги, Федерал иқтисодиёт ва энергетика вазирлиги, Германия чакана савдо уюшмаси (HDE) ҳамда ConPolicy истеъмолчилар сиёсати институти билан учрашувлар ўтказилди. Уларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, рақобат сиёсати ҳамда савдода нарх ва рекламанинг шаффофлигини таъминлаш масалалари ўрганилди.
Жумладан, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида ўтказилган давра суҳбатида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, Германия тажрибасини ўрганиш ва икки мамлакатнинг ваколатли органлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
✈️ Молиявий хизматлар ва рақамли бозорларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш ва ортиқча қарздорликнинг олдини олиш бўйича Германия тажрибасини ўрганиш давом этмоқда.
__
Делегация Комитета изучает опыт Германии
🇺🇿🇩🇪 Делегация Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей находится с визитом в столице Германии Берлине с 4 по 10 октября и изучает германский опыт в сфере защиты прав потребителей и конкурентной политики.
✈️ В рамках визита проведены встречи с Федеральным министерством юстиции и защиты прав потребителей, Федеральным министерством экономики и энергетики, Германской ассоциацией розничной торговли (HDE), а также Институтом потребительской политики ConPolicy. В ходе встреч изучены вопросы защиты прав потребителей, конкурентной политики, а также обеспечения прозрачности цен и рекламы в торговле.
В частности, на круглом столе в посольстве Узбекистана в Германии обсуждены вопросы совершенствования системы защиты прав потребителей, изучения германского опыта и развития сотрудничества между уполномоченными органами двух стран.
✈️ Продолжается изучение германского опыта в сфере защиты прав потребителей на рынках финансовых услуг и на цифровых рынках, эффективного использования искусственного интеллекта и предупреждения чрезмерной задолженности.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube | 940 |
| 5 | Навоий вилоятининг шаҳар ва туманлари кесимида тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш юзасидан Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи учрашувлар ташкил этмоқда
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 сентябрдаги ПФ–193-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Рақобат қўмитаси раиси Ҳ. Турахужаев томонидан Навоий вилоятида тадбиркорлик субъектларининг фаолияти ва ишлаб чиқариш салоҳияти ўрганилди.
✈️ Қизилтепа туманидаги «Акобир Маржона орзуси» МЧЖ тикув цехи, «Янги Аср» чорвачилик фермер хўжалиги ҳамда «SVS Navoiy» МЧЖга қарашли қўлқоп ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятлари билан танишилди.
Ўрганишлар давомида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот турларини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, маҳсулотлар рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан,маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш, ички бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш, истеъмолчилар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кўпайтириш имкониятлари орқали корхонанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, қўшимча иш ўринларини яратиш каби чоралар белгилаб олинди.
✈️ Шунингдек, маҳсулотларни хорижий бозорларга чиқариш ва халқаро сифат талабларига мослаштириш муҳим вазифалардан бири сифатида эканлиги таъкидланди.
✈️ Мулоқотлар давомида тадбиркорлик субъекти вакилларининг фаолият жараёнида дуч келаётган муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни бартараф этиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда корхона фаолиятини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube | 1 396 |
| 6 | Рақобат қўмитаси кредит тўловлари бўйича ҳисоб-китоб механизмини истеъмолчилар фойдасига қайта кўриб чиқиш юзасидан Марказий банкка таклиф юборди
📁 Рақобат қўмитасига келиб тушган мурожаатларга кўра, айрим банкларда кредит бўйича ойлик тўловдан ортиқча тўланган маблағлар асосий қарзни камайтиришга йўналтирилмасдан, транзит ҳисобварақларда сақланиб қолмоқда. Бунинг оқибатида асосий қарз камаймай, унга фоиз ҳисобланиши давом этмоқда.
🟦 Масалан, "Ўзсаноатқурилишбанк" ва "Ҳамкорбанк"нинг кредит шартномаларида ортиқча тўловни асосий қарзга йўналтириш мажбурияти аниқ белгиланган. Бироқ, амалда ушбу талаб бажарилмаётгани, ортиқча маблағлар транзит ҳисобварақда қолиб, асосий қарзга фоиз ҳисобланиши, банк мобил иловаларида кредит тўловлари билан боғлиқ жараёнларни бошқариш имкониятлари етарли эмаслиги маълум бўлмоқда.
🔴 Ваҳоланки, ортиқча тўланган маблағнинг асосий қарзга йўналтирилмаслиги ва унга фоиз ҳисобланишининг давом этиши "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонун талабларига зид ҳисобланади.
🟢 Шунингдек, банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларга оид Низомга кўра, ойлик тўловдан ортиқ келиб тушган маблағ, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, асосий қарзни сўндиришга йўналтирилиши ва кредит суммаси қайта ҳисобланиши лозим, банк дастурий таъминотидаги носозликлар эса истеъмолчи мажбуриятларининг ортишига олиб келмаслиги керак.
👍 Юқоридагиларга кўра, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва интизомли кредит тўловчиларни рағбатлантириш мақсадида Қўмита томонидан Марказий банкка қуйидаги таклифлар киритилди:
🔍 жорий амалиёт ва хорижий тажриба асосида банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларга оид Низомнинг ортиқча тўловларни асосий қарзга йўналтириш тартибини белгиловчи 37-банди талабларини истеъмолчилар манфаатларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш;
🔍 кредит ҳисоб-китоблари, жумладан, муддатидан олдин тўлаш шартларини бевосита қонун даражасида, хусусан, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонун билан тартибга солиш.
✅ Хорижий тажрибада:
🇺🇸 АҚШнинг айрим банкларида мижоз иловада «Principal Only» («фақат асосий қарз учун») белгисини танлаб, ортиқча маблағни бевосита асосий қарзга йўналтириши мумкин. Россияда истеъмол кредитини муддатидан олдин сўндириш учун қўшимча ҳақ олиш назарда тутилмаган;
🇰🇿 Қозоғистонда кредит муддатидан олдин жаримасиз сўндирилади, қисман сўндиришда эса банк билан келишилган ҳолда ойлик тўлов камайтирилади ёки кредит муддати қисқартирилади.
🇪🇺 Европа Иттифоқида муддатидан олдин сўндиришда қолган муддатга тегишли фоиз ва харажатларни камайтириш ҳуқуқи белгиланган (2008/48/EC директивасининг 16-моддаси, 2014/17/EU директивасининг 25-моддаси).
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube | 1 116 |
| 7 | Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувидаги нутқидан асосий фикрлар (иккинчи қисм):
📌Янги ишлаб чиқариш қувватларини қуриш, энергияни сақлашнинг замонавий тизимларини ривожлантириш ва янги энергетика йўлакларини яратишни яхшироқ мувофиқлаштириш имконини берувчи кам углеродли энергетика салоҳияти бўйича қўшма концепцияни тайёрлаш таклифи билдирилди;
📌Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича Амалий чора-тадбирлар ўн йиллиги тўғрисидаги умумий ташаббусни тўлиқ амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди;
📌Ўзбекистон Оролни қутқариш халқаро жамғармасида раислик давридан Жамғарма ишини янада самарали ташкил этиш, янги экологик лойиҳаларни ишга тушириш ва қўшимча молиявий маблағларни жалб қилиш учун фойдаланиш ниятида;
📌Сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича Афғонистон билан мулоқотга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу мулоқот доимий ва аниқ мазмунга эга бўлиши, минтақадаги барча мамлакатларнинг манфаатларини ҳисобга олиши шарт;
📌Ўзбекистоннинг Муҳим минераллар бўйича минтақавий альянсни ташкил этиш борасидаги ташаббусига мувофиқ ишларни фаоллаштириш таклиф қилинди. Марказий Осиёнинг муҳим минераллар захираларининг ягона рақамли харитасини яратиш бу борада биринчи қадамлардан бири бўлиши мумкинлиги таъкидланди;
📌Мамлакатларнинг имкониятларини бирлаштириш ва Умумий ҳисоблаш инфратузилмасини яратишни бошлаш таклиф қилинди;
📌Талаб юқори бўлган касблар ва компетенцияларнинг минтақавий атласини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Унда бугунги кунда мутахассислар танқислиги сезилаётган ва яқин йилларда талаб ўсиб борадиган йўналишлар бўйича мамлакатларнинг прогноз маълумотларини бирлаштириш мумкин;
📌“Сўнгги йилларда биз кўп нарсага эришдик. Энди бу ўзгаришларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорлигимизни келгуси ўн йилликлар давомида барқарор қилиш муҳимдир. Формула оддий: тараққиёт ва хавфсизлик йўлида бирдамлик ва ишонч”;
📌“Келгуси авлодларга қандай минтақа қолдиришимиз учун жавобгармиз. У тинч, хавфсиз, иқтисодий жиҳатдан кучли бўлиши ва одамларга муносиб яшаш, меҳнат қилиш, ўқиш ҳамда фарзандларни вояга етказиш имкониятларини бериши керак”.
___
Главное из выступления Президента Шавката Мирзиёева на восьмой Консультативной встрече глав государств Центральной Азии и Азербайджана (вторая часть):
📌Предложено подготовить Совместную концепцию низкоуглеродного энергетического потенциала, позволяющей лучше координировать строительство новых генерирующих мощностей, развитие современных систем хранения энергии и создание новых энергетических коридоров;
📌Указано на важность реализации в полной мере общей инициативы о Десятилетии практических действий по рациональному использованию воды в Центральной Азии;
📌Узбекистан намерен использовать председательство в Международном фонде спасения Арала для обеспечения его более эффективной работы, запуска новых экологических проектов и привлечения дополнительного финансирования;
📌Отдельное внимание необходимо уделить диалогу с Афганистаном по вопросам использования водных ресурсов. Он должен быть постоянным и предметным, с обязательным учётом интересов всех стран региона;
📌Предложено активизировать создание инициированного Узбекистаном Регионального альянса по критическим минералам. Одним из первых шагов может стать Единая цифровая карта запасов критических минералов Центральной Азии;
📌Выдвинуты предложения об объединении возможностей стран и начале создания Общей вычислительной инфраструктуры;
📌Предложено разработать Региональный атлас востребованных профессий и компетенций, в котором можно объединить прогнозы стран по направлениям, где ощущается дефицит специалистов и где спрос будет расти в ближайшие годы;
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube | 815 |
| 8 | Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувидаги нутқидан асосий фикрлар (биринчи қисм):
📌Сўнгги йилларда Марказий Осиёдаги муносабатларнинг муҳити ўзгарди, етакчилар тез-тез учрашиб, масалаларни очиқ муҳокама қилиб, ечимлар топиб, бир-бирини қўллаб-қувватлай бошлади;
📌XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш мақсадида Дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани тузиш жараёнларининг якунланиши тарихий воқеа бўлди;
📌Минтақа халқаро майдонда анча ишончли ва сезиларлироқ тарзда намоён бўлмоқда;
📌Марказий Осиё ва қўшни минтақалар ўртасидаги ҳамкорликнинг навбатдаги босқичини белгилаб олиш керак. Бугун уларни янада мустаҳкамлаш ва аниқ мазмун билан бойитиш имконияти пайдо бўлмоқда;
📌Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари фаолиятини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттириш таклиф этилди;
📌Иқтисодий ҳамкорлик янги даражага кўтарилиши керак. Ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажмининг ўсиши бўйича жиддий мақсадлар қўйилган. Энди бу ўсиш ниманинг ҳисобига таъминланишини белгилаб олиш зарур;
📌Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 2035 йилгача мўлжалланган кенг қамровли минтақавий дастур умумий географиямиздан фойдаланишда ёрдам берадиган амалий воситага айланиши керак;
📌Давлатлар билан одатдаги савдо-сотиқ қилиш энди етарли эмас, биргаликда якуний маҳсулот яратиш лозим. “Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” формуласи қандай маррага интилиш кераклигини яхши ифодалайди. Бу борадаги ишларни ривожлантириш учун 2027 йилда Хива шаҳрида Марказий Осиё ва Озарбайжон бизнес форумини ўтказиш таклиф этилди;
📌Қўшма инвестиция лойиҳаларини молиявий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича махсус платформа яратиш муҳимлиги таъкидланди;
📌Минтақа глобал савдонинг қуруқликдаги энг муҳим йўналишларидан бирига ва айни пайтда иқтисодий фаолликнинг йирик марказига айланиши мумкинлиги қайд этилди;
📌Бундай мувофиқлаштирув учун Инфратузилмавий ривожланиш бўйича кенгаш тузишни тезлаштириш ва унинг биринчи мажлисини Ўзбекистонда ўтказиш таклиф этилди.
___
Главное из выступления Президента Шавката Мирзиёева на восьмой Консультативной встрече глав государств Центральной Азии и Азербайджана (первая часть):
📌За последние годы изменилась атмосфера отношений в Центральной Азии, лидеры стали чаще встречаться, открыто обсуждать вопросы, находить решения и поддерживать друг друга;
📌Историческим событием стало завершение процедуры заключения Договора о дружбе, добрососедстве и сотрудничестве в целях развития Центральной Азии в XXI веке;
📌Регион гораздо увереннее и заметнее представлен на международной арене;
📌Необходимо определить следующий этап сотрудничества между Центральной Азией и соседними регионами. Сегодня появляется возможность сделать их гораздо прочнее и наполнить конкретным содержанием;
📌Предложено продолжить работу над совершенствованием нормативно-правовой базы, регламентирующей деятельность Консультативных встреч глав государств Центральной Азии;
📌Экономическое сотрудничество должно выйти на новый уровень. Поставлены серьезные цели по росту взаимной торговли и инвестиций, теперь необходимо определить, за счет чего он будет обеспечен;
📌Всеобъемлющая региональная программа торгово-экономического взаимодействия до 2035 года должна стать рабочим инструментом, позволяющим использовать общую географию региона;
📌Обычной торговли друг с другом недостаточно, нужно вместе создавать конечный продукт. Емкая формула «шесть экономик – один продукт» хорошо передает смысл того, к чему должны стремиться страны региона. Для развития этого направления предложено в 2027 году провести в Хиве бизнес-форум Центральной Азии и Азербайджана;
📌Для обеспечения координации предложено ускорить создание Совета по инфраструктурному развитию и провести его первое заседание в Узбекистане.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube | 681 |
| 9 | #онлайн_савдо
✈️ Рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Марғилон шаҳрида истеъмолчилар ҳуқуқлари ва онлайн савдо масалалари бўйича семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбирда, соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
✈️ Батафсил "FARG'ONA MTRK"да.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube | 908 |
| 10 | ГАЗ, ЭЛЕКТР ВА СУВ ТАЪМИНОТИДА АСОССИЗ УНДИРИЛГАН МАБЛАҒЛАР ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ҚАЙТАРИЛДИ
✈️ Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан коммунал хизматлар соҳасида ўтказилган ўрганишлар натижасида бир қатор вилоятларда асоссиз тўлов ва сифатсиз хизмат ҳолатлари аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.
📍 Жиззах вилояти
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Жиззах ҳудудий филиали томонидан маиший истеъмолчиларга қўлланилган қоида бузарлик далолатномаларининг қонун талаблари асосида тузилганлигини ўрганди.
Арнасой, Бахмал, Шароф Рашидов ва Жиззах шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан 8 та ҳолатда далолатнома расмийлаштиришда қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланиб, далолатномалар бекор қилинишига эришилди ва 5,4 млн сўм маблағ тўлиқ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Шунингдек, аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилиши юзасидан ҳам ўрганиш ўтказилди. Натижада "Жиззах Сув таъминоти" АЖнинг Ғаллаорол тумани филиали томонидан "Бахт" ва "Самарқанд" МФЙларидаги 10 та нуқтада сувнинг умумий қаттиқлиги белгиланган 7 (10) мг-экв/дм³ меъёр ўрнига 13,5 гача етгани, яъни истеъмолчиларга сифатсиз ичимлик суви етказиб берилгани аниқланди.
2026 йил 17 апрелдан 5 майгача етказиб берилган 1238 м³ сув учун ҳисобланган 4,9 млн сўм маблағ 276 нафар истеъмолчи фойдасига тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
📍 Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар, Зиёлилар МФЙдан фуқаро Ф.Ражабова “Call markaz” орқали мурожаат қилиб, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали томонидан хонадонига 1,3 млн сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланганини маълум қилди.
Ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилиб, асоссиз ҳисобланган қарздорлик фуқарога қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.
📍 Фарғона вилояти
Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан бошқармага келиб тушган мурожаатларга асосан “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиалининг туман-шаҳар бўлимлари томонидан истеъмолчиларга суюлтирилган углеводород газини ўз вақтида етказиб берилишида “Рақобат тўғрисида” ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонуности ҳужжатлар талабларига риоя этилганлиги юзасидан текшириш ўтказилди.
Текширув натижасида филиалнинг туман-шаҳар газ бўлимлари томонидан ажратилган суюлтирилган углеводород газини истеъмолчиларга тенг миқдорда тақсимламасдан, шартнома талабларини бузган ҳолда, режа-жадвалларига амал қилинмаганлиги аниқланди. Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва унинг филиалига молиявий жарима белгиланиб, қонунбузилиш ҳолатини тўхтатиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
📍 Наманган вилояти
Бошқарма томонидан “Наманган сув таъминоти” АЖ фаолияти ўрганилди. Текшириш давомида ичимлик ва оқава сув нархларини (тарифларини) шакллантиришда хом ашё материаллари бўйича белгиланган меъёрларга амал қилинмагани сабабли 252,7 млн сўм, шунингдек нархда ҳисобга олинган, аммо ҳақиқатда амалга оширилмаган харажатлар ҳисобига 1,18 млрд сўм — жами 1,4 млрд сўмдан зиёд миқдорида асоссиз даромад олингани аниқланди. Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, “Наманган сув таъминоти” АЖга нисбатан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
📍 Сирдарё вилояти
Президентнинг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сон Фармонига мувофиқ ичимлик суви сифатини назорат қилиш доирасида Оқолтин туманида ўрганиш ишлари олиб борилди. Олинган намуналар текширувида туманнинг 2 та маҳалласида жами 537 нафар истеъмолчига сифатсиз ичимлик суви етказиб берилиб, 6,2 млн сўмга яқин асоссиз маблағ олингани аниқланди. Мазкур ҳолатлар “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4, 12, 19–20-моддалари талаблари бузилишига сабаб бўлган.
“Сирдарё сув таъминоти” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, 537 нафар истеъмолчи билан 6,2 млн сўмга яқин маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
🛡 Рақобат қўмитаси ўрганишларни давом эттиради.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube | 1 009 |
| 11 | СУД ҚЎМИТА ҚАРОРИ ҚОНУНИЙЛИГИНИ ЯНА БИР БОР ТАСДИҚЛАДИ
🇺🇿 Рақобат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан бир қатор тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси бўйича нотўғри ҳисоб-китоб қилинаётганлиги юзасидан берилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди.
⚡️ Ўтказилган ўрганишларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Сурхондарё бўлинмаси томонидан электр энергияси учун ҳисоб-китобларда қонунчилик талаблари бузилгани ва 4 та тадбиркорлик субъектидан жами 19,4 млн сўм ортиқча маблағ ундирилгани аниқланган.
Жумладан:
🟣“SURXON-KSP-GRAND” МЧЖдан — 9,5 млн сўм;
🟣“Термиз-таъминот” саноат қурилиш таъминот хусусий корхонасидан — 6,4 млн сўм;
🟣“Бандихон бирлашма” МЧЖдан — 1,4 млн сўм;
🟣“Сурхон бирлашма” МЧЖдан — 2,1 млн сўм.
📝 Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан белгиланган тартибда қарор қабул қилиниб, ортиқча ундирилган маблағларни тадбиркорлик субъектлари фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида кўрсатма берилган. Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилган.
🤩 “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Сурхондарё бўлинмаси Махсус комиссиянинг қароридан норози бўлиб, бир неча суд инстанцияси тартибида мурожаат қилишига қарамасдан суд инстанцияларида шикоят қаноатлантирилмасдан комиссия қарори ўз кучида қолдирилди.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube | 1 052 |
| 12 | #Очиқ_мулоқот
🇺🇿 Рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2026 йил 8 ойлиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
✈️ Батафсил "XORAZM MTRK"да.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube | 1 156 |
| 13 | Рақобат қўмитаси суғурталаш хизматларида рақобатни чеклаш ҳолатларини таҳлил қилади
✈️ Рақобат қўмитаси томонидан банклар томонидан фермер хўжаликларига ажратилаётган кредитларни суғурталаш хизматларида рақобатни чеклаш ҳолатлари таҳлил қилинади.
✈️ Ўрганишлар давомида фермер хўжаликларига суғурта компаниясини эркин танлаш имконияти яратилганлиги, ортиқча ёки асоссиз тўловлар ундирилаётганлиги, шунингдек, тижорат банклари ва суғурта компаниялари ўртасида рақобатга қарши келишувлар мавжудлиги ўрганилади.
Бунда бозорда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи ҳаракатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади.
✈️ Суғурталаш хизматлари бозорида рақобатга зид ҳаракатлар аломатлари Қўмита томонидан доимий мониторинг қилиб борилади ва аниқланган ҳолатлар алоҳида назоратга олинади.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube | 2 460 |
| 14 | “Навоий сув таъминоти” АЖ буюртмачилигидаги 15,5 млрд сўмлик тендер савдосида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
🌐Рақобат қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида “Навоий сув таъминоти” АЖ буюртмачилигида ўтказилган, бошланғич нархи 15,5 млрд сўмлик тендер савдоси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
✈️ Ўрганишлар натижасида мазкур тендер савдосини ўтказиш жараёнида “Навоий сув таъминоти” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.
✈️ Аниқланган ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Навоий сув таъминоти” АЖга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши бўйича иш қўзғатилди. Ишни кўриб чиқиш якунларига кўра, белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube | 1 284 |
| 15 | #ўқув_семинар
🔴 Сирдарё ИЭСда рақобат ва давлат харидларига оид қонунчилик бўйича ўқув-семинар ўтказилди
👍 Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Иссиқлик электр станциялари» АЖ Сирдарё ИЭС филиалида "Рақобат тўғрисида"ги ҳамда "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонунларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди. Унда қонунчилик талабларига риоя этиш юзасидан тавсиялар берилиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарилди.
✈️ Батафсил "SIRDARYO MTRK" телеканалида.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube | 1 337 |
| 16 | Рақобат қўмитаси биржа савдоларида кўмир, цемент ва ун маҳсулотлари реализациясини таҳлил қилади
🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан кўмир, цемент ҳамда давлат ресурси буғдойини харид қилувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларининг биржа савдолари орқали реализация қилиниши ҳолати таҳлил қилинади.
🤩 Таҳлил доирасида маҳсулотларнинг нархлар динамикаси, биржа савдоларидаги реализация ҳолати ҳамда ҳудудлар кесимида харид ҳажмлари ўрганилади.
✈️Кўмир маҳсулотларининг ички бозорда биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган бўлиб, цемент маҳсулотлари бўйича ҳам ишлаб чиқариш ҳажмининг муайян қисми ички бозорда фақат биржа савдолари орқали реализация қилиниши назарда тутилган.
Шунингдек, давлат ресурси буғдойини биржа орқали харид қилувчи ун ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланган миқдордаги ун ва кепак маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш мажбурияти белгиланган.
✈️ Мазкур таҳлиллардан асосий мақсад — биржа савдоларида бозор тамойилларига риоя этилишини, маҳсулотлар реализациясининг шаффофлигини ҳамда нархлар шаклланиш жараёнларини ўрганишдан иборат.
Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube | 1 290 |
| 17 | РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ, МУАММОЛАР ТАҲЛИЛИ ВА ЕЧИМ ЙЎЛЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
✈️ Истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш Рақобат қўмитаси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Фуқароларнинг ҳар бир мурожаати алоҳида эътибор билан ўрганилиб, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши борасида Қўмита томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
👥 Бугунги кунда электрон тижорат соҳаси ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Фуқаролар кундан-кунга товар ва хизматларни онлайн тарзда харид қилишни афзал кўрмоқда. Айни пайтда ушбу жараёнда истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари ҳам кўпайиб бораётганини Қўмитага келиб тушаётган мурожаатлар сонидан ҳам билиш мумкин.
⚡️ 2026 йилнинг ўтган даври мобайнида Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармаларига чакана савдо, электрон тижорат ҳамда умумий овқатланиш соҳалари бўйича жами 6 414 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1 230 таси (19,2 фоизи) электрон тижорат соҳасига тўғри келган.
Мазкур мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилган:
➡️ 704 таси (57,2 фоиз) истеъмолчи фойдасига ҳал этилиб, ҳуқуқлари тўлиқ тикланган;
➡️ 453 таси (36,8 фоиз) бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган;
➡️ 33 таси (2,7 фоиз) эса тегишлилигига кўра, бошқа ваколатли органларга йўналтирилган.
Мурожаатларнинг асосий қисми йирик электрон савдо платформалари ва муддатли тўлов хизматларига тўғри келади:
🔘Uzum Market — 446 та (36,2%),
🔘Uzum Nasiya — 184 та (14,9%),
🔘Alif Shop — 92 та (7,5%),
🔘Ishonch дўконлар тармоғи — 69 та (5,6%),
🔘Yandex хизматлари — 63 та (5,1%).
✈️ Шу билан бирга, мурожаатларни таҳлил қилиш жараёнида электрон тижорат соҳасида қатор тизимли муаммолар мавжудлиги маълум бўлди. Жумладан, электрон тижорат иштирокчиларини идентификация қилиш ва ахборот шаффофлигини таъминлаш, электрон шартномалар ва муддатли тўлов тизимини такомиллаштириш, товарларни етказиб бериш ва маблағларни қайтариш механизмларини яхшилаш, онлайн платформаларнинг масъулиятини кучайтириш, судгача низоларни ҳал қилишнинг рақамли механизмларини жорий этиш, электрон ҳужжат айланишини такомиллаштириш ҳамда истеъмолчилар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш каби масалалар алоҳида эътибор талаб этмоқда.
‼️ Рақобат қўмитаси нафақат истеъмолчилардан келиб тушаётган ҳар қандай йўналишдаги мурожаатларни ваколати доирасида истеъмолчилар фойдасига ижобий ҳал этишга эришмоқда, балки фуқаролар мурожаатларини чуқур таҳлил қилган ҳолда, юзага келаётган муаммоларнинг тизимли ҳал этилиши учун тегишли таклифларни ишлаб чиқмоқда.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube | 1 324 |
| 18 | Хотин-қизлар учун ҳуқуқий ва молиявий саводхонлик семинари ўтказилди
🟦 Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида ташкил этилган семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари С. Нажимов, профессор-ўқитувчилар ва талаба-қизлар иштирок этди.
_______
Ҳаял-қызлар ушын ҳуқықый ҳәм финанслық саўатлылық семинары өткерилди
🟦 Әжинияз атындағы Нөкис мәмлекетлик педагогикалық институтында шөлкемлестирилген семинарға Қарақалпақстан Республикасы Бәсекилик комитети баслығының орынбасары С.Нажимов, профессор-оқытыўшылар ҳәм студент-қызлар қатнасты.
▶️ Батафсил "QARAQALPAQSTAN MTRK" телеканалида
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube | 1 588 |
| 19 | Сирдарё вилояти Ховос тумани маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчилари учун амалий семинар ташкил этилди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан German Sparkassenstiftung билан ҳамкорликда "Муваффақиятли лойиҳа бошқаруви: йўл харитасидан ҳаётий лойиҳага қадар — режалаштириш, лойиҳани асослаш ва тегишли молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
✈️ Батафсил “O'ZBEKISTON 24” телеканалида.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube | 1 320 |
| 20 | 106 га яқин реклама материаллари эскизларидаги камчиликлар бартараф этилиб, уларга тегишли хулосалар берилди
✈️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 702-сонли қарорида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги "Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази" давлат муассасасига реклама бозори субъектларини олдиндан огоҳлантиришни таъминлаш ва профилактика самарадорлигини ошириш вазифалари белгиланган.
🗒 Мазкур ваколатлар доирасида Марказ томонидан шартнома асосида тақдим этилган реклама материалларининг ғояси, мавзуси ва эскизлари реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқилиб, тегишли хулосалар бериб борилмоқда.
🔘Хусусан, 2026 йил август ойига қадар Марказга 106 га яқин реклама материаллари эскизларини кўриб чиқиш бўйича мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 55 га яқини тижорат банклари томонидан тақдим этилган.
🔘Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддаси талабларида молиявий хизматлар кўрсатиш учун шартномаларнинг муҳим шартларини очиб бериши кераклиги белгилаб берилган.
✈️ Бироқ мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида тижорат банклари томонидан тақдим этилган реклама эскизларида шартноманинг муҳим шартлари очиб берилмагани аниқланди. Яъни кредит, омонат хизматлари, уларнинг муддати, тўлиқ фоиз ставкаси, суммалари ва бошқа муҳим шартлари ҳақида маълумот берилмаган. Реклама ахборотларида бу шартларни кўрсатилмай тарқатилиши истеъмолчини хизмат турларидан фойдаланганда чалғишига ёки ҳуқуқларини бузилишига ҳам олиб келиши мумкин.
✈️ Бундай муҳим маълумотларнинг рекламада тўлиқ акс эттирилмаслиги истеъмолчида молиявий хизмат шартлари ҳақида нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган тасаввур шаклланишига, шунингдек, хизматни танлашда чалғишига сабаб бўлиши мумкин.
✈️ Шу муносабат билан Марказ томонидан мурожаат қилган тижорат банкларига реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари юзасидан тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.
♻️ Натижада реклама материаллари эскизларида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, уларнинг амалдаги реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилиши юзасидан тегишли хулосалар берилди.
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube | 1 299 |
