Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 📍 Лабзак 3,Тошкент 100128 🌐 raqobat.gov.uz 📞 71 207 47 00 ☎️ 1159 📧 info@raqobat.gov.uz facebook.com/raqobatgovuz instagram.com/raqobatgovuz x.com/RaqobatGovUz
إظهار المزيد📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee
تُعد قناة Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee (@raqobatgovuz) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 19 110 مشتركاً، محتلاً المرتبة 2 965 في فئة السياسة والمرتبة 4 185 في منطقة Uzbekistan.
📊 مؤشرات الجمهور والحراك
منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 19 110 مشتركاً.
بحسب آخر البيانات بتاريخ 09 أكتوبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -896، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -28، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.
- حالة التحقق: موثّقة (مؤكدة رسمياً من تيليجرام)
- معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 6.02%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 4.72% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
- وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 1 149 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 900 مشاهدة.
- التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 0.
📝 الوصف وسياسة المحتوى
يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
📍 Лабзак 3,Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@raqobat.gov.uz
facebook.com/raqobatgovuz
instagram.com/raqobatgovuz
x.com/RaqobatGovUz”
بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 10 أكتوبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة السياسة.
🔘 70 дан ортиқ халқаро ва маҳаллий спикерлар иштирокида конференция бўлиб ўтди; 🔘 6 та залда 7 та йўналиш бўйича сессиялар ташкил этилди: брендинг, креатив, рақамли коммуникациялар, SMM, PR ва медиа; 🔘 35 та номинация бўйича танлов ғолиблари халқаро ҳакамлар ҳайъати қарори билан тақдирланди.📁 Шунингдек, Қўмита мутахассиси "Ташқи рекламада аудиторияни ўлчаш ва таргетинг: халқаро тажриба" мавзусидаги панель муҳокамасида иштирок этди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
Сўнгги уч йилда табиий монополия субъектлари сони 140 тадан 78 тага, яъни 44 фоизга қисқартирилди. Ҳозирда 78 та корхона 10 турдаги товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилган.🖋 Шунингдек, Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида Mobiuz фойдасига 1,1 млрд сўм қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди ҳамда “Vodiy Sof Qog‘ozi” МЧЖга асоссиз ҳисобланган 340,8 млн сўм қарздорлик ҳисобдан чиқарилиши таъминланди. ✈️ Бундан ташқари, электр тармоғига қайта улаш жараёнида 965 та ҳолатда жами 5,5 млрд сўм миқдорида асоссиз тўловлар ундирилганлиги аломатлари бўйича тегишли корхоналарга нисбатан иш қўзғатилиб, Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилмоқда. 🔍 Батафсил. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
😄 "O‘zbekiston 24" телеканали, ▶️ Контент маркази ва ▶️ Қўмитанинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эфирга берилади.Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
Жумладан, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида ўтказилган давра суҳбатида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, Германия тажрибасини ўрганиш ва икки мамлакатнинг ваколатли органлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.✈️ Молиявий хизматлар ва рақамли бозорларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш ва ортиқча қарздорликнинг олдини олиш бўйича Германия тажрибасини ўрганиш давом этмоқда. __ Делегация Комитета изучает опыт Германии 🇺🇿🇩🇪 Делегация Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей находится с визитом в столице Германии Берлине с 4 по 10 октября и изучает германский опыт в сфере защиты прав потребителей и конкурентной политики. ✈️ В рамках визита проведены встречи с Федеральным министерством юстиции и защиты прав потребителей, Федеральным министерством экономики и энергетики, Германской ассоциацией розничной торговли (HDE), а также Институтом потребительской политики ConPolicy. В ходе встреч изучены вопросы защиты прав потребителей, конкурентной политики, а также обеспечения прозрачности цен и рекламы в торговле.
В частности, на круглом столе в посольстве Узбекистана в Германии обсуждены вопросы совершенствования системы защиты прав потребителей, изучения германского опыта и развития сотрудничества между уполномоченными органами двух стран.✈️ Продолжается изучение германского опыта в сфере защиты прав потребителей на рынках финансовых услуг и на цифровых рынках, эффективного использования искусственного интеллекта и предупреждения чрезмерной задолженности. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Ўрганишлар давомида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот турларини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, маҳсулотлар рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан,маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш, ички бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш, истеъмолчилар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кўпайтириш имкониятлари орқали корхонанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, қўшимча иш ўринларини яратиш каби чоралар белгилаб олинди.✈️ Шунингдек, маҳсулотларни хорижий бозорларга чиқариш ва халқаро сифат талабларига мослаштириш муҳим вазифалардан бири сифатида эканлиги таъкидланди. ✈️ Мулоқотлар давомида тадбиркорлик субъекти вакилларининг фаолият жараёнида дуч келаётган муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни бартараф этиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда корхона фаолиятини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
🔍 жорий амалиёт ва хорижий тажриба асосида банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларга оид Низомнинг ортиқча тўловларни асосий қарзга йўналтириш тартибини белгиловчи 37-банди талабларини истеъмолчилар манфаатларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш; 🔍 кредит ҳисоб-китоблари, жумладан, муддатидан олдин тўлаш шартларини бевосита қонун даражасида, хусусан, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонун билан тартибга солиш.✅ Хорижий тажрибада:
🇺🇸 АҚШнинг айрим банкларида мижоз иловада «Principal Only» («фақат асосий қарз учун») белгисини танлаб, ортиқча маблағни бевосита асосий қарзга йўналтириши мумкин. Россияда истеъмол кредитини муддатидан олдин сўндириш учун қўшимча ҳақ олиш назарда тутилмаган; 🇰🇿 Қозоғистонда кредит муддатидан олдин жаримасиз сўндирилади, қисман сўндиришда эса банк билан келишилган ҳолда ойлик тўлов камайтирилади ёки кредит муддати қисқартирилади. 🇪🇺 Европа Иттифоқида муддатидан олдин сўндиришда қолган муддатга тегишли фоиз ва харажатларни камайтириш ҳуқуқи белгиланган (2008/48/EC директивасининг 16-моддаси, 2014/17/EU директивасининг 25-моддаси).Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
Тадбирда, соҳада амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.✈️ Батафсил "FARG'ONA MTRK"да. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Жиззах ҳудудий филиали томонидан маиший истеъмолчиларга қўлланилган қоида бузарлик далолатномаларининг қонун талаблари асосида тузилганлигини ўрганди. Арнасой, Бахмал, Шароф Рашидов ва Жиззах шаҳар электр таъминоти корхоналари томонидан 8 та ҳолатда далолатнома расмийлаштиришда қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланиб, далолатномалар бекор қилинишига эришилди ва 5,4 млн сўм маблағ тўлиқ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди. Шунингдек, аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилиши юзасидан ҳам ўрганиш ўтказилди. Натижада "Жиззах Сув таъминоти" АЖнинг Ғаллаорол тумани филиали томонидан "Бахт" ва "Самарқанд" МФЙларидаги 10 та нуқтада сувнинг умумий қаттиқлиги белгиланган 7 (10) мг-экв/дм³ меъёр ўрнига 13,5 гача етгани, яъни истеъмолчиларга сифатсиз ичимлик суви етказиб берилгани аниқланди. 2026 йил 17 апрелдан 5 майгача етказиб берилган 1238 м³ сув учун ҳисобланган 4,9 млн сўм маблағ 276 нафар истеъмолчи фойдасига тўлиқ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.📍 Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳар, Зиёлилар МФЙдан фуқаро Ф.Ражабова “Call markaz” орқали мурожаат қилиб, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали томонидан хонадонига 1,3 млн сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланганини маълум қилди. Ҳудудий бошқарма ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилиб, асоссиз ҳисобланган қарздорлик фуқарога қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.📍 Фарғона вилояти
Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан бошқармага келиб тушган мурожаатларга асосан “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиалининг туман-шаҳар бўлимлари томонидан истеъмолчиларга суюлтирилган углеводород газини ўз вақтида етказиб берилишида “Рақобат тўғрисида” ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонуности ҳужжатлар талабларига риоя этилганлиги юзасидан текшириш ўтказилди. Текширув натижасида филиалнинг туман-шаҳар газ бўлимлари томонидан ажратилган суюлтирилган углеводород газини истеъмолчиларга тенг миқдорда тақсимламасдан, шартнома талабларини бузган ҳолда, режа-жадвалларига амал қилинмаганлиги аниқланди. Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва унинг филиалига молиявий жарима белгиланиб, қонунбузилиш ҳолатини тўхтатиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.📍 Наманган вилояти
Бошқарма томонидан “Наманган сув таъминоти” АЖ фаолияти ўрганилди. Текшириш давомида ичимлик ва оқава сув нархларини (тарифларини) шакллантиришда хом ашё материаллари бўйича белгиланган меъёрларга амал қилинмагани сабабли 252,7 млн сўм, шунингдек нархда ҳисобга олинган, аммо ҳақиқатда амалга оширилмаган харажатлар ҳисобига 1,18 млрд сўм — жами 1,4 млрд сўмдан зиёд миқдорида асоссиз даромад олингани аниқланди. Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, “Наманган сув таъминоти” АЖга нисбатан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.📍 Сирдарё вилояти
Президентнинг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сон Фармонига мувофиқ ичимлик суви сифатини назорат қилиш доирасида Оқолтин туманида ўрганиш ишлари олиб борилди. Олинган намуналар текширувида туманнинг 2 та маҳалласида жами 537 нафар истеъмолчига сифатсиз ичимлик суви етказиб берилиб, 6,2 млн сўмга яқин асоссиз маблағ олингани аниқланди. Мазкур ҳолатлар “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4, 12, 19–20-моддалари талаблари бузилишига сабаб бўлган. “Сирдарё сув таъминоти” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, 537 нафар истеъмолчи билан 6,2 млн сўмга яқин маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.🛡 Рақобат қўмитаси ўрганишларни давом эттиради. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
🟣“SURXON-KSP-GRAND” МЧЖдан — 9,5 млн сўм; 🟣“Термиз-таъминот” саноат қурилиш таъминот хусусий корхонасидан — 6,4 млн сўм; 🟣“Бандихон бирлашма” МЧЖдан — 1,4 млн сўм; 🟣“Сурхон бирлашма” МЧЖдан — 2,1 млн сўм.📝 Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан белгиланган тартибда қарор қабул қилиниб, ортиқча ундирилган маблағларни тадбиркорлик субъектлари фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида кўрсатма берилган. Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилган. 🤩 “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Сурхондарё бўлинмаси Махсус комиссиянинг қароридан норози бўлиб, бир неча суд инстанцияси тартибида мурожаат қилишига қарамасдан суд инстанцияларида шикоят қаноатлантирилмасдан комиссия қарори ўз кучида қолдирилди. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Бунда бозорда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатувчи ҳаракатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади.✈️ Суғурталаш хизматлари бозорида рақобатга зид ҳаракатлар аломатлари Қўмита томонидан доимий мониторинг қилиб борилади ва аниқланган ҳолатлар алоҳида назоратга олинади. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
Шунингдек, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
👍 Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Иссиқлик электр станциялари» АЖ Сирдарё ИЭС филиалида "Рақобат тўғрисида"ги ҳамда "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонунларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди. Унда қонунчилик талабларига риоя этиш юзасидан тавсиялар берилиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоб қайтарилди.✈️ Батафсил "SIRDARYO MTRK" телеканалида. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
Шунингдек, давлат ресурси буғдойини биржа орқали харид қилувчи ун ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланган миқдордаги ун ва кепак маҳсулотларини биржа савдолари орқали сотиш мажбурияти белгиланган.✈️ Мазкур таҳлиллардан асосий мақсад — биржа савдоларида бозор тамойилларига риоя этилишини, маҳсулотлар реализациясининг шаффофлигини ҳамда нархлар шаклланиш жараёнларини ўрганишдан иборат. Telegram |Press_service| Facebook | Instagram | Youtube
➡️ 704 таси (57,2 фоиз) истеъмолчи фойдасига ҳал этилиб, ҳуқуқлари тўлиқ тикланган; ➡️ 453 таси (36,8 фоиз) бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган; ➡️ 33 таси (2,7 фоиз) эса тегишлилигига кўра, бошқа ваколатли органларга йўналтирилган.Мурожаатларнинг асосий қисми йирик электрон савдо платформалари ва муддатли тўлов хизматларига тўғри келади:
🔘Uzum Market — 446 та (36,2%), 🔘Uzum Nasiya — 184 та (14,9%), 🔘Alif Shop — 92 та (7,5%), 🔘Ishonch дўконлар тармоғи — 69 та (5,6%), 🔘Yandex хизматлари — 63 та (5,1%).✈️ Шу билан бирга, мурожаатларни таҳлил қилиш жараёнида электрон тижорат соҳасида қатор тизимли муаммолар мавжудлиги маълум бўлди. Жумладан, электрон тижорат иштирокчиларини идентификация қилиш ва ахборот шаффофлигини таъминлаш, электрон шартномалар ва муддатли тўлов тизимини такомиллаштириш, товарларни етказиб бериш ва маблағларни қайтариш механизмларини яхшилаш, онлайн платформаларнинг масъулиятини кучайтириш, судгача низоларни ҳал қилишнинг рақамли механизмларини жорий этиш, электрон ҳужжат айланишини такомиллаштириш ҳамда истеъмолчилар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш каби масалалар алоҳида эътибор талаб этмоқда. ‼️ Рақобат қўмитаси нафақат истеъмолчилардан келиб тушаётган ҳар қандай йўналишдаги мурожаатларни ваколати доирасида истеъмолчилар фойдасига ижобий ҳал этишга эришмоқда, балки фуқаролар мурожаатларини чуқур таҳлил қилган ҳолда, юзага келаётган муаммоларнинг тизимли ҳал этилиши учун тегишли таклифларни ишлаб чиқмоқда. Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
🟦 Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида ташкил этилган семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари С. Нажимов, профессор-ўқитувчилар ва талаба-қизлар иштирок этди._______ Ҳаял-қызлар ушын ҳуқықый ҳәм финанслық саўатлылық семинары өткерилди
🟦 Әжинияз атындағы Нөкис мәмлекетлик педагогикалық институтында шөлкемлестирилген семинарға Қарақалпақстан Республикасы Бәсекилик комитети баслығының орынбасары С.Нажимов, профессор-оқытыўшылар ҳәм студент-қызлар қатнасты.▶️ Батафсил "QARAQALPAQSTAN MTRK" телеканалида Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | YouTube
