cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

Huquqiy axborot

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf

إظهار المزيد
Advertising posts
219 377المشتركون
-19424 hour
-7527 يوم
-6 29230 يوم

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ҳафта давомида қабул қилинган қонунчиликдаги янгиликлар билан танишинг:
🔹Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади ➖ Манба: (ПҚ-162-сон, 19.04.2024 й.); 🔹Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш жадаллаштирилади ➖ Манба: (ПҚ-163-сон 19.04.2024 й.); 🔹Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади ➖ Манба: (ПФ-68-сон, 19.04.2024 й.). Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#2024_йил_1_майдан 🔰Қонунчиликка кўра, мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича республикадан экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича шартномалар қийматини мониторинг қилиш ва экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назорат ўрнатиш тартиби жорий этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг 🔰 Ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача муддатга транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади. ➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспортни бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади. ☑️ Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши БҲМнинг 3 баравари ( 1 млн 20 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#2024_йил_1_майдан 🔰Қонунчиликка мувофиқ: 🔹Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади; 🔹Вазирлар Маҳкамаси томонидан мораторий татбиқ этиладиган ҳудудлар чегаралари белгиланади; 🔹дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олиш ҳуқуқини фақат “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали реализация қилинади; 🔹дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олишни тақиқлаш ва тоғли ёки тоғолди ҳудудларда (қуруқликда) жойлашган муқобил кон участкаларида қазиш ишлари ташкил этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Биласизми ✅ Фуқароларга пенсия тайинланишида I гуруҳ ногиронига ёки 18 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Амал_қилинг 🔰Қонунчиликка кўра, тармоқларга ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. ‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди... Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#2024_йил_1_майдан 🔰Қонунчиликка кўра, зилзила хавфи ва прогнозига оид хулосаларни ҳар ойда жойлардаги ҳокимликларга киритиш амалиёти йўлга қўйилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади
“Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-68-сон, 19.04.2024 й.) қабул қилинди 🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан: 🔹интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади; 🔹лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади. ▶️ Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин. 🗓 2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади: ➖лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади; ➖жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади. 🏢 Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
#Биласизми ✔️ Қонунчиликка кўра, шахснинг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан ОАВда, телекоммуникация тармоқларида ёки интернетда тарқатиш ёхуд бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача (136 млн сўмдан 204 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...
❗️Аҳолига фойдаланилган газ ва электр ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда юборилади
Манба: Ҳукумат қарори (204-сон, 16.04.2024 й.) Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
إظهار الكل...