ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
83 - қисм .
Ёдгорнинг тилидан айтилгандек армон билан янграётган қўшиқ сўзлари ҳам маъноси ҳам қулоғига кирмаган бўлсада ,
Ёдгорбек опаларига совға берганида , ҳамон қоронғу бурчакдан буларга қараб ўтирган отаси , совга нима эканлигига қизиқиб даврага қараб юрди .
Бошидаги қалпоғини пешонасига бостириб олиб , биров таниб қолмасин деб бошини эгиб олиб томошабинлар орқасидан яқинлашиб келди .
Секин бошини кўтариб кўз остидан даврага кўз югуртирди .
Ҳамон суратларга термулиб , гоҳ бағрига босиб , гоҳ суратдаги қизини пешонасидан ўпиб ўтирган бобонинг қўлидаги суратларга кўз ташладию ток ургандек титраб кетди ...
,, Ахир бу ... , бу унинг сабрли Сабриясику , қадрига етмаган беқадргина Сабриясику ....
Юз кўзи бахтдан чарақлаган тўйи кунидаги сурати ...
Уни қаердан олишди .
Бу суратда ёнида ўзиям бўлиши керак эдику ... Демак кестириб ташлашибди...
Қанийди Сабриянинг ҳаётида ҳам бўлмаганида эди . Қанийди шундай қизни увол қилмаганида эди .
Қанийди уч болани сарсон ташламаганида эди .
Нималар қилиб қўйди ...
Сабрия ўлгунича ўзи ўлса бўлмасдими ,, - ўзининг ўйларидан ўзи сесканиб кетди , эркак ....
Изтироб билан , алам , армон билан , кўзига қуйилиб келган ёшдан хира тортиб тўй даврасига кўз ташлади .
Тўрда ўтирган , худди Сабриясига ўхшаб кетадиган хушрўй , алпкелбат куёв ўғлига , таъзим ила бош эгиб турган келинчакка , ҳам кулиб , хам йиғлаб даврада рақс тушаётган қизларига , суратларни қучоқлаб ўтирган кекса бобога қараб изтироб билан патак бўлиб кетган сочини чангаллаб хўрсинди .
Гулбахорнинг ноқулай , тебраниб қадам ташлашига қараб ,, дод ,, деб юборишига сал қолди .
Ортига шитоб билан бурилиб ўзини жўхоризорга урар экан кўзи мошдек очилгандай , кечирган ҳаёти кўз ўнгидан ўтиб ўзини қўярга жой тополмай тўхтамай югурар , югурган сари изтироби ортиб борарди .
Ўнқир - чўнқирлардан югуриб , йиқилиб , туртилиб ўтиб , шарқираб оқаётган сой бўйидан чиқиб қолди .
Тўлин ой нурида қиличдай ялтираб , ялтираб кетаётган сой суви шарқираб оқарди .
Бир зум тўхтадию чидай олмай овозини борича бақирди .
----- Аааааа , - аламли овозни сувнинг шарқираши босиб кетсада , акс садо билан жаранглади ... ,, Ааааа ,,
Кечир мени онаси , кечир ...
Ман аблаҳни кечир , Сабрияяяям ... кечир .
Пичирлабгина сўзларини тугатдию сувнинг зарралари тегиб нам бўлган қирғоққа тап этиб ўтириб қолди ....
Қанча пайт ўтирганини ўзи хам билмайди . Гоҳ йиғлади , гох кулди , гоҳ аламдан кўкрагига гурс - гурс мушти билан уриб тўлғонди ...
Наиложки энди фойдаси йўқ эди . Сўнги пушаймон , ўзига душман эди ...
Зах ўтиб кетсада , ёнган юрагининг тафтидан ернинг совуғини сезмай анча пайт ўтирди .
Сўнг қаътий қарорга келди ...
,, Шунча пайт фарзандларига озор бериб келди . Ҳаётларини остин - устун қилиб юборди . Энди уларга ҳеч қачон зарар бермайди , керак бўлса кўзига хам кўринмайди . Улар отасисиз ҳам бахтли . Уларни тинч қўяди энди .
Сабрияни ўз қўли билан ўлдирганидек , фарзандларидан ҳам ўзини ўзи айирди ,, .
Бунинг аламидан хўрлиги келиб ўкириб йиғлаб юборди ....
Узоқдан қишлоқда дув - дув гап бўлган тўйнинг садоси ҳамон жарангларди .
Шўх куй қўшиқларнинг овозидан келин - куёвларнинг бахтли эканлиги сезилиб турарди .
Табрик учун сўзга чиққанлар ҳам ёшларнинг чет давлатдаги ўқиш ва ишларига омад , соғлик ва бахт тилашарди ....
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ .