ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

前往频道在 Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

显示更多

📈 Telegram 频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 的分析概览

频道 📚 Ibratli Hikoyalar 📚 (@ibratli_sozlar) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 17 858 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 4 566,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 4 466 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 17 858 名订阅者。

根据 24 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -516,过去 24 小时变化为 -11,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 13.04%。内容发布后 24 小时内通常能获得 10.04% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 329 次浏览,首日通常累积 1 794 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 25。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .”

凭借高频更新(最新数据采集于 25 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

17 858
订阅者
-1124 小时
-1097 天
-51630 天
帖子存档
Ушбу самимий шеър ота-онанинг ўз фарзандларига бўлган чексиз меҳрини, уларнинг оила суянчиғи ва ҳаёт қувончи эканини, эзгулик ва поклик йўлидан юриб, Ватанга муносиб фарзанд бўлиб камолга етишлари учун қилинган муқаддас дуоларни тараннум этувчи дилбар асардир. ВАТАН ҚЎРҒОНИ Фарзандлар — уйнинг мустаҳкам устуни, Ҳаёт боғимизни безар ҳар куни. Улғайиб бормоқда кўзнинг қароғи, Улардир қалбларнинг сўнмас чироғи. Қалблари лиқ тўлсин эзгулик билан, Яшасин доимо яхшилик билан. Ёмонлик йўллари бўлсин-да йироқ, Ҳеч қачон чалмасин оёқдан тузоқ! Тоза қалб, пок виждон бўлсин ҳамроҳи, Меҳр-у оқибатдан топсин паноҳи. Тақдир ўзи кулиб уларга боқсин, Бахт дарёси тўлиб умрига оқсин! Илм-у ҳунар билан баркамол бўлсин, Олий мақсадларга бемалол етсин. Ҳалол меҳнат билан топсин барака, Омад қуши қўнсин бошга, елкага! Меҳр-у оқибатни унутмас асло, Ота-она рози — розидир Худо. Аҳил-у иноқлик бўлсин шиори, Бахтга тўлиб оқсин умр анҳори! Ота-она дуоси — қалқон, қанотдир, Фарзандлар камоли — ширин ҳаётдир. Икки дунёда ҳам юзлари ёруғ, Бўлсинлар эл-юртга муносиб улуғ! Қадамлари ҳар доим қутлуғ бўлсин, Уйлари шодликка лиммо-лим тўлсин. Аллоҳим асрасин ёмон кўзлардан, Айрилмасин асло эзгу излардан! Фарзандлар — Ватаннинг баланд қўрғони, Эзгулик, адолат содиқ посбони! Улар бор — келажак мангу яшайди, Эл аро истиқлол доим порлайди! Сизларга қалбим тўла чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан: ✍ Муаллиф: РАҲМОН АЛИ. 25.11.2026. Андижон.в. Пахтаобод.т. Тошкент.ш. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таоло ва баракотуҳу 🤲🕋🤲🌹
25 11月, 11:48

ОНА РОЗИЛИГИ ✍ 6-қисм Ҳамид ака зўрға ўзини тутиб олди. Қўлидаги қизини қаттиқроқ қучоқлаб, қорда тойғаниб, кўчага қараб тез-тез юрди. Ортидан Зумрад опа изиллаб йиғлаб эргашди. Дарвозадан чиқар эканлар, боягина уларни чақалоғи билан эмлашдан олиб келган такси ҳали ҳам турганини кўрдилар. — Эшикни очинг! — бақириб юборди Ҳамид ака. Машинанинг орқа ўриндиғига авайлаб қизини ётқизиб, ўзи айланиб нариги эшигидан машинага чиқди. Қизининг бошини тиззасига қўйиб олди. Ойнадан хотинига қараб: — Мани келишимни кут, болаларга қара , - деди. Машина баллонлари ерга қаттиқ айланиб , қўзғалди. — Ака, яхшиям кетиб қолмабсиз, — деди Ҳамид ака. — Кўчангизда бурилиш қийин бўлди. Ҳам ичкаридан сизнинг бақирганингизни эшитдим. Шунга тўхтагандим, — деди ҳайдовчи. — Раҳмат, ака… Ҳамон ҳушсиз ётган қизининг пешонасию юзларини силаб, ҳайдовчига миннатдорона бош ирғаб қўйди Ҳамид ака. Кўнглида минг бир хавотир билан ортига бурилиб уйга кирган Зумрад опа болаларининг олдига келди. Укаси атрофига ўтирган кичик қизлари югуриб келиб, онасини қучоқлашди. — Ойи, опам ўлиб қолмайдими? — йиғидан кўзлари шишиб кетган қизи жавдираб сўради. Зумрад опа қизини қучоқлади. — Нима бўлди ўзи, қизим? — Бизнинг қорнимиз очиб кетди. Омборхоналар қулф экан, бувим очиб бермадилар. Опам ойнасини синдириб, бир банка компот олиб, бизга иситиб бердилар. — Ман қозонга овқат қилиб кетган эдим-ку, қизим. — Овқатни бувим, аммам, қизлари олиб қўйишибди. Бизга беришмади. — Вой, шўрим… - Зумрад опанинг оёғидан мадор қочиб, ўтириб қолди. — Бувим омборхона ойнасини синдиргани учун опамни уришдилар. Синиқларини супуриб ол, дедилар. Лекин опамнинг кавушини бермадилар. Опам оёқ-яланг ойна синиқларини супуриб олаётганларида йиқилдилар. — Ойи… ойижон… Опамга нима қилди? — қизча бир нуқтага термулиб қолган онасининг пинжига суқулди. Кўзларидан оққан аччиқ ёшларни сидирар экан, қизига: — Опанг қаттиқ совуқ қотган , қизим. Яхши бўлиб қолади, қўрқма , — деди хўрсиниб. Бир зум қайнонаси ва қайнопасининг олдига кириб, уларга гапирмоқчи ҳам бўлди. Аммо эрининг: «Мани кут», — дегани бежиз айтилмаганини эслаб, индамади. Эмлаш олган ўғлининг иситмасини ўлчаб, шифокор айтганидек дорисини ичириб, ерга ётқизиб ухлатди. Бешикка белашга қўрқди — иситмалаб қолмасин, деб ўйлади. Қизларига укасига қараб туришни тайинлаб, ўзи таҳорат олиб келиб, жойнамозга чўккалади. Хавотирда ёнган юрагининг зирқирашига зўрға чидаб, пешин намозини ўқиди. Кўзларидан дув-дув ёш тўкиб, қизига шифо сўради. Қайнонаси ва қайнопасига инсоф тилади. Қишнинг куни бир тутам — бир зумда кеч кирди. Зумрад боласи ухлаганида тез-тез мол-ҳолларига қаради. Сигирни соғиб, қизларига сут пишириб берди. Қайнонаси бир сўз демай, омборхонанинг калитини отиб юборди. Зумрад ҳам индамай калитни олиб, омборхонани очиб, кечки овқатга ун олди. Ундан олдин кечагина ўзи пиширган катта, қип-қизил, бўрсилдоқ нонларидан иккитасини уйига олиб кириб қўйди. Икки кичкина қизи нонга мўлтираб қарашганини кўриб, ич-ичидан эзилди. «Э воҳ… Қандай замонда яшаяпмиз-а? Шундай тўкин-сочин пайтда мани қизларим очликдан ҳушидан кетиб ўтирса-я…» Давоми бор… ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ https://t.me/shahzodangizdan 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
25 11月, 09:55

Ушбу фалсафий шеър яхши инсонларнинг қалб гўзаллигини, эзгуликнинг қалбларни боғловчи кўприк ва камалак каби ҳаётни безатувчи қудратини ҳамда қилинган ҳар бир яхшилик албатта ўз эгасига қайтиб, инсонни икки дунёда азиз қилишини тараннум этувчи самимий асардир. САХИЙ ҚАЛБ Яхши одамларда бор ажиб хислат, Келсалар, дунёда ўзгарар ҳолат. Қалбда момақаймоқ мисоли гуллаб, Учар эзгуликлар юраклар бўйлаб. Яхшилик — қалбларни боғловчи кўприк, Тоза кўнгилларда виждон бор тирик. Совуқ кунларда у — илиқ ҳарорат, Мусибат пайтида — улуғ саодат. Эзгулик — бепарво дилларни очар, Қалбларга нафосат нурини сочар. У шундай мўъжиза, гўзал камалак, Ҳар инсон орзусин этар муборак! Яхшилик қилингиз, тўхтамай сира, Савоб ишларингиз қолмагай хира. Қилинган эзгулик албатта қайтар, Ранго-ранг бу ҳаёт раҳматлар айтар. Ҳар босган қадамдан қолсин изингиз, Савоблар нуридан порлар юзингиз. Табассум қилганда нур сочар олам, Меҳрингиз тафтидан яйрар ҳар одам! Қолдиринг дунёда савобли излар, Йўл топсин сиз сабаб адашган кўзлар! Доимо эзгулик томонда яшанг, Меҳр-у муҳаббатни улашиб яшнанг! Олижаноб бўлинг, раҳмдил, шафқатли, Иймонли, меҳрибон ҳамда ҳимматли! Хайр-у саховатда бўлсин қўлингиз, Ҳар қадам порласин босган йўлингиз! Эзгулик бор жойда кўнгил ободдир, Сахий қалб эгаси ҳамиша шоддир. Яхшилик қилсангиз, нурга тўласиз, Икки дунёда сиз азиз бўласиз! Сизларга қалбим тўла чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан: ✍ Муаллиф: РАҲМОН АЛИ. 25.11.2026. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таоло ва баракотуҳу 🤲🕋🤲🌹
25 11月, 05:17

Ушбу ҳикматли шеър инсонлар орасидаги жисмоний масофа эмас, балки қалблар орасидаги руҳий яқинликни, бақириқ — юраклар узоқлашувининг белгиси эканини, чин муҳаббат эса сўзсиз тушунишга олиб келишини тараннум этувчи фалсафий асардир. ҚАЛБЛАР МАСОФАСИ Бир куни донишманд секин сўради: "Нега одам уришса бақиради? Ёнма-ён туриб ҳам шовқин соларлар, Баланд овозини тошдек отарлар?" Шогирдлар ўйланиб бердилар жавоб: "Ғазабдан йўқолар сабр ва инсоф". Устоз деди: "Йўқ-йўқ, сири бошқада, Ҳикмат яшириндир икки орада! Одамлар ранжиса, узоқлашар дил, Йўлларин йўқотиб тополмас манзил. Йироқлашган дилга етказмоқ учун, Бақириб сўзлашар йиғиб бор кучин! Қачонки муҳаббат кирса қалбларга, Юраклар ораси яқин ҳисларга. Шунда паст овозда, майин сўзлашар, Кўнгиллар нигоҳдан меҳр излашар. Севги кучайганда шивирлар лаблар, Битта нафас билан уради қалблар. Охири сўзларга қолмас эҳтиёж, Ишқдан кўзлар англар сўзсиз, ноилож! Аразлашган чоғда тийинглар тилни, Узоққа ҳеч қачон отманглар дилни. Бир куни масофа шу қадар ошар, Ортга қайтар йўл йўқ, денгизлар тошар! Диллар орасида меҳрни асранг, Оғир сўз айтмасдан қалбларни сақланг. Яқин юракларда яшар муҳаббат, Сўзсиз тушунишдир олий саодат! Қалблар орасида йўллар қолмасин, Жаҳл сиздан меҳр нурин олмасин. Яшанг юракларни тутиб энг яқин, Шунда ҳаётингиз бўлади ёрқин!" Сизларга қалбим тўла чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан: ✍ Муаллиф: РАҲМОН АЛИ. 24.11.2026. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таоло ва баракотуҳу 🤲🕋🤲🌹
25 11月, 05:16

🧵 КИМГА БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК ДАРСЛАРИ КЕРАК? 😍 🔥 Тикувчиликка қизиқувчилар учун ЗЎР ЯНГИЛИК! Азизлар, устозимиз Зумрадхон акад
🧵 КИМГА БЕПУЛ ТИКУВЧИЛИК ДАРСЛАРИ КЕРАК? 😍 🔥 Тикувчиликка қизиқувчилар учун ЗЎР ЯНГИЛИК! Азизлар, устозимиз Зумрадхон академияси каналида турли хил фасонларни тикишни бепул ўргатяптилар! 👗✂️ ✅ Чиройли фасонлар ✅ Тикиш бўйича фойдали дарслар ✅ Янги билим ва маҳорат 🎁 ЭНГ ҚУВОНАРЛИСИ — БЕПУЛ! ҲОЗИР ҚЎШИЛИБ ОЛИНГ!❤️ ❤️https://t.me/Zumradxon_academy/552 ❤️https://t.me/Zumradxon_academy/552 ❤️https://t.me/Zumradxon_academy/552 📲 Дўстларингизга ҳам юборинг — улар ҳам бепул дарслардан фойдаланишсин! ❤️
25 11月, 03:31

Қариганда хеч ким ёлғиз қолмасин🥹
25 11月, 02:02

ОНА РОЗИЛИГИ ✍ .            5 - қисм Омборхона деразаси олди тўсилган қор урмасди , лекин қуруқ ер муздай оёқ боссанг тиғ санчилгандек бўларди . Хумор кампир неварасига омборхона деразаси синиқларини супуришга мажбурлади . Пайпоқлари нам бўлгани учун боя ечиб қўйган эди , яланг оёқлари музлаб қолган Гулҳаё ҳатто совуқни ҳам сезмай қолган . Юзлари ҳам кўз ёшидан музлаб қотиб қолган . Боши ғалати бижирлар , кўнгли айниб , кўз олди қоронғилашиб кетарди . Оёғи чалишиб , чалишиб юрар , супурги дастасини ушлаган қўли чангак бўлиб қотиб қолганди . Гулҳаё чиқиндини олиб қаддини кўтардию шилқ этиб ерга қулади . Ҳали ҳануз чакаги тинмай , бақириб , шанғиллаб турган Хумор кампирнинг овози бирдан ўчди . Пилдираб ўзининг уйига кириб кетди . Йиғлаб уйнинг деразасидан опасига қараб ўтирган катта  синглиси опасини ерда ётганини кўриб дод солиб уйдан чиқди . У ҳам оёқ яланг югуриб келиб опасини тортқилаб йиғлай бошлади . ---- Туринг опа , туринг . Қизнинг зориллаб йиғлашларига опаси қимир этмади  . Синглиси ўтириб опасини бошини кўтарди . Пешонасидан оқиб юзига тушган қонни кўриб баттар қўрқиб кетдию дод солиб оёқ яланг дарвозага қараб югурди . У дарвозага етмаси дарвоза очилиб чақалоқ кўтарган отаси билан онаси кириб келишди . ---- Дадааа опам , опам  . Қизча гапиролмай ерда ётган опаси тарафни қўли билан кўрсатди . ---- Гулҳаёёё , боламмм .... Зумрад опа қизи томонга отилди . Келасолиб қизини бошини ердан кўтарди . Чақалоқни уйга ётқизиб чиққан Ҳамид ака қизининг тепасига келди . Уни даст кўтариб уйга қараб юрдию қизининг қонга беланган юзи , жонсиздек осилган қўлини кўриб ,, қизиммм ,, - деб ўкириб юборди .... давоми бор .... ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ https://t.me/shahzodangizdan
25 11月, 00:15

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Қадрдонларим , қадри баландларим . Яхшимисизлар яхшиларим . Бугунги чоршанба чош кунингиз , баракага бой кунингиз муборак бўлсин . Ҳамма учун қувончли кун бўлсин . Бугунги кунда об ҳаво яхши , томорқадаги маккапояни юлиб олай деб рўмолини томоғини таги билан ўраб , ихчамгина гупписини устидан эскироқ халатини кийиб томорқага тушган мехнаткаш бекажонларим , ҳорманг энди . Рўзғор аравасини бир қулоғини ушлаб елиб эгуриб юрган гўзалларим омадингизни берсин . Бугун Тошкентда хаво очиқ , осмонда зарра булут йўқ . Кун ёқимли боршланди . Эрталабки саломда сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга бўлди 😘 https://t.me/shahzodangizdan
24 11月, 22:25

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХЬ. БУГУН 🤩🤩➖НОЯБРЬ 👑👑👑 🩷ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!💐💐 ☕️🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин! ☕️🌹Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин! ☕️🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин! Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲🏻 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг👇
24 11月, 21:09

بِسْــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم..📚 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ ва барокатуҳ! — Биз учун энг катта ҳузур – уйқуда эмас, ҳар тонг уйғонишдадир!- деган экан,  машҳур файласуф Конфуций! Гуноҳларга тавба қилишимиз учун, салиҳ амалларга имкон ўлароқ яна бир тонгга имон билан етқазган Роббимга ҳамдлар бўлсин! Тонгда уйғонган, бомдод намозини ўқиб шайтонни биринчи раундда курагини ерга теккиза олганларга Аллоҳнинг баракаси,  раҳмати ва саломи бўлсин! Чоршанба кунингиз хайрли ўтсин 📚  
24 11月, 20:27

Х А Й Р Л И Т У Н Мароқли ҳордиқ олинг ... Кўп телефон титкиламанг , фойдаси йўқ . Ундан кўра пичирлабгина зикр айтиб , ширин уйқуга ҳамроҳ бўлинг . Кечқурин ичадиган дориларингиз ва , илиқ сут эсингиздан чиқмадими ... Неварачалардан бир хабар олингчи , устини очиб ташламабдими . Улгурмаган ишини уйига олиб келган ёки ижодкор хўжайинингизни олдига бир чойнак лимон чой , ярим тарелка шоколад қўйиб кетишни унутманг . Бешикдаги болангизни қўлбоғигаям қараб қўйинг , бўшашиб қолмасин . Ташқарида ит тинмай аккиллаяптими , мушукни шарпасини олгандир , эътибор берманг , у ўз ишини қилаяпти . Майли , шундоқ ёстиққа бош қўйганиздан , ширин уйқуга кетинг ... Оппоқ тонгда кўришгунча ШАХЗОДАнгиз . https://t.me/shahzodangizdan
24 11月, 13:07

ОНА РОЗИЛИГИ ✍ 4-қисм Қозонда овқат йўқ, ҳатто ювиб қўйилганди. Бошига оғриқ турган қиз гандираклаб ўтириб қолди. — Сингилларимга нима бераман? Онам қачон келаркин? Зўрға ўрнидан туриб, омборхонага борди. Эшик қулф турарди. Ҳатто деразаси ҳам михлаб ташланганди. Уйга қайтиб кирди. Сингиллари бўш дастурхонни ёзиб ўтиришганини кўриб, чидай олмади. Қайтиб уйдан чиқди. Омборхона деразасини қоркурак билан уриб синдирди. Аммасининг деразани очиб бақиришига ҳам, бувисининг уйнинг ичидан туриб шанғиллашига ҳам қулоқ солмади. Аламдан титраб-қақшаб, дераза ойнасидан қўлини тиқиб, бир чўзилиб, зўрға бир банка олча компот олди. Муздай банка чаёндай чақади қўлни. Бу совуқ компотни беролмайди сингилларига. Ошхонага кирди. Ўчоққа шох-шабба қалаб, енгил олов ёқди. Пичоқ билан компотни очиб, қозонга солди. Сал қизиши билан катта косага сузиб олди. Ўчоқнинг оловига қора қумғонга сув солиб қўйди. Компотни сингилларига олиб кирганида ҳам аммаси билан бувисининг овози ўчмаганди. Кичик синглиси косани кўриб бир хурсанд бўлди-ю, компотни кўриб авзойи бузилди. — Опажон, нон беринг, — деди кўзи жиққа ёшга тўлиб. Гулҳаё сингилларини алдаб, эркалаб компотни ичиргунича, уйнинг эшиги тарақлаб очилди. Бувиси кўзини чақчайтириб, ҳассасини кўтариб турарди. — Ойнани нимага синдирдинг, бебахт?! — чириллади бувиси. — Тез супириб ол! Ўлдираман сан, қанжиқни! Бувисининг куракда турмайдиган ҳақоратларидан ўкраб йиғлаб юборган қиз ташқарига отилди. Аммо бирорта ҳам оёқ кийим тополмади. Ҳамма оёқ кийимларни аммасими ёки қизими яшириб қўйишганди… Давоми бор… ШАҲЗОДА САТТОРОВА ✍ https://t.me/shahzodangizdan
24 11月, 10:55

24 11月, 10:17

24 11月, 10:15

ЮРИБСИЗМИ ✍ Эшитиб ёлғону ростни Излаб холис дўстни , Тўлдириб каму кўстни , Юрибсизми қариндош . Бола чақа кўнгилдош , Ширин ташвиши йўлдош , Умидла бериб бардош , Юрибсизми қариндош . Кўрганда диллашамиз , Юракдан тиллашамиз , Иш тушса қўллашамиз , Юрибсизми қариндош . Тўйларда хизматдамиз , Сўнгида иззатдамиз , Гина йўқ , хислатдамиз , Юрибсизми қариндош . Қайда бўлсада бўлинг омон , Йироқ бўлсин ранжи ёмон , Албат келинг биз томон , Юрибсизми қариндош . ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ https://t.me/shahzodangizdan 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24 11月, 09:05

Gap tashimiman onaaaa😂 📊 Internet magazin 🛍 📲 Hoziroq obuna bo'ling va do'stlaringizga ham ulashing. Reaksiya bosish tekin...😉 📱  Telegram  | 📱 Instagram 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24 11月, 04:27

😍Ҳожи она комплект Ҳожи оналар ва аёл қизларимиз учун тақинчоқ танлаш осон эмас. У ҳам нафис, ҳам улуғвор, ҳам ўта ёрқин бўлмаслиги керак. Биз айнан шу мувозанатни топдик! Нега айнан ушбу тўплам? ✨ Элегант дизайн: Ҳар қандай миллий кўйлак ва рўмоллар билан идеал мос тушади. ✨ Чидамлилик: сув ва атирга чидамли, йиллар давомида ўз жилосини йўқотмайди. Эски нарх 150.000 сўм! Янги нарх янада арзон 👇👇
💰 Маҳсулот нархи 89.000 сўм
🔥СОВҒА УЧУН ҲАМ ЗЎР ВАРИАНТ! ҲАМ АРЗОН, ҲАМ ҲАШАМАТЛИ! ✅ Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз. 🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд! АЛБАТТА БУЮРТМА БЕРИНГ: 👇🏼👇🏼👇🏼 https://alijahon.uz/oqim/123223 https://alijahon.uz/oqim/123223 https://alijahon.uz/oqim/123223
24 11月, 04:25

🩷🩷🩷🩷🩷 🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷 OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ 👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆 Hamma narsa yeb turib oc
🩷🩷🩷🩷🩷 🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷 OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ OZISH MARAFONIGA TAYYORMIZ 👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆 Hamma narsa yeb turib och qolmasdan ozish imkoniyati! 🔴Ishlaydigan 🔴O’qiydigan 🔴Emizikli onalar 🔴Homilador ayollar 🔴7yoshdan 75yoshgacha ayollar 🩷OY 🩷🩷MING 🩷OY 🩷🩷🩷MING 🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 https://t.me/SOGLOM_OZISH_111 KOK YOZUVNI USTIGA BOSING KIRASIZ GURUHGA 👆👆👆👆👆👆👆👆👆
24 11月, 03:29

ОНА РОЗИЛИГИ ✍ 3-қисм Ҳамид аканинг қўрққан куни келди, барибир. Ўша куни Гулҳаё совуқда қалтираб мактабдан келди-ю, уйга сингилларидан хабар олишга кирмоқчи бўлди. Оёқларини ерга ва бир-бирига қаттиқ-қаттиқ уриб, қорини қоқар экан, бувисининг деразаси очилиб, овози эшитилди: — Гулҳаё, манга қара. — Лаббай, бувижон. Гулҳаё қорни оч, қалтираб, ич-ичидан титраб турса-да, бувисига дадил жавоб берди. Ичига бир оз сув кирган этикчасини ечиб, намиққан пайпоғини ҳам остонанинг ўзида оёғидан ечиб олди. Этикчасини ичига солиб қўйиб, қўлларини қоқиб бувисининг уйига кирди. Уй ичи иссиққина. Печкада тошкўмир ёниб, милтираб турибди. Устидаги сирли чойнакда эрталаб Гулҳаё солиб кетган сув қайнаб-қайнаб, озгина қолган. Чойнак жўмрагидан буғ паровоз тутунидай бўлиб чиқиб турибди. Бувиси қалин жойида ёнбошлаб ётибди. Аммаси билан қизи телевизорга ичига киргудек бўлиб, тагига тиқилиб, аллақандай бир кинони кўришяпти. Гулҳаё салом бериб кирди-ю: — Ҳозир, бувижон, — деб печ ортидаги катта сирли челакдан сув олиб, печканинг устидаги чойнакни яна сувга тўлдириб қўйди. Сал қолса, суви тугаб, чойнак тешилар экан. Гулҳаё орқасига осиб олган сумкасини остонага ечиб қўйиб, бувисига юзланди: — Яхшимисиз, бувижон? — Оёғимни уқалаб қўй, зирқираб кетди. — Хўп бўлади . Қиз итоатгўйлик билан бувисининг олдига ўтириб, оёқларини босиб қўя бошлади. Хаёлидан эса: «Ман келгунимча оёқларини оғритиб ўтиргандан кўра, аммамга ёки қизига айтсалар бўларди-ку…» — деган ўй ўтди-ю, фикрини бузмай, меҳр билан бувисининг хизматини қила бошлади. Аммаси билан қизи ўринларидан туришиб, олдинма-кейин ташқарига чиқиб кетишди. Гулҳаё аммасининг қизи Заҳронинг тиржайиб қараб қўйишидан бир шумликни ўйлаганини сезди. Бир оз ўтиб, она-бола катта товоқда овқат сузиб келишди. Дастурхонни ёзиб, икковлари Зумрад опа пишириб қўйган юмшоқ, бўрсилдоқ нон билан иштаҳа билан овқатлана бошлашди. Совуқдан келиб, иссиққина уйга кирганида бўшашиб, очликдан кўнгли беҳузур бўлиб ўтирган Гулҳаё овқатнинг ҳидига баттар беҳаловат бўлиб, титраб кетди. Чуқур нафас олиб: — Бувижон, сингилларимдан хабар олсам бўладими? — дейиши билан елкасига келиб тушган кучли тепкидан учиб, дастурхоннинг четига йиқилди. Кампир маҳси ли оёғи билан неварасини тепиб юборган эди. Гулҳаё инқиллаб ўрнидан туриб, йиғлаб сумкасини олиб чиқиб кетди. Ўзларининг уйига киришдан олдин кўзларини қаттиқ артиб, шодон қиёфада сингилларининг олдига кирди. Светни ёқишса, бувиси уришгани учун уй қоронғу ва совуқ. Печкада олов йўқ. Икки қиз бир-бирига суяниб, кўрпанинг ичида ўтиришарди. — Опажон… — кичкина синглиси қўлини кўрпадан чиқариб опасига узатди. — Келдингизми, опажон? Қорним очди. Нон беринг. Гулҳаё шошиб сумкасини ташлади-ю, ошхонага чиқди. Аввал укаларига овқат иситиб берсин, кейин кийимларини алмаштирар. Қозоннинг қопқоғини очди-ю, қотиб қолди. Ҳатто кўзидан ёш чиқиб кетди… давоми бор… ШАҲЗОДА САТТОРОВА ✍ https://t.me/shahzodangizdan 📚 Ibratli Hikoyalar 📚
24 11月, 00:27

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Яхшиларим , яхшимисизлар . Яхши юрибсизларми ?! Ман яхшиман ! Биласизларми деярли кўпчиликда мулоқот бошланишида шу сўз билан бошланади . Каттаниям , кичикниям айтадиган биринчи сўзи шу ,, яхшимисиз ,, .... Ҳатто дардини достон қилиш учун йиғлаб опасига телефон қилган сингил хам шу сўз билан гап бошлайди , --- Алё , апа , ассалому алайкум . Яхшимисиз . --- Алё , ҳа синглим санмисан . Биза яхши , ўзинг яхшимисан . --- Яхши апааа . Ҳиқ , ҳиқ , ҳиқ ... Ўзи йиғлаб дардини айтмоқчи яна ,, яхшиман апа ,, деб гап бошлайди . Манимча бу сўз сехрли сўз инсонни ҳар қандай ҳолатдаям ўзини босиб олишига , кейинги айтадиган гапларини ўйлаб олишига имкон берадиган , баъзи давраларда сўз бошлашга қулай сўз бўлаги шу бўлса керак . Шу биргина ,, яхшимисан ,, деган сўзни эшитиб кўнглимиз қанча тоғдек кўтарилади . ,, Яхшиман ,, деган сўздан эса кўнгиллар жойига тушиб хотиржам бўламиз ... Яхшиям шу сўз бор ... Тошкентда об ҳаво мўътадил , осмон булутли бўлсада ёиғир ёғиш нияти йўқ . Куёш булутларни ёриб чиқиб келмоқда . Кунингиз яхши ўтсин Сиз ҳам яхши бўлинг азизларим ... ШАХЗОДАнгиз доим сиз билан бирга 😘 https://t.me/shahzodangizdan
23 11月, 22:44