Kun.uz | Расмий канал
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733
إظهار المزيد📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Kun.uz | Расмий канал
تُعد قناة Kun.uz | Расмий канал (@kunuzofficial) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 1 101 942 مشتركاً، محتلاً المرتبة 90 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 11 في منطقة Uzbekistan.
📊 مؤشرات الجمهور والحراك
منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 1 101 942 مشتركاً.
بحسب آخر البيانات بتاريخ 04 سبتمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -28 162، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -697، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.
- حالة التحقق: موثّقة (مؤكدة رسمياً من تيليجرام)
- معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 25.58%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 21.87% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
- وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 282 014 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 241 128 مشاهدة.
- التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 958.
📝 الوصف وسياسة المحتوى
يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Мурожаат учун: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733”
بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 05 سبتمبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.
جاري تحميل البيانات...
| التاريخ | نمو المشتركين | الإشارات | القنوات | |
| 05 سبتمبر | 0 | |||
| 04 سبتمبر | 0 | |||
| 03 سبتمبر | +10 | |||
| 02 سبتمبر | +1 | |||
| 01 سبتمبر | 0 |
| 2 | Кореяда ишлаётган ўзбекистонликларга иш жойини ўзгартиргани учун жарима қўлланмайдиган бўлди
Уч томонлама шартномадан иш жойини ўзгартириш учун Миграция агентлиги ваколатхонасининг олдиндан розилигини олиш ҳамда ушбу талабга риоя этилмаган ҳолатда жарима қўллашни назарда тутувчи бандлар чиқариб ташланди.
👉 https://kun.uz/kr/74858815
Kun.uz расмий канали | 79 829 |
| 3 | Олий маълумотли ҳамшира ва тиббиёт оғаларига устама тўланади
“Олий ҳамширалик иши” бакалавриат таълим йўналиши “Олий тиббий ҳамроҳлик иши” йўналишига ўзгартирилиб, битирувчи аёлларга “ҳамшира”, эркакларга эса “тиббиёт оғаси” квалификацияси берилади.
👉 https://kun.uz/kr/12813139
Kun.uz расмий канали | 128 211 |
| 4 | Чилонзор туманининг айрим ҳудудларида “свет” ўчди
Соат 19:24 да Тошкент шаҳридаги 35 кВ кучланишли Л-П-Ю-1 электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди. Натижада Чилонзор туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
"Миллий электр тармоқлари" АЖ носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/kr/70246499
Kun.uz расмий канали | 149 368 |
| 5 | Давлат рўйхатидан ўтмаган шифокорлар фаолият юрита олмайди
Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш 2027 йилдан ихтиёрий, 2030 йилдан эса мажбурий тартибда жорий этилиши таклиф қилинмоқда.
Давлат рўйхатидан ўтмаган мутахассис кейинчалик тиббий ёки фармацевтик фаолият билан шуғуллана олмайди.
Президент шу ва бошқа ўзгаришлар аввало тиббий хизмат сифатини оширишга хизмат қилишини таъминлаш бўйича топшириқ берди.
👉 https://kun.uz/kr/31440607
Kun.uz расмий канали | 153 375 |
| 6 | Самарқандда ёш парламент аъзолари БРМга эришишда парламентлар ролини муҳокама қилди
Самарқандда Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси доирасида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентларнинг иштироки» мавзусида махсус очиқ сессия ўтказилди.
Унда турли мамлакатлар парламентларининг ёш аъзолари, халқаро ташкилотлар ва соҳа экспертлари Барқарор ривожланиш мақсадларини миллий даражада амалга оширишда қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ўрни ва имкониятларини муҳокама қилди.
👉 https://kun.uz/kr/33207819 | 140 317 |
| 7 | AIST School: 900 ўқувчига мўлжалланган янги мактаб иш бошлади
Очилиш маросимида меҳмонларга таълим муассасаси инфратузилмаси, замонавий синфхоналари ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар намойиш этилди. Шунингдек, миллий ўқув дастури билан бир қаторда халқаро ёндашувлардан фойдаланиш, ўқувчиларнинг академик билими, замонавий касбий ва ҳаётий кўникмаларини ривожлантиришга эътибор қаратилиши маълум қилинди.
👉 https://kun.uz/kr/10628418
Реклама | 137 249 |
| 8 | Ишлайдиган оналарга ҳам "бола пули" тўланади. Тартиби қандай?
Ўзбекистонда Ижтимоий реестрга киритилган ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунга қадар бола парвариши нафақаси тўланади.
Ўзини ўзи банд қилган ва ихтиёрий суғурта тизимига қўшилган аёллар ҳам бу тўловни олиши мумкин, аммо норасмий ишлайдиган оналарга нафақа берилмайди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мутахассиси ушбу нафақа турининг тўланиши шартларини батафсил тушунтирди.
👉 https://kun.uz/kr/80907275
Kun.uz расмий канали | 161 638 |
| 9 | Андижонда метан-заправкада Spark портлаб кетди
Ҳодиса Андижон шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида содир бўлган. ФВБ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган ва ҳеч ким жароҳатланмаган.
👉 https://kun.uz/kr/50824585
Kun.uz расмий канали | 171 667 |
| 10 | “Тўй таклифномаси” – Telegram’да зарарли APK файллари кўпаймоқда
Ўзбекистонда кибержиноятларнинг катта қисми зарарли APK файллари билан боғлиқ. Бунда турли бонус ва ютуқлар ваъдаси, тўй ёки байрам таклифномаси, умуман, қизиқувчанликка асосланган ҳар қандай чақирув тузоқ вазифасини бажармоқда.
APK файлларни очиш уйга тушаётган ўғрига хонадон калитини бериб, “истаган нарсангизни олиб чиқиб кетаверинг”, дейишдай гап. Чунки, киберфирибгарлар айнан фойдаланувчининг рухсати (файлни очиши) билан ўғриликни амалга ошира олади.
Ўғирланган нарсалар шахсий маълумотлар, аккаунт ёки банк картаси бошқаруви, ундаги пул маблағлари бўлиши мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/92357155
Kun.uz расмий канали | 212 347 |
| 11 | Қаҳрамон Қуронбоев Маҳаллалар уюшмаси раислигидан кетди — манба
Kun.uz манбасига кўра, унинг ўрнига Маҳаллалар уюшмаси раиси лавозимини президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев эгаллаши мумкин.
Kun.uz расмий канали | 191 199 |
| 12 | Шавкат Мирзиёев 7-8 сентябр кунлари Сербияда бўлади
Ўзбекистон президенти душанба-сешанба кунлари расмий ташриф билан Сербияда бўлади. Белград шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда ва бизнес форум бўлиб ўтади.
Сербия президенти Александр Вучич ўтган йили октябрда Тошкентга келган эди.
👉 https://kun.uz/kr/96524100
Kun.uz расмий канали | 191 909 |
| 13 | Салардаги нохуш ҳид муаммоси қандай ҳал қилинди?
Тошкентдаги Салар оқова сув тозалаш иншоотида нохуш ҳидни камайтириш мақсадида 9,5 млрд сўмлик замонавий филтр ускунаси ўрнатилди.
Маълум қилинишича, янги тизим 15 кундан ортиқ вақтдан бери ишламоқда ва натижада иншоот атрофидаги нохуш ҳидлар бартараф этилган.
👉 https://kun.uz/kr/77919891
Kun.uz расмий канали | 189 104 |
| 14 | Критик минералларнинг келажак раҳбарлари кимлар? Фарҳод Абдуллаев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Бугун саноатнинг келажагини нафақат янги конлар, замонавий технологиялар ва йирик инвестициялар, балки уларни бошқарадиган, янги ғояларни илгари сурадиган ҳамда билимни амалий натижага айлантира оладиган мутахассислар белгилайди. Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК)да ёшлар билан ишлашга ҳам шу нуқтаи назардан ёндашилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/96371958
Реклама | 183 918 |
| 15 | Фуқаро Халқ қабулхонасига юборган мурожаатини ўзи назорат қиладиган бўлди
Президент қабулхонасига (pm.gov.uz) мурожаат йўллаган фуқаро тегишли ташкилотнинг жавобидан қониқмаса, “Эътирозим бор” тугмасини босади ва унинг мурожаати ижрога қайтарилиб, қайта кўриб чиқилади.
👉 https://kun.uz/kr/03338436
Kun.uz расмий канали | 213 056 |
| 16 | Тошкентда бир кунда 22 та ЙТҲ рўй бериб, тўрт киши оғир жароҳатланди
Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази илк марта пойтахтдаги транспорт ҳаракатининг кунлик асосий кўрсаткичларини эълон қилди. Маълум бўлишича, 4 сентябр куни Тошкент шаҳрида 22 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, уларда 4 киши оғир тан жароҳати олган. Кун давомида 4751 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги қайд этилган.
👉 https://kun.uz/kr/91844698
Kun.uz расмий канали | 204 672 |
| 17 | 6 сентябр куни Тошкентда қатор кўчалар вақтинча ёпилади
6 сентябр куни «Тошкент халқаро яриммарафони» ўтказилиши муносабати билан пойтахтнинг қатор марказий кўчаларида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Чекловлар соат 00:00 дан 12:00 гача амал қилади.
👉 https://kun.uz/kr/55710120
Kun.uz расмий канали | 202 921 |
| 18 | БМТ анъанавий дунё харитасидан воз кечиш учун овоз берди
БМТ Бош Ассамблеяси дунё харитасида қитъалар, хусусан, Африканинг ҳажмини аниқроқ акс эттирувчи харитага ўтиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатни 164 давлат қўллаб-қувватлади, фақат АҚШ қарши овоз берди.
👉 https://kun.uz/kr/43398738
Kun.uz расмий канали | 211 418 |
| 19 | Хоразм вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Подполковник Ойбек Абдукаримович Каимхўжаев Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар Тошкент шаҳри Яшнобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига раҳбарлик қилиб келаётган эди.
👉 https://kun.uz/kr/78346794
Kun.uz расмий канали | 214 831 |
| 20 | Путин Пашинянга шарт қўйди, Зеленский авиакомпанияларни огоҳлантирди | “Геосиёсат”
Бишкекдаги ШҲТ саммитида Путин Арманистонни ЕИ ва ЕОИИ ўртасида танлов қилишга чақирди, Моди эса Россия раҳбарига уруш инсониятни орқага тортаётганини айтди. Зеленский Россия ҳаво ҳудудини тўсиш кампанияси ҳақида баёнот берди. АҚШнинг Эронга ракета зарбалари оқибатида яна тинч аҳоли ҳалок бўлди.
Ортда қолган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафталигида.
📱 Telegram'да кўриш
📱 YouTube'да кўриш | 214 856 |
