uz
Feedback

Firibgarlarga uchmang! Telemetrio bunday kanallarni topadi va belgilaydi 👉 Belgini ko‘rmoqchi bo‘lsangiz, obuna bo‘ling 👈

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Kanalga Telegram’da o‘tish

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Ko'proq ko'rsatish

📈 Telegram kanali ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ analitikasi

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) O'zbek til segmentidagi kanali faol ishtirokchi. Hozirda hamjamiyat 43 776 obunachidan iborat bo'lib, Din & Maʼnaviyat toifasida 1 353-o'rinni va O'zbekiston mintaqasida 1 735-o'rinni egallagan.

📊 Auditoriya ko‘rsatkichlari va dinamika

невідомо sanasidan buyon loyiha tez o‘sib, 43 776 obunachiga ega bo‘ldi.

08 Oktabr, 2026 dagi oxirgi ma’lumotlarga ko‘ra kanal barqaror faollikka ega. Oxirgi 30 kunda obunachilar soni 4 005 ga, so‘nggi 24 soatda esa -104 ga o‘zgardi va umumiy qamrov yuqori darajada qolmoqda.

  • Tasdiqlash holati: Tasdiqlanmagan
  • Jalb etish (ER): Auditoriya o‘rtacha 17.88% darajada jalb etiladi. Nashrdan keyingi dastlabki 24 soatda kontent odatda umumiy obunachilar sonining 11.86% ini tashkil etuvchi reaksiyalarni to‘playdi.
  • Post qamrovi: Har bir post o‘rtacha 7 806 marta ko‘riladi; birinchi sutkada odatda 5 179 ta ko‘rish yig‘iladi.
  • Reaksiyalar va o‘zaro ta’sir: Auditoriya faol: har bir postga o‘rtacha 125 ta reaksiya keladi.

📝 Tavsif va kontent siyosati

Muallif resursni shaxsiy fikrni ifoda etish maydoni sifatida ta’riflaydi:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Yuqori yangilanish chastotasi (oxirgi ma’lumot 09 Oktabr, 2026 da olingan) sababli kanal doimo dolzarb va katta qamrovli bo‘lib qoladi. Analitika auditoriya kontent bilan faol hamkorlik qilishini, uni Din & Maʼnaviyat toifasidagi muhim ta’sir nuqtasiga aylantirishini ko‘rsatadi.

43 776
Obunachilar
-10424 soatlar
+3527 kun
+4 00530 kun
Postlar arxiv
💥Қотил қизнинг қисмати Diqqat yangilik!!! Yopiq kanal ochildi. Atigi 15.000 soʼm evaziga siz u yerda toʼliq tugallangan hikoyani va sovgʼasiga yana bir hikoya oʼqishingiz mumkin!!! Murojaat uchun👇👇👇👇 @A_lixan @A_lixan

Шундай қилиб, кузатиш ва ўрганишлар натижаси амалиётда қўлланиладиган пайти келди. Бир ҳафта ўтиб, ҳафтанинг Сешанба куни эрталаб ҳамма калония ходимлари бирин-кетин хизмат фаолиятини давом эттириш учун кириб келишмоқда. Изолятор назоратчиси ҳам икки кунлик дам олишни ўтказиб, бир суткалик хизматни қабул қилиб олиш учун калония КППсидан ўтди, бу ердан ходимларни тинтув қилиб ўтказишмасада, аммо бир қараб қўйишар шубҳали буюм пайқалмаса индашмас эди, масалан чўнтаклар қаппайиб турса, ёки ичдан бирор нима борлиги сезилгандагина тўхтатиб текширишлари мумкин эди. Кузатувдаги назоратчи КППдан саломлашиб ўтиб кетди ва навбатчилик қисми томон юрди. Азамат уни навбатчилик қисми ичида ҳибсга олишни режалаштирган эди, чунки уни ичкарироқда ушлашга изоляторга кирадиган икки эшик халал берар эди, чунки ходимлар ва ҳарбий зобит эшикни очгунча, назоратчи яшириб олиб келган нарсасини яширишга улгуриши ва операция барбод бўлиши мумкин эди. Кузатувдаги назоратчи навбатчилик қисмига кирди ва у ердагилар билан саломлашиб, сменани қабул қилиб олиш учун қайд дафтарига имзо чекаётган пайтда Азамат бошчилигидаги тезкор бўлим ходимлари, тепасига "дежурная часть" деб ёзиб қўйилган эшикдан отилиб киришди, уларнинг бирини қўлида видеокамера бўлиб ўтказилаётган операцияни тезкор тасвирга туширар эди. Уларни кириб келиши одатий кириб келишга ўхшамаганлигидан ходимлар ҳеч нарсага тушунмай ҳайрон бўлсалар, изолятор назоратчисининг эса юраги шув этди. - Ҳеч ким жойидан қимирламасин, ҳеч ким чиқмайди ва кирмасин, хизмат текшируви ўтказилмоқда, - баланд овозда янгради Азаматнинг овози. У дарҳол изолятор назоратчисининг рўпарасига келди ва расмий буйруқ оҳангида шундай деди: - Калония изолятори назоратчиси сержант Киргизбаева хизмат текшируви юзасидан чўнтакларингиздаги бор нарсани стол устига қўйишингизни сўрайман. - Нима, нега бунча ваҳима қиласиз Азамат ака, мана нима ҳам бор ****, - деб ўзини тутишга уринди у ва формасининг чўнтакларидан дасрўмолча, бир сиқим пул, сигарет ва унинг ёндиргичи, икки-уч дона сақич ва хизмат гувоҳномасини олиб кўрсатилган стол устига қўйди. Албатта у марихуана гиёҳванд моддасини олиб стол устига қўймаслиги кундек равшан эди, шу сабабдан Азамат ёнида турган бир ходимига имо қилганди, у навбатчилик қисми ёнидан ўтиб кетаётган бир аёл назоратчи ва махкумани навбатчилик қисмига кириши сўради. Махкума гувоҳликка аёл назоратчи эса Киргизбаевани тинтиш учун керак эди. - Хизматчилик сизни тинтиб кўришимиз керак, айтингчи ўзингиз билан калония ҳудудига таъқиқланган нарса-буюм олиб келганингиз йўқми , агар шундай нарсалар бўлса тақдим этинг ва бу инобатга олинади, ўз ихтиёри билан топширди, деб ёзилади протоколга, - деди Азамат назоратчига дона-дона қилиб қоидага кўра.

Азамат аёли билан етаклашиб фарзандлари олдига кирди, дадасининг ёмон кайфиятидан кўзчалари жовдираб турган қизалоқлар энди уни жилмайган ҳолатда кўриб қувониб кетишди. Азамат ҳамма хаёлларни эшикдан ташқарида қолдириб жилмайиб кириб келди. У қизчаларини бағрига босди, эркалади, юз-кўзларидан ўпди, бироз улар билан ўйнади, улар учун гиламда от бўлди, орасида бир ёшгина фарқ бўлган қизчалар талашиб-тортишиб, қувнаб-қийқиришиб "от"га миниш учун сакрашар эди, уларни бир четда жилмайиб кузатиб турган аёл бахтли эди, унинг кўзларида ҳаётдан мамнуният ва шукроналик хисларини пайқаш учун зукколик ҳам шарт эмас. Орадан бир ойлар вақт ўтиб, Азаматнинг ходимлари у буюрган махфий иш бўйича барча маълумотларни тўплаб унга тақдим этишди. Изоляторга киритган махфий хабарчиси ҳам ёлланган махкумалар ҳақиқатда ҳам наша чекишини ва қайерга беркитишини, ўзи ҳам улар билан бир-икки марта бу зормандани таъмини кўрганлигини изоляторга текширув учун кирган тезкор бўлим ходими орқали етказди. Изолятор назоратчиси ортидан махфий кузатувга тушган катта лейтенант унвонли ходим ҳам объект қайерга бориши, кимлар билан учрашишларини кузатиб бир ой деганда мана у марихуана моддасини кимдан сотиб олишини аниқлади, айнан шу ҳақда Азамат туман милициясига рапорт орқали мурожаат этиб, ўша шахсни ҳам қўшимча кузатувга олишларини сўраганидан кейин, ўзаро келишган ҳолда операция режаси ишлаб чиқилди.

Нега мен бунча азобга гирифтор бўлдим, нега" деб ўз-ўзига савол беради палатада ёлғиз ўй сураётган Мавжуда. "Чунки мен гуноҳ қилдим, оғир гуноҳ, мен одам ўлдирдим, тағин ўз эримни ўлдирдим, уни ўлдирмасдан ҳаммасини айтиб берганимда шу азоблар бўлмасмиди бошимда, ҳа балки бўлмасди, аммо менинг ор-номусимчи, у қиморбоз эрим мени жавобимни берар эди, мени маҳлуқлар қучоғида қолганимни ҳамма эшитар эди, одамлар мени бармоғи билан бигиз қилиб қўрсатар эди, мени қайси эркак ўзига раво кўрган бўлар эди, бормиди шундай мард эркак, аммо ҳозирчи эрини ўлдириб қамоқдан чиққан аёлни қайси эркак қабул қилади, ҳеч қайси, тўшакка тортиши, эрмак қилиши мумкин холос, демак ўша маҳлуқларнинг хирси қониши эвазига менинг бутун умрим тикилди, эрим мени қўшиб келажагимни ҳам қиморга тикиб кетди, нафратланаман эркак зотидан", деб миясида шу хаёлларни такрор-такрор айлантирган Мавжуда ўрнидан туриб палатанинг деразасидан ташқарига боқди. "Қасос, мен қасос олишим керак, ҳаммасидан, ҳаммаси учун қасос олишим керак, аммо қандай, қандай қилиб, шу ҳолимдами, орадан 16 йил ўтибми, бир ўзимни кучим етадими у маҳлуқларга, демак ўйлаш керак, ҳали ўйлаш учун вақтим етарли". Мавжуда охирги гапларини овоз чиқариб айтди ва жойига қайтиб ётди. Худди шу онда Азамат ҳам ўз уйида эди ва у ҳам хаёлларга берилган кўйи дастурхон бошида ўтирар, жуфту ҳалолининг, "дадаси овқат совиб қолаяпти, бунча ковладингиз олинг", дея мулойим меҳрибоннамо қилаётган такрорий илтифотлари таъсиридан хаёли тўзғиб кетар ва яна қўлидаги қошиқ билан ўзи суйган маставани ковлашда давом этар эди. Отасини казарма сабабли бир неча кун кўрмаган икки ширингина қизалоқлари ҳам дадасининг кайфиятсиз ўтиришидан чўчиб шўхлик қилмасдан жимгина овқатланишар, қараб-қараб қўйишар эди. Азамат чала-чулпа овқатланиб, ҳовлига чиқди, тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олди. "Ҳиссиётларимни жиловлашим керак, ҳаммаси ўтиб кетган, ортда қолган, ўша пайтда ёшлигимизда ўзгартиришнинг иложи бўлмаган ҳаётни эндига келиб умуман ўзгартиришнинг иложиси йўқ, аммо уни ҳамон севаман, нима қилиш керак" дея ўйга ботган Азамат ортидан хотини келганини ҳам сезмай қолди. - Дадаси, ишингизда бирор кўнгилсизлик бўлдими, паришонсиз? - деди аёл эрининг елкаларини оҳиста уқалаб. - Йўқ, йўқ шунчаки чарчаганга ўхшайман, ўтиб кетади, биласан байрамда узлуксиз ишладик, - деб қўя қолди хотини келиб ўйлари тумандек тарқаб кетган Азамат. - Вой дадажониси-ей, ишингиз ҳам оғир сизни, одамни руҳиятига таъсир этадиган иш, киринг дам олинг бу ерда турманг, - деди хотини унинг қўлларидан торти

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

деб у билан бир хонада тунай бошладим. Ҳар сафар ухлаб қолардим, тунги шарпани фақатгина чиқиб кетаётганда кўрардим. Қизиқишим эса тобора ортиб борарди. Жиянимга тунлари қараб турган аёл кимлигини билишни жуда-жуда истардим, аммо шу билан бир қаторда, бировга айтишга нимадир тўсқинлик қиларди. Ўша куни ухламасликка аҳд қилдим. Кута бошладим. Тонгга яқин уйқу устун келганди. Қандайдир шарпадан уйғониб кетдим. Яна аёл эшикни ёпиб чиқиб кетаётганига кўзим тушди. Ўзимда куч топиб, ўрнимдан турдим-да, эшикни очиб ҳовлига қарадим. Аёл шарпаси боғ этагидаги дарахтзор томон кетарди. Аста айвонга ўтдим, қандайдир куч менга далда бера бошлаганди. Айвондан пастга тушмоқчи бўлганимда аёл тўхтади. Мен ҳам айвон четида тўхтаб турардим. Аёл аста ўгирилиб, «Ҳеч ким билмаслиги керак», дегандек кўрсаткич бармоғини лабларига босди. Шундагина аёлнинг юзини кўрдим. Тунлари жиянимнинг олдига келаётган инсон опам эди. Бу воқеага анча вақт бўлди. Ёдгорбек катта бўла бошлаганда, аниқроғи, овқат ейишни ўрганганида опамнинг руҳи келмай қўйди. Шундагина мен опам тунлари боласини эмизиш учун келаётганини англаб етдим. Лоланинг ҳикоясини САЛОҲИДДИН ёзиб олди. («7 Мўъжиза» хазинасидан) ༺🌺༻🌸༺🌺༻

#ДАХШАТ РЕАЛ ВОҚЕА Бизда номаҳрам эркаклар билан юрган қизларни турли хил қийноқ йўллари билан ўлдиришади. Ҳайрон қолишингиз мумкин, лекин бу ҳақиқат. Мен шундайлигини билсам-да, бир йигитга кўнгил қўйдим. Мен севган йигит ҳам шу қоидани жуда яхши биларди. Бир куни у мени далага чақирди. Ҳақиқий дахшат эса ўшанда бошланди. Далада мени висол онлари эмас...Гўё бир ланат кутиб турар..Оёқларимни силаётган қоллар тасиридан ихтиёрсиз ҳаяжонда қоларканман..Зарб билан сонимга пичоқ санчилди. Менга пичоқ санчган эса...

❗️❗️ FARZANDINGIZ BOSHIDA IKKITA AYLANA BO‘LSA....                ❗️❓Kimning o‘g‘il farzandining boshidagi aylanasi ikkita  bo‘lsa 2ta xotin oladi                ❗️❓Kimning qizining boshidagi aylanasi ikkita bo‘lsa 2marta turmushga chiqadimi...❓

✒️Боласини эмизган арвоҳ. Ҳаммамиз қувончли воқеани кутиб турган бир пайтда оиламизга қайғу оралади. Опам фарзандини дунёга келтирди-ю, оламдан ўтди. Кутилмаган жудолик бизни ларзага солди. Айниқса,тўнғич фарзандини кутиб юрган поччам учун бу айрилиқ оғир эди.Маросимлар ўтгандан кейин ҳам поччам чақалоққа қайрилиб қарамасди. Севган инсонининг ўлимига гўёки шу чақалоқ сабабчидек, хушламай қараб қўярди. Набирамда нима айб? тушунтирди онам. Қизимнинг пешонасига шу тақдир битилган экан, кўнмасдан ўзга чорамиз йўқ.Лекин ҳеч қандай тасалли поччамга таъсир қилмасди. Оқибатда онам Ёдгорбекни уйга олиб келди-да,«Қизимдан қолган ёдгорим», дея қарай бошлади. Тунлари Ёдгорбек тинимсиз йиғлаб чиқарди.Онам шўрликка ҳам оғир эди. Кунларнинг бирида онамга раҳмим келганидан хонага ўтиб бордим. Ойижон,бироз дам олинг, бунақада касалланиб қоласиз, дея кўзлари юмилиб кетаётган онамнинг ёнига ўтирдим. Ёта қолинг, ойи. Билмадим, бола ҳам онасидан айрилганини тушуняптими дейман, тинимсиз йиғлайди, кўз ёшларини артди онам.Унга ҳам осон эмас, катта бўлганда онасининг уни туғаётган пайтда бу дунёни тарк этгани пешонасига тамға бўлади. Онам чақалоққа ачиниб қараб қўйди-да, аста ёнбошлади. Ёдгорбек кутилмаганда жимиб қолди. Ўрнимдан туриб, унинг каравотига яқинлашдим. Чақалоқ шифтга тикилган кўйи ётарди. Кутилмаганда чироқ ҳам ўчди. Гўдак ҳали ухламагани учун шам ёқдим. Хона четида ётган онам толиққанидан ухлаб қолганди. Бирдан эшик очилиб кетиб, шамол шамни ҳам ўчириб қўйди. Қандайдир ғалати, англаб бўлмас қўрқув бутун вужудимни чулғаб олганди. Хонанинг бурчагига бориб, кўзларимни юмиб олдим.Шу пайт қандайдир шарпа пайдо бўлгандай туйилди. Қўрққанимдан кўзларимни оча олмасдим. Ёнгинамдаги кўрпачани олиб, устимга ёпдим. Негадир чақалоқ тинчиб қолганди.Бир томондан жиянимга бир нима бўлмасайди, деган ҳадик ҳам бор эди. Бу ҳолатда узоқ туролмасдим, хонада нима бўлаётганини билиш истаги қўрқувдан ҳам устунроқ эди. Аста кўрпачанинг бир томонини очиб, чақалоқ ётган томонга қарадим.Не кўз билан кўрайки, бир аёл Ёдгорбекни қучоғига олиб, эмизиб ўтирарди. Яна кўрпачани устимга тортиб олдим. Орадан қанча вақт ўтгани ёдимда йўқ. Ўзимни қўлга олиб, хонага кўз югуртирдим. Аёл шарпаси аста-секинлик билан эшик томон ўтиб борарди. Аёл чиқиб кетаётганда эшикни ёпди ва шу ондаёқ чироқ ёнди. Тунда бўлиб ўтган воқеадан қўрқиб кетгандим. Онам уйғонганида хона бурчагида ўтирганимни кўриб, ҳайрон бўлди. Тинчликми, Наргиза? — деди менга тикилиб. — Рангингда ранг қолмабди, қизим. Нима бўлди? Сўнг у жавобимни ҳам кутмасдан, хавотир билан ўрнидан турди-да, Ёдгорбекнинг каравотига яқинлашди. Чақалоқ ухлаб қолганини кўргач эса хотиржам тортиб, яна менга ўгирилди. Бирор нимадан чўчиган кўринасан, — деганча ёнимга келиб ўтирди онам. — Ёдгорбек ҳам ухлаб қолибди. Бошқа кунлари эрталабгача тинчимасди. Тундаги ҳодиса ғайритабиий, жуда қўрқинчли бўлса-да, онамга бу ҳақда гапирмадим. Кундузи ўзимда куч топа олдим. Энди қўрқув ўрнини қизиқиш эгаллаб олганди. Тунда жиянимнинг олдига ким келаётганини билиш ҳисси ҳамма нарсадан устун бўлиб туйиларди. Ойи, бу кеча Ёдгорбекка ўзим қарайман, бемалол ухлайверинг, анча кундан бери оромингиз йўқ. Набирам кам ухлайди, толиқиб қоласан-да, қизим, — менга ачинди онам. — Балки, навбат билан қарармиз. — Шарт эмас, ойижон, — тинчлантирдим мен. — Истасангиз, ўз хонангизда ётаверинг. Керак бўлсангиз, чақираман, ён томондаги хонадасиз-ку. — Ҳа, майли, қаттиқ ухлаб қолмагин яна, — огоҳлантирди онам. — Чақалоқ кўп йиғласа ҳам яхши эмас, толиқиб қолади. Онам шу куни ўзининг хонасига ўтиб ётди. Кундузи қўрқув чекинган бўлса-да, тун пардаси яна мени ҳаяжонга сола бошлади. Ёдгорбек каравотига осилган шилдироқни ўйнаб ётарди. Анча вақтгача кутдим, ўтган кундаги шарпадан дарак бўлмади. Уйқу устунлик қилиб, кўзларим юмилди. Ярим кечада эшик ёпилганидан уйғониб кетдим. Шарпа чиқиб кетаётганди. Ўрнимдан туриб, Ёдгорбекнинг каравотига яқинлашдим. Чақалоқ ҳамон ўйнаб ётарди. Кўзлари нимадандир миннатдор тарзда ёниб турарди. Кейинги кунлар ҳам жиянимга мен қарайман,.

+2
✂️🪡🔠🔠🔠🦋🔠🔠🔠🔠🔠 Kursiga 3 kunlik chegrma🦋 Ko’plab qizlar iltimosiga binoan 🫶 Qo’l bezak bilan daromadinggizni 😞Barobar ga oshiring 🔠-🔠-🔠-- Oktabr kunlari 🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 +Diadema kursiniham qo’shib beraman 🎁 Darslar sizda bir umirga qoladi ✅ 10 ta joy bor tezroq o’z o’rninggizni band qiling🥰🪡igna bilan go’zalliklar yaratamiz Narxni bilish uchun manga yozing O’quvchilarim hozr daromadda💸✨🫢🫠 @zinnura O’quvchilarim otzvlari ⬇️⬇️⬇️ https://t.me/+-OQxQH14JsVkMDg6

нажасини Қуръонга суртишлик, Қуръонни тепишлик, Қуръон варақларини буклаб иштон ичига тиқиб юришлик (таҳорат латта қўйгандек қўйиб юришлик) ва ҳаказо...Агар буларни қилмасалар улардан кучли фолбин, сеҳргар чиқмайди. Қуръон билан, дуолар билан фол очаётган кимсаларга ишонманг! Улар кўзбўямачидирлар. Улар каззобдирлар! Улар фирибгардирлар! Фолбинлик қилаётганларнинг ҳаммаси шу йўлдан юрганлар. Ўз-ўзидан фолбин бўлиб қолмаганлар. Қалбида марази, нифоқи (мунофиқлик аломати) бор кишилар осонликча фолбин бўладилар. Жинлар ҳам яхши билишади ким билан ишлашни... Умид ўзини анча ўнглаб олди. Бошидаги оғриқ ҳали ҳам бор, лекин олдингидан анча яхши...Уни устига август охирлаб қолди. Ўқиш бошланади... Нигора Умиддан хабар олиш учун телефон қилди. Телефонни Умиднинг ўзи кўтарди. Нигора ҳурсанд бўлиб, кетди. Агар бемалол юраётган бўлса, яхши бўлиб қолган бўлса келишини илтимос қилди. Умид бирпас айланиб келиш баҳонаси билан Нигоранинг уйига кетди. Умид келгач, уни кўрган Нигора ундаги оз бўлсада, яхши томонга ўзгаришни сезди. Умидга онаси билан биргаликда чой тайёрлади. "Томоғим иссиқда қақраб кетди...Совуқроқ нарса борми ичишга...", сўради Умид. Нигора музлаткичдаги колани олиш учун ошхонага кириб кетди... (давоми бор...) Зулфия Махмуд

✒️Аёлнинг ватани унинг эридир..... Эрим ҳар куни ишга кетиш олдидан, онаси типратикан учадими, дейди. Мен эса, ҳа, дадаси албатта учади, лекин сал пастроқ учади, дейман. Сутчи, унинг ранги оқми қорами, агар сиз оқ десангиз оқ қора десангиз қора дейман. Бу сўзлар менинг яқин дугонамнинг иқрори. Аввалларига ундан жаҳлим чиқарди, нима ўзингни мустақил фикринг йўқми, эрингга типратикан ҳам учадими, сутнинг ранги қора эмас оқ, деб айта олмайсанми, дер эдим. У эса, эрим ҳам, мен ҳам фитратан биламиз типратиканнинг учмаслигини сутнинг ранги оқлигини, аммо бу менинг итоатимнинг рамзий белгиси, деди у бир куни. Аёллар ўзи табиатан шикоятчи ва ношукурроқ бўлади. Уч тўрттамиз йиғилиб қолсак буни исботлашга ҳожат қолмайди. Бир куни бир дугонам эридан шикоят қилиб қолди. Эшитганларнинг кўпчилиги, ажраш шу эрингдан, қўлингда гулдай ҳунаринг бор, битта ўзинг ҳам эплай оласан рўзғорни,дейишди. Аммо мен уларнинг фикрига қўшила олмадим. Унга ўз фикримни айтиб қўя қолдим: Сенга ажраш, деяётганларнинг ҳаммасининг эри бор, улар эрларидан ажрашиб кўрмаган. Гуёки боши йўқ танага ўхшаб қоласан. Ҳунар эр ёки ота бўлмайди. Биласанми сен ҳозир манзилни йўқотиб қўйдинг, ўзи шикоят қилишимиз керак бўлган манзил бор. Бир марта эримдан шикоят қилиб беш ой ҳаловатимни,итоатимни йўқотиб қўйганман, ишонавер. Мен яхши эслайман бобом кўп номаъқулчиликлар қилар эди, аммо кечқурун уйга қайтганларида бувим уларни ювиб тараб ҳеч нима бўлмагандек яшаб кетаверишарди, дейди Сурхондарёнинг бир чеккасидан келган дугонам. Нима учун аёл эрталаб вақтли туриб эри ва болалари учун нонушта тайёрлайди? Оила бўлгани учун менимча. Чет эл сериаллари ва киноларида томоша қиламиз, хотин ўзи учун қаҳва тайёрлаб ичади эр ўзи учун. Хотин бўлиш осонми? Бу жуда қийин. Бу ўзини фидо қилиш дегани. Шунинг учун ҳам ер шарининг айрим ўлкаларида оила тушунчаси буткул йўқолиб кетмоқда. Европада яшаб юрган ўртоғим дабдурустдан қайтиб келди. Нега келдинг, ахир одамлар Европага орзу қилиб ета олмаяпти-ку,-дедим. У: “ Қизим 14, ўғлим 13 ёшга тўлди. У ерда 15 ёшдан кейин болалар ота-онасидан алоҳида яшайди. Болангни тергай олмайсан. Ҳар ҳафтада бир марта мактабида сўровнома тарқатишади. Ота-онанггиз сизнинг эркинлигингизга дахл қилмаяптими, агар шундай бўлса бизга мурожаат қилинг, биз сизни ҳимоя қиламиз, деган мазмунда. Ўша юртда бир ажнабий танишим саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди, сабаби ўсмир қизининг истакларига қарши чиққани учун”- деб жавоб берди. Бир дугонам Кореяда биттаси Туркияда, болалари уйда отаси билан қолган. Эр уйда хонанишин,албатта. Улар ишлаб пул топаётгандир, аммо пулдан-да қимматроқ нарсаларни йўқотаётганига ишончим комил. Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг турмуш ўртоғи Кибриё Қаҳҳор ўз хотираларида шундай ёзади: Ҳеч қачон исмимни айтиб чақирмаганлар. Бирга бозорга тушар эдик агар мен одамлар гавжум жойда йўқолиб қолсам, “Қанисиз? Қанисиз?” деб чақирар эдилар. Мана буни шарқона оила деб атайдилар. “Аёлнинг ватани унинг эридир”, дейилади илоҳий китобларимизда. Унинг ватани борми, демак масжиди ҳам бор. Оиласининг энг тўри унинг масжидидир. Масжидим ва ватанимдан айрилмаслик учун бемалол иқрор бўла оламан: Типратикан учади, сутнинг эса ранги қора.

Xonada 2 oʻgʻil 2 ota oʻtiribdi. Diqqat savol xonada nechchi kishi bor? Javobi👇

😃🙃😚🥲😉😉 😙😙😉😉🙃 -PREMIUM SIFAT ♥️ -INTIM KOSMETIKA🔞 -YOQIMLI PENUARLAR 💋 🔴PENUAR STORE -Minglab xonimlar tanlovi �
😃🙃😚🥲😉😉 😙😙😉😉🙃 -PREMIUM SIFAT ♥️ -INTIM KOSMETIKA🔞 -YOQIMLI PENUARLAR 💋 🔴PENUAR STORE -Minglab xonimlar tanlovi 🍷 🔴https://t.me/+31_edCB0sK1iYzg1 🔴https://t.me/+31_edCB0sK1iYzg1 🔴https://t.me/+31_edCB0sK1iYzg1

💕💕💕 DIL IZXORIM 💕💕💕 Har bir so‘zda mehr, har bir izhorda samimiyat! ❤️ Yaqin insoningizga aytolmagan eng go‘zal so‘zlar
💕💕💕 DIL IZXORIM 💕💕💕 Har bir so‘zda mehr, har bir izhorda samimiyat! ❤️ Yaqin insoningizga aytolmagan eng go‘zal so‘zlaringizni biz yurakka yetib boradigan, samimiy va unutilmas tabriklarga aylantiramiz. ✨ 🎁 Tug‘ilgan kun • Yubiley tabriklari 💖 Sevgi izhori • Uzrnoma • Tashakkurnoma 🎙 Audio & video tabriklar ✍️ Siz uchun maxsus yozilgan samimiy matnlar 🌸 Quvonchingizga so‘z, tuyg‘ularingizga ovoz bo‘lamiz! ✨ Oddiy tabrik emas — yurakdan yaralgan unutilmas izhor! 💕 Guruhimizga qo'shiling👇👇👇 https://t.me/+za3a-pPmQ582OTBi https://t.me/+za3a-pPmQ582OTBi

"ҚАЛБИ ЧЎЛОҚЛАРДАН ҚЎРҚИНГ..." (Ибратли воқеа ҳикоя) Қироати ҳам, овози ҳам гўзал бу йигит ўша пайтларда ўз юртида кўпчиликка танилган, тўй-ҳашамлар, илм мажлислари унинг қироатисиз ўтмас, қироат бошлаши билан даврадаги эркаклар қолиб, ташқарида куймаланиб юрган хотин-халаж ҳам ҳамма ишини ташлаб эшик олдига югуриб келар, ҳамма тиниб, сел бўлиб йиғлаб Қуръон тиловатини тинглар эдилар. Унинг овози ширали бўлиш билан бирга, ўзига хос дард билан, шикасталик билан қироат қилар, кичкинагина жуссасига нисбатан анча кучли бўлган ширали овози кўпларни мафтун этганди. Кўплар қатори уни ҳам...Қиз айни етилиб кўзга кўринган, совчилар тинмай келаётган пайти, лекин унинг кўнгли ўша қори йигитда, унинг овозидаги дард қалбига етиб борган...лекин буни қандай қилиб , қиз бола боши билан бировга айта олади? Бунинг устига у йигит..ногирон бўлса... Ота-онаси, яқинлари, айниқса акаси ҳеч қачон уни ногирон йигитга узатишга рози бўлмасликларини ўйлаб юраклари эзилиб кетар эди. Қандай қилиб уларга у йигитнинг қалби гўзаллигини, унинг Қуръонга бўлган муҳаббатини у тиловат қилаётганида қалбларга етиб боришидан ҳам тушуниш мумкинлигини, мана шундай қалбли инсон билан у албатта бахтли бўлишига ишонишини, Жаннатга етишиш учун ногирон бўлса ҳам Аллоҳнинг мўъмин, суйган бандасига умрини баҳшида қилишга тайёрлигини айта оларди?... Лекин барибир умид қилиб, дуо қилиб юрган кунларида, танишлари ўша йигитнинг уйланмоқчи бўлганини ва унга мана шу қизни таклиф қилишганининг ҳабарини етказишди. Субҳаналлоҳ! Аллоҳ қалблардаги яширин нарсаларни билгувчи ЗОТ! Йигитдан совчилар келди...бироқ, қиз кутганидек акаси ва бошқа қариндошлар бу никоҳга қарши чиқишди. Қизнинг рози эканини эшитганда эса аканинг фиғони кўкка етди. Акаси йигит билан кўришгач кейин бир қарорга келишларини айтилди...Жаҳл устида йигитнинг уйига борди ва " Қайси ақл билан ўзингиз икки оёғи йўқ чўлоқ бир йигит бўла туриб, менинг гулдек, соғлом синглимга совчи қўйишга журъат қилдингиз?! Наҳотки, ўзингизга шунчалик ишонсангиз, синглимни бахтли қила олишга кўзингиз етадими шу аҳволингизда?..." ва ҳоказо... Йигит аканинг гапларини бўлмасдан, диққат билан, бошини эгиб тинглади...Ака гапини тугатгач, энди, кетишга чоғланганда йигит бошини кўтариб унинг кўзига тик қараб: "Ака, сизнинг ҳолатингизни жуда яхши тушуниб турибман, синглингизнинг келажаги учун қайғуряпсиз. Тўғри, оёқларим чўлоқдир, лекин қалбим эмас! Мен синглингизни бахтли қилишимга ишонаман!...Сиз мен кабилардан қўрқманг, ҚАЛБИ ЧЎЛОҚЛАРДАН ҚЎРҚИНГ!..." Тўй бўлди...Аллоҳнинг муҳаббати билан тўлган қалблар бир-бирига боғланди...Ширин-шакар фарзандлар дунёга келди. Ҳар сафар ака, синглисининг хотиржам, бахтдан порлаб турган юзига қараганида "жаннати аёл"ни кўргандек ҳис қиларди ўзини, ўшанда энг машъум хатога йўл қўйиши мумкин бўлганини ўйлаб ҳижолат тортар, йигитнинг бир оғиз сўзи билан қалбини юмшатган Аллоҳга ҳамд айтар эди... 📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚

#Бўлган_воқеа Йўқчилик сабаб ота-онамни аранг кўндириб чет элга икки дугонамнинг ёнига ишлашга кетдим. Аммо алданганимни борганда билдим. Улар мени ички аъзоларимни аллақачон донор сифатида пуллашиб бўлган экан. Уларга тиз чўкиб ёлвора кетдим: - Агар ҳохласанг бошқа йўли бор! Фохишахонага ишга кирасан! Ишлаган пулинг эса бизга қолади!-деди улар важоҳат билан. Мен ўлимдан қўрқиб мажбур рози бўлдим. Биз фохишахонага етиб келганда қалтираб биринчи мижозни кута бошладим. Шунда бир чол ва ўрта ёшли аёл хонага кириб келди. Чолку майли, аммо аёлга нима бор. Уларнинг мақсадини билиб қичқириб юборай дедим. Чунки улар...

ИЗТИРОБ МУАЛЛИФ: Назли ФИНАЛ 102 Беҳрузнинг онаси саҳардан тайёргарликни бошлади — Тинчликми, ойи? — Кетаман, Озодани ҳам олиб кетаман ва сенам кетасан — Лекин, келинингиз-чи? Унга нима деймиз? — Энди эсинга келдими? Бечора келиним биларди ёқтирмаслигингни, мени деб яшаб келаётганди, шарманда қилдинг мени, бу ердаги ғавғоларни билгач, ота-онасини чақиртирибди набирамни олибди-ю, бутунлай Бразилиядан кўчиб кетибди. Ажрашишга арзиа ҳам ташлаб қўйибди. Биласан отасини бир деганда сендан ажраштиради қизини. — Ойи, ахир мен ҳаммасини ҳал қилмоқчи эдим-ку Беҳруз бир-иккита режалар ўйлаб қўйганди — Эндими? Энди кеч. Икки қизнинг уволига қолдинг. Озодани бу ерда қолдира олмайман, олиб кетаман, иккингизни никоҳлаб қўямиз даданг ҳам шу фикрда. Энди ғинг деб кўрчи, нима қилар эканмиз. — Ойи, ахир.. — Нарсаларингни тайёрла онаси сўнгги сўзини айтиб хонадан чиқиб кетди. 🍃🍃🍃   Ҳаяжон ила кутилган тўй... — Бу кунни қанча кутганимни биласанми? Шовқинда Софиянинг қулоғига иссиқ тафт ила айтилган сўз бутун вужудини титратди. Зулфиқор нимтабассум қилиб қиздан узоқлашди. Зулфиқор қанчалар хурсанд бўлмасин ота-онаси йўқлиги қалбини тирнарди. Даврларда ўйнаб юришини жуда хоҳлаганди. — Шукур холам бор деди ичида тўй кунининг югур-югури борди-келдиси нафақат катталарни балки саҳна тўрида нечадир соатдан бери қимирламай ўтирган икки ёшни ҳам чарчатган эди...   — Сен менинг қўл етмас юлдузим эдинг, бугун ёнимдасан, порламоқдасан... тўй тугаб иккиси хонада қолганда Зулфиқор сўз қотди... қизнинг титроқ қўлидан ушлади — Сени бахтли қиламан, оддий гапдек қабул қилма, бугун берган сўзимни ўлгунимча эсимдан чиқармайман, сендан бошқа аёл демайман, сен қуёшимсан бирдонагина... — Менга ишонсанг бўлди, доим елкадош бўлиб ёнимда турсанг бўлди, сизга ишонаман десанг бўлди. — Сизга ишонаман, Аллоҳ берган умрим давомида фақат сиз дейман — Севаман сени пешонасига босилган иссиқ тафт бутун умр эсда қоларлик кўринмас из қолдирди... Тугади