en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe 👈

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Open in Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

Channel ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 43 297 subscribers, ranking 1 367 in the Religion & Spirituality category and 1 765 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 43 297 subscribers.

According to the latest data from 11 October, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by 4 933 over the last 30 days and by 0 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 16.86%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 12.08% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 7 365 views. Within the first day, a publication typically gains 5 274 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 117.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 12 October, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Religion & Spirituality category.

43 297
Subscribers
No data24 hours
-1557 days
+4 93330 days
Posts Archive
💥Қотил қизнинг қисмати Diqqat yangilik!!! Yopiq kanal ochildi. Atigi 15.000 soʼm evaziga siz u yerda toʼliq tugallangan hikoyani va sovgʼasiga yana bir hikoya oʼqishingiz mumkin!!! Murojaat uchun👇👇👇👇 @A_lixan @A_lixan

16 ёшимда мен ўзимдан 10 ёш катта боладан хомиладор бўлиб қолдим,у буни эшитиши билан мени ташаб кетди. Менинг ёнимда фақат онам қолганди у ногирон эди дадам бизни 2 ёшлигимда ташлаб кетганди. Мен фарзандимни дунёга келтирдим шундан кейин менда муаоммалар юзага кела бошлади пулим йўқ ҳаттоки овқатга сариқ чақа ҳам қолмади. Охири чидай олмадим бола ухлаёткан пайтда мен кечқурундан ишлашга қарор қилдим Мен беҳаё аёллар сайтига кириб расмларим ва номеримни қолдирдим орадан 15 дақиқа вақт ўтмай менга қўнгироқ келди овозидан у эркак жуда катта гавда эгаси эканлигини билдим ва бугун тунни мен билан ўтказишни сўради мен хурсанд бўлдим чунки у таклиф қилган пулга мен 2 ҳафта бемалол қийналмай яшашим мумкин эдида Мен айтилган манзил бўйича уйга келдим эшикни очдим ва қўрқув билан жойимда қотиб қолдим чунки...🚷 👉ДАВОМИНИ ЎҚИНГ👈

Билмадим, Худо бергани, майли ўғилми қизми менга барибир, - деди Мавжуда. - Тўғри қизим, фарзандни Худо беради ўғилми, қизми шукур қилиш керак, айримларга ҳайронман шуни ҳам муҳокама қилишади, ахир фарзанд Аллоҳнинг инъомику, мана мен неча йиллардан буён шу касбдаман аммо менинг фарзандим йўқ, ҳар куни чақалоқ кўраман, ўзимга эса бу армон, шунинг учун шукур қилинг сиз ҳам, - деди шифокор аёл. Шифокорнинг айнан Мавжудага бу сўзларни айтиши бежиз эмас, чунки у билади Мавжудани бу ерга қайердан олиб келишди ва қайерга олиб кетишади. - Барибир қизиқиб кетаяпман, илтимос жон опа айтинг, у ўғилми ёки қизалоқ, - деди Мавжудани сабри чидамай, ётган жойида бошини сал кўтариб, кўкраклари ўртасидан бошчаси кўриниб турган норасидасига қараб-қараб. - Вой қизим-ей, гап билан бўлиб сизга ҳали буни айтмадимми, вой ман ўлай, ўғил қизим, ўғил фарзанд кўрдингиз, ана чўччисини ҳам кўрсатайми, - деб шифокор кулганча гўдакни қўлига олиб Мавжудага кўрсатдида, уни ўраб, ҳамшираларга берди. Мавжудани палатага ўтказишди. Шифокор аёл атай уни 5 кун шу ерда қолиб, назоратда бўлиши керак деб қоғоз расмийлаштирди. У доим аёллар қамоқхонасидан келтирилган аёлларни кўпроқ кунга олиб қолар, ҳамшираларга ҳам тайинлар эди, яхши қаранглар деб ва ўзи ҳам елиб-югуриб, бошқа аёлларни овқатидан бўлса-да олиб махкума аёлларни оғзига тутар эди. Азамат эса Мавжудага ва чақалоққа зарур нарсаларни ҳаммасини ўзи олиб келиб турди, чунки у ҳам икки марта ота бўлган, ҳа бир сафар кичик қизи дунёга келганида командировкада бўлган бўлса-да, ҳар холда ҳозир нима зарурлигини у яхши билар эди. У чақалоққа ҳар хил кийимчалар ва Мавжудага зарур ҳамма нарсани сотиб олиб, ҳамшира қизларга олиб келиб берди. *** Мавжуда она бўлди. У бутун ғам-ташвишларини, ўтган аччиқ қисматини ҳам унутди, дунёга келган фарзанд унга мана шундай инъом берди, у қайердалигини ҳам унутди, бутун меҳрини, бор яхши хислатларини гўдагига улашди. Тиббиёт бўлимининг она ва бола қисмида қонун доирасида яратилган шаройит ва Азаматнинг мунтазам хабар олиб туриши унга анча далда бўлди. 1991-йилда Ўзбекистон мустақил давлат деб эълон қилингандан кейин аёллар қамоқхонасида катта ижобий ўзгаришлар бўлди, энди махкумаларга яратилган шаройитлар анча яхшиланган улар асосан тикувчилик цехи ишларига жалб этилар, бошқа оғир меҳнат турлари бекор қилинди. Қамоқхона секторларга ажрати

асмийлаштиришди, бу қоғозларга кўра унга ҳамроҳлик қилувчи тезкор бўлим ходими жавобгар бўлиб, назоратчи махкумани назоратда ушлар эди. Келтирилган навбатдаги ҳужжатга имзо қўяётган Азамат қоғозда "Насруллаева М" деган исм-фамилияни ўқиб, шошиб қолди, у бирор ходимини ҳамроҳликка ёзиб жўнатиши керак эди, "жавобгар ходим" деган жойига ўз фамилиясини ёзди-да, навбатчилик қисми ходимига "машинани тезлат, ўзим бораман" деб ўрнидан турди. Зумда Мавжудани машинага чиқаришиб, туғуруқхона томон йўл олишди. Мавжуда дард ичида бўлса-да Азамат унинг ёнида эканидан анча хурсанд ва кўнгли жойида эди, унингча худди турмуш ўртоғи бирга кетаётгандек туюлар ва у бу ҳисдан завқланар эди. Мавжудани кўзи ёриди, ўша куни туғуруқхонага етказилгандан кейин ярим тундан ўтиб, у фарзандли бўлди. Бу дунёга келганини ҳаммага билдириб қўяётгандек чақалоқ чинқириб йиғлади, унинг киндигини кесишди, артиб, қуритишди ва Мавжуданинг қорнига қорни билан ётқизиб қўйишди. Айтишларича, айнан шу лахзада онанинг меҳри болага ўтар экан, ҳозиргина туғилиб совқотган норасида онасининг иссиқ ва қайноқ бағрида ором олар экан. Гўдак анча тетик чиқиб қолди, у тинмай типирчилар, бошчасини кўтариб Мавжуданинг кўкракларига интилиб, тинмай оғзини очиб ёпар, унинг биринчи қилиқчасидан терлаб ҳамма жойи нам бўлиб кетган Мавжуда завқ олар эди. - Табриклайман қизим, - деди уни туғдирган ёши улуғроқ шифокор аёл. - Бу нечанчи фарзандингиз, жуда осон қутулдингиз, яхши бўлди, - деб қўшимча қилди у. - Бу биринчиси, ҳа бу менинг илк фарзандим, - деди кўзларидан ёши сизиб Мавжуда. Аммо бу кўз ёшлари илгарига оққан дарё-дарё кўз ёшлардан кескин фарқ қилиб бу севинч ёшлари эди. - Ҳаа биринчиси денг, ўғил бўлишини истаганмидингиз ёки қизалоқ, - деди шифокор гўдак йиқилиб кетмаслиги учун уни ушлаб туриб.

Бугунги кун ҳам ўтди, бугунги байрамдан ярим кўнгиллар бироз бўлсада кўтарилди, аммо аёллар қамоқхонаси асираларининг бу шод кунда фақатгина юзлари кулар эди холос, бу кўзларга тикилсангиз унинг туб-тубигача кўра олсангиз не-не аччиқ қисматларни кўра олардингиз, уларнинг кўзлари мунгли, бу кўзлар кулмас эди, бу аёлларнинг ичига чироқ ёқса ёришмас эди, улар ҳам мана шундай байрамларда ўз оиласи, яқинлари даврасида бўлгиси келади, ҳаммада турфа тақдир, кимдирни фарзандлари зор кутмоқда, кимни ўз жуфти кутади ва кимларнидир ҳеч ким кутмаяпти, уларни ҳаётга бўлган қизиқишлари ҳам сўнгандек, уларга ёмон кўз билан қарашади, пешоналарига қора чизиқ тортилган, аммо улар ҳам аёл нозик ҳилқат, уларга ҳам озгина меҳр ва ширин сўз айтилиб, эътибор қаратилса жамиятда аёллар жиноятини қисман бўлсада камайтириш мумкин эди, ўйлаб қаралса бу ерда сақланаётган аёлларнинг ҳар бирини тақдирида, жиноятида эркаклар иштирок этган бўлиб чиқади, демак уларни тўғри йўлга бошлаш ҳам эркаклар қўлида экан. *** Калонияда кўзи ёрийдиган махкумаларни махсус машинада энг яқин туғуруқхонага элтишар, у ерда бир офицер ва бир назоратчи аёл ёнида қолар, кўзи ёригандан кейин эса яна қайтаришиб, қолган барча тиббий муолажалар тиббиёт бўлимида қилинар эди. 1989 йил июн ойида айни ҳаво нафас олиб бўлмайдиган даражада иссиқ бир кунда Мавжудани тўлғоқ тутди, уни текширган шифокор вақти етганини фахмлади ва навбатчилик қисмига хабар берди, улар калония бошлиғидан рухсат олишгандан кейин, бир-икки қоғозларни р

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Qotil qizning qismati!!! Kutayotganlar bormi???

Bilaman, semizligizdan atrofingizdagilar ko'p bora dilingizni og'ritgan. Qalbingizga og'ir botadigan so'zlar aytishgan, hatto
Bilaman, semizligizdan atrofingizdagilar ko'p bora dilingizni og'ritgan. Qalbingizga og'ir botadigan so'zlar aytishgan, hattoki turmush o'rtog'ingiz bilan munosabatingiz yomonlashgan😔 STOP! Endi sizda sog'lom ozish va qayta semirmaslik kafolati bor. Buning uchun bepul marafonimda qatnashing. Va 1 oyda cheklovlarsiz ozish usuli faqat vebinarda beraman 🔥 Qizlar ishoning hech afsuslanmaysiz Sinab ko’ramizmi? Hoziroq qo’shilib oling 👇🏻 https://t.me/+doWrHGquXq05ZGIy

💔😱 ХИЁНАТМИ ЁКИ ТУҲМАТ?! «Уни танимайман!» — дейди у… Аммо шубҳалар тобора кучаймоқда! 🤫 У ростдан ҳам бегуноҳми ёки ҳақиқатни яширяптими? 🔥 ҲАҚИҚАТНИ БИЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ? 👇 Давомини каналда кўринг! Обуна бўлишни унутманг! 💔

✒️КЕЛИНЛАР. Аёл етим қизни келин қилди. Отасиз, камбағал ўсгани билинди. Аслида ўғлида ҳам озроқ нуқсон бўлмаганда олиб бермасди. Начора. Келин бўлиб ҳам бир ўзига қараб чиройли бўлиб юрмади. Қараса ғаши келади. Қизлари ҳам "топган келинингизни, мол боқишга ярайди, олиб юргулик эмас" дейишди. Лекин ўғли билан аҳил бўлди. Иккита фарзанд кўрди. Бир куни қудаси келиб~кетгач, уйидан битта қадимги соф чинни коса йўқолди. Қидириб тополмагач келинини шу идишда онасига нарса бериб юборганликда айблади. Келин "кўрганим йўқ" деса ҳам ишонмади. Онасидан қолган эди. Жуда жаҳли чиқди. Ҳатто қудасини аччиқ устида уйидан қувиб чиқарди. Орадан анча ўтиб, косани синиғи ошхона шкафини орқасидан чиқди. Мулзам бўлмаслик учун, ўзи йиғиштириб ола қолди. Нима ҳам бўлди ю, келин бир куни аразлаб кетиб қолди. - Ўзи келмаса, болаларни олиб кел,- деб буйруқ берди ўғлига. Ўғил ҳам бориб на эри, на ўғли бор қайнонасини дарвозасини бир тепиб кириб, болаларини олиб қайтди. Икки кун ўтиб келинини ўзи шўппайиб кириб келди. Орадан бир йил ўтиб, иккинчи ўғилини уйлантирди. Коллеж дипломи бўлса ҳам ишли. Топармон тутармон. Тили ширин, ўзига қараб, иккита туғса ҳам қиздек юрадиган эди. Фақат... Фақат эри-хотин пенсия тушгач, пули қаёққа кетганини билмай қолишавергач пластикни, доим очиқ сочиқ ётадиган пуллар оёқ чиқариб қаёққадир қетиб қола бошлагач, пулларини яшириб қўядиган бўлишди. Қўл тутолмагач, дардинг ичингда бўларкан. Бу ёғи қўни қўшни дегандек. Оҳири бўлмади,гумонини ўғлига айтди. Ўғил ғазабланиб хотинига отлиқди. Келин аразлаб кетиб қолди. Катта ўғилга айтилган гапни кичигига ҳам айтилди. Бироқ, буниси ота онали, ака укали тўкис эмасми ўғил ўзи қайтиб келди. Камига бостириб бориб, ҳақорат қилишда, туҳматда айблаб ёзиб беришди. Келини бориб шифохонага ётиб олди. Аёл отни калласидек жарима ҳабарини эшитиб, муросага ўтди. Шу бўлдию кичик келин буларни нозик жойини билиб олди. Қўлини совуқ сувга урмай қўйди. Энди аёлни дарди ичида. Ўйда ўтириб "бир сўм пул топмайдиган", катта келин кўчиб кетган. Кичиги ишли бойвачча. Рўзғор ўзига қолди. Дала ишларига чиқиб пул топиб эрини ёнига кирган катта келин ҳар замонда келиб, уй ишларини қилишиб, нон ёпиб, уйларни "кўтариб" кетади.

​ХИЁНАТ... ​Охирги пайтлар эрим бутунлай ўзгариб қолди. Телефонига смс келса, пичирлаб гаплашадиган, мендан қочадиган бўлди.
​ХИЁНАТ... ​Охирги пайтлар эрим бутунлай ўзгариб қолди. Телефонига смс келса, пичирлаб гаплашадиган, мендан қочадиган бўлди. Энг алам қилгани — ўша сирли рақам яқиндагина эримнинг фирмасига ишга жойлашишига ўзим ёрдам берган, энг яқин бева дугонамники эди! ​Ичимдаги шубҳа ўтини ўчиролмай, бир куни тўсатдан ишхонасига бордим. Котибаси эримни архивга ҳужжат излаб кетганини айтди. Тўғри архив хонасига йўл олдим. ​Эшик яқинлашганимда ичкаридан келаётган ғалати, овозлардан юрагим чиқиб кетаёзди... Қўлларим титраб, эшикни аста очдим-у, даҳшатдан қотиб қолдим! У ерда эрим ва дугонам... 😱👇

💥Сеҳр. 9-қисм. Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥 Муроднинг ишлари битди. Учиб кетаверса ҳам бўлади. Лекин Умид: "Қачон кўришасан Нигина билан...?", деб ҳоли-жонига қўймаяпти. Ҳеч кўришгиси йўқ. Оёғи тортмаяпти. Ўша куни учрашувда нимасидир Муродга ёқмаган эди. Аммо нимаси? Овқатланиб ўтиришар экан, Мурод ота-онасига Нигина ҳақида оғиз очди. "Умидни қайнисинглиси боракан Нигина. Кўрган бўлишинглар керак. Мен бир марта сизларга айтмай учрашиб кўргандим. Нимасидир ёқмади. Умид мақтаб ётибди. Яна учрашиб кўрсаммикин деяпману оёғим тортмаяпти..." Муроднинг отаси қўлидаги пиёлани "тарс", этиб дастурхонга қўйди. Юзи қизариб, асабийлашиб кетди. "Учрашмасдан аввал бошидан айтишинг керак эди. Умидни эси жойидами? Ўзи куймагани етмагандай, бизни ҳам куйдирмоқчими? Нигорага уйлангандан бери, боши балодан чиқмаяптику. Синглим бечора ўша исқирт Нигорани орқасидан ўлиб кетдику. Умид эшшак кўр, кар. Хотини онасини тепкилаб ўтганда ҳам, бир оғиз гапирмаган. Ҳамма бало ўша Нигора келин бўлгандан бошланди. Энди бўлса ифлослар синглисини ҳам тиқиштиряптими? Учрашма, керакмас! Умидга ўзим тушунтираман! ", деди қўлига телефонини олиб. Умиднинг телефони жиринглаганда боласини кўтариб ўтирган эди. Нигора жавоб бермоқчи бўлиб, телефонни очиб: "Ало", деди. "Умидга бер!", деди салом-алик қилиб ўтирмасдан, сенсираб Муроднинг отаси Ўткир ака. Нигора чўчиб тушди. Телефонни тезда Умидга узатди. "Ўўв Умид! Ҳа, катта бола бўлиб қолдингми, ўзингча иш қиладиган? Муродни уйлантириш сенинг чекинга тушдими? Ҳали биз тирикмиз тушундингми? Муродни ғамини емай қўяқол. Ану қайнисинглингни пишириб егин! Онангни хотининг иккаланг бир қилиб, ўлдирдиларинг. Энди бизга навбат келдими? Қисиб, ўқишингни ўқиб юр. Агар жудаа қайнисинглингни эрга бергин келаётган бўлса, ўзинга ўхшаган бошқа бир ландовурни топиб бер тушундинга...?", дедию Умидни эшитиб ҳам ўтирмай, телефонни ўчириб қўйди. Умид тоғасининг муомаласидан қўрқиб кетди. Нигора ҳамма гапни эшитди. Бироз довдирадию ташқарига отилиб чиқиб, онасига қўнғироқ қилиб, янгиликлардан бохабар қилди. Онаси пинагини бузмай: "Ҳа, ўйлама Нигор! Сиқилма сутинг қочиб кетади. Ҳеч ўзингни бузма. Шунча одамни жойига ўтказиб қўйганман. Эрингни тоғаси чўт эмас!", деди бамайлихотир. Ўткир ака аввалдан жасур, қўрқмас киши бўлган. Гапи гап, сўзи сўз! Оёғини қаттиқ шамоллатиб қўйиб, бир йилгача юролмагач, Аллоҳга тавба-тазарруъ қилиб ёлворгандан сўнг, тузалиб яхши бўлиб кетган экан. Ўша-ўша намозларини канда қилмайди. Нафл намозларигача вақт топиб ўқийдиган бўлиб кетган. Ўткир акани нияти Муродга намозхон қиз олиб бериш. Неваралари, авлодлари намоз ўқигувчилар, Қуръон ўқигувчилар бўлишини хоҳлайди. Шунинг учун ҳам Нигинани эшитганда тепа сочи тикка бўлиб кетди... Бомдод намозига турган Ўткир ака, фарздан сўнг қўлини дуога очди: "Роббим шайтоннинг шарридан паноҳ сўрайман. Бизга ҳийла-найранг қилаётганларнинг жазосини Ўзинг бергин. Бизни тўғри йўлингдан адаштирмагин! Оиламни Ўзинга ҳавола қилдим. Юрагим нотинч... Муродимни Ўзинг асра. Ўзинг ёрдам бер. Сендан бошқа сўрайдиганим йўқ..." Нигоранинг онаси эрталабки чойини ичдию эрига ҳовлини тозалаб қўйишни буюриб, кўчага чиқиб кетди. Тезроқ чилдирмачиникига етиб борсаю, тезроқ Умидни тоғасини бир бало қилса... Ўлим кўз билан қош ўртасида. Инсон ажал қачон келишини билганда, балким гуноҳ, хатоларни камроқ қилармиди...Нигоранинг онаси ҳам ўлмай, шундай яшайман деб ўйлаганмикин? Доим ўзиникини битириш учун, ўзгаларни қон қақшатиб юравераман деб ўйлаганмикин? Фол билан, сеҳр билан ҳаммани ховучимда тутаман деб ўйлаганмикин? Эссиз шундай аёлларга берилган умр. Нигора онасига телефон қилди. Катта йўлдан ўтаётган жодугар, телефонга жавоб бераман, дедию чап томонига қарамади. Катта тезликда келаётган малибу мошинаси уни уриб юборди. У ўша заҳоти ўлди. Ғанимат қилиб берилган юрак, уришдан тўхтади. Нима бўлди? Нимага эришди? Нима фойда топди? Топгани қабр азобими ёки жаҳаннамми? Қанча оилаларни қон қақшатган, зир ўйнатган қалб тинчиди. Қачонгача давом эттираман деб ўйлаган эди? Ёки мазлумларнинг оҳи ерда қолади деб ўйлаганмиди? Ўйнади-кулди, билганича яшади, кайфини сурди. Унга берилган муддат тугади

Қайнонам ҳар жума куни мени ҳаммомга киритиб, сочларимни ўзи ювиб қўярди. «Бу бизнинг сулоламизнинг қадимий урф-одати, шундай
Қайнонам ҳар жума куни мени ҳаммомга киритиб, сочларимни ўзи ювиб қўярди. «Бу бизнинг сулоламизнинг қадимий урф-одати, шундай қилсак бахтли бўласан», дерди. Аммо ҳар гал ҳаммомдан чиққанимдан кейин бўйнимда майда қизил излар пайдо бўларди. Қайнонам буни «иссиқлик тошган» деб тушунтирарди. Бир куни ҳаммомда билдирмай ерга кичик кўзгу қўйиб, у орқали тепамда турган қайнонамга қарадим ва даҳшатдан қичқириб юбормаслик учун оғзимни маҳкам ёпдим. Чунки у сочимни ювмас, балки қўлидаги ингичка тиғ билан бўйнимдан секин қон олаётган ва уни... 😨

МЕН АЛДАНДИМ. Ўша онда нимани ҳис қилганимни ўзим жуда яхши биламан. У мени алдаб номусимга тегди. Сўнгра уйдан қочишимга мажбурлади. Ота онам ҳам айнан уни деб мендан кечди ахир. Лол-у ҳайрон эдим. У менга раво кўрилмаган ётоқда ,менга хиёнат қиларди. Мен . . .мен бу туфлини жуда яхши биламан. Бу дугонамни туфлийи. Шунча йил қўйнимда илон сақлаган эканман. Ўша ётоқда менга хиёнат қилаётганганлар эрим ва энг яқин дугонаман эди . . . 💔

Сафира катта йўлда машина кутиб тураркан олдига қора машина келиб тўхтади. Машина ичидаги одамни юзи аниқ кўринмасди. Сафира
Сафира катта йўлда машина кутиб тураркан олдига қора машина келиб тўхтади. Машина ичидаги одамни юзи аниқ кўринмасди. Сафира ўтириб эшикни ёпишига автоматик қулфланиб қолди. Хайдовчи утомонга ўгирилиб лаби устидаги мўйлабини олиб ташлади. Сафира унга қарадию кўзлари дахшатдан катта катта бўлиб очилиб кетди. Эй худо энди нима қиламан.? Нахотки бу ўша. Энди қандай қутуламан. Сафира шу хаёллар оғушида ўйланиб ўтираркан ўша одам ортга ўгирилиб қўлидаги пичоқни бўйнига тирадию.....

оқ уйқудан уйғонган одам каби бир кун хонада йиғлаб ўтирганимда пайдо бўлди. Мен уни нариги дунёдан чақириб олгандим. — Э, Худо, бу хона нега бунчалар зерикарли, — деди биров. Атрофга аланглаб қарадим, ҳеч ким йўқ эди. Вужудимга титроқ инди. — Ким бор бу ерда? — дедим аранг овоз чиқариб. — Одам ҳам ўз опасини танимайдими? Бу мен, сингилжон, қўрқма. Йиғлаб чақирганинг учун ёнингга келдим, — деди у. Мен опамни кўрмасдим, фақат овозини эшитардим, холос. Лекин шунинг ўзи ҳам мен учун катта бахт эди. У билан суҳбатлашишни хоҳласам, кундалигимга мактуб битардим. Шунда у пайдо бўларди. Бу чинакам мўъжиза. Опам билан тонггача дардлашардик. У мен учун гўё ўлмагандай эди. Ниҳоят ҳаловатимни топгандай эдим. Ҳаётимга мазмун киргандек эди. Ўгай онамнинг зулмини айтмаса, яшашимга деярли ҳеч нарса халал бермасди. Кундан-кун яшнаб бораётганим ўгай онамга ёқмай қолди. Нима қилиб бўлса ҳам мени йўқотишни истаётганини билардим. Хуллас, ўз руҳий азобларим билан опамнинг руҳини ҳам қийнай бошладим. Изтироб уни кучсизлантириб қўяётганини сезиш қийин эмас эди. Энди ёзишимга ҳожат йўқ эди. У кўзларимдан ёш чиқиши билан пайдо бўларди. — Отамга айт, сингилжон, ахир у сени хароб қилади, — деб менга қўшилиб изиллаб йиғларди у. Бир куни ўгай онам бехосдан чинни идишни синдириб қўйганим учун мени ўласи қилиб калтаклади. Овозимни опам эшитмасин, деб йиғламасликка уринардим. Бундан баттар ғазаби қайнаган ўгай онам мени қўли билан эмас, ўқлов билан урди. Оғриқ зарбидан чинқириб юбордим. Шу пайт даҳшатли воқеа содир бўлди. Стол устидаги пичоқ ҳавога кўтарилди ва тўғри ўгай онамга қараб учиб келди. Чап бериб қолмаганида пичоқ унга санчилиши аниқ эди. Ранги оқариб кетган ўгай онам бир бақирди-ю, ошхонадан югуриб чиқиб кетди. Мен ким бундай қилганини билардим. Бу опам эди. Ўша кеча туш кўрдим. Тушимда онам йиғларди. У менга қараб: — Она қизим, опангни жўнат, сени бирровга кўриб келаман, деб кетганича қайтмади, ҳаяллаб қолди. Мен хавотир оляпман. У ортига қайтмаяпти, қизим, жойи бўш ётибди. Жойида тинч ухлаганида мен ҳам тинч бўлармидим, — деди. Шундагина опамни безовта қилиб, онамга ҳам тинчлик бермаганимни англадим. Эртасига опамга: «Кет! Сен билан ортиқ гаплашишни истамайман!» деб қувиб юбордим. Чунки у яхшиликча кетишни истамади. Боз устига, ўгай онамни қўрқитиш унга ҳузур бағишлайдиган бўлиб қолганди. Шу сабаб ўгай онам менга энди озор етказишдан қўрқарди. Опамни ҳайдаган кунимдан буён истеъдод ҳам мени тарк этди. Энди ёзолмаётганимдан изтиробдаман… Жамила ҳикоясини тугатди-да, ўзига ўхшаган ўн беш-ўн олти ёшлар атрофидаги бир қизнинг суратини кўрсатди. Дугонам кўз ёшларини артиб, даврамиздан туриб, биздан узоқлашди. Мен унинг ортидан боришдан ўзимни тийдим. Чунки дардларидан фориғ бўлган қизга ҳозир ёлғизлик жуда зарур эканлигини тушунардим.

Bu qisqa 3 4 qismli hikoya. Yana yangi hikoya boshlab olibdi deb topolon qivormanglar

Бир қишлоқда ака ва ука бўлган экан акаси бой бадавлат чорваси кўп экан кичик ука эса оиласи билан эски уйда яшар экан укаси меҳрибон саҳий инсон экан бир куни қишлоқга ночор чол келибди у аввал катта акани эшигини тақиллатиб ёрдам сўрабди у эса хайдаб солибди ва кичигини уйига борибди уни илиқ кутиб олиб меҳмон қилибди борини баҳам кўрибди чол хурсанд бўлиб қайтиб кетибди орадан бир неча ой ўтди қишлоққа қаттиқ қурғоқчилик келибди...🕯 ОХИРИГАЧА КЎРИНГ ЖУДА ҚИЗИҚ 😨

Арвоҳларни чирқиратган ўгай она Мен ўқишга кирдим. Институтда таҳсил олиш ҳиссиёти бошқача бўларкан. Баҳайбат шаҳар, баланд иморатлар, улкан орзулар, катта болалар… Мактаб ва коллежда атрофингдаги тенгдошларинг дунёга беғубор кўзлар билан боқувчи, ҳали болалиги ортда қолмаганлар бўлса, бу ерда қатъиятли, дадил, ўз кучига ишонган, ўз йўлини топган, мақсадини аниқ биладиганлар даврасидасан. Ҳар бири ўзига хос хислатга эга алоҳида бир дунё. Уларнинг кимлигини билиш ва оламига кириш ҳам улкан завқ бағишлайди. Курсдошларим билан тезда тил топишиб кетдим, фақат бир қиздан бўлак… Жамила. Қўнғирсоч, чеҳраси беғубор қиз, бир қарашда диққатни тортадиган даражада сулув эди. Айниқса, катта-катта мунгли кўзларининг чиройи ҳавас уйғотарди. Бу қизни суҳбатга тортиш амримаҳол эди. Биз у ҳақда исмидан бўлак ҳеч нарса билмасдик. Қаердан ҳам билардик, ахир бу индамас қиз ҳеч кимга қўшилмасди. Бу, айниқса, катта танаффусда билинарди. Бир бурчакда ўйчан тенгдошимнинг мунғайибгина туриши боқувчисиз қолган мушукчани эслатарди. Унинг қўйнига қўл солиб кўриш керак, дея кўнглимдан ўтказдим. Жамила ёрдамга муҳтождай туйилди, назаримда. Унга кулишни ўргатгим келди. Бизга ўхшаб беғам, қувноқ қизга айланишини истардим. Бунинг учун у, энг аввало, биз олти дугонанинг сафига қўшилиши керак эди. Жамилани қаторга киритамиз. Бу таклифга қарши чиққанлар ҳам бўлди, бироқ ягона сабаб — унинг беозору беғубор чеҳраси қаршиларнинг шаштини қайтарди. Хуллас, Жамилани қўярда-қўймай даврамизга чорлайдиган бўлдик. Унинг бизга қўшилиб-қорилиб кетиши осон кечгани йўқ. Аммо меҳр музни эритади, тошдан гул ундиради, деганлари рост экан. Бу индамас бизга эл бўлди ва бир ажойиб кунда ёрилди. — Икки ой аввал мен ғаройиб қобилиятимни йўқотиб қўйдим, — деди у кўзлари ёшланиб. У бу гапни шу қадар қайғуга ботиб айтдики, гўё энг яқин одамини тупроққа қўйгандек эди. Унинг жиққа ёшга тўлган кўзларини кўриб: «Одам ҳам қўлидан келадиган ишни йўқотиб қўйганига шунча изтироб чекадими? Қандай кетган бўлса, у бир кун шундай ғойибдан пайдо бўлар. Шунга шунчами, хайриятки, онаси ўлмабди», — дедим ичимда. У юзида қотган икки томчи ёшини артиб, давом этди. — Мен авваллари ундан халос бўлишни истардим. У яшашимга халал беради, деб ўйлардим, бироқ адашибман. Балиқ сувсиз туролмаганидек, мен ҳам усиз яшолмас эканман. Ҳаётимга мазмун-моҳият бағишлаган нарса айнан шу қобилият эканлигини энди фаҳмладим. Уни ортга қайтариш учун ҳозир жонимни жабборга беришга ҳам тайёрман. — Қизиқ, жонингни жабборга беришга маҳтал қилган қобилиятнинг номи нима, билсак бўладими, Жамила? — деб сўрадим сабрсизлик билан. — Ёзувчилик. Бу қобилият ўн икки ёшимда пайдо бўлганди. Онам билан опамнинг ўлимидан кейин… У гапиролмай қолди, менинг этларим эса жимирлаб кетди. Онаси, десам, бу қиз онаси тугул жондан азиз жигаридан ҳам жудо бўлишга улгурган экан. «Тани бошқа дард билмас», деганлари шу бўлса, керак-да. Нега бу жим юради, десам, дарди ичида экан-да. Муштдеккина қизнинг бошида шунча ташвиш, шунча ғам. Бир муддат у кўзимга орамизда энг ақли расо қиз бўлиб туйилди. Дугоналаримга боқдим, кўзларидан сизиб чиққан ёшни артаётганлар худди шундай аҳволда эдилар. Биз энди Жамилага яқинроқ келдик. Бутун вужудимиз қулоққа айлангандек эди гўё. — Опам тузалмас дардга чалиниб, ўн беш ёшида вафот этди. Онам бу жудоликни кўтаролмади. Опамнинг ўлимидан кейин уч ой ўтмасидан онажоним ҳам бизни тарк этди. Ғамга ботган отам ёнида бўзлаб қолавердим. Онамнинг, менга доим ёрдам берадиган опамнинг ўлимига куярдим. Баъзан кечалари унинг ёнимда бўлиб қолишини хоҳлардим. Отам уйланди. Ўгай онам менга кун кўрсатмасди. Аччиқ калтаклардан кўз очирмайдиган онамнинг зулми ҳақида отамга оғиз очай, десам, мени эшитмасди. Яқинларимиз эса оч қорним, тинч қулоғим, қабилида иш тутиб, бу можароларга аралашмасди. Хуллас, мен қалам билан овунадиган бўлдим. Аввал шеърлар, сўнг кичик-кичик ҳикоялар дафтар саҳифаларидан ўрин ола бошлади. Ҳар бир ҳикояда опамнинг қиёфасини чизар, уни тасаввуримда минг марталаб тирилтирардим. Кундалигим ҳам бор эди. У орқали ҳар кун опам билан суҳбат қурардим. Ниҳоят, мўъжиза юз берди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, опам уз