cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 https://t.me/reklamani_arzonlari Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
13 980
Obunachilar
-15124 soatlar
+3977 kunlar
+74730 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

00:09
Video unavailableShow in Telegram
@MSavedBot- Энг севимли мусиқангизни биз билан топинг!
Hammasini ko'rsatish...
GKDNNgeZJTUYjNcCAFvEnmbeN8subpR1AAAF.mp42.04 MB
52👍 11🤗 5
00:06
Video unavailableShow in Telegram
🤔Siz ham qoraygan qozoningizni olovda qizdirib, so‘ngra pichoq bilan qirib tozalaganmisiz? ☺️Masalan men avvallari shunday qilardim. Toki videodagi "влажные" salfetka o‘rash usulini ko‘rmagunimcha. 👌Bu usul men uchun juda ham foydali va arzon yangilik bo‘ldi. Bunday tozalash usulida asosan 3 ta vositadan foydalanilar ekan. Bu vositalar... Davomi👇 Supper Oyim kanalida barcha uy ròzĝor muomolariga javob topasiz Qani shoshilin 🍽️🥃🍜🍳
Hammasini ko'rsatish...
4.52 KB
👍 6
Kanalga ulanib oling 🤩
Tovadagi chirkni tozalash usuli 👍
Hech qayerdan topolmaysiz bunday rohat... Men esa bu taronani roxat bilan eshitaman......
Hammasini ko'rsatish...
99 names of Allah.mp33.47 MB
6👍 2🔥 1😢 1🤗 1
Qandaydur eshitsam titrayman... Sizchi??? ❤️❤️
Hammasini ko'rsatish...
1821nm1ke51l7ojb3ee1.m4a5.35 MB
😢 5🔥 4👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Саодат эди унинг исми. Саодат эрини қадрларди. Лайлидек бўлмасада, аммо кўз очиб кўрганига меҳри бўлакча эди. Унга итоат қиларди. Ҳар бир сўзига таслим бўларди аёл. Шавҳарим, деб қабул қилганди. Эр эса... Унинг кўнгли бошқасига боғланганди. Онасига кўнгил қўйгани ҳақида билдиролмади. Қолаверса, ўжар севгилиси ундан воз кечиб кетди. Ҳижрон аламларида юрган вақтда Саодатни кўрсатишди. Оппоқина, ройишгина қиз унга маъқул бўлди. Шу тариқа улар никоҳ риштаси орқали боғланишди. Бир оила дунёга келди. Орадан вақт ўта бошлади. Эр Саодатни ёқтирмай борарди. Хаёлан уни собиқ севгилиси билан таққосларди. Гарчи кулиб турсада, ширин сўзласада эркакнинг юраги бошқа олов тафтида ёнарди. Тўйларидан уч ой ўтиб, Саодат тасодифан эрининг телефонига келган хабарни ўқиб қолди. “Беш йиллик севгимизга хиёнат қилдингизми?”
Hammasini ko'rsatish...
👍 16
ДАВОМИНИ УКИШ
Чин муҳаббат ва садоқат тимсоли: Саид Аҳмаднинг қамоқхонадан жўнатган хати. Чин муҳаббат ва садоқат ҳар қандай шароитда ҳам аслини йўқотмайди. Собиқ тузумнинг қонли қатағонларидан минглаб инсонлар қатори азоб чеккан Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва унинг суюкли рафиқаси, беназир шоира Саида Зуннунованинг ҳаёт йўллари бунга мисолдир. Ёзувчининг Жезқозғон (Қозоғистон, Қарағанда вилояти) қамоқхонасидан жўнатган мактубларини ўқиб, бу фикрга амин бўлиш мумкин. Саид Аҳмад 1951 йилнинг 5 май куни ёзган хатида шундай дейди: “Мен на Ватан олдида, на инсоният олдида айбдор эмасман. Фақат сизнинг олдингиздагина гуноҳкорман, холос. Ҳа, фақат сизнинг олдингизда! Чунки айни замонда чекаётган азобларингиз фақат мен туфайли. Мен бўлмаганимда Сиз бунча қийналмаган бўлардингиз. Хаёл кучи билан сизни қай шароитда яшаётганингизни кўриб турибман. Шодлик ва қайғуларимга шерик бўлган, ғариб масканимда сиёҳдонимнинг етимлигини сездирмаган чинакам дўстимни унутмайман. Шодлигини кўрмай, ғамига шерик бўлган кимсани унутиб бўладими, ахир?!”. Бу пайтда Заида Зуннунова “халқ душманининг хотини”, деган таъқиб остида яшаган. Шоирани ишдан бўшатишган. Яшаш шароити жуда қийин аҳволда бўлган. Шундай эса-да, у турмуш ўртоғининг кўнглини кўтаришга, турмушдаги икир-чикир гаплар билан уни бироз чалғитиш, умид беришга ҳаракат қилган. Бу мушфиқ аёлнинг қамоқхонадаги Саид Аҳмадга 1952 йил, 23 январда юборган хатида шундай сўзлар бор: “Янги дастурхон олдим, салфеткалар тикдим. Сиз келганингизда биринчи йиғилган меҳмонларга ёзаман, деб ният қилдим. Сервизимизнинг камини тўлатдим. Саид Аҳмад ака, нима қилай, ўзимни ўзим шундай овутиб ўтираман. Агар ўз аҳволимга фақат ақл кўзи билан қарасам, жинни бўлиш ҳеч гап эмас. Шунинг учун баъзан бўлаётган нарсаларнинг ҳаммасини унутишга ҳаракат қиламан: кийимларингизни оламан, тозалаб қайта қўяман, рўмолча тикаман, носкиларингизни ямайман. Шундай пайтларда сиз ҳозир келаётгандай бўлиб туюлади менга”... Бу хатларни ўқиб, чин муҳаббат ва садоқатнинг икки улуғ тимсоли бугун ҳам кўпларга ибрат мактаби эканига амин бўламиз.
Hammasini ko'rsatish...
😢 25👍 10 5
Photo unavailableShow in Telegram
🏆Konkursimizga start berdik!!! 🥇1-o'rin: 500.000 pul mukofoti 💵 🥈2-o'rin: 300.000 pul mukofoti💴 🥉3-o'rin: 100.000 pul mukofoti💶 🏅 4-o'rin: 60.000 pul mukofoti💷 🏅 5-o'rin: 40.000 pul mukofoti💳 🎗Tanlov ayol qizlar uchun Konkursda qatnashish uchun👇
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Konkursda Qatnashish 🥰
500 ming pul mukofoti 💵
100 Ball Bonus 😍
Мавлон бир-икки йўталиб олди-ю, остона ҳатлаб ҳовлига кирди. Кирди-ю, четдаги кранда юз-қўлини чаяётган дадасини кўриб юраги ҳаприқди. Бир неча ўн сония ичида й ​​иллар оша йиғилиб қолган фарёд сал қурса бўғзидан отилиб чиқаёзди. Мавлон аранг ўзини тутиб дадасига яқин борди. — Ассалому алайкум, дада! Мардон ака таниш овозни эшитиб, беихтиёр сакраб ўрнидан турди. — С-сенмисан, болам? — дея олди у йиғламсираганча фарзандини бағрига босаркан. — Эсон-омон келдингми? Нега олдинроқ хабарингни бермадинг? Кутиб олишга чиқардим-ку, болам! — Ўзингиз бардаммисиз? — титроқ аралаш сўради Мавлон Мардон акани қўйиб юбормай. — Менсиз роса қийналгандирсиз-а? Мардон ака аста ортга тисланди-да, айбдорона бош эгди. Сўнгра каловлана-каловлана гап бошлади. — Ўғлим, сен йўғингда бир айб иш қилиб қўйдим-ку! Кечира олармикансан ношуд отангни? — Бу нима деганингиз Қайси аҳмоқ отасига ақл ўргатади? Унақа деманг-э, дада! Нима гап ўзи? Гапираверинг! — Ёш ўта бошлагандан кейин эркак кишига ҳалиги... Иссиқ-совуғидан хабардор бўлиб турадиган бир аёл керак бўларкан. Менам азбаройи қийналганимдан бир жувонни никоҳлаб олувдим. Нима дейсан, болам? Йўқ, агар сенга маъқул бўлмаса, шу бугуноқ паттасини қўлига тутқазаман, ҳа!.. — Ундай деманг, дада! Мен тушунаман!.. Ким ўзи у? Қаерда? Таништирмайсизми? Мардон ака жавоб ўрнига айвон томонга ўгирилиб қичқирди: — Муниса, буёққа чиқмайсанми? Ўғлим келди, ахир!.. Кўз очиб юмгунча эгнига атлас кўйлак-лозим кийган, озғиндан келган, сочлари бежирим ўрилган аёл айвонда ҳозир бўлди. Мавлон уни кўрди-ю... Миясида кучли оғриқ сезиб ўзи сезмаган ҳолда қалқиб кетди. Нимадир демоқчи бўлди, аммо тили айланмади. Қалбининг туб-тубидан отилиб чиққан ёввойи ҳайқириқ бўғзини тешиб ўтгандек бўлди. Мавлон бор овозда бақириб юборди. — Дада-а-а-а!!! Нима қилиб қўйдингиз? Нега-а-а??? Ҳа, кўргани Максим олиб борган уйдаги суюқоёқ эди. Худди шу аёлни кечагина сўка-сўка чиқиб кетганди... Мавлон нима дейишмасин, нималар бўлмасин, барибир бундай вазиятда ўзини идора этишга ожиз эди. Йигирма йил олдин ичган қасамига хиёнат қилди. Суюқоёқни падари бузрукворининг кўз ўнгида бўғиб ўлдирди. Мунисани ўша куни тушдан кейин дафн этишди. Мавлон эса бу гал ўн икки йилга қамалди.
Hammasini ko'rsatish...

👍 20😢 12
арни биргалашиб енгдик. Шундаям бир-биримизни хафа қилмадик, бир-биримизни сотмадик. Ё нотўғри гапирдимми? — Ҳақсиз. Худди шундай бўлган. — Унда шаштимни қайтарма! Мен ҳар кимниям сийлайвермайман, биласан. Юр! Вей, ўзинг ўлай деб турибсан-у, нозланишга бало борми?.. Максим шундай деб қота-қота кулди. Мавлон ҳам унга жўр бўлди. Кулги поёнига етгач, пиёдалашганча Максим айтган манзил томон йўл олишди. Қандайдир тор кўчалар бўйлаб юриб бориб кичик бир ҳовли рўпарасига етгач, Максим тахтали эшикни зарда билан очди-да, ичкарига кириб кетди. Зум ўтмай қайтиб чиқди. — Ошна, — деди у хиёл бош эгиб. — Анавинақаси... Ҳалиги... Нимайди... Хуллас, иккаламиздан биримиз киришимиз мумкин экан. Бор, сен кириб чиқ, мен шу ерда кутиб тураман! — Нега энди мен? — қайсарланди Мавлон. — Ўзингиз кириб чиқаверинг! Менинг киришим жа шарт эмас. — Қайсарлик қилмасанг-чи! Борақол, кириб чиқ! Қолган гапларни кейин гаплашамиз! Айтганча, пулини тўлаб қўйдим! Тағин сенам чўнтак ковлаб юрмагин!.. Мавлон иккилана-иккилана ичкарига кирди. Ҳақиқатан, хонада паст бўйли, оқ-сариқдан келган, ёшгина бир жувон ўтирган экан. Мавлон кириши билан унга бошдан оёқ разм солди-да, боши билан нариги хонага ишора қилди. — Юринг, кейинги хонага кирамиз! Бу хўжайканинг хонаси. Мавлон анча йилдан бери аёл киши билан ҳамсуҳбат бўлмагани сабабми, энсаси қотган кўйи аёлга эргашди. Хонага киргандан сўнг жувоннинг ечина бошлаганини кўриб негадир ҳушёр тортди. — Тўхта! — деди жувоннинг билагига чанг солиб. — Шошилма! Олдин кимлигингни айт! Турмушга чиққанмисан? Уй-жойинг борми? — Бу ерга шуни сўрагани келдингизми? — жувон ҳайрон бўлиб қайтадан кофтасини кийди. — Тезроқ бўла қолсангиз-чи, ака! — Аввал саволимга жавоб бер! — Ҳа, эрим бор. Уй-жойим ҳам йўқмас. — Унда нега бунақа иш қиляпсан? Сабаби борми? Уёқда эринг кутаётганини наҳотки ўйламасанг? — Сизга нима? Барибир эмасми? — Йўқ, барибир эмас, — деди Мавлон баттар жаҳли қўзиб. — Ахир... Оилали одам... — Эрим қариб қолган, — дея каравотнинг бир четига ўтириб олди жувон. — Шунинг учун... — Қариб қолган бўлса, нега теккансан? — Мажбур эдим. Олис қишлоқдан келгандим. Ота-онам ўлиб кетган. Қариндош-уруғлар билан муросам келишмади. Ота-онамдан қолган уйниям холаларим ими-жимида ўзларига хатлаб олишганди. Нима қилай? Уларга қарши ҳеч нарса қила олмасдим. Чунки улар кўпчилик эди. Қишлоқдагиларгаям мени қора кўрсатиб бўлишганди. Хуллас, кўзимни чирт юмдим-у, шаҳарга келдим. Омадим бор экан, ёши ўтган бир эркакка дуч келдим. Шўрликнинг хотини ўлиб кетган, иссиқ-совуғидан хабар оладигани йўқ экан. Тайёр уй-жой, кўрпа-ёстиқ дегандай... Аёл киши палахмон тошийкан-да, ака!.. Фақат... Мени сизам қораламанг! Ҳали ёшман, ўйнаб-кулгим келади. Қолаверса, эримнинг пенсияси иккаламизга етмайди. Шу йўлга кирдим. Бошқа иложим йўғиди... — Шунақа дегин? — Мавлон жувоннинг гапларидан бағри янада музлаб ўнг қўлини олдинга чўзди. — Сен худо қарғаган одамсан, — деди ташқарига йўналиб. — Бир кунмас бир кун жувонмарг бўласан! Ишқилиб, ўша қари эрингни худо ярлақасин! Суф сенга-е, манжалақи!.. Шундай деди-ю, Мавлон ташқарига отилди. Худди шу манзара, ғамгинликка даъвогар ҳикоя Мавлоннинг кўксини пора-пора қилаёзганди. Максимнинг ёнида кетиб борарди-ю, нуқул шу пайтга қадар уйланмаганига шукр қиларди. * * * Мавлон жувон билан бўлиб ўтган гап-сўзларни Максимга айтиб ўтирмади. Ўзини гўё енгил тортгандек, мамнундек тутиб қўя қолди. Эртасиг тонгда Максим сўзида туриб уни ҳовлисига элтиб қўйди. Энди тонг отгани сабабми, маҳалла кўчаси деярли бўм-бўш эди. Фақат баъзи хонадонлар атрофида келинлар кўча супураётгани кўзга ташланарди. Мавлон дарвозасига яқин келди-ю, теваракка кўз солди. Дарвоза ўша-ўша. Ҳатто бўёғи ҳам ўзгармабди. Дарвоза атрофлари эса топ-тоза. «Қўшни хотинлар супуриб беришаётган шекилли, — ўйлади Мавлон ичкарига киришга шошилмай. — Ишқилиб дадамнинг саломатлиги яхши бўлсин. Анча бўлди кўришмаганимизга. Шўрлик дадам! Ёлғизланиб, ҳувиллаб ўтиргандир-да менсиз!..»
Hammasini ko'rsatish...
👍 28
ҚИЛМИШ-ҚИДИРМИШ... ҚАСАМ Мавлон болаликдан муштумзўр эди. Йигирма йил олдин қўшни қишлоқлик бир болани пичоқлаб қўйиб қамалиб кетди. Омад кетса бирваракайига кетаркан. Устига устак бола касалхонада уч-тўрт кун ётгач, ўтиб қолди. Бу Мавлоннинг шўрига шўрва тўкди. Унга йигирма йил беришди. Аммо Мавлон қанча муштумзўр бўлмасин, қилмишидан ростакамига афсус чекканди. Турмага тушибоқ ҳеч қачон бировга қўл кўтармасликка, оғир-босиқ, меҳрибон одам бўлишга қасам ичди. Йигирма йил давомида қасамини бузмади. Тўғри, жуда кўп бор қийин вазиятлар бошига тушди. Бундай лаҳзаларда манаман деган ҳам қасамидан воз кечиб миясига келган ишни қилиб кетиши тайин эди. Мавлон ундай қилмади. Озодликка чиқадиган фурсати етгунча орзулар уммонида сузди. Ёши ўтиб, бева қолган отасига меҳр кўрсатиш, иссиқ-совуғидан хабар олиш, имкон топса, тузук-қуруқ оила қуриб бола-чақа орттиришни астойдил ният қилди. Билганича худодан сўради... Мана, худонинг Мавлонга атаб қўйган совғаси ҳам йўқ эмаскан. Қанчалар мушкул кечмасин, йигирма йил ўтди-кетди. Ниҳоят Мавлон ҳам турманинг баланд, тиконли симларга чулғанган деворларини тарк этиб, озодликка чиқди. Эҳ, йиллар одам боласини ютар даражада шафқатсиз экан. Мавлон илк бор турмага келиб тушганда, барваста, совуққон, мушакларидан от ҳурккулик норғул йигит эди. Бугун эса ўша гавда, мушаклар дарз кетди. Сочлари тўкилди. Қолганлари ҳам оқариб, патаклашиб кетди. «Майли, — ўйларди Мавлон елкасига майда-чуйда солинган йўл халтасини иларкан бошини силаб. — Бўлар иш бўлди, нима бўлса, бўлиб ўтди. Эндиям кечмас! Буёғига энди отамни парвариш қилишим керак. Шўрлик отам мана шу турмага қатнаб қариди. Эндиям ўғиллик вазифамни адо қилмасам, ким деган одам бўламан? Буёқда... Бола-чақа қилиш керак бўлади. Ахир, отамнинг ёлғиз фарзандиман! Невараларини эркалаб, опичлаб кўча айланишни бир умр орзу қилди. Маразлик қилмай, энди отамнинг шу орзусини рўёбга чиқаришим шарт эмасми? Албатта шарт. Ўша қасамга йигирма йил амал қилдим. Буёғигаям шундай бўлиб қолишим керак-ку!.. Уф-ф, шунча умримни беҳуда кўкка совурдим-а! Аблаҳ Одил, Одил!!! Нима қилардинг кайфи ошган Мавлоннинг жиғига тегиб ўшанда? Битта гапдан қолсанг, олам соф эди-ку! Ўзингни бошингни еганинг етмай, мениям шўрпешона қилдинг-а!.. Майли, гўрингда тинч ётгин ишқилиб!..» Мавлон икки соат деганда қадрдон шаҳарга етиб келди. Эрта тонгда хурсандлигиданми, туз тотмаганди. Энди-энди қорни таталаб бораётганини ҳис қила бошлади. Шу пайт ўзи томон тиржайганча яқинлашиб келаётган эркакка кўзи тушиб, оғзининг таноби қочди. У Максим деган собиқ маҳбус эди. Банкни ўмариб қамалган экан. Улар ўн йил бир турмада жазони ўташган. Максим ўзидан уч-тўрт ёш катта бўлишига қарамай, худди яқин дўстидек ёндошарди. Мавлонга жуда кўп яхшиликлар қилганди. — Тушимми-ўнгимми? — Мавлон турмадошига пешвоз чиқиб икки қулочини ёйди. — Ўзингизмисиз ё адашдимми? — Сен бўлгин-у адашгин, — Максим Мавлон билан кўришгач, икки елкасини сиқимлади. — Қутулдингми? — Ҳа, қутулдим худога шукр, — деди Мавлон бош қашиб. — Эрталаб чиқдим. — Яшавор, шоввоз! Мана буни учрашув деса бўлади. Қани, юр, кетдик! Учрашганимизни нишонламасак бўлмайди. — Балки бошқа сафар нишонлармиз? — деди Мавлон автобус бекатига ишора қилиб. — Биласиз-ку, дадам ёлғиз қолган. Тезроқ бориб хурсанд қилсамми девдим. — Хурсанд қилиш қочмайди. Эртага азонда ўзим машинамда ташлаб қўяман уйингга. — Сира иложи йўқми? — Иложи йўқ. Сени мана мундоқ ресторанга опкириб меҳмон қиламан. Кейин... Кетворган қизлар бор ерга олиб бораман. — Шунақами? Оббо сиз-эй! Сира қўймадингиз-қўймадингиз-да! Майли, уйга эртага борарман. Қани, бошланг!.. Анча йилдан бери кўришишмагани учунми, гаплари тўлиб қолган экан. Ресторанда ярим тунгача қолиб кетишди. Икковларининг ҳам кайфи чоғланиб, бир-бирларига суянган кўйи ниҳоят ташқарига чиқишди. — Ана, энди қизлар билан тиллашишга борамиз, — деди Максим Мавлонни туртиб. — Худди ҳаммомдан чиққандай енгил тортасан, ишонавер! — Оббо, тағин гуноҳга ботарканмиз-да! Келинг, шу ишни қўя қолайлик! — Хафа қиляпсан, Мавлон, — деди Максим қовоғини уйиб. — Сен билан не кунларни бирга кўрмадик. Қанча қийинчиликл
Hammasini ko'rsatish...
👍 27 1
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.