Асанов. Форматдан ташқарида
Kanalga Telegram’da o‘tish
Каналда бу пост ҳазил, буниси жиддий деб тушунтирилмайди. Постиронияни тушунмайдиганлар ўқимасин. Асосий канал: @AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar
Ko'proq ko'rsatish5 764
Obunachilar
+1324 soatlar
+797 kunlar
+7430 kunlar
Postlar arxiv
Бугун мана шундай тақриз ўқиб қолдим: тақризчи бир маньяк ҳақида ҳужжатли аниқликда олинган бир фильмга муносабат билдирар экан, "зерикарли, кам воқеа бўляпти, динамика йўқ" деган. Фильм реал воқеаларга асосланганини ҳам тушунмаган, бир изланиб, ўқиб кўрмаган, "фильм шоубизнесдаги зўравонликка метафора" деган хулосага келган.
Ўзича ўта чиройли, бурама қилиб ёзган, лекин нима ҳақда ёзаётганини тушунмаган.
ChatGPT'да яна бир орқага кетиш бўлди: узоқ муддатли хотирани олиб ташлаб, ўрнига кенгайтирилган контекст жорий қилишди. Ҳозирча узоқ муддатли хотирадан фойдаланса бўлади, лекин секинлик билан олиб ташлашса керак.
Ўзи дунёни консерватизм босиб кетди, ҳаммаёқда ғалаба қиляпти, улар кўпчилик, шу озгина қолган 1-2 фоиз дунёвий либерал одамлар хоҳлаганидай яшашига қўймай, шунча жанжал можаро қилишини қаранг.
Бугун яна 50 та шунақа видео кўрдим. Ҳамма қарши, ҳамма қириш ва жазолаш тарафдори.
Банк олдида турсам, битта одам келиб, сўрашиб, кузатиб бораман, фикрларингиз маъқул, туркий дунё учун кераксиз деди. Ундан кейин яна иккита одам келиб, сўрашиб, кузатиб бораман, фикрларингиз маъқул, халқлараро дўстлик тарғиботидасиз, мана Ғайбулла Бобоёров дегани бор, фақат тожикларга қарши гапиради, уни ёқтирмаймиз, комментларда сўкамиз деди.
Таксида Яндекс “до конца маршрута осталось … минут” демоқчи бўлди, интернет узилиб, чала гапирворди: “до конца кашрута осталось … минут” деворди.
Бу лаънати копир аллаяпти! Бизда пиво ишлаб чиқармайди! Эрондаям! Ҳеч ким ичмайди бизда! Қадриятларимизга зид! Бу бизи ҳақорат қилди!
Яна бир нарсани унутмаслик керак. Бу аслида фақат Ўзбекистонда эмас, бутун дунёда кузатилаётган ҳолат (бир текис бўлмаса ҳам). Яъни ёш авлод олдингидан камроқ ичмоқда.
Аслида алкоголга қарши ўта шиддатли, кенг миқёсли пропаганда кетяпти, бу пропаганда олдида пиво фест ҳеч нарса эмас. Алкоголли ичимликлар атрофида умуман бошқача тушунчалар шакллантириляпти, ичувчилар камситиляпти, дискриминация қилиняпти, уларни салкам одам қаторидан чиқариб қўйишяпти.
Муаммо шундаки, бу пропагандада исломий тушунчалардан фойдаланиб, алкоголнинг бир томчиси ҳаром, деган нарса ёшларнинг миясига сингдириляпти. Ҳатто диндор бўлмаган, умрида намоз ўқимаган, дунёвий ҳаёт кечирадиган шу каби ёшларам бир томчи ичиб қўйган одамни кўрса, ахлат кўргандек жирканиб, пиво, вино деган сўз тилга олинган контентни сўкиб, ҳақоратлаб кетяпти. Ëшларнинг тушунчасида бир томчи пиво ичган билан ичавериб, томи кетиб қолган алкаш ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Баъзилар ойда-йилда бир ичиши ва ҳеч қачон қаттиқ маст бўлмаслиги, ўта маданиятли ва тартибли ҳаёт кечириши мумкинлигини ҳатто тасаввур қила олишмайди. Пивони қўлингга ушласанг тамом, улар учун одам қаторидан чиқасан.
Мана шу радикализм дейилади. Ичкиликка қарши бўлиш эмас; ичмаслик эмас. Бир томчи билан бир умрлик алкашликнинг фарқига бормаслик, ичувчиларни стереотипизация ва маргинализация қилиш, жамиятдан сиқиб чиқаришга уриниш, ўзидай фикрламайдиганларнинг турмуш тарзини йўқ қилишга уриниш; яъни сенга ёқмаса, пиво фестга борма, тамом, ичувчилар эса доим топилади, у ичувчилар ичида эса сендан одобли, сендан ақлли, сендан омадли, сендан бой минглаб одам топилади.
Пивоҳаром акцияси бошланиб кетибди, ЖЧ билан бўлиб кузатиш эсимдан чиқиб кетибди. Қизиқ перколлар бўп туради уёқдаям. Ҳаҳа ҳиҳи бетайин беҳаё контент билан сақа қилиб юрганларам вдруг алкашларга қарши курашувчи маънавияторларга айланади.
Орадан юз йил ўтди...
- Асанов Эльдар Самарқандда туғилган, демак, тожик!
- Йўқ, фамилиясига қара — қирғизча!
- Самарқандга Жалантос Батыр пайти кеп қолган қазақ шығар?
Кўп ўзбеклар мана дунёга очилдик деб, қўшниларни яхши танийлик деб, охирги йилларда русча интернетни ҳам кузата бошлади. Биродарларимиз, қондошларимиз деб бошлаганлар даҳшатга тушди: русча интернет ўзбекларни сўкиш, қарғаш, ҳақоратлаш, тарихини, бугунини инкор қилишдан иборат контентга тўлиб ётибди. Ўзбек интернетида қозоқ тарихига бағишланган битта дона контент йўқ. Қозоқ интернетида ўзбек тарихига бағишланган юзлаб контент бор. Албатта, ўзбек тарихи буюк ва қадимий деб айтилмаган у контентларда.
Одамларимиз шу вазиятни кўриб, ҳафсаласи пир бўлиб, минтақавий бирлашув, қўшнилар билан аҳиллик каби масалалардан совиб кетяпти. Мен эса худди шу босқичдан 20 йил олдин ўтганман.
Тарихни, сиёсатни қўйинг. Майли, унда рақобат ва ўзаро хафалик бор. Спортни ўзингиз кўриб турибсиз — қандайдир алам, ҳасад сезилади барибир, ёки йўқми?
Бу соҳалар майли, жиддийроқдир, лекин энг беозор мавзуларда ҳам млн марта такрорланади бу. Ўзим гувоҳ бўлганман: қандайдир мода сайтида "Энг гўзал тожиклар/қозоқлар" деган рейтинглар чиққанида, ўзбекистонлик фойдаланувчилар "тожиклар/қозоқлар ҳақиқатан чиройли бўлади" деб ёзиб чиқиб кетган. "Энг чиройли ўзбеклар" деган рейтинг чиққанида ҳамма қўшнилар аҳил-иноқ бўлиб йиғилиб келиб, рейтингдаги ўзбекларни ўзаро бўлишиб олган: Шароф Муқимов Бухородан, демак, тожик, Райҳон Ғаниеванинг отаси Қирғизистондан, асли уйғур, Манзуранинг кўзи қисиқ, демак, қозоқ, Адҳам Солиев Сурхондан, у ердаги ўзбеклар уруғини билади, кўзи қисиқ, демак, қозоқ, Алишер Файзнинг кўзига ва туғилган жойига қараганда, қирғиз... Хуллас, ҳеч кимни қолдиришмаган.
Хуллас, бугун биз кузатаётган ЖЧ атрофидаги ғалати, тушунарсиз хабарлар, баёнотлар — алоҳида ёмон одамларнинг иллати эмас, узоқ-узоқ йиллардан буён кузатилиб келаётган, жудаям кенг тарқалган тенденция.
Факт. Тожикистон ёки Қозоғистон термаси ЖЧга чиқиб қолса, бирорта ўзбекистонлик ўйинчиларининг этник илдизини, бобосининг туғилган жойини ковлаштириб ўтирмайди. Мендан бошқа. Мен ковлаштираман.
Дарвозабонимиз Қозоғистонда туғилибди, майли қозоқ ҳисоблаймиз, хафа бўлишмасин. Аббоснинг ҳам кўзлари шубҳали, қозоқ бўлса керак. Навоийда, Самарқандда, Қаршида, Наманганда туғилганлар тожик экан ҳай. Абдуқодир Хоразмдан эди, туркман бўлса керак у.
Ким қолди? Ҳеч ким хафа бўлиб қолмадими?
Endi mavjud! Telegram Tadqiqoti 2025 — yilning asosiy insaytlari 
