Асанов. Форматдан ташқарида
الذهاب إلى القناة على Telegram
Каналда бу пост ҳазил, буниси жиддий деб тушунтирилмайди. Постиронияни тушунмайдиганлар ўқимасин. Асосий канал: @AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar
إظهار المزيد5 671
المشتركون
+124 ساعات
-297 أيام
-8430 أيام
أرشيف المشاركات
Тушимда кенг кўламли ижтимоий тадқиқот ўтказибмиз. Тадқиқот натижасига кўра, 15 фоиз аҳоли диний давлатда яшашни хоҳлар экан. Ҳа кам эканку десам, шериклар шу ҳам катта рақам, млн лаб одам бўлади деб турволди. Муҳокамалар охирига етмай уйғониб кетдим.
Билмасдинглар. Ҳай майли.
Сиз билмайдиган яна бир факт.
Фредди Меркьюрининг Bohemian Rhapsody — богем рапсодияси деган машҳур қўшиғи бор. Биринчи вариантда Фредди қўшиғини мўғул рапсодияси деб атаган экан.
Венгр миллатчилигининг оталаридан бири Лайош Кошутнинг она тили словак тили бўлганини билармидинглар?
Ома яхши тадбирча бўляпти. Одамлар оилавий келган, болалари билан айланиб, концерт кўриб, еб-ичиб юрибди. Кўплар гаплашиб ўтирибди. Уёқ-буёқда хўмрайган рижаллар камерасини ярим тўсволиб, маст бўлиб қолганларни, муштлашаётганларни қидириб юрибди.
Тошкентнинг маданий қиёфаси ва шаҳар муҳитини анча ривожлантираётган тадбирлар бўляпти.
Бир гўшт ей тўйиб деб келсам, саккизта жойда гўшт, ўттизта жойда пиво бор экан. Пиво урвордик кейин мажбур.
Нега пиво фестивали бўлганида кўп одамлар бунчалик норози бўлишади? Нега, масалан, пиво дўконлари ва пивохоналар борлигидан норози бўлишмайди? Пивонинг 99 фоизи фестивалда эмас, йил давомида уйда, пивохонада, ресторанларда, барларда, байрам тадбирларида ичилади-ку.
+2
Одатда маданий мерос тарғиботи музей очиш билан тугамайди. Музей очилгач, уни доимий такомиллаштириб, коллекциясини тўлдириб бориш керак. Жумладан, экспонатларни излаш, уларни ўрганиш, дунёнинг турли бурчакларида сақланаётган мерос ҳақида янги маълумотларни йиғиш, хорижий олимлар билан ҳамкорлик қилиш... Ана шу жараён музейни тирик илмий марказга айлантиради.
Пекинда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида ўтказилган тақдимотда шу масалалар кўриб чиқилди. У ерда Ислом цивилизация маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, келгусида амалга ошириладиган қўшма археологик экспедициялар, илмий тадқиқотлар, музейлар ҳамкорлиги ва таълим лойиҳалари ҳақида аниқ режалар айтилди.
Бир нарса қизиқ.
Мен кўрган энг қувноқ ва хушмуомала халқлардан бири америкаликлардир. Лекин америкаликларнинг ўзи канадаликларни ўта хушмуомала деб масхара қилади.
Қизиқ, канадаликлар қанақа экан?
Нотипик эркак хотинига:
- Жон де, оғир-босиқ яхши инсонман, ўрнимга типик бир эркак бўлганида, чидаб ўтирмасди, калтак ердинг, кўчага қувворарди!
Типик эркак хотинига:
- Жон де, оғир-босиқ яхши инсонман, ўрнимга типик бир эркак бўлганида, чидаб ўтирмасди, калтак ердинг, кўчага қувворарди!
Олти йилдан буён илк марта бу йил бирор мартаям Туркияга бормас эканман. Бир конференцияга топширгандим, ўтмадим, яна бир ташкилот ўзи чақириб, ўзи йўқолиб қолди.
Аргентина футболчилари ўйиндан олдин тишларини бир стакан сувга солиб қўйиб, майдонга чиқибди шекилли.
Эриниб шунча сақа топсам, эринмаганимда нима бўларди, тасаввур қилийбиринглар.
Лекин ҳақиқий блогерлар зўр тушунади бу нарсаларни. Омма орасидаги трендларга қараб мавзуларни мослаштираверади. Форматларни, платформаларниям — янги аудитория излаб видеога, Инстаграмга ўтиб кетаверишади.
Мен эса видео қилиш ёки янги платформага ўтишга эриниб, ўн йилдан бери Телеграмда ёзиб ўтираман.
Блогерлик энди ривожланган пайти ҳамма ўзини ижтимоий-сиёсий мавзуларга уриб, босиб ётганида, мен индамай тарихдан, тилдан ёзардим. Жиддийроқ нарсалардан ёз, тарихинг ҳеч кимга керакмас дейишарди.
Ҳозир қарасам, мен қолиб, ҳамма (нима керак бу мавзу деганларам) тилчи, тарихчи бўп кетибди. Инстаграмда, Ютюбда босиб ётишибди бизнинг мавзуни. Муҳрим, Нурбек, Нозим — кимни кўрсам шу мавзу.
Менинг йўлим тўғри чиқдими, тарих, тил мавзулари долзарблашдими ёки ижтимоий-сиёсий мавзуда гапириш қийинлашиб қолдими?
Ижтимоий тармоқларда мен жуда кўп кузатадиган ҳолат:
- Ҳаёт расво, пул йўқ, иш йўқ, Ўзбекистон ўляпти, умид йўқ, суриш керак.
- Янги уй олдим! Ўзимга муборак!
- Эҳ, мунча расво бу давлат, оддий мошина олишнинг умуман иложи йўқ, жуда қиммат!
- Ниҳоят мошина оволдим! Маза!
- Бор ана битта айфонам овордим!
Яна айирмачилик ҳақида.
Курд айирмачилари Туркия таркибидан чиқишга ҳаракат қилади. Биз турк эмасмиз дейди. Турклар бунга қарши.
Заза айирмачилари курдлар таркибидан чиқишга ҳаракат қилади. Биз курд эмасмиз дейди. Курдлар бунга қарши.
