Асанов. Форматдан ташқарида
Відкрити в Telegram
Каналда бу пост ҳазил, буниси жиддий деб тушунтирилмайди. Постиронияни тушунмайдиганлар ўқимасин. Асосий канал: @AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi Канални қўллаб-қувватлаш: taps.uz/asanoveldar
Показати більше5 540
Підписники
Немає даних24 години
-117 днів
-6830 днів
Архів дописів
Автомойка аппаратига адашиб юз минг тиқвориппан. Энди бирдан бир ойлик қилиб ювиб олишим керак мошинани.
1943 йил, Эрон. Плакатда Черчилль, Сталин ва Рузвельт Гитлер, Тодзё ва Муссолинини қувиб кетяпти. Муаллиф: Ҳожи Мусаввир ал-Мулкий.
Айтаман зумерларни телефондан узиб, ички қўрқувини енгдириб, кўчага чиқариб туриш керак деб. Ўн беш йилда бир марта чиқиб ҳаммаяғди толпа тревога қиворишди.
Сайфи Саройи варианти:
Бир ориқ оқил одамий айтти
Бир семиз аблаҳа келиб қарши:
Неча бўлса заиф тозий ит,
Бир тавила эшакдан ул яхши.
Нурбек Алимовнинг XIV асрдаги маслакдошларини топиб келдим:
Сен эшиттингму, бир аруқ доно
Айтти бир сўз семиз аблаҳка:
Този от нечами заъиф эрса,
Уйдин ортуқ юришка-ву раҳка.
Абдуллахон II даврида Мирзо Наврўз ва Қўшаёқ деган мулозимлар бўлган экан. Мирзо Наврўзнинг қоши жуда қалин экан, Мирзо Қўшаёқнинг исмини эса аёқ, яъни қадаҳ сўзига ўхшатишаркан.
Абдуллахон II бу икки мулозимни прикол қилиб бир матлаъ ёзган экан:
Бир аёқ ичдук ўшул Наврўз мушкин қошидин,
Қўш Аёқ ичмай туруб, чиқмас хуморлар бошидин.
Ўзбекистон йўлларида янги кўрсаткич белгисини жорий этиш таклиф қилинди.
Аё дўстлар, ўларимни билиб олдим,
Надомат деб соқолимни юлиб олдим,
Талқон туюб, белбоғимга боғлаб олдим,
Ажал келса, тайёр бўлиб турдум мано.
Водариғо, бошгинамдан ҳакка учди,
Олақарға нолишимдан турмай қочди.
Саратонда дарё суви тўлиб тошди,
Шошиб-пишиб хурмаларга олдим мано.
Бердиёро, ўлмас бурун тавба келтур,
Нафси ёмон сўфиларни бўғиб ўлдур.
Саратонда совуқ едим, пўстин келтур,
Пўстин кийиб, терлаб-чанқаб ўлдим мано.
XVIII асрга оид бир шеър топиб олдим:
Панжшанба кун бозор бориб, савдо қилдим,
Кимни кўрсам, пулим бор деб даъво қилдим.
Шалғам олиб, уйга бориб шўрбо қилдим,
Шўрбо ичиб, терлаб-пишнаб ўлдим мано.
Улуғ пирим хонақоҳда ҳўкуз сўйди,
Муридлари шўрбосига ичиб тўйди.
Ëғлиқ гўштин ўзларига олиб қўйди,
Чандир ерин чайнай-чайнай толдим мано.
Новый донат от (Анонимно)
Сумма доната - 10,000 сум
Сообщение:
Байрам муборак бўлсин, устоз!
Салат олишга бориш учун йўлкира пули донат қилинди.
Бухоролик мухлислар отправил 20 000 UZS!
Сообщение:
Тақсирим, байрам муборак! Диетадасиз учун салат пули юбордим
Хулоса: йигирма йилдан сўнг бугунги "Блогер келин", "Қўй гўшти емаган келин" деган сериалларни йиғлаб кўриб, янги фильмларни сўкиб ўтирасанлар, ношукурлар!
Биз ёшлигимизда хусусий ўзбек фильмлари кўпайиб кетганида, "хонтахта", "сифат йўқ", "эски советча кинолар зўр эди" дейишарди. Ҳозир ўша "хонтахта" фильмларнинг Ютюбдаги комментларига кирсам, "ўша даврда кинолар барибир бошқача эди, зўр эди, ҳозиргилар расво" деб ёзиб ташлашибди.
Узоқ дақиқалар давомида ТГда жавоб ёзган (falonchi is typing... бўлиб турган) одамдан якунда "Ҳа" ёки "Йўқ" деган жавоб келса, у нима жавоблар ўйлаб топиб, охири ёзмасликка қарор қилганикин, балки маза қилиб сўкиб олмоқчи бўлиб, фикридан қайтгандир, ҳозир ич-ичидан сўкяпти демак, деб ўйлаб қоламан.
