Асанов. Форматдан ташқарида
Ir al canal en Telegram
Каналда бу пост ҳазил, буниси жиддий деб тушунтирилмайди. Постиронияни тушунмайдиганлар ўқимасин. Асосий канал: @AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar
Mostrar más5 582
Suscriptores
-324 horas
-157 días
-6530 días
Archivo de publicaciones
Оникс ҳайдовчиларига машинасининг нархини эслатиб қўйиш керакми дейман. 50 минг долларлик мошинадай ваҳима билан босиб, ҳаммага халақит бериб, хавфли манёврлар қилиб юришларига кўп гувоҳ бўлдим.
Биродар, Оникс — Ли эмас, ҳатто Малибу эмас. Кобальтнинг мундайроғи. Ўзи 180 млн ни ҳам тўлолмай, кредитга олгансан. Ўзингни босволиб юровир!
Бир бола футболкасига исмини араб хатида ёздириб олибди, “شاخروخ” деб. Шунча меҳнат қилибсан, интернетдан тўғри ёзилишини текшириб олмабсан-да “شاهرخ” бўлади, дегим келди, индамадим.
Шундай баҳс бир пайтлар Мисрда бўлган. Пирамидалар мисрликларга тегишлими, йўқми, деган. Ахир пирамидалар қурилган пайтда бугунги араб тилли мисрликлар бўлмаган. Птолемаидлар сулоласи эса юнонлардан. Охири бизга тегишли, миллий меросимиз, деган хулосага келишган.
Яна бир нарса. Миллат — этнос эмас. Миллат — сиёсий уюшма. Ўзбекистонда туғилиб ўсган ва/ёки яшаган ҳамманинг мероси — бизнинг миллий меросимиз.
Еще один момент. Национальность — это не этнос. Это — политическая общность. Наследие всех людей, кто родился и/или жил в Узбекистане — это наше национальное наследие.
Қурултойда нуқул битта футболкада чиқяпсиз, бошқа йўқми, деб сўрашяпти. Битта эмас! Ургутдан 15 минг сўмдан учта бир хил футболка олганман, ҳар сонга бошқасини кияпман.
"Сенинг "бўлди, ош еб чарчадим, диета қиламан" дейишинг Чингизхон "бўлди, эгаллаган ерларим менга етарли" дейиши билан баробар" дейди гнида.
Ëки шунчаки 57-59 км/соат тезликда юришни ўрганиш керак. Ҳеч ким шунақа вариантни бермаяпти негадир.
Кечаси уйқу олдида бир чашка тўла аччиқ қора қаҳва ичиб олишга нима етсин.
Кузатувларим натижасида бизнинг шифокорлардаги асосий муаммони билдим: улар дориларни нотўғри ёзмайди, балки ҳар эҳтимолга қарши жуда кучли, агрессив даволаниш кўрсатмасини ёзиб беради.
Нега соғлом овқатланишда товуқ тўши жуда машҳур, лекин ундан ҳам калорияси кам, етарли оқсил берадиган ва мазали бўлган қўй/мол қорни машҳур эмас?
Фалон тилда шундай сўзлар бор, битта сўз билан катта маъно ифодаланади, уни бошқа тилларга таржима қилиб бўлмайди, деб кўп ваҳима қилишади. Ўзбек тилида ҳам шунақа сўзлар бор. Мана буни бошқа тилга битта сўз билан таржима қилиб кўринг масалан: отқорин.
Мана бу масала анча мужмал экан. Мен ҳозирча тушунганим: одамлар реал муаммолар туфайли норозилик билдиряпти, жоҳил аксилэмчилар шу баҳона аталадан суяк бўлиб қўшилиб олиб, эмлаш мавзусини кўтариб ётибди. Ваҳоланки, эмлашнинг алоқаси йўқ, ҳаттоки вақтида эмланмаганлик асосий муаммолардан бири сифатида айтиляпти.
Охирги кунларда ўзнетда кўзим тушган муҳокамаларга қисқача муносабатим:
- йўлда тезликни оширганларни қатъий жаримага тортиш тарафдориман — бошқа баъзи масалалардан фарқли равишда, бу масалада йўл сифатини баҳона қилиб бўлмайди;
- автобусда йўлкира тўламаганларни қатъий жаримага тортиш тарафдориман;
- аксилэмчилик ҳаракатини қўллаб-қувватламайман ва бутун мамлакатда мажбурий эмлаш амалга оширилиши керак деб ҳисоблайман.
Бундан ортиғига эриндим. Қарияпман, ҳар бир жоҳил ва аксилпрогресс тарафдори билан талашишга на вақт, на асаб, на хоҳиш бор.
Гнида стоматолог оғизни очволиб ковлаб ётибди, ҳар замонда "Яхшимисиз ака? Гапириб ўтиринг" деб қўяди.
Хуллас, ажойиб ўйин эди. Ниҳоятда кўнгилга яқин. Меҳр ила эсланадиган, кўзга ёш келтирадиган.
Бунинг тактикаси қуйидагича: ўзингдаги йирикроқ шаҳарда канализация қурмайсан, канализация бўлса, бузиб ташлайсан. Дарров вабо тарқалади. Бир айғоқчини шаҳарга олиб кирасан, у вабо юқтириб олади. Сўнг айғоқчини душман шаҳрига тиқасан, у ергаям вабони тарқатворади. Ҳам ўзингдаги йирик шаҳарда аҳоли камаяди (кўпайса, қўзғолон кўтараверади), ҳам душманни ваҳимага тушириб қўясан.
