Асанов. Форматдан ташқарида
رفتن به کانال در Telegram
Каналда бу пост ҳазил, буниси жиддий деб тушунтирилмайди. Постиронияни тушунмайдиганлар ўқимасин. Асосий канал: @AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar
نمایش بیشتر5 652
مشترکین
-924 ساعت
-17 روز
-2330 روز
آرشیو پست ها
Ҳай ёлғон бўлмасин, алифбодан ташқари бирдан ўнгача санаб ҳам бераркан.
Аваз Охун айтганди бир: бориб студияда алифбени ўқиб берибди, абвгд қилиб, эртасига иккита қўшиқ тайёр эмиш — бири она ҳақида, бир севги ҳақида.
Хуллас, шу ҳақиқат экан. Бир қариндош студияга бориб, алифбени ўқиб кепти. Унинг овози билан 70 та ашула ишлаб беришибди, ўзим эшитдим.
Ўзбек интернетининг 99 фоизи ҳақиқатпарвар, элпарварлардан иборат. Ҳаммаси халқни ўйлайди, ҳақиқатни айтади. Ҳар қандай демагог популист тез машҳур бўлиш учун шу риторикани танлайди. Буниси майли, эътирозим йўқ. Мени бошқа нарса ҳайрон қолдиради: нега уларга ёзиладиган комментларда "мана бор эканку ҳақиқатни айтадиган", "мана бор эканку халқни ўйлайдиган", "мана ниҳоят кимдир гапирди" деб ёзишади? Бутун интернет шундан иборатку ўзи? Нега адашиб ўн йилда битта одам шунақа ёзиб қўйгандай хурсанд бўлади комментчилар?
Август охирида ўзбек интернетида сиёсий мавзулар камайиб қолади, чунки интернетнинг олди сиёсатшунослари ота-онаси билан янги ўқув йилига дафтар-ручка сотволиш учун бозорда юради.
Фалонча миллиардер Мухосранск кетмонсозлик университетини ташлаб кетган, кейин бойиб кетган, деган вариантини эшитмаганман ростдан. Ундай бўлса, ҳай майли дердим.
Мотиваторларнинг машҳур приёми бор: "Фалонча миллиардер Гарвардни ташлаб кетган, MIT'ни ташлаб кетган, демак, университет керакмас!"
Гарвард ёки MIT'га ўқишга кирвол аввал, кейин ташлаб кетарсан, дегим келади шунақа пайтлар.
Алейна Тильки баччакона попса қўшиқчалар айтиб юрарди, халқ қўшиқларини айтишга ўтвопти. Овози ўйлаганимдан анча бақувват экан: https://www.youtube.com/watch?v=AYoR1_CsbP0
Матн билан ишловчи бир мутахассис матнга бу қадар тупуриб қўйиб ишлашини, бир устидан текшириб чиқмаслигини кўриб ҳайрон ҳам бўлмай қолдим аслида. Қанчадан-қанча таржимон, муҳаррирни кўрдим, иши билан танишдим. Ҳар бир гапнинг маъносини жиддий текшириб, аниқ маъно чиқарадиган, ҳар бир сўзни контекстга қараб ўгирадиган, матннинг тартибли, равон бўлишига қарайдиган мутахассислар айниқса ёшлар орасида жуда кам. Бир матнни тўрт марта қайта таҳрирлаб, ҳар бир нуқта, вергулга қараб, ҳатто ортиқча пробелларни олиб ташлаб ўрганганим учун бу ҳолат мени жуда ҳайрон қолдирган эди бошида.
Мана бу брат "Ассалому алайкум, мен тарихчиман, ҳозир Озарбайжон тарих дарслигини бирга ўқиб баҳолаймиз" деса, ҳақиқий тарихчи бўлиб, бирор хато факт топадими, замонавий ёндашувларни илгари суриб, дарслик эскирганини кўрсатиб берадими десам, "Вой дод, русофоблар, колонизатор деб ёзибди, биз колонизатормасмиз, руслар босволди деб ёзибди, биз босволмаганмиз, қўшиб олганмиз"дан нарига ўтолмади.
Биринчи марта "ёкида" дейишганида менга японча гапиришяптими деб ўйлаганман.
Жуда кўп матнларни ўқиганимда ва таҳрир қилганимда -нинг қўшимчасини нотўғри ишлатишаётганига гувоҳ бўляпман. -нинг фақат келишик эмас, балки аниқ артикль вазифасини ҳам бажаради. Керакли жойга -нинг қўшимчасини қўшмай ўтиб кетишяпти. "Улар айтишича" бўлмайди, "уларнинг айтишича" бўлади, чунки "улар" янги гап бошида олдинги гапда келган ремани аниқлаштирувчи тема бўлади, тема эса -нинг билан аниқлаштирилиши талаб қилинади.
Майли эсдан чиқаринглар, барибир тушунмадинглар, қизиғиям йўқ.
Man 9yilcha oldin Ginnesga kirgan tekin oshdan tirik qaytgan insonlardan biriman😂
