uk
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

Відкрити в Telegram

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

Показати більше
1 801
Підписники
-724 години
-87 днів
-2630 днів
Архів дописів
Қабр ёнидаги никоҳ 😢 Улар бир-бирини жуда яхши кўрарди. Беш йил яширинча учрашдилар. На қариндош қаршилиги, на миш-мишлар тў
Қабр ёнидаги никоҳ 😢 Улар бир-бирини жуда яхши кўрарди. Беш йил яширинча учрашдилар. На қариндош қаршилиги, на миш-мишлар тўсқин бўла олди. Ниҳоят, никоҳ куни белгиланди. Сарвиноз оқ кўйлакда, гулдек юзда, кўзида орзу билан тўйга шайланди. Лекин… куёв келмади. Телефони ўчириқ. Ҳеч кимдан дарак йўқ. Бир неча соатдан кейин аҳволни тескари ўгирган хабар келди: куёв — аварияга учраган, вафот этган... Ҳамма нима қилишни билмади. Фақат Сарвиноз жим. Қўлида ҳалқа, кўзида ёш. Юраги гапирмаса-да, бир қарорга келганди. Кечаси қабристонга борди. Кимсасиз, сукунат бағрида. Бир имом, икки гувоҳни чақиртирди. Сўнг қабр олдида тиниқ овозда шундай деди: — “Мен у билан ақд қилдим. У ҳозир жонсиз бўлса ҳам, мен учун у ҳали ҳам куёвим.” Гувоҳлар жим. Имом ҳазрат ҳам бундай ақдни илк марта ўқирди. Сарвиноз ҳалқани олиб, қабр тўшига қўйди. Бир лаҳза... Бир нарса қўрқинчли ва тушунарсиз содир бўлди.... Қабр тагидан илгари эшитилмаган, ғашга солувчи ғирт товуш келди. Ҳамма қўрқиб орқага чекинди.

Уй тўла фаришталар Бир куни Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамизнинг уйларига келдилар. Уйга кириб қарасалар, Ҳазрати Фотима р.а соҳиблари Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг кийимларини йиртиғини тикиб, оёқлари билан Ҳазрати Ҳасан розияллоҳу анҳунинг бешикларини тебратиб, Қуръон тиловат қилиб ўтирибдилар. Бу ҳолатда эканлар Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичкарига: - “Ассалому алайкум” - деб киришлари билан, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамиз: - “Ва алайкум ассалом отажон! Марҳамат, хуш келибсиз” - дея ўрниларидан турмоқчи эдилар, Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: - “Қимирламанг қизим, ўтиринг, ўтиринг” - деб марҳамат қилдилар. Аммо Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо онамиз ўрниларидан ирғиб турдилар. Саййидимиз Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга жавобан: - “Кошки ўтирсангиз эди” - дедилар. Шунда Ҳазрати Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо онамиз: - “Отажоним сиз уйимга келсангиз-у, наҳотки мен ўрнимдан турмасам, ёки бунинг бирорта сабаби борми..?” - дедилар. Саййидимиз ва Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳонинг ўтиришлари керак бўлган сабабни шундай англатдилар: - “Қизим, аёллар жудаям бахтли, саодатли ва омадлидурлар. Қачонки мен эшикдан ичкарига кирган вақтим, бу ерни бир қанча фаришталар гуруҳи билан тўлалигини кўрдим. Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо: - “Отажон, бунча фаришталар бу ерга нима учун келишган эканлар..?”. Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: - “Ҳар бир фаришталар гуруҳи алоҳида сабаб билан келган экан. Сиз қўлингиз билан соҳибингиз Али р.а. ни йиртиқ кийимларини тикаётган эдингиз, хизмат қилаётган эдингиз. Фаришталарнинг бир гуруҳи соҳибингизга қилган шу хизматингиз сабаби ила келган эдилар. Бир аёлни кўнгил ризоси билан сидқи дилдан соҳиби (эри) га хизмат қилишлиги, фаришталарни қувонтирадиган ва табриклайдиган бир ибодатдур. Фаришталарнинг яна бир гуруҳи фарзандингиз Ҳасан р.а. ни бешигини тебратган вақтингиз келишган эдилар. Сизнинг тилингиз бўш турмасдан, Аллоҳнинг каломини тиловат қилар эди. Мана шунинг учун ҳам фаришталарнинг яна бошқа бир катта гуруҳи, сиздан Қуръон эшитиш учун келишган эдилар. Бир аёл беш вақт намозини ўқиса, Рамазон рўзасини тутса, иффатини сақласа, соҳибига итоат қилса, у аёлга: - “Жаннатнинг ҳоҳлаган эшигидан киргин” - дейилади. (Имом Aҳмад ибн Ҳанбал ривояти)

СИЗ СЎЗЛАРГА БОҚАСИЗ, АЛЛОҲ ЭСА КЎНГИЛЛАРГА Ҳар бир инсоннинг ичида чегараси бор... Туйғунинг чегараси... Дарднинг чегараси..
СИЗ СЎЗЛАРГА БОҚАСИЗ, АЛЛОҲ ЭСА КЎНГИЛЛАРГА Ҳар бир инсоннинг ичида чегараси бор... Туйғунинг чегараси... Дарднинг чегараси... Нафратнинг чегараси... Кечиримнинг чегараси... Шунинг учун ҳам баъзида инсонлар узоқ вақт чидаши мумкин... Узоқ вақт жим бўлиш .... Узоқ вақт давомида хулоса чиқариб ва кейин воз кечиши мумкин... Инсоннинг кўнгли сўзлардан кўра буюкдир. Шуни унутманг, Сиз сўзларга боқасиз, Аллоҳ эса кўнгилларга... Бу бизларга берилган бир фурсат имтихонли дунёда кўнгилларни кенг қилиб яшанг... Иймонга, ибодатга, соғлиққа, Энг асосийси Аллоҳ розилинига эътибор қаратинг... Қолганини ечими бор

Келдингми, куз яна жимгина, Сокингина, чуқур хўрсиниб. Келиб-кетиш сенга жўнгина, Тўкилмоққа кетгансан кўниб. Сарғаясан кун сайин илҳақ, Лек кўксингда зангор ранглар бор. Дош берасан шамолларга жим, Жимлигингда улкан жанглар бор. Олиб кетдинг тирамоҳингда, Гулойимим, мулойим онам, Куз рангига кирди борлиғим, Куз рангига бўялди хонам. Шундан бери келсанг кўзларим, Рангингдан ранг олгандек маҳзун, Ўлчолмайман армоннинг бўйин, Бир соғинчки узундан узун. Фасллардан ўпка -гинам йўқ, Яша, сенинг фурсату давринг, Фақат сенда мунис онам йўқ, Юрагимнинг кунжида сабрим! Сен мулойим келдинг онамдек, Сен жимгина боқдинг кўзимга. Кўриндику кўзларинг намдек, Мен нотавон келдим ўзимга. Ҳафиза Эгамбердиева 3.09.2026

#ТИНГЛАНГ 👆👆 #ЖОНИМ_БОЛАМ Турфа хабарларни тинглаймиз ҳар кун, Қайдадир тошқину, қайдадир бўрон. Хабарларга тўла бу олам бутун, Хабарларга тўла ҳар лаҳза, ҳар он. Ғариб кўнгил ногиронлар бордир,  Кўнгли синиқ мазлум ва мазлумар ҳам. Улардан кимлар олур  хабар?! Бир ғариб кўнглини қилсангиз обод. Сизга бордир бехисоб ажр савоб!!! ✅🆘✅🆘 6-ёшли  Жўрабоева Ясинахон 2-этаждан тушиб кетган, 3-ойдан бери болницада, йиқилгандан сўнг кўзи кўрмай қолган даволаниши учун моддий ёрдамиз керак. #Alloxning raxmati yaxshilik kiluvchilarga yakindir. A’rof surasi (56 - oyat) @SAXIYLAR_UZ        🖱🖱 KARTALARI Xamkor bank Uzkard 👇👇 5614 6818 1370 2556 ⬅️ Ashurova Z. 👇👇 Хамкор банк Хумо 9860 1601 2070 2487 👈 Ashurova Z. nomida Агро Банк 👇👇 4073 4200 5525 1403 Ashurova  Z. PAYNET RAKAM 👇👇 +998 77 702 37 17  🖱 Uz Mobail Exson xisobot 👇👇 ⬅️🖱 @Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!! @Saxiylar_uz rasmiy. @AZAN_UZZ ЖАМИ ОЛГАН ПУЛИ 👇👇✅ https://t.me/Shifoiy_uz/27319

sticker.webp0.36 KB

sticker.webp0.25 KB

Repost from Iffatli ayol
#ТИНГЛАНГ 👆👆 #ЖОНИМ_БОЛАМ Турфа хабарларни тинглаймиз ҳар кун, Қайдадир тошқину, қайдадир бўрон. Хабарларга тўла бу олам бутун, Хабарларга тўла ҳар лаҳза, ҳар он. Дайди шамолнинг ҳам муждаси бордир, Кабутарлар берар покликдан хабар. Ғариб кўнгил ногиронлар бордир,  Кўнгли синиқ мазлум ва мазлумар ҳам. Улардан кимлар олур  хабар?! Бир ғариб кўнглини қилсангиз обод. Сизга бордир бехисоб ажр савоб!!! ✅🆘✅🆘 6-ёшли  Жўрабоева Ясинахон 2 этаждан тушиб кетган, 3-ойдан бери болницада, йиқилгандан сўнг кўзи кўрмай қолган даволаниши учун моддий ёрдамиз керак. #Alloxning raxmati yaxshilik kiluvchilarga yakindir. A’rof surasi (56 - oyat) @SAXIYLAR_UZ        🖱🖱🖱 KARTALARI Xamkor bank Uzkard 👇👇 5614 6818 1370 2556 ⬅️ Ashurova Z. 👇👇 Хамкор банк Хумо 9860 1601 2070 2487 👈 Ashurova Z. nomida Агро Банк 👇👇 4073 4200 5525 1403 👈 Ashurova  Z. PAYNET RAKAM 👇👇 +998 77 702 37 17  🖱 Uz Mobail Exson xisobot 👇👇 ⬅️🖱 @Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!! @Saxiylar_uz rasmiy. @AZAN_UZZ

sticker.webp0.43 KB

МУФЛИС КИМЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ? https://t.me/iffatli_ayol

Ҳадис ва ҳикматларга суянган ҳолда Қиёмат аломатларидан 50 тасини тасбеҳ тимсол териб, туздик 1. Охир замон пайғамбари - жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёга келдилар. 2. Аллоҳ таборака ва таоло олимларни олиб қўйиб, ўз илмини кўтаради. 3. Имонсизлар кўпайиб, Қуръондан бир расм, Исломдан бир исм, мусулмондан бир жисм қолади. 4. Миноралар кўпаяди, масжидлар черков каби безатилади. 5. Камбағаллар намоз ўқимай қўяди. 6. Бойлар тижорат учун, ҳофизлар (қорилар) риё учун, айримлар кўз-кўз учун ҳажга боради. 7. Ота-онага жафо қилинади ва узоқлашилади. 8. Силаи рахийм (қариндошлик алоқалари) йўқолади. 9. Инсонлар меҳрини фарзанди ўрнига турли жонзотга бериб, уларни боқишни одат қилади. 10. Уч нарса: ҳалол пул, амалдаги суннат ва олижаноб дўст танқислашади. 11. Фитна (глобал тармоқлар орқали) ҳар бир хонадонга кириб келади. 12. Закотлар берилмайди. 13. Тентаклар бойийди. 14. Тижоратчилар кўпаяди. 15. Садақа оладиган одам қолмайди. 16. Порага совға дейилади. 17. Судхўрлик ҳар бир хонадонга кириб келади. 18. Барака йўқолади. 19. Фақат танишларга салом берилади. 20. Чўри ўз хожасини туғади. 21. Чоллар қариликни тан олмайди. 22. Ёшлар катталарга ақл ўргатиб бошлайди. 23. Қўшнилар алоқаси ёмонлашади. 24. Вақт етишмайди, қисқаради. 25. Зулм, бузғунчилик кўпаяди. 26. Чап қўл билан ёзувчилар кўпаяди. 27. Қишлоқлардан оқиб келган ялангоёқ чўпонлар бино қуришда бир-бирларидан ўзишга уринишади. 28. Қавмга, маҳаллага бенамоз, ароқхўр бош бўлади. 29. Катталар марҳаматсиз, кичиклар ҳурматсиз бўлади. 30. Ўзига яхшилик қилган инсонга ҳам ёмонлик қиладиган бахил-ҳасадгўйлар кўпаяди. 31. Омонатга, ваъдага вафо йўқолади. 32. Ёлғончи, туҳматчи ва ғийбатчилар кўпаяди. 33. Фолбинлар кўпаяди. 34. Аёлларнинг кўплиги ва эркакларнинг озлигидан 40 та аёл битта эркакнинг кетидан юради. 35. Хотинлар ҳукмрон ва исрофгар бўлади. 36. Эркаклар семириб, аёлларнинг ҳарир кўйлагини кийиб бошлайди. 37. Аёллар эркакларнинг кийимини кийиб бошлайди. 38. Қадду қоматини васф қилувчи «Кийими бор, яланғочлар» кўпаяди. 39. Аёллар сочларини туя ўркачлари каби қабартириб кўчаларда кезишади. 40. Аёл қўшиқчилар ва бемаъни ашулалар кўпаяди. 41. Ичкилик, ошкора зино ва фаҳш ишлар авж олади. 42. Бедаво касалликлар кўпаяди. 43. Зилзила, сув тошқинлари каби офатлар кўпаяди. 44. Ёмғирлар озаяди, ҳаволар айнийди, наботот издан чиқади. 45. Аввал ўтганлар сўкилади ва масхара қилинади. 46. Ўлим тўсатдан, кутилмаганда келади. 47. Қабрлар безатилади 48. Дажжол лақабли ёлғончи, фирибгар - яҳудий чиқади. Исо алайҳиссалом осмондан ерга тушади ва Дажжолни ҳалок қилади. 49. Ер остидан Ер махлуқи «Доббатул Арз» чиқади: «Қачон уларнинг (кофирларнинг) устига сўз (азоб) тушганда (яъни, қиёмат олдидан) Биз улар учун ердан бир махлуқни чиқарурмиз. У уларга одамлар оятларимизга ишонмайдиган бўлиб қолганлари ҳақида гапирур». 50. Қуёш Ғарбдан чиқади ва ниҳоят Қиёмат қоим бўлади. https://t.me/iffatli_ayol

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарга: — Бандамнинг фарзанди руҳини олдингларми? - дейди. — Ҳа, - деб жавоб беришади улар. — Қалбининг мевасини қабз қилдингларми? - дейди сўнг. — Ҳа, - деб жавоб беришади яна. — Бандам нима деди? - деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: — Сенга ҳамд ва истиржо айтди, - дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: — Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни «Ҳамд уйи» деб номланглар, - дейди». Термизий ривояти (Албоний ҳасан деган) Истиржо - Мусибат етганда «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун» (Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У зотга қайтгувчилармиз), деб айтишлик. Ривоят:Саодат ва Сабр намунаси Умму Сулайм родияллоҳу анҳо Умму Сулайм Абу Талҳа билан саодатли ҳаёт кечирарди. Аллоҳ таоло уларни ширинтой бир ўғил билан сийлади. Абу Талҳа ўғлига шу қадар меҳр қўйдики, уни ҳеч кимга ишонмас, ҳаётини суюкли фарзандисиз тасаввур этолмас эди… Аллоҳ таоло маҳр бобида Умму Сулайм сабабидан бир ибрат қолдиргани каби, муслима оналар учун унинг ҳаётида яна бир намуна бўлишини ирода қилди. Тўсатдан унинг гўдак ўғли касалликка чалинди. Бу ҳол Абу Талҳанинг фикру хаёлини машғул этди. У Расулуллоҳ ﷺ нинг ҳузурларига бориб-келиб турар, келган заҳоти ўғлининг аҳволини сўрар эди. Ана шундай кунларнинг бирида ўлим бу маъсум гўдакни уларнинг бағридан узиб олди. Абу Талҳа Набий ﷺ нинг ёнларида эди. Шўрлик она не қилсин? Кўзининг оқу қорасини, жигар порасини йўқотди! Ҳаммамиз биламизки, оналар бундай ҳолатда ўзларини йўқотадилар, дод-фарёд қиладилар, ёқаларини йиртадилар… Умму Сулайм бу ўринда ҳам Момо Ҳаво қизлари ичида мумтоз эканини кўрсатди. Аввал болани ювди, кафанлади, хушбўй нарсалар сепди, устига кийим ёпиб қўйди. Сўнг Анасга (розиялоҳу анҳо) боланинг вафоти ҳақида ҳеч нарса демасликни тайинлаб, Абу Талҳани чақириб келиш учун юборди. Абу Талҳа келиши билан ўғлининг аҳволини сўради. Умму Сулайм: «Ухлади. Худодан сўрайманки, шояд шу уйқуси роҳатли бўлса», деб жавоб қилди. Абу Талҳа хотинининг бу жавобидан: «Бола соғайиб қолибди», деб гумон қилди. Ўша куни у рўза тугган эди. Ифторлик қилди. Баракотли кеча Тун кирди. Шунда ҳам Умму Сулайм қалбидаги маҳзунликни билдирмади. Хушбўйланиб, зийнатланиб, эрининг ёнида бўлди. Тунни бирга ўтказишди… Тонг отди. Эри масжидга отланар экан, Умму Сулайм секин гап бошлади: — Абу Талҳа, агар бир кишидан омонат олинса, сўнг эгаси у нарсани сўраса, олганлар уни қайтармасликка ҳақлари борми? — деб сўради. — Йўқ, омонат эгасига қайтарилади. Бермаймиз дейишларига ҳақлари йўқ. Шунда Умму Сулайм мақсадга кўчди: — Аллоҳ бизга омонатга ўғил берган эди. Энди ўша омонатини қайтариб олди… Абу Талҳа: «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун» (Биз Аллоҳникимиз ва биз Унга қайтажакмиз), деди. Бошқа ҳеч сўз айта олмади. Чиқиб, Расулуллоҳнинг ҳузурларига борди. Намоз ўқиди. Сўнг кеча шом арафасида ўғли вафот этганини, бундан бехабар тунни хотини билан ўтказганини баён қилди. Ҳазрати Пайғамбаримиз ﷺ шунда: — Бу кечангизни Аллоҳ баракотли қилсин, — деб дуо қилдилар. Аллоҳ Расулининг дуоларига осмон эшиклари очилди. Суюкли фарзандларини йўқотган бу оилага Аллоҳ таоло Абдуллоҳ ибн Абу Талҳани берди. Абдуллоҳни эса, тўққизта фарзанд билан сийлади. Ҳаммалари ҳофизи Куръон бўлишди. Айниқса, тўнғичи Ишоқ ибн Абдуллоҳ йирик фақиҳ даражасига кўтарилди… Ушбу ривоят муҳтарам оналаримизга, азиза опа-сингилларимизга дунё ва охират саодати сари ойдин йўлни кўрсатади, деб умид қиламиз. https://t.me/iffatli_ayol

photo content

90. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Сизлар ёш
90. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Сизлар ёш болаларингизни ўпасизларми? Биз ўпмаймиз», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қалбингдан раҳматни суғуриб олган бўлса, мен нима ҳам қила олар эдим», дедилар». Шарҳ: Демак, жажжи болаларни ўпиш кишининг қалбида раҳмат борлигининг аломати экан. Аксинча, ёш болаларни ўпмаслик қалбда раҳматнинг йўқлиги аломати экан. https://t.me/iffatli_ayol

ОНАДАН ТУҒИЛГАНДЕК ГУНОХЛАРНИ ЮВУВЧИ 8 ТА АМАЛ https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.33 KB

•🌺🍃•Аллоҳнинг бандасига берган энг яхши неъмати - инсонларнинг бир бирига бўлган мехр-муҳаббатидир. Бу шундай инъомки, уни
•🌺🍃•Аллоҳнинг бандасига берган энг яхши неъмати - инсонларнинг бир бирига бўлган мехр-муҳаббатидир. Бу шундай инъомки, уни дунёдаги барча бойлик эвазига ҳам сотиб олиб бўлмайди. •🌺🍃•Аллоҳнинг бу инъомидан бахраманд бўлиб яшаш ҳар бандага насиб қилсин!🤲 •🌺🍃•Хайрли Тонг умри Азизларим!•🌺🍃• https://t.me/iffatli_ayol