fa
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

رفتن به کانال در Telegram

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

نمایش بیشتر
1 804
مشترکین
-424 ساعت
-137 روز
-3830 روز
آرشیو پست ها
sticker.webp0.30 KB

photo content
+4

sticker.webp0.26 KB

sticker.webp0.13 KB

sticker.webp0.43 KB

sticker.webp0.43 KB

sticker.webp0.77 KB

Мустақиллик Байрам Муборак Ширин болакайдан,ширин тилаклар 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги эълон қилинган кун. 1991 йилнинг 1 сентябри эса ҳар йили юртимизда - Мустақиллик куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Мустақиллигимизнинг 35-йиллиги муборак бўлсин азизлар!

sticker.webp0.41 KB

Устоз кўзидаги ёш… ​Жиддалик бир шифокор айтиб берган ушбу воқеа кўзларга ёш, дилларга ларза солади: ​«Кунларнинг бирида нафақадаги, соч-соқоли оқарган кекса устозимни учратиб қолдим. Қаддимни эгиб, бошидан ўпмоқчи бўлдим. У киши мени тўхтатди. ​— Мен фалончи шифокорман, устоз, — дедим ўзимни танитиб. — Хуш келибсан, ўғлим, — деди у киши босиқлик билан. — Сизда ўқиганман… Бир воқеа бўлганди, эслайсизми? — деганимни биламан, устозим ҳовлиқиб: — Йўқ, йўқ! Аллоҳ ҳаққи, у воқеани эслатма! — деб қолди. ​У киши ўтмишда жуда талабчан, қаттиққўл бўлгани учун мени аламли бир хотирани эслайди, деб ўйлаган эди. ​— Йўқ, устоз! Бу — ҳаётимдаги энг гўзал хотира, — дедим-да, ўша кунни ёдга олиб бердим: ​«Мактабда энг аълочи ўқувчи эдим. Лекин ҳал қилувчи имтиҳон куни уйқуда қолиб кетибман. Синфда ўрним бўш турганини кўргач, сиз: „Бу бола шунчаки дарс қолдирмайди!“ деб мени қидиришга тушгансиз. Уйимизга қўнғироқ қилиб, онамни оёққа турғизгансиз… Онажоним бечора шошиб-пишиб, мени уйқу кийимимда кўчага чиқариб юборган. ​Мени мактабга олиб келиб, алоҳида хонага киритдингиз. Олдимга иссиқ сут ва сэндвич қўйиб: „Мана бу сенинг имтиҳон варақанг, лекин уни ҳозир бермайман. Аввал хотиржам нонушта қилиб ол, болам. Сен учун керак бўлса асргача кутаман“, дегансиз…» ​Ушбу хотирани эслашим билан, кекса устозимнинг кўзларидан дув-дув ёш оқа бошлади. ​— Мен сизнинг ҳаққингизга ҳар куни дуо қиламан, устоз! — дедим бағримга босиб. — Агар ўша куни имтиҳонсиз қолиб кетганимда, келажагим умуман бошқача бўларди. Бугун шифокор бўлиб юрганим — сизнинг бағрикенглигингиз ва меҳрингиз маҳсулидир! ​Устозим ўзини тутолмай йиғлаб юборди ва титроқ овозда: — Умрим давомида бирор ўқувчим мени бундай гўзал хотира билан эслашини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим… — деди. ​Хулоса: Устозларингизни, сизга таълим берган инсонларни ҳар доим гўзал дуолар билан эсланг. Уларнинг зоҳирий қаттиққўллиги ортида баъзан бутун келажагингизни қутқариб қолган улкан меҳр ётади. Тафаккур қилинг! https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.21 KB

ЁМОН ХАЁЛЛАР КЕЛГАНДА АЛЛОҲГА ЮЗЛАНИШ Юсуф алайҳиссалом воқеаларини Қуръони Карим орқали яхши биламиз. У зот катта синовга мубтало бўлдилар ва ўша синов натижасида У Зотнинг қалбларида гуноҳнинг озгина эса-да васвасаси бўлган. Ҳар ҳолда у киши ҳам инсон эдилар. Лекин ўша синов пайтида Юсуф алайҳиссалом Аллоҳ таолога шундай дуо қилдилар: “(Эй Роббим!) Агар бу(аёл)ларнинг макрини мендан Ўзинг нари қилмасанг, уларга мойил бўлиб, жоҳиллардан бўлиб қоламан” (Юсуф сураси, 33-оят). Яъни, эй Аллоҳим, агар Сен бу аёлларнинг макрини мендан узоқ қилмасанг, у ҳолда улар тарафга мойил бўлиб, жоҳиллар қаторига кириб қоламан, чунки мен ҳам бандаман, шунинг учун уларнинг макрини мендан узоқ қил, демоқдалар. Қачон қалбда бирор гуноҳ қилиш фикри ёки васвасаси пайдо бўлса, тезда Аллоҳ таолога мурожаат қилиб: “Эй Аллоҳ! Ўз фазлу караминг ила мени бу гуноҳдан сақла”, деб паноҳ сўраб олинг. Кейин ўзингиз ҳам, бу гуноҳ васвасасига учмайман, деб қатъият кўрсатинг. Агар шундай қила олсангиз, бу хаёл ва васвасалар ҳеч қандай зарар бермайди. “Насиҳатлар гулдастаси”дан. Тафаккур қилиш қобилиятига эга инсонлар учун! https://t.me/iffatli_ayol

Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди: – 95 да, онам эса 105 ёшда вафот этганлар. – Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан. – Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у. – Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай. У эса кулиб: – Ҳа, шундай, – деди. – Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим. – Бирор нарсани "Бисмиллаҳ"сиз оғзингга сола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлаги бўлса ҳам, – деди у. Жим бўлиб қолдим. У эса сўзида давом этди: – Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади. Ҳар нарсанинг ортида унинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз "Бисмиллаҳ" деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди. Овқатланишдан аввал доим "Бисмиллаҳ"ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл. Таомланиб бўлганингдан кейин эса қўлларингни кўтар ва "Алҳамдулиллаҳ" деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан. Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди. Уни улуғ олим деб ўйладим. Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади: – Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса. Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл урсин ёки унга манзират қил. Кейин эса ўзинг ҳам еявер. Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, "Бисмиллаҳ" эса қалбинг учун. Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?! Тафаккур қилиш қобилиятига эга инсонлар учун! https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.15 KB

«Иккаласидан ҳам яхшироқ аъзо йўқ — агар тўғри бўлса; иккаласидан ҳам ёмонроқ аъзо йўқ — агар бузилса». Имом Ҳофиз Абу Ҳотим
«Иккаласидан ҳам яхшироқ аъзо йўқ — агар тўғри бўлса; иккаласидан ҳам ёмонроқ аъзо йўқ — агар бузилса». Имом Ҳофиз Абу Ҳотим Муҳаммад ибн Ҳиббон Бустий ривоят қилади: Луқмони Ҳаким дуродгар эди. Бир куни хўжайини унга қўй сўйишни буюрди. Сўйиб бўлгач: — Қўйнинг энг ширин икки аъзосини келтир, — деди. Луқмон тили билан юрагини олиб келди. Бир неча кун ўтиб, яна қўй сўйдирди ва: — Энди қўйнинг энг ёмон икки аъзосини келтир, — деди. Луқмон яна тил ва юракни келтирди. Хўжайини ҳайрон бўлиб: — Олдин энг яхши иккисини сўраганимда ҳам тил билан юракни келтирдинг, ҳозир энг ёмонини сўраганимда ҳам шуни келтирдинг? — деди. Луқмони Ҳаким жавоб қилди: — Агар тўғри бўлса, тил ва юракдан яхшироқ аъзо йўқ; агар бузилса, улардан ёмонроқ аъзо ҳам йўқ». (Равзатул-уқало, китобидан) https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.73 KB

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокотух ! Тилимиздан чиққан, қалбимиздан ўтган, биз билмаган, аммо биз учун хайрли бўлган нимаики бўлса, дуога айланиб, қабул бўлсин, ИН ШАА ЛЛОҲ!.. Сизга Аллохни рахмати ва барокоти  бўлсин. https://t.me/iffatli_ayol

AnimatedSticker.tgs0.21 KB