Iffatli ayol
Ir al canal en Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Mostrar más1 891
Suscriptores
-224 horas
-187 días
-4830 días
Archivo de publicaciones
1 890
Тўрт табиб
🍃
Табибларнинг улуғи Ибн Сино кунлардан бирида қаттиқ оғриб, кўрпа-тўшак қилиб ётиб олибди. Ибн Синонинг шогирдлари, энг яқин дўст-биродарлари йиғилишибди. Улар яхши сўз айтиб, улуғ табибнинг кўнглини кўтаришга, кайфиятини яхшилашга ҳаракат қилишса, шогирдлари уни дори-дармонлар билан даволашга киришибдилар. Ўлими яқинлигини сезган Ибн Сино шогирдларига шундай дебди: — Эй, шогирдларим, менинг куним битган кўринади. Шу боисдан мени даволайман, деб беҳудага ҳаракат қилманглар. Вафот этсам, йиғи-сиғи, оҳ-воҳ қилиб ўтирманглар. Фақат ҳақимга дуо қилиб, онда-сонда қабримни зиёрат қилсанглар бас. Ва яна, устоз оламдан ўтди, энди табобат оқсайди, деб ҳам қайғурманглар. Ўрнимга бешта зўр табибни қолдириб кетмоқдаман. Шуларнинг маслаҳатларига доимо амал қилинглар, бошқаларни ҳам шунга даъват этинглар, — дебди. Шогирдлардан бири: — Устоз, сиз айтган табиблар кимлар экан? — деб сўрабди. Шунда Ибн Сино: — Мен қолдириб кетаётган зўр табибларимнинг бири — 🔠тозалик, иккинчиси — ✅парҳез, учинчиси — ✅бадан тарбиядир. Ва қолган иккиси ✅мижоз ва ✅кайфият ҳисобланади. Доимо покиза, озода бўлишлик, дуч келган овқатни еявермаслик, апил-тапил овқатланмаслик, парҳез ва меъёрни билишлик, ичкиликка ружу қўймаслик, бадан аъзоларини ҳаракатсиз қолдирмаслик, мижозни унутмаслик ва ниҳоят, кайфиятни яхши тутишга ҳаракат қилиш лозим. Айтганларимга амал қилинса, касалланиш у ёқда турсин, ҳаттоки бевақт ўлим ҳам орқага чекиниши мумкин.
Омонулло Абдусаломов тайёрлади.
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
1 890
ТУГАНМАС МЕРОС:
🕊
Бир оилада яшаётган ака-ука, опа-сингилларнинг гўзал тарбияси уларнинг давомчилари бўлмиш - ўз зурриётларида ҳам намоён бўлиши билан белгиланади. Зотан, аждодлардан авлодларга қоладиган меросларнинг аълоси, бу - ўзаро аҳиллик, бир-бирларига беғараз дўстлик, меҳр-оқибатли бўлиш каби инсонийлик фазилатларидир...
🍃
МОҲИЯТГА НАЗАР:
Ойнинг ўзи эмас, балки тарқатаётган зиёси нафис, ҳайратланарли бўлганидек, қобил фарзанднинг хулқ-атвори уни янада ширинтой, севимли, ақлли қилиб кўрсатади...
🌸
МУАТТАР ҲИД:
Одобли фарзанд - муаттар гул каби. Уни ҳидлаганинг сайин ҳидлагинг, бу неъматдан баҳра олганинг сайин баҳра олгинг келаверади, келаверади...
ОТА-ОНА НАЗАРИ ХОСИЯТИ:
Юзингдаги нур - бу ота-онангнинг сенга назари туфайлидир;Одамларга қилган яхшиликларинг учун улар сени мақташяпти - ота-онанг ибрати ҳосиласи;
• Кўчада кетаётиб, ногаҳон қалқиб кетиб, ерга йиқилдинг - ота-онангни ранжитганинг натижаси;
• Фарзандлар камолини кўраяпсан - ота-онангнинг Яратганга илтижолари ижобати;
• ... Умуман, борсан, тириксан, бу ҳам ул муборак зотларнинг дуоси баракотидандир...
«Фарзанднома» китобидан.
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
1 890
Умр ўткинчи, вақт бешавқат.
🥀
Улар турмуш қурганларига ўн йил булди. 10йил яшаб, аёлини сева олмади. Аёли билан бирга яшасада, уни кўргани кўзи йўқдек эди гўё. Буни ҳаммасини аёли билар эди, аммо сабр билан эрини севишда давом этар эди..
Айниқса аёлини сўнгги йилдаги одати ёмон ғашига тегар эди. Ҳар кун тонг отса уйғонибоқ юзида табассум билан:
- Аллоҳга шукр, яна бир янги кун келди. Мен бу кунни бахтиёр яшаб ўтказаман,- дер эди.
Аёлни барча нарсадан ҳабари бор эди. Эрини ўзга ёш аёл билан яшашини ҳам билар эди, аммо билмасликка олар эди. Барчасига сабр қилиб эрига югуриб елиб хизмат қилар эди. Аммо у эр....
"Энди бас! Мен ортиқ чидай олмайман, ажрашаман. Нимага керак уч инсон қийналиши?!" деди эркак ўз-ўзига..
Бир кун ишдан вақтли уйга қайтган эр ажралиш учун ариза бермоқ ниятида ҳужжатлар турадиган қутини титкилай бошлади. Бироқ аввал ҳеч кўрмаган бир папкага кўзи тушди. Қизиқиши ортиб папкани олиб титкилаб ўқий бошлади..
Аёлини номига ёзилган шифокорлар ташхиси, ҳар хил анализ қоғозлари қалашиб ётарди. Энг қўрқинчлиси энг сўнгги касаллик варақасига "6ойдан... 18 ойгача" деган ташхис ёзилган эди...
Ҳозиргина аёли билан ажрашмоқчи бўлиб турган эркакни бадани музлаб қолди. У бир нарсани ўйлар эди холос...
"Аёлимни қандай сақлаб қолиш чораси бор? Керак бўлса ҳаётимни бераман! Керак бўлса жонимни тикаман, фақат уни йўқотишдан қўрқаман. Эй Аллоҳим уни мендан олиб қўйма!"
Эркак аёлини жонидан ортиқ севишини айнан ўша чоғда англади. Энди унга ҳаёт бошқача эди. Аёлига ғамхўрлик қила бошлади. Ҳар кун ҳар дақиқа аёлини ёнида бўлди, аммо жуда кеч эди..
Атига икки ойгина аёлига бахтиёрлик онларини ҳадя эта олди холос.
Ўзи ҳам ҳақиқий бахтни икки ой ҳис қилиб яшади..
Аёли ҳаётдан кўз юмди.. Эркак аёли тобутини елкасида кўтариб, шунчалар қадди букилдики, гўёки 100 йилга қаригандек. Энди унга ҳам ҳаёт керак эмасдек.
Уйига келиб, тўйларини ўн йиллик кунида аёлини илтимоси билан ҳар иккиси ўз ниятини ёзиб қоғозларни яширгани ёдига тушди. Шошилиб аёлини ёстиқларини остини тита бошлади ва у қоғозни топди
Аёлини қоғозига:
"Аллоҳим! Умримни сўнгги дақиқаларини улар билан бахтиёрликда ўтказсам"- деб ёзилган экан..
Эркакни қоғозига эса:
"Аллоҳим! Қачон бу аёлдан қутулиб озод бўламан?"- деб ёзилганди..
Ҳар иккисиниям орзуси ушалди. Аммо эркак энди бошқа инсонга айланган эди.
Қоғозларни парчалаб кўзида ёши билан ҳавога учирар экан ўзига ўзи дер эди:
"Эй вох! Кеч қолдим. Ўз бахтимни ўз қўлларим билан кўмдим. Мен нодон вақтни бой бердим!"...
Қадрлайдиган инсонингизни вақт ўтмасидан қадрига етинг. Зеро умр ўткинчи, вақт бешафқат...
༺🌸༻🌺༺🌸༻
1 890
✨Фойдали маслаҳатлар✨
🌼 Ҳаром нарсалардан сақланинг, одамларни ибодатлироғи бўласиз..
🌼 Аллоҳ берган ризқига рози бўлинг, одамларни бойроғи бўласиз..
🌼 Кўп кулманг, кўп кулиш қалбни (дилни) ўлдирар..
🌼 Аллоҳдан қўрқинг, яхши ишларни бирортасини кичик санаманг. Одамларга табассум қилиб, очиқ чеҳра билан яхшилик қилинг. Ҳеч кимни хақоратламанг..
🌼 Фарзандларингизга бир хил меҳрда бўлинг. Уларга кийим, емак (ва бойликларни) тенг тақсимланг..
🌼 Маст қилувчи ичимликлардан сақланинг, чунки у барча ёмонликлар калитидир..
🌼 Аллоҳ наздида энг яхши гап - рост гапдир..
🌼 Аллоҳ наздида бандаларнинг энг яхшиси - ўз оиласига фойдаси кўп тегадиган кишидир..
🌼 Аллоҳнинг наздида уйларнинг яхшироғи - етимлар иззат қилинадиган уйдир..
🌼 Ўзингизга ёққан нарсани ўзгаларга ҳам раво кўринг...
༺🌸༻🌺༺🌸༻
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
1 890
«Мўмин киши беш вақт намозни канда қилмаса (ўз вақтида адо этса), шайтон ундан чўчиб туради. Агар мўмин намозларга бефарқ бўлса, уларни вақтида адо этмаса, шайтон журъат топиб, уни улкан гуноҳлар қилишга мажбур этади».
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
1 890
#Зикр___
___Хар бир азобнинг давоси
Зикр!
___Хар бир гунохнинг давоси
Истиғфор!
___Хар бир дарднинг давоси
Аллохга яқин булиш!
_🌸_Субханаллох.
_🌸_Алхамдулиллах.
_🌸_Лаа илаха иллаллох.
_🌸_Аллоху акбар.
_🌸_Астағфируллох.
___☝️Аллохни зикр қилиш билан қалблар ором олур.
@Iffatli_ayol
༺🌸༻🌺༺🌸༻
1 890
#Кун_дуоси__
Роббим!
Дардмандларга- шифо, қарздорларга - кенглик, ҳомиладорларга, оқ йўл, уйланиб, турмуш қурадиган ёшларга - Солиҳ жуфтлар насиб этгин!
Роббим!
Бизлар орзу қилганимизданда яхшироғини,
кутганимизданда афзалроғини, сўраганларимизданда хайрлироғини насиб айла!
Роббим!
Сендан ҳалол ризқ, нафли илм ва мақбул бўлгувчи амал сўраймиз.
Илмимизни зиёда эт!
Шундай Қуръон ўқишга бир овоз бергинки...
Тиловатимизни эшитган одамнинг қалбида ғашлик бўлса, ўрнини меҳр ва муҳаббат эгаллаб олсин!
Жаннатда Жамолингни кўрмоқ учун ҳам Илм бер!
Ихлос бер! Тақво бер!
Роббим !
Ўзинг рози бўлган нарсани, бизга кўрсат!
Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга эшиттир!
Ўзинг рози бўладиган нарсани бизга гапиртир!
Тоатинг йўлида, бизни амал қилдир!
Роҳматинг ва мағфиратинг, Фазлинг ва барокатинг эшикларини бизга очиб қўй!
Ўйламаган томонимиздан бизни ризқлантир!
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
1 890
Бир йигит вафот қилди. Унинг дўстлари йигитнинг номидан масжид қурдилар!
Бир йигит вафот қилди. Унинг дўстлари йигитнинг номидан қудуқ қазидилар!
Учинчи йигит вафот қилди. Унинг дўстлари йигитнинг номидан сув совутгични (кўчага) ўрнатдилар!
Бошқаси, ҳар ой дўстининг номидан садақа қилар эди!
Яна бошқаси, тунда уйғониб, вафот қилган дўстининг ҳаққига дуо қилар эди!
Мана шу, ҳақиқий дўстликнинг мевасидир!
༺🌸༻🌺༺🌸༻
1 890
“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси
Сув ичишдан олдин "Фотиҳа" сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сув ичилади. "Фотиҳа" сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш тизими изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади.
༺🌸༻🌺༺🌸༻
1 890
___🌤 ХАЙРЛИ КУН УМРИ АЗИЗЛАРИМ!!!
___🌸 Азизларим ушбу қайтарилмас ва муборак кунимиз Аллох ризолигида,
фақат яхшиликларга, солих
амалларга тулиб утсин...
Бугунги кунимиз Жаннатга бир қадам булсин...!
___🌸 Дунё фоний...умр уткинчи...вақт эса ғанимат.
Вақтимизни қадрлаб...
эзгуликка...ибодатга...дуо ва
истиғфорга сарфлайлик...!
___🌸 Азизларим озгина булсада қалбингизга қувонч олиб кираётган булсак узимизни бахтиёр хисоблаймиз...!
___🌸Биздан узоқлашманг, каналимиз сиз билан файзли Иффатлиларим!
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
