cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

АZAN UZZ

 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم ✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг. ✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор. @SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал Creator: @FIRDAVS188✓ Реклама учун: @Firdavs188

Більше
Рекламні дописи
33 481Підписники
-8224 години
-9167 днів
-2 71630 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

5-вақт намоз эркаклар учун. 1.Бомдод 👇👇👇👇 https://t.me/AZAN_UZZ/69251 2. Пешин 👇👇👇👇 https://t.me/AZAN_UZZ/69252 3. АСР 👇👇👇👇 https://t.me/AZAN_UZZ/69253 4 ШОМ 👇👇👇👇 https://t.me/AZAN_UZZ/69254 5. Хуфтон 👇👇👇👇 https://t.me/AZAN_UZZ/69255 ✅ ВИТР 👇👇👇👇 https://t.me/AZAN_UZZ/69264 🇺🇿•🕋•🇺🇿•🕋•🇺🇿•🕋•🇺🇿•🕋•🇺🇿 Аёллар учун беш вақт намоз 👇👇 1.БОМДОД👇👇👇👇 https://t.me/AZAN_UZZ/69257 2.ПЕШИН👇👇👇👇 https://t.me/AZAN_UZZ/69258 3. А С Р 👇👇👇👇 https://t.me/AZAN_UZZ/69259 4. Ш О М 👇👇👇👇 https://t.me/AZAN_UZZ/69260 5. ХУФТОН 👇👇👇👇 https://t.me/AZAN_UZZ/69261 ВИТР 👇👇👇👇 https://t.me/AZAN_UZZ/69264 ✅ Бомдод намоздан сўнги ДУО 👇👇 https://t.me/AZAN_UZZ/50605 ТАХОРАТ ОЛИШ 👇👇 https://t.me/AZAN_UZZ/66062 ✅ Тасбеҳ намози👇👇 10-апрель 2020 https://t.me/AZAN_UZZ/58625
Показати все...
#Истиғфор Гуноҳларингиз устидан мулоҳаза юритиб, бениҳоя уялиш ва тавозе билан кунига юз маротаба истиғфор айтинг: أَسْتَغْفِرُ اللهَ رَبِّى مِنْ كُلِّ ذَنْبِ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ Астағфируллаҳа роббии мин кулли занби ва атуубу илайҳи. (Маъноси: Роббимдан барча гуноҳларим учун кечирим сўрайман ва Унга тавба қиламан). Агар уят ва афсусдан кўзингиз ёшланмаса, ҳеч бўлмаганда бу ҳолатлар юзингизда ўз ифодасини кўрсатсин. Кўз ёшингиз шунчалик ҳақиқий бўлсинки, уларнинг тўкилиши қабул бўлсин. Гуноҳларини кечирилишини сўраб дангасалик ва эътиборсизлик билан айтилган истиғфор ноўриндир ва бунинг ўзи яна истиғфор айтиш учун етарлидир. Инсон гуноҳлари учун фақатгина кечирим сўрабгина қолмай, ўзида шаклланган ёмон одатларни бартараф этишга уринмоғи лозим. @AZAN_UZZ
Показати все...
👍 5😢 1
Ислом рукнлари 4️⃣0️⃣ фарз  Исломда 5 фарз бор Иймонда 7 фарз бор Намозда 12 фарз бор Тахоратда 4 фарз бор Таяммумда 4 фарз бор Ғуслда 3 фарз бор Амру маъруфда 1 фарз бор Нахий мункарда 1 фарз бор Хайзда 1 фарз бор Нифосда 1 фарз бор Илм излашда 1 фарз бор Исломдаги 5️⃣ фарз 1.Иймон 2.Намоз 3.Рўза 4.Закот 5.Хаж Иймондаги 7️⃣ фарз 1.Аллох Таолога иймон келтириш 2.Фаришталарга иймон келтириш 3.Аллохнинг китобларига иймон келтириш 4.Пайғамбарларига иймон келтириш 5.Қиёмат кунига иймон келтириш 6.Яхшилик ва ёмонлик хам Аллохдан эканлигига иймон келтириш 7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш Намоздаги 1️⃣2️⃣ фарз Намоздан ташқаридаги 6 фарз 1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетахоратликдан пок бўлиши 2.Жойи пок бўлиши 3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши 4.Қиблани топиши 5.Ният 6.Ўз вақтида ўқиш Намознинг ичидаги 6️⃣ фарз 1.Такбири тахрима (Дунё ишларини харом қилиб охират ишларини халол қилувчи такбир.Аллоху Акбар деб намозга кирилади) 2.Қиёмда туриш 3.Қироат қилиш 4.Руку 5.Сажда 6.Қаъдаи охир (Аттахиёти миқдорида ўтириш) Тахоратдаги 4️⃣ фарз 1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш 2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш 3.Бошнинг тўртдан бирига масх тортиш 4.Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш Таяммумнинг 4️⃣ фарзи 1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш 2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган,тупроқ,тош,қум кабилар) 3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш 4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш Ғуслдаги 3️⃣ фарз 1.Оғизга сув олиб ювиш 2.Бурунга сув олиб ювиш 3.Бутун баданга сув етказиб ювиш Амру маъруфда 1️⃣ фарз бор Яхши амалларни ўзи бажариб,бошқаларга хам буюриш Нахий мункарда 1️⃣ фарз бор Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни хам қайтариш Хайзда 1️⃣ фарз бор Хайз хукмларини билиш.Хайз кунларининг ози уч кун кўпи ўн кун.Хайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун,кўпининг чегараси йўқ.(Бир умр хайз кўрмаса,намоз ўқийверади) Хайз кунларида намоз ўқилмайди,рўза тутмайди,жинсий алоқа қилмайди.Хайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради,рўзасини тутади.Хайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди.Рўзанинг фазоларини тутади.Хайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди Мусхафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди. Илм излашда 1️⃣ фарз бор Илм излаш,ўқиш фарз. 👆Дўстларга улашинг. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒         𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️              👇👇   🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿
Показати все...
👍 14
#дуо Солиҳ фарзанд сўраш дуоси: ﴿رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ﴾ ✅ Ўқилиши: “Робби ҳаб лий минас сооли­хийн”. ✅ Маъноси: “Роббим! Ўзинг менга солиҳ (фарзанд)лардан ато этгин!” (Соффат сураси, 100-оят). 👆Дўстларга улашинг. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒         𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️              👇👇   🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿
Показати все...
👍 11🙏 3🕊 2
Жазо соқит қилинишига сабаб қилиб қўйилган ишлар Дунёда баъзи бир ишлар борки, Аллоҳ таоло бу ишларни гуноҳкор бандалардан дўзах азобини соқит қилишга сабаб қилиб қўйган. Булар: 1. Тавба. Қилган гуноҳларига астойдил тавба қилган ва иймонга келиб солиҳ ишларни қилган инсонларга жаннат ваъдаси берилган. Зеро, тавба қилиш деганда маъсиятларни тарк қилиб таоатга қайтиш тушунилади. “Илло, иймон келтириб, эзгу ишларни қилган зотларгина (бундан мустаснодир). Бас, улар жаннатга кирурлар ва уларга бирор нарсада ноҳақлик қилинмас” (Марям сураси, 60-оят). 2. Истиғфор. Аллоҳ таоло истиғфор айтган бандаларни азобламаслигини хабар берган: “Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ  уларни азобловчи эмас” (Анфол сураси, 33-оят). “Мағфират сўраш, яъни гуноҳларнинг зараридан сақлашни ва уларни бекитишни сўраб ёлвориш – истиғфор дейилади”. Қуйидаги калималар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим  берган энг машҳур истиғфорлардан бири ҳисобланади: Ўқилиши: «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», Маъноси: “Аллоҳдан мағфират сўрайман, Ундан ўзга илоҳ йўқдир, У абадий барҳаёт ва бутун борлиқни тутиб тургувчидир, Унга тавба қиламан”. 3. Яхши ишлар. Аллоҳ таоло яхши ишлар ёмонликларни кетказишини айтган: “Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис  адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир” (Ҳуд сураси, 114-оят). 4. Дунёвий мусибатлар. Дунёда мўмин киши бирор мусибатга учраса, шу мусибатлари сабабли Аллоҳ таоло унинг олдин қилган хатоларини ювиб юборади. Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминга бирор касалликми, кулфатми, ғамми, ташвишми, хафаликми етса, ҳатто тикан кириб оғритса ҳам, албатта, Аллоҳ хатоларига каффорот қилади”, - дедилар”. Аҳмад ривоят қилган. 5. Мўминларнинг тириклигида ва вафотидан кейин орқасидан истиғфор айтишлари: “Улардан кейин (дунёга) келганлар: “Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга (нисбатан) қалбларимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан”, – дерлар” (Ҳашр сураси, 10-оят). 6. Ўлимидан кейин унинг номидан садақа ё ҳаж қилиш каби ишлар: Инсон вафотидан сўнг унинг ортидан у учун қилинган садақанинг савоби тегишига ушбу ҳадис далилдир: Бизларга Ибн Журайж хабар берди у Икриманинг шундай деяётганини эшитган экан: “Бизга Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо хабар берди: “Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг онаси вафот этди. Ўша пайт у онасининг ёнида эмас эди. Шунда у: “Эй Аллоҳнинг Расули, онам вафот этди, мен унинг ёнида йўқ эдим, агар мен унинг номидан бирор нарса садақа қилсам унга наф берадими?” – деди. У зот: “Ҳа”, – дедилар. Шунда у: “Мен сизни гувоҳ қиламанки, мевали боғим унинг номидан садақадир”, – деди”. Бухорий ривоят қилган. 7. Шафоат қилувчиларнинг шафоати: Шафоат қилувчиларнинг шафоатларига сазовор бўлиш сабабидан ҳам Аллоҳ таоло бандадан дўзах азобини соқит қилади. 8. Шафоатсиз ҳам, энг меҳрибон Зот Аллоҳ таолонинг авф этиши. «Эътиқод дурдонлари» китобидан. 👆Дўстларга улашинг. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒         𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️              👇👇   🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿
Показати все...
👍 15🙏 3
«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди: 1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди. 2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди. 3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди. 4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди. 5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди». 👆Дўстларга улашинг. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒         𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️              👇👇   🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿
Показати все...
👍 20😢 1
Repost from АZAN UZZ
👍 10😍 3
Repost from АZAN UZZ
👍 7😍 3
Ассалому алайкум азизларим. Сог-омонмисиз? Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиз дан тинчлик тотувлик, барака аримасин. Хаёт бу - ёмғир. Мунтазам ёғадиган ёмғир. Баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одам бўлади. У кутилмаган вақтда келади. У сизни ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбингизга илиқлик, қуёш олиб келади. Доимо шундай одамлар сиз билан бирга бўлсин. Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Сиз каби қалби халим инсонлар кўпайсин. Энг муҳими, сизга хаётингизда соябон тутадиган инсонлар дард кўрмасинлар! Омин ! •••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄••• @AZAN_UZZ || УЛАШИНГ ✿°•┈┈┈••ৡ🕌ৡ•┈┈┈•°✿
Показати все...
👍 5🙏 5