АZAN UZZ
بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم ✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг. ✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор. 💥Бизни канал ёш танламас. @SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари @FIRDAVS188✓
显示更多📈 Telegram 频道 АZAN UZZ 的分析概览
频道 АZAN UZZ (@azan_uzz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 35 144 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 1 869,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 2 234 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 35 144 名订阅者。
根据 22 十月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -4 721,过去 24 小时变化为 -26,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 12.21%。内容发布后 24 小时内通常能获得 9.18% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 4 293 次浏览,首日通常累积 3 226 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 20。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“ بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم
✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг.
✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор.
💥Бизни канал ёш танламас.
@SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари
@FIRDAVS1...”
凭借高频更新(最新数据采集于 23 十月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
正在加载数据
| 日期 | 订阅者增长 | 提及 | 频道 | |
| 23 十月 | +6 | |||
| 22 十月 | +11 | |||
| 21 十月 | +19 | |||
| 20 十月 | +10 | |||
| 19 十月 | +7 | |||
| 18 十月 | +21 | |||
| 17 十月 | +5 | |||
| 16 十月 | +28 | |||
| 15 十月 | +32 | |||
| 14 十月 | +1 019 | |||
| 13 十月 | +9 | |||
| 12 十月 | +2 | |||
| 11 十月 | +7 | |||
| 10 十月 | +7 | |||
| 09 十月 | +15 | |||
| 08 十月 | +2 | |||
| 07 十月 | +2 | |||
| 06 十月 | +2 | |||
| 05 十月 | +10 | |||
| 04 十月 | +2 | |||
| 03 十月 | +10 | |||
| 02 十月 | +13 | |||
| 01 十月 | +6 |
| 2 | Шукур
Неъматга шукр қилмоқ, ўша неъматдан кўра яхшироқдир. Шакур (Аллоҳнинг исми)ни севган инсон, ҳеч вақт шукрни ташлаб, неъмат томонига ўтиб олмайди.
Шукр қилмоқ, неъматнинг жонидир. Неъматнинг ўзи эса унинг териси, пўстидир.
Чунки Дўстингнинг эшигига, сени фақатгина шукр олиб бориши мумкин.
Неъмат, инсонга хушёрликнинг зидди бўлган ғафлатни ҳам бериши мумкин. Шукр қилмоқлик эса, доимо хушёрлик (Аллоҳни ёдда тутиш)ни келтиради.
Сен ақлингни йиғгинда, шукр неъмати ила ҳақиқий неъматни овла!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий. | 2 490 |
| 3 | Намозда бўлсанг, қалбингни эҳтиёт қил!
Одамлар орасида бўлсанг, тилингни эҳтиёт қил!
Бировнинг уйида бўлсанг, кўзингни эҳтиёт қил!
Овқат устида бўлсанг, ошқозонингни эҳтиёт қил!
Икки нарсани ҳеч эслама:
Биринчиси: Одамларни сенга қилган ёмонлигини;
Иккинчиси: Одамларга қилган яхшилигингни.
Икки нарсани асло унутма:
Биринчиси: Аллоҳ азза ва жаллани.
Иккинчиси: Охират диёрини. | 2 473 |
| 4 | КЎП ИСТИҒФОР АЙТСАНГИЗ:
✅ 1. ғамингиз кетади,
✅ 2. қарзингиз узилиши осон бўлади,
✅ 3. саҳв-хатоларингиз кечирилади,
✅ 4. барча яхшиликга муяссар бўласиз,
✅ 5. само эшиклари сизга очилгай,
✅ 6. дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.
ИСТИҒФОРНИ ҚАНДАЙ АЙТАСИЗ?
Истиғфор лафзларидан баъзилари:
1. "Астағфируллоҳ"
(Аллоҳдан мағфират сўрайман)
2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи"
(Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)
3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм"
(Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан
https://t.me/AZAN_UZZ | 2 673 |
| 5 | Эй меҳрибон ва раҳмли Аллоҳим! 🤲
Қалбимизга хотиржамлик, уйимизга файзу барака, ҳаётимизга нур ато этгин. Биз билмаган яхшиликларни ҳам насиб қилгин, билган ва билмаган ёмонликлардан Ўзинг асрагин.
Ота-онамизга соғлик ва узоқ умр, яқинларимизга бахт ва саломатлик бергин. Ризқимизни ҳалол ва баракали қилгин, ишларимизни осонлаштиргин, қадамларимизни хайрли йўлларга бошлагин.
Қалбимиздаги энг гўзал ниятларимизни Ўзинг билурсан — агар биз учун хайрли бўлса, уларни рўёбга чиқаргин. Кўзимиздан ёш эмас, фақат қувонч ёшларини оқизгин. Ҳар бир тонгимизни умид билан, ҳар бир кунимизни шукр билан, ҳар бир кечамизни хотиржамлик билан ўтказишни насиб қилгин.
Гуноҳларимизни кечиргин, дуоларимизни қабул қилгин ва бизларни Ўзинг рози бўладиган бандаларингдан қилгин.
Омин, ё Роббал оламийн! 🤲 | 2 655 |
| 6 | 17 НАРСА ҚАБР АЗОБИДАН НАЖОТ БЕРАДИ:
1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. "Лаа илааҳа иллаллоҳ"ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
"Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур" ("Зориёт" сураси, 55-оят). | 2 370 |
| 7 | #Ҳадис
«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
- «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
- «Масжидлар», дедилар».
- «Сайл нимадир?» дедим.
- «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак.
Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас.
Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан. | 881 |
| 8 |
Шукурлар бўлсинки, Аллоҳ яна бир ёруғ тонгни, муборак Жума кунини кўришни насиб айлади, ҳар бир онимизни қадрига етган холда, кунимизни гўзаллик билан ўтказайлик.
Атрофимиздаги барчага меҳр улашайлик- ки, хеч қайси қалб биздан озорланмасин.
Кунингиз хуш дийдор ва қувончларга бой бўлсин Қадрдон. Жума тонги муборак, Ассалому алайкум! | 7 205 |
| 9 | #АЗОН 👆👆
ҚАЛБЛАРНИ ЛАРЗАГА СОЛГУВЧИ ЭНГ ГЎЗАЛ ОҲАНГ😪😪
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ ! Саломатмисиз аҳли қадрдонларим. Қаранг яна тонг отди. Ишқилиб бомдод намозидан қолиб кетмадингизми🤔🤔. Дуолар оламида мазза қилдингизми😊😊. Илоҳим жониз тинч бўлсин😊😊. Бугунги тонгингиз муборак бўлиб дуоларингиз ижжобат бўлсин🤲🤲🤲🤲
👇👇👇👇
@AZAN_UZZ | 757 |
| 10 | 没有文字... | 945 |
| 11 | Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
ЖУМА МУБОРАК!
Бир салавот — ўнта раҳмат ва ўнта мағфират демакдир. У дуоларни ижобатга, қалбни нурга, ҳожатларни эса раво бўлишга бошлайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: «Ким менга бир кунда юз марта салавот айтса, Аллоҳ унинг юзта ҳожатини раво қилади. Улардан етмиштасини охиратда ва ўттизтасини шу дунёда беради».
Ушбу нажот зикри билан икки дунё саодатига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришайлик.
Зикр: «Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад» | 4 922 |
| 12 | sticker.webp | 2 840 |
| 13 | sticker.webp | 2 728 |
| 14 | #Ҳадис
«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
- «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
- «Масжидлар», дедилар».
- «Сайл нимадир?» дедим.
- «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак.
Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас.
Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан. | 3 532 |
| 15 | Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ
Сана: 2026 йил 23-октябрь, жума
Ҳижрий: 1448 йил 12-жумадул аввал
Услуб: Ҳанафий (Карачи)
Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent)
Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 05:09
Бомдод: 05:27
Қуёш: 06:43
Ишроқ: 06:58*
Зуҳо: 09:17*
Пешин: 12:07
Аср: 15:49
Шом: 17:34
Аввобийн: Шом намозидан кейин*
Хуфтон: 19:03
Таҳажжуд: 01:16*
—
*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.
| 2 748 |
| 16 | Бу Эроннинг Зинжон шахрида яшаган бир дўкондорнинг расми. Нотаниш бир киши велосипедини унга омонат қўйиб қайтиб келмаган.
Дўкондор хар куни эгаси келар деб велосипедни ташқарига олиб чиқиб қўйган. Аммо эгаси келмаган.
Бу ҳол 45 йил давом этган. Охири дўкондор вафот этган. Давлат эса вафо ва омонатдорлик тимсоли ўлароқ дўкондор хайкалини ўрнатган.
Шу одамнинг ўрнида биз бўлсак, паст овозда уч марта "кимники" деб ўзимизга "ҳалол"лаб олар эдик... Аллоҳ асрасин | 3 269 |
| 17 | Ҳакимлар сукут сақлаш ҳақида
Зафар вақтидаги сукут ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.
Сукутингдан кўра сўзлашинг фойдалироқ бўлсагина сўзлагин. | 2 681 |
| 18 | #ДИҚҚАТ_ИЛА_ТИНГЛАНГ😭
#БУ_БОЛА_УЛДИ_ДЕГАНЛАР😭
#22_ОКТЯБРЬ_2026_ЙИЛ
🆘🔴🆘🔴🆘🔴🆘🔴🆘
Assalomu alaykum yaxshimsiz saxeylar uz gurixi rahbari firdafis aka Mening o'g'lim Rahimov Miraziz 2021 yilda Tug'ilgan xozirda 5/6 xil tashxez bilan dovolanib keladi xozirda 2 etab oshqozon rak bilan xemya terapiya olyabmiz sizdan barcha gurixi admenlarida saxey exsonchilardan iltimos bolam uchun yordam bering
( Онасини СМС си)
#Барча эҳсончилардан АЛЛОҲ рози бўлсин. Эҳсонизи ўрнини беҳисоб тўлдириб қўйсин.
#Alloxning raxmati yaxshilik kiluvchilarga yakindir.
A’rof surasi (56 - oyat)
@SAXIYLAR_UZ
🖱🖱🖱
KARTALARI
NBU uz card
5614 6814 2772 4012
Ашурова З.✅
👇👇 Хамкор банк Хумо
9860 1601 2070 2487 👈
Ashurova Z. nomida
Агро Банк
👇👇
4073 4200 5525 1403 👈
Ashurova Z.
PAYNET RAKAM
👇👇
+998 77 702 37 17 🖱
Uz Mobail
Exson xisobot
👇👇 ⬅️🖱
@Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
16.10.2026 йил пул олди
👇👇✅
https://t.me/Shifoiy_uz/27580 | 5 215 |
| 19 | #Ҳикмат
Ҳасан Басрий айтдилар:
- Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун?- дейишди.
- Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди?- деди.
- Аллоҳ, - дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?!- деди.
«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».
(Анфол сураси, 33-оят).
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг: | 2 750 |
| 20 | #Ҳадис
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:
بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», - дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! | 2 771 |
