АZAN UZZ
بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم ✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг. ✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор. 💥Бизни канал ёш танламас. @SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари @FIRDAVS188✓
Больше📈 Аналитический обзор Telegram-канала АZAN UZZ
Канал АZAN UZZ (@azan_uzz) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 37 375 подписчиков, занимая 1 570 место в категории Религия и духовность и 1 943 место в регионе Узбекистан.
📊 Показатели аудитории и динамика
С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 37 375 подписчиков.
Согласно последним данным от 28 ноября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -69, а за последние 24 часа — -99, при этом общий охват остаётся высоким.
- Статус верификации: Не верифицирован
- Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 12.40%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 8.45% реакций от общего числа подписчиков.
- Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 4 333 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 2 954 просмотров.
- Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 26.
📝 Описание и контентная политика
Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“ بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم
✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг.
✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор.
💥Бизни канал ёш танламас.
@SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари
@FIRDAVS1...”
Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 29 ноября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Религия и духовность.
Загружаем данные
| Дата | Привлечение подписчиков | Упоминания | Каналы | |
| 29 ноября | +2 481 | |||
| 28 ноября | 0 | |||
| 27 ноября | +5 | |||
| 26 ноября | +1 | |||
| 25 ноября | +3 | |||
| 24 ноября | +4 | |||
| 23 ноября | +1 | |||
| 22 ноября | +2 | |||
| 21 ноября | +7 | |||
| 20 ноября | +2 | |||
| 19 ноября | 0 | |||
| 18 ноября | +4 | |||
| 17 ноября | +7 | |||
| 16 ноября | +4 | |||
| 15 ноября | +1 001 | |||
| 14 ноября | +1 006 | |||
| 13 ноября | +8 | |||
| 12 ноября | +10 | |||
| 11 ноября | +5 | |||
| 10 ноября | +5 | |||
| 09 ноября | +4 | |||
| 08 ноября | 0 | |||
| 07 ноября | +3 | |||
| 06 ноября | +8 | |||
| 05 ноября | +5 | |||
| 04 ноября | +4 | |||
| 03 ноября | +3 | |||
| 02 ноября | +7 | |||
| 01 ноября | +6 |
| 2 | Тунги таҳажжуд намозини ўқиш
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо) дан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Тунги намоз икки ракъат-икки ракъатдандир. Тонг отиб қолишдан қўрқсанг, бир ракъат витр ўқиб, намозингнинг охирини витр (тоқ) қилгин».
ИЗОҲ. «Таҳажжуд намозида ҳар икки ракъатда салом бериш - бу масалами ёки енгиллик учун айтилганми?
Имом Абу Ҳанифа: «Бу масала эмас, таҳажжудда енгиллик учун айтилган», дейдилар.
«Сунани Термизий»
китобидан.📚
🌿Камроқ ўйланг, кўпроқ яшанг.
🌿Камроқ қайғуринг, кўпроқ хурсанд бўлинг.
🌿Камроқ гапиринг, кўпроқ тингланг.
🌿Камроқ тортишинг, кўпроқ келишинг.
🌿Камроқ томоша қилинг, кўпроқ бажаринг.
🌿Камроқ шикоят қилинг, кўпроқ қадрланг.
🌿Камроқ қўрқинг, кўпроқ севинг.
https://t.me/AZAN_UZZ | 1 691 |
| 3 | Ҳудуд: Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ
Сана: 2026 йил 30-ноябрь, душанба
Ҳижрий: 1448 йил 20-жумадус сони
Услуб: Ҳанафий (Карачи)
Вақт минтақаси: (Asia/Tashkent)
Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 05:48
Бомдод: 06:06
Қуёш: 07:28
Ишроқ: 07:43*
Зуҳо: 09:56*
Пешин: 12:11
Аср: 15:14
Шом: 16:59
Аввобийн: Шом намозидан кейин*
Хуфтон: 18:33
Таҳажжуд: 01:30*
—
*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.
| 1 524 |
| 4 | Қудратлиман деб хомхаёл қилиш – балонинг бошланишидир.
Бир тўрғай бир филнинг йўли устида ўзига уя қуриб, тухум босди. Фил шу сўқмоқдан сув ичишга борар экан. Фил сув ичишга кетаётганида уяни топтаб, тухумни эзиб ўтиб кетди. Тўрғай бу бадбахтликни кўриб дарҳол, бу филнинг иши эканини англади. Учиб бориб филнинг бошига қўнди ва деди:
– Шоҳим! Сен нима учун тухумларимни пачоқлаб, болаларимни ҳалок этдинг? Ўзингга нисбатан мени заиф, кучсиз ва нотавон деб санаганинг учун шундай қилдингми?
– Ҳа ёлғиз шунинг учун, – деди фил.
Тўрғай буни эшитгач учиб қушлар ёнига борди ва бошига тушган фалокатни айтиб берди.
Қушлар:
– Биз филни нима ҳам қила олардик? Биз кучсиз паррандалармиз? – дедилар.
Тўрғай уларга деди:
– Илтимос қиламан, сиз мен билан бориб филнинг кўзини чўқиб кўр қилинг. Унинг бошига мен ҳам шўриш солишни биламан.
Улар рози бўлдилар. Тўрғай билан учиб бориб, филнинг кўзини ўйиб-ўйиб ташладилар. Шундан кейин фил на сув ичиш, на бир овқат топиб ейишнинг иложини қила олди. Турган жойида нима топса, шу билан кифояланиб кун кечирадиган бўлди. Тўрғай буни кўргач аламига чидолмай, ҳовуз ёқасига келиб қурбақаларга фил устидан шикоят қилди.
Улар:
– Биз кучли филга қарши нима ҳам қила олардик, – дедилар.
Тўрғай:
– Сиз фил турган жойга яқин бўлган бир чуқурнинг четига бориб, ўша ерда баланд овоз билан вақир-вуқур қилсангиз, фил сизнинг овозингизни эшитиб, у ерда сув бор экан, деб ёнингизга боради-да, чуқурга қулаб кетади, –деди.
Қурбақалар бунга рози бўлдилар. Чуқур четига бориб вақирлай бошладилар. Сувсизликдан қийналган фил қурбақаларнинг овозини эшитиб, улар томон йўл олди ва чуқурга йиқилиб ҳалок бўлди. Тўрғай эса учиб бориб унинг бошига қўнди ва қанот қоқиб деди: “Эй ўз кучига ишониб, менга ҳақорат кўзи билан боққан зулмкор! Жуссам кичкина бўлса-да, зўр ақл эканини кўрсатдим, сенинг бўйинг дароз бўлса-да, ақлинг қисқа экан, хўш, энди нима дейсан?!”
© “Калила ва Димна” китобидан.
✍ - Қахва ёки чой устида ўқиш учун сатрлар
T.me/AZAN_UZZ | 2 329 |
| 5 | ҲАЛОВАТ_2. 91
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова.
—Иҳимм. Шодиёра. -охири овозсиз саҳна кўринишига якун ясаш учун, томоқ қириб олди. —Хонангизга кирасизларми?
Шодиёра бироз ҳижолат бўлиб Гулнозага қаради.
—Яна бироз кутиб турсинлар. Мен Элёр акани олдига киришим керак! -деди Жавоҳирга бир назар ташлаб қўяркан, Элёрни хонаси томон ўгирилди. Эшик олдида турган Элёрга ҳижолатомуз қараб қўйди.
—Келдингми? Ва ниҳоят! -Элёр Жавоҳирга бир кўз ташлаб қўйди-да, Шодиёрага йўл очди.
—Самолётларига чиққунларича лаққиллаб қолдикда, яна қачон кўраман уларни.
—Майли, бир соатдан кейин судим бор. Унгача шуларни ҳал қилайлик. -Элёр қизни елкасини ортидан қўлини қўйиб, ортидан хонасига кирди.
—Ҳўп бўлади.
Жавоҳир ёпилаётган эшикдаги ҳамроҳларга қараб, ичида бир тўфон турди.
Сен қадрига етмаган нарсалар, ўзга қўлга ўтганда, товланса ғайирлиги тутаркан инсонни...
Кейинги қисм тезроқ чиқиши учун, кўпроқ реакция босинг💋🔥😍🥰⚡️
T.me/AZAN_UZZ | 2 428 |
| 6 | ҲАЛОВАТ_2. 90
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова
—Ассалому алайкум Гулноза опа, яхшимисиз? -залда рўйхатга олиш столида ўтирган Гулноза билан саломлашди.
—Келдингизми? -жилмайди аёл.
—Ҳа синглимни кузатиб кечга қолдим. Элёр ака кутаётгандилар мени тезроқ кира қолай. -Шодиёра Элёрни хонаси томон икки қадам ташлаганди.
—Шодиёра сизга мижоз бор. Бир соатдан буён кутяпти. -деди Гулноза Шодиёра келгач, тараддудланиб қолган йигитни кўрсатаркан.
Шодиёра нигоҳини Гулноза ишора қилган томонга олган ҳамано қотиб қолди. Қаршисидаги йигит ҳам шундай киприқ қоқмай унга қараб турарди.
—Гулноза, Шодиёра кел.... -Элёр хонасидан гапириб чиқаркан. Залдаги ҳолатни кўриб, гапидан тўхтаб, эшик олдида қотиб қолди У ҳам.
Гулноза бир эшик олдида туриб қолган, Элёрга. Бир кўзлари бироз намланишга улгурган, Шодиёрага.
Бир Шодиёрага умуман киприк қоқмай, соғинч тўла нигоҳларда қараб турган Жавоҳирга қаради.
Кейинги қисм тезроқ чиқиши учун, кўпроқ реакция босинг💋🔥😍🥰⚡️ | 2 211 |
| 7 | ҲАЛОВАТ_2. 89
#Муаллиф.
#Дилором_Қосимова
—Ҳа. -деди Гулдиёр Бахтбекка меҳр билан қараб, кўзлари порларкан. —Дадам билан У ҳам анча суҳбатлашди. У билан суҳбатлашгач, дадам "сендан кўнглим анча тўқ бўлди" дедилар...
🍃 🍃 🍃
—Ало эшитаман Элёр ака. -Шодиёра оила аъзолари билан хайрлашиб, айрапортдан қайтаркан. 4марта қўнғироқ қилган Элёрга қайтадан чиқди.
—Шодиёра қайтяпсанми? Эрталаб, сиз бораверинг, мен Гулдиёр билан хайрлашиб бир соатда ортингиздан бораман деганингга ҳам уч соат бўлди. -деди Элёр ёлғондакам койиган бўлиб.
—Ҳа Элёр ака йўлдаман. Гапниям оласизда. -жилмайди Шодиёра.
—Яхши келсанг бирга кўриб чиқадиган ҳижжатлар бор экан. Шуни ҳал қилайлик.
—Ҳўп бўлади. 10-15 дақиқада етиб бораман.
Шодиёра бинога кираркан. Юраги бошқача ургандек бўлди. Зиналардан кўтарилгани сайин, безовталаниши кучайган юрагига қўлини қўйди.
Кейинги қисм тезроқ чиқиши учун, кўпроқ реакция босинг💋🔥😍🥰⚡️ | 2 100 |
| 8 | 👇👇✅➖
https://t.me/AZAN_UZZ/114119 | 681 |
| 9 | ҚАРЗ БЕРГАНДА ГАРОВ ОЛИШ
2301-САВОЛ: Яқин дўстим мендан тез-тез қарз сўраб туради, лекин аввалги қарзларини вақтида қайтармасдан, муддатини чўзиб юборган ҳолатлар бўлган. Энди у яна қарз сўраса, қарзимни ҳимоя қилиш мақсадида унга шундай шарт қўймоқчиман: “Телефонингни гаров (залог) сифатида қўясан, агар қарзни айтилган вақтда қайтара олмасанг, ўша телефон менга ўтади. Шунга рози бўлсанг, қарз бераман”.
Қарз эвазига телефонни гаровга олиш жоизми? Агар қарз вақтида қайтарилмаса, гаровдаги телефонни олдиндан келишилган шу шарт асосида ўзимда олиб қолишим мумкинми ёки уни сотиб, қарзимни олиб, ортиқчасини эгасига қайтаришим керакми? Шу ҳақда тўлиқроқ маълумот берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Қарз эвазига телефонни гаровга олиш жоиз. Аммо “Муддатида бермасанг, телефон меники бўлади”, деган шарт нотўғри (бекор) бўлиб, унга амал қилинмайди.
Имом Сарахсий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Зуҳрийдан ривоят қилинади: “Жоҳилият даврида одамлар гаров олишар ва “Фалон вақтгача қарзни тўламасанг, бу нарса гаров олувчининг мулки бўлади”, деб шарт қўйишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Гаров (эгасидан) ажратиб олинмайди”, деган сўзлари билан буни бекор қилдилар” (“Ал-Мабсут” китоби).
Қарз муддатида қайтарилмаса, телефон ўз-ўзидан қарз берувчининг мулкига ўтмайди, балки аввалгидек эгасининг мулки бўлиб, гаров сифатида тураверади. Агар у қарз учун сотилса, пулидан қарз ундирилади, ортгани эгасига қайтарилади, етмаса, қолган қисми қарздорнинг зиммасида қолади.
Бироқ гаров олувчи гаровдаги нарсани эгасининг рухсатисиз сота олмайди. Шунинг учун муддат келиб, дўстингиз қарзни тўламаса, қуйидагича йўл тутилади: дўстингиз телефонни сизга адолатли нархда сотади ва унинг нархи қарзга ҳисобланади. Нарх қарздан ортиқ бўлса, фарқини дўстингизга қайтарасиз, кам бўлса, қолган қарз унинг зиммасида қолади. Гаровни гаров олувчининг ўзига сотилса, савдо дуруст бўлиб, нарса гаровдан чиқади. Лекин бу олди-сотди олдиндан шарт қилинмайди, балки муддат келгандан кейин янги келишув сифатида тузилади.
Гаров олинаётган пайтнинг ўзида дўстингиз сизни ёки иккалангиз ишонган бошқа бир кишини муддат келганда телефонни сотишга вакил қилиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/AZAN_UZZ | 2 121 |
| 10 | ЁМОНЛИКНИ ГЎЗАЛ МУОМАЛА БИЛАН ДАФ ҚИЛИНГ!
Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Абу Жаҳл кўп азият берарди. Шунинг учун у зот Абу Жаҳлдан нафратланиб, уни кўришни истамайдилар. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломга уни кечиришни ва афв этишни буюрди:
«Сиз (ёмонликни) гўзалроқ (муомала) билан даф қилинг! (Шунда) бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ (қалин) дўстдек бўлиб қолур».
“Тафсири Насафий”да бундай дейилади: “Яхшилик ва ёмонлик бир-бирига зиддир. Сиз ёмонликни яхшироқ нарса билан даф қилинг. Яъни, душманни кечириш яхшилик бўлса, унга лутф эҳсон айлашингиз ундан-да яхшироқ бўлади”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: “Ғазаб келганида сабрли ва ҳалим бўлиш ёмонлик қилган кишини афв этишдир”.
Имом Мужоҳид раҳимаҳуллоҳ оят тафсирида бундай деган: “Ёмон кўрган киши билан учрашганида салом бериш, рўбарў келса, қўл бериб кўришиш ёмонликни гўзалроқ муомала билан даф этишдир”.
Ёмонликни гўзал муомала билан даф қилсангиз, сизга адовати бўлган кимса яқин дўст бўлиб қолади. «Унга фақат сабрли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур».
Яхши сўз ва чиройли муомала билан ёмонликни даф этиш фазилати охиратда буюк насибаси бор бандаларгагина берилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу “улуғ насиба”дан мурод савобдир, деган.
📚“Мўминларга шифо ва раҳмат”дан.
https://t.me/AZAN_UZZ | 2 765 |
| 11 | • Шифокорга борганингизда, у ёзиб берган дорининг таркибини мукаммал билмайсиз, тўғрими? Лекин хотиржам ичасиз, чунки унга ишонасиз.
• Операция столига ётганингизда, анестезиологнинг исмини ҳам билмайсиз, лекин жонингизни унинг қўлига топширасиз.
• Унда нега бутун оламлар парвардигорига келганда хавотирга тушасиз? Нега келажагингиз, ризқингиз ва тақдирингизни Ўзига топширишга иккиланасиз?
• Сиқилманг, дўстим. Сизни яратган ва шу кунгача асраган Зот сиз учун бегона шифокордан, сотувчидан ёки ҳайдовчидан минг чанд меҳрибонроқ.
• Аллоҳнинг сиз учун тузган режаси сиз орзу қилган ҳамма нарсадан гўзалроқ. Нафас олинг, хотиржам бўлинг ва Тангрига таваккал қилинг | 3 867 |
| 12 | Бомдод намози!
✨Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.🍃
✨Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.🍃
✨Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади. | 4 339 |
| 13 | Ҳукамолардан бири айтади:
“Хасис гўё мол дунёсини тавоф қилган кимса кабидир”.
Хасисликка етакловчи сабаблар:
1. Ҳою ҳавасга берилмок.
2. Камбағал бўлиб қолишдан қўрқмоқ.
3. Бола-чақага ортиқча меҳр қўймоқ.
Иблисдан сўралди: “Энг яхши кўрган одаминг ким?”. У деди:" Хасис мўмин. Лекин энг жахлимни чиқарадиган одам сахий, мард фосиқдир", деди. Чунки мўминнинг хасислиги менга кифоядир, фосиқнинг фосиқлиги ҳам менга жуда ёқади, лекин мард ва сахийлиги сабабли Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кечириб юборармикин, деб қўрқаман.
Демак, саховат ҳатто иблисни ҳам қўрқитадиган гўзал амаллардан экан. Саховатли бўлиш охиратда бериладиган ажр-мукофотга бўлган ишончнинг аниқ эканлигидир. | 3 867 |
| 14 | Фарзандларимизнинг пешонасига хайрли тақдир, қалбларига иймон, ҳаётларига барака, амалларига ихлос, охиратларига нажот ёзгин. Дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни жамолингга мушарраф бўладиган жаннат аҳлидан айлагин.
Эй дуоларни эшитувчи ва ижобат қилувчи Роббимиз
Биз ожиз бандалармиз, Сен эса қодир Зотсан. Биз сўзларимиз билан ифодалай олмаган истакларимизни ҳам, қалбимизда яширин турган орзуларимизни ҳам Ўзинг биласан. Фарзандларимиз учун қилган дуоларимизни раҳматинг билан қабул айлагин.
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад.
Эй Аллоҳим, Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ га Ўзинг муносиб кўрган энг гўзал саловоту саломларингни йўллагин. У зотнинг суннатларига эргашишни, гўзал ахлоқларидан ўрнак олишни ва Қиёмат куни шафоатларига ноил бўлишни насиб этгин.
АМИН, Ё РОББАЛ ЪАЛАМИЙН | 3 128 |
| 15 | Истиғфорнинг меваси
Аҳмад ибн Ҳанбал бир шаҳарга сафар қилдилар ва масжидга бориб, у ерда тунаб қолмоқчи бўлдилар. Лекин масжид қоровули бунга рухсат бермади. Шундоқ бўлса-да, имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: «Унда масжид ёнида, оёғим сиғадиган жойда ухлайман», деди. Шундан сўнг қоровул у зотни у ердан ҳам узоқлаштириш учун судраб кета бошлади.
Шу пайт бу ҳолатни кўриб турган бир новвой имомни ўз уйида тунашга таклиф қилди. Имом Аҳмад уйга кирганида, новвой хамир қориб турганда ҳам тинмай истиғфор айтаётганини пайқадилар.
Имом Аҳмад ундан: «Истиғфорнинг самарасини кўрдингизми?» деб сўради.
Новвой шундай жавоб берди: «Нимаики дуо қилган бўлсам, ҳаммаси ижобат бўлди. Фақат биргина дуоим ҳали ижобат бўлмади».
Имом Аҳмад: «У қайси дуо?» деб сўради. Новвой: «Аҳмад ибн Ҳанбални кўриш» деди. Шунда имом Аҳмад: «Мана, мен ўша Аҳмад ибн Ҳанбалман. Аллоҳ мени сизнинг олдингизга судраб келтирди», деди. | 3 545 |
| 16 | ТОНГГИ ЗИКРЛАР
УКИШ УЧУН ЭНГ АФЗАЛ ВАКТ , БОМДОД ВА ИШРОК ВАКТ ОРАСИ | 3 517 |
| 17 | eng chiroyli azon nizomiddin qori☺
👁 196 👍 8
📥 28.01.2022
👤 Uchqun Usmonov
🕒 04:29
•Azon chaqirish - Matn
Allohu Akbar!
Allohu Akbar!
Allohu Akbar!
Allohu Akbar!
Ashhadu alla ilaha illalloh!
ТAshhadu alla ilaha illalloh!
Ashhadu anna Muhammadar
rasullulloh!
Ashhadu anna Muhammadar
rasullulloh!
Hayyaʼalas-solah!
Hayyaʼalas-solah!
Hayyaʼalal falah!
Hayyaʼalal falah!
♡♡♡♡♡♡♡♡♡♡
#Бомдод_азони
АЗОН ДУОСИ
Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вад-дарожатал ъалиятар рофиъа. Вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафа-ъатаҳу явмал қиямаҳ. Иннака ла тухлифул миъад!
Маъноси: Ушбу комил даъватнинг ва вақти ҳозир бўлган намознинг Парвардигори, ё Аллоҳ! Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га васила, фазилат, баланд ва олий даража ато эт. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомда тирилтир. Бизга Қиёмат куни унинг шафоатини насиб эт. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан.
👆Дўстларга улашинг.
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️
👇👇
🌐 @AZAN_UZZ 🇺🇿
| 434 |
| 18 | 🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍃
Янги кун ҳам бошланди. Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
🌹Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌹Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌹Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌹Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌹Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌹Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌹Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌹Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
XАЙРЛИ КУН | 6 361 |
| 19 | Нет текста... | 2 809 |
| 20 | sticker.webp | 2 928 |
