cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

АZAN UZZ

 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم ✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг. ✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор. @SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал Creator: @FIRDAVS188✓ Реклама учун: @Firdavs188

Ko'proq ko'rsatish
Advertising posts
33 511Obunachilar
-8224 soatlar
-9167 kunlar
-2 71630 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Обуначиларнинг ўсиш даражаси

Ma'lumot yuklanmoqda...

#дуо Солиҳ фарзанд сўраш дуоси: ﴿رَبِّ هَبْ لِي مِنَ الصَّالِحِينَ﴾ ✅ Ўқилиши: “Робби ҳаб лий минас сооли­хийн”. ✅ Маъноси: “Роббим! Ўзинг менга солиҳ (фарзанд)лардан ато этгин!” (Соффат сураси, 100-оят). 👆Дўстларга улашинг. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒         𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️              👇👇   🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿
Hammasini ko'rsatish...
👍 2
Жазо соқит қилинишига сабаб қилиб қўйилган ишлар Дунёда баъзи бир ишлар борки, Аллоҳ таоло бу ишларни гуноҳкор бандалардан дўзах азобини соқит қилишга сабаб қилиб қўйган. Булар: 1. Тавба. Қилган гуноҳларига астойдил тавба қилган ва иймонга келиб солиҳ ишларни қилган инсонларга жаннат ваъдаси берилган. Зеро, тавба қилиш деганда маъсиятларни тарк қилиб таоатга қайтиш тушунилади. “Илло, иймон келтириб, эзгу ишларни қилган зотларгина (бундан мустаснодир). Бас, улар жаннатга кирурлар ва уларга бирор нарсада ноҳақлик қилинмас” (Марям сураси, 60-оят). 2. Истиғфор. Аллоҳ таоло истиғфор айтган бандаларни азобламаслигини хабар берган: “Улар истиғфор айтиб (кечирим сўраб) турган ҳолларида ҳам Аллоҳ  уларни азобловчи эмас” (Анфол сураси, 33-оят). “Мағфират сўраш, яъни гуноҳларнинг зараридан сақлашни ва уларни бекитишни сўраб ёлвориш – истиғфор дейилади”. Қуйидаги калималар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим  берган энг машҳур истиғфорлардан бири ҳисобланади: Ўқилиши: «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», Маъноси: “Аллоҳдан мағфират сўрайман, Ундан ўзга илоҳ йўқдир, У абадий барҳаёт ва бутун борлиқни тутиб тургувчидир, Унга тавба қиламан”. 3. Яхши ишлар. Аллоҳ таоло яхши ишлар ёмонликларни кетказишини айтган: “Кундузнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис  адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса, эсловчиларга эслатмадир” (Ҳуд сураси, 114-оят). 4. Дунёвий мусибатлар. Дунёда мўмин киши бирор мусибатга учраса, шу мусибатлари сабабли Аллоҳ таоло унинг олдин қилган хатоларини ювиб юборади. Абу Ҳурайра ва Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминга бирор касалликми, кулфатми, ғамми, ташвишми, хафаликми етса, ҳатто тикан кириб оғритса ҳам, албатта, Аллоҳ хатоларига каффорот қилади”, - дедилар”. Аҳмад ривоят қилган. 5. Мўминларнинг тириклигида ва вафотидан кейин орқасидан истиғфор айтишлари: “Улардан кейин (дунёга) келганлар: “Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга (нисбатан) қалбларимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен шафқатли ва меҳрибонсан”, – дерлар” (Ҳашр сураси, 10-оят). 6. Ўлимидан кейин унинг номидан садақа ё ҳаж қилиш каби ишлар: Инсон вафотидан сўнг унинг ортидан у учун қилинган садақанинг савоби тегишига ушбу ҳадис далилдир: Бизларга Ибн Журайж хабар берди у Икриманинг шундай деяётганини эшитган экан: “Бизга Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо хабар берди: “Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг онаси вафот этди. Ўша пайт у онасининг ёнида эмас эди. Шунда у: “Эй Аллоҳнинг Расули, онам вафот этди, мен унинг ёнида йўқ эдим, агар мен унинг номидан бирор нарса садақа қилсам унга наф берадими?” – деди. У зот: “Ҳа”, – дедилар. Шунда у: “Мен сизни гувоҳ қиламанки, мевали боғим унинг номидан садақадир”, – деди”. Бухорий ривоят қилган. 7. Шафоат қилувчиларнинг шафоати: Шафоат қилувчиларнинг шафоатларига сазовор бўлиш сабабидан ҳам Аллоҳ таоло бандадан дўзах азобини соқит қилади. 8. Шафоатсиз ҳам, энг меҳрибон Зот Аллоҳ таолонинг авф этиши. «Эътиқод дурдонлари» китобидан. 👆Дўстларга улашинг. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒         𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️              👇👇   🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿
Hammasini ko'rsatish...
👍 5
«Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди: 1. Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди. 2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди. 3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди. 4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди. 5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди». 👆Дўстларга улашинг. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒         𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️              👇👇   🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿
Hammasini ko'rsatish...
👍 4😢 1
Repost from АZAN UZZ
👍 4😍 2
Repost from АZAN UZZ
👍 4😍 2
Ассалому алайкум азизларим. Сог-омонмисиз? Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиз дан тинчлик тотувлик, барака аримасин. Хаёт бу - ёмғир. Мунтазам ёғадиган ёмғир. Баъзан томчилайди, баъзан жала қуяди. Ҳар кимнинг хаётида соябон тутадиган одам бўлади. У кутилмаган вақтда келади. У сизни ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбингизга илиқлик, қуёш олиб келади. Доимо шундай одамлар сиз билан бирга бўлсин. Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Сиз каби қалби халим инсонлар кўпайсин. Энг муҳими, сизга хаётингизда соябон тутадиган инсонлар дард кўрмасинлар! Омин ! •••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄••• @AZAN_UZZ || УЛАШИНГ ✿°•┈┈┈••ৡ🕌ৡ•┈┈┈•°✿
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
​​​☝️Ухлашдан олдин қодир бўлганингизча бу амалларни бажаринг! 🚿 Таҳорат олинг, юзингиз нурли бўлади. Тонггача Фаришта ҳаққингизга дуо қилиб чиқади. 🕌 Витр ўқинг, Аллоҳ шу кун беш вақт намозни адо этишга муваффақ қилганига шукур қилинг! 📖 Оят aл-курсийни ўқинг, бало - офатлардан омонда қоласиз! ♻️ Зикрларни ўқинг, Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан бўлинг! 📖 Мулк сурасини ўқинг, қабр азобидан тўсади. 🙋‍♂Улуғ кунлар хурсати инсонларни кечиринг, шу сабаб жаннатга киришингиз мумкин! 🙌Тавба қилинг, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади. ⏰Бомдод намози учун будилник қуйинг ХАЙРЛИ ТУН БИЛАН тунингиз осуда ўтсин!!! T.me/AZAN_UZZ
Hammasini ko'rsatish...

👍 21
Маҳзунлик 〰️ ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади. Асабий таранглик 〰️ юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади. Безовталик 〰️ ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади. Ғазаб 〰️ жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади. Қўрқув 〰️ буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади. Барча ёмон ҳислардан қоч! Чунки, ёмон ҳислар охир оқибат ўлимингга сабаб бўлади. T.me/AZAN_UZZ
Hammasini ko'rsatish...

👍 8
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! Аллоҳим бу Қутлуғ кунни Барчамизга хайрли қилиб ➖ Яхшиликларга тавфиқ Беришини сўраб қоламиз. Жума кунда Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи Васалламга бўлган чин➖ Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!!! «Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад» Бу➖ улуғ кун барокоти файзи➖нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллоҳ қабул этсин. Дуо қилинг➖ Азизларим Дуолар ижобат бўладиган кун!!! 🕊 Кунингиз хайрли ва савоб халталармизга тўлдирувчи амаллар насиб этсин!!! ┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄ 🌼🕊 ♥️💕 ҲАЙРЛИ КУН АЗИЗЛАРИМ!!!🕊 T.me/AZAN_UZZ
Hammasini ko'rsatish...
👍 16🙏 7🕊 4🥰 1😢 1