cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Файзбоғ (ТемурМалик)

Бир оз юмор, бир оз мулоҳаза, бир оз танқид, бир оз таҳлил! (Ҳаммаси озгинадан. Бизда қўшиб ёзиш йўқ) Алоқа: @SivasgaXat_bot Тижорий ҳамкорлик: @temurmalikuz Хориж янгиликлари: 👉 @burchakostida Муҳокама (гуруҳ): 👉 https://t.me/+hzJqLUtVL1swMzc6

Більше
Рекламні дописи
18 720
Підписники
-1624 години
-1407 днів
-47530 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Фото недоступнеДивитись в Telegram
Yuridik shaxslar uchun Kapitalbankdan masofaviy xizmat ko’rsatish – bankning o’zi oldingizga tashrif buyuradi. 1 kun ichida ofisingiz yoki uyingizdan chiqmagan holda joriy hisob raqamini oching. Sayor menejerlari barcha kerakli hujjatlarni o’zlari bilan olib keladilar va 1 kun ichida bank hisobingizni rasmiylashtirishga yordam beradilar. Ortiqcha ovoragarchiliklarsiz, navbatlarsiz – faqatgina qulaylik va vaqt tejamkorligi! Hoziroq (+998) 78-148-11-33 raqamiga soʻrov qoldiring va biznesingizni Kapitalbankning qulay shartlari bilan boshqarishni boshlang.
Показати все...
👍 10🤯 5😢 1
01:29
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Бағрикенг бўлиш бу ривожланган давлат ва жамият белгиси Жамият қанча бағрикенг бўлса ва бир-бирини сиқувга олишни тўхтатса шунча ривожланади. Бизда тинмай инсонларни фикридан бошқа ҳамма нарсасини танқид қиладиган инсонлар кўп. Илмга, фикрларга эътибор берсак ривожланамиз. Кимнингдир кийими, иштони, шахсий ҳаётига эмас. Дилсора Фозилова кучли олима ва профессионал фаолиятида кўрганидан келиб чиқиб сўзламоқда. Умуман Қурултойнинг шу сони жуда яхши чиққанди. Яна бир бор тавсия қиламан: https://youtu.be/tjWSDUAT95Q?si=uc_GQeMXGiR-yDW8
Показати все...
👍 58💯 7🤣 4🤯 3🕊 1
“Овоз” лойиҳасига давлатнинг нима алоқаси бор? Маданият вазири Озодбек Назарбеков бюджет тақчиллиги шароитида The Voice of Uzbekistan («Овоз») телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм, «Боболарим» кино-клипига эса 2,7 млрд сўм ажратилганига муносабат билдирибди. «Биринчидан, мана шундай муҳокамалар кимгадир керак бўляпти, бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ, яъни бунинг буюртмачиси бор. Чунки Маданият вазирлиги "Овоз" лойиҳаси учун 2 млрд [сўм] ишлатаётгани… "Овоз" лойиҳасининг [франшизасини сотиб олиш] неча сўм туришини ўрганинглар олдин. Ўзи у неча пул туради, қайси давлат неча пул сарфлаб, уни [мамлакатга] олиб кирган?» - деган у. Қайси давлат? Қаерда? Нега ўзи давлат бунга пул сарфлаяпти? “Овоз” кўрсатуви ҳеч қаерда давлат даражасидаги стратегик лойиҳа эмас. У аввалига Голландияда чиққан, сўнг 60дан ошиқ бошқа давлатлардаги каналлар ўз чўнтакларидан пул сарфлаб сотиб олишган. Британияда олдин ITV канали сотиб олди, сўнг BBC. Америкада NBC, Испанияда Antena 3, сўнг Telecinco. Қанақа давлат? Каналларнинг ЎЗЛАРИ уни сотиб олади - бу бозор иқтисоди дейилади. Масалан, Испанияда, тасаввур қилинг Хулио Иглесиас — маданият вазири ва бир канал “Сеньор Иглесиас, 2 млдр евро билан шуни оберинг” деб боряпти. Буни тасаввур ҳам қилиш қийин. Давлат жунига каналлар жуни аралашмайди. Нега Ўзбекистонда давлат, яъни шундоқ ҳам дефицит бюджетдан қайсидир хусусий канал лойиҳаси учун пул сарфланяпти? Зўр ТВ зўр бўлса, ўз пулидан сотиб олиши керакмасми? Ибрат Сафо 🔥@fayzboguz
Показати все...
👍 267😁 16🤔 4 3😢 1🕊 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
АNОR BUSINESS’дан юридик шахсларга янги «Бонус» депозити 21% даромад ва йиллик 15% гача бонуслар кейинги ҳисоб бўйича: Миллий валютада: 21% + йиллик 15% бонус, хорижийда 8% + йиллик 10% бонус. 61 кун ва ундан кўп муддатга фоизларни йўқотмасдан муддатидан аввал ечиш: миллий валютада – 21%, хорижий валютада – 8%. Фоиз ставкаси депозит суммасига боғлиқ, бонус ойнинг охирги кунида ҳисобланади. Бaтaфсил | 📞1290 | Реклама
Показати все...
👍 10🤣 3😁 1
Ирландия, Испания ва Норвегия Фаластин давлатини келаси ҳафта (28 май)дан тан олишларини эълон қилишди. Бунга жавобан, Исроил ҳукумати уч давлат элчиларини “7 октябрь ҳужумлари видеосини” кўрсатиш учун ташқи ишлар вазирлигига чақирди ва шу уч давлатдаги ўз элчиларини қайтариб олди. Европада бошқа давлатлар, хусусан, Швеция, Польша, Чехия ва қатор шарқий ва жанубий Европа давлатлари аллақачон Фаластинни тан олишган, лекин Испания, Норвегия ва Ирландиядек ривожланган учовлоннинг қарори катта аҳамиятга эга. Бу дегани уларнинг ортидан қолганлар ҳам эргашиши мумкин. Умумийла, Фаластинни БМТнинг 140дан ошиқ аъзоси, жумладан Ўзбекистон ҳам 1994 йилда тан олган ва дипломатик алоқалар ўрнатган. Лекин, АҚШ, Британия, Канада, Австралия, Япония, Жанубий Корея каби қудратли иқтисодлар ҳануз тан олишмади. Катта эҳтимол билан Исроил Ғазони ер билан яксон қилмагунча тўхтамайди, у буни яширмаяпти — ундаги инфратизилма ва нормал турмуш шароитлари аллақачон барбод қилинди. Чамаси, Европа Ҳамас ҳаракати алал-оқибат барибир йўқ қилиниши, Ғазо эса Фаластиннинг Ғарбий Соҳилдаги “мўътадил” ҳукумати назоратига ўтиб, давлат тузишга лойиқ кучга айланишини кутишяпти. Ибрат Сафо 🔥@fayzboguz
Показати все...
👍 76🕊 13🤔 4😢 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Никол Пашинян КХШТга аъзо икки давлатни 2020 йилда Арманистонга қарши урушга тайёргарлик кўрганликда айблади Арманистон ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу давлатлар Арманистонга қарши яширин иш тутган, бироқ Пашинян бу давлатлар номини очиқламади. "2020 йилги Қорабоғдаги можарода бизнинг иттифоқчиларимиз душман томонда иштирок этдилар. Мен бизга қарши урушга тайёргарлик кўрган КХШТга аъзо камида иккита давлатни биламан", — дея таъкидлади Пашинян парламентдаги чиқишида. Гап қайси давлатлар ҳақида кетаётганини биттада топинг) 🔥@fayzboguz
Показати все...
😁 97👍 27🤔 2🤯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Маданият вазири нима учун «Овоз» лойиҳасига 2 млрд сўм, «Боболарим» кино-клипига эса 2,7 млрд сўм ажратилганини тушунтириб берди Маданият вазири Озодбек Назарбеков бюджет тақчиллиги шароитида The Voice of Uzbekistan («Овоз») телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм, «Боболарим» кино-клипига эса 2,7 млрд сўм ажратилганига муносабат билдирди. «Биринчидан, мана шундай муҳокамалар кимгадир керак бўляпти, бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ, яъни бунинг буюртмачиси бор. Чунки Маданият вазирлиги "Овоз" лойиҳаси учун 2 млрд [сўм] ишлатаётгани… "Овоз" лойиҳасининг [франшизасини сотиб олиш] неча сўм туришини ўрганинглар олдин. Ўзи у неча пул туради, қайси давлат неча пул сарфлаб, уни [мамлакатга] олиб кирган? Тарихини ҳам бир ўрганинглар. Бошқа давлатларда бу лойиҳа учун кетаётган харажатнинг ўндан бири ҳам эмас биз ишлатаётган харажат. Нима учун [маблағ] тикяпмиз? Чунки шунақа имкон бўлиб қолди. Тез бу [лойиҳа]ни олиб келиш ва ўша пул эвазига Ўзбекистонга кириш имкони бўлиб қолди, лекин бундай имконият кейинги йил бўлмаслиги мумкин эди», — деди Назарбеков. Ҳукумат вакилининг сўзларига кўра, «Овоз» лойиҳасига Маданият вазирлигининг 2 млрд сўм тиккани ҳамманинг эътиборига тушган. «Вазирликнинг 2 млрд сўм тиккани ҳамманинг кўзига кўриняпти. Бугунги кунда бизнес нуқтаи назаридан тадбиркорларга қанча-қанча субсидиялар, имтиёзли кредитлар бериляпти. Бизнинг ҳам санъат йўналишидаги тадбиркорларни, санъаткорларни қўллаб-қувватлашимиз мана шу нормага тушадими ё тушмайдими? Бошқа йўналишларда давлат тадбиркорларга елка тутяпти. Маданият соҳасида ҳам елка тутиш мумкинми? Фақат бизники кўриняпти [оммага], бошқа ҳамма соҳага давлат ёрдам берса, у ҳеч нарса эмас. Лекин санъаткорга ёрдам берса, унга берма дейди [жамоатчилик]. Бу гапда қанчалик адолат бор?» — деди маданият вазири. Озодбек Назарбеков 10 дақиқали «Боболарим» кино-клипи ҳақида ҳам гапираркан, ушбу лойиҳанинг ғоявий аҳамияти бебаҳо экани, унинг нархини белгилаб бўлмаслигини қайд этди. Унинг айтишича, «Боболарим» клипи 2024 йилда премьера қилинади. 🔥@fayzboguz
Показати все...
🤣 146🤬 60👍 16😢 5🤯 4
Бишкекдаги тартибсизликлар минтақадаги янги можарони келтириб чиқарди(ми?) Покистон ҳукумати Бишкекдаги тартибсизликлардан сўнг ўз фуқароларини Қирғизистондан олиб чиқмоқда. 18 май оқшомида Покистоннинг 180 фуқароси олиб чиқилди, улардан 140 нафари талабалар, қолганлари Қирғизистонда ишлаб келаётган покистонлик муҳожирлар экани маълум қилинди. 19 май куни махсус самолёт яна 130 нафар талабани Покистонга етказишни режалаштирган. Можаро сабаблари 17 май куни Бишкекдаги чет элликлар учун мўлжалланган ётоқхонада бир гуруҳ хорижликлар 4 нафар қирғизистонлик билан муштлашув содир этишаётгани акс этган видеолавҳа интернетда кенг тарқалди. Бу ҳолат маҳаллий тартибсизликларга олиб келди: чет элликларнинг ҳаракатларидан норози бўлган 700 га яқин одам ўша ётоқхона олдида тўпланди. Улар йўлларни тўсиб қўйиб, хорижлик талабалар ётоқхонаси дераза ва эшиклари ойналарини синдирган, уларнинг хоналарига бостириб кирган ва талон-торож қилган. Қирғизистон расмийларининг хабар беришича, тартибсизликлар натижасида 29 киши жароҳатланган, улардан уч нафари шифохонага ётқизилган. Қирғизистон ИИВ баёноти Қирғизистон ИИВ мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиб, ушбу тартибсизликларга сабаб бўлган ҳолатни очиқлади. ИИВ маълумотига кўра, тартибсизликларга сабаб бўлган муштлашув 13 майга ўтар кечаси содир бўлган. Тўрт нафар қирғизистонлик номаълум шахс кўчада бир гуруҳ чет эл фуқароларига ҳужум қилган, шундан сўнг улар ўз ётоқхоналарига қочишга мажбур бўлган. Тўрт нафар кўча безорилари эса чет элликларнинг ортидан боришган, уларга куч ишлатиб, пул ва нарсаларини тортиб олишган. “Кейин ўша тўрт нафар номаълум шахс бостириб кириб, [ётоқхонанинг] турли хоналари эшикларини тақиллата бошлаган, шовқин-сўрон кўтарган. Улар қизлар яшайдиган хоналарга киришганда эса, ётоқхонада яшовчи бошқа чет эл фуқаролари шовқин ва қичқириқларни эшитиб чиқишган ва уларга қаршилик кўрсатишни бошлаган”, — дейилади вазирлик баёнотида. Ётоқхона ҳовлисида жанжал келиб чиққач, ҳужум қилганлардан уч нафари қочиб кетган, қолган биттасига эса чет элликлар тез ёрдам чақириб беришган. Муштлашув факти асосида безорилик (Жиноят кодексининг 280-моддаси) моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тўрт нафар хорижлик қўлга олинган. Улардан уч нафари Миср фуқаролари эканлиги айтилмоқда. Ички ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, ҳужум қилган тўрт нафар маҳаллий фуқаролардан иккитаси қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (“Оммавий тартибсизликлар”) ва 330-моддалари (“Ирқий, этник, миллий, диний ҳудудлараро адоватни қўзғатиш”) билан иш қўзғатилган. Икки мамлакат расмийлари нима дейди? Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Қулубоев покистонлик ҳамкасби Муҳаммад Исҳоқ Дар билан телефон орқали суҳбатда ҳозирда жамоат тартиби тўлиқ таъминлангани ва вазият назорат остида эканини айтди. 21 май куни улар Остонада ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши доирасида учрашишга келишишди. Покистоннинг Бишкекдаги элчихонаси вакилининг Озодлик радиоси қирғиз хизматига маълум қилишича, покистонлик талабаларни ватанига қайтариш учун 19-21 май кунлари Покистонга чартер рейслар ташкил этилади. Унинг сўзларига кўра, уларнинг аксарияти Қирғизистонга қайтади, талабаларни олиб кетиш уларнинг хавфсизлиги учун кўзланган вақтинчалик чорадир. 🔥@fayzboguz
Показати все...
👍 44🤔 9🕊 4😢 2🤣 2🤬 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
2010 йили Рейкявик шаҳар кенгаши сайловларида ғалаба қозониб, шаҳар мэри лавозимида ишлаган исландиялик юморист Жон Гнарр ҳақида эшитганмисиз? Исландияда машҳур қизиқчи Жон Гнарр томонидан асос солинган "The Best Party" партияси 2010 йили Рейкявик шаҳар кенгаши сайловларида қатнашади. Партия дастурида бир қатор популистик шиорлар, турли имтиёзлар ваъда қилинади, аммо унда битта кичик нюанс бўлади: партия сайловларда ғалаба қозонган тақдирда бу ваъдаларнинг биронтасини бажармаслигини таъкидлайди. "Бошқа барча партиялар сизларга осмондаги ойни олиб беришини айтади, аммо амалда ҳеч бири ўз ваъдалари устидан чиқолмайди. Биз эса, улардан фарқли равишда, қўлимиздан ҳеч вақо келмаслигини очиқчасига айтамиз!", — дейилади партия шиорида. Натижада, ўша йилги сайловда “'Энг яхши партия” 34,7% овоз билан биринчи ўринни эгаллайди, Жон Гнарр эса Рейкявик мэри лавозимида иш бошлайди. 🔥@fayzboguz
Показати все...
😁 113🤣 54👍 29🤯 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Ғарб санкцияларига қарамай, Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо ҳажми ортиб бормоқда Бу ҳақда Россия ТИВнинг МДҲ давлатлари учинчи департаменти директори ўринбосари Сергей Оверченко “Валдай” халқаро мунозара клубида бўлиб ўтган суҳбат чоғида айтиб ўтди. "Ғарбнинг ноқонуний санкцияларига қарамай, [Марказий Осиё мамлакатлари билан] ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мумкин. Минтақада Россия инвестициялари ҳам ортиб бормоқда, савдонинг таркибий базаси ресурс бўлмаган компонент туфайли кенгаймоқда", дея қўшимча қилган Оверченко.  Дипломат, шунингдек, Россия минтақа иқтисодиётида юқори улушга эга бўлган Марказий Осиё давлатларининг асосий савдо-иқтисодий шерикларидан ва минтақада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг асосий истеъмолчиларидан бири эканини қайд этган. 🔥@fayzboguz
Показати все...
😁 51🤬 16👍 15🤔 5🤯 4😐 2 1