BMB HOLDING
BMB Holding Инвестициявий консалтинг компаниясининг расмий канали Официальный канал Инвестиционно-консалтинговой компании BMB Holding The official channel of BMB Holding Investmand and consulting company
Більше381
Підписники
-124 години
Немає даних7 днів
-830 днів
- Підписники
- Перегляди допису
- ER - коефіцієнт залучення
Триває завантаження даних...
Приріст підписників
Триває завантаження даних...
🗣 BMB HOLDING ЎЗБЕКИСТОН-ЎМОН БИЗНЕС-ФОРУМИДА
🔝 Жорий йилнинг 26-27 июнь кунлари Ўмон Султонлигининг Маскат шаҳрида биринчи Ўзбекистон-Ўмон бизнес-форуми бўлиб ўтди.
🔝 Бизнес-форумда ахборот технологиялари, кимё саноати, транспорт-логистика, тўқимачилик, автомобилсозлик, нефт-газ саноати, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик каби энг муҳим йўналишлардан 150 дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари, хусусан, BMB HOLDING вакили ҳам иштирок этди.
🔝 Форум доирасида, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда Oman Fisheries, Oman Flour Meals, Нитаж ва заъфарон импорти билан шуғулланувчи Mira Group ритейл компанияси вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.
🔝 Жараёнларда мезбонларга ҳолдинг фаолияти, BMB Za'faron бренди остидаги заъфарон ҳамда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳақида маълумот берилди. Конструктив руҳда ўтган B2B музокараларда келгусида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди ва бир қанча ўзаро манфаатли келишувларга эришилди.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube
👍 90🔥 7👏 6❤ 3
00:55
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#2_видео
⚡️ Жаҳон футболи юлдузлари Сержиньо ва Кристиан Пануччи Ўзбекистон ёшларига мурожаат қилиб, эртага 29-июнь куни бўладиган учрашувларга тайёрлигини ҳамда интизорлик билан кутишаётганлигини маълум қилишди.
Маълумот ўрнида: 🇧🇷 Сержиньо (Сержио Клаудио дос Сантос) - Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ярим ҳимоячи, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби ҳисобланса, 🇮🇹 Кристиан Пануччи - Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, Реал Мадрид ва Милан жамоалари билан икки марта УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби ҳисобланади.Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube
14.89 MB
👍 90🔥 7👏 4❤ 1
🗣BMB HOLDING ЭКСПОРТ ҲАЖМИ ВА ГЕОГРАФИЯСИНИ КЕНГАЙТИРМОҚДА
🔄 Иқтисодиётнинг таянч устуни ҳамда мамлакатнинг халқаро бозорлардаги обрўйини оширувчи йўналиш бу – экспортдир. Қолаверса, серқуёш заминимизда етиштирилаётган сархил мева, сабзавотлар ва полиз экинларига ташқи бозорда талаб катта.
🔝 Шу нуқтаи назардан, ҳолдинг таркибидаги ташқи савдо билан шуғулланувчи корхоналар томонидан июнь ойи давомида 30 турга яқин қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, пиёз, саримсоқ пиёз, бодринг, помидор, булғор қалампири, мевалардан гилос, ўрик, олма, шафтоли, олхўри ҳамда бир қанча турдаги полиз экинларининг навбатдаги партияси Латвия, Эрон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон давлатларига экспорт қилинди.
✅ Жорий мавсумнинг ёғингарчиликларга бой бўлиши ҳамда арго йўналишида татбиқ этилаётган илм-фан ютуқлари ҳисобига маҳсулотларнинг сифати ва ҳажмида ўсишга эришилиб, экспорт имкониятлари кенгаймоқда.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube
👍 101🔥 7👏 7
01:09
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#1_видео
⚡️ Жаҳон футболи юлдузлари Кристиан Заккардо ва Дида Ўзбекистон ёшларига мурожаат қилиб, эртага 29-июнь куни бўладиган учрашувларга тайёрлигини ҳамда интизорлик билан кутишаётганлигини маълум қилишди.
Маълумот ўрнида: 🇧🇷 Дида (Жесус Силва) - Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА Чемпионлар Лигаси ғолиби ҳисобланса, 🇮🇹 Кристиан Заккардо - Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ўнг қанот ҳимоячиси, жаҳон ва Бундеслига чемпиони.Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube
20.38 MB
👍 83🔥 6👏 5❤ 3
00:43
Відео недоступнеДивитись в Telegram
🗣 BMB-NRC AGROLOGISTICS МАЖМУАСИДА ИШЛАР ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА
🔝 Рақамлардан маълумки, юртимизнинг экспорт коридорлари кенгайгани сари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини табиий ҳолда етиштириш, саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш, божхона, банк ва санитар ҳужжатларини “Ягона дарча” тамойили асосида расмийлаштириш, транспорт, логистика хизматларини кўрсатиш долзарб масалалар қаторига қўшилмоқда.
🔝 Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида жойлашган BMB-NRC Agrologistics мажмуаси юқорида саналган хизматларни бир жойда кўрсатувчи ўзига хос ноёб марказдир. Марказда шу кунларда ишлар авжида, миришкорлар томонидан етиштирилган катта миқдордаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, помидор қабул қилиниб, сараланмоқда ҳамда қадоқланмоқда. Кейинги босқич маълум муддат белгиланган ҳароратда сақлаш ва савдо расталарига йўналтиришдир.
✅ Сиз ҳам юқоридаги хизматлардан фойдаланиш истагида бўлсангиз
+998957802299
+998957782299
рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube
17.33 MB
👍 90🔥 9👏 2🤩 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🗣 ҲУРМАТЛИ МАТБУОТ ХОДИМЛАРИ ҲАМДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКИЛЛАРИ!
⏺ Сизларни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
🔝 Миллий медиа майдонимизда замоннинг ўткир талаб ва мезонлари, энг муҳим тенденцияларини очиб бериш, танқидий таҳлил, одамлар кутаётган мавзу ва муаммоларни дадиллик билан ўртага ташлашингизни қўллаб-қувватлаймиз.
🔝 Доимо янгиликка интилувчан, юртимиз тараққиётининг барча жараёнларини кенг оммага тезкорлик ва холислик билан етказиб бераётган фидойи оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан табриклаб, ижодий ишларингизда улкан муваффақият, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз!
Ҳурмат билан,
BMB HOLDING жамоаси
Telegram l Website l Facebook l Instagram l YouTube
👍 99🎉 5👏 4🔥 3
Оберіть інший тариф
На вашому тарифі доступна аналітика тільки для 5 каналів. Щоб отримати більше — оберіть інший тариф.