cookie

Ми використовуємо файли cookie для покращення вашого досвіду перегляду. Натиснувши «Прийняти все», ви погоджуєтеся на використання файлів cookie.

avatar

Расмий хабарлар I Официальные новости

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Більше
Рекламні дописи
31 081
Підписники
-1724 години
-1397 днів
-61130 днів

Триває завантаження даних...

Приріст підписників

Триває завантаження даних...

Бўлажак журналистлар Ўзбекистон парламенти фаолияти билан танишди 3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси, АОКА ҳамда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факултети ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон журналистикаси: сўз эркинлиги ва қонунчилик амалиёти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида соҳа мутасаддилари ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш, сўз ва матбуот эркинлиги масалалари, бу борада қонунчилик амалиёти, уни ҳаётга татбиқ этишнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ўз мулоҳазаларини билдиришди. Шунингдек, мулоқот давомида хусусий медиа ва блоглар ҳаётимиздан кенг ўрин эгаллаб бораётгани, жамиятимиз ҳаётида йўл қўйилаётган камчилик ва муаммоларни дадил кўтариб чиқишда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди. АОКА масъул ходими талабаларга давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш борасида амалга ошираётган ишлари, бу борадаги самарадор натижалар ҳақида қисқача тўхталиб, ахборот хизматлари йўналишида таҳсил олаётганлар ўрганишлари лозим бўлган масалалар бўйича таклиф ва тавсияларини билдирди. Учрашувда ўқувчи талабалар парламент фаолияти билан яқиндан танишди. Қўмитада доимий асосда ишловчи сенатор М.Парпиев қўмиталар томонидан олиб борилаётган ишлар, шунингдек Сенат ялпи мажлислари, қонунлар муҳокамаси қай тарзда ўтиши, муҳокама ва мунозаралар тафсилоти ҳақида батафсил сўзлаб берди. Талабалар сўз эркинлиги, ахборот сиёсати, журналист ва блогер фаолиятига доир саволларга атрофлича жавоблар олишди. Мулоқот-учрашувда, шунингдек, талабалар томонидан қатор ташаббуслар илгари сурилди. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Показати все...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мисрнинг “Orascom Investment Holding” компанияси раиси Нажиб Савирисни қабул қилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показати все...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европанинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда “Suez” компанияси раиси ва бош директори Сабрина Суссан, “Arsenale Group” компанияси бош директори Паоло Барлетта, “Airbus” корпорациясининг Европа бўйича президенти Йохан Пелисье ҳамда “Linde” компаниясининг Европа ва Яқин Шарқ бўйича президенти Оливер Пфанн қатнашди. Европа компаниялари раҳбарлари Ўзбекистон Президентига самимий қабул ҳамда инвесторларнинг самарали фаолияти учун яратилаётган қулай шароитлар учун миннатдорлик изҳор этди. Устувор тармоқлардаги муҳим лойиҳа ва дастурларни амалга оширишда бундан буён ҳам иштирок этишга тайёр эканини билдирди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показати все...
👍 66😐 1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. ⏺“CAMCE” корпорацияси раиси Ван Бо билан Тошкент шаҳрида Олимпия шаҳарчаси қурилиши ҳамда энергетика, саноат ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳалар портфелини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. ⏺“Goldwind” Цао Чжиган билан компаниянинг Ўзбекистонда “яшил” энергетикани ривожлантиришдаги иштироки истиқболлари кўриб чиқилди. ⏺“China Southern Power Grid” билан Бухоро вилоятида шамол электр станциялари, бутун мамлакат бўйлаб гидроаккумуляция станциялари ва юқори кучланишли линиялар қуриш лойиҳалари муҳокама қилинди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показати все...
👍 38
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда “Air Products”, “CNH Industrial” ва “Silverleaf” компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показати все...
👍 92🤔 1
🇺🇿🇮🇹 Италия ва Ўзбекистон туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради III Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида «Arsenale Group» Бош директори Паоло Барлетта ва Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
«Италия томони туризм ва логистика соҳасида яқин ҳамкорлик қилиш бўйича катта қизиқиш билдирди. Умид қиламанки, таклиф этилаётган лойиҳаларнинг амалга оширилиши мамлакатимизга сайёҳларни янада кўпроқ жалб этиш ва Ўзбекистон салоҳиятини бутун дунёга танитиш имконини беради», – дейилади хабарда.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показати все...
👍 42👏 1🤔 1
🏦 "Бизнесни ривожлантириш банки"  АТБ "Илмдан бошқа нажот йўли йўқ, бўлмагай ҳам!" шиори остида Яккасарой туманининг "Муқимий" маҳалласи, Сергели туманининг  "Асробод" маҳалласи ва Миробод туманининг "Толариқ" маҳалласида аҳоли учун кутубхоналар ташкил этди. 📚 Янги очилган зиё масканларида китобхонлар учун замонавий шароитлар яратилган. Кутубхоналар  адабиётлар билан, хусусан, электрон китоблар билан таъминланган. 🕯Бу борадаги хайрли ташаббус банк томонидан изчил давом эттирилади. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показати все...
👍 1
"Миллий клиринг маркази" АЖнинг фаолияти нималардан иборат? АОКАда ўтказилган брифингда Республика вальюта биржаси Ҳисоб-клиринг палатаси бошлиғи Саида Якубова саволга батафсил жавоб берди: ✅ 2024 йил 1 майга қадар Миллий клиринг марказига ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Марказий банкда вакиллик ҳисобварағи очилиши белгиланган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди: 1️⃣Миллий клиринг маркази тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китоб банки сифатида функцияларини бажариши учун Марказий банкда сўмда вакиллик ҳисобрақами очилди. 2️⃣“Миллий клиринг маркази” фаолиятининг асосий жиҳатларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон республикаси валюта биржасининг дастурчилари томонидан RoBUST автоматлаштирилган банк тизими ишлаб чиқилди ва Марказий банкнинг телекоммуникация тармоғига ҳамда банклараро тўлов тизимига (RTGS) уланди. 3️⃣Миллий клиринг марказининг Марказий контрагент сифатидаги функциясини сифатли амалга ошириш, клиринг тизимига мижозларнинг ишончини ошириш, капитал бозорида тузилган битимларнинг ижроси барқарорлигини таъминлаш ҳамда дефолт ҳолатлари таъсирини юмшатиш мақсадида кафолат фонди ташкил этилди. ✍️ Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показати все...
👍 1
📊 Ўзбекистонда туризм миллий иқтисодиётнинг жадал ривожланаётган тармоғидир Халқаро инвестиция форуми доирасида “Туризм ва маданий мерос: Марказий Осиё минтақасининг хорижий инвесторлар учун жозибадорлиги” мавзусида панел сессияси ташкил этилди.
“Туризм Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат миллий иқтисодиётининг стратегик тармоқларидан бири сифатида белгилаб берилган. Ўзбекистон Ҳукуматининг изчил сиёсати туфайли қисқа вақт ичида мамлакатимизга хорижлик сайёҳлар оқими бир неча бор ортди. Жумладан, сайёҳларга зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича меҳмонхоналар сонини кўпайтириш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб имтиёз ва преференсиялар берилди”, деди Туризм қўмитаси раҳбари Умид Шодиев сеесиядаги нутқида.
📌 Батафсил Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показати все...
👍 34
Мажлисда кенгаш аъзолари, инвесторлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар. Муҳокамалар якунида Президентимиз уларнинг Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликни ва конструктив мулоқотни кенгайтириш борасидаги қатъий интилиш ва ниятларини юксак қадрлашини, мамлакатимизда муваффақиятли бизнес юритиши, ўзини эркин ва ишончли ҳис этиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилишини таъкидлади. Айтилган барча ташаббус ва тавсиялар тўлиқ инобатга олиниши қайд этилди. Ҳукумат аъзолари, вазирлар, Президент Администрациясининг масъул ходимларига кенгаш аъзолари билан мулоқотларни изчил давом эттириш, киритилган ҳар бир таклиф, айтилган ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш топширилди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Показати все...
👍 35