📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
Відкрити в Telegram
💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг. 🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов. Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
Показати більше3 650
Підписники
-424 години
-227 днів
-6230 день
Триває завантаження даних...
Схожі канали
Хмара тегів
Немає даних
Виникли проблеми? Будь ласка, оновіть сторінку або зверніться до нашого support-менеджера.
Вхідні та вихідні згадування
---
---
---
---
---
---
Залучення підписників
серпень '26
серпень '26
+52
в 7 каналах
липень '26
+68
в 6 каналах
Get PRO
червень '26
+83
в 6 каналах
Get PRO
травень '26
+138
в 6 каналах
Get PRO
квітень '26
+44
в 5 каналах
Get PRO
березень '26
+183
в 10 каналах
Get PRO
лютий '26
+38
в 7 каналах
Get PRO
січень '26
+69
в 7 каналах
Get PRO
грудень '25
+57
в 8 каналах
Get PRO
листопад '25
+42
в 6 каналах
Get PRO
жовтень '25
+34
в 5 каналах
Get PRO
вересень '25
+34
в 4 каналах
Get PRO
серпень '25
+64
в 6 каналах
Get PRO
липень '25
+65
в 7 каналах
Get PRO
червень '25
+61
в 7 каналах
Get PRO
травень '25
+117
в 10 каналах
Get PRO
квітень '25
+69
в 10 каналах
Get PRO
березень '25
+64
в 12 каналах
Get PRO
лютий '25
+64
в 11 каналах
Get PRO
січень '25
+87
в 9 каналах
Get PRO
грудень '24
+89
в 9 каналах
Get PRO
листопад '24
+60
в 8 каналах
Get PRO
жовтень '24
+57
в 7 каналах
Get PRO
вересень '24
+123
в 11 каналах
Get PRO
серпень '24
+74
в 10 каналах
Get PRO
липень '24
+126
в 16 каналах
Get PRO
червень '24
+110
в 10 каналах
Get PRO
травень '24
+138
в 7 каналах
Get PRO
квітень '24
+67
в 11 каналах
Get PRO
березень '24
+129
в 10 каналах
Get PRO
лютий '24
+172
в 13 каналах
Get PRO
січень '24
+168
в 11 каналах
Get PRO
грудень '23
+127
в 15 каналах
Get PRO
листопад '23
+170
в 17 каналах
Get PRO
жовтень '23
+121
в 11 каналах
Get PRO
вересень '23
+99
в 0 каналах
Get PRO
серпень '23
+80
в 0 каналах
Get PRO
липень '23
+108
в 0 каналах
Get PRO
червень '23
+91
в 0 каналах
Get PRO
травень '23
+118
в 0 каналах
Get PRO
квітень '23
+210
в 0 каналах
Get PRO
березень '23
+1 265
в 0 каналах
Get PRO
лютий '23
+747
в 0 каналах
Get PRO
січень '23
+312
в 0 каналах
Get PRO
грудень '22
+505
в 0 каналах
Get PRO
листопад '22
+926
в 0 каналах
Get PRO
жовтень '22
+1 121
в 0 каналах
Get PRO
вересень '22
+684
в 0 каналах
Get PRO
серпень '22
+1 829
в 0 каналах
Get PRO
липень '22
+1 456
в 0 каналах
Get PRO
червень '22
+2 731
в 0 каналах
Get PRO
травень '22
+2 374
в 0 каналах
Get PRO
квітень '22
+631
в 0 каналах
Get PRO
березень '22
+6 671
в 0 каналах
Get PRO
лютий '22
+4 424
в 0 каналах
| Дата | Залучення підписників | Згадування | Канали | |
| 26 серпня | +1 | |||
| 25 серпня | +1 | |||
| 24 серпня | 0 | |||
| 23 серпня | +2 | |||
| 22 серпня | +1 | |||
| 21 серпня | +3 | |||
| 20 серпня | +1 | |||
| 19 серпня | +2 | |||
| 18 серпня | +2 | |||
| 17 серпня | +2 | |||
| 16 серпня | +3 | |||
| 15 серпня | 0 | |||
| 14 серпня | +4 | |||
| 13 серпня | +3 | |||
| 12 серпня | +3 | |||
| 11 серпня | +1 | |||
| 10 серпня | +1 | |||
| 09 серпня | +5 | |||
| 08 серпня | +2 | |||
| 07 серпня | +4 | |||
| 06 серпня | +2 | |||
| 05 серпня | +1 | |||
| 04 серпня | 0 | |||
| 03 серпня | +3 | |||
| 02 серпня | +3 | |||
| 01 серпня | +2 |
Дописи каналу
#суннат_рўза #Тошкент_вақти
ЭРТАГА САҲАРЛИК
☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.
📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?
📚 KУНЛИК ҲАДИС
| 2 | ❗️Бемор мусулмоннинг фолбин, жинкаш, сеҳргар ва шуларга ўхшаш тиб илмини билмайдиган турли алдамчи кимсаларда даволаниши мутлақо мумкин эмас.
Мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳуннанинг баъзиларидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким аррофга (фолбинга) келиб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кечагача қабул бўлмас».
✍️ Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар.
✍️ Аҳмаднинг лафзида:
«Ким аррофга ёки коҳинга келиб, унинг айтганини тасдиқласа, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди» дейилган.
☝️ Ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа, куфрга кетган бўлар экан. Бундан барчамизни Аллоҳнинг Ўзи асрасин.
Мусулмон умматининг шонли тарихи давомида улардан Ибн Синога ўхшаш тиб илмининг моҳирлари чиқиб, машҳур бўлган, аммо фолбин, жинкаш, сеҳргар ва шуларга ўхшашларнинг иши ҳаром ва гуноҳ эканига ҳеч ким хилоф қилмаган.
Бемор бўлган одамнинг Аллоҳ таолога нисбатан яхши гумонда бўлиши талаб этилади.
Бунда беморнинг Аллоҳ таоло бандаларига фақат яхшиликни раво кўради, бундан кейин У Зот нима қилса ҳам, менга яхшилик бўлади, деган ишончда бўлиши кўзда тутилади.
«Ижтимоий одоблар» китобидан
•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС | 594 |
| 3 | БЕМОРНИНГ ОДОБЛАРИ
Беморликка йўлиққан киши сабр қилади, савоб умидида бўлади ва ўзига етган хасталикни Аллоҳ таолонинг қазои қадари деб тан олади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, у зот беморликдан қийналаётган эканлар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, сиз беморликдан қаттиқ қийналмоқдасиз-ку?!» дедим.
«Шундай. Албатта, мен беморликдан сизлардан икки кишининг қийналганича қийналурман», дедилар.
«Сизга икки ҳисса ажр бўлиши учун шундайдир-да?» дедим.
«Шундай. Худди шундай. Қай бир мусулмонга бирор мусибат етса, бирор тикан (кирса) ёки ундан ортиқ нарса (етса), албатта, Аллоҳ унинг сабабидан ўша банданинг ёмонликларини худди дарахт ўз баргларини тўкканидек тўкадир», дедилар у зот».
✍️ Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.
Ҳа, беморликни ҳам Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларига гуноҳларни ювиш учун қулай имконият қилиб берган. Фақат улар бу қулай фурсатдан тўғри фойдалана билишлари керак. Бунинг учун эса бемор бўлганларида сабр қилиб, беморлик одобларини ўрнига қўймоқлари лозим. Бу ишда уларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрнакдирлар. Бошқаларга нисбатан беморликни икки ҳисса оғир кечирсалар ҳам, Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор ҳолда сабр қилганлар.
Беморликка учраган киши сабрсизлик қилмайди, беморликни ёмон кўрмайди, уни сўкмайди.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг ҳузурига кирдилар ва:
«Эй Умму Соиб, сенга нима бўлди, қалтираяпсан?» дедилар.
«Иситма! Аллоҳ уни баракасиз қилсин!» деди у.
«Иситмани сўкма. У одам боласининг хатоларини худди босқон темирнинг зангини кетказгандек кетказур», дедилар у зот».
✍️ Муслим ривоят қилган.
Мусулмон инсон ўз гуноҳларининг кетишига сабаб бўладиган нарса бўлмиш беморликни қандай ҳам сўкиши мумкин?! Аксинча, бунга фақат кўп шукр қилмоғи керак бўлади.
Бемор бўлган инсон ўз беморлиги ва унинг тури ҳақида бошқаларга хабар бериши жоиз.
Бемор бўлган инсон дардига шифо талаб қилиши керак.
Бемор бўлган инсон даволанишни йўлга қўйишга ҳаракат қилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари бемор бўлганларида даволанганлар ва биз умматларини ҳам даволанишга амр этганлар. У зот даволаниш учун қилинадиган уриниш ҳам Аллоҳнинг тақдири эканини баён қилдилар. Яъни бемор бўлиш Аллоҳнинг тақдири ила бўлади, даволаниш орқали тузалиш ҳам Ўша Зотнинг тақдиридир. Бу ерда Аллоҳнинг бир тақдири иккинчи бир тақдири билан қайтарилади.
Бемор бўлган одам шариатда ҳаром қилинган нарсалар билан даволанмаслиги керак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаром билан даволанишдан қайтарганлар.
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ дардни ва давони туширган. Ва ҳар бир дардга даво қилиб қўйган. Бас, даволанинглар. Фақат ҳаром ила даволанманглар», дедилар».
✍️ Абу Довуд ривоят қилган.
Бемор бўлган шахс ақийдага путур етказадиган маънавий ҳаром нарсалар билан даволаниши мутлақо мумкин эмас.
Бунга шариатда ман қилинган тумор осиш, турли дам солинган иплар, баъзи ҳайвонларнинг тирноқ ёки тишлари каби нарсаларни ўзи билан олиб юриш кабилар киради. Ушбу ишлар ширкдир, буларни қилиш улкан гуноҳдир. Бундай ишларни қилган одам Аллоҳ таолони қўйиб, бошқадан шифо тилаган бўлади.
Ийсо ибн Абдурраҳмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Меъбад Жуҳанийни кўргани, олдига кирдим. Унга қизил нарса тошган экан.
«Бирор нарса осиб олмайсанми?» дедим.
«Ундан кўра ўлган яхшироқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир нарса осиб олса, ўшанга суянтирилур», деганлар», деди у».
✍️ Термизий ривоят қилган.
Яъни тумор осган одам мана шу осган туморим менга шифо беради ёки бало-офатлардан сақлайди, деган эътиқодга бориб қолади. | 529 |
| 4 | #суннат_рўза #Тошкент_вақти
ЭРТАГА САҲАРЛИК
☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.
📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?
📚 KУНЛИК ҲАДИС | 349 |
| 5 | АЛЛОҲНИ СЕВИШНИНГ ДАЛИЛИ – РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ЭРГАШИШ
Кўпчилик инсонлар Аллоҳни ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни севишини даъво қилади. Ҳатто мусулмонларнинг деярли барчасида бундай даъвони учратиш мумкин.
Аммо бу даъводда ростгўй бўлганлар озчиликдир. Чунки муҳаббатнинг белгиси – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зоҳиран ҳам, ботинан ҳам, сўзларида ҳам, амалларида ҳам ва барча ҳолатларида эргашишдир.
Аллоҳ таоло бу даъвода ёлғончи билан ростгўйни ажратиб берувчи мезонни баён қилган:
﴿قُلْ إِن كُنتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ ۗ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ﴾
«Айтинг: “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ Мағфират қилувчи ва Раҳмлидир”».
(Оли Имрон сураси, 31-оят)
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Бу улуғ оят Аллоҳни севишини даъво қилган, аммо Муҳаммадий йўлда бўлмаган ҳар бир кишига қарши ҳукм чиқариб, ундай кишининг ўз даъвосида ёлғончи эканини баралла айтади. Токи барча сўзлари ва ҳолатларида Муҳаммадий шариат ва Набавий динга эргашмагунича, унинг даъвоси рост бўлмайди»
Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш Аллоҳнинг муҳаббатига эришиш йўлидир.
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ яхши кўрадиган нарсаларга чақирадилар. Аллоҳ яхши кўрадиган бирор нарса йўқки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга чақирмаган бўлсалар.
Шунинг учун ким Аллоҳни севишини даъво қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашмаса, унинг даъвоси ёлғондир.
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатни Ўзига итоат қилиш билан боғлаб айтади:
﴿مَّن يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللَّهَ ۖ﴾
«Ким Расулга итоат қилса, бас, батаҳқиқ, Аллоҳга итоат қилибди».
(Нисо сураси, 80-оят)
Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган нарсаларга амал қилиб, қайтарган нарсаларидан тийилиш – Аллоҳнинг амрига итоат қилишдир.
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқ ва қайтариқлари ўз ҳавои нафсларидан келиб чиқмайди. Балки Аллоҳнинг амри, шариати ва ваҳийи асосида иш тутадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишдаги инсоннинг насибаси қанча кўпайса, ҳидоятдаги насибаси ҳам шунча ортади.
Бу хусусда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
﴿وَإِن تُطِيعُوهُ تَهْتَدُوا ۚ﴾
«Агар унга итоат қилсангиз, ҳидоят топурсизлар».
(Нур сураси, 54-оят)
Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш – дунё ва охиратдаги яхшилик ҳамда нажотга сабабдир.
🌿 Агар Аллоҳга бўлган муҳаббатингизнинг даражасини билишни истасангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишингизга қаранг:
📌 Амр ва тақиқлар келганида:
Ҳавои нафсимиз ва истакларимизни устун қўямизми ёки:
﴿سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا﴾
«Эшитдик ва итоат қилдик», – деймизми?
📌 Низо ва жанжал пайтида:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал ахлоқларига эргашамизми ёки нафсимизнинг ғараз ва қасосларига бериламизми?
📌 Ибодат ва муомалаларда:
Суннатни излаб, унга амал қилишга ҳаракат қиламизми ёки ўз манфаатимизга мос келадиган енгилликлар ва ҳийлаларни излаймизми?
Бу саволларга берадиган жавобларимиз бизни Аллоҳга бўлган муҳаббатимизнинг ҳақиқатига юзлаштиради.
Биз Аллоҳни севиш даъвомизда ростгўймизми?
Энди ўзингиз ўйлаб кўринг-чи...
•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС | 938 |
| 6 | РАБИУЛ АВВАЛ ОЙИ ҲАҚИДА ТАРҚАЛАЁТГАН ТЎҚИМА ҲАДИС
#ҳадис
❓САВОЛ: Ижтимоий тармоқларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рабиул аввал ойи ҳақида: “Кимки бу ой кирганини бир-бирига хабар берса, қиёмат кунигача унинг жаннатга кириши учун Аллоҳ таолога дуо қиламан” деб айтганлари тарқалмоқда. Ҳақиқатда шундай ҳадис борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Обуначи кўпайтириш ёки биринчи бўлиб хабар бериш илинжида турли хил маълумотлар тарқатиш оммалашди. Ачинарлиси, улар ичида ҳадис деб тарқатилаётганлари ҳам бор. Ҳолбуки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳадис бўлмаган гапни ҳадис деб айтишдан қаттиқ огоҳлантириб шундай деганлар:
“Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин!” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Мўътабар ҳадис китобларида саволда ҳадис деб айтилган ибора ёки унинг маъносини ифодаловчи ривоятлар келмаган. Шу сабабли бу нарсани тарқатмаслик лозим.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС | 1 852 |
| 7 | ҚИЗ БОЛАНИ ЙИҒЛАТИШ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС
#бидъат
❓САВОЛ: “Кимки қиз боланинг йиғлашига сабаб бўлса, қиёматда душмани ўзим бўламан, ҳар бир муслима қиз менинг қизимдир”, деган ҳадис борми? Чунки ижтимоий тармоқларда шу иборага кўп дуч келмоқдаман.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мўътабар ҳадис китобларида бундай ривоят келмаган. Ҳадис бўлмаган нарсани ҳадис деб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар дейиш катта гуноҳ ҳисобланади. Шу боис бирор бир маълумотни ҳадис деб тарқатишдан аввал уни ҳадис ёки ҳадис эмаслигини текшириб олиш лозим бўлади.
Хоҳ эркак, хоҳ аёл киши бўлсин, ҳар қандай инсонга озор бериш, зулм қилиш ҳар қандай ҳолатда ҳам қораланади. Зулмнинг жазоси дунёда ҳам, охиратда ҳам қаттиқ бўлади, айниқса, ҳимоясиз, муҳтож инсонларга зулм қилишнинг азоби оғир бўлади. Саволда айтилган ҳолатга яқин келадиган мазмундаги ҳадис бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим, мен икки заифнинг – етим ва аёлнинг ҳаққини зое қилишдан қаттиқ қайтараман”, дедилар
(✍️ Ибн Можа ривоят қилган, Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган).
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС | 996 |
| 8 | #суннат_рўза #Тошкент_вақти
ЭРТАГА САҲАРЛИК
☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.
📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?
📚 KУНЛИК ҲАДИС | 337 |
| 9 | ХУФТОН НАМОЗИНИНГ ФАЗИЛАТИ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтон намозини кечанинг ярмигача суриб, кейин ўқидилар. Сўнгра:
«Батаҳқиқ, одамлар намозни ўқиб, ухладилар. Аммо сизлар, модомики намозга интизор бўлиб турдингизми, намоздасизлар», дедилар».
Бошқа ривоятда:
«Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, шундай қилиб ўқишларига амр қилган бўлар эдим», дедилар».
✍ Учовлари ва Термизий ривоят қилганлар.
✍ Термизийнинг ривоятида:
«Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, уларга Хуфтонни кечанинг учдан биригача ёки ярмигача орқага суришни амр қилган бўлар эдим», деганлар».
☝️ Ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Гоҳида Хуфтонни ярим кечада жамоат билан ўқиш мумкинлиги.
2. Намозга интизор бўлиб турган одам намозда тургандек эканлиги.
3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз умматларига машаққатни хоҳламаганликлари.
4. Имкон бўлганда Хуфтонни ярим кечада ёки кечанинг учдан бири қолганда ўқиш афзал эканлиги.
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтондан олдин ухлашни ва ундан кейин гаплашишни хуш кўрмас эдилар».
✍ Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
📜 Шарҳ: Бу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хуфтон намози билан боғлиқ бўлган икки одатлари ҳақида сўз бормоқда.
1. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтондан олдин ухлашни хуш кўрмас эканлар. Чунки ухлаб қолиб, намоз вақти ўтиб кетиш хавфи бор.
2. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтондан кейин гаплашиб ўтиришни хуш кўрмас эканлар. Чунки бунда кунни яхши амал билан тамомлаш имкони зое бўлади. Шунинг учун ҳам аҳли солиҳ кишилар витр намозини уйқудан олдин ўқишга уринадилар.
Батафсил: ушбу ҳаволада
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС | 1 312 |
| 10 | Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак насаблари
Олам сарварида шонлидир насаб,
Билиш бурчингдир уни яхшилаб.
Отаси Абдуллоҳ, Абдулмутталиб,
Нурли насаб бўлиб келар юксалиб.
Ҳошим, Абд Манаф, сўнг Қусайдир,
Килоб, Мурра, Каъб — шарафли насл.
Луай, Ғолиб, Фиҳр, кейин Моликдир,
Надр билан Кинона — муборак асл.
Хузайма, Мудрика, Илёс келади,
Ортидан Музор ва Низор изма-из.
Маъаддан сўнг Аднон келгач,
Насаб баёнини ҳам тугатамиз.
Бу насаб саҳиҳ, муттасил, машҳур,
Ҳар бири покдомон, улуғ оталар.
Насабни ёддан бил, барака топгур!
Доимо устингдан мақтов ёғилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам — Муҳаммад:
1.ибн Абдуллоҳ
2.ибн Абдулмутталиб (Шайба)
3.ибн Ҳошим (Амр)
4.ибн Абду Манаф (Муғиpa)
5.ибн Қусай (Зайд)
6.ибн Килоб
7.ибн Мурра
8.ибн Каъб
9.ибн Луай
10.ибн Ғолиб
11.ибн Фиҳр (Қурайш)
12.ибн Молик
13.ибн Надр
14.ибн Кинона
15.ибн Хузайма
16.ибн Мудрика (Омир)
17.ибн Илёс
18.ибн Музор
19.ибн Низор
20.ибн Маъад
21.ибн Аднон.
•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС | 1 334 |
| 11 | #суннат_рўза #Тошкент_вақти
ЭРТАГА САҲАРЛИК
☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.
📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?
📚 KУНЛИК ҲАДИС | 1 112 |
| 12 | #Ҳадис_1059
НАМОЗНИ ВАҚТИ КИРИШИ БИЛАН ЎҚИШ
وَسُئِلَ جَابِرٌ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنْ صَلَاةِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: كَانَ يُصَلِّي الظُّهْرَ بِالْهَاجِرَةِ، وَالْعَصْرَ وَالشَّمْسُ حَيَّةٌ، وَالْمَغْرِبَ إِذَا وَجَبَتْ، وَالْعِشَاءَ إِذَا كَثُرَ النَّاسُ عَجَّلَ وَإِذَا قَلُّوا أَخَّرَ، وَالصُّبْحَ بِغَلَسٍ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.
Жобир розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари (вақти) ҳақида сўралди.
📗 «Бас, у киши:
«У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни қуёш қиздирган пайтда, Асрни қуёш тирик турганида, Шомни қуёш ботганида, Хуфтонни одамлар кўп бўлса, эртароқ, оз бўлса, кечроқ, Бомдодни тонг қоронғисида ўқир эдилар», деди».
✍ Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
📜 Шарҳ: Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ўзлари кўрган ҳолатни баён қилмоқдалар. У кишининг айтишларича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда Пешин намозини заволдан кейин, қуёш қиздирган пайтда ўқир эканлар.
Арабларда бу вақт «ҳожира» дейилади. Бунда ҳижрат маъноси бўлиб, ҳаво исиб кетганлиги учун ҳамма ишини ташлаб, уйига қараб ҳижрат қиладиган — қочадиган вақти бўлади.
«Асрни қуёш тирик турганида» ўқир эканлар.
Бу – қуёшнинг ранги ҳам, иссиқлиги ҳам ўзгармай турганида, яъни ботишига яқинлашмай туриб, деганидир. Кўриниб турибдики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аср намозини ҳам худди Пешин каби олдинги вақтида ўқиган эканлар.
«Шомни қуёш ботганида» ўқир эканлар.
Бу ҳам бошқа намозлар каби дастлабки вақтида ўқишдир.
«Хуфтонни одамлар кўп бўлса, эртароқ, оз бўлса кечроқ» ўқир эканлар.
Хуфтонда вақт бемалол бўлгани ва иш ёки дам олишга шошилинмагани учун у жамоат етарли бўлса, эртароқ, бўлмаса, одам кўпайишини кутиб, кечроқ ўқилар экан.
«Бомдодни тонг қоронғисида ўқир эдилар».
Тонг отганидан кейинги қоронғилик даври ҳам Бомдод намозининг олдинги вақти ҳисобланади.
☝️ Ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Беш вақт намознинг вақтларини билиш лозимлиги.
2. Намозни вақти кириши билан ўқишга шошилиш кераклиги.
Бошқа ривоятларда Пешинни бир оз ҳаво совиганда, Бомдодни ёруғлик яхши тарқаганда ўқиш ҳам зикр этилган.
3. Жамоатни кўпайтиришни кутиб туриш жоизлиги.
4. Олим кишилардан савол сўраб туриш кераклиги.
5. Сўралган нарсанинг ўзига жавоб бериш жоизлиги.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС | 1 636 |
| 13 | #суннат_рўза #Тошкент_вақти
ЭРТАГА САҲАРЛИК
☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.
📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?
📚 KУНЛИК ҲАДИС | 334 |
| 14 | МУҲИМ ҚОИДА
Жарҳ ва таъдил илмида муҳим бир қоида бор:
Ўзи жарҳ қилинган, яъни ишончли бўлмаган кишининг бошқа бир инсон ҳақидаги жарҳи (айблови) эътиборга олинмайди.
Яъни, бир кишининг бошқа инсон ҳақида айтаётган айбловини ҳақиқат ўлароқ қабул қилишдан олдин, аввало айблаётган одамнинг ўзи ишончли ва холис эканига қаралади: агар ўша шахснинг ўзи ишончсиз киши бўлиб чиқса унинг бошқалар ҳақидаги айбловларининг ҳеч бир қиймати йўқ.
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларини соф сақлаш йўлида бундан минг йиллар аввал ишлаб чиқилган ушбу қоида бугунги ҳаётимизда ҳам жуда ўринли. Зеро, бундай ҳолатлар кундалик ҳаётимизда мисол келтиришдан беҳожат қиладиган даражада тўлиб-тошиб ётибди.
Шу боис, кимдир сизга бошқа бир инсон ҳақида ёмон гап айтса, дарҳол унинг гапига ишониб, у инсон ҳақидаги фикрингизни ўзгартириб юборманг!
Аввал гапираётган одамнинг ўзига қаранг: у инсофли, холис ва бирор ғараздан холи инсонми ёки йўқми?
Ўзи одамлар орасида ишончини йўқотган, фитна-фасод қилиши билан танилган ёки айбланаётган кишига нисбатан ҳасади борлиги маълум бўлган инсон бирор кишини айбласа, уни ёмонлик билан зикр қилса, унинг ўша одам ҳақидаги гапини далилсиз қабул қилиш тўғри эмас.
Зотан ишончсиз кишининг бошқани ишончсиз деб айтиши — мустақил далил бўла олмайди.
Шунинг учун ҳаётда ҳам жарҳ ва таъдил илмида қўлланадиган бу мезон бизга катта сабоқ бўлсин:
Аввалo жарҳ қилувчининг ҳолига қаралади, кейин унинг жарҳига.
Ҳар бир эшитган гапини текширмай тарқатиш, уни турли мажлисларда гапириб юриш эса баъзан бир покдомон инсоннинг обрўсига зарар етказиб қўйиши мумкин.
Шундай экан, бу қоидани яхши ўзлаштиришимиз ва ҳаётимизга татбиқ этишимиз зарур. Валлоҳу аълам.
📿 Дўст томонга | @nurli_yol | 1 371 |
| 15 | ЮЛДУЗ УЧГАНДА ТИЛАК ТИЛАШ
#дуо
❓САВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли илм соҳиблари, ёшлигимизда бизга юлдуз учганда ният ёки тилак тилаш кeрак, амалга ошади дeб айтишар эди. Шу иш гуноҳми ё гуноҳ эмас?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу гуноҳдир. Юлдузларнинг инсон тақдирига асло алоқаси йўқ. Одам илмсиз бўлганидан кейин Аллоҳ таолони қўйиб ҳар нарсадан яхшилик умид қилаверади. Ҳар бир яхшиликнинг асл берувчиси Аллоҳ таолодир. Шунинг учун бирор иш содир бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тездан намозга шошилар ва Аллоҳ таолонинг Ўзига дуо қилар эдилар. Биз ҳам шуни одат қилиб олишимиз керак. Аллоҳ таоло “Мунофиқун” сураси 7-оятида марҳамат қилади: “Ҳолбуки, осмонлару ернинг хазиналари Аллоҳникидир. Ва лекин мунофиқлар англамаслар”.Валлоҳу аълам!
(https://savollar.islom.uz/s/51557)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари 🔸 | 1 294 |
| 16 | #Ҳадис_1058
ПЕШИН НАМОЗИНИ ҲАВО БИР ОЗ СОВИГАНДА ЎҚИШ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳарорат шиддатли бўлган пайтда намозни совитиб ўқинглар. Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир. Дўзах ўз Роббисига шикоят қилиб:
«Эй Роббим, менинг баъзим баъзимни еб юборди», деди. Бас, унга икки нафасга изн берди. Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга. Сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана ўшандандир», дедилар».
✍️ Бешовлари ривоят қилганлар.
📜 Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешин намозини ҳаво бир оз совиганда ўқишни тавсия қилмоқдалар. Қуёш тик туриб, ҳаво роса қизиган пайтда масжидга бориб, намоз ўқишда маълум қийинчиликлар бўлади. Ана ўшаларни енгиллаштириш учун Пешин намозини ҳавонинг шашти бир оз қайтганда ўқиш тавсия этилмоқда.
Бу ҳам Ислом динининг кишиларга осонлик туғдиришига далилдир.
Ҳадиснинг давомида нима учун намозни совитиб ўқиш тавсия этилаётгани баён қилинмоқда.
«Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир».
Уламоларимиз ҳадисдаги бу ва бундан кейинги жумлалар ҳақиқатми ёки мажозми, деган масалада турли фикрлар билдирганлар. Баъзилар «Бу ҳақиқатдир, ҳавонинг шиддатли исиб кетишига жаҳаннамдан қайнаб чиққан иссиқлик сабаб бўлади», деганлар.
Лекин кўпчилик уламолар «Бу ҳақиқат эмас, мажоздир. Араб тилида мажоз кўп ишлатилади», дейишади.
Дарҳақиқат, араб тилидан бошқа тилларда ҳам бу нарса бор. Баъзи вақтда, иссиқ ҳаддан ташқари бўлиб кетганида одамлар «Ўзиям дўзах бўлиб кетдими?!» деб қўйишади. Бу ўша вақт ва жой дўзахга айланиб қолганини эмас, қаттиқ исиб кетганини билдиради. Ҳадиси шарифда ҳам худди ана шу маънодаги мажоз ишлатилмоқда. Ҳароратнинг шиддатидан жаҳаннамнинг иссиғи тарқалгандек бўлиб кетади. Шу боис ҳам бу иссиқда намоз ўқиш қийин, дейилмоқда.
«Дўзах ўз Роббисига шикоят қилиб: «Эй Роббим, менинг баъзим баъзимни еб юборди», деди».
Яъни дўзахдаги иссиқнинг зўридан дўзахнинг ўзи ҳам шикоят қиладиган даражага етар экан.
Бу ҳам мажоз орқали дўзах нақадар иссиқ эканлигини баён қилишдир.
«Бас, унга икки нафасга изн берди».
Яъни, Аллоҳ таоло дўзахга икки марта нафас олиб, чиқаришига рухсат берар экан.
«Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга. Сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана ўшандандир», дедилар».
Бу ёзда ҳам, қишда ҳам ҳавонинг қаттиқ исиб ёки совиб кетиши, қийинчилик туғдириб туриши бор, деганидир.
☝️ Ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Шиддатли иссиқ пайтида Пешин намозини бир оз кечиктириб ўқиш яхшилиги.
2. Жаҳаннамнинг ҳозирда мавжудлиги.
3. Бир нарсани тушунтириш учун мажоз қўллаш мумкинлиги.
4. Намозга белгиланган муддат чегарасида об-ҳаво шароитини ҳисобга олиш жоизлиги.
5. Ислом енгиллик дини эканлиги.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС | 2 069 |
| 17 | #суннат_рўза #Тошкент_вақти
ЭРТАГА САҲАРЛИК
☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ...
Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар.
📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак?
📚 KУНЛИК ҲАДИС | 1 134 |
| 18 | СИНГАН ИДИШНИ ТАШЛАБ ЮБОРИШ КЕРАКМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓CАВОЛ: Чети учган, синган идишларни ташлаб юбориш керак деб эшитдим. Буни қандай тушуниш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Чети учган, синган идишлар борасидаги гапларни бу ҳақда келган ҳадисларни ўрганиш орқали тўғри тушунишимиз мумкин.
"عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، أَنَّهُ قَالَ: «نَهَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الشُّرْبِ مِنْ ثُلْمَةِ الْقَدَحِ، وَأَنْ يُنْفَخَ فِي الشَّرَابِ» سنن أبي داود
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу:
📗 “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам идишни синиқ жойидан ичишдан ва ичимликка пуфлашдан қайтардилар”, деди (✍️ Имом Абу Довуд ривоятлари).
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ قَدَحَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ انْكَسَرَ، فَاتَّخَذَ مَكَانَ الشَّعْبِ سِلْسِلَةً مِنْ فِضَّةٍ. قَالَ عَاصِمٌ: رَأَيْتُ الْقَدَحَ وَشَرِبْتُ فِيهِ" (صحیح البخاري).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗“Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг идишлари синди. Сўнг синган жойини кумуш билан улаб олдилар”, деди. Осим (ҳадис ровийларидан бири): “Мен шу идишни кўрдим ва ундан сув ичдим”, деди (✍️ Имом Бухорий ривояти).
عن أبي سعيد -رضي الله تعالى عنه - (قال: نهى رسول الله صلى الله عليه وسلم عن الشرب من ثلمة القدح): بضم المثلثة وسكون اللام هي موضع الكسر منه. قال الخطابي: إنما نهى عن الشرب من ثلمة القدح؛ لأنها لاتتماسك عليها شفة الشارب، فإنه إذا شرب منها ينصب الماء ويسيل على وجهه وثوبه. زاد ابن الملك: أو لأن موضعها لايناله التنظيف التام عند غسل الإناء، (وأن ينفخ) : بصيغة المجهول أي وعن النفخ (في الشراب. رواه أبو داود). وكذا أحمد والحاكم".
Абу Саъид Худрий разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у зот айтдилар:
📗“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам идишни синган жойидан ичишдан қайтардилар”. Хаттобий айтадилар: “Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайтаришларини сабаби, ичувчининг лаби яхши ўрнашмаганлиги сабаб юзига, кийимига сув тўкилади”, дедилар. Ибнул Малак қўшимча қилиб: “Ёки идишни ювиш пайтида ўша синиқ жойи яхши ювилмай қолиши, натижада идиш тўлиқ тоза бўлмай қолиши”, дедилар (✍️ Имом Абу Довуд ривояти). (“Мирқотул Мафотиҳ” китоби, 7 жилд).
Демак, агар идиш пиёла, стакан бўлиб, унинг чети учган бўлса айнан ўша жойига оғиз қўйиб ичишдан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар. Бунинг сабаби сифатида Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматга мушфиқликлари ва меҳрибонликларини кўришимиз мумкин бўлади. Чунки, идишнинг синиқ жойидан ичиш билан инсоннинг лабига озор етиши ёки ўша жойдан кийимга, баданга сув тўкилиши мумкин. Қолаверса идишнинг синиқ жойи яхши тозаланмай бугунги тил билан айтганда турли микроблар тўпланиб қолган бўлиши ва келгусида турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Ана шундай сабабларга кўра Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам умматни синиқ идишлардан фойдаланмасикка чақирганлар.
☝️Юқоридаги ҳадислардан қуйидагиларни тушунамиз:
📌 1. Пиёла ёки стаканларни синмаган жойидан ичса макруҳ бўлмайди.
📌 2. Агар чойнак, коса каби тўғридан тўғри оғиз билан эмас, балки билвосита фойдаланадиган идишлар бўлса, макруҳ бўлмайди.
📌 3. Агар ўша синиқ идишдан бошқа идиш бўлмаса, ундан фойдаланиш жоиз.
📌 4. Агар синиқ идишлар таъмирланса, улардан фойдаланиш кароҳиятсиз жоиз.
📌 5. Ҳадиси шарифдаги синиқ идишдан фойдаланмасликдан бўлган қайтариқ ножоизликни эмас, балки юқорида зикр қилиб ўтилган сабаблар туфайли хуш кўрилмаган иш эканлигини тушунамиз. Шунинг учун узрли ҳолларда ёки мажбурий ҳолларда синиқ идишлардан фойдаланишликни зарари йўқ.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
•┈┈┈┈•❈•┈┈┈┈•
📚 KУНЛИК ҲАДИС | 1 689 |
| 19 | Бу таъбир Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ зиммасига юкланган буюк вазифанинг гўё бир ишораси бўлди. Натижада у зот барча куч ва ғайратларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳиҳ суннатларини ажратиш ва уларни умматга соф ҳолда етказиш йўлига бағишладилар.
Шу ўринда Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг «Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ» асарларини таълиф қилишдаги улкан саъй-ҳаракатлари ва юксак эҳтиёткорликларини ҳам эслаб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: «Мен «Саҳиҳ» китобига бирор ҳадисни ғусл қилиб, икки ракъат намоз ўқимасдан ёзмадим». Бу сўзлар у зотнинг ҳадис илми олдидаги таъзимлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига бўлган улкан эҳтиромлари ва бу ишни оддий илмий фаолият эмас, балки буюк бир ибодат деб билганликларини кўрсатади.
Шунингдек, у зот яна шундай деганлар: «Мен бу «Саҳиҳ» асаримни олти юз минг ҳадис ичидан саралаб танлаб олдим». Бу эса Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг ҳадисларни жамлашда қандай улкан илмий меросни кўздан кечирганлари ва ниҳоятда нозик мезонлар асосида танлов қилганларини англатади.
Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ «Саҳиҳ» асарларига барча саҳиҳ ҳадисларни жамлаган эмаслар. У зот бу ҳақда: «Мен бу китобга фақат саҳиҳ ҳадисларни киритдим. Аммо ундан ташқарида қолдирган саҳиҳ ҳадисларим кўпроқдир. Китоб чўзилиб кетмаслиги учун уларни тарк қилдим» деганлар. Масалан, бир масалада бир неча саҳобалардан саҳиҳ ривоятлар келган бўлса, Имом Бухорий кўпинча ўша маънони ифодаловчи бир ёки бир неча ҳадисни киритиш билан кифояланганлар. Шу сабабли «Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ» Имом Бухорий билган барча саҳиҳ ҳадисларнинг тўлиқ мажмуаси эмас, балки у зотнинг ниҳоятда пухта танлаб тузган мухтасар ва мукаммал тўпламидир.
Муҳаммад Фотиҳ Ҳакимов,
ҲИМ талабаси. | 1 378 |
| 20 | Имом Бухорий "Саҳиҳ"ни нега ёзганлар?
June 22, 2026 by Муҳаммад Фотиҳ Ҳакимов, ҲИМ талабаси
Имом Бухорий «Саҳиҳ»ни нега ёзганлар?
Имом Бухорий номлари тилга олинганда, аввало кўз ўнгимизда у зотнинг асрлар оша умматга маънавий чироқ бўлиб келаётган буюк мероси – «Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ» гавдаланади. Бироқ бир лаҳза тўхтаб, ўйлаб кўрганмисиз: Имом Бухорийни саҳиҳ ҳадисларни саралаб, уларни бир китоб ҳолига келтиришдек улуғ ва машаққатли ишга нима ундаган эди?
Ушбу саволга жавоб излар эканмиз, буюк муҳаддис Ибн Ҳажар Асқалонийнинг «Саҳиҳул Бухорий» шарҳига ёзган муқаддимаси «Ҳадюс сорий» асарида қисқа бўлса-да, ниҳоятда чуқур ва нозик маъноларни ўзида жамлаган бир жавобга дуч келдик.
Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
«Билинки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадислари саҳобалар ва катта тобеинлар даврида бугунгидек тартибланган ва жамланган китоб шаклида ёзиб қўйилмаган эди. Бунинг ортида эса икки муҳим сабаб бор эди.
Биринчиси, Саҳиҳ Муслимда ривоят қилинган ҳадисга кўра, Қуръони карим оятлари билан ҳадислар аралашиб кетиши эҳтимоли сабабли дастлаб саҳобалар ҳадисларни ёзиб боришдан қайтарилган эдилар.
Иккинчиси эса, саҳобалар ва илк авлодларнинг Аллоҳ ато этган ниҳоятда кучли хотиралари, ўткир зеҳнлари ва ёд олишдаги беназир қобилиятлари уларни ёзишга эҳтиёж сезмасликларига сабаб бўлган эди. Қолаверса, ўша давр инсонларида ёзиш оммалашмаган эди.
Сўнгра тобеинлар асрининг охирларига келиб, ҳадисларни тадвин қилиш, яъни уларни китоб ҳолига келтириш ва бобларга кўра тартиблаш ишлари бошланди. Бунга эса Ислом юртларида уламолар сонининг кўпайиши ҳамда ҳавориж, рофизийлар ва қадарийлар каби бидъат тоифаларнинг кенг тарқалиши сабаб бўлди. (Аслида Саҳоба ва Кибор тобеинлар даврида ҳам ҳадислар ёзилган лекин улар ҳадисларни ўзлари учун ёзиб олганлар кейинги асрларга келиб эса ҳадисларни оммага улашиш учун тадвин қилинган. Тарж.)
Сўнгра табъа тобеинларнинг катта имомлари бу йўлдаги хизматни янада ривожлантириб, ҳадисларни аҳком бобларига кўра тартиблаб, алоҳида асарлар шаклида жамладилар. Улар орасида Имом Молик Мадинада ўзларининг машҳур «Муватто» асарини таълиф қилди. Шунингдек, Абдул Малик ибн Абдул Азиз ибн Журайж Маккада, Авзоий Шомда, Суфён Саврий Куфада ҳамда Абу Салама Ҳаммод ибн Салама ибн Динор Басрада ҳадисларни жамлаш ва тартибга солиш ишида катта хизмат кўрсатдилар.
Бу даврда ёзилган ҳадис тўпламларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадислари билан бир қаторда саҳобаларнинг қавллари ва тобеинларнинг фатволари ҳам жамланар эди. Бу ҳолат бир муддат давом этди.
Ниҳоят, баъзи муҳаддис имомларнинг қалбларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларинигина алоҳида жамлаб, бошқа осорлардан ажратилган махсус китоблар таълиф этиш фикри пайдо бўлди. Бу эса икки юзинчи йилнинг дастлабки даврларига тўғри келди.
Убайдуллоҳ ибн Мусо ал-Абсий ал-Куфий муснад таълиф қилдилар. Мусаддад ибн Мусарҳад Басрада муснад ёздилар. Асад ибн Мусо ал-Умавий ва Нуъайм ибн Ҳаммод ҳам бу йўлда қалам тебратиб, муснад асарларини дунёга келтирдилар. Улардан кейин келган муҳаддис имомлар ҳам бу йўлни давом эттириб, ўз салафларига эргашган ҳолда муснадлар таълиф эта бошладилар. Жумладан, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Исҳоқ ибн Роҳувяҳ ва Усмон ибн Абу Шайба раҳимаҳумуллоҳ ана шундай буюк муҳаддислар сафидан эдилар.
Ҳадис илмининг мана шу тадрижий тараққиётини чуқур кузатган Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ муҳим бир ҳақиқатни англаб етдилар: аввалги уламолар ҳадис илми хазинасини жамладилар, кейинги муҳаддислар эса уларнинг ичидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сўзларини саҳоба ва тобеинларнинг қавлларидан ажратиб олдилар. Эндиликда эса илм аҳлининг зиммасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг ичидан фақат саҳиҳларини саралаб, алоҳида бир китоб ҳолига келтириш вазифаси турган эди.
Имом Бухорийни бу улуғ ишга ундаган, қалбларини унга янада мойил қилган сабаблардан яна бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушларида кўрганлари эди. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ шундай ҳикоя қиладилар: | 1 324 |
