cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙

💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг. 🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов. Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Больше
Рекламные посты
5 662
Подписчики
+5224 часа
+457 дней
-6730 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

☝️ АШУРО КУНИ АҲЛИГА КЕНГЛИК ҚИЛИШ ҲАДИСИ ҲАҚИДА عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ وَأَهْلِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ (رواه البيهقى في شعب الإيمان) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади”.  ✍ Байҳақий Шуабул иймонда ривоят қилган. Имом Ҳофиз Суютий раҳматуллоҳи алайҳи ал-Дурарул мунтасир китобида бу ҳадисни саҳиҳ собит бўлган деганлар. Байҳақий Шуабул иймонда Абу Саид Худрий, Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Жобир розияллоҳу анҳумлардан заиф санадлар билан ривоят қилган. Булар бир бирига қўшиладиган бўлса, қувватланади. (Кашфул хофаа) Жобир: Мен қирқ йил тажриба қилдим, бўлмай қолмади. (Муҳит) “Кенгчилик қилиш” ҳадисини ишончли ровийлар ривоят қилишган. Ҳа, кенгчилик қилиш ҳадиси худди Ҳофиз Суютий айтганларидек саҳиҳ собит бўлган. (Ҳошияту ибн ал-Обидийн 3-жилд, 457 бет). عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ فِي النَّفَقَةِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ. (رَوَاهُ رَزِين) Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли-аёлига нафақада кенгчилик қилса, Аллоҳ унга йилнинг қолганини кенг қилади”, дедилар.  ✍ Розийн ривояти. Суфён айтди: Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва ана шундай бўлишини топдик. Суфёндан мурод Суфён Саврийдир. Чунки муҳаддислар истилоҳида Суфён мутлоқ айтилса, Суфён Саврий назарда тутилган бўлади. Имом Байҳақий ҳам Шуабул иймонда Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Ҳурайра, Абу Саид ва Жобир розияллоҳу анҳумлардан ривоят қилган. Байҳақий ўзи ривоят қилган ҳадисни заиф санаган. Тарғиб китобида Мирк (яъни, Миркалон) раҳматуллоҳи алайҳ Мунзирийдан нақл қилади: Албатта бу ҳадиси шарифни Байҳақий бир нечта туруқлар билан саҳобалар жамоасидан ривоят қилган. Агарчи бу санадлар заиф бўлсада, баъзиси бошқасига қўшилиши билан қувватланади. (иқтибос тугади.) Ироқий айтади: Бу ҳадиснинг бир қанча туруқлари бор. Унинг баъзиларига саҳиҳ деб қарор берилган. Баъзиларига эса Муслимнинг шартига кўра саҳиҳ дейилган. Аммо Ашуро кунида сурма қўйиш ҳадиси эса асли йўқ ҳадисдир. Шунингдек рўза тутиш ва кенгчилик яратишдан бошқа амалларнинг ҳам асли йўқдир. (Мирқотул Мафотиҳ. 4-жилд, 1349 бет. Алий Қорий) Суфён ибн Уяйна: Биз буни эллик ёки олтмиш йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик. Аммо кенгчилик яратишдан бошқа ишларни, яъни Ашуро куни ёки кечаси байрам қилиш, сурма қўйиш, бўяниш каби ишларни жумҳур фуқаҳолар – ҳанафий, моликий, шофеий ва ҳанбалийлар бидъат деганлар. Бу ишларнинг бирортаси мустаҳаб эмасдир. Бу ҳақида келтирилган ривоятлар бидъатчиларнинг тўқиб чиқарган бидъатлари бўлиб, улар бу билан ўзларининг бидъатларини қўллаб-қувватлаш учун тўқиганлар. (Мавсуатул фиқҳийя 29 жилд, 221-бет) Имом Байҳақий “Ким ашуро куни исмид сурмасини қўйса, ҳеч қачон кўзи оғримайди” ҳадисини заиф деб ривоят қилган. Лекин бу ҳадисни Ҳоким мункар деган. Ибнул Жавзий бу ҳадисни мавзуот яъни, тўқима ҳадислар ичида келтирган. (Ҳошияту ибн ал-Обидийн) Шунинг учун Ашуро куни бундай ишларни қилиш бидъат ҳисобланади. Аммо юқоридаги келтирилган ҳадисга биноан Ашуро куни оиласига кенгчилик қилса, бозорлик қилиб рўзғорини бут қилиб олса, йилнинг қолган ойлари ҳам барокатда бўлиши умид қилинади. Валлоҳу аълам! •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Показать все...
👍 14
Фото недоступноПоказать в Telegram
#суннат_рўза #Тошкент_вақти ЭРТАГА САҲАРЛИК ☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ... Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар. 📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз). 📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак? 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Показать все...
👍 11
Фото недоступноПоказать в Telegram
#ашуро #рўза 📗 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (✍️Имом Муслим ривояти). ⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): 🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба ⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23 ⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58 🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба ⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24 ⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57 🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба ⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:25 ⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Показать все...
👍 21🔥 1
🧕 ҚИЗ БОЛА УЗОҚ МАМЛАКАТДА ЎҚИШИ ЖОИЗМИ? ❓CАВОЛ: Қизим чет элда ўқишни жуда истайди. У жуда ҳам аълочи. Дадаси ва акалари “қиз бола маҳрамсиз чет мамлакатга бориши мумкин эмас” дея рухсат беришмаяпти. Аммо мен илм олиш ниятида қиз бола узоқ мамлакатда ўқиши жоизлиги ҳақида ўқигандим. Динимизда бу масаланинг ҳукми аслида қандай? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом дини, энг нозик хилқат саналмиш аёлларнинг иффати ва иззат-обрўларига катта аҳамият берган. Аёл қизларимизнинг таълим олишлари мақтовга сазовор. Лекин ҳар қандай яхши иш ҳам динимиз кўрсатмасига мувофиқ бўлиши лозим. Шариатимизга кўра пиёда юрганда уч кеча-кундузлик масофага – сафар масофаси дейилади. Ана шу сафар масофасича бўлган жойга аёл-қизларимиз ўз маҳрамлари билан биргаликда сафарга чиқишлари лозим. Бу ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай деганлар: “Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган аёл учун уч кунлик ва ундан ортиқ масофага отаси ёки ўғли ёки эри ёки ака-укаси ёки маҳрам қариндошисиз сафар қилиши ҳалол бўлмайди”. Шундан келиб чиқиб, илм олиш ниятида бўлган қизингизни маҳрам қариндоши билан биргаликда ўқишга юборишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати (Fatvouz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Показать все...
👍 23🕊 1
🥗 АШУРО ҚАНДАЙ КУН? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти). 🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти). 🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Показать все...
👍 24
ИТ БОҚИШНИНГ ҲУКМИ #ҳалол_ҳаром ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум. Ит боқса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Ислом шариатига кўра заруратсиз ҳолатда ит боқиш мутлақо жоиз эмас. Абу Талҳа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фаришталар ит ва сурат бор уйга кирмаслар”, деганлар (✍️ Имом Бухорий ривояти). Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Кимки ит боқса ҳар куни савоб ишларига бериладиган ажрларидан бир қийрот ёки икки қийрот камаяди. Қўриқчи, подачи ва овчи итлар бундан мустаснодир” (✍️ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Ҳадисда айтилган “қийрот” сўзининг изоҳи борасида Имом Муслим ривоятида “Унинг кичиги Уҳуд тоғидек», дейилган. Ривоятларда келтирилишича, “Қиёмат аломатларидан бири кишиларнинг ит боласини боқишни одат қилишларидир. Ҳатто бу ишни улар ўз фарзандини парваришлагандан ҳам юқори даражага қўйишади” (✍️ Имом Табароний ва Имом Ҳоким ривоят қилган). ☝️ Ҳадисдан маълум бўладики, уй қўриқлайдиган, подага қарайдиган ва овчи итлардан бошқасини боқиш мумкин эмас. Демак, сабабсиз ёки қизиқиш учун уйда ит сақлаш ва боқиш шариатда қайтарилган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Показать все...
👍 19😭 2 1
ОЧИРИҚ ҚИЛИШ #бидъат ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бизни вилоятда кимнидир иши юришмаса ёки ўқишга топшириш олдидан домлага бориб очириқ қилиш одати бор. Шу нарсани қилса жоизми? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Динимизда очириқ деган амал йўқ. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/248095) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Показать все...
👍 10🤔 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#суннат_рўза #Тошкент_вақти БУГУНГИ ИФТОРЛИК Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» ✍️ Имом Термизий ривояти 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Показать все...
👍 6😍 2
2:07:46
Видео недоступноПоказать в Telegram
ҲАЁ ИЙМОНДАНДИР! ✍️ Арбаъин асаридаги йигирманчи ҳадиснинг матни ва шарҳи | Имом Нававийнинг "Арбаъин" асарининг шарҳи Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритилди:
1. Ҳаё иймондандир!; 2. Абу Масъуд Уқба ибн Амр Ансорий розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари; 3. Йигирманчи ҳадиснинг матни ва таржимаси; 4. Ҳадиснинг шарҳи, ундан олинадиган фойдалар; 5. Ҳадисга амал.
Суҳбатни Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб бордилар. 📹 Youtube орқали кўриш учун 🔗 Ҳадиснинг матни ва аудио шаклини ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин. ••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Показать все...
24. 19-hadis - Arba'in suhbatlari~1.mp4211.40 MB
6👍 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
#суннат_рўза #Тошкент_вақти ЭРТАГА САҲАРЛИК ☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ... Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар. 📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз). 📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак? 📚 KУНЛИК ҲАДИС
Показать все...
👍 8
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.