cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙

💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг. 🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов. Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
5 756
مشترکین
-424 ساعت
+27 روز
-5730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

#Ҳадис_829 🦎 КИМ КАЛТАКЕСАКНИ ЎЛДИРСА عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من قتل وزغة في أول ضربة فله كذا وكذا حسنة، ومن قتلها في الضربة الثانية فله كذا وكذا حسنة لدون الأولى، وإن قتلها في الضربة الثالثة فله كذا وكذا حسنة لدون الثانية. رواه مسلم أبو داود و الترمذي Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким калтакесакни бир уришда ўлдирса, у учун фалон-фалон ҳасана бор. Икки бор уришда ўлдирса, у учун аввалгидан озроқ фалон-фалон ҳасана бор. Уч бор уришда ўлдирса, у учун иккичидан озроқ фалон-фалон ҳасана бор” дедилар". ✍ Муслим , Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. *** عن عائشة رضي الله عنها قالت: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: من قتل وزغة محا الله عنه سبع خطيئات. رواه الطبرانى Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 📗 "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким калтакесакни ўлдирса, Аллоҳ унинг еттита хатосини ўчиради”деяётганларини эшитдим" дедилар. ✍ Табароний ривояти. ••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄••• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
نمایش همه...
👍 20🔥 4
Photo unavailableShow in Telegram
#суннат_рўза #Тошкент_вақти ЭРТАГА САҲАРЛИК ☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ... Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар. 📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз). 📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак? 📚 KУНЛИК ҲАДИС
نمایش همه...
👍 6❤‍🔥 1
ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИ ФАЗИЛАТИ #Эслатма ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум, ҳаж мавсуми бўлмиш Зулҳижжа ойининг фазилати ва бу ойнинг ўзига хос жиҳатлари нимада? Бу ойда қайси амаллар афзал ҳисобланади? 💬 ЖАВОБ: Аллоҳ таоло Қуръони каримда баъзи нарсалар билан қасам ичган, муфассирларимиз бу қасам ичилган нарсалар Аллоҳ таоло наздида қадри балан эканидан далолат беради, дейишади. Ана шундай қасам ичган нарсалардан баъзиси: ﴿ وَالْفَجْرِ وَلَيَالٍ عَشْرٍ﴾ (سورة الفجر/الآية 1-2) яъни: “Қасамёд этаман тонг (вақти) билан, «Ўн кеча» билан” (Фажр сураси, 1-2 оятлар). Бу оятдаги "Ўн кеча" дан мурод машҳур муфассир Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ томонидан улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, бу Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунидир, деб тафсир қилганлар. Зеро, Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати ва бу кунлардаги амалларнинг фазилатлари борасида Имом Бухорий ва бошқа муҳаддисларимиздан кўплаб саҳиҳ ҳадиси шарифлар ривоят қилинган. 📗 Жумладан, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: قال ابن عباس، أيام العشر من ذي الحجة، عَنِ ابْنِ عُمَرَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَال،َ مَا مِنْ أَيَّامٍ أَعْظَمُ عِنْدَ اللَّهِ، وَلَا أَحَبُّ إِلَيْهِ مِنْ الْعَمَلِ فِيهِنَّ مِنْ هَذِهِ الْأَيَّامِ الْعَشْرِ، فَأَكْثِرُوا فِيهِنَّ مِنْ التَّهْلِيلِ وَالتَّكْبِيرِ وَالتَّحْمِيدِ" (رواه الامام أحمد عن ابن عباس رضي الله عنه). яъни: “Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у (кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у (кун)ларда таҳлил, такбир ва Аллоҳга ҳамдларни кўпайтиринглар” (✍️ Имом Аҳмад ривоят қилган). Катта тобеинлардан Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ Зулҳижжанинг бу ўн кунлари кирганда солиҳ амаллар ва ибодатга шу даражада киришиб, амал қилардиларки, ҳатто охирига бориб қодир бўлмай қолардилар. Азизлар, саҳобийлар ва уларга эргашганларнинг амали солиҳ ва ибодатлар масаласидаги ғам-ташвишлари, ҳар бир кунни ғанимат билишлари шундай бўлган. 📝 Уламоларимиз бу кундаги афзал амаллар ва фазилатли ибодатларни зикр қилишиб, уларнинг ичида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатишган: 📌 Намоз ўқишни кўпайтириш, хусусан фарз намозларни вақтида ўқишнинг янада фазилатли бўлиши; 📌 Рўза тутиш, зеро рўза афзал солиҳ амаллардан биридир. Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатли ҳисобланади; 📌 Ҳадисда келганидек бу кунда Аллоҳ таолога таҳлил, такбир ва ҳамду-санони кўпайтириш. Имом Бухорийдан ривоят қилинадики, Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумолар Зулҳижжанинг ўн кунлигида бозорга чиқиб, такбир айтишарди ва мусулмонлар ҳам уларга эргашиб такбирни такрорлашарди. 📌 Арафа куни рўза тутиш фазилати. Зеро, бу кундаги рўзанинг фазилати ҳадиси шарифда ўтган ва кейинги бир йилдаги кичик хато-камчиликларга каффорат бўлади, деб ривоят қилинган; 📌 Қурбон ҳайити кунидаги қурбонлик қилиш фазилати; 📌 Ҳайит кунлари қавму қариндошлар ва ёру дўстлар ўзаро хабарлашиши, муҳтожлар ҳолидан хабар олишилари ҳамда бир-бирларини хурсанд қилишлари фазилати; 📌 Хайру эҳсонларни кўпайтириш фазилати. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати(Fatvouz) •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
👍 20
#Ҳадис_828 БЕШ ХИЛ ҲАЙВОН БОРКИ, УЛАРНИ ЎЛДИРГАНГА ГУНОҲ ЙЎҚ حَدَّثَنَا أَصْبَغُ قَالَ: أَخْبَرَنِي عَبْدُ اللهِ بْنُ وَهْبٍ، عَنْ يُونُسَ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ سَالِمٍ قَالَ: قَالَ عَبْدُ اللهِ بْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: قَالَتْ حَفْصَةُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «خَمْسٌ مِنَ الدَّوَابِّ لَا حَرَجَ عَلَى مَنْ قَتَلَهُنَّ الْغُرَابُ وَالْحِدَأَةُ وَالْفَأْرَةُ وَالْعَقْرَبُ وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ». Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: 📗 «Ҳафса деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш хил ҳайвон борки, уларни ўлдирганга гуноҳ йўқ: қарға, калхат, сичқон, чаён ва қопағон ит», дедилар». *** حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سُلَيْمَانَ قَالَ: حَدَّثَنِي ابْنُ وَهْبٍ قَالَ: أَخْبَرَنِي يُونُسُ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ عُرْوَةَ، عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «خَمْسٌ مِنَ الدَّوَابِّ كُلُّهُنَّ فَاسِقٌ، يَقْتُلُهُنَّ فِي الْحَرَمِ: الْغُرَابُ، وَالْحِدَأَةُ، وَالْعَقْرَبُ، وَالْفَأْرَةُ، وَالْكَلْبُ الْعَقُورُ». Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бешта ҳайвон борки, уларнинг барчаси фосиқдир. (Ҳожи) уларни ҳарамда ҳам ўлдираверади: қарға, калхат, чаён, сичқон ва қопағон ит», дедилар». 🏷 Изоҳ: «Фосиқ» сўзи «чегарадан чиққан», «ҳаддидан ошган» деган маъноларни англатади. Шориҳларнинг айтишича, бу ерда у икки хил маънони билдиради: ҳаддидан ошиб, одамларга зарар ва азият етказадиган жонивор; ҳарам ҳудудида ўлдирилиши тақиқланган барча жониворлардан истисно тариқасида ажраб чиққан жонивор. Ушбу икки ривоятда номи келган жонзотлар доимо зараркунандалик қилганлари учун уларнинг ёмонлигидан сақланиш мақсадида уларни ҳарамда ҳам, ҳарамдан ташқарида ҳам, эҳромдалик чоғда ҳам, эҳромда бўлмаган чоғда ҳам ўлдиришга рухсат берилган. Бу ерда «ҳарам» деганда Маккаи мукаррама шаҳри атрофида махсус чегара билан ўралган, шаҳар ва унинг атрофидаги маълум жойларни ўз ичига олган минтақа назарда тутилган. ✍️ “Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий". ••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄••• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
نمایش همه...
👍 22🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Зулҳижжа_ойи Аллоҳ таоло айтади: “Улар ўз манфаатларига шоҳид бўлишлари учун ва маълум кунларда Аллоҳ номини зикр қилишлари учун келурлар” (Ҳаж, 28). Ушбу ояти каримадаги "маълум кунлар"дан мурод – Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигидир. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Билингки, ушбу ўн кунликда бошқа кунларга нисбатан зикрларни кўпайтириш мустаҳабдир. Арафа куни эса ўн кунликка нисбатан янада кўпроқ зикр қилиш мустаҳаб амалдир” ("Ал-Азкор" 175-бет). 📌 Эслатма: Зулҳижжа ойи 7-Июн Шом вақтида (ҳилол кўринишига қараб) кириб келади. Валлоҳу аълам. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
👍 15
Photo unavailableShow in Telegram
#суннат_рўза #Тошкент_вақти БУГУНГИ ИФТОРЛИК Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» ✍️ Имом Термизий ривояти 📚 KУНЛИК ҲАДИС
نمایش همه...
5👍 3
#Ҳадис_827 УЧ КИШИГА АЛЛОҲ ҚИЁМАТ КУНИ ГАПИРМАЙДИ ВА ҚАРАМАЙДИ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ثَلَاثَةٌ لَا يُكَلِّمُهُمُ اللهُ، وَلَا يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ وَلَا يُزَكِّيهِمْ، وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ: رَجُلٌ عَلَى فَضْلِ مَاءٍ بِطَرِيقٍ يَمْنَعُ مِنْهُ ابْنَ السَّبِيلِ، وَرَجُلٌ بَايَعَ رَجُلًا لَا يُبَايِعُهُ إِلَّا لِلدُّنْيَا، فَإِنْ أَعْطَاهُ مَا يُرِيدُ وَفَى لَهُ، وَإِلَّا لَمْ يَفِ لَهُ، وَرَجُلٌ سَاوَمَ رَجُلًا بِسِلْعَةٍ بَعْدَ الْعَصْرِ، فَحَلَفَ بِاللهِ لَقَدْ أُعْطِيَ بِهِ كَذَا وَكَذَا، فَأَخَذَهَا Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Уч киши борки, Аллоҳ уларга гапирмайди ҳам, назар ҳам солмайди, уларни покламайди ҳам. Уларга аламли азоб бор: - йўлда ортиқча суви бўла туриб, уни йўқсил йўлчига бермаган киши; - бировга фақат мол-дунё учун байъат қилиб, агар истаган нарсасини берса, вафо қилган, акс ҳолда унга вафо қилмаган киши; - яна шундай кишики, у биров билан асрдан кейин бир тижорат молини савдолашиб, унга фалон баҳо берилганини айтиб, Аллоҳнинг номига қасам ичади, натижада (харидор) ўшани олади». 🏷 Изоҳ: Аслида ёлғон қасам ичиш улкан гуноҳ. Аммо улуғ ва шарафли пайтларда, муқаддас жойларда ёлғон қасам ичиш янада мудҳишроқ жиноятдир. Жумладан, асрдан кейинги вақт ҳам кундузги ва тунги фаришталар ҳозир бўлгани учун алоҳида улуғворлик касб этади. *** عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: ثَلَاثَةٌ لَا يُكَلِّمُهُمُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلَا يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ: رَجُلٌ حَلَفَ عَلَى سِلْعَةٍ لَقَدْ أَعْطَى بِهَا أَكْثَرَ مِمَّا أَعْطَى وَهْوَ كَاذِبٌ، وَرَجُلٌ حَلَفَ عَلَى يَمِينٍ كَاذِبَةٍ بَعْدَ الْعَصْرِ لِيَقْتَطِعَ بِهَا مَالَ امْرِئٍ مُسْلِمٍ، وَرَجُلٌ مَنَعَ فَضْلَ مَاءٍ فَيَقُولُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ: الْيَوْمَ أَمْنَعُكَ فَضْلِي، كَمَا مَنَعْتَ فَضْلَ مَا لَمْ تَعْمَلْ يَدَاكَ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уч киши борки, Аллоҳ қиёмат куни уларга гапирмайди ҳам, қарамайди ҳам: – савдо моли устида унинг учун берганидан кўра кўпроқ бергани ҳақида ёлғон қасам ичган киши; – бир мусулмон одамнинг мол мулкидан уриб қолиш учун асрдан кейин ёлғон қасам билан онт ичган киши; – ортиқча сувни бермаган киши. Аллоҳ: «Сенинг қўлинг яратмаган нарсанинг ортиқчасини бермаганингдек, Мен ҳам бугун сенга фазлимдан бермайман», дейди». ✍️ “Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий". ••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄••• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
نمایش همه...
👍 15😭 6 2❤‍🔥 1💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
#суннат_рўза #Тошкент_вақти ЭРТАГА САҲАРЛИК ☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ... Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар. 📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз). 📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак? 📚 KУНЛИК ҲАДИС
نمایش همه...
👍 8 1
📿 ТАСБЕҲ УЗИЛИШИ ЁМОНЛИК БЕЛГИСИМИ? #бидъат ❓CАВОЛ: Тасбеҳни Аллоҳни зикр қилганда ишлатамиз. Гоҳида тасбеҳ узилиб кетади. Бир киши айтдики: тасбеҳни узилиши ёмонлик белгиси, уни сувга ташлаш керак, деди. Шу гап тўғрими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу гап ёмон ирим ва шумланиш. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: لا عدوى ولا طيرة ولا هامة ولا صفر. (أخرجه أحمد وابن ماجة) яъни: “Касаллик юқиши йўқ (Аллоҳни изнисиз), бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойида шумланиш йўқ” ✍️ (Имом Аҳмад ва имом Ибн Можа ривоятлари). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄••• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
نمایش همه...
👍 22 2
Photo unavailableShow in Telegram
Онанинг ақлида нуқсон бўлса бетайинларни етиштиради, динида нуқсон бўлса фосиқларни етиштиради, садоқатида нуқсони бўлса хоинларни етиштиради, чиройида нуқсон бўлса солиҳларни етиштиради. Агар бир онада дин, ақл, садоқат, чирой жам бўладиган бўлса унинг фарзандлари буюк инсонлар бўлиб етишади. Лекин бу сифатлар ҳуру айнлардан бошқаларда жамланади деб ўйламайман… © Мустафо Сибаъий •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
نمایش همه...
👍 25🥰 4❤‍🔥 2