cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙

💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг. 🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов. Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
5 741
المشتركون
-224 ساعات
-147 أيام
-17730 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

Photo unavailableShow in Telegram
#суннат_рўза #Тошкент_вақти БУГУНГИ ИФТОРЛИК Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» ✍️ Имом Термизий ривояти 📚 KУНЛИК ҲАДИС
إظهار الكل...
👍 5
ОТИН ОЙИЛАР ҲАДИСЛАРИ #бидъат ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Бир отин ойининг маърузаларида ўргимчак исини олса қўй сўйиб тарқатганни савобини олиши, шимни тик туриб киймаслик, сув томган овқат еса фаромушлик касалига учраши, қиблани ҳурматидан у томонга супурмаса қори фарзанд кўриши ҳақида эшитдим. Буларни пайғамбаримиздан ҳадис деб айтди. Булар ростдан умуман нотўғри қилиниши керак бўлмаган нарсаларми ёки саҳиҳ даражасида бўлмаган ҳадисларми? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳаммаси бекор гаплар. Булар ҳақида саҳиҳ ҳадисларда келмаган. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/108893) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
إظهار الكل...
👍 5
#Ҳадис_824 МАЙЙИТГА ОЗОР БЕРИШЛИК عن عائشةَ رَضِيَ اللهُ عنها قالت: قال رسولُ اللهِ صلَّى الله عليه وسلَّم  كَسْرُ عَظْمِ المَيِّت ككَسْرِه حيًّا Оиша онамиздан ривоят қилинади: 📗 Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “Ўлган инсоннинг суягини синдириш худди ҳаёт (тирик) инсонни суягини синдириш кабидир”. ✍ Абу Довуд ривояти 🏷 Изоҳ: Ушбу ҳадисга уламолар изоҳ бериб, гуноҳкорликда ҳар иккиси бир ҳукмдадир, деганлар. Динимиз ҳукмларига кўра ўлган инсоннинг ҳурмати тирик инсоннинг ҳурмати билан бир хилдир. Ҳанафий мазҳабининг фиқҳий мўътабар манбаларидан бири “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади: والآدمي مكرم شرعا وإن كان كافرا، فإيراد العقد عليه وابتذاله به وإلحاقه بالجمادات إذلال له أي وهو غير جائز وبعضه في حكمه، “Одамзот шаръан мукаррамдир. Гарчи у ғайридин бўлса ҳам. Унинг устида битим тузиш, уни ҳурматсиз қилиш, унга нисбатан жонсиз нарсаларнинг муомаласини қилиш уни таҳқирлаш ҳисобланади. Бу иш жоиз эмас. Унинг бир қисми ҳам ўзининг ҳукмидадир”. Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
إظهار الكل...
👍 15💯 3
Photo unavailableShow in Telegram
#суннат_рўза #Тошкент_вақти ЭРТАГА САҲАРЛИК ☝️Агар қодир бўлсангиз рўзани ният қилинг. Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг ... Бу хабарни эшитганлар ўзлари рўзани ният қилиб, яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, ин шаа Аллоҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари рўза тутганлар ва бошқаларни ҳам бу кунларда рўза тутишга ундаганлар. 📌 Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз). 📌 Саҳарликка ухлаб қолса нима қилиш керак? 📚 KУНЛИК ҲАДИС
إظهار الكل...
👍 8🔥 1
РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ҲАҚЛАРИДА СИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН МАЪЛУМОТЛАР 📌 1. Расулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар. 📌 2. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган. 📌 3. Расулуллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган. 📌 4. Расулуллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди. 📌 5. Расулуллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 📌 6. Расулуллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 📌 7. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди. 📌 8. Расулуллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув сольардилар. 📌 9. Расулуллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар. 📌 10. Расулуллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган. 📌 11. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган. 📌 12. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар. 📌 13. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган. 📌 14. Расулуллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган. 📌 15. Расулуллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган. 📌 16. Расулуллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган. 📌 17. Расулуллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар. 📌 18. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган. 📌 19. Расулуллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар. 📌 20. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига у зотни исмлари билан чақириш хакида (Нур-63). 📌 21. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2). 📌 22. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушьганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушьмаган эдилар. 📌 23. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2). 📌 24. Вафот эткан бандадан қабрда Расулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди. 📌 25. Расулуллоҳ (ﷺ)ни тушьида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди. 📌 26. Расулуллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган. 📌 27. Расулуллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган. 📌 28. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди. 📌 29. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради. 📌 30. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар. 📌 31. Расулуллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар. 📌 32. Расулуллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар. 📌 33. Расулуллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди. 📌 34. Расулуллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар. 📌 35. Расулуллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади. Манба: Саййид Муҳаммад Ҳасанийнинг “Икки олам сарвари“ китобидан. •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
إظهار الكل...
22👍 20🔥 3❤‍🔥 2
إظهار الكل...
👍 3
АЗОН СУННАТЛАРИ Азон эшитган киши учун бешта суннат зикр қилинган: 📗 1. Азон эшитган киши муаззин айтган калималарни қайтаради. Фақатгина «Ҳаййа ъалас солаҳ» ва «Ҳаййа ъалал фалаҳ»ларда «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» дейди (✍️ Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). 📌 Самараси: Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида зикр қилинганидек, бандага жаннатни вожиб қилади. 📗 2. Азон тамом бўлгач: «Мен ҳам гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, МуҳаммадАллоҳнинг расулидир. Аллоҳни Роб деб, Муҳаммадни расул деб, Исломни дин деб рози бўлдим» (✍️ Имом Муслим ривояти). 📌 Самараси: мазкур ҳадисда айтилганидек, банданинг гуноҳи мағфират қилинади. 📗 3. Муаззинга жавоб айтиб бўлгач, Набий ﷺга салавот айтмоқ. Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: «Қачонки муззиннинг овозини эшитсангиз, унинг айтганларини қайтаринг, сўнгра менга салавот айтинг. Зеро ким менга бир салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот йўллайди (✍️ Муслим ривояти). 📌 Самараси: Аллоҳ таоло бандага ўн марта салавот йўллайди. Энг мукаммал салавот «Иброҳимийя» салавотидир, ундан мукаммал салавот йўқ. Аллоҳ таолонинг Набийга салавот йўллаши — у зотни муқарраб фаришталарга мақташи, бандага салавот йўллаши унга раҳмат назари билан боқишидир. 4. Салавотдан сўнг қуйидаги дуони ўқимоқ: «Аллоҳим! Эй ушбу етук чақириқнинг, Ҳозир бўлиб турган намознинг Робби! Муҳаммадга васила ва фазилатни ато эт. У зотни Ўзинг ваъда қилган мақоми маҳмудга етказ» (✍️ Имом Бухорий ривояти). 📌 Самараси: бандага Расулуллоҳ ﷺнинг шафоатлари вожиб бўлади. 📗 5. Аллоҳдан умид қилган нарсаларини дуо қилмоқ. Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: «Муаззинлар айтган калималарни айт, қачонки, охирига етсанг, сўра, берилади» (✍️ Абу Довуд ривоят қилган. Ибн Ҳажар ҳасан деган, Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган). ☝️ Ушбу беш суннатга амал қилган киши бир кунда 25 та суннатга амал қилган бўлади. Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
إظهار الكل...
👍 25 6🕊 3
Набий алайҳиссалом: «Унга боринглар ва намоз ўқинглар. Бас, агар бориб, унда намоз ўқимасангиз, унинг қандилларида ёқилиши учун мой беринг», деб қайси масжидни назарда тутганлар? «Ҳадис ва Ҳаёт» 6-жузAnonymous voting
  • Қубо масжиди
  • Масжидул Ҳаром
  • Масжидул Ақсо
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 24
Photo unavailableShow in Telegram
#суннат_рўза #Тошкент_вақти БУГУНГИ ИФТОРЛИК Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 Росулуллоҳ ﷺ дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» ✍️ Имом Термизий ривояти 📚 KУНЛИК ҲАДИС
إظهار الكل...
👍 8
#Ҳадис_823 ГУМОН БЎЛГАН НАРСАНИ УЧ МАРТА ЮВИШ عَنْ أَسْمَاءَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: جَاءَتِ امْرَأَةٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَتْ: إِحْدَانَا يُصِيبُ ثَوْبَهَا مِنْ دَمِ الْحَيْضَةِ كَيْفَ تَصْنَعُ بِهِ؟ قَالَ: تَحُتُّهُ ثُمَّ تَقْرُصُهُ بِالْمَاءِ ثُمَّ تَنْضِحُهُ ثُمَّ تُصَلِّي فِيهِ . رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Асмаа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 📗 «Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Биздан биримизнинг кийимига ҳайзнинг қонидан тегиб қолади. Уни қандай қилиш керак?» деди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни ишқалайди, сўнгра сув билан ишқалайди, кейин эса сув билан ювади, ана шундан кейин унда намоз ўқийверади», дедилар». ✍ Бешовлари ривоят қилишган. Гарчи кетиши қийин бўлган асари қолса-да. Яъни нажосатни кетказиб, уни ювгандан кейин бирор изи қолса ҳам зарари йўқ. Аммо совун ёки унга ўхшаш воситалар ёрдамида асарини ҳам кетказиб юборилса, яна ҳам яхши бўлади. Асари кўринмайдиган нажасдан агар имкони бўлса, уни уч марта ювиб, сиқиш билан пок бўлади. Бунга пешоб ва шунга ўхшаш нажосатлар киради. Далили қуйидагича: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا اسْتَيْقَظَ أَحَدُكُمْ مِنْ نَوْمِهِ فَلَا يُدْخِلْ يَدَهُ فيِ الْإِنَاءِ حَتَّى يَغْسِلَهَا ثَلَاثَ مَرَّاتٍ، فَإِنَّ أَحَدَكُمْ لَا يَدْرِي أَيْنَ بَاتَتْ يَدُهُ أَوْ أَيْنَ كَانَتْ تَطُوفُ يَدُهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан туриб, уни идишга солмасин. Чунки бирортангиз қўли қаерда тунаганини билмайди ёки қўли қаерда айланганини билмайди», дедилар». ✍ Бешовлари ривоят қилишган. Ҳанафий мазҳаби уламолари поклиги гумон бўлган нарсани уч марта ювиш зарурлигини мана шу ҳадисдан олишган. Манба: "Кифоя" китобидан. •┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
إظهار الكل...
👍 21