Muslimaat.uz
Ўзбекзабон муслималар саҳифаси. Сайт: www.muslimaat.uz Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz Мурожаат учун: @muslimaatuzbot Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
Показати більше📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Muslimaat.uz
Канал Muslimaat.uz (@muslimaatuz) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 51 665 підписників, посідаючи 1 024 місце в категорії Релігія і духовність та 1 439 місце у регіоні Узбекистан.
📊 Показники аудиторії та динаміка
З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 51 665 підписників.
За останніми даними від 27 вересня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -566, а за останні 24 години на -23, загальне охоплення залишається високим.
- Статус верифікації: Верифікований (Офіційно підтверджено Telegram)
- Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 36.15%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 23.20% реакцій від загальної кількості підписників.
- Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 18 690 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 11 992 переглядів.
- Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 214.
📝 Опис та контентна політика
Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
“Ўзбекзабон муслималар саҳифаси.
Сайт: www.muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot”
Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 28 вересня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Релігія і духовність.
Триває завантаження даних...
| Дата | Залучення підписників | Згадування | Канали | |
| 28 вересня | +4 | |||
| 27 вересня | +14 | |||
| 26 вересня | +11 | |||
| 25 вересня | +31 | |||
| 24 вересня | +9 | |||
| 23 вересня | +7 | |||
| 22 вересня | +20 | |||
| 21 вересня | +23 | |||
| 20 вересня | +14 | |||
| 19 вересня | +11 | |||
| 18 вересня | +26 | |||
| 17 вересня | +47 | |||
| 16 вересня | +18 | |||
| 15 вересня | +4 | |||
| 14 вересня | +16 | |||
| 13 вересня | +3 | |||
| 12 вересня | +15 | |||
| 11 вересня | +29 | |||
| 10 вересня | +16 | |||
| 09 вересня | +6 | |||
| 08 вересня | +4 | |||
| 07 вересня | +6 | |||
| 06 вересня | +12 | |||
| 05 вересня | +6 | |||
| 04 вересня | +10 | |||
| 03 вересня | +7 | |||
| 02 вересня | +8 | |||
| 01 вересня | +22 |
| 2 | ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН НИКОҲЛАНИШ
❓ 2199-САВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати. Динимизда яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлиш афзалми ёки бегоналар билан қуда-анда бўлишми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Маълумки динимиз бегоналар билан қуда-анда бўлишга тарғиб қилиб, унинг афзал эканини таъкидлайди.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу замонларида одамлар Бани Соиб қабиласининг одамлари жуда озғин, нимжон, касалмандлигидан шикоят қилишди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу суриштириб кўрсалар, қабиладагилар ўзларидан бошқага қиз ҳам беришмас, олишмас ҳам экан. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “Бошқага қиз бериб, ўзгалардан қиз олинглар, саломатлигингиз яхшиланади”, дебдилар. Бу ҳолат қабила одамларининг соғлиғини яхшилабгина қолмай, қабилалар, қавмлар ўртасидага ижтимоий муносабатларни ва алоқаларни кенгайтиришга ҳамда қариндош-уруғчиликнинг ривож топишига ҳам сабаб бўлди.
Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар бирор қавм қизларини бошқа бегона қавмга узатмас, худди шундай бегона қавмдан қиз олмас экан бўлажак авлодининг ақли етук бўлишида шубҳа бор”, деганлар.
Ибн Қудома раҳматуллоҳи алайҳ: “Бегона билан оила қуринг. Сабаби фарзанд қобилиятли ва зукко бўлади”, деганлар.
Мутафаккир олим ва ҳаким Абу Али ибн Сино ҳам “Тиб қонунлари” китобида қатор касалликларнинг наслдан-наслга ўтишини, суяк суришини ва яқин қон-қариндошлар орасидаги никоҳнинг зарарли оқибатларини алоҳида кўрсатиб ўтган.
Мутахассисларнинг айтишича, бир-бирига бегона бўлган эру хотиннинг туғилажак боласига қараганда қариндошлар ўртасида туғилажак болада ирсий касаллик хавфи 3-4 баравар кўплиги ва турли нуқсонлар кузатилади. Ирсий касалликлар боланинг ёшлигида билинмай, ёши ўтавергач юзага чиқиши мумкин.
Шундай экан, динимиз яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлишга рухсат берса-да, яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуришга тарғиб қилиб, уни бир қанча афзалликларини баён қилган. Зеро, туғилажак фарзандларнинг соғломлиги, ақлу заковатининг ўткирлиги, қонининг янгиланиши, миллатчилик ва уруғчилик кескинлашиб кетишини олдини олиш каби бир қанча ҳолатларга яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуриш сабабдир. Қолаверса, бугунги замонавий тиббиёт ҳам яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуришга чақирмоқда. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
😀@Muslimaatuz | 8 266 |
| 3 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун душанба
— 28 сентябрь 2026
—17 робиъус соний 1448
🪔 МУРУВВАТ ва МАРДЛИК дўстларнинг тойилишларини сезмагандек юришдир!"
✍️ Амр ибн Усмон Маккий
Холид ибн Сафвондан сўрадилар:
— Сиз учун қайси биродарингиз суюкли?
— Узримни қабул қилиб, хатоимни маъзур билиб, нуқсонимни тўғрилаб-тўлдириб кетган биродаримни кўпроқ яхши кўраман...
🤲Аллоҳим, бизларни ҳам дўстларининг хатосини кечирадиган, узрини қабул қиладиган ва яхшилик билан тўғри йўл кўрсатадиган мурувватли инсонлардан қилгин. Бир-биримизга бу дунёда суянч, охиратда эса яхшиликка сабаб бўладиган солиҳ дўстлардан қилгин.
😀@Muslimaatuz | 16 171 |
| 4 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун якшанба
— 27 сентябрь 2026
— 16 робиъус соний 1448
Оналаримиз ҳафта эслатмаси
Ибн Муфлиҳ: “Овқатланаётган вақтда тасмия (“бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”)ни бошқаларга эслатиш учун ҳам баланд овозда айтиш лозим”, деди (“Ал-адаб” асаридан).
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғидаги бола эдим. Қўлим товоқда бориб-келар эди. Шунда у зот менга: «Эй ғулом! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан егин!» дедилар. Шундан сўнг ейишим шундай бўлди». (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар.)
🤲 Аллоҳим! Фарзандларимизга ҳам кичиклигидан гўзал одобларни ўргатишни насиб қилгин. Бизга сўзимиз билан эмас, аввало ўз амалимиз билан ибрат бўлишни насиб этгин
😀@Muslimaatuz | 18 582 |
| 5 | Ризқни ким беради?
•Ризқ қаердан келади? Инсон ризқини ўзи яратмайди, балки яратилган ризқни касб (ҳаракат) қилиб териб олади....
🗣 Эшитамиз ва қарашларимизни тузатиб оламиз.
🎙Ҳазратимиздан эслатмалар
😀@Muslimaatuz | 11 583 |
| 6 | «Болаларимга беролмаган нарсам — ОТАНИНГ меҳри бўлди...»
Бу сўзлар ортида қандай тақдир бор?
Санъатхон Умарованинг ҳаётидаги синовлар, фарзандлари учун кечган йиллар ва эзгу ишлари ҳақидаги самимий суҳбатни «Умр» кўрсатувида томоша қилинг.
🌸 «Умр» — инсон тақдирлари, ҳаёт сабоқлари ва қалбга етиб борадиган суҳбатлар.
🗓 Тўлиқ сони: 27 сентябрь
⏰ Соат 20:00 да
😀@Muslimaatuz | 11 338 |
| 7 | ГЎШТ ТЎҒРАЛГАНДА ОРАСИДАН ЧИҚАДИГАН ҚОН
❓ 2197-САВОЛ: Баъзида гўшт тўғраганимизда қон чиқиб қолади. Бу қон нажосат ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Гўштни тўғраганда чиқадиган қон нажосат ҳисобланмайди. Агар сўйиш жараёнида томирдан чиққан қон гўштга теккан бўлса, албатта, бундай гўштни ювиб, поклаб, кейин истеъмол қилиш лозим бўлади. Аммо гўшт ичида қолиб кетган қонлар нажосат саналмайди.
Бу масала борасида “Фатово Оламгирия” китобида қуйидаги ибора келган:
وَمَا يَبْقَى مِنْ الدَّمِ فِي عُرُوقِ الذَّكَاةِ بَعْدَ الذَّبْحِ لَا يُفْسِدُ الثَّوْبَ وَإِنْ فَحُشَ. كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَكَذَا الدَّمُ الَّذِي يَبْقَى فِي اللَّحْمِ؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِمَسْفُوحٍ. هَكَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ. وَمَا لَزِقَ مِنْ الدَّمِ السَّائِلِ بِاللَّحْمِ فَهُوَ نَجِسٌ. كَذَا فِي مُنْيَةِ الْمُصَلِّي
“Сўйилгандан кейин жонлиқнинг томирларида қолган қон, миқдори кўп бўлса ҳам, кийимни нажосат қилмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган. Гўштда қолган қон ҳам шу ҳукмда, чунки у оқиб чиққан қон эмас. “Муҳити Сарахсий”да шундай келтирилган. (Ҳайвоннинг бошини олиш вақтида) оқиб чиққан қоннинг гўштга теккан қисми, нажосат ҳисобланади” “Мунятул мусоллий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
😀@Muslimaatuz | 12 116 |
| 8 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун шанба
— 26 сентябрь 2026
— 15 робиъус соний 1448
✍️ Авн ибн Абдуллоҳ айтади: "Кўп тавба қилувчилар билан бирга ўтиринглар! Зеро, улар энг юмшоқдил инсонлардир.
Саид ибн Жубайрдан сўрадилар:
— Энг ибодатли инсон ким?
— Гуноҳларини эслаганида амаллари кўзига жуда арзимас кўринган инсон. ("Солиҳлар суҳбати" китобидан).
🤲Аллоҳим, қалбларимизни тавба ва истиғфор билан поклагин. Неъматларингга шукр қиладиган бандаларингдан қилгин.
😀@Muslimaatuz | 18 328 |
| 9 | "Китоб — энг яхши совға" мусобақасининг саволлари:
1. Икки хислат мўминда жам бўлмайди: бахиллик ва ...
Иккинчисини топинг.
2. Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатга бузғунчи ҳам, миннатчи ҳам, ... ҳам кирмайди», дедилар». 3-одам ким?
3. Муфарридлар кимлар? Мутафайҳиқлар кимлар?
4. Қуръони Каримда ёлғон ҳақида нечта оят бор?
5. Тажвид илми қайси илм турига киради?
✍️ Саволларимиз Ҳазратимизнинг "Руҳий тарбия" китоби 1-жуз асосида тузилган.
😀@Muslimaatuz | 12 766 |
| 10 | ТАЙЁРМИСИЗ?
БУГУН ⏰ 15:00
📚 "КИТОБ — ЭНГ ЯХШИ СОВҒА" ЖОНЛИ МУСОБАҚА
КИТОБ ЎҚИГАНГА ПУЛ
Сингапур ҳукумати ижтимоий тармоқларга қарамликни камайтиришнинг ноодатий усулини ўйлаб топди. Эндиликда кунига камида 15 дақиқа китоб ўқиган фуқаролар рағбатлантирилади. Сентябрдан амал қила бошланган ушбу дастур аҳолида мунтазам китоб ўқиш одатини шакллантиришга қаратилган. Мукофотни қўлга киритиш учун кунига камида 15 дақиқа китоб ўқиш талаб этилади. 15 дақиқалик мутолаага 20 та виртуал танга берилади. 1 000 та танга тўплангач, уларни 1 сингапур долларига (тахминан 9 200 сўм) алмаштириш мумкин. Натижалар ҳукуматнинг веб сайти орқали қайд этиб борилади. Расмийлар бу ташаббусни ижтимоий тармоқлардаги узоқ ушланиб қолишга муқобил сифатида кўрмоқда.
Яқинда Сингапурнинг 15 ёшли ўқувчилари 2025 йилги Халқаро ўқувчиларни баҳолаш дастурида (PISA) Хитой ва Тайванни ортда қолдириб, ўқиш саводхонлиги бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаган эди.
🌸 Манба: The Straits Times
✍️ Саволларимиз Ҳазратимизнинг "Руҳий тарбия" китоби 1-жуз асосида тузилган.
😀@Muslimaatuz | 12 292 |
| 11 | Немає тексту... | 15 163 |
| 12 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун ЖУМА🌹
— 25 сентябрь 2026
— 14 робиъус соний 1448
Мўмин киши ҳар куни ўзи билан Аллоҳ ўртасида холи қоладиган вақти бўлиши керак. Бу вақтда:
▫️Қуръон тиловат қилади;
▫️тасбеҳ айтади;
▫️истиғфор айтади;
▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади;
▫️Аллоҳ таолога дуо қилади. ("Саодатга етакловчи битиклар" китобидан")
«اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».
«Аллоҳумма солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».
🤲Аллоҳим! Тилимизни зикринг билан нам, қалбимизни истиғфор билан пок, Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтиш билан гўзал қилгин.
🌷Дуо ва салавот айтиш фурсатини ўтказиб юборманг.
😀@Muslimaatuz | 23 194 |
| 13 | Kitob yozish g‘oyangiz bormi? Uni qo‘lyozmaga aylantirish vaqti keldi!
📚 “Keling, kitob yozamiz!” loyihasining 2-mavsumi uchun qabul ochildi.
Yaponiyadagi o‘zbek olimi, yuridik fanlari doktori, 10 dan ortiq kitoblar muallifi va tarjimoni Alisher Umirdinov mentorligidagi 6 oylik dasturda siz:
— kitob yozish jarayonini bosqichma-bosqich o‘rganasiz;
— g‘oyangizni kitob shakliga keltirasiz;
— yozuvchilik ko‘nikmalaringizni rivojlantirasiz;
— ijodkorlar davrasida birgalikda izlanasiz;
— dastur yakunida tayyor qo‘lyozma taqdim etasiz.
📝 Kimlar uchun?
Kitob yozishni istagan, o‘z g‘oyasini kitob shakliga keltirmoqchi bo‘lgan va yozuvchilik ko‘nikmalarini rivojlantirishni xohlaganlar uchun.
📌 “Keling, kitob yozamiz!” silsilaviy seminar qatnashuvchilariga qo‘yiladigan talablar:
1. Sohasining mutaxassisi bo‘lishi.
2. Ilmiy tadqiqot olib borish va yozish tajribasiga ega bo‘lishi.
3. Xorijiy tilni bilishi (kamida ingliz tili) va u tillarda yozilgan matnlar bilan ishlay olish salohiyatiga egalik.
4. Yozmoqchi bo‘lgan kitobiga oid aniq g‘oyaga ega bo‘lishi.
5. Berilgan topshiriqlarni o‘z vaqtida bajara olishi.
6. Darslarda doimiy qatnashib, haftasiga kamida 9-10 soat ajratishi.
7. Mentorlar bilan faol ishlashi.
8. Silsilaviy seminarlar yakunida tayyor qo‘lyozmani taqdim etishi.
9. Oliy ta’limda kamida magistr darajasiga ega bo‘lishi ustunlik beradi.
10. Ustozlar va darslarga hurmat bilan munosabatda bo‘lmagan, topshiriqlarga befarq yondashgan ishtirokchilar mashg‘ulotlardan chetlashtiriladi.
📆 Boshlanish sanasi: 2-oktabr
⏳ Davomiyligi: 6 oy
🔗 Talablarimiz bilan batafsil tanishib, ishtirok etish uchun ushbu so‘rovnomani to‘ldiring.
Keyingi kitob taqdimoti aynan sizniki bo‘lishi mumkin!
🌐 Telegram
3️⃣ Instagram
🌐 YouTube
4️⃣ Facebook | 12 271 |
| 14 | Масжиди Набавийда ўзбек китоблари борлигини билармидингиз?
🌸Янада қизиғи — улар орасида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг 50 дан ортиқ асарларибор.
🌸 Бу китоблар Мадинадаги муқаддас масканлардан бирида қандай ўрин олди?
🌸 Кўринг ва бу маълумотни яқинларингиз билан улашинг.
📌 Манба: Ислом.uz
😀@Muslimaatuz | 12 931 |
| 15 | ҚИЗ БОЛАНИ ЙИҒЛАТИШ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС
❓ “Кимки қиз боланинг йиғлашига сабаб бўлса, қиёматда душмани ўзим бўламан, ҳар бир муслима қиз менинг қизимдир”, деган ҳадис борми? Чунки ижтимоий тармоқларда шу иборага кўп дуч келмоқдаман.
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мўътабар ҳадис китобларида бундай ривоят келмаган. Ҳадис бўлмаган нарсани ҳадис деб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар дейиш катта гуноҳ ҳисобланади. Шу боис бирор бир маълумотни ҳадис деб тарқатишдан аввал уни ҳадис ёки ҳадис эмаслигини текшириб олиш лозим бўлади.
Хоҳ эркак, хоҳ аёл киши бўлсин, ҳар қандай инсонга озор бериш, зулм қилиш ҳар қандай ҳолатда ҳам қораланади. Зулмнинг жазоси дунёда ҳам, охиратда ҳам қаттиқ бўлади, айниқса, ҳимоясиз, муҳтож инсонларга зулм қилишнинг азоби оғир бўлади. Саволда айтилган ҳолатга яқин келадиган мазмундаги ҳадис бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим, мен икки заифнинг – етим ва аёлнинг ҳаққини зое қилишдан қаттиқ қайтараман”, дедилар (Ибн Можа ривоят қилган, Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган). Валлоҳу аълам.
🌸 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
😀@Muslimaatuz | 13 948 |
| 16 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун пайшанба
— 24 сентябрь 2026
— 13 робиъус соний 1448
Оиша онамиз ҳақида
💰Муовия розияллоҳу анҳу Оиша розияллоҳу анҳодан 100 мингга уй сотиб олди. Кечга бориб ўша пуллардан бир дирҳам ҳам қолмади. Оиша розияллоҳу анҳо нон ва ёғ билан ифтор қилди.
— Эй мўминларнинг онаси, бир дирҳамга ўзимизга гўшт сотиб олсангиз бўларди! — деди озод қилган чўриси Оиша онамизга.
— Эслатмадингми?! — деди Оиша онамиз.
🌷Урва Оиша розияллоҳу анҳо ҳақида айтади: "Оиша розияллоҳу анҳонинг 70 минг дирҳамни тарқатиб юборганини кўрдим. Ўзи кўйлагига ямоқ солиб ўтирарди". ("Солиҳлар суҳбати" китобидан).
🤲Аллоҳим! Бизга Оиша розияллоҳу анҳоникидек саховатли, қаноатли ва ихлосли қалблар ато этгин. Мол-дунёни қалбимизга эмас, қўлимизга бергин ва уни Сенинг розилигинг йўлида сарфлай оладиган бандаларингдан қилгин.
😀@Muslimaatuz | 22 167 |
| 17 | Кўзларим кўра олмаслиги йўлимни мураккаблаштирган бўлиши мумкин, аммо қадамларимни тўхтата олмади.
Чунки энг баланд чўққилар ҳам бир зумда эмас — кичик, аммо қатъий қадамлар билан забт этилади.
Ҳар бир қадам — янги имконият, ҳар бир синов — янада кучли бўлиш учун сабоқ.
🎥 Бу йўл қандай кечгани ва ортда қандай ютуқлар турганини «Ҳиммат» кўрсатувида томоша қилинг.
😀@Muslimaatuz | 13 536 |
| 18 | 🎙 «МУҲАББАТНОМА» — ИСТЕЪДОДИНГИЗНИ НАМОЁН ЭТИНГ!
Мақом ва миллий санъатга меҳр қўйган 18–40 ёшли опа-сингиллар, бу имконият айнан сиз учун!
🎶 Севимли қўшиғингизни ижро этинг
🎼 «Муножот»ни куйланг
🌟 Сараланган иштирокчилар «Зийнат» гуруҳи билан мақом ижро этиш имкониятига эга бўладилар!
🏆 Энг яхши ижролар муносиб тақдирланади!
ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ВИДЕОЛАРНИ 30 СЕНТЯБРГА ҚАДАР ЮБОРИШИНГИЗ МУМКИН.
📩 Иштирок этиш учун видеоларингизни қуйидаги манзилга юборинг:
➡️ @Muhabbatnoma_munojot_bot
Балки, саҳнадаги янги кашфиёт — айнан СИЗсиз!
📢 Улашинг, истеъдодли опа-сингилларимизга етказинг!
😀@Muslimaatuz | 13 071 |
| 19 | Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Бугун чоршанба
— 23 сентябрь 2026
— 12 робиъус соний 1448
➡️ Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: "Ҳар бир сўралган нарсага фатво берадиган кимса мажнундир".
Алий розияллоҳу анҳу деди:
— Қанчалар яхши! Қанчалар яхши!
— Нима?
— Билмаган нарсангга "Аллоҳ билгувчироқдир!" деб жавоб бермоқ. ("Солиҳлар суҳбати" китобидан).
🤲 Аллоҳим! Бизга фойдали илм ва тўғри фаҳм ато этгин. Билмаган нарсамизда ўзимизни билимдон қилиб кўрсатишдан, асоссиз гапиришдан ва нотўғри жавоб билан бошқаларни адаштиришдан бизни асрагин. Бизга илм билан бирга ҳикмат, фаросат ва тақво бергин.
😀@Muslimaatuz | 24 326 |
| 20 | ЖОЙНАМОЗГА ЎЗ ИСМИНИ ЁЗДИРИШ
❓2201-САВОЛ: Ҳозирги кунда янги бир одат кўзга ташланмоқда: Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада кўплаб сотувчилар махсус электр асбоби ёрдамида жойнамозларга исм ёзиб бермоқдалар, зиёратчилар ҳам катта қизиқиш ва иштиёқ билан исмларини ёздираётгани кузатилмоқда. Шу масаланинг шаръий жиҳатдан ёритиб берсангизлар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Одатда мазкур юртлардаги савдогарлар мижознинг исмини араб тилида ёзиб беради. Бу шаклдаги жойнамозда намоз ўқиш макруҳ саналади. Сабаби, агар у ерга ёзилган исм шариатда улуғланиши, ҳурмат қилиниши лозим бўлган исмлардан бўлса, масалан, Аллоҳ таолонинг, пайғамбарларнинг исмлари каби, уни оёқ ости қилиш бўлади. Агар бундай турдаги исм бўлмаса, лекин араб тилида ёзилса, Қуръони карим ва ҳадиси шариф тили бўлган араб тилини беҳурмат қилиш бўлади.
Мазҳабимизнинг катта олимларидан бўлган Имом Фахриддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий ал-Фарғоний раҳимаҳуллоҳ ўз асарларида шундай деганлар:
“Тўқилаётган вақтда устига “Ал-Мулку лиллаҳ” (Мулк Аллоҳникидир) деб ёзилган гилам ёки жойнамоздан фойдаланиш, уни тўшаш ва устида ўтириш макруҳдир. Агар ҳарфлар бир-биридан ажратиб қўйилса ёки баъзи ҳарфларнинг устидан тикиб қўйилса-ю, натижада сўз яхлит бўлмай қолса ҳам, барибир макруҳлик кетмайди. Чунки алоҳида турган ҳарфларнинг ҳам ҳурмати бор. Шунингдек, агар унда фақат “Ал-Мулк” сўзи ёки фақат “Алиф” ёки “Лом” ҳарфининг ўзи ёзилган бўлса ҳам ҳукм шундайдир” (“Фатово Қозихон” китоби).
Ундан ташқари жойнамозда исм ёзилган бўлса, намозхонни чалғитиши, хушу билан намоз ўқишига ҳалал бериши мумкин.
Лекин мазкур жойнамозда ўқилган намоз бузилган бўлмайди, аммо юқорида айтилган макруҳлик турган бўлади.
Шу боис жойнамоз сотиб олувчилар бундай ишга қўл урмаслиги керак. Агар сотиб олиб қўйган бўлса, уни бирор жойга олиб ёки илиб қўйса бўлади, бироқ ерга тўшаб намоз ўқишдан сақланиши лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
😀@Muslimaatuz | 25 153 |
